Этика ва унинг баъзи муаммолари хусусида

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
1-10
20
6
Поделиться
Жалолова, У. (2013). Этика ва унинг баъзи муаммолари хусусида. Экономика и инновационные технологии, (1), 1–10. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8013
У Жалолова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.ф.н, доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Бир донишманддан сўрадилар: - Одам учун ярашадиган кийимлар ичида энг гўзали қандай кийим? Донишманд жавоб берди: - Одам учун ярашадиган кийимлар ичида энг гўзал кийим, бу – одоб-ахлоқ кийимидир. Киши қиѐфасини безайдиган, унинг ҳуснига-ҳусн қўшадиган бундан ортиқ гўзал кийимни топиш қийин.

Похожие статьи

background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

1

Ў.К. Жалолова

фалсафа фанлари номзоди, доцент,

ТДИУ

ЭТИКА ВА УНИНГ БАЪЗИ МУАММОЛАРИ ХУСУСИДА

Бир донишманддан сўрадилар:
- Одам учун ярашадиган кийимлар ичида энг гўзали қандай кийим?
Донишманд жавоб берди:
- Одам учун ярашадиган кийимлар ичида энг гўзал кийим, бу – одоб-

ахлоқ кийимидир. Киши қиѐфасини безайдиган, унинг ҳуснига-ҳусн қўшадиган
бундан ортиқ гўзал кийимни топиш қийин.

Маълумки, одам одам билан тирик. Бу кўҳна ҳақиқат. Аммо ҳар бир одам

ўзи бир олам бўлиб яралган, ҳеч қачон бировга айнан ўхшамайди. Шу сабабли
ҳам бизларнинг хоҳиш ва эҳтиѐжларимиз, орзу ва умидларимиз, яхшилик ва
ѐмонлик ҳақидаги фикрларимиз турличадир. Бундай ҳар хиллик баъзан ният ва
истакларимизнинг рўѐбга чиқмаслигига сабаб бўлади ва ўзимизни омадсиз,
бахтсиз ҳис этиб, тушкунликка тушамиз.

Одам жамиятда яшаб туриб, жамиятдан холи бўла олмайди. Бу ҳолат

кишининг барча ишига, жумладан, ахлоқига ҳам бевосита ѐки билвосита ўз
таъсирини кўрсатади, унинг юриш-туришига нисбатан муайян тарбиявий-
маърифий талаблар қўяди, қоидалар ишлаб чиқади. Одамларга баҳо
берилганда, уни ѐшидан, касбидан, даражасидан қатъи назар ахлоқли ѐки
ахлоқсиз, тарбияли ѐки тарбиясиз, зиѐли, ўқиган бўлса ҳам уқмаган экан, деб
баҳо берилади.

Бунда биз кишиларнинг маънавий қиѐфасини хулқ-атворини, яхши ѐки

ѐмон хатти-ҳаракатини ифодалаган бўламиз. Бинобарин, ҳар бир одам бир олам
бўлса ҳам, у такрорланмас ноѐб, ўзигагина хос бир мўъжиза бўлган тақдирда
ҳам бир ўзи яшай олмайди, бахтли ҳам, бахтсиз ҳам бўла олмайди. Шундай
экан одам меҳнати, табиати, руҳияти билан жамиятга чамбарчас боғлиқ ва
ўзаро таъсирга эга.

Абдулла Авлоний “Туркий гулистон ѐхуд ахлоқ” рисоласини шундай

бошлайди: “Инсонларни яхшиликка чақиргувчи, ѐмонликдан қайтаргувчи бир
илмдур. Яхши хулқларнинг яхшилигини, ѐмон хулқларнинг ѐмонлигини далил
ва мисоллар ила баѐн қиладурғон китобни ахлоқ дейилур”

1

. Абдулла Авлоний

фикрини давом эттириб бу муаммога чуқурроқ ѐндошади:

“Ахлоқ илмини ўқуб, билуб амал қилган кишилар ўзининг ким эканини,

жаноби ҳақ на учун халқ қилганин, ер юзида нима иш қилмак учун юрганин
билур. Бир киши ўзидан хабардор бўлмаса, илмни, уламони, яхши кишиларни,
яхши нарсаларни, яхши ишларнинг қадрини, қимматини билмас. Ўз айбини
билуб, иқрор қилуб, тузатмакға саъй ва қўшиш қилган киши чин баҳодир ва
паҳлавон кишидур”

2

.

1

Авлоний А. Туркий гулистон ѐхуд ахлоқ. –Т., 1992. –Б. 11.

2

Ўша асар. –Б.11.

Ахлоқ лотинча

“moralis”

,

“mores”

сўзларидан олинган бўлиб, маъноси

хулқ, одат демакдир. Ахлоқ сўзи арабча бўлиб, хулқ сўзининг кўплигидир.

Ахлоқ – ижтимоий онг шаклларидан бири бўлиб, кишиларнинг тарихан

таркиб топган хулқ-атвори, юриш-туриши, ижтимоий ва шахсий ҳаѐтдаги
ўзаро, шунингдек, жамиятга бўлган муносабатларини тартибга солиб турувчи,
барқарор, муайян норма ва қоидалар йиғиндиси. Ахлоқ нормалари
кишиларнинг хатти-ҳаракатларида ўз ифодасини топади. Бунда баъзи хатти-
ҳаракатлар, хулқ-атворлар, ахлоқий, баъзилари ахлоқсизлик деб баҳоланади.
Ахлоқ ижтимоий онгнинг қадимги шаклларидан биридир. Давр ўзгара борган
сари ҳар қандай ҳодиса каби ахлоқ ҳам ўзгаради, ривожланиб, такомиллашиб,
маънавий маданиятнинг кўринишларидан бирига айланиб боради. Ахлоқ
ижтимоий муносабатлар заминида алоҳида шахс сифатида мавжуд бўлган
инсонларнинг ўз-ўзини идора қилиш шакллари ва меъѐри, ўзаро мулоқот ва
муносабатларда уларга хос бўлган маънавий камолот даражасининг намоѐн
бўлишидир. Ахлоқ, дарҳақиқат, маънавият негизидир, асосидир, дейилса хато
бўлмайди. Ахлоқни алоҳида фалсафий фан –

“этика”

ўрганади.

Этика, юнонча

“ethos”

сўзидан олинган бўлиб, маъноси хулқ, одат

демакдир. Этика қадимда физика ва мантиқ билан биргаликда фалсафанинг
узвий – учинчи қисми ҳисобланар эди. Кейинчалик Арасту биринчи бўлиб,
“Этика” (“Никомах этикаси” ва “Сиѐсат”) асарини, дарслигини ѐзгач, у алоҳида
фалсафий йўналишдаги фан мақомини олади. Этиканинг бошқа фалсафий
фанлардан фарқи, ўзига хослиги шундаки, унда назария билан амалиѐтнинг,
фаолиятнинг омухталиги ва уйғунлигидир яъни бир-бирини тақозо этишидир.
Қадимги антик давр донишмандларидан бирининг фикрича, фалсафани азим
дарахт- чинорга қиѐс қилсак, унинг илдизи табиат ҳақидаги таълимотлар, пояси
– мантиқ, меваси эса – этикадир.

Баъзилар ахлоқ назариясини медицинага ҳам қиѐс қилишади. Агар этика

инсон руҳиятидаги нуқсонларни даволаса, шифокор инсон танасини даволайди.
Бироқ булар ўртасида тафовут бор. Медицинада шифокор ва бемор иштирок
этса, ахлоқда шахснинг ўзи холос. Шундай экан, этика одамга тайѐр рецепт
бера олишга қодир эмас, одам ўзидаги ахлоқий нуқсонларни тузатишга ўзи
рецепт топиши лозим.

Арасту этикани жамият ҳаѐтида муҳим аҳамиятга эга эканлигини

таъкидлаб, шундай ѐзади:

“Табиат инсон қўлига қурол – ақлий ва ахлоқий куч

берган, аммо у шу қуролни тескари томонга нисбатан ҳам ишлатиши мумкин;
шу сабабли ахлоқий таянчлари бўлмаган одам энг инсофсиз ва ѐввойи, ўзининг
жинсий ва дид майлларида энг тубан мавжудот бўлиб қолади”

3

.

Этика ахлоқ ҳақидаги бир бутун илмий таълимот бўлиб, ахлоқнинг пайдо

бўлиши ва тарихий тараққиѐт қонуниятларини аниқлаш билангина чекланиб
қолмай, балки кишиларнинг хатти-ҳаракати, урф-одати, анъаналари, турмуш
тарзи, яъни кишиларнинг ахлоқий ҳаѐтини, ахлоқий ҳодисаларнинг ўзига хос
хусусиятларини, ахлоқнинг ижтимоий моҳиятини ва у орқали ижтимоий
жараѐнларни ўрганувчи қадимий фанлардан биридир. Этиканинг асосий

3

Аристотел. Политика. –М., 1911. –С. 8-9.

вазифаси ахлоқнинг келиб чиқиши, ахлоқий тушунчаларнинг табиати, ахлоқ
мезони, маълум хатти-ҳаракатлар учун ахлоқий жавобгарлик масалаларини,
шунингдек, ахлоқий онгнинг ўзгариш сабабларини ўрганишдан иборат. Давр
ўзгара борган сари ҳар қандай ҳодиса каби ахлоқ ҳам ўзгаради, этика фалсафий,
назарий, тарихий фан сифатида ривожланиб, такомиллашиб боради. Этика фан
сифатида ахлоқни, одоб-хулқни, ахлоқий муносабатларни акс эттирибгина
қолмай, балки одам интилиши лозим бўлган мақсадни, яъни юксак ахлоқий
ғояни, бу ғояни амалга оширмоқ учун қандай яшаб, қандай ҳаракат
қилмоқликни маъносини очиб беради, одамларнинг юриш-туриши қандай деган
саволга эмас, балки қандай бўлиши керак деган саволга ҳам жавоб беради.
Шунинг учун ҳам ахлоқий иллатлар танқид қилинади, одамларнинг хатти-
ҳаракатига юксак ахлоқий ғоя ва мақсад нуқтаи назаридан қатъий баҳо
берилади.

Хулқ (одоб) деганда, расм-таомул, хулқ-атворларнинг бутунлиги,

одамлар ўртасида иқтисодий тузум тақозоси билан, турмуш шароитининг
алоҳида тарзидан, анъаналаридан пайдо бўлган ва лекин мунтазам қарашлар,
қоидалар, йўл-йўриқлар системасига кирмаган муносабатларнинг хусусияти
тушунилади.

Ахлоқ эса мазкур расм-таомул ва хулқ-одатларнинг умумлашганидир. Бу

ахлоқий йўл-йўриқлар, нормалар, ахлоқ тўғрисидаги панд-насиҳатлар, қонун-
қоидалар тўплами бўлиб, у ѐки бу тарихий даврда муайян ижтимоий
гуруҳларнинг манфаатларига мос келади. Масалан, рицарлик ахлоқининг
қонун-қоидалари, ислом, христианлик ахлоқининг қоидалари ва бошқалар.

Хулқ (одоб) – одамларнинг амалий хатти-ҳаракати, одамлар ўртасидаги

амалий муносабатлардир; ахлоқ эса мазкур хатти-ҳаракат нормалари ва
қоидаларнинг ахлоқ талаблари шаклида ифодалаб берилганидир;

этика

бўлса,

ахлоқ нормалари қоидаларининг изоҳлаб ва асослаб бериш демакдир, яъни
аслида ахлоқ ҳақидаги назариядир. Агар бундай фарқ қилинадиган бўлса,
демак, тарихан айни бир вақтда жамият пайдо бўлиши билан одамларнинг
ахлоқий муносабатлари, хатти-ҳаракат усуллари ҳам пайдо бўлган ва бу
муносабатлар ахлоқий қоидалар, нормалар тарзида, сўнгра эса ѐзилмаган ахлоқ
қонун-қоидалари тарзи уларнинг онгига сингиб қолган бўлиб чиқади; ниҳоят,
ахлоқни назарий жиҳатдан асослаб ва изоҳлаб берадиган фан сифатида этика
шаклланади.

Этика соҳасида ҳам хилма-хил назариялар, бир-бирига зид оқимлар,

йўналишлар бўлиб келган. Ахлоқнинг вужудга келиши тўғрисида турли
назариялар мавжуд бўлиб, бу назарияларга кўра, ахлоқ мавҳум ақл, мутлақ руҳ
таъсирида вужудга келган, у тарихий шарт-шароитга боғлиқ ва у абадий,
ўзгармасдир. Шуни айтиш керакки, ахлоқнинг бурч, виждон, ор-номус каби
ўзига хос асосий категориялари бор. Бундай тушунчалар бир неча минг
йиллардан буѐн мавжуд. Кишилар турли даврларда буларга амал қилиб
келганлар. Тарих тажрибаси шуни кўрсатадики, бу тушунчалар ўзгариб, турли
халқлар, миллатлар орасида ҳар хил мазмунга эга бўлганини кўрсатади. Демак,
ахлоқий ҳодисаларга миллийлик, умуминсонийлик, тарихийлик нуқтаи
назардан қарамоқ лозим.

4

Бинобарин, ахлоқ кишининг жамиятда тутган ўрнини белгилаб берар

экан, бу билан киши ахлоқий ҳаракат қилиш лозим бўлган мақсадни ҳам
асослаб беради. Бу ўринда ахлоқий таълимотлар типологияси, таснифи
муаммосига аҳамият бериб, натурализм этикасида кенг тарқалган

гедонизм,

эвдемонизм, утилитаризм

ҳақида тўхталамиз.

Гедонизм

юнонча сўз бўлиб, ҳузур-ҳаловат, лаззат маъносини

англатади. Бу таълимотга кўра, ҳузур-ҳаловат этика назариясидаги ахлоқий
талабларни асослаш принципидир, азоб-уқубатдан қутқарувчи табиий
яхшиликдир. Бахт-саодат келтирувчи ҳузур-ҳаловат шундай нарса бўлиши
керакки, унинг кетидан дард-алам, ѐмонлик келмаслиги керак. Инсонга табиат
томонидан берилган ва унинг бутун амалий фаолиятини белгилайдиган
ҳаракатлантирувчи куч – ҳузур-ҳаловат, лаззатланиш, деган тасаввур
гедонизмнинг асосини ташкил этади. Ҳузур-ҳаловатга эришиш мақсади
ахлоқий талаб ва ҳамма унга интилиб яшаши лозимдир.

Эвдемонизм

юнонча сўз бўлиб, роҳат-фароғат, бахт-саодат маъносини

англатади. Бу таълимот бахт-саодатга интилиш – ахлоқнинг асоси деб талқин
этилади. Эвдемонизм антик этик таълимотларда Демокрит, Арасту, Суқрот ва
Афлотун қарашларида кенг намоѐн бўлган.

Утилитаризм

юнонча сўз бўлиб, фойда, манфаат маъносини билдиради.

Бу таълимот ҳам этикада бир йўналиш бўлиб, у хатти-ҳаракатнинг
фойдалилиги, унинг ахлоқ-одоб мезони деб билади, бахт-саодат, яхшиликни
фойда, манфаат билан боғлайди.

Бундан ташқари этика таълимоти соҳасида материализм билан идеализм

ўртасида ўзига хос қарашлар бўлган. Марксизм этикага синфийлик,
партиявийлик нуқтаи назаридан ѐндошади ва уларнинг “коммунистик
ахлоқнинг асосида коммунизм жамиятини қуриш ва мустаҳкамлаш ѐтади” –
деган фикрлар бўлиб, у пучга чиқди, тарих синовига бардош бера олмади.

ХХ аср этикасида ҳам турли йўналишлар мавжуд: руҳият таҳлили,

экзистенциализм, прагматизм, неотомизм, ғайризўравонлик, ҳаѐтга эҳтиром,
тасаввуфий йўналиш ва бошқалар.

Жамиятимиздаги

ҳозирги янгиланиш жараѐнида этиканинг ўз ўрни бор.

Унинг олдида янги демократик ва ҳуқуқий давлат барпо этишга киришган
мамлакатимиз фуқароларининг, айниқса, ѐшларнинг ахлоқий даражасига
масъуллик ва ҳар томонлама камол топган замон кишиси тарбиясини назарий
асослашдек улкан вазифалар турибди. Уларни фақат қадимий ва ҳар доим
замонавий бўлиб келган ахлоққа янгича ѐндашувлар асосидагина амалга
оширса бўлади.

Янгича ѐндашувлардан бири – этикада миллий ғоя ва мустақиллик

мафкурасига эътиборни кучайтириш билан боғлиқ. Чунки замонавий комил
инсон анъанавий ахлоқий қадриятлар билан йўғрилган янгича мафкурамизни
ўзида мужассам этган, миллий ғояни ўз руҳий оламига сингдирган етук шахс
бўлмоғи лозим. Унинг қалбида ахлоқ юксак ғояни ва юксак ғоя ахлоқийликни
уйғунлаштирган маънавий ҳодисага айланмоғи керак.

Биз юртимизда янги ҳаѐт асосларини барпо этар эканмизми, - дейди

Президент Ислом Каримов ўзининг “Юксак маънавият – енгилмас куч”

5

асарида, - бир масалага алоҳида эътибор беришимиз лозим. Яъни, коммунистик
мафкура ва унинг ахлоқ нормаларидан воз кечилгандан сўнг жамиятда пайдо
бўлган ғоявий бўшлиқдан фойдаланиб, четдан биз учун мутлақо ѐт бўлган,
маънавий ва ахлоқий тубанлик иллатларини ўз ичига олган “оммавий
маданиятнинг ѐпирилиб кириб келиши мумкинлигини унутмаслик керак”

4

.

Табиийки, “оммавий маданият” деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва

зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғояларини тарқатиш, керак бўлса,
шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, бошқа халқларнинг неча минг йиллик
анъана ва қадриятларини, турмуш тарзининг маънавий негизларига
беписандлик, уларни қўпоришга қаратилган хатарли таҳдидлар одамни
ташвишга солмай қўймайди, деб таъкидлайди Президентимиз Ислом Каримов
ўзининг асарларида.

“Бу ҳақда фикр юритганда, бизнинг улуғ аждодларимиз ўз даврида комил

инсон ҳақида бутун бир ахлоқий мезонлар мажмуини, замонавий тилда
айтганда, шарқона ахлоқ кодексини ишлаб чиққанликларини эслаш ўринли, деб
биламан. Ота-боболаримизнинг онгу тафаккурида асрлар, минг йиллар
давомида шаклланиб, сайқал топган ор-номус, уят ва андиша, шарму-ҳаѐ, ибо
ва иффат каби юксак ахлоқий туйғу ва тушунчалар бу кодекснинг асосий
маъно-мазмунини ташкил этади, десак, ўйлайманки, хато қилмаган бўламиз”

5

.

Шундай экан, вақеликка очиқ кўз билан, реал ва ҳушѐр қарашни, кучайиб

бораѐтган маънавий таҳдид ва хатарларни тўғри баҳолаб, улардан тегишли
хулоса ва сабоқлар чиқариб яшашни бугунги замон талаб этмоқда.

4

Каримов И. Юксак маънавият - енгилмас куч. –Т.: Маънавият, 2008. –Б. 117-118.

5

Ўша асар. –Б. 118.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов