Особенности бюджетирования на хлопкоочистительных предприятиях

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
289-299
12
7
Поделиться
Махсудов, Б. (2015). Особенности бюджетирования на хлопкоочистительных предприятиях. Экономика и инновационные технологии, (4), 289–299. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8436
Б Махсудов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье освещается научно-теоритические основы особенности бюджетирования на предприятиях хлопкоочыстительной промышленности Республики Узбекистан.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Б.Ю. Махсудов, тадқиқотчи, ТДИУ

ПАХТА ТОЗАЛАШ КОРХОНАЛАРИДА БЮДЖЕТЛАШТИРИШНИНГ

ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

В статье освещается научно-теоритические основы особенности

бюджетирования на предприятиях хлопкоочыстительной промышленности
Республики Узбекистан.

The article highlights the scientific-theoretical bases features budgeting at the

enterprises of cotton processing industry of Uzbekistan.

Калитли сўзлар:

бюджет, бюджет тузиш, бош бюджет, операцион

бюджетлар, сотиш бюджети, ишлаб чиқариш бюджети, таъминот
бюджети,

молиявий ва инвестиция бюджетлар, статик бюджет,

мослашувчан бюджет, ҳақиқий бюджет.


Ўзбекистонда иқтисодиётни барқарорлиги ва уни мустаҳкамлаш

масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келинади. Жумладан, иқтисодиётни
барқарорлиги мустаҳкамлаш мақсадида 2015 йилда иқтисодиётимизда туб
таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация
жараёнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий
тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш каби устувор вазифаларнинг белгилаб
олиниши юқоридаги фикримизнинг ёрқин далилидир [1].

Бу ҳолат хўжалик

юритувчи субъектлар бошқаруви ва унинг ахборот таъминотининг асоси бўлган
бошқарув ҳисобини такомиллаштириш заруратини келтириб чиқармоқда.

Шунингдек, мустақил республикамизда бозор ислоҳотларини босқичма-

босқич ва изчил амалга оширилиши иқтисодиётда янгича мазмунга эга бўлган,
тадбиркорликни рағбатлантиришга асосланган бошқарув тузилмаларини
шакллантириш, корхоналарни истиқболда ривожлантиришнинг асосий
тамойилларини ишлаб чиқиш заруратини юзага келтирмоқда. Бу эса хўжалик
юритувчи субъектларда бошқарув ҳисобининг бюджетлаштириш каби янги
объектини атрофлича тадқиқ этишни тақозо этмоқда.

Бюджетлаштиришда юджет тузишнинг кетма-кетлиги масаласи муҳим

аҳамият касб этади. Шу сабабдан мазкур масала иқтисодий адабиётларда кенг
ёритилган. Бироқ, уларни тадқиқ этиш бу борада ягона бир фикрга
келинмаганлигини кўрсатмоқда. Масалан, А.А. Абдуғаниев ушбу масалага
тўхталиб, “...... бюджетлар тузишни даромад ва фойдадан эмас, балки
харажатлар ва маҳсулот ҳажмидан бошлашни тавсия этамиз”[2], - деб ёзган.

Профессор М. Вахрушинанинг фикрича, “Операцион бюджетларни тузиш

кетма-кетлиги корхоналар фаолиятини чекловчи омилларига боғлиқ бўлади.
Масалан, корхонада асосий чекловчи омил бозор сиғими бўлса, бюджетлар
тузишни сотиш бюджети, ишлаб чиқариш қувватларининг етишмаслиги бўлса,
ишлаб чиқариш бюджети, хомашё ва материаллар танқислиги бўлса, таъминот
бюджетидан бошлаш мақсадга мувофиқ бўлади” [3].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Бошқа бир фикрга кўра, бош бюджет тузишни даромад ва харажатлар

бюджетини тузишдан бошлаш керак. Чунки, бу ҳужжат нафақат бизнесни кўзда
тутилаётган рентабеллигини (корхона ва таркибий бўлинмалар миқёсида) акс
эттиради, балки харажатлар таркибини яққол кўрсатиб беради.

Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб ва тадқиқот объектининг ўзига хос

хусусиятларини инобатга олган ҳолда пахта саноати корхоналарида
бюджетлаштиришни пахта хомашёсини тайёрлаш бюджетини тузишдан
бошлаш тавсия қилинади. Бу бюджет турининг алоҳида ва биринчи навбатда
тузилиши тармоқнинг ўзига хос хусусиятининг мавжудлиги, яъни пахта
хомашёсини тайёрлаш, қайта ишлаш ва қайта ҳисоб-китоблар қилиш
жараёнлари билан узвий боғланганлиги билан изоҳланади.

Мазкур тармоқдаги яна бир хусусият шундан иборатки, пахта тозалаш

корхоналари учун пахта ҳосилини тайёрлаш ва қайта ишлаш режасининг
прогноз кўрсаткичлари республикамизда тегишли мутасадди ташкилот ва
вазирликлар томонидан таклиф сифатида ишлаб чиқилиб, Президент
И.Каримов томонидан ҳар йили имзоланадиган қарор билан белгилаб берилади.
Ушбу хусусият ҳам мазкур тармоқ корхоналарида бюджетлар тузишни пахта
тайёрлаш бюджетидан бошлашни тақозо қилади.

Ундан ташқари, пахта тозалаш корхоналарида ушбу бюджет

маълумотлари асосидагина бошқа бюджетларни тузиш мумкин.

Бюджетларни тузиш услубиётига кўра, иқтисодчи олимларни 2 тоифага

бўлиш мумкин:

1) бюджет тузишни корхонанинг таркибий тузилмалари бўйича амалга

ошириш тарафдорлари (Е.Коба [4] ва бошқалар);

2) бюджет тузишни фаолият турлари бўйича амалга оширишни қўллаб-

қувватловчи олимлар (К.Щиборш [5], А.Шеремет [6] ва бошқалар).

Фикримизча, бюджетлаштириш пахта тозалаш корхоналарида фаолият

турлари ва соҳалари бўйича олиб борилса мақсадга мувофиқ бўлади.

Пахта тозалаш корхоналарида бюджетларни таркибий бўлинмалар бўйича

тузишда пахта тозалаш корхоналарининг ишлаб чиқаришини таркибий
тузилмаси корхонанинг технологик хусусиятлари билан белгиланиши
эътиборга олиниши лозим.

Пахта тозалаш корхоналарининг асосий технологик вазифасини

бажарувчи - тозалаш, жинлаш, линтерлаш ва пресслаш участкалари ишлаб
чиқаришнинг асосий қисми ҳисобланади.

Пахта тозалаш корхоналарининг узлуксиз ишлаб туришини таъминловчи

арра, таъмирлаш-механика ва электр энергия участкалари корхонанинг
ёрдамчи, хизмат кўрсатувчи қисми ҳисобланади.

Корхонанинг бошқа ишлаб чиқариш қисмига ишлаб чиқариш

чиқитларини қайта ишлаш ва уруғлик чигит тайёрлаш цехи киради.

Пахта тозалаш корхоналарида асосий ишлаб чиқаришнинг цехлар бўйича

таркиби бўлмайди. Аслини олганда, пахтани узатишдан бошлаб то тайёр
маҳсулот - тола тойлари ишлаб чиқарилгунча бўладиган бутун технология
жараёни бир-бирига уланган турли иш ўринларидан таркиб топган узлуксиз
ягона участкадан иборат.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

Пахта тозалаш корхоналари хомашёни тайёрлаш фаолиятини ҳам олиб

бориши муносабати билан унинг тайёрловчи тармоқлари (пахта тозалаш
корхонаси қошидаги ва корхонадан ташқаридаги пахта тайёрлов масканлари)
ҳам корхона таркибига киради.

Пахта тозалаш корхоналарини ишлаб чиқариш таркибидан келиб чиқиб,

пахта тозалаш корхоналарини бюджети ўз ичига пахта хомашёсини тайёрлов
масканлари ва қуритиш-тозалаш цехи, асосий ишлаб чиқариш (пахта
хомашёсини тозалаш, жинлаш, линтерлаш ва пресслаш), ёрдамчи ишлаб
чиқариш (электр энергия цехи, механика-таъмирлаш устахонаси ва арра цехи)
ва бошқа ишлаб чиқариш (чиқиндиларни қайта ишлаш ва уруғлик чигитни
тайёрлаш) бюджетларини олади. Ушбу бюджетлар асосий (бош) бюджетга
умумлаштирилади.

Бош бюджетнинг моҳиятига тўхталадиган бўлсак, профессор Б. Хасанов

таъкидлаганидек, “Бош бюджет корхона раҳбарлари учун ўта муҳим бўлиб,
режалаштирилган ҳисобот даврида улар олдида турган мақсад ва вазифаларни
аниқ белгилаш ва ишлаб чиқариш дастури бажарилиши, даромадлар ва
харажатларнинг шаклланиш жараёни, ҳисоб-китоблар ҳолатини кузатиб
боришга имкон беради” [7].

Бош бюджетни шакллантиришнинг назарий ва амалий масалалари

иқтисодиётнинг барча тармоқларида, жумладан пахта тозалаш корхоналари
фаолиятида тўлиқ ўз аксини топмаганлиги сабабли мазкур масала иқтисодчи
олимлар ўртасида баҳс-мунозара мавзусига айланмоқда. Масалан, профессор А.
Пардаев бош бюджетни 2 га: тезкор (оператив) ва молиявий бюджетларга
бўлган[8], профессор Б. Хасанов бош бюджетни 3 га: операцион, молиявий ва
инвестиция бюджетларига ажратган[9], россиялик олимлар А.Д. Шеремет[10],
С.А. Рассказова-Николаева, С.В. Шебек, Е.А.Николаевлар операцион ва
молиявий бюджетларга ажратган [11] ва ҳоказо.

Бош бюджет корхонанинг турли режаларини боғловчи бўғин бўлиб,

белгиланган мақсадларга эришиш учун зарур бўлган мазкур режаларни молиявий
ва миқдорий ифодаланишини билдиради ва барча бўлинмалари фаолиятини
мувофиқлаштиради. Шунинг учун бош бюджетни операцион, инвестиция
(инновация), махсус ва йиғма бюджетлардан ташкил топиши мақсадга мувофиқ
бўлади.

Шу билан бирга пахта тозалаш корхоналарининг ўзига хос

хусусиятларини ҳисобга олган холда бош бюджетни тузишнинг технологияси
ишлаб чиқилиши лозим.

1 - жадвалда иқтисодий адабиётлар ва тармоқ хусусиятларини тадқиқ

этган ҳолда ишлаб чиқилган пахта тозалаш корхоналарида бош бюджет
тузишни кетма - кетлигининг қисқача тавсифи ва бюджетларни тузиш учун
қўлланиладиган режа-аналитик воситаларни рўйхати тавсия этилмоқда.





background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

1 - жадвал

Пахта тозалаш корхоналарининг бош бюджетини тузишнинг технологияси

Босқич №

Бош бюджет тузиш

босқичи-нинг номи

Қўлланиладиган режа-аналитик воситалар ва режалаштириш методлари

“Чиқиш” шакли

(ҳисобот)

1-босқич

Пахта

хомашё-сини

тайёрлаш бюджети

1. Пахта тозалаш корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватидан келиб чиққан холда
районлаштирилган навларнинг технологиясини инобатга олиб, тайёрлов масканларининг
имкониятига ва пахта тайёрлашнинг амалдаги тартибига кўра тасдиқланган прогноз кўрсаткичлар
асосида режали-прогнозли бюджетлар тузиш.
2. Ҳисоб-китобларнинг дастлабки 90 % лик аванс тўлови ва пахтани қайта ишлаш тугагандан
сўнг қолган 10 % ини тўлаш тартибида режалаштириш

Пахта хомашёсини
тайёрлаш бюджети

лойиҳаси

2-босқич

Маҳсулот

ишлаб

чиқаришнинг

режа

ҳажмини аниқлаш

1. Пахта толаси чиқишини пахтани синфлари ва саноат навлари бўйича ҳисоб-китобини тегишли
меъёрлар ва формулалар асосида аниқлаш.
2. Қўшимча маҳсулотларни давлат стандартлари ва прейскурантлари асосида аниқлаш

Пахта баланси ва

ишлаб чиқариш режасини

лойиҳаси

3-босқич

Товар маҳсулоти ҳажмини
аниқлаш

Прогноз (башорат қилиш) усули асосида товар ва сотилган маҳсулотнинг номенклатураси ҳамда
ассортиментини аниқлаш

Ялпи маҳсулот режасини

лойиҳаси

4-босқич

Пахта

толасини

ишлаб

чиқариш режаси

Пахта толаси режасини пахта хомашёси тайёрлаш режасига асосан тола чиқишини тегишли
меъёрлари асосида аниқлаш

Тола баланси (пахта

толаси ишлаб чиқариш)

лойиҳаси

5-босқич

Материаллар

ва

эҳтиёт

қисмларга бўлган эҳтиёжни
аниқлаш

1. Материал харажатлари ва маҳсулот ҳажмига мутаносиб равишда меъёрлаштириш усули.
2

.

Материал харажатларини режа-лаштирилиши (алоҳида бўлинмалар кесимида)

3. Эҳтиёт қисмларини тўғри харажатлар миқдори ва маҳсулот ҳажмига қараб меъёрлаштириш
методи

Материаллар ва эҳтиёт

қисмлар хариди бюджети

лойиҳаси

6-босқич

Материалларни

ишлаб

чиқаришга

ҳисобдан

чиқариш таннархини ҳисоб-
китоби

Материалларни дастлабки захираси миқдори ва ишлаб чиқариш эҳтиёжи асосида ФИФО ёки
AVEСO методларини қўллаб аниқлаш

Бевосита материалларни

сарфланиши бюджети

лойиҳаси

7-

босқич

Бевосита

меҳнат

харажатлари

миқдорини

аниқлаш

Меҳнат харажатларини технологик меъёрлаштириш ва тарификациялаш усули

Бевосита меҳнат

харажатлари бюджети

лойиҳаси

8-босқич

Умумишлаб

чиқариш

харажатларини миқдорини
аниқлаш

Умумишлаб чиқариш харажат-ларини тўғри харажатлар миқдори ва маҳсулот ҳажмига мутаносиб
равишда меъёрлаштириш усуллари

Умумишлаб чиқариш

харажатлари бюджети

лойиҳаси

9-босқич

Пахта

толасини

ишлаб

чиқариш таннархини ҳисоб-
китоби

Шартли бирликлар методи

Пахта толаси ишлаб

чиқариш таннархини

калькуляциялаш

10-босқич

Доимий

харажатлар

миқдорини аниқлаш

Смета режалаштиришни бўлимлар кесимидаги методлари (“нолдан” режалаштириш, “эришилган
даражадан” режалаштириш)

Доимий харажатлар

бюджети лойиҳаси


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

11-босқич

Пахта толасини навлари ва
синфлари

бўйича

таннархини ҳисоб-китоби

Калькуляциялашнинг “Директ-костинг” ва “Бўлинмали” усулларини қўллаш

Пахта толаси навлар ва

синфлар бўйича

калькуляция варақлари

12-босқич

Ялпи

сотиш

ҳаж-мини

аниқлаш

“Харажатлар – маҳсулот ҳажми – фойда” таҳлили асосида сотиш ҳажми, ишлаб чиқариш ва
сотиш харажатлари динамикаси ва баҳоларнинг ўзгаришини аниқлаш

Сотиш бюджетининг

лойиҳаси

13-босқич

Махсус

(уруғлик

цехи

чигит бюджети, қуритиш-
тозалаш цехи бюджети,
логистика

ва

солиқ

бюджети)

бюджетлар

ҳисоб-китоби

Амалдаги тартибга асосланиб, тармоқ хусусиятини инобатга олган ҳолда тегишли ҳисоб-
китобларни амалга ошириш

Махсус (уруғлик чигит

цехи бюджети, қуритиш-

тозалаш цехи бюджети,

логистика ва солиқ

бюджети) бюджетлар

лойиҳаси

14-босқич

Якуний

молиявий

натижалар ҳисоб-китоби

1, 2, 3, 13 ва 14 босқичларда қўлланилган усуллар асосида

Молиявий

нати-жалар

тўғриси-даги

ҳисобот

лойиҳаси

15-босқич

Инвестиция (инновация)га
бўлган эҳтиёж-нинг ҳисоб-
китоби

1) капитал харажатларни смета бўйича режалаштириш;
2) узоқ муддатли “ривожлантириш бюджети” (инвестиция бюджети)ни тузиш;
3) янги яратилаётган технология, маҳсулот эталони, модели, тажриба нусхасини яратиш ва
синовдан ўтказиш

Инвестиция (инновация)

бюджети лойиҳаси

16-босқич

Пул маблағлари кирими ва
чиқими ҳисоб-китоби

Пул маблағлари оқимини операцион, инвестиция ва молиявий фаолиятлар бўйича аниқлаш

Пул маблағлари ҳаракати

бюджети лойиҳаси

17-босқич

Молиявий ҳолат таҳлили

Иқтисодий меъёрлар (коэффициент-лар)ни аниқлаш

Молиявий

ҳо-латни

ўзгариши

ҳақидаги

ҳисобот лойиҳаси

18-босқич

Йиғма

бюджет

кўрсаткичларига
тузатишлар

кири-тиш

(мослашув-чан

бюджет

тузиш)

Иқтисодий меъёрлар (коэффициент-лар) асосида

Операцион,

ин-

вестицион, махсус ва
йиғма

бюд-жетларнинг

якуний варианти

19-босқич

Бюджет

даври

охирига

прогноз

бухгалтерия

балансини тузиш

Прогноз бухгалтерия балансини бюджет даври бошига ҳақиқий баланс ва махсус бюджетлар (13-
босқич) молиявий натижалар ҳақидаги ҳисобот лойиҳаси (14-босқич), инвестиция (инновация)
бюджети лойиҳаси (15-босқич), пул маблағлари харакати бюджети лойиҳаси (16-босқич)асосида
тузиш

Прогноз бухгалтерия

балансининг бошланғич

лойиҳаси (бюджет даври

охирига)

Жорий йил учун бош

бюджетни тугалланган

якуний варианти

Манба. Щиборщ К.В. Бюджетирование деятельности промышленных предприятий России. – М.: Изд. «Дело и Сервис»,

2005. - 544 с. (С-43-46) методикаси асосида муаллиф ишланмаси.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Пахта

тозалаш

корхоналарида

бюджетларни

тузиш

юқорида

таъкидлаганидек, пахта хомашёсини тайёрлаш бюджетини ишлаб чиқишдан
бошланади. Ушбу бюджетда пахта хомашёсини тайёрлаш (тайёрлов ҳажми,
сифати, сақлаш шартлари ва бошқалар) ва уни таннархига оид маълумотлар акс
эттирилади.

Ушбу бюджетда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг номенклатураси

ва навлари, уларнинг миқдори ва ишлаб чиқариш даврлари (муддатлари) ҳамда
маҳсулотнинг сифати юзасидан бериладиган топшириқлар батафсил акс
эттирилади.

Пахта хомашёсини қайта ишлаш бюджетини тузиш пахта балансини

тузишдан бошланади. Унда режалаштирилган ҳажмда тола ва бошқа
маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлайдиган пахта ресурслари миқдори
аниқланади.

Пахта толаси ишлаб чиқариш ҳажми мавжуд хомашё ресурслари, тола

чиқиш меъёрлари ва технологик ускуналардан фойдаланиш кўрсаткичларига
амал қилган ҳолда селекция навларига қараб, йиллик ва чораклар бўйича
режалаштирилади.

Пахтадан

олинадиган

бошқа

маҳсулотларни

ишлаб

чиқариш

кўрсаткичлари тола олиш учун мўлжалланган пахтанинг ҳажмига қараб,
йиллик ва чораклар бўйича белгиланади.

Пахта тозалаш корхоналарида ишлаб чиқариш харажатларини аниқлаш

учун бевосита меҳнат, материал ва устама харажатлардан ташкил топадиган
маҳсулот бирлиги таннархини аниқлаш лозим. Шунинг учун ишлаб чиқариш
бюджети пахта хомашёсининг ишлатилиши, бевосита ёрдамчи материаллар
харажатлари, эҳтиёт қисмлар харажатлари ва бевосита меҳнат харажатлари
бўлимларидан иборат бўлади.

Бевосита меҳнат харажатлари бўлимида режалаштирилган ишлаб

чиқариш ҳажмини бажариш учун керакли иш вақти соатларда аниқланади.
Бунда маҳсулот ёки хизмат бирлиги миқдори бир бирликка тўғри келадиган
меҳнат харажатларига кўпайтирилади.

Ҳозирги кунда тармоқда эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариш харажатлари

таркибида катта салмоққа эгалиги сабабли “эҳтиёт қисмлар ишлатилиши
бюджети”ни алоҳида тузиш мақсадга мувофиқ бўлади.

“Умумишлаб

чиқариш харажатлари” бюджети ишлаб чиқариш

инфраструктурасини сақлаш харажатлари ва у билан боғлиқ тўловларни акс
эттиради.

Доимий харажатлар бюджети келажакда фаолият юритиш учун зарур

бўлган жорий операцион харажатларни батафсил режасини ифодалайди.

Юқорида санаб ўтилган бюджетлар маълумотлари ва пахта хомашёсини

тайёрлашнинг прогноз ҳажмларидан келиб чиқиб сотиш бюджети тузилади.

Инновация бюджетлари бош бюджет таркибига киради ва янги техника,

технологияга узоқ муддатли молиявий қўйилмаларни сарфлаш бўйича режа
вазифасини бажаради.

Кредит режаларини тузиш қуйидаги икки босқичда амалга оширилади:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

1) дастлабки вариант кўринишида – пул маблағлари бюджетини

тузишгача (ходим томонидан дастлабки (капитал) харажатлар бюджети
маълумотлари асосида мустақил равишда амалга оширилади);

2) тугалланган шаклда – пул маблағлари бюджети тузилгандан сўнг (уни

натижаси сифатида).

Махсус бюджетлар таркибига кирувчи уруғлик чигит тайёрлаш цехи

бюджетида фермер хўжаликларига етказилиб бериладиган уруғлик чигит
миқдори аниқланади.

Қуритиш-тозалаш цехи тайёрлов масканлари қошида ўзини ўзи

таъминлаш тамойили асосида ташкил этилади. Шу сабабли мазкур бюджетда
ушбу цехнинг харажати ва даромадлари аниқланади.

Бозор иқтисодиётига ўтишда пахта тозалаш корхоналарида солиқ

бюджетини тузиш заруратга айланмоқда. Чунки солиқ тўловлари мазкур
корхоналар харажатлари таркибида салмоқли улушга эга бўлиб бормоқда.

Солиқ бюджетини бажариш орқали солиқларни минималлаштириш ва

солиқ сиёсати самарадорлигини оширишга эришиш мумкин.

Пул маблағлари бюджети корхонага режасини ўз имконияти билан

солиштириш, яъни маблағига қараб фаолият юритиш имконини беради ва
корхона ҳисоб сиёсатига боғлиқ бўлмайди.

“Даромад ва харажатлар” бюджетининг асосий вазифаси корхонани

бюджет давридаги молиявий натижасини кўрсатиб беришдан иборат бўлиб,
кутилаётган рентабеллик ва зарарсизлик нуқтасини ҳисоблаш, муҳим
йўналишларни аниқлаш ҳамда бошқа вазифаларини ҳал қилиш имконини
беради.

Бюджет цикли услубий нуқтаи назардан жуда мураккаб бўлган ва

кўп мақсадли ҳужжат ҳисобланган ҳамда корхонанинг ҳисоб сиёсатига боғлиқ
бўлган прогноз бухгалтерия балансини тузиш билан якунланади.

Юқорида кўрсатиб ўтилган фикрлардан келиб чиқиб, пахта тозалаш

корхоналарида бош бюджетни шакллантиришнинг умумий механизми ишлаб
чиқилган ва 1-расмда чизиқча йўналиши бўйича кўрсатилган.

Пахта тозалаш корхоналарининг ўзига хос хусусиятларидан келиб

чиқиб, бюджет шаклларини қуйидаги тартибда тузиш тавсия қилинади.

1.

Статик бюджет тузиш.

Бюджет даври бошида Президент И.Каримовнинг “Ғўзанинг навларини

жойлаштириш ва пахта хомашёси етиштиришнинг прогноз ҳажмлари
тўғрисида”ги қарорига асосан пахта тозалаш корхоналари томонидан статик
бюджетлар тузилиши мақсадга мувофиқдир. Бунда бош бюджет ва унинг
таркибий қисмлари бўлган операцион, инвестиция, махсус ва йиғма бюджетлар
тузилади.

2.

Мослашувчан бюджет тузиш.

Мазкур бюджетни пахта тозалаш корхоналарида ҳукумат қарори билан

жорий йилнинг сентябрь ойи бошида пахта хомашёсининг харид нархи
белгиланганидан сўнг тузиш мақсадга мувофиқ.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

8

www.iqtisodiyot.uz





















1 - расм. Пахта тозалаш корхоналарининг бош бюджети чизмаси

1

1

Муаллиф ишланмаси.

Пахта баланси

Материал ва

эҳтиёт

қисмлар

хариди

бюджети

Материаллар

сарфланиши

бюджети

Эҳтиёт

қисмлар

сарфланиши

бюджети

Бевосита

меҳнат

харажатлари

бюджети

Умумишлаб

чиқариш

харажатлари

бюджети

Инвестиция

(инновация)

бюджети (лойиха)

Пул маблағлари

бюджети

Пахта хомашёсини қайта ишлаш
бюджети

Даромад ва

харажатлар

бюджети

Прогноз

бухгалтерия

баланси

Доимий харажатлар бюджети

Сотиш бюджети

Пахта хомашёсини тайёрлаш

бюджети

Операцион бюджетлар

Махсус

бюджетлар

Йиғма бюджетлар

Капитал

қўйилмалар

режаси

Кредит
режаси

Уруғлик чигит
тайёрлаш цехи

бюджети

Қуритиш-

тозалаш цехи

бюджети

Солиқ бюджети

Логистика

бюджети


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

1.

Ҳақиқий бюджет тузиш.

Ушбу бюджетни эса пахта тозалаш корхоналарида ўтган йил ҳосилини

қайта ишлаш жараёни тугаллангач тузиш ижобий самара беради.

Шундай

қилиб,

бюджетлаштириш

жараёнини

қишлоқ

хўжалигининг мавсумийлиги ва бюджетлар тузиш муддатларига мос ҳолда
жорий этишни тавсия этилади (2 - жадвал).

2 - жадвал

Пахта тозалаш корхоналарида бюджетлаштириш жараёни билан

тармоқнинг мавсумийлиги хусусияти боғлиқлиги

2

№ Бюджет турлари

Бюджет тузиш

муддати

Бюджет тузишга меъёрий

асос

1

2

3

4

1. Статик бюджет

Жорий

йилнинг

январь ва февраль
ойлари

Ҳар

йили

пахта

етиштиришга

оид

имзоланадиган

Президент

қарори

2.

Мослашувчан
бюджет

Жорий

йилнинг

июль

ва

август

ойлари

Ҳар йили пахта мавсуми
олдидан пахта хомашёси ва
пахта маҳсулотлари нархига
оид

эълон

қилинадиган

ҳукумат қарори

3. Ҳақиқий бюджет

Келгуси

йилнинг

май ва июнь ойлари

Амалдаги

меъёрий

ҳужжатлар

Амалиётни ўрганиш “ўсиб борувчи” методдан фойдаланиб, бюджетлар

тузилаётганлигини кўрсатмоқда. Ғарб иқтисодчиларининг фикрига кўра,
бюджетлаштиришга бундай ёндашув фақатгина давлат буюртмасига асосан
маҳсулот сотадиган корхоналарда керакли самара беради.

Тадқиқотимиз объекти бўлган пахта тозалаш корхоналарининг

маҳсулотлари давлат буюртмаси асосида сотилиши туфайли уларда мазкур
методдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бироқ, бунда мазкур
методнинг ўтган йилдаги хато ва камчиликларни бартараф этмаслиги,
оқибатда сотиш бюджети янги бозорларга кириб бориш имкониятини ва
харажатлар бюджети эса ўринсиз харажатларни ўз эътиборидан четда
қолдириши мумкинлигини ҳам ёдда тутиш лозим. Ушбу камчиликларни
бартараф этиш мақсадида Texas Instruments (АҚШ) компанияси томонидан
“нолдан бошлашга” асосланган бюджетлаштириш ёндашуви тавсия
қилинган. Унга кўра корхоналар режалаштиришни “нолдан” бошлаши ва
ўтган бюджет давридаги бутун фаолиятини қайтадан кўриб чиқиб
молиялаштириладиган муҳим йўналишларни баҳолаш кўрсаткичлари
(масалан, “харажатлар-ҳажм-фойда” таҳлили ёрдамида) асосида танлаши
лозим.

2

Муаллиф ишланмаси


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

Ушбу ёндашув маълум бир камчиликга эга. Унда бюджетлаштириш

жараёнида масъулият марказлари раҳбарлари томонидан бўладиган
қаршиликларни енгиш учун кўп куч ва вақт талаб этилади. Шунинг учун
мазкур ҳолатни эътиборга олиб, пахта тозалаш корхоналари учун “ҳаммани
бирдек қониқтирадиган” бюджетлаштириш варианти тавсия қилинади.
Пахта тозалаш корхоналари амалиётида аввалги йиллар кўрсаткичлари
режаси жорий йилга асос қилиб олинмоқда. Бунинг ижобий тарафини
синалган,

аниқ,

ҳаққоний

маълумотлар

асосида

режалаштириш

таъминланади. Бироқ, шуни ҳам назарда тутиш жоизки, ўтган йилларда
маҳсулот ҳажми ўсиши динамикаси пасайган бўлса, у ҳолда янги тузилган
режа корхонанинг ривожланишини таъминлаб бера олмайди. Шу сабабдан,
бундай ҳолатда “ўсиб борувчи” бюджетлаштириш эмас, балки “нолдан
бошланувчи” усулини қўллаш ижобий самара беради. Мазкур нуқтаи назарни
проф. И. Кукукина ҳам таъкидлаган [12].

Ҳар 4-5 йиллик муддат даврида “ўсиб борувчи усул” қўлланилса,

кейинги беш йилликнинг бошида “нолдан бошланувчи усул”ни қўллаш
мақсадга мувофиқ.

Корхоналарда фақатгина битта (қисқа муддатли ёки узоқ муддатли)

бюджетдан фойдаланиш бюджетлаштиришнинг самаралигига салбий таъсир
кўрсатиши мумкин. Шунинг учун ҳам илғор хорижий компанияларда бир
вақтнинг ўзида муддати ва мақсадига кўра фарқланадиган иккита ёки учта
йиғма бюджетлар тузилади. Бунда битта қисқа муддатли ва иккита узоқ
муддатли (ривожлантириш бюджети ва индикатив “бир текис” бюджет)
бюджетлар уйғун равишда жорий этилади ва бу ҳолат корхоналарда
стратегик ва жорий мақсадларни баланслаштирилган ҳамда ўзаро боғланган
бошқарув сиёсатини олиб боришга имкон беради. Бундай ёндашувни йирик
корхоналарда, жумладан вилоятлардаги “Пахтасаноат” ҳудудий акциядорлик
бирлашмаларида

қўллаш

мақсадга

мувофиқдир.

Пахта

тозалаш

корхоналарида иккита бюджет, яъни жорий (чораклик) ва йиллик
бюджетлар тузиш кутилган самара беради.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. “2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга

ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом
эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб
бериш – устувор вазифамиздир”. Ўзбекистон Президенти Ислом
Каримовнинг

мамлакатимизни

2014

йилда

ижтимоий-иқтисодий

ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий
дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар
Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. Халқ сўзи газетаси, 2015 йил 17
январь, №11 (6194).

2. Абдуғаниев А. А. Бошқарув ҳисобини ташкил этиш муаммолари,

уларнинг ечимлари. -Т.: Тошкент Молия институти, 2003., 152 б.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

11

www.iqtisodiyot.uz

3. Вахрушина М.А. Теория и практика бухгалтерского управленческого

учета. Автореф. дисс. на соис. учен. степ. докт. экон. наук. -Москва. 2002. С.
17.

4. Коба Е.Е. Формирование методологии системы внутреннего

контроля в агропромышленных холдингах. Автореф. дисс. на соис. учен.
степ. докт. экон. наук. -Москва. 2012. С.

5. Щиборщ К.В. Бюджетирование деятельности промышленных

предприятий России. - М.: Издательство «Дело и Сервис», 2005. С.9.

6. Управленческий учет

:

Учебное пособие/Под редакцией А.Д.

Шеремета -М.: ИД ФБК-ПРЕСС, 2000. -512 с.

7. Хасанов Б. Бошқарув ҳисоби ва ички аудит методологиясини

такомиллаштириш масалалари. Иқт.фан.док. дис. ...автореф. - Т.: Ўз. Р. БМА.
2004. 13-б.

8. Pardayev A.X., Pardayeva Z.A. Boshqaruv hisobi.Darslik. –T.: G.Gulom

nomidagi nashriyot-matbaa ijodiy uyi, 2014. 72-б.

9. Xasanov.B va boshg. Boshqaruv hisobi. Darslik. Cholpon nomidagi

NMIV, 2013. 174-б.

10. Управленческий учет

:

Учебник /Под редакцией А.Д. Шеремета. -

М.: ИД ФБК-ПРЕСС, 2005.С.89.

11. Рассказова-Николаева С.А., Шебек С.В., Николаев Е.А.

Управленческий учет: Учебное пособие. – СПб.: Питер, 2013. С.94.

12. Кукукина И.Г. Управленческий учет. Учебное пособие. – М.:

Финансы и статистика, 2005. с. 154.

Библиографические ссылки

“2015 йилда иктисодиётимизда туб таркибий узгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш хисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йул очиб бсриш - устувор вазифамиздир”. Узбекистон Президента Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлаитириш якуилари ва 2015 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маърузаси. Халк сузи газетаси, 2015 йил 17 январь, №11 (6194).

Абдуганисв А. А. Бошкарув хисобини ташкил этиш муаммолари, уларнинг ечимлари. -Т.: Тошкент Молия института, 2003., 152 б.

Бахрушина М.А. Теория и практика бухгалтерского управленческого учета. Автореф. дисс. на соис. учен. степ. докт. экон. наук. -Москва. 2002. С. 17.

Коба Е.Е. Формирование методологии системы внутреннего контроля в агропромышленных холдингах. Автореф. дисс. на соис. учен, степ. докт. экон. наук. -Москва. 2012. С.

Щиборщ К.В. Бюджетирование деятельности промышленных предприятий России. - М.: Издательство «Дело и Сервис», 2005. С.9.

Управленческий учет: Учебное пособие/Под редакцией А.Д. Шеремета -М.: ИД ФБК-ПРЕСС, 2000. -512 с.

Хасанов Б. Бошкарув хисоби ва ички аудит методологиясини такомиллаштириш масалалари. Икт.фан.док. дис. ...автореф. - Т.: Уз. Р. БМА. 2004.13-6.

Pardayev А.Х., Pardayeva Z.A. Boshqaruv hisobi.Darslik. -T.: G.Gulom nomidagi nashriyot-matbaa ijodiy uyi, 2014. 72-6.

Xasanov.B va boshg. Boshqaruv hisobi. Darslik. Cholpon nomidagi NMIV, 2013. 174-6.

Управленческий учет: Учебник /Под редакцией А.Д. Шеремета. -М.: ИД ФБК-ПРЕСС, 2005.С.89.

Рассказова-Николаева С. А., Шебек С.В., Николаев Е.А.

Управленческий учет: Учебное пособие. - СПб.: Питер, 2013. С.94.

Кукукина И.Г. Управленческий учет. Учебное пособие. - М.: Финансы и статистика, 2005. с. 154.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов