Повышение эффективности предприятия на основе модернизации

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
41-48
14
3
Поделиться
Турсунов, Р., & Бахронов, А. (2014). Повышение эффективности предприятия на основе модернизации. Экономика и инновационные технологии, (3), 41–48. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8140
Р Турсунов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.м.ф.н., доцент

А Бахронов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматриваются вопросы модернизации и повышения эффективности предприятия, выпускающие строительные материалы. Особое внимание уделено на проблемы укрепления и повышения эффективности предприятия, выпускающие рамы и двери

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Р.Т. Турсунов, ф.м.ф.н., доц.,

А.Ш. Баҳронов, мустақил тадқиқотчи, ТДИУ

КОРХОНАНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ АСОСИДА УНИНГ

САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

В статье рассматриваются вопросы модернизации и повышения

эффективности предприятия, выпускающие строительные материалы.
Особое внимание уделено на проблемы укрепления и повышения
эффективности предприятия, выпускающие рамы и двери.

The problems of modernization and increasing efficiency of company producing

construction materials will considered in this article. The special emphasis is given
on the ways of strengthening and increasing efficiency of company producing
windows and doors.

Калит сўзлар:

модернизация, реконструкция, асасий воситалар фонд

маҳсулдорлиги, рентабеллиги, рақобатбардошлик, қурилиш материаллари.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва

иқтисодиётни либераллаштириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш,
рақобатни ривожлантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал
ривожлантиришни рағбатлантириш йўлидан изчил олға силжиш борасида кенг
кўламдаги чора-тадбирлар комплекси қабул қилинди.

Юртимизда қабул қилинган 2011-2015-йилларда саноатни устувор

даражада ривожлантириш дастури ва ишлаб чиқаришни модернизация қилиш,
техник ва технологик янгилашга доир тармоқ дастурларининг изчил амалга
оширилиши натижасида саноат таркибида юқори қўшимча қийматга эга бўлган,
рақобатдош маҳсулотлар тайёрлаётган қайта ишлаш тармоқларининг ўрни
тобора ортиб бормоқда. Бугунги кунда мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган
саноат маҳсулотларининг 78 фоиздан ортиғи айнан ана шу тармоқлар ҳиссасига
тўғри келмоқда. 2013-йилда юқори технологияларга асосланган машинасозлик
ва металлни қайта ишлаш саноати 121 фоизга, қурилиш материаллари саноати
113,6 фоизга, енгил саноат 113 фоизга ва озиқ-овқат саноати 109 фоизга ўсгани
мисолида буни яққол кўриш мумкин [1].

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Тошкентда

ўтказилган халқаро анжуманнинг очилишидаги маърузасида

“Уй-жой

қурилиши соҳаси ўткир ижтимоий муаммоларни ҳал этиш учун улкан
аҳамиятга эга экани, қурилиш билан боғлиқ кўплаб тармоқлар ва бутун
мамлакат иқтисодиётининг мутаносиб ривожланиши ҳамда барқарор
ўсиш суръатларини таъминлайдиган энг мухим омил эканини ҳисобга
оладиган бўлсак, бугунги конференция учун танланган қишлоқда уй-жой
қурилишининг роли ҳақидаги мавзунинг долзарблиги тўғрисида гапириб
ўтиришнинг ҳожати бўлмаса керак”

, - деб алоҳида таъкидлаб ўтдилар [2].

Мамлакатимизда

қурилиш

материалларини

ишлаб

чиқариш

корхоналарини ривожлантириш, уларни янги технология ва техникалар билан


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

қуроллантириш, шунингдек, ишлаб чиқариш қувватларини модернизация ва
реконструкция қилиш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1668 сонли (27.12.2012 й.)
қарорига мувофиқ 2011-2014 йилларда “Ўзқурилишматериаллар” АК
таркибидаги “Бекабадцемент” АЖ, ва “Кувасайцемент” АЖ корхоналарини
ишлаб чиқариш қувватларини модернизация ва реконструкция қилишга жами
12 миллион 160 минг АҚШ доллари ажратилган [3].

Иқтисодиёт

тармоқларини

модернизация

қилиш

шароитида

самарадорлилик, унинг корхона иқтисодиётида тутган ўрни хусусида анча
тадқиқотлар қилинган, кўплаб адабиётлар нашр этилган. Аммо қурилиш
маҳсулотларини, хусусан акфа ром, эшикларини ишлаб чиқарадиган
корхоналар фаолиятини ўрганиш, уларнинг самарадорлигини ошириш, айниқса
ички имкониятларни ахтариб топиш борасидаги назарий ва амалий масалалар
етарли даражада ёритилмаган.

Корхоналар иқтисодиётида самарадорликнинг назарий методологик

асосларини такомиллаштириш хорижий ва мамлакатимиз иқтисодчи
олимларидан В.Семенова [5], А.Ўлмасов, А. Вахабов [6], А. Вахабов,
А.Иброҳимов, Б. Хакимов [7], М.К.Пардаев [8] каби иқтисодчи олимлар
томонидан ёритилган.

Н.Йўлдошев, М.Юнусов [9] томонидан кичик корхоналар самарадорлигига

таъсир этувчи омиллар ўрганилиб, уларнинг самарадорлигини ошириш учун
замонавий техника ва технологияни татбиқ этиш, малакали мутахассислар
билан таъминлаш, уларни рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш орқали
меҳнат унумдорлигини ошириш каби тавсиялар берилган.

Иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш ва ислоҳотларни

чуқурлаштириш шароитида қурилиш маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган
корхоналар фаолиятини ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида уларнинг
самарадорлигини мустаҳкамлаш бўйича илмий-амалий таклифлар ишлаб
чиқиш долзарб ҳисобланади.

Тадқиқоднинг мақсади “LANCASTER PRO” масъулияти чекланган жамият

фаолиятини ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида қурилиш соҳасини
ривожлантириш истиқболларини ва унинг самарадорлигини ошириш бўйича
тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.

Ҳозирги кунга келиб, фан ва техника ютуқлари асосида янги қурилиш

материаллари кашф этилиб, уй-жой ва бошқа биноларни бунёд этишда ана шу
янгиликлардан кенг фойдаланилмоқда. Натижада бир-биридан гўзал ўзига хос
бинолар қад рослаяпти. Одатдаги ёғоч, тахта, ром, эшиклар ўрнини алюмин ва
ПВХдан, яъни поливинилхлорид, оддийгина қилиб айтганда пластмассадан
тайёрланган ром ва эшиклар эгалламоқда. Ушбу ром ва эшиклар иссиқлик ва
совуққа чидамлилиги, рангининг ўзгармаслиги ҳамда шовқинни тўсиши билан
ажралиб туради.

2001 йилда Тошкентда алюмин ва пластмасс профилларни ишлаб

чиқарувчи “AKFA” корхонасига асос солинди. Қисқа фурсатда заводнинг
шаҳардаги корхоналари кенгайиб, бир йиллик қуввати 10000 тоннадан 60000
тоннагача алюмин ва пластмасс профилини ишлаб чиқаришга етди. Шу кунга


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

келиб “AKFA” Марказий Осиёда соҳа етакчисига айланди. Буюк Британия,
Германия, Франция, Хитой, Жанубий Корея, Австрия, Туркия, Россия ва
Қозоғистон сингари ўнлаб давлатлар билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган.

Ҳозирги кунда республикамизнинг деярли барча вилоятлари ва

пойтахтимиз Тошкентда қарийиб 2000 корхона ва хусусий тадбиркорлар
“АKFA” компанияси билан узвий алоқада иш олиб бормоқда. Улар аҳоли,
ташкилот ва идоралар учун алюмин ва пластмассдан сифатли ром ва
эшикларни тайёрлаб, етказиб беряптилар. Янги маҳсулотга бўлган эҳтиёжга
кескин ортиши уни ишлаб чиқарувчи корхоналарни кўпайтиришни талаб этди.

“LANCASTER PRO” масъулияти чекланган жамияти Тошкент шаҳри

Яккасарой туманиида жойлашган бўлиб, унинг асосий мақсади Ўзбекистон
бозоридаги товарлар хизматларга бўлган талабларни тўлиқ қондириш учун
ишлаб чиқариш, тижорат, воситачилик хизматлар кўрсатиш ва шу йўллар билан
даромад олишдан иборат. Корхонанинг асосий фаолият доираси жисмоний ва
юридик шахслар буюртмаси асосида барча турдаги пластик, акфапласт, алюмин
ва ёғоч профиллик эшик ва ромларни ишлаб чиқариш, ўрнатиш (монтаж
қилиш), барча турдаги эксклюзив профиллар ишлаб чиқариш ва сотиш
ҳисобланади.

2010-2012 йилларда “LANCASTER PRO” корхона активларининг асосий

воситалар таркибида барча турдаги пластик, акфапласт, алюмин ва ёғоч
профиллик эшик ва ромларни ишлаб чиқарадиган машина ва ускуналарнинг
улуши эскириш ҳисобига 96,2 фоиздан 91,3 фоизга тушган, бошқа асосий
воситаларнинг салмоғи 3,8 фоиздан 8,7 фоизга кўтарилиб 2011 йилга нисбатан
3 мартага кўпайган (1-жадвал).

1-жадвал

“LANCASTER PRO” МЧЖ асосий воситаларининг таркибий тузилиши

Асосий

воситалар

2010 й.

2011 й.

2012 й.

Ўтган

йилга

нисбатан

ўсиш, %

минг

сўм

улуши

%

минг

сўм

улуши

%

минг

сўм

улуши

%

Машина ва
ускуналар

32681

96,2

29005,4

97,1

28006,1

91,3

96,6

Бошқа асосий
воситалар

1291,5

3,8

870,7

2,9

2668,9

8,7

3 марта

кўп

Жами

33972,5

100

29876,1

100

30675

100

102,7

Манба: МЧЖ “LANCASTER PRO” маълумотлари.

“LANCASTER PRO” корхонасининг маҳсулотларни сотишдан тушган

тушуми 2011 йилда 2010 йилга 3,7 мартага, 2012 йилда 2011 йилга нисбатан
28,1 фоизга кўпайган, сотилган маҳсулотларнинг таннархи 26,8 фоизга,
маҳсулотларни сотишдан тушган ялпи фойда эса 29,5 фоизга кўпайган. 2011
йилда корхонанинг соф фойдаси 298459 минг сўмни, 2012 йилда 387797 минг
сўмни ташкил этиб 2011 йилга нисбатан 29,9 фоизга ортган (2-жадвал).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

2-жадвал

“LANCASTER PRO” МЧЖ

молиявий кўрсаткичлари (минг сўмда)

Кўрсаткичлар номи

2010 й.

2011 й.

2012 й.

Ўсиш

суръати %

Махсулотларни сотишдан

тушган тушум

222482

823157

1054620

128,1

Сотилган махсулотлар

таннархи

134366

423791

537590,4

126,8

Махсулотларни сотишнинг

ялпи фойдаси

88116

399366

517029,6

129,5

Давр харажатлари

4961,3

51517,6

68508,4

133,0

Молиявий фаолият бўйича

харажатлар

-

-

1,3

-

Даромад (фойда) солиғи

13348,9

49389,4

60722,9

122,9

Соф фойда

69805,8

298459,0 387797,0

129,9

Манба: “LANCASTER PRO” МЧЖ маълумотлари.

Корхонада ялпи фойда маълум аҳамиятга эга, чунки у барча молиявий

натижаларни ифодаловчи кўрсаткичлар негизини ташкил қилади. Аммо
хўжалик фаолиятининг пировад натижаси соф фойдага эришиш билан
белгиланади. Шу туфайли иқтисодий таҳлилда соф фойдани ўрганиш ва таҳлил
қилиш муҳим аҳамиятга эга.

2010

2011

2012

222,5

823,2

1054,6

134,4

423,8

537,6

88,1

399,4

517

69,8

298,5

387,8

Сотишдан тушган тушум

Махсулотлар таннархи

Ялпи фойда

Соф фойда

1-расм. “LANCASTER PRO” МЧЖнинг 2010-2012 йиллардаги асосий

иқтисодий кўрсаткичлари диаграммаси (млн. сўм)

Манба: “LANCASTER PRO” МЧЖ маълумотлари.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

“LANCASTER PRO” МЧЖнинг 2010-2012 йилларда асосий иқтисодий

кўрсаткичлари бўлмиш сотишдан тушган тушум, маҳсулотлар таннархи, ялпи
фойда ва соф фойда ўсиш тенденциясига эга бўлган 2011 йилда маҳсулотлар
таннархи сотишдан тушган тушумнинг 51,5 фоизини, 2012 йилда 51 фоизини
ташкил этган бўлса, 2011 йилда соф фойда ялпи даромаднинг 74,7 фоизини ва
2012 йилда 75 фоизини ташкил этди (1-расм).

Корхоналарда асосий воситалардан фойдаланиш самарадорлигига турли

хил омиллар таъсир қилиши мумкин. Буларга қуйидагилар киради:

- ишлаб чиқарилган ва сотилган маҳсулот ҳажми;
- асосий воситалар ўртача йиллик суммаси;
- ишлаб чиқаришда банд бўлган ходимлар меҳнатининг самарадорлиги;
- асосий воситалар алоҳида турларидан фойдаланиш самарадорлиги ва

бошқа шу кабилар киради.

Таҳлил жараёнида ушбу омиллар таъсири ҳисоблаб чиқилади, ўтган йил

маълумотлари билан таққосланади ва динамикаси ўрганилади.

Корхона асосий фаолиятининг рентабеллиги сотилган маҳсулотлардан

олинган фойдани (ялпи фойда) маҳсулотларнинг таннархига нисбати орқали
аниқланилади:

ТН

ЯФ

Р

а

бу ерда

ЯФ

– ялпи фойда,

ТН

- маҳсулотларнинг таннархи.

Сўнгги уч йилда корхона асосий фаолиятининг рентабеллиги қуйидагича

бўлган:

2010 йил

Р

а

=0,6558; 2011 йил

Р

а

=0,9424; 2012 йил

Р

а

= 0,9618

2010-2012 йилларда “LANCASTER PRO” корхона асосий фаолиятининг

рентабеллиги 65,58 фоиздан 96,18 фоизгача ортган.

Корхонанинг сотув рентабеллиги соф фойдани маҳсулотлар сотишдан

тушган тушумга (ялпи тушум) нисбати орқали аниқланилади:

ЯТ

СФ

Р

с

бу ерда ,

СФ

- соф фойда,

ЯТ

- ялпи тушум.

“LANCASTER PRO” корхонасининг сотув рентабеллиги қуйидагича

бўлган: 2010 йил

Р

с

=0,3138; 2011 йил

Р

с

=0,3626; 2012 йил

Р

с

=0,3677

Маълумки, асосий воситалардан корхонада қанчалик кўп фойдаланилса,

шунчалик кўп маҳсулот ишлаб чиқилади, маҳсулот таннархи арзонлашади,
меҳнат самарадорлиги, фойда ва рентабеллик юқори бўлади.

Шунинг асосида асосий воситалардан фойдаланиш самарадорлиги

даражасидан умуман ишлаб чиқариш самарадорлиги келиб чиқади. Асосий
воситалардан фойдаланиш самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичларга
қуйидагилар киради: асосий воситаларнинг маҳсулдорлиги, асосий воситалар
рентабеллиги, машина ва ускуналар қувватларидан фойдаланиш коэффициенти
киради.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Асосий воситалар фонд маҳсулдорлиги (Ав.м.) – таҳлил қилинаётган

даврда (одатда, бир йилда) ишлаб чиқарилган ёки сотилган маҳсулотнинг улар
ўртача йиллик қийматига нисбати орқали аниқланади.

вк

м

в

А

С

А

.

.

бу ерда

: С

таҳлил қилинган даврда сотилган маҳсулотлар ҳажми

;

А

вк –

асосий воситалар ўртача йиллик қиймати

.

Корхонанинг асосий воситалар фонд маҳсулдорлиги қуйидагича бўлган:
2010 йил

Ав.м

.=6,549; 2011 йил

Ав.м

.=27,552; 2012 йил

Ав.м

.=34,38

Сўнги уч йилда “LANCASTER PRO” корхонасининг асосий воситаларнинг

фонд маҳсулдорлиги 6,549 позициядан 34,38 позицияга ортган.

Асосий воситаларнинг рентабеллиги (Р

ав

) - асосий воситаларнинг 1 сўмига

тўғри келадиган фойда суммасини ифодалаб, у соф фойданинг асосий
воситалар ўртача йиллик қийматига нисбати орқали аниқланади:

%

100

вк

ав

А

СФ

Р

бу ерда

:

СФ

соф фойда

.

Корхона асосий воситаларининг рентабеллиги қуйидагига тенг бўлган:
2010 йил Р

ав

=2,055; 2011 йил Р

ав

=9,99; 2012 йил Р

ав

=12,642

“LANCASTER PRO” корхона асосий воситаларининг рентабеллиги 2010-

2012 йилларда ўсиш тенденциясига эга бўлган.

Кичик бизнес кoрxoнaлaрини мoдeрнизaция қилиш, тexник вa тexнoлoгик

қaйтa жиҳoзлaшни янaдa жaдaллaштириш, зaмoнaвий, мoслaшувчaн
тexнoлoгиялaрни кeнг жoрий этиш асосида уларни самарадорлигини
мустаҳкамлаш ва ошириш мумкин бўлади.

LANCASTER PRO корхонасининг рақобатчилари UNIQUE PLAST PRO

МЧЖ ва CONTROL ESTA EPRO МЧЖ ҳисобланади (3-жадвал).

3-жадвал

Рақобатчи корхоналар махсулотларининг таннархи, сўмда

Рақобатчи корхоналар

1 м

2

ром

таннархи

1 м

2

эшик

таннархи

1 CONTROL ESTA EPRO МЧЖ

219751

310762

2 LANCASTER PRO МЧЖ

231574

324584

3 UNIQUE PLAST PRO МЧЖ

240158

337256

4 SMART-OKNA МЧЖ

251260

348100

Манба: LANCASTER PRO МЧЖ маълумотлари.

Рақобатчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар

таннархини таҳлил қиладиган бўлсак уларнинг ичида CONTROL ESTA EPRO
корхона масулотларининг таннархи LANCASTER PRO корхонасига нисбатан 6
фоизга арзон бўлса, UNIQUE PLAST PRO ва SMART-OKNA корхоналар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

маҳсулотларининг таннархлари мос равишда 4 ва 8 фоизга баланд. Бунинг
сабаби меҳнат ҳақининг ва аксесуарларни етказиб беришдаги йўл транспорт
харажатларининг юқорилиги.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

“2012-2016

йилларда

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш
дастури тўғрисида”ги ПҚ-1754 сонли қарорига мувофиқ хизмат кўрсатиш
соҳасини жадал ривожлантириш, авваламбор қишлоқ жойларда кўрсатилаётган
хизматларнинг турини кенгайтириш ҳамда сифатини яхшилаш ва бунинг
асносида мамлакат иқтисодиётини барқарор ва шиддатли ривожлантиришда,
аҳолининг бандлигини таъминлаш, даромадини кўпайтириш ва фаровонлигини
юксалтиришда хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожлантириш мақсадли
параметрлари аниқланди.

4-жадвал

2012-2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси бўйича хизмат кўрсатиш

соҳасининг асосий турларини ривожлантириш мақсадли параметрлари

Хизмат кўрсатиш турлари

Ўсиш суръатининг прогнози (%)

2016 йил

2011 йилга

нисбатан, %

2012 й. 2013 й. 2014 й. 2015 й. 2016 й.

Хизмат кўрсатишнинг
ЯИМ улуши (%)

52,0

52,5

53,0

54,0

55,0

Жами хизмат кўрсатиш

114,9

115,6

116,2

116,9

117,4

2,1 марта

Шу жумладан:

Қурилиш хизматлари

115,9

116,7

117,4

118,1

118,4

2,2 марта

Манба: Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

“2012-2016

йилларда

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш дастури
тўғрисида”ги ПҚ-1754 сонли Қарори 10.05.2012 й.

Ушбу Дастурга мувофиқ 2016 йилгача мамлакатимизнинг ялпи ички

маҳсулотида хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши 55 фоизгача оширилишини
назарда тутади. Шунингдек, 2012-2016 йилларда қурилиш хизматлари ўсиш
суръатининг прогнози йилига ўртача 117,2 фоизни ташкил этиб, 2011 йилга
нисбатан 2,2 мартага кўпаяди (4-жадвал). Бу эса қурилиш материалларини
ишлаб чиқардиган корхоналар ўртасида рақобатни кучайишига олиб келади.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳатлар замирида қурилиш

маҳсулотларни

ишлаб

чиқарадиган

“LANCASTER

PRO”

МЧЖ

самарадорлигини мустаҳкамлаш ва уни ошириш учун қуйидагилар тавсия
этилади:

- ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини яхшилаш мақсадида ишлаб

чиқаришни модернизация қилишга янги технологияларни олиб келиш;

- ишлаб чиқаришга янги ускуналарни жалб этишда лизинг ва кредитдан

унумли фойдаланиш;

- ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннархини камайтириш, хусусан

электр энегрия сарфини тежаш, маъмурий харажатларни қисқартириш,
материаллар сарф меъёрларини қайта кўриб чиқиш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

- эшик ва ромларини ўрнатишда ишлатиладиган деталларни (шуруп, болт

ва бошқ.) ишлаб чиқаришни кенг йўлга қўйиш.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Каримов И.А.

“2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш,

барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳатлар
стратегиясини изчил давом эттириш йўли бўлади”. Халқ сўзи, 19 январь 2014 й.

2. Каримов И.А. “Замонавий уй-жой қурилиши – қишлоқ жойларини

комплекс ривожлантириш ва қиёфасини ўзгартириш ҳамда аҳоли ҳаётининг
сифатини яхшилаш омили” мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш
маросимидаги нутқи. Халқ сўзи, 18 апрель 2013 й.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2012 йил Инвестиция

Дастури тўғрисида”ги ПҚ-1668 сонли қарори 27 декабрь 2011 й.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2012-2016 йилларда

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш
дастури тўғрисида”ги ПҚ-1754 сонли қарори 10 май 2012 й

5. Экономика предприятия: Учебник. 5-е изд. /Под ред. акад. В.М.

Семенова. – СПб.: Питер, 2008. – 406 с.

6. Ўлмасов А., Вахабов А. Иқтисодиёт назарияси. –Т.: Шарқ, 2006. - 480 б.
7. Вахабов А., Иброҳимов А. Хакимов Б. Иқтисодий таҳлил назарияси.

Ўқув қўлланма. Т.: ТМИ, 2003.- 176 б.

8. Пардаев М. ва бошқ. Иқтисодий таҳлил. Ўқув қўлланма. –Т.: Меҳнат,

2004.- 556 б.

9. Йўлдошев Н., Юнусов М. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик

корхоналарида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш йўллари.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4,
май, 2012 й.

10.“LANCASTER PRO” МЧЖ маълумотлари.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. “2014 йил юкори усиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, узини оклаган ислохатлар стратегиясини изчил давом эттириш йули булади”. Халк сузи, 19 январь 2014 й.

Каримов И.А. “Замонавий уй-жой курилиши - кишлок жойларини комплекс ривожлантириш ва киёфасини узгартириш хамда ахоли хаётинииг сифатини яхшилаш омили” мавзусидаги халкаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутки. Халк сузи, 18 апрель 2013 й.

Узбекистан Республикаси Президентининг “2012 йил Инвестиция Дастури тугрисида”™ ПК-1668 сонли карори 27 декабрь 2011 й.

Узбекистан Республикаси Президентининг “2012-2016 йилларда Узбекистан Республикасида хизмат курсатиш сохасини ривожлантириш дастури тугрисида”™ ПК-1754 сонли карори 10 май 2012 й

Экономика предприятия: Учебник. 5-е изд. /Под ред. акад. В.М. Семенова. - СПб.: Питер, 2008. - 406 с.

Улмасов А., Вахабов А. Иктисодиёт назарияси. -Т.: Шарк, 2006. - 480 б.

Вахабов А., Иброхимов А. Хакимов Б. Иктисодий тахлил назарияси. Укув кулланма. Т.: ТМИ, 2003,- 176 б.

Пардаев М. ва бошк. Иктисодий тахлил. Укув кулланма. -Т.: Мехнат, 2004,- 556 б.

Йулдошсв И., Юнусов М. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналарида ишлаб чикариш самарадорлигини ошириш йуллари. “Иктисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 й.

“LANCASTER PRO” МЧЖ маълумотлари.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов