Ўзбекистонда фермерлик институтининг ривожланиш босқичлари ва фаолият самарадорлиги

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
327-336
6
1
Поделиться
Ташматов, Р. (2012). Ўзбекистонда фермерлик институтининг ривожланиш босқичлари ва фаолият самарадорлиги. Экономика и инновационные технологии, (2), 327–336. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7960
Р Ташматов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.э.н

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Юртимиз мустақилликка эришгандан сўнг дастлабки қадам бозор муносабатларига асосланган иқтисодиѐтга ўтиш, яъни хўжалик юритишнинг барча шакллари учун тенг иқтисодий шарт-шароитлар яратиш, хусусий мулкчиликни шакллантириш ва ривожлантириш ҳамда мулкдорлар мустақил фаолият юритиши учун зарур ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий асосларни ва институционал тузилмаларни барпо этиш ишлари бошланган ва ҳозирги дамда ўз ривожини топмоқда.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

1

Р.Х.Ташматов,

иқтисод фанлари номзоди,

ТДИУ

ЎЗБЕКИСТОНДА ФЕРМЕРЛИК ИНСТИТУТИНИНГ

РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ ВА ФАОЛИЯТ САМАРАДОРЛИГИ

Юртимиз мустақилликка эришгандан сўнг дастлабки қадам бозор

муносабатларига асосланган иқтисодиѐтга ўтиш, яъни хўжалик юритишнинг
барча шакллари учун тенг иқтисодий шарт-шароитлар яратиш, хусусий
мулкчиликни шакллантириш ва ривожлантириш ҳамда мулкдорлар мустақил
фаолият юритиши учун зарур ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий асосларни ва
институционал тузилмаларни барпо этиш ишлари бошланган ва ҳозирги дамда
ўз ривожини топмоқда. Аграр соҳада босқичма-босқич олиб борилган
ислоҳотлар, хусусан, ана шу амалга оширилган ишлар натижасида хусусий
мулкчиликка асосланган турли тоифадаги хўжаликлар ташкил этилди ва
фаолият юрита бошлади. Таъкидлаш жоизки, охирги йилларда қишлоқ
хўжалиги ишлаб чиқаришида фермер хўжаликларининг ўрни тобора ошиб
бормоқда ва уларни ривожлантириш уcтувор вазифага айланди. Хусусан,
Президентимиз Ислом Каримов фермерликни ривожлантириш борасида
қуйидаги нутқни илгари сурган: “Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни
қандай ташкил қилмайлик, қай томонга бурмайлик, бир нарсани ҳеч қачон
унутмаслигимиз керак. У ҳам бўлса шуки, деҳқон бой бўлмасдан ишчи ҳам,
зиѐли ҳам тўқ бўлиши мумкин эмас, халқимизнинг эл-юртимизнинг ҳаѐтини,
келажагини фаровон қилиб бўлмайди. Бу аниқ гап.

Шунга

асосланиб,

жамоа

ва

давлат

хўжаликларини

тубдан

ўзгартиришимиз керак, шахсий, кооператив ва деҳқон (фермер) хўжаликларига
кенг кўламда йўл очиб беришимиз лозим

1

”.

Шу нуқтаи назаридан республикамизда фермер хўжаликларини ҳар

томонлама ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Буни даврий статистик маълумотлар, фермер хўжаликларига ер майдонларини
мақбуллаштириш, улар фаолиятини рағбатлантириш ва уйғунлаштириш, уларга
хизмат кўрсатувчи инфратузилма муассасаларини ташкил этиш бўйича қабул
қилинган меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатлар далил сифатида хизмат қилиши мумкин.

Республикамиз

Президенти

Ислом

Каримов

Ўзбекистон

мустақиллигининг 20 йиллигига бағишланган Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги
маърузасида таъкидлаганидек: “... мамлакатимиз мустақил тараққиѐтининг
дастлабки босқичида, яъни 1991 йилдан 2000 йилгача бўлган даврда улкан
ўзгаришларни амалга оширишда асосий эътиборимиз марказлаштирилган
маъмурий-буйруқбозлик тизимига барҳам бериш ва бозор иқтисодиѐтининг

1

Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. – Т.: Ўзбекистон, 2011. – 146 б.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

2

асосларини авваломбор, қонунчилик базасини шакллантириш учун шароит
яратишга қаратилди.

Ислоҳотларнинг кейинги босқичида ... иқтисодиѐтни ислоҳ қилиш бўйича

умумий ҳисобда 400 дан зиѐд қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, қабул
қилинди ва жорий этилди. Уларнинг барчаси иқтисодиѐтимизнинг янада
либераллаштириш ва модернизация қилишда нафақат мустаҳкам ҳуқуқий асос,
балки амалга оширилаѐтган бозор ислоҳотларининг ортга қайтмаслигининг
кафолати бўлиб хизмат қилмоқда

2

”.

Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистонда фермер хўжаликларининг

ривожланишини ўз хусусиятига кўра 4 босқичга ажратиб ўрганиш мумкин (1-
расм).

Биринчи босқич - (1993-1997йй.). Мамлакатимизда фермерлик институти

ривожланиши 1992 йилда “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонун қабул
қилиниши билан бошланган. Чунки айнан шу қонун фермер хўжаликлари
тўғрисидаги амалдаги қонунчилигининг вориси бўлиб, унинг асосий
жиҳатлари, муҳим қоида ва меъѐрлари, тартиблари, тамойиллари ҳозирги
қонунчиликда мужассамлашган. Шу боис, назаримизда, бу қонуннинг амалга
ошиши юртимизда дастлабки фермерчилик қатламини шакллантиришга,
хусусий мулкчилик ва тадбиркорликни ривожланишига замин яратиб берган.
Натижада 1993 йилда мамлакатимизда 7244 та деҳқон (фермер) хўжаликлари
ташкил этилди. Ўша пайтда уларнинг ихтиѐрида 70,6 минг гектар ер бўлиб, бир
фермер хўжалигига 9,7 гектар ер тўғри келган.

Кейинги йилларда фермер хўжаликлари сони кўпайиб, сифат

кўрсакичлари ўсиб борди. Хусусан, 1997 йилга келиб, уларнинг сони 21416та,
ер майдони 413,3 минг га, хўжаликда банд бўлган ишчилар сони 134,4 минг
киши, бир хўжаликка тўғри келадиган ер майдони ва ишчилар сони тегишлича
19,2 га ва 6 кишини ташкил этди. Хўжаликда банд бўлган бир ишчига тўғри
келадиган ўртача ер майдони 3,07 гектарни ташкил этиб, ўсиш суръати 26,3
%ни ташкил этди.

Иккинчи босқич - (1998-2002йй.). 1998 йили фермер хўжалиги алоҳида

уклад сифатида тан олинди ва унинг ҳуқуқий асоси яратилди, аниқроғи
“Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Ушбу босқичда ҳам
фермер хўжаликларини ташкил этиш жадал суръатлар билан ўсиб борди.
Натижада уларнинг сони 2002 йилнинг охирига келиб, 72406 ташкил этди.
Уларга беркитилган ер майдони 1367,7 минг гектар, хўжаликда ишловчи
ишчилар сони эса 505,9 мингтани ташкил этди.

Иккинчи босқичда фермер хўжаликлари асосий товар ишлаб чиқарувчи

хўжалик субъекти сифатида шаклланиб, аграр соҳани ислоҳ қилишдаги ўрни ва
мавқеи ўсиб борди. Мулкка эгалик қилиш ҳисси таркиб топди, мулкдан
самарали фойдаланиш кўникмаси пайдо бўлиб, хўжаликни бошқариш
тажрибаси мустаҳкамланди. Шунингдек бу босқичнинг ўзига хос яна бир
хусусияти шундаки, фермер хўжаликлари ўз-ўзини бошқариш ва барқарор

2

Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини

ривожлантириш концепцияси. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг
қўшма мажлисидаги маърузаси. //Халқ сўзи, 13.11.2010 й.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

3

ривож топиши учун зарур бўлган ташкилий-иқтисодий ва ҳуқуқий асосга эга
бўлди. Давлат бош ислоҳотчи сифатида фермер хўжаликларини

1-расм. Ўзбекистонда фермер хўжаликларининг ривожланиш

босқичлари ва асосий кўрсаткичлари ўзгариши

* Расм муаллиф томонидан Ўзбекистонда қабул қилинган мъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва статистик

маълумотлар асосида тузилган.

Ҳуқуқий асос

Ўзбекистон

Республикаси “Деҳқон

хўжалиги тўғрисида”ги

Қонун. 1992 йил 3

июль

I

босқич

Ривожланиш

босқичлари

Давр оралиғи ва асосий

кўрсаткичлар ўзгариши

(1993-1997

йй.) Деҳқон

(фермер)

хўжаликлари

сони 3 марта, ер майдони
5,8 марта, хўжаликда банд
бўлган ишчилар сони 4,6
марта кўпайган

Ўзбекистон Республикаси

“Фермер хўжалиги

тўғрисида”ги Қонун (26

август 2004 й.) ҳамда 2003-

2007 йиллардаги

Президент Фармон,

Фармойиш ва Қарорлари

ҳамда ВМ қарорлари

(2003-2007 йй.) Фермер
хўжаликлари сони 3 марта,
ер майдони 4,2 марта,
хўжаликда банд бўлган
ишчилар сони 3,2 марта
кўпайган

Ўзбекистон Респуб-

ликаси Президентининг

Фермер хўжаликлари ер

майдонларини

мақбуллаштириш

бўйича 2008-2011

йиллардаги Фармон ва

Фармоийшлари

(2008 й. – ҳ.в.) 2008-2011
йиллар мобайнида фермер
хўжаликлари

сони

3,3

марта, ер майдони 9,3
фоиз,

хўжаликда

банд

бўлган ишчилар сони 27,4
фоизга камайган

Ўзбекистон

Республикаси “Фермер

хўжалиги тўғрисида”ги

Қонун. 1998 йил 30

апрель

(1998-2002 йй.) Фермер
хўжаликлари

сони

3,4

марта, ер майдони 3,1
марта, хўжаликда банд
бўлган ишчилар сони 3,8
марта кўпайган

II

босқич

III

босқич

IV

босқич


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

4

қўллаб-қувватлаш сиѐсатини босқичма-босқич амалга ошириб борди. Айнан шу
даврдан

эътиборан

республикамизда

қишлоқ

хўжалигида

фермер

хўжаликларининг мавқеи мустаҳкамланиб, кейинги йилларда унинг салоҳияти
ошиб борди. Натижада фермер хўжаликлари қишлоқ хўжалигининг асосий
ишлаб чиқарувчи куч ва ҳал қилувчи соҳасига айланди.

Учинчи босқич (2003-2007 йй.). Республикамизда бозор шароитига

мослаша оладиган, самарали фаолият юрита оладиган ҳақиқий мулкдорларга
айланиб улгурган фермер хўжаликларини янада ривожлантиришга катта
эътибор берилди. Хусусан, бир қатор ҳукумат қарорлари қабул қилиниб
[қаранг: 1-жадвал, 2-4 қаторлар], натижада фермер хўжаликлари кескин
кўпайиб борди, унга мос равишда ишлаб чиқариш кўрсаткичлари барқарор
ўсишга замин яратиб берди. Таъкидлаш жоизки, ушбу босқичда фермер
хўжаликлари асосан паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаѐтган ширкат
хўжаликлари негизида ташкил этилди. Мана шу даврда республикамизда
деярли барча ширкат хўжаликлари тугатилиб, 217 мингдан ортиқ янги фермер
хўжаликлари фаолият юритишига имконият яратиб берилди. Уларга қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун 5,7 млн. гектар, яъни ўртача
бир 1 хўжаликка 26,7 гектар (бу 2002 йилга нисбатан 7,8 гектар кўп) ер ижара
сифатида берилган.

Тўртинчи босқич (2008 йилдан кейинги йиллар). Бу босқичда Ўзбекистон

Республикаси Президентининг Фармонлари ва Вазирлар Маҳкамасининг
қарори [қаранг 1-жадвал, 5 - қатор] билан республикамизда фермер
хўжаликлари ер майдонларини мақбуллаштиришнинг изчил жараѐни
бошланди. Натижада 2011 йил 1 январ ҳолатига кўра, республикада фермер
хўжаликлари сони 66,1 мингтани, уларга ижарага берилган ер майдони 5295,1
минг гектарни ташкил этди, битта хўжаликка тўғри келадиган ер майдони эса
80 гектарга тенг бўлди.

1-жадвал.

Ўзбекистонда фермер хўжаликлари ривожини тартибга солувчи

қонунчилик асослари*

Ҳужжат тури ва номи

Мазмуни

1. Ўзбекистон Республикаси “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги
Қонуни (янги таҳрири). 2004 йил 26 август.

Фермер хўжалиги фао-
лиятининг

ташкилий,

иқтисодий ва ҳуқуқий
асослари яратилган

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 24 январдаги

“Ўзбекистон иқтисодиѐтида хусусий секторнинг улуши ва
аҳамиятини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-
3202-сонли Фармони.
2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 24 мартдаги

“Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим
йўналишлари тўғрисида”ги ПФ-3226-сонли Фармони.
3.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003

йил 5 ноябрдаги “Қишлоқ хўжалигида ижара муносабатларини янада
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 486-сонли қарори.

Қишлоқ хўжалиги маҳ-
сулотларини

ишлаб

чиқарувчиларнинг иқ-
тисодий, ижтимоий ва
хўжалик юритиш му-
носабатларини

тако-

миллаштириш

чора-

тадбирлари ўз аксини
топган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

5

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 27

октябрдаги “2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини
ривожлантириш концепцияси тўғрисида”ги ПФ-3342-сонли
Фармони.
2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 4

ноябрдаги “2005-2007 йилларда фермер хўжаликларини жадал
ривожлантиришга қаратилган таклифлар тайѐрлаш бўйича
махсус

комиссия

тузиш

тўғрисида”ги

Ф-2069-сонли

Фармойиши.
3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 8

ноябрдаги “2006 йилда қишлоқ хўжалиги кооперативлари
(ширкатлари)ни фермер хўжалкларига айлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-215-сонли Қарори.
4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 11

январдаги “Мевасабзавотчилик ва узумчилик соҳаларида
ислоҳ қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-255-сонли Қарори.
5.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21

ноябрдаги “2007 йилда қишлоқ хўжалиги корхоналарини
фермер

хўжалкларига

айлантириш

чора-тадбирлари

тўғрисида”ги ПҚ-514-сонли Қарори.
6.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002

йил 5 январдаги “Қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер
хўжаликларига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 8-
сонли қарори.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004
йил

24

декабрдаги

“2005-2007

йилларда

фермер

хўжаликларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 607-сонли қарори.

Фермер

хўжаликлар-

нинг иқтисодий ва мо-
лиявий мустақиллиги-
ни таъминлаш, ижарага
берилган

ердан

са-

марали

фойдаланиш,

ишлаб

чиқариладиган

қишлоқ хўжалиги маҳ-
сулотини

молиялаш-

нинг ишончли тизими-
ни

шакллантириш,

фермерлар учун кадр-
ларни тайѐрлаш тизи-
мини барпо этиш чора-
тадбирлари

ҳамда

қишлоқ хўжалиги кор-
хоналари (ширкат хў-
жаликлари)

негизида

фермер хўжаликларини
ташкил этиш ва улар
учун замонавий инфра-
тузилмаларини

барпо

этиш

асосида

улар

ўртасидаги иқтисодий
муносабатларини тако-
миллаштириш

чора-

тадбирлари

ишлаб

чиқилган

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 23

мартдаги “Шахсий ѐрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида
чорва молларни кўпайтиришни рағбатлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-308-сонли Қарори.
2.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 6

майдаги

“Микрокредитбанк”

акциядорлик-тижорат

банки

фаолиятини ташкил этиш ва унинг моддий-техника базасини
мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 78-сонли қарори.

Фермер

хўжаликлари

фаолиятини

молия-

лаштиришни такомил-
лаштириш,

маҳсулот

турларини кўпайтириш
ва сифатини ошириш
чора-тадбирлари ишлаб
чиқилган

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 6 ноябрдаги
“Фермер

хўжаликлари

тасарруфидаги

ер

участкаларини

мақбуллаштириш чора-тадбирлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш
мақсадида махсус комиссияни ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ-3077-
сонли Фармойиши.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 18
октябрдаги “Фермер хўжаликлари тасарруфидаги ер участкалари
майдонларини янада мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПФ-3512-сонли Фармойиши.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 18 апрелдаги
“Фермер хўжаликларини қайта ташкил этиш ва уларнинг ер
майдонларини оптималлаштиришда қонунчиликка риоя этиш чора-
тадбирлари тўғрисида”
ги ПФ-4301-сонли Фармони.

Фермер хўжаликлари-
нинг ер майдонларини
мақбуллаштириш, уш-
бу майдонларда қиш-
лоқ хўжалиги экин-
ларини жойлаштириш,
уларда ишлаб чиқариш
самарадорлигини оши-
риш

ҳамда

қонун-

чиликка риоя қилиш
чора-тадбирлари ишлаб
чиқилган

* Жадвал Ўзбекистонда қабул қилинган мъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тузилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

6

Шуни таъкидлаш жоизки, республикамизда фаолият юритаѐтган фермер

хўжаликлари сифат жиҳатдан ҳам маълум ижтимоий-иқтисодий ютуқларга
эришди. Хусусан, Ўзбекистонда фаолият юритаѐтган фермер хўжаликлари
томонидан 1999 йилда 435,7 минг тонна ғалла экинлари, 549,0 пахта хомашѐси,
22,5 минг тонна картошка, 148,1 минг тонна сабзавот, 62,1 минг тонна полиз
экинларини етиштирилган бўлса, 2011 йил бошига келиб, улар томонидан
5752,2 минг тонна дон экинлари, 3483,5 минг тонна пахта хомашѐси, 397,7 минг
тонна картошка, 2474,4 минг тонна сабзавот, 653,6 минг тонна полиз
маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Бу ўтган 1999 йилга нисбатан тегишлича 13,2;
7,5; 17,7; 16,7; ва 10,5 марта кўпдир (2-расм).

3483,5

336,3

397,7

5752,2

6067,8

6014,4

5327,6

5402,3

4662,5

3625,7

2781,5

2264,1

1480

744,7

837,6

435,7

3422,2

3375,9

3371

3655,7

3110,7

2485,1

1828,3

1061,5

918,2

709,3

549

464,6

226,6

276

178,6

108,3

45,9

43,1

33,5

29,9

30,6

30,9

22,5

2474,4

2215,7

1997,2

1717,8

1567,8

1305,4

480,3

384,4

353,5

218,6

180,6

129,4

148,1

653,6

461,9

595,9

538,5

415,6

325,7

205,7

174,1

177,8

78,9

56,1

50,5

62,1

10

100

1000

10000

1999

2000

2001

2002

2003

2004

2005

2006

2007

2008

2009

2010

2011

йиллар

Дон экинлари

Пахта

Картошка

Сабзавот

Полиз экинлари

2-расм. Фермер хўжаликларида асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини

ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгариш динамикаси (минг т.).

Манба: ЎзР Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тузилган.

Таъкидлаш лозимки, ҳисоб-китобларга кўра, фермер хўжаликларида

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмининг ўсиш суръатлари,
экинлар эгаллаган ер майдонининг ўсиш суръатларига нисбатан анча юқори. Бу
экинлар ҳосилдорлиги ортиши билан тавсифланади. Масалан, 2010 йилда
фермер хўжаликларида қуйидагича ҳосилдорликка эришилди: пахта
ҳосилдорлиги – 25,5 ц/га, ғалла – 44,1 ц/га, картошка – 191,9 ц/га, сабзавот –
255,4 ц/га. Бу 1999 йилда олинган ҳосилдорлик кўрсаткичларига нисбатан анча
юқори (3-расм).






background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

7

3-расм. Фермер хўжаликларида асосий қишлоқ хўжалиги экинлари

ҳосилдорлигининг ўзгариш динамикаси (ц/га).

Манба: ЎзР Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тузилган.

Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда чорвачилик

соҳасининг тутган ўрни беқиѐсдир. Шу сабабли чорвачилик маҳсулотларини
кўпайтириш энг долзарб муаммо бўлиб қолмоқда.

Таҳлил қилинган давр мобайнида фермер хўжаликларида чорва моллари

сони кўпайганлигини кўришимиз мумкин. Хусусан, фермер хўжаликлари
тассаруфида бўлган йирик шохли қора моллар сони 171,2 мингтадан (1999 йил)
507,2 мингтагача (2011 йил), яъни қарийб 3 мартага, шундан сигирлар сони 50,4
мингтадан 174,0 мингтагача (3,4 марта), қўй ва эчкилар сони 169,2 мингтадан
1203,3 мингтагача (7,1 марта) ва паррандалар сони эса 194,1 мингтадан 4974,2
мингтагача (25,6 марта) кўпайган (2-жадвал).

2-жадвал

Фермер хўжаликларида чорва моллари сони ўсиши

Чорва моллари

Йиллар

Йирик шохли

қора моллар

Шундан:

сигирлар

Қўй ва

эчкилар

Парран-

далар

1999

171,2

50,4

169,2

194,1

2000

174,8

51,0

171,4

228,5

2001

198,1

56,8

195,8

423,7

2002

220,5

64,6

234,0

546,8

2003

273,4

85,6

274,0

770,9

2004

291,6

91,7

309,4

767,8

2005

311,9

97,0

419,5

754,8

2006

332,3

105,4

501,1

875,8

2007

375,6

121,3

649,4

1333,3

2008

421,1

137,4

872,3

2538,4

2009

496,6

168,6

1097,7

3475,3

2010

501,7

172,6

1149,9

3958,6

2011

507,2

174,0

1203,3

4974,2

2011

йил 1999 йилга

нисбатан, марта

қарийб 3,0

3,4

7,1

25,6

Жадвал ЎзР Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тузилган.

44,1

45,2

45,2

41,3

40,3

38,5

33,9

32,6

37,4

27,6

25,2

26,5

25,5

25,1

23,9

25,6

24,5

24,5

23,4

18,9

20,2

21,8

18,9

21,5

191,9

197,9

195,3

122,9

112

121,7

129,4

135,4

123

132,5

158,6

162,2

255,4

254,3

252,6

211,0

206,2

181,6

173,2

190,6

188,4

170,2

156,8

159,8

0

50

100

150

200

250

300

1999

2000

2001

2002

2003

2004

2005

2006

2007

2008

2009

2010

йиллар

Галла экинлари

Пахта хомашёси

Картошка

Сабзавот


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

8

Бу ҳукуматимиз томонидан чорва моллари сонини кўпайтириш, уларни

боқиш учун қулай шароитлар яратиш, чорачиликка ихтисослашган хўжалик
юритувчиларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш бўйича амалга
оширилаѐтган кенг кўламли чора-тадбирлар таъсирида намоѐн бўлмоқда. 2006
йил 23 мартда қабул қилинган Ўзбекистон Президентининг “Шахсий ѐрдамчи,
деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларни кўпайтиришни
рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-308 сонли Қарори [қаранг:
1-жадвал] билан чорвачиликни ривожлантириш дастурлари ишлаб чиқилди ва
уларни амалга ошириш, хусусан, фермер хўжаликларида чорва моллари сонини
кўпайтириш, уларни боқиш ва парваришни қўллаб-қувватлаш мақсадида
жойларда амалий ишлар дастурлари ишлаб чиқилди. Бу чора-тадбирлар қишлоқ
хўжалигида маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш, ҳар бир қишлоқ
фуқаросини, айниқса кам таъминланган ва кўп болали оилани чорва маҳсулоти
билан етарли даражада таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Чорва молларининг сони кўпайганлиги боис чорва маҳсулотлари ҳажми

ҳам ўсиб борди. 4-расмдаги маълумотларга кўра, фермер хўжаликларининг
асосий чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш суръати ўсиб
бораѐтганлигини кузатиш мумкин. Масалан, 2010 йилда чорвачилик маҳсулоти
ишлаб чиқариш ҳажми 1999 йил ҳажмига нисбатан анча юқори бўлган, яъни
гўшт ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати 3,6 марта, сут – 4,0 марта, тухум – 36,9
марта, жун – 5,7 марта ва қоракўл – 6,3 мартани ташкил этган.

1999

йил

2000

йил

2001

йил

2002

йил

2003

йил

2004

йил

2005

йил

2006

йил

2007

йил

2008

йил

2009

йил

2010

йил

2011

йил

1

0

,6

5

1

,1

7

,8

0

,1

6

7

1

1

,0

5

4

,1

1

2

,0

0

,2 8

,2

1

2

,4 5

7

,9

4

1

,4

0

,2 11

,9

1

6

,7

8

1

,6

4

6

,1

0

,2

1

4

,1

1

8

,7

8

3

,5

6

0

,2

0

,3 1

9

,0

2

2

,1

8

8

,8

7

7

,4

0

,4

3

1

,6

2

2

,6

9

4

,8

7

1

,5

0

,6 38

,3 2

4

,2

1

1

1

,1

7

6

,7

0

,9

4

2

,3

2

9

,8

1

2

5

,4

8

8

,8

1

,2

4

4

,1

3

2

,4

1

5

1

,5

1

5

5

,2

1

,3

3

8

,3

3

5

,4

1

7

6

,5 2

0

9

,9

1

,4

4

2

,3

3

7

,8

2

0

5

,0

2

8

8

,1

1

,7

4

4

,1

41

2

3

0

,1

3

7

4

,5

1

,9

4

3

,4

0,0

50,0

100,0

150,0

200,0

250,0

300,0

350,0

400,0

Гўшт (тирик вазнда), минг т

Сут, минг т

Тухум, млн.дона

Жун, минг т

Қоракўл, минг т

4-расм. Фермер хўжаликларида чорвачилик маҳсулотларининг асосий

турларини ишлаб чиқариш динамикаси.



Манба: ЎзР Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тузилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

9

Алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, айнан фермер хўжаликлари қишлоқ

хўжалиги соҳасини янада ривожлантиришга салмоқли ҳиссасини кўшиб
келмоқда. Агар фермер хўжаликларининг дастлабки ривожланиши пайтида
умумий қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидаги улуши 2,8 фоиз ташкил этган
бўлса, ҳозирги кунда бу кўрсаткич 34,1 фоизни ташкил этади (5-расм).

қишлоқ

хўжа лиг

и

корхона-

ла ри;

35,9%

фермер

хўжалик

-ла ри;

2,8%

деҳқон

хўжалик

-ла ри;
61,3%

1997 йил

қишлоқ

хўжалиги

корхона-

лари;

35,9%

фермер

хўжалик-

лари;

2,8%

деҳқон

хўжалик-

лари;

61,3%

2011 йил

5-расм. Қишлоқ хўжалигида турли тоифадаги хўжалик субъектларининг

ишлаб чиқаришдаги улуши, фоиз

Манба: ЎзР Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тузилган


5-расмдаги диаграммага кўра, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб

чиқаришда деҳқон хўжаликлари ҳамон етакчи ўрин эгалламоқда. Аммо
маҳсулотларини етиштиришда фермер хўжаликларининг самарадорлиги юқори
бўлган. Ўзбекистон Республикаси Фермер хўжаликлари маълумотларига кўра,
2010-2011 йилларда фермер хўжаликларида картошкани ишлаб чиқаришнинг
ўсиш суръати 118,2 %ни ташкил эган бўлса, деҳқон хўжалигида бу кўрсаткич
107,7 %га тенг бўлган. Худди шундай ҳолат сабзавот (уларга мос равишда 111,7
% ва 109,3 %), полиз экинлари (109,7 % ва 109,3 %) етиштиришда ҳамда сут
(112,3 % ва 109,3 %), тухум (130,0 % ва 105,6 %) ва жун (113,0 % ва 110,2 %)
олишда кузатилган.

Шу билан бирга бугунги кунда фермер хўжаликлари деҳқончилик

маҳсулотларининг асосий ишлаб чиқарувчилари ҳисобланади. 2011 йил
якунларига кўра, етиштирилган қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилининг
аксарият қисми (шундан 99,5 % - пахта, 80,6 % - дон экинлари, 55,8 % - узум ва
50,5 % - полиз экинлари) фермер хўжаликларининг улушига тўғри келади.
Ушбу кўрсаткичларни таққослаб, айтиш мумкинки, фермер хўжаликларининг
салмоғи кескин суръатлар билан ўсмоқда.

Чорвачилик маҳсулотлари етиштиришда ҳам фермер хўжаликларининг

улуши (гарчи улар ушбу соҳада етакчи бўлмаса ҳам) ортиши тенденцияси
кузатилмоқда. Жумладан, 1999 йилга нисбатан 2010 йилда гўшт ишлаб
чиқариш 1,3 фоиз банди (ф.б.), сут - 2,0 ф.б., тухум – 10,6 ф.б., жун – 5,8 ф.б. ва
қоракўл тери – 3,2 ф.б.га ортди (3-жадвал).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

10

3-жадвал.

Асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда фермер

хўжаликлари улушининг ўсиши, фоиз

Кўрсаткичлар

Йиллар

1999 2000 2001 2002 2003 2004 2005 2006 2007 2008 2009 2010 2011

Деҳқончилик маҳсулотларининг улуши

Дон экинлари
Пахта
Картошка
Сабзавот
Полиз экинлари

10,0
12,9

3,4

12,0

5,5

21,3
18,3

4,2
4,9
9,6

18,3
21,7

4,1
6,5

12,0

26,7
29,0

3,8
7,4

16,5

35,7
37,8

3,8

10,6
30,3

46,2
51,7

4,8

11,6
30,5

55,4
66,3

4,9

13,6
33,4

74,1
87,6

9,9

29,1
51,9

82,8
98,3
14,2
33,5
54,9

79,2
99,1
16,2
32,9
47,1

81,4
99,2
18,1
35,0
50,1

81,5
99,4
19,9
34,9
50,4

80,6
99,5
21,4
35,4
50,5

Чорвачилик маҳсулотларининг улуши

Гўшт (сўйилган вазнда)
Сут
Тухум
Жун
Қоракўл тери

1,3
1,4
0,6
1,0
1,0

1,3
1,5
0,9
1,1
1,1

1,4
1,6
3,2
1,2
1,6

1,9
2,2
3,4
1,6
2,0

1,9
2,1
3,7
1,8
2,1

2,2
2,1
4,2
2,1
2,8

2,1
2,1
3,6
3,0
3,7

2,1
2,3
3,6
4,2
4,3

2,5
2,5
4,0
5,3
4,7

2,6
2,8
6,4
5,4
4,3

2,6
3,1
7,7
5,8
4,7

2,6
3,3
9,4
6,5
4,7

2,6
3,4

10,9

6,8
4,2

Жадвал ЎзР Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тузилган.

Ушбу ижобий тенденциялар асосида фермер хўжаликлари томонидан

меҳнат, ер, сув ва бошқа ресурслар билан таъминланиш ва улардан самарали
фойдаланишга асосланган деҳқончилик маданияти тамойиллари ѐтган бўлса,
бошқа жиҳатдан уларни институционал тузилмалар томонидан қўллаб-
қувватлаш ѐтади.

Шу билан бирга “Шуни очиқ тан олиш керакки, фермер хўжаликларини

ташкил этиш ва уларнинг масъулиятини янада ошириш борасида ҳали кўп иш
қилишимиз лозим

3

”. “Келгуси йилларда қишлоқ хўжалигида олиб бориладиган

ўзгаришларнинг асосий вазифаси қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил
этиш, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги ва чорвачилик маҳсулдорлиги
ошириш негизида маҳсулот етиштириш ҳажмининг изчил ўсиб боришини
таъминлашнинг асосий шакли бўлган фермерлик институтини янада
мустаҳкамлаш ва ривожлантириш бўлади”

4

.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, фермер хўжаликларининг ривожланиши

мобайнида қуйидагиларга эришилди: биринчидан, фермер хўжаликларини
ривожлантириш устувор йўналиш деб тан олинди; иккинчидан, фермер
хўжаликларига

хизмат

кўрсатувчи

бозор

инфратузилмаларини

ривожлантиришга

катта

эътибор

берилди;

учинчидан,

фермер

хўжаликларининг йириклашувида маълум ижобий ўзгаришлар кузатилди;
тўртинчидан, давлат томонидан фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш
механизми такомиллашиб борди.

3

Каримов И.А. 2012 йил Ватанимиз тараққиѐтини янги боcқичга кўтарадиган йил бўлади. 2011 йилнинг асосий

якунлари ва 2012-йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига
бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. 19.01.2012 й.

4

Ўзбекистон Республикаси иқтисодий-ижтимоий тараққиѐтининг мустаққиллик йилларидаги (1990-2010

йиллар) асосий тенденция ва кўрсаткичлари ҳамда 2011-2015 йилларга мўлжалланган прогнозлари: статистик
тўплам. – Т.: Ўзбекистон, 2011. 128 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов