Расширение возможностей для выращивания и экспорта плодоовощной продукции

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
1-10
51
11
Поделиться
Салимов, Б., Юсупов, М., & Бахронов, А. (2013). Расширение возможностей для выращивания и экспорта плодоовощной продукции. Экономика и инновационные технологии, (3), 1–10. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8081
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматриваются вопросы модернизации и повышения конкурентоспособности сельскохозяйственного сектора национальной экономики. Особое внимание уделено на проблемы укрепления экспортного потенциала и усиления интеграции аграрной сферы в мировые продовольственные и сельскохозяйственные рынки.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил

1

Б.Т. Салимов.,

М.С. Юсупов.,

А. Баҳронов

МЕВА-САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТИШТИРИШ ВА ЭКСПОРТ

ҚИЛИШ ИМКОНИЯТЛАРИНИ КЕНГАЙТИРИШ

В статье рассматриваются вопросы модернизации и повышения

конкурентоспособности

сельскохозяйственного

сектора

национальной

экономики. Особое внимание уделено на проблемы укрепления экспортного
потенциала и усиления интеграции аграрной сферы в мировые
продовольственные и сельскохозяйственные рынки.

In this article the special emphasis is given on the ways of strengthening export

potentials and integration of agriculture into world food markets based on
modernization and increasing competition capability of the agricultural sector of
national economy.

Калит сўзлар:

модернизация, рақобатбардошлик, интеграция, экспорт

салоҳияти, интенсив боғлар, томчилатиб суғориш, уруғчилик-селекция.

Қишлоқ хўжалиги Ўзбекистон иқтисодиѐтининг муҳим тармоғи

ҳисобланади. Бу соҳа республикамизнинг истеъмол бозорига озиқ-овқат
маҳсулотлари ва қайта ишлаш саноатига хомашѐ етказиб бериш билан бирга,
бир қатор тармоқлар учун кафолатли бозор бўлиб ҳам ҳисобланади. 2012 йилда
мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг 17,5 фоизи қишлоқ хўжалиги
ҳиссасига тўғри келди.

Мустақиллик йилларида муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари ва

бевосита раҳномолигида қишлоқ хўжалиги тармоғида улкан натижалар қўлга
киритилди. Йилдан-йилга маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ошиб, экинлар
ҳосилдорлиги ва чорва моллари маҳсулдорлиги юксалиб бормоқда. Жумладан,
“2012 йилда Ўзбекистонда деярли барча қишлоқ хўжалиги экинлари – ғалла,
пахта, сабзавот, полиз экинлари ва узумдан юқори ҳосил олинди.
Мамлакатимиз деҳқонлари мўл ҳосил етиштиришди – 3 миллион 460 минг
тоннадан ортиқ пахта, 7 миллион 500 минг тонна ғалла, 2 миллион тоннадан
зиѐд картошка ва 9 миллион тоннадан ортиқ сабзавот ҳамда полиз
маҳсулотлари йиғиб-териб олинди” [1].

Аграр тармоқда амалга оширилаѐтган кенг кўламли ислоҳотлар

жараѐнида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва уларни қайта ишлаш
жараѐнларини техник-технологик янгилаш ва модернизациялаш, чуқур
таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ҳамда ишлаб чиқаришни
диверсификациялаш билан бирга агросаноат мажмуасининг бу тармоқларини
жаҳон хўжалиги ва халқаро савдо тизимларига интеграциялашув масалаларига
ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Муҳтарам Президентимиз И.А. Каримов
ўзининг “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни
бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” номли асарида таъкидлаганларидек,
“Барчамиз бир ҳақиқатни англаб етишимиз лозим – Ўзбекистон бугун халқаро


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил

2

ҳамжамиятининг ва глобал молиявий-иқтисодий бозорнинг ажралмас таркибий
қисми ҳисобланади.

Бунинг тасдиғини ташқи дунѐ билан алоқаларимиз тобора кенгайиб

бораѐтганида, тараққий топган етакчи давлатлар кўмагида иқтисодиѐт
тармоқларини ривожлантириш, модернизация қилиш, техник ва технологик
қайта

жиҳозлаш

бўйича

дастурларнинг

амалга

оширилаѐтганида,

Ўзбекистоннинг халқаро савдо тизимига интеграциялашувида, маҳсулот ва
товарлар импорти ва экспортининг ўсиб боришида ва бошқа мисолларда яққол
кўришимиз мумкин”[2] .

Халқаро иқтисодий интеграциялашув муаммоларининг назарий-услубий

асослари хорижлик иқтисодчи олимлардан Т.Н. Онгоро [3], В.Е. Рыбалкин,
Ю.А. Щербанин, Л.В. Балдин [4], мамлакатимиз олимларидан Н.А. Галаева,
Б.М. Махмудов [5], Р.Т. Далимов, З. Махамбетова, Н.К. Худякова [6] ва Г.
Назарова ва М.С. Юсуповлар [7] томонидан ўрганилган. Аммо, ҳозирги
шароитда республикамиз агросаноат мажмуасининг жаҳон озиқ-овқат ва аграр
бозорларига интеграциялашувининг бозор тамойилларига мос келувчи
самарали тизимини шакллантириш юзасидан назарий-услубий асослар тўлиқ
ўрганиб чиқилмаган. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати корхоналарининг
жаҳон савдо тизимига интеграциялашуви ва экспорт салоҳиятини
юксалтиришга хизмат қилувчи меъѐрий-ҳуқуқий базани шакллантириш, молия-
кредит, бюджет-солиқ, нарх ва божхона механизмларини такомиллаштириш,
озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилувчи товар ишлаб чиқарувчиларини
молиявий қўллаб-қувватлаш масалалари етарлича ўз ечимини топмаган. Бу
борада ривожланган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш
ва уларни мамлакатимиз шароитларига мослаштириб жорий этиш ишлари талаб
даражасида эмас.

Шу муносабат билан турли шакллар, усуллар, механизмлар ва

дастакларни қамраб олган, агросаноат мажмуасининг ўзига хос хусусиятлари ва
ривожланиш ҳолатига мос келувчи, тармоқнинг рақобатбардошлиги ва
ижтимоий-иқтисодий барқарорлигини таъминлашга имкон берувчи жаҳон озиқ-
овқат ва аграр бозорларига интеграциялашув тизимини такомиллаштириш
масалалари алоҳида долзарблик касб этиб бормоқда ва бу тизимни
такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишни талаб этмоқда.

Республикамиз қишлоқ хўжалигининг рақобатбардошлигини ошириш ва

барқарор ривожланишини таъминловчи омиллардан бири сифатида тармоқнинг
экспорт салоҳиятини юксалтиришни келтириш мумкин.

Ўзбекистон агросаноат мажмуаси улкан экспорт салоҳиятига эга бўлиб,

бу серқуѐш заминда ажойиб таъм ва юқори сифатга эга бўлган мева ва узум,
сабзавот ва полиз маҳсулотларининг етиштирилиши, пахта толаси, пилла ва
қоракўл тери экспорт қилиш имкониятларининг мавжудлиги истиқболда
экспортга йўналтирилган аграр ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имкониятини
беради. Юқори сифатли ва аъло таъм хусусиятларига эга қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари бозорларда харидоргир бўлиши билан бирга қайта ишлаш
саноати учун ҳам катта аҳамият касб этади. Чунки, қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларининг

сифати,

таркибида

фойдали

витаминлар

ва


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил

3

микроэлементларнинг мавжудлиги, уларни узоқ масофаларга ташиш ва сақлаш
имкониятлари қайта ишлаш саноати маҳсулотларининг рақобатбардошлик
кўрсаткичларига кучли таъсир кўрсатади.

Республикамизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари рақобатбардошлигини

ошириш ва аграр ишлаб чиқаришни модернизациялаш борасида интенсив
боғлар барпо этишга эътибор қаратилмоқда. Бу боғларда юқори истеъмол
хусусиятига эга ва серҳосил бўлган пакана ҳамда яримпакана мевали дарахт
кўчатлари экилмоқда. Бундай боғларнинг яратилиши мамлакатимиз аҳолисини
сифатли мева маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш имконини яратади.

Мевали дарахтларни парваришлашда боғни шакллантириш жараѐни

муҳим аҳамиятга эга бўлади. Илгари дарахтлар катта бўлиши, қуѐш нурлари
дарахтга бир текис тушиши учун шохларга тўғри шакл берилиши зарур, деб
ҳисобланар эди. Лекин катта дарахтлардан ҳосилни териб олиш қийин, бу
жараѐнни механизациялаш эса ундан ҳам қийин. Баланд шохлардаги ҳосил ѐки
қўлда териб олинади, ѐки турли мосламалар ѐрдамида қоқиб туширилади. Ерга
тушган мевалар албатта зарарланади ва уларнинг сифати пасайиб кетади.
Селекционерлар бу муаммони дарахтларнинг карлик навларини яратиш йўли
билан ҳал қилишга ҳаракат қилмоқдалар. Бу ҳосил йиғиб олишни
механизациялашни яхшилаш ва йўқотишларни камайтириш имконини беради.
Дарахтларнинг бундай тури ўзида юқори ҳосилдорлик ва ҳосилни теришнинг
қулайлигини мужассамлаштиради.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг маълумотларига қараганда,

биргина 2011 йилнинг кузи ва 2012 йилнинг баҳорида жами 7661 гектар
майдонга янги мевали боғлар, шундан 2110 гектар ерга майдонга пакана ва
ярим пакана (интенсив боғлар) боғлар барпо этилиб, 8518,8 гектар майдондаги
боғларни қайта экилган.

Республикамизда узум етиштириш ва уни экспортга чиқариш

имкониятлари юқори. Ўзбекистон узумлари ширинлиги ва тўйимлилиги билан
устунликка эга. Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2006 йил
11 январдаги ПҚ-255-сонли қарори билан узумчилик соҳасида “Ўзвинсаноат-
холдинг” холдинг компания ташкил этилган. Ўзбекистанда узумнинг 37 дан
ортиқ нави районлаштирилган бўлиб, 88,6 минг гектар ерга экилган.

“Ўзвинсаноат-холдинг” холдинг компанияси маълумотларига қараганда,

2013 йилда республикамизда янгидан 6 542,2 гектар токзорлар барпо қилинади.
Шундан 2292,2 гектари хўраки, 1009,1 гектари кишмишбоп ва 3240,1 гектари
саноатбоп узум навларидан иборат бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги

105-сонли қарорига мувофиқ аҳоли ва ташқи бозорларга йил давомида
мунтазам мева-сабзавотларни соф ҳолда етказиб бериш мақсадида 2011-2015
йилларда 120,8 минг тонна сиғимга эга янги совутиш камераларини қуриш ва
49,1 минг тонна сиғимга эга мавжуд совутиш камераларини модернизация
қилиш белгиланган. Бу ишларга 187 млрд. сўм маблағ ажратилган бўлиб, унинг
71,3 млрд. сўми компанияларнинг ўз маблағлари, 115,7 млрд. сўми банк
кредитлари ҳисобидан амалга оширилади.


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил

4

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги

105-сонли қарорига мувофиқ, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва
савдо вазирлиги томонидан 2011-2015 йилларда жами 45 минг тонна сиғимга
эга совутиш камераларини барпо этиш белгилаб берилган (1-жадвал).

1-жадвал

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги тизимида

мева-сабзавотларни сақловчи музлаткич камераларни ўрнатишнинг

прогноз кўрсаткичлари

Ҳудудлар номи

2011-2015

йилларда

яратиладиган

сиғим,

минг тонна

Шу жумладан йиллар кесимида,

минг тонна

2011

йил

2012

йил

2013

йил

2014

йил

2015

йил

1.

Андижон вилояти

5,0

3,0

2,0

2.

Бухоро вилояти

2,0

2,0

3.

Жиззах вилояти

3,0

3,0

4.

Қашқадарѐ вилояти

6,0

1,0

5,0

5.

Навоий вилояти

3,0

3,0

6.

Наманган вилояти

3,0

3,0

7.

Самарқанд вилояти

5,0

3,0

2,0

8.

Сурхондарѐ вилояти

2,0

2,0

9.

Тошкент вилояти

6,0

0,5

2,0

3,5

10.

Фарғона вилояти

8,0

0,5

2,5

5,0

11.

Тошкент шаҳри

2,0

2,0

Жами

45,0

7,0

7,5

8,0

11,5

11,0

Манба: Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги

маълумотлари асосида муаллифлар томонидан тузилган.

Мева-сабзавотларни сақлашга ихтисослашган корхоналар 2016 йилнинг

1 январигача республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва мазкур дастурни амалга
ошириш доирасида мамлакатимизга олиб кириладиган совутиш ва омборхона
ускуналари, бутловчи қисмлар ва материаллар, ортиб-туширувчи техникалар
учун божхона тўловларини тўлашдан озод қилинган.

Қишлоқ

хўжалиги

маҳсулотларини

йил

давомида

сақлаш

имкониятларининг ортиши бир томондан аҳолини кеч куз, қиш ва эрта баҳор
ойларида ҳам узлуксиз мева-сабзавотлар билан таъминлашга шароит яратса,
иккинчи томондан уларни экспортга чиқариш шарт-шароитларини ҳам
мустаҳкамлашга олиб келади.

Мева-сабзавотчиликни ривожлантиришда нав танлашнинг аҳамияти

катта. Агар бизнинг бозорларда сотилаѐтган хорижий қишлоқ хўжалиги


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил

5

маҳсулотларига, масалан, олмаларга эътибор берилса, барча мевалар бир хил
ѐрқин рангли, катталиги жиҳатдан бир хил, доғсиз ва бир хил даражада пишган,
ҳашоратлар билан зарарланмаган эканлигини кўриш мумкин. Бу олмалар
«кимѐвий усулда» етиштирилганлиги, бизда етиштирилган олмалар каби
мазаси йўқлиги ва бошқа масалалар тўғрисида узоқ муҳокама қилиш мумкин.

Ишлаб чиқарувчилар учун бозор ва ҳамкорлик қилишни ҳохлаган

мижозлар тўғрисида маълумотга эга бўлиш жуда муҳим. Мижозлар талаблари
ва улар ҳохлаган маҳсулот турлари ўзгариб бормоқда. Бундай ўзгаришларга
янги саноат технологияларининг ривожланиши, харидорларнинг ҳохиш-
истаклари, айниқса, стандартлар соҳасидаги давлатларнинг сиѐсати таъсир
кўрсатмоқда. Агар Европа Иттифоқига (ЕИ) кирмаган мамлакатлардаги ишлаб
чиқарувчилар ЕИнинг бозорлари учун ишлашни хоҳласалар, уларга ЕИда қабул
қилинган сифат, фитосанитар стандартларни ҳисобга олишларига тўғри келади.

Ўзбекистонда мева ва сабзавотлар навларининг 709 тури Ўзбекистон

Республикасининг Давлат реестрига киритилган бўлиб, уларнинг 189 тасини
маҳаллий навлар ва 520 тасини чет эл навлари ташкил этади (2-жадвал).

2-жадвал

Ўзбекистон Республикаси Давлат реестрига киритилган сабзавот, полиз ва

картошка навлари, (2012 йил)

Жами

Шу жумладан:

маҳаллий навлар

чет эл навлари

Яратилган навлар

709

189

520

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

маълумотлари асосида муаллифлар томонидан тузилган.

Республикадан 2012 йилда умумий қиймати 0,8 млрд. долларга тенг ҳўл

мева-сабзавотлар экспортга чиқарилган. Жами мева-сабзавот маҳсулотлари
экспортида ҳўл мева-сабзавотларнинг улуши 2012 йилда 65 %ни, қайта
ишланган ва қуритилган мева-сабзавотлар 23 %ни ва дуккаклилар улуши 12
%ни ташкил этган. Маълумотларга қараганда, 2012 йилда 185 турдан ортиқ
мева-сабзавот маҳсулотлари экспортга чиқарилган (1-расм).

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича улкан

салоҳиятга эга бўлишига қарамай, республикада мева-узум, сабзавот ва полиз
маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда экспортга чиқариш ишлари йилдан-йилга
ривожланаѐтган бўлса-да, ҳали бу ишлар етарли даражада йўлга қўйилмаган.
Мисол

учун,

Ўзбекистон

Республикаси

Иқтисодиѐт

вазирлигининг

маълумотларга қараганда, 2012 йилда республикада ишлаб чиқарилаѐтган
узумнинг 22,4 %и экспортга чиқарилган.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, Ўзбекистонда экспорт

фаолиятини янада ривожлантириш янги бозорларни эгаллаш учун катта
салоҳият мавжуд. Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар
институтининг маълумотларига қараганда, Ўзбекистон Республикасида


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил

6

истиқболда бир йилда 15 млн. тоннадан ортиқ мева-сабзавот маҳсулотларини
ишлаб чиқариш имконияти мавжуд.

65%

23%

12%

Ҳўл мева-сабзавотлар
Қайта ишланган ва қуритилган мева-сабзавотлар
Дуккаклилар

1-расм. Ўзбекистон Республикасидан 2012 йилда экспортга

чиқарилган мева-сабзавот маҳсулотлари таркиби

Ўзбекистон мева-сабзавотчилик мажмуаси ривожланишининг ўзига хос

хусусиятларидан бири иқлим шароитининг қулайлигидир. Республиканинг
асосий ҳудудларида ўсимликларнинг вегетация давридаги умумий ҳарорат 40-
45 С

0

ни ташкил қилади. Мазкур иқлим шароити мева ва узумнинг хилма-хил

навларини турли муддатларда етиштириш ҳамда улардан ширага бой қуруқ
мевалар, майиз ишлаб чиқариш имконини беради. Жумладан, кечпишар,
баҳоргача сақланадиган олма, хўраки (ошхонабоб) узум навлари, шунингдек,
вино ишлаб чиқариш учун барча винобоп узумлар етиштириш имкони бор.

Шунингдек, Ўзбекистон иқлимининг яна бир ўзига хослиги – вегетация

даврининг узоқ муддатлилиги, яъни 180-250 кун давом этиши ва унинг эрта
бошланишидир (февраль-март). Бу нафақат мева, узум ва сабзавотларнинг
турли навларини етиштириш, балки қўшни мамлакатлар орсида мазкур
маҳсулотлар ҳосилини анча эртароқ йиғиб-териб олиш имконини беради.

Кузатишлар шуни кўрсатадики, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини

экспортга чиқариш борасида қулай имкониятлар яратилганига қарамай,
қуйидаги муаммолар тармоқнинг ташқи бозорларга интеграциясини чегаралаб
келмоқда:

- республикада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортга чиқаришга

кўмаклашувчи консалтинг ва сервис хизматлари, инфратузилмалар етарли
ривожланмаган;

- қишлоқ

хўжалиги маҳсулотларини чиройли қадоқлаш, махсус

совуткичларда сақлаб туриш ва рефрежираторлар ѐрдамида узоқ масофаларга
ташиш тизими яхши йўлга қўйилмаган;

- кўпчилик фермерлар ва деҳқонлар жаҳон бозорларидаги нарх-наволар,

конъюнктура ва рақобат муҳити, экспорт операцияларини амалга ошириш


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил

7

тартиблари, жаҳон бозорларида амал қилувчи меъѐрий-ҳуқуқий қонунлар ва
қоидалар тўғрисида керакли билим ва кўникмаларга ҳамда ишончли ахборотлар
каналларига эга эмас;

- жаҳон бозорларида мавжуд кучли рақобат муҳити ҳамда маҳсулотлар

мўл-кўллиги шароитида ҳукуматнинг қўллаб-қувватлаш тадбирларисиз,
миллий экспортчиларимиз халқаро бозорлардаги рақобатга бардош
беролмаслиги мумкин.

Ўзбекистонда тайѐрлаш, логистика ва маркетинг тизимлари тубдан

такомиллаштиришга муҳтож. Бунга жуда кўп мисоллар келтириш мумкин.
Улардан бири – гилос. Дунѐда сифатли гилос етиштириш мумкин бўлган
мамлакатлар сони унчалик кўп эмас ва Ўзбекистон улар қаторига киради.
Гилоснинг энг яхши навлари Наманган ва Андижон вилоятларида
етиштирилади. Лекин гилос ишлаб чиқаришда ягона бизнес тизими мавжуд
эмас, етиштиришдан бошлаб экспорт бозорларида сотишгача бўлган жараѐнда
ягона занжир ташкил қилинганлигига деярли мисол келтириб бўлмайди. Бу, энг
аввало, мақсадли бозорлар билан барқарор алоқалар ва улар ҳақида
маълумотлар мавжуд эмаслигида намоѐн бўлади. Москвада гилоснинг ҳар бир
килограммини 7-8 доллардан сотиш мумкин, деган ўзгармас фикр бор. Лекин
ҳеч ким ўзига бу гилос қандай кўринишга эга бўлиши керак, уни қандай қилиб
қадоқлаш лозим деган саволни бермайди. Бунинг натижасида, одатда, жараѐн
тахминан қуйидагича кечади: гилос деҳқон ва фермерлардан қандай узилган
бўлса, шундай ҳолича улгуржи сотиб олинади, яшикларга солиниб,
автомобилга юкланади ва шундай ҳолатда Москва бозорларига етказиб
борилади.

Агар кўпинча автомашина маҳсулотни сақлаш учун зарурий ҳарорат

ушлаб туриладиган махсус рефрижератор эмас, балки оддий КамАЗ бўлиши,
чегараларда туриб қолишлар билан бирга Москвагача бир ҳафтада етиб
борилиши ҳисобга олинса, гилоснинг сифати Москвада сотилгунга қадар анча
пасайиб бўлади, маҳсулотнинг бузилиш натижасидаги тўғридан-тўғри
йўқотишлар 15-20 %ни ташкил этади. Бунинг устига Москва бозорларида
бошқа мамлакатлар, масалан, Исроилдан олиб келинган ювилган, бандлари
тозаланган ва целлофан пакетларга чиройли қадоқланган гилос сотилади.
Ўзбекистоннинг гилоси яхшироқ, йирикроқ ва мазали эканлиги ҳақида
хоҳлаганча гапириш мумкин. Лекин гилос сотиш билан шуғулланувчи
тадбиркорлар ҳар йили катта зарар кўриб турган шароитда ҳамма тадбиркорлар
ҳам харидорларни бунга ишонтира олмайдилар. Умуман, бу нафақат гилосга,
балки узум ва бошқа меваларга ҳам тегишли. Шунинг учун ҳам мева-сабзавот
маҳсулотларини экспортга тайѐрлаш учун саралаш-қадоқлаш цехларини
ташкил қилиш яхши натижа бериши мумкин.

Андижон вилоятида яхши тажриба тўпланган. Бу ерда қишлоқ хўжалиги

маҳсулоти ишлаб чиқарувчилар иссиқхоналарда етиштириш учун уруғ етказиб
бериш билан шуғулланувчи селекционерлар билан мустаҳкам алоқа боғлашган.
Бу уруғлар кўчат етказиб бериш имконияти бўлган деҳқон хўжаликларига
берилади. Кейин бу кўчатлар ўзларининг иссиқхоналарида эртаки помидор
етиштириш билан шуғулланувчи оилаларга тарқатилади. Барча уруғлар юқори


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил

8

сифатли ва аниқ навга мансуб, кооператив аъзоларининг сони бир неча деҳқон
ва фермер хўжаликлари бўлганлиги сабабли апрель ойининг охири ва май
ойининг бошларида бир хил навдаги ва бир хил даражада пишган катта
миқдордаги помидор ҳосили олинади. Бу пайтда Россия бозорларида помидор
энг юқори мавсумий нархларга эга бўлади. Шундай бўлса-да, кооператив
аъзолари маҳсулотнинг бир қисмини Ўзбекистон бозорларида сотишга ҳам
қарор қилишлари мумкин. Улар ҳам Россия шаҳарларидаги нархлар тўғрисида,
ҳам Тошкент шаҳридаги нарх тўғрисида маълумот оладилар.

Экспортга юборилаѐтган маҳсулот сараланади, қадоқланади +8

даражагача

совутилган

рефрижераторларга

юклаб

жўнатилади.

Бу

маҳсулотнинг яхши сақланишига имкон беради ва шу кўринишда узоқ
муддатли муносабатлар ўрнатилган ҳамкорларга жўнатилади.

Бугунги кундаги соғлом турмуш тарзи билан боғлиқ бўлган

истеъмолчилар хоҳиш-истаклари витамин ва микроэлементларга бой,
таркибида зарарли моддалар (нитратлар, пестицидлар ва ҳ.к.) бўлмаган янги
узилган сабзавот ва меваларни истеъмол қилишни кўзда тутади.
Ўзбекистондаги мавжуд иқлим шароитлари ташқи бозорга шундай мева ва
сабзавотларни етказиб беришга тўла имкон беради. Лекин бунинг учун учта
таркибий қисм рақобатбардош бўлиши лозим: нарх, сифат ва хизмат.

Нарх бўйича ҳеч қандай муаммо йўқ. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган

маҳсулот тўла рақобатбардош ҳисобланади. Сифати бўйича юқорида айтиб
ўтилганидек, бизда ишлаб чиқарилган қуруқ мевалар ва томат консервалар
таркибида бир қатор кимѐвий моддалар, жумладан, олтингугурт, нитрат
бирикмалари Европа Иттифоқи стандартлари бўйича йўл қўйиш мумкин бўлган
меъѐрларда мавжуд бўлади ва бу ҳам ишлаб чиқариш технологиясини
такомиллаштириш (хусусий бизнеснинг вазифаси ва манфаатлар доирасига
киради), ҳам давлатнинг вазифаларидан бири бўлган миллий стандартларни
такомиллаштириш учун асос бўлади.

Жаҳон бозорида савдо ўрни учун қаттиқ рақобат кураши олиб борилади.

Хорижда исталган маҳсулотни сотиш маркетинг тадқиқотларини ўтказиш,
маҳсулотга бўлган талабни ўрганиш, ўз маҳсулотини реклама қилиш,
ташишнинг муносиб қимматбаҳо воситаларидан фойдаланиш, етказиб бериш
учун шартномалар тузиш ва агар лозим бўлса, ўз манфаатларини судда ҳимоя
қилишни талаб этади.

Республикада мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш тизимини

модернизациялаш ва рақобатбардошлигини ошириш борасида эришилган
натижалар ҳамда мавжуд муаммоларни таҳлил этиш асосида бу соҳани
ривожлантиришга оид қуйидаги хулоса ва тавсияларни илгари сурамиз:

-

сувсиз, адирлик, тоғли ва тоғолди ҳудудларда томчилаб суғориладиган

янги интенсив боғлар ташкил этиш;

-

боғ ва токзорларда касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш

чора-тадбирларини ўз вақтида олиб бориш;

-

суғоришнинг илғор технологиялари, жумладан томчилатиб суғоришни

ривожлантириш;


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил

9

-

ҳудуд тупроқ-иқлим шароитига мос, касаллик ва зараркунандаларга

чидамли мева-сабзавотлар навларини яратишни жадаллаштириш;

-

мевачилик,

узумчиликка

ихтисослашган

фермер

хўжаликлари

мутахассисларининг билими, савияси ва малакасини ошириш;

-

мева-сабзавотларни сақлашга ихтисослашган совутиш камералари ва

махсус омборхоналар тармоғини ҳамда сиғимини кенгайтириш;

-

жаҳон андозаларига мос келувчи замонавий технологияларга асосланган

янги қайта ишлаш корхоналарини ишга тушириш, мавжудларини техник
янгилаш ва модернизациялаш;

-

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш соҳасини

ривожлантиришга инвестициялар жалб қилишни рағбатлантириш;

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ассортименти ва сифатини жаҳон

андозалари даражасига етказиш ва рақобатбардошлигини ошириш, биринчи
навбатда, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотларга
устуворлик бериш;

- мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва бир вақтнинг ўзида қайта

ишлаш билан шуғулланувчи ишлаб чиқариш мажмуалари, холдинглар ва
илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари фаолиятини кенгайтириш;

-

ҳўл мева-сабзавот ва тайѐр маҳсулот экспорт қиладиган субъектлар

учун имтиѐзлар тизимини ишлаб чиқиш;

-

экспорт қилишнинг божхона постларида “хабардор қилиш” тартибини

жорий этиш;

-

ички ва ташқи бозорларни ўрганувчи маркетинг хизматларини

ривожлантириш.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, республикамиз иқтисодиѐтининг

муҳим тармоқларидан бири бўлган қишлоқ хўжалигини модернизациялаш,
техник ва технологик янгилаш ҳамда тармоқнинг жаҳон озиқ-овқат бозорларига
интеграциялашуви борасида амалга оширилаѐтган чора-тадбирлар тармоқни
барқарор суръатлар билан ривожлантиришга, унинг рақобатбардошлигини
таъминлашга ҳамда аграр ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлигини
оширишга хизмат қилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А. Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва

модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш. – Т.: Ўзбекистон, 2013. 6
б.

2.

Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон

шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. – Т.: Ўзбекистон,
2009. 14 б.

3.

Онгоро

Т.Н.

Экономическая

глобализация.

http://www.m-

economy.ru/art.php?nArtId=2162.

4.

Рыбалкин В.Е., Щербанин Ю.А., Балдин Л.В. и др. Международные

экономические отношения: Учебник для вузов 4-е изд., перераб. и доп. - М.:
ЮНИТИ-ДАНА, 2003.


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил

10

5.

Галаева Н.А., Махмудов Б.М. Международные экономические

отношения: Учебное пособие. – Т.: ТФИ, 2003. -203с.

6.

Далимов Р.Т., Махамбетова З., Худякова Н.К. Международная

экономическая интеграция: Учебное пособие. –Т.: Университет, 2004.

7.

Назарова Г.Г., Назарова Р.Р., Юсупов А.С. Жаҳон иқтисодиѐтига

интеграциялашув: тажриба ва амалиѐт. Монография. –Т.: ТДИУ, 2005. -3 б

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Бош максадимиз - кенг куламли ислохотлар ва модернизация йулини катъият билан давом эттириш. - Т.: Узбекистан, 2013. 6 б.

Каримов И.А. Жахон молиявий-иктисодий инкирози, Узбекистан шароитида уни бартараф этишнинг йуллари ва чоралари. - Т.: Узбекистан, 2009.14 6.

Онгоро Т.Н. Экономическая глобализация. http://www.m-economy.ru/art.php?nArtId=2162.

Рыбалкин В.Е., Щсрбанин Ю.А., Балдин Л.В. и др. Международные экономические отношения: Учебник для вузов 4-е изд., перераб. и доп. - М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2003.

Галаева Н.А., Махмудов Б.М. Международные экономические отношения: Учебное пособие. - Т.: ТФИ, 2003. -203с.

Далимов Р.Т., Махамбетова 3., Худякова Н.К. Международная экономическая интеграция: Учебное пособие. -Т.: Университет, 2004.

Назарова Г.Г., Назарова Р.Р., Юсупов А.С. Жахон иктисодиётига интсграциялашув: тажриба ва амалиёт. Монография. -Т.: ТДИУ, 2005. -3 б

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов