Миллий иқтисодиётни модернизациялашда мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш саноати ривожининг аҳамияти

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
334-338
14
4
Поделиться
Бахронов, А. (2011). Миллий иқтисодиётни модернизациялашда мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш саноати ривожининг аҳамияти. Экономика и инновационные технологии, (2), 334–338. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7817
А Бахронов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

аспирант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ўзбекистон иқтисодиѐтида қишлоқ хўжалиги муҳим аҳамиятга эга. Қишлоқ хўжалиги аҳолини озиқ-овқат, қайта ишлаш саноати тармоқларини эса хомашѐ билан таъминлайди. Келажакда мамлакат иқтисодиѐтини юксалтириш учун қишлоқ хўжалигини ривожлантириш объектив зарурат ҳисобланади. Шунинг учун ҳам қишлоқ хўжалигини ривожлантириш мамлакат иқтисодий сиѐсатининг энг асосий масалаларидан бири бўлиб келган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

1

А.Ш. Бахронов,

магистрант,

ТДИУ

МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШДА

МЕВА-САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА

ҚАЙТА ИШЛАШ САНОАТИ РИВОЖИНИНГ АҲАМИЯТИ

Ўзбекистон иқтисодиѐтида қишлоқ хўжалиги муҳим аҳамиятга эга.

Қишлоқ хўжалиги аҳолини озиқ-овқат, қайта ишлаш саноати тармоқларини эса
хомашѐ билан таъминлайди. Келажакда мамлакат иқтисодиѐтини юксалтириш
учун қишлоқ хўжалигини ривожлантириш объектив зарурат ҳисобланади.
Шунинг учун ҳам қишлоқ хўжалигини ривожлантириш мамлакат иқтисодий
сиѐсатининг энг асосий масалаларидан бири бўлиб келган.

“Аграр секторни тубдан ислоҳ қилиш ва жадал ривожлантириш

муаммолари ислоҳотларнинг дастлабки босқичида ҳамда Ўзбекистоннинг бозор
иқтисодиѐтига ўтиш стратегиясида ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Биз
қишлоқнинг устун даражада ривожланишини таъминлашни, қишлоқ
хўжалигини сифат жиҳатидан янги асосларга қайта тиклашни ўз олдимизга
мақсад қилиб қўйдик”

1

, - деб таъкидлаган Ўзбекистон Республикаси

Президенти И.Каримов. Бугунги кунда давлат қишлоқ хўжалигида бозор
иқтисодиѐти муносабатларини барпо этиш мақсадида ислоҳотлар мажмуасини
ишлаб чиқди ва уларнинг ҳуқуқий асосларини ҳам яратмоқда.

Аграр секторнинг барқарор ривожланишида мева-сабзавотчилик

мажмуасининг ўрни каттадир. Мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш
мажмуаси мамлакат ЯИМини яратишда ва экспорт салоҳияти бўйича аграр
секторда пахтачиликдан кейинги ўринда туради. Ўзбекистон мева-
сабзавотчилик мажмуаси ривожланишининг ўзига хос хусусиятларидан бири бу
иқлим шароитининг қулайлигидир. Республиканинг асосий ҳудудларида
ўсимликларнинг вегетация давридаги умумий ҳарорат 40-45 С

0

ни ташкил

этади.

Мазкур иқлим шароити мева ва узумнинг хилма-хил навларини турли

муддатларда етиштириш ҳамда улардан ширага бой қуруқ мевалар, майиз
ишлаб чиқариш имконини беради. Жумладан, кечпишар, баҳоргача
сақланадиган олма, хўраки (ошхонабоб) узум навлари, шунингдек, вино ишлаб
чиқариш учун барча винобоп узумлар етиштириш имкони мавжуд. Ўзбекистон
иқлимининг яна бир ўзига хослиги – вегетация даврининг узоқ муддатлилиги,
яъни 180-250 кун давом этиши ва унинг эрта бошланишидир (февраль-март). Бу
нафақат мева, узум ва сабзавотларнинг турли навларини етиштириш, балки
қўшни мамлакатлар орсида мазкур маҳсулотлар ҳосилини анча эртароқ йиғиб-
териб олиш имконини беради.

Сабзавот етиштириш 2009 йилда 5704,7 минг тоннани ташкил этган

бўлса, 2010 йилда бу кўрсаткич 6346,4 тоннани ташкил этган ва ўсиш 11,2 %
бўлган. Шунингдек, картошка етиштириш мос равишда 1524,5 минг тоннадан
1692,9 тоннага кўпайиб, ўсиш 11 %, полиз маҳсулотлари етиштириш 1071 минг

1

Каримов И.А. “Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. -Т.: Ўзбекистон, 1995.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

2

тоннадан 1182,4 тоннага чиқиб, ўсиш 10,4 %, мева 1542,9 минг тоннадан 1710,3
минг тоннага кўпайиб, ўсиш 10,8 %, узум етиштириш 899,6 минг тоннадан
987,3 минг тоннага кўпайиб, 9,7 % ўсган.

1-жадвал

2008-2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси бўйича қишлоқ хўжалиги

маҳсулотларини ишлаб чиқариш кўрсаткичлари

Озиқ-овқат

маҳсулотлари

турлари номи

Ўлчов

бирлиги

2008 йил

2009 йил 2010 йил

Ўсиш

суръати,

%

Сабзавот

минг тонна

5217,4

5704,7

6346,4

11,2

Картошка

минг тонна

1398,7

1524,5

1692,9

11,0

Полиз

минг тонна

981,2

1071,0

1182,4

10,4

Мева

минг тонна

1402,8

1542,9

1710,3

10,8

Узум

минг тонна

791

899,6

987,3

9,7

Гўшт (тирик вазнда)

минг тонна

1288

1367,7

1461,4

6,9

Сут

минг тонна

5426,3

5779,0

6169,0

6,7

Тухум

млн.дона

2429,0

2715,9

3058,8

12,6


* Манба: Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги барча тоифадаги

хўжаликларда 2010 йилда жами 11 млн. 919,3 минг тонна мева-сабзавот, полиз,
картошка ва узум маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Бу умумий қишлоқ
хўжалигида етиштирилган маҳсулотнинг 75,4 %идир.

Ўзбекистон нафақат ўз пахта толаси, балки сабзавот, мева, узум ва полиз

маҳсулотлари билан ҳам дунѐда машҳур бўлиб, уларнинг кўплаб турлари,
навлари ўзига хос таъм хусусиятлари ва экологик тоза маҳсулот сифатида
танилган. Ўзбек мева-сабзавот маҳсулотларининг мазкур хусусиятлари уларнинг
жаҳон

қишлоқ

хўжалиги

маҳсулотлари

бозорларида

юқори

рақобатбардошлигини

таъминлайди.

Масалан,

Ўзбекистонда

ишлаб

чиқариладиган узум навларида қанд таркиби 18 фоиздан 30 фоизгача,
помидорларда қуруқ моддаларнинг улуши 5,5 фоиздан кўпроқни ташкил этади

2

.

Бу эса Европадаги худди шундай маҳсулотлар кўрсаткичлардан сезиларли
даражада юқори ва харидорлар учун жозибали ҳисобланади. Шунингдек,
қуйидагилар ҳам Ўзбекистон мева-сабзавотчилик мажмуаси рақобат
афзалликларига киради:

- ҳўл мева-сабзавотлар ва полиз маҳсулотлари, шунингдек, қайта

ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва жаҳон бозорида
сотиш имкониятини берувчи табиий-иқлим шароитлари;

- мева-сабзавот маҳсулотлари сифат даражаси, хусусан, экологик

тозалигини таъминловчи ер ресурсларининг мавжудлиги;

- малакаси ва интизоми нисбатан юқори бўлгани ҳолда ишчи кучининг

арзонлиги;

2

Экспорт фаолияти бўйича қўлланма. Экономическое обозрение. – Т., 2007 й.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

3

- илмий салоҳият ва амалий тадқиқотлар даражасининг юқорилиги;
- нисбатан инфратузилманинг ривожланганлиги (транспорт коммуни-

кацияси, электрлаштириш даражаси).

Бундан ташқари, Ўзбекистон Марказий Осиѐ ва қўшни минтақалар

орасида мева-сабзавот етиштириш ҳамда улардан қайта ишланган
маҳсулотларни ишлаб чиқариш, экспорт қилишда етакчи давлат ҳисобланади.
Бу эса, мазкур минтақада рақобат афзаллигини вужудга келтиради. Ўзбекистон
ҳудудий жиҳатдан яқин мамлакатларга мазкур турдаги маҳсулотларни экспорт
қилишда сарфлаѐтган транспорт харажатлари ушбу ҳудудларга индустриал
мамлакатларнинг экспортда транспорт харажатларига нисбатан паст.
Дарҳақиқат, Ўзбекистон мева-сабзавотчилик мажмуаси маҳсулотларининг
ҳудудий жиҳатдан яқин мамлакатлар бозорларида рақобатбардошлик
даражасини оширишнинг улкан имкониятлари мавжуд. Бу, айниқса, нисбатан
паст транспорт харажатлари шароитида ишлаб чиқаришдан юқори самара олиш
мумкин бўлган юқори талабга эга маҳсулотларга тегишли.

Ўзбекистон мева-сабзавотчилик мажмуаси барқарор ривожланишини ва

ушбу соҳа экспорт салоҳиятини фақат мева-сабзавот маҳсулотларини
етиштириш даражасини ошириш билангина эмас, балки уни қайта ишлаш
орқали эришиш ҳукуматимиз томонидан аграр секторда олиб борилаѐтган
иқтисодий ислоҳотларнинг муҳим шартларидан биридир (2-жадвал).

2-жадвал

Ўзбекистонда мева-сабзавотни қайта ишлаш

корхоналарини ташкил этиш

Ҳудудлар


Мева-сабзавотни қайта

ишлаш

Мева-сабзавотни қайта

ишлаш

2010 йил

2011 йил

амалда

прогноз

1

2

3

Қорақалпоғистон
Республикаси

2

7

Андижон

1

7

Бухоро

6

5

Жиззах

4

5

Қашқадарѐ

2

7

Навоий

2

4

Наманган

4

4

Самарқанд

4

7

Сурхондарѐ

1

7

Сирдарѐ

-

2

Тошкент

4

5

Фарғона

3

9

Хоразм

6

3

Ўзбекистон Республикаси
бўйича

39

72


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

4

Экспорт учун мева-сабзавот ва узум маҳсулотларига талаб ҳажми ялпи

ҳосилнинг 20-25 %и миқдорида белгиланган. Бу ҳажм келажакда ташқи
савдонинг ривожланиши ва республика фуқаролари, меҳмонлари якка тартибда
мева-сабзавот ва узум маҳсулотларини олиб чиқишни ҳам ҳисобга олган ҳолда
ҳисобланган.

Ўзбекистоннинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ичида қишлоқ

хўжалигининг динамикасининг таҳлили қиладиган бўлсак, у қуйидагилардан
иборат:

Расм.

Мева-сабзавотчилик мажмуаси маҳсулотлари экспорти,

млн.АҚШ доллари



Манба: Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.

2011 йилги макроиқтисодий кўрсаткичларга эришишда қуйидаги

долзарб масалаларга катта эътибор берилмоқда:

қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш,

фермер хўжаликларини оптимиллаштириш дастурини якунига етказиш.
Қишлоқ хўжалиги хомашѐсини чуқур қайта ишловчи ва рақобатбардош
маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий саноат корхоналари фаолиятини
ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларини ҳал қилиш учун
қишлоқларда мустаҳкам база, инфратузилма ва коммуникацияларни яратиш;

иқтисодиѐт барқарор ривожининг муҳим омили сифатида аҳоли

бандлиги ўсишини таъминлаш, даромадлар, истеъмол бюджети ва умуман
турмуш даражасини муттасил ошириш, истеъмол талабини оширишни
рағбатлантириш;

399,6

667,9

435

413,6

1000

0

200

400

600

800

1000

1200

2006

2007

2008

2009

2010

Мева-сабзавотчилик мажмуаси маҳсулотлари экспорти, млн.АҚШ доллари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

5

фаол инвестицион сиѐсатни олиб бориш, муҳим стратегик аҳамиятга

молик лойиҳаларни амалга ошириш учун тўғридан-тўғри узоқ муддатли
хорижий инвестицияларни жалб қилишни кенгайтириш, хўжалик юритувчи
субъектларнинг инвестициялардаги улушини оширишни рағбатлантириш;

қишлоқ ва шаҳарлар қиѐфасини тубдан янгилаш дастурини амалга

ошириш, уй-жой қурилиши ва ижтимоий инфратузилмани жадал
ривожлантириш, аҳоли яшаш шароитлари сифатини яхшилаш учун хусусий ва
қарз маблағларини жалб қилиш;

“Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлар йили” Давлат дастурида

белгиланган вазифаларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов