Тижорат сирини муҳофаза қилиш корхона ривожланишининг асосий омилидир

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
24-30
21
5
Поделиться
Махсудов, Б. (2013). Тижорат сирини муҳофаза қилиш корхона ривожланишининг асосий омилидир. Экономика и инновационные технологии, (1), 24–30. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8016
Б Махсудов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Иқтисодиѐтга бозор муносабатларини жорий этилиши тижорат сирини юзага келишига ва бошқарув ҳисобини жорий этишни фаоллашишига олиб келди” 1.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

1

Б.Ю.Махсудов,

Катта илмий ходим-изланувчи,

ТДИУ

ТИЖОРАТ СИРИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ КОРХОНА

РИВОЖЛАНИШИНИНГ АСОСИЙ ОМИЛИДИР

“Иқтисодиѐтга бозор муносабатларини жорий этилиши тижорат сирини

юзага келишига ва бошқарув ҳисобини жорий этишни фаоллашишига олиб
келди”

1

.

Корхоналарда тижорат сирини самарали муҳофаза қилишнинг

воситаларидан бири бўлиб тижорат сири режимини ташкил қилиш, яъни
маълумотларни махфийлигини таъминлаш бўйича ҳуқуқий, ташкилий, техник
ва бошқа чора-тадбирларни кўриш ҳисобланади.

“Тижорат сири”

термини ҳаммага таниш бўлса-да, кўпгина раҳбар ва

мутахассислар уни маъносини ва тижорат сирини махфийлигини қандай қилиб
сақлаш кераклигини ҳануз чуқур англаб етишмаган. Қонунчиликда тижорат
сири деганда маълум бир шароитда ўз эгасига даромадини ошириш, ўзини
оқламайдиган харажатларга йўл қўймаслик, товар, иш, хизматлар бозорида
мавқеини сақлаш ѐки бирон-бир бошқа тижорат нафини кўриш имконини
берадиган маълумотнинг махфийлиги тушунилади.

Тижорат сирига кирувчи маълумот деганда тегишли қонунчиликда

белгиланган илмий-техник, технологик, ишлаб чиқариш, молия-иқтисод ѐки
бошқа турдаги (жумладан, ишлаб чиқариш сирига кирадиган (“ноу-хау”)
маълумотлар тушунилади. Мазкур маълумотлар нотанишлиги, ушбу
маълумотларни олишга қонуний имкониятнинг йўқлиги ва бу маълумотлар
бўйича тижорат сири режими жорий этилганлиги сабабли учинчи бир шахслар
учун тижорат қийматликларига эга бўлади.

Корхона тўғрисида қонуний йўл билан, мустақил равишда ва мустақил

манбалардан олинган, хизмат фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай
маълумотлар тижорат сирига кирмайди. Бундан ташқари, корхона томонидан
расмий эълон қилинадиган, масалан, реклама ва турли нашрларда ҳамда турли
реклама билан боғлиқ тадбирларда эълон қилинадиган маълумотлар ҳам
тижорат сирига кирмайди.

Корхоналар молия соҳасида бухгалтерия, солиқ ва бошқарув ҳисоби;

молия-хўжалик фаолиятини режа ва ҳақиқий кўрсаткичлари; банкдаги счет
маълумотлари, ишлаб чиқаришни рентабеллиги, олинган қарз ва кредитларни
шартлари ва миқдори, ходимларнинг шахсий даромадлари ҳақидаги
маълумотларни тижорат сирига киритиши мумкин. Бошланғич ва жамланма
ҳисоб ҳужжатлари, тўлов топшириқномаси, банк кўчирмаси, мол етказиб
берувчиларни рўйхати ва бошқалар ҳам тижорат сирига кириши мумкин.

Бошқарув ва хавфсизликни таъминлаш соҳасида ишбилармон ҳамкорлар

билан музокараларни тайѐрлаш ва уни натижалари, корхонани қўриқлаш

1

Воронова Е.Ю. Управленческий учет. Учебник. – М. Изд Юрайт, 2011. 30 с.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

2

тизими, компьютер ва дастурий таъминот, тижорат сири муҳофазасини ташкил
этлиш ҳақидаги маълумотлар ҳам махфий маълумотлар ҳисобланиши мумкин.

Корхона ишлаб чиқариши таркиби, ишлаб чиқариш қувватлари, тайѐр

маҳсулот ва хомашѐ захираси, алоҳида турдаги маҳсулот (иш, хизмат) турлари
ассортиментини кўпайтириш ѐки уни ишлаб чиқаришни бутунлай тўхтатиш,
рўйхатдан ўтказилмаган кашфиѐт, ихтиро, рационизаторлик таклифлари ва
бошқалар ҳақидаги маълумотлардан фойдаланишни тақиқлаб қўйиши мумкин.

“Шуни қайд қилиш зарурки, “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги

қонун бухгалтерия ахборотларининг конфиденциаллигини эълон қилган
биринчи меъёрий ҳужжат ҳисобланади. Бухгалтерия ҳисобининг
регистрлари ва ички бухгалтерия ҳисоботларининг мазмуни тижорат сири
ҳисобланиши таъкидланган. Бу бошқарув ҳисобининг маълумотларига ва
харажатларни ҳисобга олувчи регистрларга тўлиқ тааллуқлидир”

2

.

“Албатта, махфий маълумотларни таркибини белгилашда корхона

фаолияти туридан келиб чиқилиши лозим, мухофаза қилиш тартибини ҳар бир
корхона ўзи мустақил белгилайди”

3

.

Юқорида санаб ўтилган махфий маълумотлардан ташқари, ҳар бир

корхона тижорат сирига кирувчи маълумотлар таркибини мустақил равишда
белгилаш ҳуқуқига эгадир ва корхона раҳбарининг тегишли буйруғи билан
тасдиқланиши шарт.

Бизнингча, хўжалик юритувчи субъектлардатижорат сири таркибига

киритилган маълумотлар таркиби 1-жадвалда келтирилганлардан иборат
бўлади:

1-жадвал

Тижорат сири таркибига киритилган маълумотлар таркиби

Бўлимларнинг номи

Махфий маълумотлар таркиби

1.

2.






Бош конструктор

1. ОАЖ “ХХХ”да ишлатилаѐтган ва ўзида ѐки бошқа бир
фирмада унинг учун яратилган дастурий таъминот.
2. Буюртма шартлари.
3. Маҳсулот ишлаб чиқариш режасининг лойиҳаси.
4. Ишлаб чиқариш дастури.
5. Буюртмачи томонидан берилган техник ҳужжатлар.
6. Техник чизмалар.
7. Очиқ манбаларда (маълумотнома, каталоглар ва бошқалар)
мавжуд бўлмаган махаллий ва хорижий буюртмачилар,
пудратчилар, мол етказиб берувчилар, харидорлар, мижозлар,
ҳамкорлар, воситачилар, рақобатчилар тўғрисидаги маълумотлар.
8. Аукционлар, тендерлар ва уларни натижалари ҳақидаги
маълумотлар.
9. Меъѐрий-техник хужжатлар фонди.

2

Бобожонов О., Жуманиѐзов К. Бошқарув ҳисоби. Дарслик. –Т., 2005. 13 б.

3

Чая В.Т., Чупахина Н.И. Управленческий учет : Учеб. пособие.–М.: Эксмо, 2009. 62 с.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

3

1-жадвал давоми

1.

2.






Ишлаб чиқариш

бўлими

1. Буюртма шартлари.
2. Ишлаб чиқариш дастури.
3. Очиқ манбаларда (маълумотнома, каталоглар ва бошқалар)
мавжуд бўлмаган маҳаллий ва хорижий буюртмачилар,
пудратчилар, мол етказиб берувчилар, харидорлар, мижозлар,
ҳамкорлар, воситачилар, рақобатчилар тўғрисидаги маълумотлар.
4. Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва уни тайѐрлаш бўйича
истиқболли режалар.
5. Ишлаб чиқаришни таркибий тузилиши ва ишлаб чиқариш
қувватлари тўғрисидаги маълумотлар.
6. Корхонани

ишбилармон ҳамкорлари билан ўтказилган

музокараларни тайѐрлаш ва уларни натижалари ҳақидаги
маълумотлар.
7. Аукционлар, тендерлар ва уларни натижалари ҳақидаги
маълумотлар.



Кадрлар бўлими

1. Корхонадаги бронлаштирилганлар ҳақида маълумотлар.
2. Бронлаштирилиши

лозим

бўлган ходимлар

тўғрисида

маълумотлар.
3. Ходимларни шахсий варақасида сақланаѐтган маълумотлар.
4. Меҳнат шартномаларининг мазмуни (окладни миқдори, тариф
ставкаси).








Бухгалтерия

1. Бошқарув ҳисоботи ва молиявий-хўжалик фаолиятини таҳлили
бўйича маълумотлар.
2. Тўловлар таҳлили ҳақидаги маълумотлар.
3. Корхона ходимларини иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар.
4. Таъсисчилар даромадлари ва дивиденд тўловлари ҳақидаги
маълумотлар.
5. Банкдаги ҳисоб-китоб счетидаги ва кассадаги маблағларни
қолдиғи ҳақидаги маълумотлар.
6. Маҳсулот қийматини таҳлили ҳақидаги маълумотлар.
7. Бухгалтерия ҳисоби регистрлари ва ички бухгалтерия
ҳисоботини мазмуни ҳақидаги маълумотлар.
8. Бухгалтерия ва аудиторлик текшируви материаллари ва уларни
натижалари ҳақидаги маълумотлар.
9. Корхонанинг савдо ва молиявий операциялари, номенклатура
ва баҳо операцияларини мазмуни ҳақидаги маълумотлар.
10. Кредиторлик

ва

дебиторлик

қарзлари

тўғрисидаги

маълумотлар.

Бошқарувни автомат-

лаштириш бўлими

1. Компьютер ва дастурий таъминотнинг холати.
2. ОАЖ “ХХХ”да яратилган компьютер дастурларининг рўйхати,
бажарадиган вазифаси, қўлланиш сохаси ва функционал
имкониятлари.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

4

1-жадвал давоми

1.

2.



Иқтисодий таҳлил

бўлими

1. Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми.
2. Ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотнинг таннархи.
3. Корхона фойдаси.
4. Ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотнинг баҳоси (1 тн, дона).
5. Ҳисоб-китоб

методлари, таркиби, маҳсулот баҳосининг

даражаси ва чегирмалар миқдори ҳақидаги маълумотлар.
6. Аукционлар, тендерлар ва уларнинг натижалари ҳақидаги
маълумотлар.

Меҳнат ва иш ҳақи

бўлими

1. Бўлим бошлиқларининг меҳнат шартномалари мазмуни.
2. Корхона ходимларининг иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар.
3. Жамиятдаги иш ҳақи тўлови тизими ҳақидаги маълумотлар.

4.

Меҳнат ҳақи фонди.








Шартнома бўлими,

моддий-техника

таъминоти бўлими

1. Очиқ манбаларда (маълумотнома, каталоглар ва бошқалар)
мавжуд бўлмаган маҳаллий ва хорижий буюртмачилар,
пудратчилар, мол етказиб берувчилар, харидорлар, мижозлар,
ҳамкорлар, воситачилар, рақобатчилар тўғрисидаги маълумотлар.
2. Маркетинг тадқиқотлари маълумотлари ва натижалари.
3. Бозорнинг ҳолати ва истеъмолчи бозорлари сегментларининг
прогноз баҳоси.
4. Ишлаб чиқарилаѐтган (харид қилинаѐтган) маҳсулот таннархи.
5. Тузилаѐтган шартномалар, ишлаб чиқарилаѐтган (харид
қилинаѐтган) маҳсулот ҳажми, номенклатураси, тайѐрлаш баҳоси,
шартнома

ва/ѐки

шартномаолди

хужжатлари

ҳақидаги

маълумотлар.
6. Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари ҳақидаги маълумотлар.
7.

Ишлаб

чиқариштаркиби,

ишлаб

чиқариш

қуввати,

қурилмаларнинг типи ва жойлашиши, хомашѐ, материаллар ва
бутловчи қисмлар захираси ҳақидаги маълумотлар.
8. Корхонанинг ишбилармон ҳамкорлари билан музокаралар
тайѐрлаш ва унинг натижалари ҳақидаги маълумотлар.
9. Контрагентлар ва хўжалик алоқалари ҳақидаги материаллар.







Бош технолог, механик

1. Очиқ манбаларда (маълумотнома, каталоглар ва бошқалар)
мавжуд бўлмаган маҳаллий ва хорижий буюртмачилар,
пудратчилар, мол етказиб берувчилар, харидорлар, мижозлар,
ҳамкорлар, воситачилар, рақобатчилар тўғрисидаги тизимга
солинган маълумотлар.
2. Техник

хужжатлар (технологик низомлар, технологик

топшириқлар, жадваллар).
3. Қурилмаларни технологик имкониятлари (паспорти, низоми).
4. Технологик қурилмалар чизмалари.
5. Меъѐрий-техник ҳужжатлар.
6. Асосий ва ѐрдамчи материалларнинг харажат меъѐри.
7. Ишлатилаѐтган дастурий маҳсулотлар.
8. Ишлаб чиқариш қуввати, қурилмалар типи ва жойлашиши,
хомашѐ, материаллар ва бутловчи қисмлар захираси ҳақидаги
маълумотлар.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

5

1-жадвал давоми

1.

2.


Бош энергетик

1. Энергия сарфи ҳақидаги маълумотлар.
2. Энергетика қурилмалари ҳолати.
3. Энергетика

хўжалигида

қўлланиладиган

технологик

қурилмалар бутлиги ва миқдори.
4. Энергетика хўжалигига тегишли техник ҳужжатлар.



Сотиш бўлими

1. Ишлаб чиқарилган ва юклаб жўнатилган маҳсулот миқдори.
2. Очиқ манбаларда (маълумотнома, каталоглар ва бошқалар)
мавжуд бўлмаган маҳаллий ва хорижий буюртмачилар,
пудратчилар, мол етказиб берувчилар, харидорлар, мижозлар,
ҳамкорлар, воситачилар, рақобатчилар тўғрисидаги тизимга
солинган маълумотлар.
3. Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари ҳақидаги маълумотлар.

Қўриқлаш бўлими

1. Корхонада қўриқлаш, рухсатнома режими, сигнализация
тизимини тартиби ва ташкил қилиш ҳолати ҳақидаги
маълумотлар.

Тижорат сирига кирувчи маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш

бўйича кўриладиган комплекс чора-тадбирлар тегишли қонунда белгилаб
қўйилган.

Тегишли қонунга кўра тижорат сирини ошкор қилиш деганда ходимларни

атайин ѐки эҳтиѐтсизлик ҳаракатлари туфайли маълумотларни хизмат зарурати
бўлмасдан ошкор қилишига айтилади. Рақобат кураши кучайган шароитда
махфий маълумотларни рухсатсиз ошкор қилиниши корхона учун салбий
оқибатларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун ходимлар тегишли
мажбуриятни ўз зиммаларига олиб имзо чекишлари зарур.

Амалиѐт фақат махфий маълумотларнигина муҳофаза қилиш билан

чекланиб қолмаслик кераклигини кўрсатмоқда. Рухсатсиз махфий бўлмаган
маълумотларга ўзгартириш киритилиши (масалан, бошқарув командаси
модификациясини ўзгартирилиши) туфайли маълумотларни ошкор бўлиши ѐки
махфий маълумотларнинг махфийлигини йўқолиши ҳамда нотўғри маълу-
мотларни компьютерга киритилиши туфайли берилган автоматлаштирилган
тизимни топшириғи бажарилмаслиги мумкин.

Махфий бўлмаган маълумотларни ҳимоя қилиш учун компьютерда

ишлаѐтганда тегишли паролни қўйилиши, паролни вақти билан янгиланиб
турилиши ва бу ҳақида маъмурият ходимининг журналида тегишли ѐзувлар
қилиб борилиши лозим. Ундан ташқари, монитор экранидан маълумотларни
ўчириб ташловчи ва махсус парол билан беркитиб қўювчи экранни сақловчи -
махсус дастурлардан фойдаланиш зарур.

Махфий маълумотларни ҳимоя қилиш методлари 1-чизмада келтирилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

6

1-чизма. Махфий маълумотларни ҳимоя қилиш методлари.

Корхонада тижорат сири режимини ташкил қилиш учун тегишли

хужжатлар мажмуини ишлаб чиқиш ва бир қанча ташкилий тадбирларни
амалга ошириш керак. Мазкур ташкилий тадбирлар 2-чизмада кўрсатиб
ўтилган.

2-чизма. Корхонада тижорат сири режимини ташкил қилиш учун зарур
бўлган ташкилий тадбирлар.

Махфий

маълумотларни

ҳимоя қилиш

методлари

Тегишли паролни

ўрнатган ҳолда

махфий маълумотлар

архивини

шакллантириш

Тегишли биноларга

бегоналар киришини

камайтириш

Хужжатлар электрон

шаклда узатилганда

электрон имзодан

фойдаланиш

Ўта махфий маълумот-

ларни криптография

методлари орқали

шифрлаш

Тегишли рухсат-

нома(смарткарт)

билан киришни

ташкил қилиш

1

•Даставвал корхонада тижорат сирига кирувчи махфий характердаги маълумотлар таркибини

аниқ белгилаб олиш зарур

2

•Тегишли низом ишлаб чиқилиши керак. Мазкур низомда тижорат сирини ҳимоя қилиш тартиби,

тижорат сирига кирувчи маълумотлар ташувчиларини маркировка қилиш тартиби, махфий

характердаги маълумотлар билан ишлаш ҳуқуқига эга шахслар ва уни назорат қилувчи

ходимлар таркиби, махфий маълумотларни ошкор қилиш бўйича жавобгарлик масаласи ва

бошқалар акс эттирилиши лозим

3

•Корхонанинг барча ходимларини ишлаб чиқилган ва амалиѐтга жорий этилаѐтган ҳужжатлар

билан таништириш ва ишлаш жараѐнида хизмат вазифасига кўра тўқнаш келадиган махфий

маълумотларни ошкор қилмаслиги ҳақида огоҳлантириш ва тегишли ѐзма мажбуриятга имзо

чектириш лозим

4

•Корхонанинг барча ходимларини ишлаб чиқилган ва амалиѐтга жорий этилаѐтган ҳужжатлар

билан таништириш ва ишлаш жараѐнида хизмат вазифасига кўра тўқнаш келадиган махфий

маълумотларни ошкор қилмаслиги ҳақида огоҳлантириш ва тегишли ѐзма мажбуриятга имзо

чектириш лозим

5

•Ходимларга корхонада тижорат сири режимига амал қилишлари учун барча шароитлар яратиб

берилиши лозим. Бундай шароитларга махфий маълумотларга эга бўлган ҳужжатларни махсус

шароитда сақлаш учун тегишли шароитни яратилиши, компьютер тармоғи, интернет тармоғига

тегишли парол ва логинларнинг ўрнатилиши ва ҳоказолар киради

6

•Тижорат сири режими жорий этилган вақтда ва доимий равишда ходимлар билан тегишли ўқув

тадбирлари ўтказилиб турилиши зарур. Бу тадбирларда тижорат сири режимини зарурлиги,

мазмуни ва аҳамияти тушунтирилиши лозим


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

7

Мазкур тадбирлар ходимларни ушбу соҳа бўйича жавобгарлигини
ошишига олиб келади. Ундан ташқари, ходимларга тижорат сирини
сақлашнинг аҳамиятини акс эттирган қўлланмаларни тарқатиш ҳам керакли
самара беради.

Юқорида таъкидланган чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб тўлиқ амалга
оширилсагина, хўжалик юритувчи субъектларда тижорат сири бозор
иқтисодиѐти кучайиб бораѐтган шароитда маркетинг ва уддабуронлик
элементи, фойда кўпайтиришнинг воситаси сифатида юзага чиқади.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов