Пути развития страхования жизни в Узбекистане

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
249-254
31
2
Поделиться
Абдимуминова, С., Исмаилов, Д., & Иминова, Д. (2015). Пути развития страхования жизни в Узбекистане. Экономика и инновационные технологии, (3), 249–254. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8371
С Абдимуминова, Узбекинвестхайогурта

Менеджер компании 

Д Исмаилов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье раскрыта сущность и понятие страхования, страховая деятельность в Узбекистане и особенности его развития.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

С.Т. Абдимўминова,

“Ўзбекинвестҳаётсуғурта” компанияси менежери,

Д.А. Исмаилов, тадқиқотчи,

Д.Ф. Иминова, ТДИУ

ЎЗБЕКИСТОНДА ҲАЁТ СУҒУРТАСИНИНГ РИВОЖЛАНИШ

ЙЎЛЛАРИ

В данной статье раскрыта сущность и понятие страхования, страховая

деятельность в Узбекистане и особенности его развития.

This article reveals the essence of the concept of insurance, insurance activity

in Uzbekistan and especially its development.

Калитли сўзлар:

суғурта, суғурта фаолияти, суғурта бозори, ҳаёт

суғуртаси, суғурта мукофоти, Суғурта қопламалари, инвестиция, тўлов
коэффицентлари.


Мустақиллик йиллари давомида Ўзбекистон иқтисодиёти тез суръатлар

билан ривожланди. Прездентимиз И.А. Каримов Вазирлар Маҳкамасининг
мажлисидаги нутқида айтиб ўтганидек: “Мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 8
фоизга ўсди, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 8,8 фоизга, қишлоқ
хўжалиги- 6,8 фоизга, чакана савдо айланмаси 14,8 фоизга ошди. Инфляция
даражаси прогноз кўрсаткичидан паст бўлди ва 6,8 фоизни ташкил этди. 2013
йилда халқимизнинг реал даромадлари 16 фоизга ошди, ўртача ойлик иш ҳақи,
пенсия, ижтимоий нафақа ва стипендиялар 20,8 фоизга кўпайди[1]”.

Республика иқтисодиётининг, юқорида таъкидланганидек, барқарор

ривожланиши шароитида суғурта бозорида ҳам тез суъратли ўсиш
кузатилмоқда. Мамлакат молиявий инфратузилмаси таркибида ҳаёт
суғуртасининг алохида ўрни бор. Ўз мазмунига кўра суғуртанинг бу тури
жамият аъзоларининг иқтисодий барқарорлигини таъминлашга, келажак авлод
учун

жамғармалар

қилишга,

фуқароларнинг

бўш

маблағларини

инвестицияларга йўналтиришга имкон беради. Шу сабабли суғурта бу турининг
ривожланган давлатларда нуфузи жуда баланд. Шуни эътиборга олиб сўнгги
йилларда мамлакатимизда ҳаёт суғуртасининг ривожига алоҳида аҳамият
қаратилмоқда.

Мамлакат ҳаёт суғурта бозорини ривожланиш даражасини ва

истиқболини ўрганиш бу соҳани келгусида янада ривожланишида самарали
йўналишларини белгилаб олиш имконини беради. Миллий суғурта бозори ёш
бўлишига қарамай давлат томонидан ҳаёт суғурта соҳасини ривожлантиришга
ҳам етарлича аҳамият берилмоқда. Бироқ миллий менталитетга хос жиҳатлар
ҳаёт суғуртасининг аҳоли орасида оммабоп бўлмаслиги сабабларидан бири
бўлиб қолмоқда. Ҳаёт суғуртаси кўламини ривожланган давлатлар даражасига
етказиш келгусида мамлакат иқтисодий ривожининг энг устувор, энг муҳим
йўналишларидан бири бўлиши лозим.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, юқоридаги муаммони хал этишда уни

чуқур илмий тахлил қилиш, ечиш йўлларини илмий амалий жихатдан асослаш
муҳимдир. Тахлил натижаларини жорий қилишда ҳаёт суғуртасини
ривожлантиришга асос бўлувчи қонунчилик доирасида янги қўшимчаларни
таклиф этиш, суғурта маҳсулотларини миллий бозорга мос тарзда ишлаб чиқиш
ва кенгайтириш, ахолининг суғуртага бўлган қизиқиши ортишига қаратилган
оптимал маркетинг инструментларини ишлаб чиқиш лозимдир.

2011-2013 йилларда миллий суғурта бозори суғурта мукофотлари 326,8

млрд.сўмгача қарийб 1,6 баробар, ўртача йиллик эса 126 % дан ўсганини
кўрсатди, бироқ ЯИМ таркибида стабил 0,03 % улуш кўрсаткич билан
қолмоқда.

2007 йилдан бошлаб давлат томонидан бир неча мажбурий суғурта

турлари жорий этилиши ва ўтган йиллар мобайнида бу суғурта турлари
механизмлари такомиллашуви натижасида 2007-2013 йиллар оралиғида
суғурталовчилар портфелининг мажбурий суғурта турлари бўйича улуши 4,8 %
дан 30%

1

га ўзгарди. Миллий суғурта бозори умумий олиб қаралганда, тўлов

коэффициенти ўртача йиллик 19,2 %ни ташкил қилди ва миллий суғурта
бозорига инвестиция қилиш жозибадорлигини белгиламоқда. Бироқ, бу асосан
жами суғурта мукофотларида умумий суғурта соҳаси улуши кўплиги ва кептив
суғурта етакчилик қилаётганидан ҳам далолат беради. Яъни умумий суғурта
соҳасида фаолият юритувчи суғурталовчилар асосан ўзлари ташкил этган
соҳада суғурта хизматларини амалга ошириши ва давлат томонидан мажбурий
суғурталар жорий қилиниши умумий суғурта соҳаси ривожининг асосини
ташкил қилди деб айта оламиз.

Шахсий суғуртанинг фақатгина ҳаёт суғурта махсулотлари бўйича

суғурта мукофотлари бўйича охирги 3 йилда ўртача 142 % ўсди ва жами
суғурта мукофотларидаги улуши 1,8 % дан 2,4 % гача кўтарилди

2

(1-жадвал).

1-жадвал

Ўзбекистон суғурта бозорида ҳаёт суғурта маҳсулотлари мукофотлари

бўйича динамикаси

Кўрсаткич

Ўлчов
бирлиги

2011й

2012й

2013й

1

2

3

4

5

Ҳаёт суғурта мукофотлари

млрд.сўм

4

5,6

8

жами суғурта мукофотларидаги
улуши

%

1,8

1,9

2,4

ахоли жон бошига тўғри келиши

сўм

114

157

263

Суғурта қопламалари

млрд.сўм

1,8

3,7

5,14

Тўлов коэффициенти

%

53,7

79

72,3

Манба: ЎзР МВ Суғурта назорати давлат инспекцияси ҳисоботи маълумотлари

асосида тузилди.

1

ЎзР МВ Суғурта назорати давлат инспекцияси маълумоти.

2

ЎзР МВ Суғурта назорати давлат инспекцияси маълумотлари асосида ҳисобланди


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

Лекин, ҳаёт суғурта соҳасининг суғурта мукофотлари улуши жами

бозорда бор-йўғи 3-4 %ини ташкил этди. Ҳолбуки, бу рақам ривожланган
давлатларда 70-90 %ни кўрсатмоқда (1-расм).

1-расм. Дунё бўйича life ва non-life суғурта соҳаларининг солиштирма

ҳолати (%да)

Манба: Swiss Re Ltd., Economic Research & Consulting (Швейцария)

маълумотлари асосида муаллифлар томонидан ҳисобланди.

Ўзбекистон суғурта мукофотлари тушуми бўйича ҳаёт суғуртаси соҳаси

умумий суғурта соҳасидан 28 баробар орқада (2-расм). Бу борада молиявий,
иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан тобора барқарорлашиб бораётган 30,5 млн.
аҳолиси мавжуд бўлган Ўзбекистон учун ҳаёт суғуртаси бозорининг сиғими
келгусида улкан суръатлар билан ўсиши лозимлиги намоён бўлмоқда.

2-расм. Ўзбекистон суғурта бозори суғурта мукофотлари улуши бўйича

солиштирма холати (%)

Манба: ЎзР МВ Суғурта назорати давлат инспекцияси маълумотлари асосида

муаллиф томонидан тузилди.

42,3

67,6

79,5

84

8,2

9,4

22,4

3,5

56,2

Life

non life

97,3

96,7

96,6

2,7

3,3

3,4

2011

2012

2013

-Умумий
суғурта
сохаси

-Ҳаёт
суғуртаси
сохаси


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Ўзбекистонда ҳаёт суғуртаси бозорини юқори суръатлар билан

ривожланиши учун етарли омиллар мавжуд. Булар қуйидагилар:

1.

Республика ахолиси жуда тез суръатлар билан ортиб бормоқда.

Ҳозирги кундаги мавжуд 30,5 млн. аҳолининг ҳар киши бошига 0,1 АҚШ
доллари миқдорида ҳаёт суғуртаси мукофоти тўғри келмоқда. Ҳолбуки, бу
рақам 2013 йил якуний кўрсаткичларга кўра, АҚШда 690$ни, жахон бўйлаб
ўртача 366$ни, Россия Федерациясида эса 19$[3]ни ташкил этмоқда. Бу ҳолат
республикада ҳаёт суғуртаси сегменти нақадар кам ўзлаштирилганлигини, бу
борада имкониятлар қанчалар кенглигини кўрсатади.

2.

Одатда, суғурта бозорининг ривожланиш даражаси мамлакат

иқтисодий қуввати ва унинг ўсиб бориш суъратлари билан чамбарчарс боғлиқ.
Шу нуқтаи назардан қараганда мустақиллик йилларида республика
иқтисодиётнинг улкан одимлар билан ривожланиб бораётганлиги, киши бошига
тўғри келадиган ЯИМ нинг ортиши, ахоли турмуш даражаси ўсиши ва унинг
даромадлари кўпайиши ҳаёт суғуртаси бозорининг ривожи учун улкан
иқтисодий манба ҳисобланади.

3.

Мамлакатда суғурта менталитетининг шаклланиши суғурта бозори

ривожланиши учун ўта муҳим омил ҳисобланади. Ўтган йиллар давомида олиб
борилган ҳаракатлар натижасида Ўзбекистонда умумий суғурта йўналиши тез
ривожланди ва ахоли ўртасида суғурта менталитети асосан шу йўналишда
шаклланди. Келгуси вазифа шу ҳаракатни ҳаёт суғуртаси соҳасига ҳам татбиқ
этишдан иборат. Бу борада ҳам суғурта бозори, ҳам давлат ташкилотлари,
айниқса суғурта соҳасида давлат регулятори алоҳида ташаббус кўрсатиши
лозим.

4.

Ўзбекистонда ривожланаётган иқтисодиётнинг барча соҳалари учун

хозирги кунда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” асосида етарли даражада
кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш тизими шаклланди. Бу борада
суғурта бозори ҳам истисно эмас. Аммо асосий эътибор суғуртанинг non-life
турига қаратилган. Хозирча life тури учун ихтисослашган кадрлар тайёрлаш
тизими шаклланган эмас. Бу камчиликни тезликда тугатиш учун мамлакатда
барча имкониятлар мавжуд.

Суғурта бозорида фаолият юритаётган иккита ҳаёт суғуртаси

компаниялари тўлов коэффициентлари ўртача йиллик 51% ни ташкил этмоқда

3

(1-жадвал). Бу кўрсаткич хорижий ҳаёт суғурта компаниялари амалиётидаги
коэффициентлардан паст бўлишига қарамай, инвесторларнинг бу соҳага
қизиқиши суст. Бунга асосан қуйидагиларни сабаб қилиб кўрсатиш мумкин:

1.

Ахолида узоқ муддатли ҳаёт суғуртасига бўлган ишонч паст,

аҳолининг узоқ муддатли суғурталанишга бўлган рағбати ўрганилмаган ва
шакллантирилмаган. Натижада ҳаёт суғуртаси маҳсулот турлари кўп эмас ва
мижозлар сегменти ҳам тор доирада.

2.

Миллий ҳаёт суғурта бозорини ривожлантиришнинг муҳим омили-

инвестиция самарадорлиги етарлича ўрганилмаган.

3

ЎзР МВ Суғурта Назорати Давлат Инспекцияси хисоботи асосида муаллифлар томонидан хисобланди


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Республика ҳаёт суғуртаси бозори кўламини кенгайтириш борасида

қуйидаги уч йўналаниш тавсия этилди:

1.

Ҳаёт суғуртаси соҳасида янги махсулотлар ишлаб чиқиш ва ҳаётга

татбиқ этишни кенг йўлга қўйиш лозим. ҳозирги кунда бозорда асосан икки - уч
тур маҳсулот харидоргир ҳисобланади. Ҳолбуки, жаҳон тажрибасида бу
йўналишда камида 10та маҳсулот тури ўта харидоргир ҳисобланади. Масалан,
Японияда бу борада ҳаёт тиббий суғуртаси, ўлим ҳолатига муддатли суғурта,
инвестицион суғурта йўналишларининг бир неча турлари мавжуд. Бу борада
ҳаёт суғуртаси соҳасида янги харидоргир маҳсулотларни ишлаб чиқиш,
мижозларга мўлжалланган маркетинг тадбирлари ўтказиш, умумий суғурта
соҳасида шаклланган сотиш каналларидан самарали фойдаланиш мақсадга
мувофиқдир.

2.

Ўзбекистонда суғурта борасидаги қонуний-меъёрий асос кўпчилик

холатда non-life тури учун ишлаб чиқилган. Ҳаёт суғуртаси бўйича эса бу
борада хали қилинмаган ишлар талайгина.

3.

Ҳаёт суғурта бозорини тез суръатлар билан ривожлантиришнинг энг

муҳим омили - бозор муносабатларини йўлга қўйиш ҳисобланади.
Компаниялараро рақобатни шакллантириш эса энг асосий омилдир. Бозорни
ўзлаштиришнинг жуда паст даражадалиги улар ўртасида рақобат
шаклланишига имкон бермаяпти. Рақобат йўқ жойда эса ривожланиш
бўлмайди. Шу сабаб масаланинг ечими битта, у ҳам бўлса республикада ҳаёт
суғуртаси компаниялари сонини кескин даражада оширишдир. Бу борада
давлат томонидан янги компаниялар очилишини рағбатлантириш бўйича
тегишли механизм шакллантирилиши лозим.

Энг аввало янги компаниянинг очилиши қуйидагилар билан

асосланади:



республика суғурта бозори ривожланаётгани ва аҳолида суғурта

маданияти ортиб бораётгани жамғариб бориладиган суғурта турларига ҳам
эхтиёж ортиб боришига асос яратади;



аҳоли турмуш даражаси ўсиб бориш баробарида ортиқча пул

маблағларини қўшимча даромад манбаларига йўналтириш эҳтиёжини
туғдиради;



ижтимоий сўровларга кўра, 30,5 млн. аҳолининг ўрта табақаси 50 %ни

ташкил этди[2] ва бу ҳаёт суғуртасининг доимий мижозлар базасини
ифодалайди;



республика аҳолисини қўшимча ижтимоий кафолатлар билан

таъминлаш мақсадида барқарор молиявий асос барпо этилади ва мамлакатнинг
суғурта бозори янада ривожланади;



аҳолининг бўш пул маблағлари жалб қилинади ва реал секторга

инвестиция йўналтириш орқали мамлакат иқтисодиёти ўсади;



банк жамғармалари қаторида аҳоли ўртасида келгусидаги мулкий

манфаатларини ҳимоялаш ва қўшимча даромад олиш мақсадида жамғарма
хусусиятли суғурта ривожланади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

Ислом

Каримовнинг

мамлакатимизни 2013 йилдаги ижтимоий-иқтисодий якунлари ва 2014 йилга
мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим ва устувор йўналишларига
бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси.

2.

Каримов И.А. 2013 йилда ижтимоий-иқтисодий якунлари ва 2014 йилга

мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига
бағишланган ВМнинг мажлисидаги маърузаси. // Халқ сўзи, 18 январь 2014й.

3.

“World insurance in 2013: steering towords recovery.”- 3/2014, Swiss

Reinsurance Company Ltd., Economic Reserch & consulting маълумотлари.

4.

Алиев Б.Х., Махдиева Ю.М. “Страхование” учебник. - М.: ЮНИТИ-

ДАНА, 2011.-415 с.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президента Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2013 йилдаги ижтимоий-иктисодий якунлари ва 2014 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим ва устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маърузаси.

Каримов И.А. 2013 йилда ижтимоий-иктисодий якунлари ва 2014 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган ВМнинг мажлисидаги маърузаси. // Халк сузи, 18 январь 2014й.

“World insurance in 2013: steering towords recovery.”- 3/2014, Swiss Reinsurance Company Ltd., Economic Reserch & consulting маълумотлари.

Алиев Б.Х., Махдиева Ю.М. “Страхование” учебник. - М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2011.-415 с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов