Ерга бўлган мулкий муносабатларнинг ўтмиши, ҳозирги ҳолатининг самараси ва ривожлантириш йўналишлари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
213-220
8
2
Поделиться
Ташматов, Р. (2011). Ерга бўлган мулкий муносабатларнинг ўтмиши, ҳозирги ҳолатининг самараси ва ривожлантириш йўналишлари. Экономика и инновационные технологии, (2), 213–220. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7768
Р Ташматов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.э.н, старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ўзбекистон ерга бўлган мулкий муносабатлар ва оилавий фермерчиликни ривожлантириш бўйича бой тарихий тажрибага эга. Мамлакатимизда тарихан ерга бўлган мулкчиликнинг учта - давлат, дин ва хусусий шакллари мавжуд эди. Ерларнинг аксарият қисми давлат, яъни Қўқон, Бухоро ва Хива хонликлари тасарруфида бўлиб, уларнинг улуши 70 фоизга тенг эди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2 ноябрь, 2011 йил

1

Р.Х. Ташматов,

иқтисод фанлари номзоди, катта илмий ходим,

ТДИУ

ЕРГА БЎЛГАН МУЛКИЙ МУНОСАБАТЛАРНИНГ ЎТМИШИ,

ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИНИНГ САМАРАСИ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЙЎНАЛИШЛАРИ


Ўзбекистон ерга бўлган мулкий муносабатлар ва оилавий фермерчиликни

ривожлантириш бўйича бой тарихий тажрибага эга. Мамлакатимизда тарихан
ерга бўлган мулкчиликнинг учта - давлат, дин ва хусусий шакллари мавжуд
эди. Ерларнинг аксарият қисми давлат, яъни Қўқон, Бухоро ва Хива хонликлари
тасарруфида бўлиб, уларнинг улуши 70 фоизга тенг эди.

Ерга бўлган давлат мулкчилиги босқичма-босқич мусулмон шариатига

мувофиқ шаклланиб борган (ерни суғорган киши унинг эгаси ҳисобланган).
Суғориш ишлари хонлар буйруқлари билан амалга оширилиб, улар ўша даврда
давлат вазифасини бажарганлар. Суғориш каналларини қуриш бир гуруҳ
деҳқонлар томонидан амалга оширилган. Ер, уни ўзлаштиришдан кейин
деҳқонлар сарфланган меҳнат ва маблағга мутаносиб равишда эгалик қилиш ва
фойдаланиш ҳуқуқи билан улар ўртасида тақсимланган. Давлат мулкидаги
ерлар деҳқонларга муддатсизлик ва ердан фойдаланишни меросга қолдириш
ҳамда эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқини сотиш, гаровга қўйиш асосида
берилган.

Узоқ вақт давомида ердан фойдаланиш амалиѐтида асосан пайкал (ерга

умумий эгалик қилиш) шакли қўлланилган. Ер майдони оилаларга
тақсимланиб, ҳар бир оила ўзининг умумий еридаги улушига эга бўлган. Ушбу
улушни меросга қолдириш, сотиш, сотиб олиш мумкин эди. Хусусий
мулкчиликдаги ер эса девор билан ўралган томорқа майдонида жойлашган эди.
Пайкалда ер унумдорлиги, сув билан таъминланганлиги, тузланиш даражаси
турлича бўлганлиги учун ердан фойдаланувчиларнинг суғорма ерлари ҳар йили
ўзаро келишувига асосан бир оиладан иккинчи оилага ўтиб кетар эди. Ер
йилдан-йилга бошқа оилага ўтганлиги боис ердан фойдаланувчилар ернинг
ҳосилдорлигини ошириш, унда суғориш ишларини олиб боришдан манфаатдор
эмас эди. Шунингдек, пайкал ичида бой оилалар томонидан улушларни сотиб
олиш амалиѐти кенг ривож топди. Бу эса умумий мулкдаги ердан фойдаланиш
ва эгалик қилиш ҳуқуқлари айрим оилалар қўлига ўтишига ва охир оқибат
пайкалнинг парчаланишига сабаб бўлган.

XIX аср ўртасига келиб давлат томонидан суғориладиган ҳамда аксарият

қисми қишлоқ ҳўжалигига мўлжалланган ерларда пайкал шакли деярли ҳамма
ҳудудларда оилавий шаклга айлантирилган. Ердан фойдаланишнинг пайкал
шакли фақат пичанзор ва яйловларда сақланган.

Ердан фойдаланишнинг оилавий шаклида “музария” ѐки “чорикорлик” ер

ижараси амалда бўлган. Унда ер ижара ҳақи ҳосилнинг муайян улушини бериш
шаклида амалга оширилар эди. Ўша даврда уч хил чорикорлик ижараси мавжуд
эди:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2 ноябрь, 2011 йил

2

1)

оилага ер, сув, меҳнат қуроллари, пул маблағлари, уруғлар ва ем-

хашаклар ижарага берилган. Ушбу турдаги ижара шартномасида ижара олувчи
(оила) ижара берувчига ижара тўлови сифатида ҳосилнинг 3/5 қисмини бериши
ҳамда меҳнат қуроллари ва пул маблағларини қайтариб бериши кўзда тутилган;

2)

оилага фақат ер ва сувдан фойдаланиш ижарага берилган. Бу турдаги

шартномада ижара тўлови ҳосилнинг 1/8 дан 1/4 гача оралиғида бўлган;

3)

оила меҳнат, уруғ, ем-хашак ва пул маблағларга эга бўлиб, ўзга ер, сув

ва меҳнат қуролларидан фойдаланиш учун ижарага олган. Ушбу шартномага
кўра оила олган ҳосилни тасарруф этиш ҳуқуқига эга эди ва одатда ҳосилнинг
2/5 қисми (40 %)ни ижара ҳақи эвазига берган.

1925 йилда амалга оширилган ер ислоҳотлари янги юридик мақомини

олган оилавий фермерларни ташкил этилишига сабаб бўлди. Унда юқоридаги
учта чорикорлик ижараси сақланиб қолган. 2 йил мобайнидаги ислоҳотларнинг
натижасида оилавий фермерлар 1,5-2 баробар кўп ҳосил олиш ва банкдан олган
кредитларни ўз вақтида қайтариб беришга эришдилар. Фермерлар ихтиѐрий
равишда ва ўз маблағлари ҳисобидан ресурслар билан таъминлаш, қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини сотиш ва қайта ишлаш бўйича кооперативларни
ташкил эта бошлаган. Аммо 1929-1940 йилларда оилавий хўжаликлар
мажбуран бекор қилиниб, улар негизида ердан фойдаланишнинг жамоа шакли
бўлган колхоз ва совхозларни ташкил этиш натижасида қишлоқ хўжалигида
ушбу тамойил ва ютуқлар йўққа чиқарилган. Деҳқонлар ердан фойдаланиш ва
олинган ҳосилга эгалик қилиш ҳуқуқидан маҳрум эдилар. Улар аввал
қулдорлик хўжаликларига (жамоа хўжалигидан чиқиш ҳуқуқидан маҳрум
бўлган) кейин эса ѐлланма ишчиларга айланган. Деҳқонлар ҳам, колхоз ва
совхоз раҳбарлари ҳам қишлоқ хўжалиги корхоналари мулкдори эмас эдилар,
чунки улар ҳукумат топшириқлари асосида иш юритганлар. Деҳқонларда
тадбиркорлик ташаббуси ва ишчиларнинг ижодкор меҳнати сўнган эди.

Умуман олганда, Ўзбекистон Собиқ Иттифоқ таркибида бўлган даврда

қишлоқ хўжалигида ѐлланма ишчилар тизимини яхшилаш бўйича ишлар олиб
борилган. Улар фақат колхоз ва совхозлар доирасида амалга оширилган. Шу
туфайли ташкил этиш шакллари ва ѐлланма ишчиларга ҳақ тўлаш тартиби
ўзгарган, холос. Деҳқонлар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотига эгалик
қилиш масаласи ўз ечимини топмаган. Далаларда механизация, кимѐлаштириш,
мелиорация ишлари олиб борилган, аммо энг муҳими ишчи-деҳқонларга
эътибор берилмас эди, уларнинг манфаати ҳисобга олинмас эди. Бу эса ер
унумдорлиги ва экинлар ҳосилдорлигининг пасайишига олиб келди.

Республикамиз мустақилликни қўлга киритгач, иқтисодий меросига

қайтиш имконияти пайдо бўлди. Бу иқтисодиѐтни, шу жумладан қишлоқ
хўжалигини босқичма-босқич ривожлантиришга сабаб бўлди. Мустақиллик-
нинг дастлабки йилларида асосий эътибор мулкчилик соҳасидаги таркибий
ўзгаришларни амалга оширишга қаратилган. Пировардида деҳқоннинг мулкка,
ўз меҳнати натижаларига амалда эгалик қилишини таъминлаш вазифаси
қўйилди. Ушбу вазифани ҳал этишни мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва
шу асосида хусусий мулкчиликнинг турли шаклларини барпо этиш орқали
амалга ошириш кўзда тутилган. 1990 йилда республикамизнинг қишлоқ


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2 ноябрь, 2011 йил

3

хўжалиги ишлаб чиқариши икки турдаги хўжалик юритиш шакли, яъни 940 та
колхоз ва 1108 та совхозлардан иборат эди. Қишлоқ хўжалигида ўтказилган
иқтисодий ислоҳотларнинг дастлабки босқичларида аввал давлат ва жамоа
мулки асосида фаолият кўрсатган қишлоқ хўжалиги корхона (ширкат)лари
жуда қисқа вақт ичида хўжалик юритишнинг нодавлат шаклларига
айлантирилди. Бир вақтнинг ўзида қишлоқ аҳолисининг бозор муносабатларига
мослашувини тезлаштириш ва уларда бозор иқтисодиѐти кўникмаларини фаол
шакллантириш ҳамда аҳолининг бўш қисмини иш билан банд қилиш мақсадида
уларга томорқа ерлари бериш, деҳқон ва фермер хўжаликлари ташкил этиш
учун ер ажратиш йўлга қўйилди. Қуйидаги 1-расмда мулк шаклларининг
ўзгариши жараѐнида хўжалик юритиш шаклларининг қандай ўзгарганлигини
яққол кўришимиз мумкин.

1-расм.

Хўжалик юритиш ташкилий-ҳуқуқий шаклларининг ўзгариши.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тузилган.


Кейинчалик 1998 йилда Ер кодекси, “Қишлоқ хўжалиги корхоналари

(ширкатлари) тўғрисида”, “Фермер хўжалиги тўғрисида”, “Деҳқон хўжалиги
тўғрисида”ги Қонунлари қабул қилиниб, юртимизда жамоа хўжаликлари
негизида ширкат хўжаликларига айлантириш жараѐни бошланди. Шунингдек,
ушбу ерларда фермер ва деҳқон хўжаликлари ташкил этила бошлади. 1998-
2002 йиллар мобайнида 1877 та жамоа хўжалиги ва бошқа давлат мулкидаги
қишлоқ хўжалиги корхоналари ширкат хўжаликларига айлантирилди. 1999 йил


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2 ноябрь, 2011 йил

4

якунига кўра 30 мингдан ортиқ фермер хўжаликлари ва 3 млн.дан ортиқ деҳқон
хўжаликлари фаолият кўрсатган. Ислоҳотларнинг чуқурлашиб, бир қатор
ҳукумат қарорлари қабул қилиниб, ширкат хўжаликларининг самарасиз
фаолияти натижасида, уларнинг негизида тобора ривожланиб бораѐтган фермер
хўжаликларига айлантириш дастурлари ишлаб чиқилди ва амалиѐтга жорий
этилди. Натижада 2002-2007 йиллар давомида деярли барча ширкат
хўжаликлари тугатилиб, 120 мингдан ортиқ фермер хўжаликлари ташкил
этилди.

2008 йилнинг бошида 217 мингдан ортиқ фермер хўжаликлари фаолият

кўрсатган. Кейинги босқичда фермер хўжаликлари ер майдонларини
мақбуллаштириш, уларни бирлаштириш, йириклаштириш ислоҳотларини олиб
бориш юқоридаги ишларнинг мантиқий давоми бўлди. Бу ишлар ҳозирги
кунгача ҳам давом этмоқда. 2010 йил якунига кўра, юртимизда 66,1 минг
фермер хўжаликлари фаолият кўрсатиб, уларга бириктирилган ер майдони 5,3
млн. гани ташкил этди. Таъкидлаш керакки, айнан фермер хўжаликлари
қишлоқ хўжалиги соҳасини янада ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшиб
келмоқда. 2-расмда ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг таркибий
ўзгаришини кўриш мумкин:

2-расм.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш

таркибининг ўзгариши.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тузилган

Шуни таъкидлаш керакки, ҳозирги кунда барча хўжалик юритиш

шаклларида асосий ишлаб чиқариш воситаси бўлган ер-давлат мулки
ҳисобланади. Чунки, биринчидан, ер умрбоқийлик хусусиятига эга ва ишлаб
чиқаришнинг бошқа техник воситалари (бино, ускуна, жиҳоз ва ҳ.к.)дан фарқи
шундаки, ундан тўғри фойдаланганда унинг хусусиятлари нафақат эскирмай
қолади, балки яхшиланади; иккинчидан, ер турмуш тарзи, қайта ишлаб
чиқариш ҳамда муайян миллат (давлат)нинг, шунингдек бутун инсониятнинг
авлоддан-авлодга ўтадиган асосий воситаси ҳисобланади; учинчидан, узоқ
йиллар давомида ернинг унумдорлигини оширишга кетган меҳнат натижалари
алоҳида инсонлар томонидан ўзлаштирилиши адолатдан эмас.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2 ноябрь, 2011 йил

5

Ҳозирги пайтда қишлоқ хўжалигида турли шаклдаги хўжалик

субъектлари фаолият кўрсатиб, уларда ердан фойдаланиш шакли ўзгача.
Масалан, фермер хўжаликларига ер майдонлари 30-50 йил муддатга ижара
шаклида фойдаланиш, деҳқон хўжаликларига - умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи
билан берилади.

Ердан фойдаланишнинг ана шу тамойилларини қўллаш қишлоқ хўжалиги

маҳсулотларининг таркибий ўзгаришларига олиб келди. 3-расмда кўрсатил-
ганидек, 1991 йилда деҳқончиликнинг улуши 68,7 фоизни, чорвачилик 31,3
фоизни ташкил этган бўлса, 2010 йилга келиб бу кўрсаткич уларга мос равишда
59,4 ва 40,6 фоизга тенг бўлган, яъни чорвачилик маҳсулотлари ишлаб
чиқаришнинг кўпайиши эвазига деҳқончиликнинг улуши камайган.

68,7

59,4

31,3

40,6

0%

10%

20%

30%

40%

50%

60%

70%

80%

90%

100%

1991 йил

2010 йил

деҳқончилик

чорвачилик

3-расм.

Республикамизда мустақиллик йилларида чорвачилик ва

деҳқончилик улушининг ўзгариши.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тузилган.

Буни қуйидаги рақамлар билан изоҳлаш мумкин. 4-расмдан кўриниб

турибдики, 2011 йил бошида 7447,1 минг тонна дон маҳсулотлари ва 3442,8
минг тонна пахта хомашѐси ишлаб чиқарилган. Шунингдек, мамлакат бўйича
6346,4

минг тонна сабзавот, 1182,4

минг тонна полиз, 1710,3

минг тонна мева,

987,3

минг тонна узум маҳсулотлари ва 1692,9

минг тонна картошка

етиштирилган. Бу кўрсаткич ўтган 1991 йилга қараганда (пахта ва сабзавот
экинлардан ташқари) ўсиш тенденциясига эга. Айниқса, дон экинлари, мева ва
картошкани етиштириш ҳажмлари сезиларли даражада ўсган, яъни уларга мос
равишда 3,9, 3,3 ва 18 мартага ошган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2 ноябрь, 2011 йил

6

4-расм.

Қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилининг ўзгариши (минг т.).

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

Ушбу кўрсаткичлар экиладиган майдонларнинг таркибидаги ўзгаришлар

туфайли рўй берди. Масалан, пахта экиладиган ер майдони 1720,5 минг
гектардан (1991 йил) 1342,5 минг гектаргача (2010 йил), яъни 22 фоизга
камайган. Бошқа экинлар учун ажратилган ер майдони эса аксинча кўпайган.
Жумладан, 2000-2010 йиллар давомида меваларга мўлжалланган ер майдони
30,3 минг гектар (115,3 фоиз), полиз экинларига – 10,4 минг гектар (128,2
фоиз), сабзавотларга – 43,1 минг гектар (133,2 фоиз) ва картошкага – 18,5 минг
гектар (135,4 фоиз)га кўпайган.

Чорвачилик соҳасида ҳам маълум ривожланиш тенденцияси кузатилди.

Хусусан, 1991-2010 йиллар мобайнида чорвачилик маҳсулотлари, жумладан
гўшт ва сут ишлаб чиқариш ҳажми 1,8 мартага, тухум олиш ҳажми 1,3 мартага
ошган (5-расм). Бу қишлоқ жойларидаги чорвачилик билан шуғулланувчи
аҳоли ҳамда чорвачилик фермер хўжаликларида чорва моллари сонини
кўпайтириш, наслчилик ишларини кучайтириш, зооветеринария хизматларини
кўрсатишни кенгайтириш учун шароитларни яхшилаш чоралари туфайли
қорамоллар бош сони ошганлиги билан изоҳланади. Хусусан, 2000-2010 йиллар
мобайнида йирик шохли қорамоллар сони 5353,4 минг бошдан (2000 йил)
9093,7

минг бошга (2010 йил) ѐки 169,9 фоизга, шундан сигирлар сони мос

равишда 2310,0 минг бошдан 3763,6

минг бошга ѐки 162,9 фоизга, қўй ва

эчкилар сони 8863,6 минг бошдан 15340,5

минг бошга ѐки 173,1 фоизга, отлар

сони 148,4 минг бошдан 187,3 минг бошқа ѐки 126,2 фоизга, паррандалар сони
14521,3 минг бошдан 37733,3

минг бошга ѐки 2,6 мартага кўпайган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2 ноябрь, 2011 йил

7

5-расм.

Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг ўзгариши.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

Хулоса қилиб айтганда, республикамизда ер ислоҳотлари тарихий

ривожланган бўлиб, ҳозирги кунгача бир нечта босқичларни босиб ўтган.
Аммо, ер ҳар доим ҳам давлат мулки ҳисобланган, яъни давлат ер ҳолатини
назорат қилиш, уни ҳисобга олиш ва шу билан боғлиқ бошқа вазифаларни ўз
зиммасига олган. Мустақиллик йилларидаги ислоҳотлар давомида ҳақиқий
мулкдорларни топиш мақсадида ер турли хўжалик юритувчи субъектлар
балансида бўлиб, ҳозирги вақтда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган аксарият ер
майдонлари фермер хўжаликларига тегишлидир. Бу давом этаѐтган фермер
хўжаликлари ер майдонларини мақбуллаштириш жараѐни туфайли содир
бўлди. Натижада деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотлари ҳажми ошиб, бутун
қишлоқ хўжалиги соҳасининг барқарор ривожланишини таъминлаб бермоқда.

Аммо кузатиш ва текширишлар

1

, айрим шахслар томонидан ердан

мақсадсиз, унумсиз ва қоидаларни бузган ҳолда фойдаланганлик ҳолатлари
мавжудлигини кўрсатди. Жумладан, “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси ва
унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2010 йил давомида Назорат қилувчи
органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгаши томонидан
тасдиқланган режа-жадвалга

асосан 247 та хўжалик юритувчи субъектларнинг

88228,0 гектар ер майдонида ердан фойдаланиши юзасидан текширишлар
ўтказилди. Натижада ерга нисбатан қонун бузилиш ҳолатларини содир этган
192 та хўжалик юритувчи субъект

раҳбарларига нисбатан маъмурий

жавобгарликка доир иш қўзғатилди. Буларнинг ҳаммаси ер сифати
ѐмонлашишига олиб келади. 2010 йил якунига кўра, республикамизда 413,7
минг гектар яроқсиз ерлар мавжуд бўлиб, шулардан 232,5 минг гектар, яъни
56,2 фоизи қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардир.

Ана шуларни инобатга олиб, юртимиз миллий бойлиги бўлган ердан

самарали ва унумли фойдаланиш ва қоидабузарликларнинг олдини олиш учун,
ердан фойдаланиш ҳуқуқларини тўлиқ ва тўғри тақсимлаш мақсадга мувофиқ.

1

Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва Давлат кадастри Давлат қўмитасининг

2010 йил якуни бўйича маълумотлари.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2 ноябрь, 2011 йил

8

Хусусан, хўжалик субъектлари ердан оқилона фойдаланиш манфаатдорлигини
ошириш мақсадида улар қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлиши лозим:

-

ерни хўжалик балансига ўтказиш ҳуқуқи;

-

шахсан ѐки ишчиларни ѐлланган ҳолда ер майдонларидан фойдали

неъматларни олиш ва ундан фойдаланиш даврида турли эҳтиѐжларни
қондириш ҳуқуқи;

-

ер майдонидан фойдаланишдан тушган даромадни ўз мулкига ўтказиш

ва унинг аксарият қисмини ер эгаси билан келишилган ҳолда ихтиѐрий равишда
тақсимлаш ҳуқуқи;

-

ер майдонини ундан фойдаланиш даврида яхшилаш ишлари олиб

борилганлиги эвазига тўлиқ рағбатлантириш шарти билан ер эгаси (давлат)га
бериш ҳуқуқи;

-

ер майдонини бошқа - (сифати бир хил бўлмаслиги ҳам мумкин)

республика ҳудудидаги ер майдонига алмаштириш ҳуқуқи;

-

ерни, уни бўлиниш шарти билан мерос қолдириш ҳуқуқи;

-

шартномалар шартларини бажариш учун ер майдонидан фойдаланиш

ҳуқуқини гаров эвазига бериш ҳуқуқи;

-

хавфсизлик ҳуқуқи ѐки бузилган ҳуқуқларни тиклаш ҳуқуқи;

-

ҳуқуқлардан фойдаланишда барча тўсиқларни бартараф этиш ҳуқуқи;

-

ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқларининг бузилганлиги, шу

жумладан шартномаларнинг бажарилмаслиги ѐки талаб даражасида эмаслиги,
шу жумладан ер эгаси (давлат) томонидан бажарилмаганлиги туфайли
ҳуқуқларнинг бузилганлиги оқибатида кўрилган зарарларни қоплаш ҳуқуқи.

Шуни таъкидлаш керакки, юқорида номи келтирилган ҳуқуқларнинг

айрим тўпламлари амалдаги қонунчиликда ўз аксини топган. Бироқ баъзилари
ерни тартибга солувчи қонунчиликда кенгроқ ѐритиб бериш, ҳолатларни
аниқлаштириш, ҳуқуқларни ҳимоялаш мақсадида қўшимчалар киритишни
тақозо этади.

Ўзбекистонда ер илгаридан давлат мулки ҳисобланади. У, ўз навбатида,

ер майдонларини бошқа шахс (республика фуқаролари)га бериш ҳуқуқлари
(эгалик қилиш, фойдаланиш ва қисман тасарруф этиш ҳуқуқлари)га эга. Ердан
фойдаланувчи субъектлар эса ердан мақсадли ва оқилона, унинг
унумдорлигини пасайтирмаслик шарти билан фойдаланишдан қонунчиликда
белгиланган барча неъматларни ўзлаштириш, шу жумладан, ҳосилни ва уни
сотишдан тушган даромадни олиш ва тасарруф этиш ҳуқуқига эга. Шу билан
бирга хўжалик субъектларини, айниқса, мулкдорлар синфи бўлган фермер
хўжаликларининг ерга нисбатан ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ташқи
таъсирлари (ҳуқуқларнинг бузилиши, шартномаларнинг бажарилмаслиги)
туфайли кўрилган зарарларни қоплаш ҳуқуқларини кенгайтириш мақсадга
мувофиқ ҳисобланади. Уларнинг ерга бўлган муносабатларини тубдан
ўзгартирган ҳолда ернинг сифати ва унумдорлигини ошириш учун қўшимча
тадбирлар ўтказиш, мақсадли фойдаланиш манфаатдорлигини ошириш билан
бирга мулк ҳуқуқлари янада мустаҳкам ҳимояланган бўлар эди.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов