Замонавий бошқарув ҳисобининг хўжалик юритувчи субъектларни ривожлантиришдаги роли

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
22-29
7
0
Поделиться
Махсудов, Б. (2012). Замонавий бошқарув ҳисобининг хўжалик юритувчи субъектларни ривожлантиришдаги роли. Экономика и инновационные технологии, (1), 22–29. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7834
Б Махсудов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Иқтисодий адабиѐтларда бухгалтерия ҳисобининг кўплаб таърифларини учратиш мумкин. Буларнинг ичида энг оммавий ва кўп фойдаланилувчи таъриф “Бухгалтерия ҳисоби ташкилотнинг барча хўжалик жараѐнларининг мол-мулки, мажбуриятлари ва уларнинг ҳаракатини қиймат ўлчовида ѐппасига, узлуксиз ва ҳужжатли ҳисоб орқали маълумотларни йиғиш, қайд этиш ва умумлаштириш тизимидир” деган таърифдир. Ушбу таърифда биринчидан, ҳисоб фаолиятининг мазмунига(маълумотларни йиғиш, қайд этиш ва умумлаштириш), иккинчидан,маълумотларни қайд этиш шаклига(пул маблағлари кўринишида) ва учинчидан, мазкур фаолиятни юритиш шаклига (ѐппасига, узлуксиз ва хужжатли ҳисоб) эътибор қаратилган. Бироқ энг асосийси, яъни мазкур фаолиятнинг мақсади эътибордан четда қолмоқда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

1

Б.Ю. Махсудов,

катта илмий ходим-изланувчи,

ТДИУ

ЗАМОНАВИЙ БОШҚАРУВ ҲИСОБИНИНГ ХЎЖАЛИК

ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШДАГИ РОЛИ

Иқтисодий адабиѐтларда бухгалтерия ҳисобининг кўплаб таърифларини

учратиш мумкин. Буларнинг ичида энг оммавий ва кўп фойдаланилувчи таъриф
“Бухгалтерия ҳисоби ташкилотнинг барча хўжалик жараѐнларининг мол-мулки,
мажбуриятлари ва уларнинг ҳаракатини қиймат ўлчовида ѐппасига, узлуксиз ва
ҳужжатли ҳисоб орқали маълумотларни йиғиш, қайд этиш ва умумлаштириш
тизимидир” деган таърифдир. Ушбу таърифда биринчидан, ҳисоб
фаолиятининг

мазмунига(маълумотларни

йиғиш,

қайд

этиш

ва

умумлаштириш), иккинчидан, маълумотларни қайд этиш шаклига(пул
маблағлари кўринишида) ва учинчидан, мазкур фаолиятни юритиш шаклига
(ѐппасига, узлуксиз ва хужжатли ҳисоб) эътибор қаратилган. Бироқ энг
асосийси, яъни мазкур фаолиятнинг мақсади эътибордан четда қолмоқда.

Бухгалтерия ҳисоби фаолияти қирраларини назарий жиҳатдан кўпгина

олимлар тадқиқ этганлар. Жумладан: бухгалтерия ҳисобига оид энг мукаммал
таъриф, яъни унинг мақсади, мазмуни, шакли ва бир сўз билан айтганда
бухгалтерия ҳисоби фаолиятининг барча қирраларини тўлиқ очиб беришга
ҳаракат қилинган таъриф Америка Бухгалтерлар Уюшмаси томонидан берилган
таърифдир. Ушбу таъриф қуйидагича: -

“Бухгалтерия ҳисоби бу

истеъмолчилар учун қарорларни тайёрлаш, уларни асослаш ва қабул
қилиш учун керак бўладиган маълумотларни тақдим этиш, иқтисодий
маълумотларни қайд этиш ва идентификация қилиш ва кўрсаткичларни
ҳисоблаш ҳамда баҳолаш жараёнидир”

.

Профессор Я.В.Соколов томонидан келтирилган таърифда

“Бухгалтерия

ҳисоби хўжалик жараёнларини қайд этиш тилидир”

деб келтирилган.

Мазкур маънода барча иқтисодий фанларнинг ичида бухгалтерия ҳисоби
математика фани каби аниқ ҳамда табиий фанлар учун ва охирги ярим асрда эса
иқтисодий фанлар учун ҳам универсал тил вазифасини бажармоқда.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам бухгалтерия ҳисобининг бош мақсади фақатгина

содир этилган хўжалик жараѐнларини қайд этиш эмас, балки мазкур жараѐнда
юзага келадиган вазифаларни ҳал этишдир. Мазкур вазифаларнинг кўлами кенг
ва уларнинг бир қисми анча аввал пайдо бўлган бўлса, бошқа бир қисми яқинда
юзага келди. Иқтисодчи-назариѐтчилар бухгалтерия ҳисобининг вазифаларини
умумлаштирган ҳолда қуйидаги 4 та турга бўлганлар:

1. Биринчи вазифа бундан 500 йил олдин пайдо бўлган ва ҳозир мавжуд

бўлган вазифа, яъни мулк эгаларининг мол-мулки бутлигини таъминлаш
вазифасидир. Назорат нуқтаи назаридан олиб қарасак, мазкур биринчи вазифа
икки, яъни мол-мулкнинг бутлигини сақлаш ва ҳисобини юритиш ҳамда унга
эгалиқ қилиш ҳуқуқи ва масъулларнинг жавобгарлигига ажратилади.

2. Иккинчи вазифа Ф.Бестой ва Л.И.Гомберг томонидан ХIX аср охири ва

ХX аср бошида ифодалаб берилган. Уларнинг таърифига кўра, бухгалтерия


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

2

ҳисобини юритишдаги асосий мақсад қилиб мулкнинг бутлигини назорат
қилиш эмас, балки мулкни самарали бошқаришни таъминлаш учун назорат
қилиш қўйилади. Унда маълумотлар, аввало, самарали бошқарув қарорлари
қабул қилиш учун керак.

3. Учинчи вазифа француз олимлари Э.Лотье, А.Гильбо ва буюк рус

иқтисодчиси А.П.Рудановскийлар томонидан ХX асрнинг бошида илмий
асосланган. Уларнинг таърифига кўра, бухгалтерия ҳисобида асосий эътибор
хўжалик жараѐнларининг иқтисодий ва юридик оқибатларини аниқлашга
қаратилади.

4. ХX асрнинг 70-йилларида Э.С.Хендриксен томонидан бухгалтерия

ҳисобининг вазифаси сифатида халқ хўжалигида маблағларни қайта тақсимлаш
масаласи қўйилди. Бу айниқса ҳисоботда акс эттирилган хўжалик фаолияти
натижалари корхоналарнинг

“иқтисодий портрети”

ни яққол ифодаловчи

қимматли қоғозлар бозорида яққол кўзга ташланди. Мазкур ҳисоботда акс
эттирилган

фаолият

натижалари

қанча

юқори

бўлса,

шунчалик

инвесторларнинг маблағи шу томонга ҳаракат қилади ѐки аксинча бўлади.

Юқоридагиларга кўра, ХIX асрнинг охиригача бухгалтерия ҳисобининг

асосий вазифаси хўжалик фаолиятини қоғозда яъни китобларда қайд этишдан
иборат бўлган. Шундан мазкур касбнинг номи кўпгина европа мамлакатларида
қайд этиш китобига боғланган, масалан, инлизларда–

book-keeping

, немисларда

buchhaltung

ва ҳоказо.

ХIX асрнинг охирига келиб, саноат ишлаб чиқаришининг жадал

ривожланиши билан

ишбилармонлар дунѐсида бухгалтерия

ҳисоби

маълумотларидан бошқарув жараѐнини таъминлаш, шу жумладан, қарорлар
қабул қилиш мақсадлари учун фойдаланиш зарурлигини тушуниб етилди.
Натижада ушбу даврда бухгалтерия ҳисобининг кейинчалик ишлаб чиқариш
ҳисоби деб аталган қисми юзага келди. Ишлаб чиқариш самарадорлигини
ўстиришга талабнинг ортиши ишлаб чиқариш харажатлари ҳақидаги
маълумотларни қайта ишлаш заруратини юзага келтирди, натижада
меъѐрлаштириш

ва

тезкор

ишлаб

чиқаришни

режалаштириш

(бюджетлаштириш) услублари яратилишига олиб келди. Мазкур соҳадаги
дастлабки ишлар қаторига Х.Эмерсон (1908,1909) ва Дж.Ч.Гаррисон (1911)
ларнинг асарларини киритиш мумкин.

Ушбу асарларнинг пайдо бўлиши билан бошқарув ҳисобига дастлабки

тамал тоши қўйилган. Бироқ бошқарув ҳисобининг пайдо бўлиш даврини
ишлаб чиқариш ҳисоби мавзуларига бағишланган юқорида таъкидланган
дастлабки асарларнинг нашр қилиниши билан эмас, балки иқтисодчи-
назариѐтчилар ва муҳандис-амалиѐтчилар томонидан бошқарув ва ишлаб
чиқариш бўйича қарорларни қабул қилиш мақсадлари учун бухгалтерия ҳисоби
маълумотлари зарур эканлигини тушуниб етганликлари, яъни бухгалтерия
ҳисобининг иккинчи мақсади юзага келиши билан бошланган десак адашмаган
бўламиз. Шундай қилиб, бошқарув ҳисоби амалий фаолият ва назария сифатида
бухгалтерия ҳисобидан бундан 100 йил аввал ажралган.

Алоҳида таъкидлаш лозимки, бошқарув ҳисобининг ўзига хос предмети

ва объектлари бухгалтерия ҳисобидан анча аввал ажралган бўлсада,

“бошқарув


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

3

ҳисоби”

термини ХX асрнинг 50-60 йилларига келибгина, инглиз тилида

сўзлашувчи мамлакатларда пайдо бўлган. Мутахассислик сифатида эса 1972
йилда АҚШ Бухгалтерлар Миллий Ассоциацияси томонидан бошқарув ҳисоби
бўйича мутахассислик синови стандартининг ишлаб чиқилиши ва унинг
тасдиқланиши билан тўлақонли юзага келди. Мамлакатимизга бошқарув
ҳисоби ўтган асрнинг 90 йилларида бухгалтерия ҳисобига хорижий
адабиѐтларни таржима асосида ўрганиш орқали кириб келди. Бошқарув
ҳисобининг баъзи бир элементлари аввал ҳам бизда мавжуд эди. Шунга асосан
ишлаб чиқариш харажатлари ва меъѐрлаштириш тўғрисидаги маълумотларни
қайта ишлаш услублари амалиѐтимизда кенг қўлланган. Мазкур ишларни
одатда корхоналарнинг режа-иқтисод бўлими бажарган. Бироқ минг афсуски,
ушбу маълумотларнинг аксариятидан корхоналарда бошқарув қарорлари қабул
қилиш учун эмас, балки юқори ташкилотларга ҳисобот бериш учунгина
фойдаланилган, холос. Олдинги иқтисодчилардан фарқли ўлароқ, ҳозирги
кундаги бошқарув ҳисоби бўйича мутахассислар нафақат кўп йиллар давомида
амал қилиб келинган услубларни чуқур ўзлаштириши, балки ўзининг асосий
фаолияти бошқарув қарорлари сифатида қабул қилиш учун керакли
маълумотларни тақдим этиш эканлигини тушуниб етиши лозим.

Мамлакатимизга бошқарув ҳисоби инглиз тилидан таржима қилинган

адабиѐтлар орқали кириб келганлиги боис инглиз тилидаги терминлар бизда
кенг тарқалди. Мазкур терминларнинг кўплиги эса уларнинг маъноси
чалкашишига олиб келмоқда. Инглиз тилида бухгалтерия ҳисобига тегишли
бир неча терминлар мавжуд. Тушунчамиздаги бухгалтерия ҳисоби инглиз
тилида энг ками билан учта термин билан ифодаланади. Уларнинг ҳаммаси
мазкур фаолиятнинг бир қисм қирраларини эмас, балки бухгалтерия ҳисоби
мутахассислигининг учта бўғинини ифодалайди.

Масалан, “Bookkeeping” термини ҳисобчилик, ҳисоб ѐзувларини юри-тиш

деган маънони англатади. Шунга мос равишда

“bookkeeper”

- бухгалтер-

ҳисобчи, ғазначи ѐки

“бухгалтер-операционист”

демакдир.

“Accounting”

термини эса корхона миқѐсида бухгалтерия ҳисобини

юритишни англатади.

“Accountant”

касбий маҳорат ва тегишли дипломга эга

тўлақонли бухгалтер деганидир. У нафақат хўжалик ҳаѐтида юз берган ҳоди-
саларни қайд этади, балки тегишли қоидалар асосида ҳисоботларни
шакллантириш малакасига ҳам эга.

“Accountancy”

- бу ўзига хос билимлар, концепциялар, тамойиллар ва

услублар тизими каби бухгалтерия ҳисоби тизимидир. Мазкур бухгалтерия
ҳисобидан бошқарув ҳисоби (Management accounting) ва молиявий ҳисоб
(Financial accounting) ажралиб чиққан. Ушбу иккита йўналиш бўйича АҚШ ва
Буюк Британияда иккита мустақил касб жамиятлари фаолият олиб боради.
Мазкур икки йўналишлардан бирига даъвогар бўлган шахслар махсус
синовлардан ўтиши ва тегишли квалификацияга (CMA - Certified Management
Accountant ѐки CPA - Certified Public Accountant) эга бўлиши керак.

Costing

термини эса том маънода харажатлар ҳисобини англатади ва

амалиѐтимиздаги ишлаб чиқариш харажатлари концепциясига тўғри келади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

4

Controlling

– ишлаб чиқариш ҳисобининг немис концепциясидир.

Мазкур концепцияда биринчи навбатда харажатлар миқдори ва ўзгариши
назорати ва ундан кейингина маҳсулот таннархини калькуляция қилишга
диққат қаратилади. Баъзи бир таржима асарларида мазкур термин бошқарув
ҳисоби маъносини ҳам бермоқда ва бу албатта нотўғридир.

Юқорида таъкидлаганимиздек, иқтисодий адабиѐтларда бошқарув ҳисоби

бўйича турлича таърифларни учратишимиз мумкин. Ушбу таърифларнинг
баъзиларида бошқарув ҳисобига тор доирада ѐндашилаѐтган бўлса,
бошқаларида кенг маънода қаралмоқда. Биринчи таърифга кўра, бошқарув
ҳисоби маълумотларни йиғиш, қайд этиш ва умумлаштиришни ўз ичига олган
бухгалтерия ҳисобининг бир бўлагидир. Иккинчи таърифга кўра, бошқарув
ҳисоби корхона бошқарув тизимидир. У ўз ичига бошқарувни режалаштириш,
ташкил этиш, ҳисоб, назорат, таҳлил ва қарор қабул қилиш каби барча
функцияларини олади. Бунда бошқарув ҳисоби атамасига таъриф
берилаѐтганда бир гуруҳ олимлар

“ҳисоб”

сўзига, иккинчи бир гуруҳ олимлар

эса

“бошқарув”

сўзига алоҳида урғу беришмоқда. Бошқарув ҳисобида

маълумотлар бошқарувнинг мақсади учун хизмат қилади, шунинг учун
“бошқарув ҳисоби” атамасида бошқарув бирламчими ѐки ҳисоб деган
тортишувда албатта бошқарув бирламчи деб айтишимиз керак бўлади.

Мисол қилиб мамлакатимизда машҳур бўлган хорижлик олимларнинг

таърифларини келтирамиз. Ч.Т.Хорнгрен, Дж.Фостерларнинг таърифига кўра,

“Бошқарув ҳисоби - бу бирон бир объектни бошқариш учун керак
бўладиган маълумотларни идентификация қилиш, ўлчаш, тўплаш,
тизимга солиш, таҳлил қилиш, жой-жойига қўйиш, талқин қилиш ва
узатиш жараёнидир”

. С.А.Николаеванинг таърифи эса қуйидагича:

“Бошқарув ҳисоби – объектларни бошқариш учун керак бўладиган
бўғинда хўжалик фаолиятининг харажатлари ва натижалари ҳақидаги
маълумотларни тўплаш, режалаштириш, назорат қилиш, таҳлил қилиш
ва у асосида корхоналар фаолиятининг молиявий натижаларини
оптималлаштириш мақсадида турли бошқарув қарорларини тезкор
равишда қабул қилиш тизимидир”

.

Биз юқоридаги таърифлардан келиб чиқиб, бошқарув ҳисобига

қуйидагича таъриф беришни лозим топдик:

“Бошқарув ҳисоби – бу корхона-

нинг белгиланган мақсадларига эришишига йўналтирилган бошқарув
қарорлари қабул қилиши учун мўлжалланган ахборот алмашинуви
тизимидир”

.

Бошқарув ҳисоби мамлакатимиз учун янги иқтисодий фаолият

ҳисобланади. Шунинг учун амалиѐтимизда мазкур мутахассисликни
ифодалайдиган атама ҳозирча шакллангани йўқ. Кўпинча бундай
мутахассисларни амалиѐтда иқтисодчи деб аташади. Бунга сабаб авваллари
харажатлар ҳақидаги маълумотларни қайта ишлаш ва режалаштириш билан
режа-иқтисод бўлими шуғулланган. Бизнингча, бошқарув ҳисоби билан
шуғулланадиган мутахассисларни бундай номлаш нотўғри бўлади. Чунки
иқтисодчи атамаси умумий характерга эга бўлиб мазкур фаолиятнинг
мазмунини тўлиқ очиб бермайди. Жаҳон амалиѐтида бошқарув ҳисоби


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

5

соҳасидаги мутахассисларнинг бухгалтер-аналитик деб аталиши кенг
тарқалган. Ушбу атама мазкур касб хусусияти ва фаолиятининг мазмуни (қарор
қабул қилишга яроқли холда маълумотлар тақдим этиш имконини берадиган
таҳлил фаолияти)ни яққол ифодалайди.

Бухгалтер-аналитик мутахассисининг бошқарув қарорлари қабул

қилишдаги роли беқиѐсдир. Бошқарув ҳисоби, аввало, ички назорат ва
бюджетлаштириш тизими орқали самарали ахборот алмашинувини
таъминлашга ѐрдам беради.

Бюджетларни тузишда бухгалтер-аналитик ўтган давр натижалари

ҳақидаги маълумотларни шакллантириш ва келажакни прогноз қилишга
масъулдир. Бухгалтер-аналитик ўз фаолияти давомида бюджетларни тузиш ва
тасдиқлаш тартибини белгилайди, бюджет муддатлари ва стандартлари устидан
назорат қилади, функционал бюджетларнинг ўзаро алоқасини таъминлайди ва
раҳбарият учун мастер-бюджетни тайѐрлайди. Бухгалтер-аналитикнинг
фаолиятини назорат қирралари қуйидагиларда намоѐн бўлади:

1) четга чиқишларни таҳлили ва уларнинг сабабини аниқлашда, яъни

ишлаб чиқариш кўрсаткичларини таҳлил қилиш ва уларнинг заиф
томонларини аниқлаш.

2) бошқарувнинг турли бўғинлари менежерларининг хисоботлари тўғри

тузилганлигини ўрганиш. Шундай қилиб, бухгалтер-аналитик раҳбариятга улар
томонидан аралашиши зарур иш жойларининг фаолияти ҳақида маълумотлар
беради. Бошқарув ҳисоби доирасида ўтказиладиган таҳлиллар тақдирлаш ѐки
жазолаш керак бўладиган раҳбарларни аниқлаш имконини беради, яъни
бухгалтер-аналитик ўз фаолият натижасида корхонаси ходимлари фаолиятини
моддий ва бошқа турдаги рағбатлантириш тизимини амалга ошириш имконини
беради.

Бухгалтер-аналитик харажатларни бошқариш ва таннархни пасайтириш

жараѐнини бундай ишларни ташкил этиш ва рағбатлантириш йўлларини
аниқлаш орқали мазкур жараѐннинг координатори сифатида юзага чиқади.
Маблағлардан самарали фойдаланиш вазифаси фақатгина бухгалтерия
ҳисобининг вазифаси ҳисобланмайди, мазкур жараѐнда бухгалтер-аналитик
маркетологлар, технологлар ва ишлаб чиқариш ходимлари билан ҳамкорликда
фаолият кўрсатиши керак бўлади. Мазкур мутахассислар берган йўлланмалар
энг юқори чекланишлар (масалан, маҳсулотнинг сарф талабини баҳолашда) ва
энг қуйи чегаралар(масалан, баҳолашда)ни ўрнатишга хизмат қилиши мумкин.

Бухгалтер-аналитикнинг корхонадаги вазифаси иккиѐқламадир, яъни у

бир вақтнинг ўзида маслаҳатчи ва назоратчи ҳисобланади. Масалан,
бюджетлаштиришни ташкил этишда бўлинмалар менежерларига бюджетларни
тайѐрлашда ѐрдам беради ва бир вақтни ўзида салбий четга чиқишлар юзага
келадиган холатларда кўриладиган тегишли чоралар тизимини ишлаб чиқиш
орқали бюджетлар бажарилишини назорат қилади. Ҳудди шундай вазифалар
харажатларни назорати ва бошқа кўрсаткичлар бўйича ҳам амалга оширилади.
Корхона бўлимларида манфаатлар тўқнашуви юзага келганда нормативларни
ишлаб чиқиш ва бошқа бўлимлар билан ҳамкорликда уларни ўрнатиш орқали
бухгалтер-аналитик корхонанинг манфаатини таъминловчи ролни ўтайди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

6

Ташкилий тузилмасидан қатъий назар барча корхоналарда бухгалтер-

аналитиклар бажарадиган функцияларининг оммавийлари қуйидагилардан
иборатдир:

1) харажатларни ҳисобга олиш ва маҳсулот таннархини калькуляция

қилиш.

2) бюджетлаштириш ва четга чиқишларни таҳлил қилиш.

Агар ишлаб чиқариш харажатларини классик бошқарув ҳисоби

индустриал даврга мос бўлган бўлса, инновацион иқтисодиѐтнинг шаклланиш
жараѐни тезлашиши бошқарув ҳисоби соҳасида тубдан ўзгаришлар қилишни
талаб қилмоқда. Эндиликда бошқарув ҳисоби нафақат молиявий-хўжалик
фаолияти, балки фирманинг узоқ ва яқиндаги рақобатчилари ва рақобат ҳамда
маркетинг муҳити (мол етказиб берувчилардан тортиб то харидорларгача)
ҳақидаги маълумотларни ҳам қамраб олиши керак.

Ҳозирги кунда бошқарув ҳисоби корхона ичида йиғилаѐтган маълумотлар

билангина чекланиб қолмоқда. Бунда корхонани ташқи ўраб турувчи муҳит
(рақобатчилар, мижозлар, ҳамкорлар ва харидорлар) ҳақидаги маълумотлар
назардан четда қолмоқда.

Ҳозирги кун талабига жавоб берадиган бошқарув ҳисобининг предмети

асосий ва ѐрдамчи ишлаб чиқариш ҳамда инновацион фаолиятда юз бераѐтган
ижтимоий-иқтисодий жараѐнлар, ходимларни тайѐрлаш ва ишлаб чиқаришда
ижтимоий-маданий хизматлар кўрсатиш, ташқи муҳит агентлари (мол етказиб
берувчилар, харидорлар, инвесторлар ва кредит ташкилотлари)нинг ўзаро
ҳамкорлигини қамраб олиши керак. Объекти эса инновацион фаолиятдаги
маблағлар, харажатлар ва натижаларни қамраб олиши лозим. Унинг ўзига хос
услубларига фирмалараро таққослаш, сифатли гуруҳлаш ва бошқа услублар
киради.

Бошқарув ҳисобининг услубларига рақобат разведкаси ва маркетинг

тадқиқотларининг услублари ҳам киритилиши керак. Уларга таяниб, одатий
бошқарув ҳисобидан

“21 аср ҳисоби”

, яъни ҳозирги замон бошқарув ҳисобига

ўтиш имконияти яратилади.

Рақобат кучайиб, “мегаконкуренция” даражасига етган ҳозирги шароитда

корхоналарда ҳисоб-аналитик ишларини аввалгидек тарқоқ ҳолда ташкил этиш
керак эмас. Бундай шароитда турли тарқоқ маълумотларни умумлаштиришга
эҳтиѐж ортиб бормоқда. Бу эҳтиѐж қондирилмас экан, корхона менежменти
ва мулк эгаларига масъулиятли бошқарув қарорлари қабул қилиш соҳасида
тўғри йўл кўрсатиш ўрнига улар тескари йўл кўрсатадиган ҳисоб-аналитик
маълумотлари берила бошланади. Масалан, эскирган маҳсулот ишлаб
чиқаришга кетадиган харажатларни самарали камайтириш ҳақидаги
бухгалтерия ҳисоби маълумотлари самарали баҳо рақобатининг имконияти
ҳақида маълум бир ижобий тасаввурни туғдириши мумкин бўлса, шу
маҳсулотга

талабнинг

пасайиш

тенденцияси

ҳақидаги

маркетинг

тадқиқотларининг маълумотлари эса баҳо рақобатининг самарадорлигини
кучли шубҳа остига қўяди. Бундан ташқари, рақобатчилар разведкасини асосий
рақибларнинг мўлжали ҳақидаги маълумотлари яқин кунларда улар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

7

томонидан бозорга янги маҳсулот чиқарилиши ва натижада корхонанинг
эскирган маҳсулоти бозордан сиқиб чиқариши мумкинлигини англатади.

Ҳозирги кунда қабул қилинаѐтган бошқарув қарорларининг самара-

дорлигини ошириш учун бошқарув ҳисобининг амалиѐтдаги фаолият
доирасини кенгайтириш мақсадга мувофиқ. Мазкур кенгайтириш бошқарув
ҳисобининг таркибига ҳозирги кун учун ўта муҳим бўлган ташқи маълумот
манбаларини қўшиш ҳисобига бўлиши керак. Бу маълумотлар манбасига,
аввало, маркетинг тадқиқотлари ва раққобат разведкаси маълумотларини
қўшиш мумкин. Бунда маркетинг тадқиқотлари ва рақобат разведкаси
маълумотлари ҳисоб маълумотларига қўйиладиган талабларга жавоб бермас-
лигининг унчалик аҳамияти йўқ.

Ундан ташқари, бошқарув ҳисобига қўйиладиган ўзига хос талабларга

замонавий бошқарув ҳисобига ҳамда у билан чамбарчас боғлиқ бошқарув
таҳлили маълумотлари доирасига фирмани қуршаб турган яқин ва узоқда
рақобатчилар хақидаги маълумотларни киритиш керак. Бунга биринчи
навбатда бошқарув соҳасини ахборот таъминотида рақобат разведкаси ва
маркетинг тадқиқотлари маълумотларидан комплекс фойдаланиш орқали
эришиш мумкин.

Ҳозирги кунда рақобат разведкаси ва таҳлилининг бош мақсади

рақобат курашида корхонани ўзига хос рақобатни ютиб чиқишда керак
бўладиган ютуқларини ўз вақтида аниқлаш ва улардан тез ҳамда самарали
фойдаланиш ҳисобланади. Корхонани бошқарув, ишлаб чиқариш ва сотиш
соҳасидаги барча хатти-харакати унинг асосий рақобатчиларидан бутунлай
фарқ қиладиган хусусиятлари (ишлаб чиқарадиган маҳсулоти, кўрсатадиган
ҳизмати)га қаратилиши керак.

Рақобат таҳлилининг ўта муҳимлари қуйидагилардан иборатдир:
- рақобатчиларни бўлажак стратегияси ва режаларини аниқлаш;
- корхонани стратегик ташаббусларига рақобатчилар томонидан бўлиши

мумкин бўлган жавоб харакатларини олдиндан аниқлаш;

- рақобатчиларнинг стратегиясини уларнинг ҳақиқий имкониятига

қанчалик мос келишини аниқлаш;

- рақобатчиларнинг заиф томонларини аниқлаш ва улардан фирма

томонидан фойдаланиш имкониятини баҳолаш.

Одатда, иқтисодий адабиѐтларда бошқарув ҳисоби ривожланишининг

қўйилган мақсадлар ўзгаришига кўра қуйидаги 4 та босқич санаб ўтилади:

1-босқич

1950 йилгача бўлган даврни қамраб олиб, бу даврда таннархни

калькуляция қилиш ва бюджетлаштириш усулларини қўллаш орқали
харажатларни аниқлаш ҳамда молиявий назорат қилиш бошқарув ҳисобининг
асосий мақсади қилиб белгиланган.

2-босқич

1965 йилгача бўлган даврдир. Бу даврда масъулият марказлари

бўйича ҳисоб ва қарор қабул қилиш таҳлили каби услубларни қўллаш орқали
бошқарувни режалаштириш ва назорат қилиш мақсади учун керакли
маълумотларни олишга асосий эътибор қаратилди.

3-босқич

1985 йилларгача бўлган даврни ўз ичига олади. Бу даврда

жараѐн таҳлили ва харажатларни бошқаришнинг аниқроқ усулларини қўллаш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

8

орқали бизнес-жараѐнлардаги маблағлар камомадини камайтиришга асосий
эътибор қаратилди.

4-босқичда

, яъни 1995 йилга келиб, қиймат кўрсаткичларини баҳолаш ва

режалаштириш ташкилий инновацияларни бошқариш ва билимларни
капиталлаштириш каби кенг усулларни қўллаш, маблағлардан самарали
фойдаланиш билан қўшимча қийматни яратиш орқали бошқаришга асосий
диққат қаратилди.

“21 аср ҳисоби”

деб аталмиш бошқарув ҳисобини такомиллаштириш-

нинг мутлақо янги босқичи уни интеграциялаш босқичи деб номланади. Бу
босқичнинг мазмуни бир томондан барча жойларда бир хил, яъни бошқарув
ҳисобини

қўллаш

чегараларини

кенгайтириш,

унга

фан-техника

ривожланишининг кучайиши ва мегаконкуренциянинг пайдо бўлиши билан
янги объектларни қўшишни англатади. Иккинчи томондан, ҳозирги шароит
бошқарув ҳисобида статистика, информатика ва социология каби турли
фанларнинг янги услубларидан фойдаланишни тақозо этмоқда.

Шу билан бирга

“21 аср”

бошқарув ҳисобини шакллантиришга

интеграцион ѐндашув қуйидаги иқтисодий вазифаларни самарали ҳал этиш
имконини беради:

- барча фирмаларни ривожланишнинг инновацион йўлига тезроқ

ўтказиш;

- юқори сифатли инсон капиталини кенгайтирилган қайта такрор ишлаб

чиқаришга эришиш;

- меҳнат унумдорлиги даражасининг юқори даражада ўсишига эришиш;
- мамлакатимизнинг жаҳон бозорида рақобат позицияси кучайиши.

Шундай қилиб, замонавий бошқарув ҳисоби ишлаб чиқариш ҳисоби ва

ҳисобнинг бошқа турларини(инновация ҳисоби, инсон, интелектуал, ташкилий
ва таркибий капиталлар ҳисоби, рақобат разведкаси ва маркетинг
тадқиқотлари), инновацион фаолият харажатлари ҳисоби, ақлий меҳнат тўлови,
ахборот олиш харажатлари ва бошқаларни қамраб олади.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов