Иқтисодиётда инвестиция жараёнларини бошқаришнинг функциялари, мақсади ва вазифалари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
105-112
21
6
Поделиться
Исмаилов, Д. (2012). Иқтисодиётда инвестиция жараёнларини бошқаришнинг функциялари, мақсади ва вазифалари. Экономика и инновационные технологии, (3), 105–112. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7978
Д Исмаилов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

стажер-исследователь-исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мамлакатимиз иқтисодиѐтини модернизациялаш шароитида ҳудудларда инвестицияларни самарали бошқариш долзарб масалалардан бири ҳисобланади


background image



“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

1

Д.А. Исмаилов,

стажёр-тадқиқотчи-изланувчи,

ТДИУ

ИҚТИСОДИЁТДА ИНВЕСТИЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИНИ

БОШҚАРИШНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ, МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ

Мамлакатимиз иқтисодиѐтини модернизациялаш шароитида ҳудудларда

инвестицияларни самарали бошқариш долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
Шу сабабли ҳам, ҳудудлар иқтисодиѐтига инвестицияларни йўналтиришда
илмий асосланган ҳолда иш тутиш, капитал сармояларнинг қайтишини
жадаллаштириш,

инвестиция

лойиҳаларининг

ижтимоий-иқтисодий

самарадорлик жиҳатларига эътибор қаратиш ҳамда инвестиция маблағларининг
тармоқ ва соҳа тақсимотига оид илмий тадқиқотлар олиб бориш муҳимдир.

Инвестицияларни бошқариш жараѐни мураккаб бўлиб, бунда барча

омилларни ҳисобга олиш лозим. Бизнингча, инвестицияларни бошқариш бу –
қабул қилинган стратегия асосида инвестицион фаолиятни доимий равишда
амалга ошириш ва ресурслар билан таъминланганлик устидан инвесторларнинг
(давлат, корхона, хорижий сармоядор, фуқаро) назоратидир.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, инвестицион фаолиятни

бошқариш жараѐнини гуруҳларга бўлиб кўриб чиқишимиз мумкин
(1- расм).Ушбу расм маълумотларидан кўришимиз мумкинки, инвестицияларни
бошқариш жараѐни бир неча гуруҳга бўлинади.

1-расм. Инвестицион фаолиятни бошқариш жараёни

1

1

Муаллиф томонидан тузилган.

1

Давлат нуқтаи-назаридан инвестиция жараёнларини бошқариш

:

• инвестицион фаолликни тартибга солиш;
• рағбатлантириш;
• назорат қилиш;
• қонунчиликни кўриб чиқиш.

2

Тармоқ нуқтаи-назаридан инвестицион лойиҳаларни бошқариш:

• инвестицияларни режалаштириш ва ташкил этиш;
• инвестицияларни йўналтириш;
• инвестицион лойиҳаларнинг замонавий методларини ва техник бошқрувини

амалга оширади;

• инвестицион лойиҳалар натижасини самарадорлигини аниқлаш;
• лойиҳаларнинг ҳаѐтийлик даври.

3

Алоҳида хўжалик субъектлари нуқтаи-назаридан инвестицияларни

бошқариш

:

• корхонани инвестиция портфелини бошқариш;
• корхонанинг мониторинги ва сифатини баҳолаш;
• қисқа муддатда инвестиция қўйилмаларини бошқариш.


background image



“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

2

Давлат нуқтаи-назаридан инвестицияларни бошқариш жараѐни бевосита

муҳим аҳамиятга эгадир. Бунда давлат асосан қонунчилик ва ушбу жараѐндаги
барча ҳолатларни назорат қилади. Инвестиция лойиҳаларини бошқаришда эса,
асосан режалаштириш ва ташкил этиш ҳамда лойиҳанинг самарадорлигини
аниқлашдан иборат. Корхона ѐки алоҳида хўжалик субъектларида
инвестицияларни бошқариш бугунги кунда долзарб ҳисобланади.

Корхоналарда қисқа муддатда капитал қўйилмасини бошқариш ва уни

фойдалилигини назорат қилиш корхонанинг келажакдаги истиқболига
боғлиқдир.

Ўз навбатида инвестиция жараѐнларини бошқаришнинг асосий

функциялари қуйидагилардан иборат:

инвестиция жараѐнларини ривожланиш стратегиясини қайта ишлаш. Бу

функцияни амалга ошириш жараѐнида ривожланишнинг умумий стратегияси ва
ташқи иқтисодий воситаларнинг башорат ҳажмларини бутун тизимда ва бундан
ташқари инвестицион фаолиятнинг бутун кўрсаткичларини узоқ муддатли
даврда ҳам шакллантиради. Инвестициялардан фойдаланишнинг муҳимлигини
кўрсатиб беради, яқин истиқболдаги ечимларни асослайди ва инвестиция
сиѐсатини қайта ишлайди;

инвестицияларни бошқаришнинг самарали ахборот тизимини яратиш,

бошқарувнинг турли муқобил вариантларини асослаш. Бу босқичда дастлабки
ташқи ва ички маълумот манбалари шакллантирилади, ривожланишнинг
асосий параметрлари бўйича мониторинг ташкил қилинади ва шу асосида
инвестициялардан фойдаланилади;

инвестицион жараѐнларни турли жиҳатларининг таҳлилини амалга

ошириш. Ҳудудда инвестицион фаолиятнинг тезкор таҳлили ўтказилади.
Инвестициялардан

самарали

фойдаланиш

кўрсаткичларининг

асосий

динамикаси тадқиқ этилади. Омилларнинг фундаментал таҳлили амалга
оширилади. Инвестицион жараѐнларга таъсир этувчи кўрсаткичлар аниқланади;

инвестициялардан самарали фойдаланиш ва режали ривожлантиришни

амалга ошириш. Бу функцияларни амалга ошириш жорий режалар тизимини
қайта ишлайди ва инвестицион ресурслардан фойдаланиш бўйича тезкор
бюджет тузилади. Бу режага асосан инвестицион жараѐнларни ривожланиш
стратегияси қайта ишлаб чиқилади;

инвестиция фаолияти доирасида самарали бошқарув ва назорат

тизимини амалга ошириш. Бу эса инвестицияларни доимий равишда
мониторинг қилиш имкониятини беради;

инвестицион бозорни ривожланишини таҳлил этиш ва башоратлаш,

инвестицион бозор коньюнктураси ва инвестицион фаолият бўйича умумдавлат
эҳтиѐжларини аниқлашга имкон беради;

мамлакатнинг ривожланиш йўлида инвестиция сиѐсати йўналишлари

стратегиясини ишлаб чиқиш;

давлатнинг яхлит инвестицион дастурларини ишлаб чиқиш;

инвестицион

фаолиятни

назорат

қилиш,

тартибга

солиш,

рағбатлантириш борасидаги қонунчилик фаолиятини кўриб чиқиш;


background image



“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

3

инвестицион фаолиятни ва барча даражадаги тартибга солиш чора-

тадбирларини амалга ошириш ва мониторинг қилиш, шунингдек, алоҳида
инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш ва қўллаб-қувватлаш.

Ушбу биз қайд этиб ўтган инвестиция жараѐнларини бошқаришнинг

асосий функциялари турли нуқтаи-назардан таҳлил этилган. Бизнинг
фикримизча давлат инвестицион сиѐсатини амалга ошириш, тартибга солиш ва
шакллантириш

масъулияти,

шунингдек

аниқ

хусусий

инвестицион

жараѐнларни инфраструктурасини ривожлантириш ва таъминотини ташкил
этиш асосида инвестицион фаолиятни бошқаришнинг қуйидаги стандарт
функцияларини ҳам кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир:

таҳлил ва башоратлаштириш;

стратегик, жорий ва тезкор бошқарув;

фаолиятни назорат қилиш ва тартибга солиш;

Бошқарув субъектлари даражасида ушбу функциялар бир-биридан

фарқли равишда амалга оширилади. Масалан, давлат даражасида инвестицион
фаолият ижтимоий-иқтисодий ва илмий-техник ривожланиш соҳаларидаги
бошқаришни ўз ичига олади. Шунингдек, давлат инвестицияларини тўғридан-
тўғри бошқарувини ҳам ташкил этади. Давлат даражасида инвестицияларни
бошқариш жараѐнини асосий мақсади қуйидагилар эканини эътиборга
олишимиз даркор:

инвестициялаш бўйича қонунчилик чора-тадбирларини кўриб чиқиш;

молиявий, пул-кредит ва нарх шаклланиши ҳамда амортизацион

сиѐсатларини ўтказиш;

давлат меъѐрлари ва стандартларига амал қилишни назорат қилиш;

монополияга қарши чора-тадбирлар, давлат мулки объектларини

хусусийлаштириш ҳамда инвестиция лойиҳаларни экспертиза қилиш.

Ушбу инвестицияларни бошқариш функциялари барча ҳолатларни

инобатга олган ҳолда амалга оширилади. Ўз навбатида, ҳудудларда
инвестицияларни самарали бошқаришда қуйидаги асосий вазифаларга тўхталиб
ўтиш мақсадга мувофиқ:

самарали инвестицион фаолиятни инобатга олган ҳолда, ҳудуднинг

юқори суръатли иқтисодий ривожланишини таъминлаш;

ҳудуднинг келгусидаги ривожланиш хусусиятларини ҳисобга олган

ҳолда стратегик инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш, ҳаѐтга татбиқ этиш,
мувофиқлаштириш ва режалаштириш;

ҳудуд миқѐсида бюджет даромадларини ошириш, иқтисодий ўсишга

эришиш ва пировардида аҳоли турмуш даражасини ошириш;

ҳудудда инвестицион фаолият таваккалчилиги борасида ахборот

бериш.

Биз юқорида инвестиция жараѐнларини бошқаришнинг асосий

функцияларига тўхталиб ўтиб, ушбу функциялар турли нуқтаи-назардан таҳлил
қилиб чиқдик. Ўз навбатида ҳудудлар миқѐсида инвестицияларни
бошқаришнинг функциялари бугунги кунда муҳим аҳамият касб этадики, ҳар


background image



“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

4

бир ҳудудда инвестицияларни самарали бошқарув жараѐни ушбу ҳудуднинг
иқтисодий ўсишига ижобий таъсир этади.

Ҳудудлар даражасида инвестицияларни бошқариш қатор функцияларни

ўз ичига олади:

1. Ҳудудларнинг инвестицион фаолияти стратегиясини ишлаб чиқиш. Бу

жараѐнда юқоридаги функцияларни амалга ошириш, ҳудуддаги фирмаларни
умумий ривожланиш стратегиясини ва инвестицион бозор коньюнктурасини
башоратлаш, узоқ муддатли даврда инвестицион фаолиятнинг асосий
йўналашларини шакллантириш, яқин истиқболда инвестицион фаолиятни энг
муҳим вазифаларини аниқлаш ва муаммоларни ечишни кўзда тутади.

2. Ташқи инвестиция воситалари ва инвестиция бозори коньюнктурасини

башоратлашни тадқиқ қилиш. Бунда, ҳудуд инвестицион фаолиятини амалга
оширишда бир неча функциялар бажарилади. Жорий инвестиция бозори
коньюнктураси, омилларини аниқлаш ва тадқиқ этиш; алоҳида соҳалар нуқтаи-
назаридан инвестиция бозори коньюнктураси башоратланади.

3. Ҳудудларнинг инвестицион ресурсларини шаклантириш стратегиясини

ишлаб чиқиш. Бу жараѐнда инвестиция ресурларига умумий эҳтиѐжни
башоратлашни амалга ошириш, алоҳида босқичда инвестицион стратегияни
ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш, шахсий манбалар ҳисобидан инвестицион
ресурсларни шакллантириш имкониятларини аниқлаш ҳамда бу борада
бошланғич воситалардан фойдаланиш имкониятларини ўрганиш назарда
тутилади. Инвестицион ресурсларни тузилишини оптималлаштириш жараѐнида
қарз воситалари ва уларнинг инвестиция билан муносабатларини мунтазам
равишда таъминлаш, шунингдек, инвестиция манбаларини кенгайтириш ва
келажакда

ҳудуддаги

корхоналарнинг

тўловга

қобиллилик

ҳамда

имкониятларини оширишни назарда тутади.

4. Алоҳида лойиҳаларни инвестицион жозибадорлигини баҳолаш ва

буларнинг ичидан энг самаралиларини ажратиш. Бу функцияларни амалга
ошириш жараѐнида инвестиция бозоридаги жорий таклифларни ўрганиш,
ҳудуд корхона ва фирмаларининг инвестицион стратегияларини энг
самаралиларини баҳолаш ва экспертизадан ўтказиш, ҳар бир инвестицион
лойиҳани даромадлилик даражасини ва бошқа иқтисодий самарадорлик
кўрсаткичларини ҳисоблашни кўзда тутади.

5.

Ҳудудлардаги

инвестицион

портфелни

шакллантириш

ва

даромадлилик, таваккалчилик ва ликвидлилик мезонлари бўйича уларни
баҳолаш. Бу функциялар инвестицион русурслар ҳажми ва уларнинг
даромадлилик кўрсаткичларини ҳисоблаш, ҳар бир инвестицион лойиҳа ва
молиявий воситалар бўйича таваккал даражасини ҳисоблашни назарда тутади.
Биринчи

босқичда

реал

ва

молия

инвестициялар

ўртасидаги

мутаносибликларни инвестиция портфели асосида шакллантирилади. Иккинчи
босқичда эса, энг самарали инвестицион лойиҳалар танлаб олинади. Учинчи
босқичда портфелларни тўловга қобиллилиги баҳоланади. Инвестицион
портфелнинг бундай шаклланиш жараѐни жорий даврда ялпи инвестицион
дастурлар орқали амалга оширилади.


background image



“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

5

6. Ҳудудларда алоҳида инвестицион дастурлар ва лойиҳаларни тезкор

бошқарувини амалга ошириш ҳамда жорий режалаштириш. Бу функцияларни
бажариш жараѐнида ҳудудларда турли жорий режаларни инвестицион
портфелини шакллантиришни тезкор бошқарувини таъминлаш ва уларни
ишлаб чиқиш назарда тутилади. Бу жараѐнда алоҳида инвестицон лойиҳаларни
амалга оширишда календарь режа ва унинг бюджети муҳим роль ўйнайди.

7. Ҳудудларда алоҳида инвестицион дастурлар ва лойиҳаларни амалга

ошириш мониторингини ташкил этиш. Бу функцияларни бажаришда
бошланғич кузатилган кўрсаткичлар тизими шакллантирилади, унда алоҳида
инвестицион лойиҳалар ва ҳар бир инвестицион дастурлар бир-бирига боғлиқ
ҳолда амалга оширилади. Бу жараѐнда маълумотлар таҳлил қилинади ва
йиғилганларнинг даврийлиги аниқланади. Лойиҳаларни амалга ошириш
жараѐнига инвестициялар самарадорлиги, уларнинг молиявий ҳажми ва
лойиҳаларнинг муддати таъсир кўрсатади.

8. Ҳудудларда капитални қайта инвестициялаш ва самарасиз инвестицион

лойиҳалардан воз кечиш. Бу даврда ҳудуд инвестиция бозори коньюнктураси
ўзгариши, ҳудуддаги компанияларнинг молиявий ҳолати, улардаги инвестиция
портфелини шаклланиш жараѐнлари, алоҳида инвестицион лойиҳалар
кутилаѐтган самарадорлиги оқибатлари ҳисоблаб чиқилади. Бундай шароитда
ушбу инвестицион лойиҳалардан воз кечиш йўллари танланади.

Демак, ҳудудларнинг инвестицион фаолиятини стратегик бошқарувининг

муҳим функцияси бу – ҳудуд инвестицион стратегиясини ишлаб чиқишдан
иборат бўлиб, бунда инвестиция фаолият йўлида узоқ муддатли мақсадларни
шакллантириш тушинилади ва бунда энг самарали инвестицион фаолиятга
эришиш кўзда тутилади.

Ҳудудларнинг инвестицион стратегиясини шакллантириш мураккаб

жараѐн бўлиб, у ҳудуд инвестиция бозори конюктурасини башоратлашга
асосланади ва инвестиция фаолияти шартларини амалга оширади. Бу жараѐнни
мураккаблиги шундаки, бу даврда ҳудуд инвестиция стратегияларни
шакллантириш, инвестицион ресурсларни излаб топиш, муқобил инвестиция
вариантларини баҳолаш билан бирга амалга оширилади ва у ҳудуд
фирмаларининг имиджини оширади ва унинг ривожланишини белгилашда
муҳим аҳамият касб этади. Бундай инвестицион стратегия тезда ўзгармайди, у
ушбу ҳудуддаги фирмаларнинг иқтисодий ўсишининг янги имкониятлари ва
ташқи шартларини инобатга олган ҳолда даврий тартибга солишларни талаб
этади.

Ҳудудда инвестицион стратегияни шакллантириш шарт-шароитлари

корхона ва фирмаларнинг иқтисодий ривожланишининг стратегик асоси бўлиб
хизмат қилади. Бундан кўриниб турибдики, ҳудуд инвестиция стратегияси
фирмаларнинг самарали ривожланишини таъминлайдиган бош омил бўлиб
ҳисобланади ва у инвестицияларни самарали бошқаришга асосланади. Ҳудуд
корхоналарининг инвестицион стратегияси шакллантириш жараѐни бир-неча
босқичларни ўз ичига олади.

Бошланғич босқичда ҳудуд инвестиция стратегияси ишлаб чиқилади ва

уни шакллантиришни умумий даври аниқланади. У инвестиция бозори ва


background image



“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

6

иқтисодиѐт ривожланишини олдиндан кўра олиш, унинг даврийлигини
баҳолаш, корхона ва фирмаларнинг асосий стратегиясини шаклланиши учун
ечимни қабул қилиш, уларнинг тармоқларини ўлчами каби шартлар билан
боғлиқдир.

Инвестиицон фаолиятни шакллантириш мақсади капиталнинг қўшимча

ўсиш суръатларини таъминлашга, инвестицияларни даромадлилик даражасини
ўсишига, молиявий инвестициялаш ва технологик ўзгаришларга, капитал
қўйилмалар тузилишининг қайта ишлаб чиқилишига ҳамда пировард натижада
ҳудудда иқтисодий ўсишга, аҳолининг турмуш даражасининг ошишига
эришилади.

Ҳудуддаги корхона ва фирмаларнинг инвестицион фаолияти стратегик

йўналишларини ишлаб чиқиш фирмадаги барча мақсадлар тизимига
асосланади. Бу жараѐнда қуйидагилар ишлаб чиқилиши кўзда тутилади:

истиқболли даврнинг алоҳида босқичларида турли инвестициялаш

шакллари;

инвестицион фаолиятни тармоқ йўналишлари;

инвестицион фаолиятни ҳудуд йўналишлари аниқланади.

Ҳудудларда инвестиция ресурсларини шаклантириш стратегиясини

ишлаб чиқиш корхона ва фирмаларнинг нафақат инвестицион фаолиятининг
унсури балки, энг муҳим молиявий стратегиясининг унсури ҳам ҳисобланади.
У белгиланган ҳажмдаги инвестиция фаолиятини узлуксиз равишда
рағбатлантиришни таъминлайди ҳамда шахсий молиявий воситалардан энг
самаралисидан фойдаланади ва узоқ муддатли даврда истиқболда ҳудуддаги
корхона ва фирмаларнинг молиявий барқарорлигини оширади. Ҳудудларда бу
стратегияларни ишлаб чиқиш қуйидаги босқичлар бўйича амалга оширилади:

1.4 - расм.Ҳудудларда инвестицион ресурслар стратегиясини ишлаб чиқиш

босқичлари

2

.

2

Маълумотлар асосида муаллиф томонидан тузилган.

ҳудуд инвестиция

ресурсларини

умумий ҳажмига

бўлган эхтиѐжни

башоратлаш

турли манбалар

ҳисобидан инвестиция

ресурсларини шаклланиш

имкониятларини ўрганиш

ҳудудда алоҳида

инвестицион дастурлар

ва лойиҳаларнинг

молиялаштириш

усулларини аниқлаш

инвестицион ресурслар

шаклланиш манбалари

тузилишини

мақбуллаштириш


background image



“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

7

Ҳудуд инвестиция стратегияларини амалга ошириш жараѐнида уларнинг

аниқ мақсадларини ва стратегик вазифаларини белгиланган тартибда қайта
кўриб чиқиш жараѐнида ташқи ва ички омилларни бир-бирига
мослаштирилади. Ташқи омиллар ҳудуд фирмаларининг стратегик инвестиция
лойиҳаларини амалга оширишни кўзда тутади, шунингдек, инвестиция бозори
коньюнктураси

ўзгаришларини

башоратлайди.

Ички

омиллар

инвестициялашнинг алоҳида йўналишларини амалга оширишни кўзда тутади,
шунингдек, бу жараѐнда инвестиция ресурслари шакллантирилади.

Бизнингча ҳудудда инвестиция стратегияларини амалга ошириш

жараѐнида кўплаб омиллар ҳисобга олиниши лозим.

Ҳудуд инвестиция стратегияларини ишлаб чиқишни баҳолаш қуйидаги

мезонлар асосида амалга ошириш мақсадга мувофиқ:

ҳудуд фирмаларининг умумий стратегияси билан алоҳида фирманинг

инвестиция стратегиясини мувофиқлаштириш. Бу жараѐнда стратегияни амалга
ошириш босқичлари, йўналишлари ҳамда мувофиқлик мақсадлари тадқиқ
этилади;

ҳудудда инвестиция стратегиясини ички мувозанатлашганлиги. Бу

жараѐнда инвестицион фаолият йўналишлари ва алоҳида стратегик мақсадлар
ўртасидаги боғланишлар аниқланади ва натижалари баҳоланади;

инвестиция

стратегияларини

ташқи

воситалар

билан

мувофиқлашганлиги. Бунда ҳудудда ишлаб чиқилган инвестицион стратегия
билан мамлакатнинг инвестицион муҳитдаги ўзгаришлар мувофиқлиги
баҳоланади, ҳамда инвестиция бозори коньюнктураси башоратланади;

ҳудуд инвестиция стратегияси ресурсларини салоҳиятини ҳисобга

олган ҳолда амалга ошириш даражаси. Бу жараѐнда аввало, фирмаларнинг
хусусий манбалари ҳисобидан молиявий ресурсларни шакллантириш
имконияти ва салоҳияти кўриб чиқилади. Келажакда ҳудуд инвестиция
стратегияларини амалга ошириш имкониятлари молиявий, технологик,
энергетик нуқтаи-назардан таҳлил қилинади.

инвестицион стратегияларни амалга оширишда уларни таваккал

даражаси билан мовофиқлашганлиги. Бу жараѐнда ҳудуддаги асосий
инвестицияни таваккал даражаси ва ушбу ҳудуд фирмаларининг молиявий
имкониятларини баҳолаш кўриб чиқилади:

ҳудуд инвестиция стратегияларини натижавийлиги. Инвестицион

дастурларни натижавийлигини баҳолаш уларни иқтисодий самарадорилигини
амалга ошириш билан баҳоланади. Бу баҳолаш жараѐнида ташқи иқтисодий
натижалар сифатида фирмалар имиджини ўсиши, ишчиларнинг меҳнат
шароитларини яхшиланиши ва бошқалар таҳлил этилади.

Хулоса

қилиб

шуни

таъкидлашимиз

лозимки,

мамлакатимиз

иқтисодиѐтини модернизациялаш шароитида ҳудудларда инвестицияларни
самарали бошқариш бугунги кунда муҳим аҳамият касб этиб, бизнингча
юқорида кўриб ўтган инвестицияларни бошқаришнинг мақсади, вазифалари ва
асосий функциялари бу борадаги вазифаларни амалга оширишда муҳим ўринга
эгадир. Инвестицияларни бошқариш механизми назарий жиҳатдан кўриб


background image



“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

8

чиқилди. Ушбу бошқарув стратегиясини республикамизнинг ҳудудларида
амалга ошириш авваламбор вилоятларнинг инвестиция сиѐсатини ишлаб чиқиш
ва ҳаѐтга татбиқ этишдаги мустақиллигини кенгайтиришни талаб этилади.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов