Оценка эффективности инвестиций, направленных на модернизацию промышленных предприятий

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
36-44
9
2
Поделиться
Хасанов, К. (2014). Оценка эффективности инвестиций, направленных на модернизацию промышленных предприятий. Экономика и инновационные технологии, (1), 36–44. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8104
К Хасанов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Выявлены современные тенденции развития промышленности республики, дана оценка влияния инвестиций, в том числе иностранных на темпы роста промышленного производства в условиях модернизаций, а также определена динамика изменения привлекаемых инвестиций на душу населения в разрезе территории страны.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2014 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

К.Қ. Хасанов,

ТДИУ мустақил тадқиқотчиси

САНОАТ КОРХОНАЛАРИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШГА

ЙЎНАЛТИРИЛГАН ИНВЕСТИЦИЯЛАР САМАРАДОРЛИГИНИ

БАҲОЛАШ

Выявлены современные тенденции развития промышленности республики,

дана оценка влияния инвестиций, в том числе иностранных на темпы роста
промышленного производства в условиях модернизаций, а также определена
динамика изменения привлекаемых инвестиций на душу населения в разрезе
территории страны.

Identified modern trends in the development of industry of the Republic, assesses

the impact of investment, including foreign investment on growth in industrial
production in terms of upgrades, as well as the dynamics of change picked attracted
investment per capita by regions of the country.

Калитли сўзлар:

саноат, ишлаб чиқариш, модернизация, инвестиция,

самарадорлик, инновацион ҳудудий лойиҳала.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов мамлакатимизнинг

барқарор ривожланишини таъминлаш борасида амалга оширилган ишларга
баҳо бериб, Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида

[1]

,

“Биз бугун

2013 йилнинг якунлари ҳақида гапирганда, аввало ўтган йилда
мамлакатимизнинг иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда мутаносибликка
эришгани, модернизация ва диверсификация ҳисобидан юқори суръатлар
билан ривожланганини қайд этамиз”

деб алоҳида таъкидлади.

Дарҳақиқат, таҳлилларга кўра, агар мамлакатимизда ялпи ички

маҳсулотнинг (ЯИМ) йиллик ўртача ўсиш суръати 2000-2003 йилларда 4,1
фоизга, 2004-2007 йилларда 7,9 фоизга, 2008 йилда 9 фоизга тенг бўлган бўлса,
жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози даврида кўплаб хорижий давлатларда
иқтисодий ўсиш сезиларли тушиб кетган бир пайтда, Ўзбекистонда бу
кўрсаткич 2009 йилда 8,1 фоизни, 2012 йилда эса 8,2 фоиз, 2013 йилда эса 8,0
фоизни ташкил этди.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда барқарор макроиқтисодий

ўсишини таъминлашда иқтисодиётнинг асосий тармоқлари ўсиш даражаси анча
юқори ҳисобланади. Статистик маълумотларга кўра, саноат тармоқлари ўсиши
2012 йилда 2011 йилга нисбатан 7,7 фоизни, қишлоқ хўжалиги ўсиши 7,0
фоизни ташкил этди. 2013 йилда эса ушбу тармоқлар ўсиши мос равишда 8,8 ва
6,8 фоизга тенг бўлди. Чакана савдо айланмаси 2012 йилда 13,9, 2013 йилда эса
14,8 фоизга ошди.

Ушбу ижобий макроиқтисодий ўсиш ўтган йиллар давомида

мамлакатимизда қабул қилинган иқтисодиётни ислоҳ қилишнинг устувор
йўналишлари ва иқтисодиёт соҳаларини ривожлантиришнинг асосий мақсадли
дастурларининг муваффақиятли амалга оширилаётгани натижаси ҳисобланади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2014 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Статистик маълумотларга кўра, 2013 йилда, ўтган 2012 йилдагидек

ЯИМнинг ўсишида энг катта улуши саноат ва хизматлар соҳаларига тўғри
келади. Алоҳида таъкидлаш ўринлики, миллий иқтисодиёт ривожланиши,
аҳоли турмуш даражаси ва бандлигини оширишда саноат ишлаб чиқариши
қишлоқ хўжалиги тармоғи билан бир қаторда мамлакатимиз учун муҳим
аҳамиятга

эга.

Шу

боис

саноат

тармоқларини

ривожлантиришга

мустақилликнинг дастлабки йилларидан катта эътибор қаратиб келинган ва бу
соҳада ижобий ютуқларга эришилган.

Алоҳида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистонда босқичма-босқич амалга

оширилган таркибий ўзгартиришлар, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва
хусусийлаштириш жараёнида иқтисодиётнинг тубдан янгиланган саноат
тармоқлари шаклланди ва улар ривожланиб, мамлакат тараққиётида муҳим
ўринга эга бўлди.

Статистик маълумотларга кўра, мамлакатимизда 2000 йилда саноат

тармоқларида 13 мингта турли мулкчилик шаклидаги корхоналар (ишлаб
чиқариш соҳасида) фаолият юритган бўлса, улар сони 2012 йилда 23,3
мингтани ташкил этди. Ёки 2012 йилда 2000 йилга нисбатан мамлакатимизда
саноат ишлаб чиқаришидаги корхоналар қарийб 10 мингтага (1,8 мартага)
кўпайди (1-жадвал).

Шу билан бирга республикамизда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш

(амалдаги нархларда) 1888,9 млрд. сўмдан (2000 й.) 50730,6 млрд. сўмга (2012
йил) ёки 27 мартага ошди. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози таъсири билан
боғлиқ ҳолда мамлакатимизда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўсиш
суръатлари 2008 – 2009 йилларга нисбатан 2010 – 2011 йилларда бирмунча
пасайган бўлса-да, унинг ўсиш суръати 2012 йилда 7,7 фоизни ташкил этади.

1-жадвал

Ўзбекистонда саноат ривожланиши ва унга инвестициялар жалб

қилишнинг асосий кўрсаткичларининг ўзгариш динамикаси

Кўрсаткичлар

Й и л л а р

2012 й.да

2000 й.га

нисбатан

ўсиш %,

марта

2000

2008

2009

2010

2011

2012

Корхоналар (ишлаб
чиқариш) сони, минг

13,0

16,9

19,0

23,1

23,2

23,3

1,8 м.

Саноат

маҳсулоти

(амалдаги нархларда)
млрд. сўм

1888,9

23848

28378

34499

41656

50730,6

26,8 м.

Саноат

ишлаб

чиқаришининг ўсиш
суръатлари

(ўтган

йилга нисбатан), %

105,9

112,7

109,1

108,5

106,3

107,7

1,4 ф.п.

Саноатда

ўртача

ишчилар сони, минг
киши

718,5

600,4

579,0

611,6

614,3

617,5

85,9%


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2014 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

1-жадвалнинг давоми

Йил охирига асосий
фондлар, млрд. сўм

2777

16641

21168

25491

26238

30763,8

11,1 м.

Саноат тармоқлари
асосий капиталига
киритилган инвести-
циялар, млрд. сўм

221,5

3293,8

3559,9

4659,9

6158,2

7673,9

34,6 м.

Шундан,

чет

эл

инвестициялари

107,5

1350,7

871,5

1024,2

3881

4002,8

37,2 м.

Меҳнат унумдорлиги,
млн. сўм

26,3

39,7

49,0

56,4

78,8

82,2

3,1 м.


Манба: Промышленность Узбекистана. Статистический сборник. – Т.:

Госкомстат, 2011 г.; Ўзбекистон Иқтисодиёти. Ахборот – таҳлилий бюллетень, 2012
йил. – Т.: ИТМ, 2013. – 101 б.

Ҳозирги кунда фақат республика саноат ишлаб чиқариш соҳасида 617,5

минг киши (2012 й.) банд ҳисобланади. Бу саноат тармоқларида жами
бандларнинг қарийб 40 %ни ташкил этади. Саноат ишлаб чиқаришидаги
бандлар 2012 йилда ўтган 2011 йилга нисбатан 3,2 минг кишига кўпайган.
Таъкидлаш керакки, саноат тармоқлари ишлаб чиқаришини мордернизация
қилиш ва технологик янгилаш қўшимча янги иш ўринларини яратиш билан,
меҳнат унумдорлиги 2–3 баробарга ошишини ҳам таъминламоқда. Бу эса, ўз
навбатида, ишчилар даромадларининг юқори даражада бўлишига имкон
яратмоқда.

Саноат корхоналарини модернизация қилиш, технологик янгилаш ҳамда

янги корхоналарни ишга тушириш саноатдаги асосий фондлар ҳажмининг
муттасил ошиб боришига олиб келмоқда. Статистик маълумотларга кўра,
мамлакатимиз саноати тармоқлари 2012 йилда 30763,3 млрд. сўмга тенг асосий
фондларга эга бўлган ва бу 2000 йилга нисбатан 11,1 мартага кўпдир. Бундай
ўсиш, авваламбор, саноат корхоналари асосий фондларига ишлаб чиқаришини
модернизация қилишга киритилаётган ички ва хорижий инвестициялар
ҳисобига юз бермоқда.

Статистик маълумотларга кўра (1-жадвал), саноат корхоналарига 2000

йилда 221,5 млрд. сўм, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг бошланиш
йилида (2008 й.) 3293,8 млрд. сўм ва 2012 йилда эса 7673,9 млрд. сўм
инвестициялар киритилган. Шундан хорижий инвестициялар 4002 млрд. сўмни
ёки жами инвестицияларнинг 65 фоиздан (2012 й.) ошиғини ташкил этади.
Бошқача айтганда, 2012 йилда саноат корхоналарини модернизация қилиш,
технологик янгилаш ҳамда янги ишлаб чиқаришларни ташкил этишга 2000 йил
билан таққослаганда 34,6 марта кўп инвестициялар киритилган, шу даврда
саноат тармоқларига йўналтирилган хорижий инвестициялар ҳажми эса 37
мартадан кўпга ошган. Бундай ўсиш суръатлари мамлакатимизда хорижий
инвестициялар учун яратилган қулай инвестицион муҳит ва кенг
рағбатлантириш тизими асос бўлиб хизмат қилмоқда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2014 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Шу туфайли, мамлакатимизда олиб борилган саноат тармоқларини жадал

модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашлар, ушбу соҳанинг
ЯИМдаги улушининг кейинги 12 йил мобайнида (2000-2012 й.й.) 14 фоиздан 23
фоизгача ошишига олиб келди (1-расм).

1-расм. Республика бўйича ялпи ички маҳсулотда саноат маҳсулотлари

улуши, %

Манба: ЎзР Давлат статистика қўмитаси ва Ўзбекистон иқтисодиёти ахборот-

таҳлилий бюллетени (2012 йил) маълумотлари асосида тузилган.

Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг салбий таъсирига қарамай

республикамизда саноат ўсиш динамикаси 2011 йилда 6,3 фоизни, 2012 йилда
эса 7,7; 2013 йилда 8,8 фоизни ташкил этди. Бунда саноати ривожланган
Андижон, Қашқадарё, Навоий, Тошкент ва Фарғона вилоятларининг ҳамда
Тошкент шаҳрининг ҳиссаси юқори ҳисобланади. Ушбу ҳудудлар улушига
2012 йилда республикада ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг қарийб
72,0 фоизи тўғри келди (2-расм).












.

2-расм. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ҳудудларнинг улуши

(2012 й.)

Манба: ЎзР Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида ҳисобланган.

0

5

10

15

20

25

2000 йил

2005 йил

2009 йил

2010 йил

2012 йил

14,2

21,2

23,6

23,9

23

%

ҳи

соби

да

Андижон

13,4%

Қорақалпоғистон

Республикаси

1,4%

Тошкент ш.

22,8%

Хоразм

1,7%

Фарғона

7,9%

Тошкент

13,5%

Сирдарё

1,4% Сурхондарё

1,9%
%

Самарқанд

5,5%

Наманган

2,7%

Навоий

10,6%

Қашқадарё

11,3%

Жиззах

1,3%

Бухоро

4,4%


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2014 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Алоҳида таъкидлаш ўринлики, мамлакатимиз ҳудудларида саноат

маҳсулотлари ишлаб чиқариш ривожланишига алоҳида эътибор қаратилган.
Буни вилоят ялпи ҳудудий маҳсулотида саноат тармоқлари улуши ўсишида
кузатиш мумкин. Масалан, Қашқадарё вилоятида саноат маҳсулотининг
ЯҲМдаги улуши 2000 йилда 17,8 фоизга тенг бўлган бўлса, бу кўрсаткич 2012
йилда 31,4 фоизни ташкил этган. Навоий вилоятида шу даврда ЯҲМдаги саноат
улуши 35,8 фоиздан 43 фоизгача кўтарилган. Тошкент, Фарғона, Андижон,
Бухоро ва Самарқанд вилоятларида ҳам шундай ўсиш суръатларини кузатиш
мумкин.

Давлатимиз раҳбари И. Каримов 2011 йил 21 январида Вазирлар

Маҳкамасидаги

маърузасида[3],

“Яқин

беш

йил

ичида

саноат

маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини камида 60 фоизга ошиши, ялпи
ички маҳсулотда унинг улушини 2010 йилда 24 фоиздан 2015 йилда 28
фоизга кўпайтиришни таъминлаш вазифаси қўйилмоқда”

, - деб

таъкидлади. Ушбу вазифани ҳал этиш учун машинасозлик, автомобиль, кимё,
фармацевтика, озиқ-овқат ва шу каби саноат мажмуаларини янада фаол
ривожлантириш кўзда тутилган.

Бунинг учун мамлакатимизда 2011– 2015 йилларда умумий қиймати 642,2

млн. АҚШ долларига тенг бўлган 1064 та ҳудудий инновацион лойиҳалар
амалга оширилиши мўлжалланган (2-жадвал). Шу жумладан, ушбу
лойиҳаларнинг ярмидан кўпроғи ёки 441,2 млн. долларга тенг бўлган қисми
(474 та) 2012 йилда амалга оширилган. Шу йилда амалга оширилувчи энг кўп
сонли ҳудудий инновацион лойиҳалар Андижон, Самарқанд, Фарғона, Тошкент
вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келади.

2-жадвал

Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида 2011-2015 йилларда амалга

оширишга тайёр инновацион ҳудудий лойиҳалар сони

Ҳудудлар

2011-2015 йиллар

Шу жумладан,

2012 йилда амалга оширилган

Лойиҳалар

сони

Лойиҳаларнинг

умумий

қиймати,

млн. доллар

Лойиҳалар

сони

Лойиҳаларнинг

умумий

қиймати, млн.

доллар

Қоракалпоғистон
Республикаси

77

34,6

12

10,2

Андижон

139

25,8

27

24,9

Бухоро

133

36,3

12

4,8

Жиззах

96

48,9

12

4,0

Қашқадарё

74

22,4

10

25,9

Навоий

15

12,5

11

7,1

Наманган

4

0,9

14

12,5

Самарканд

209

78,7

24

15,8

Сурхандарё

9

15,3

13

13,8

Сирдарё

25

62,2

13

23,7


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2014 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

2-жадвалнинг давоми

Тошкент

128

182,9

64

75,5

Фарғона

41

53,6

35

31,0

Хоразм

96

38,0

6

8,9

Ташкент ш.

18

30,3

221

183,1

Република бўйича

1064

642,2

474

441,2

Манба: ЎзР Иқтисодиёт вазирлиги маълумотлари [4].

Саноат

тармоқларига

мақсадли

киритилган

инвестициялар

мамлакатимизда кейинги йилларда нафақат саноат маҳсулотлари ишлаб
чиқариш суръатларини тезлаштириш, балки ҳудудларда аҳоли жон бошига
саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш динамикасининг ўзгаришига катта таъсир
кўрсатади (3-жадвал). Аҳоли жон бошига маҳсулот ишлаб чиқариш кўрсаткичи,
ҳудудлар рейтингини белгиловчи самарадорлик (меҳнат унумдорлиги)
кўрсаткичи ҳисобланади.

Мамлакатимиз бўйича аҳоли жон бошига 2008 йилда 867,3 минг сўм

саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилган бўлса, бу кўрсаткич 2010 йилда 1189,4
минг сўмга тенг бўлган. Ёки шу даврда ўсиш 37,1 фоизга тенг бўлди. Ўтган
2011 йилда аҳоли жон бошига 1419,7 минг сўм, 2012 йилда эса 1705,5 минг сўм
саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич 2011 йилга нисбатан 20,1%
га кўпдир. Бундай ўсиш суръатлари, аҳоли сонининг ҳам ўсиши билан бир
вақтда таъминланган.

3-жадвал

Ўзбекистон ҳудудлари бўйича аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари

ишлаб чиқариш динамикаси (минг сўм)

Ҳудудлар

2008 й.

2009 й.

2010 й.

2011 й.

2012 й.

2011 йилда

2010 йилга

нисбатан

ўсиш, %

Қоракалпоғистон
Республикаси

183,7

213,4

247,8

308,4

385,9

210,0

Андижон

1 188,5

1 408,0

1 636,1

1898,3

2302,9

193,7

Бухоро

618,1

660,3

847,2

1080,5

1195,3

193,4

Жиззах

272,4

283,5

346,8

445,2

516,2

189,5

Қашқадарё

1 202,2

1 576,7

1 497,6

1566,2

1894,3

157,6

Навоий

3 599,3

3 715,7

4 098,1

4682,4

5606,2

155,7

Наманган

197,9

238,8

328,6

440,1

528,5

267,1

Самарканд

306,2

369,4

500,2

607,5

768,4

250,9

Сурхондарё

200,5

226,3

293,1

344,5

401,5

200,2

Сирдарё

355,6

441,6

537,0

766,4

893,4

251,2

Тошкент

1 189,7

1 291,0

1 619,9

1993,3

2353,5

197,8

Фарғона

775,2

815,6

874,4

1056,1

1116,7

144,1

Хоразм

228,8

259,6

304,2

410,3

485,3

200,3

Тошкент ш.

1 583,4

1 988,1

2 661,8

3533,5

4599,7

290,5

Республика бўйича

867,3

1008,7

1189,4

1419,7

1705,5

196,6

ЎзР Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан ҳисобланган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2014 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

Республика вилоятлари орасида аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари

ишлаб чиқариш суръатлари 2012 йилда 2011 йилга нисбатан Андижон (21,3%),
Қашқадарё (20,9%), Наманган (20,3%), Навоий (19,7%), Сирдарё (16,6%),
Тошкент (18,1%) вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси (25,1%) ҳамда
Тошкент (30,2%) шаҳрида юқори бўлди.

Таъкидлаш лозимки, мамлакатимиз бўйича шу даврда саноат маҳсулоти

ўсиши 42,2 трлн. сўмдан 50,7 трлн. сўмга кўпайди. Бунда Андижон, Бухоро,
Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Тошкент, Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент
шаҳрининг улушлари нисбатан катта ҳисобланади.

Саноат ишлаб чиқаришида фойдаланилган инвестициялар самарадорлиги

ҳудудларда иқтисодиёт тармоқларига жалб этилган инвестициялар ҳажмига
ҳисобланади. Таҳлилларга кўра, аҳоли жон бошига ҳисоблаганда иқтисодиётга
киритилган инвестициялар кейинги йилларда барқарор ўсиб бориш
тенденциясига эга. Буни мамлакат бўйича аҳоли жон бошига тўғри келган
инвестициялар ҳажмидан кузатиш мумкин.

Республика бўйича 2009 йилда аҳоли жон бошига иқтисодиёт

тармоқларига 449,8 минг сўм, 2010 йил 541,1 минг сўм ва 2012 йилда 741,1
минг сўм инвестиция киритилган. Ушбу киритилган инвестицияларнинг асосий
қисми (80% гача) нодавлат сектори корхоналарига киритилган (4-жадвал).

4-жадвал

Ўзбекистон ҳудудларига жалб этилган инвестициялар аҳоли жон бошига

ҳисобланган ҳажмининг ўзгариш динамикаси (минг сўм)

Ҳудудлар

2009 й.

2010 й.

2011 й.

2012 й.

2012 йилда
2009 йилга

нисбатан,

% да

Ўзбекистон Республикаси

449,8

541,1

623,4

741,1

164,8

Қорақалпоғистон
Республикаси

401,2

278,9

499,1

672,7

167,6

Андижон вил.

175,9

214,2

276,9

416,7

236,9

Бухоро вил.

1522,1

1270

1597,3

1342,5

88,2

Жиззах вил.

206,8

317,8

437,7

520,4

251,6

Қашқадарё вил.

845,8

638,7

696,2

1007,2

119,1

Навоий вил.

692,9

1980,2

1465,7

1762,8

254,4

Наманган вил.

213,1

236,5

276,3

298,4

140,0

Самарқанд вил.

177,9

259,8

337,4

404,5

127,3

Сурхондарё вил.

248,6

271,3

298,3

360,7

145,1

Сирдарё вил.

291,1

529,4

725,2

833,3

286,3

Тошкент вил.

482,9

578,1

780,8

679,3

140,6

Фарғона вил.

216,7

272,7

354,1

418,2

193,0

Хоразм вил.

141,6

226,6

318,4

400,5

282,8

Тошкент ш.

896.5

1459,9

1524,2

2155,9

240,5

Манба: ЎзР Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф

томонидан ҳисобланган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2014 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

Аҳоли жон бошига ҳисоблаганда иқтисодиётга киритилган нисбатан катта

ҳажмдаги инвестицияларнинг (2009 – 2012 йилларда) Бухоро (1342,5 минг сўм,
2012 йил), Навоий (1762,8 минг сўм), Қашқадарё (780,8 минг сўм) вилоятлари
ҳамда Тошкент шаҳри (2155,9 минг сўм)га тўғри келади. Энг кам ҳажмдаги
инвестиция аҳоли жон бошига ҳисоблаганда (2012 й.) Андижон (416,7 минг
сўм), Наманган (289,4 минг сўм), Сурхондарё (360,1 минг сўм) вилоятларида
кузатилди. Бундай ҳолат ушбу вилоятлар аҳолиси сони бошқа вилоятларга
нисбатан анча кўп эканлиги билан изоҳланади.

Аҳоли

жон

бошига

ҳудудлар

иқтисодиётига

киритилаётган

инвестицияларнинг юқори ўсиш суръатлари (2012 йилда 2008 йилга нисбатан)
Андижон (236,9%), Жиззах (251,6%), Навоий (254,0%) Сирдарё (286,3%),
Хоразм (282,8%) вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида (240,5%) кузатилмоқда.
Ушбу ҳудудлар аҳолиси сонининг нисбатан камлиги ҳамда уларнинг ўсиш
даражаси паст бўлиши, инвестиция ҳажмини аҳоли жон бошига ҳисоблаганда
юқори бўлишини таъминлайди.

Алоҳида таъкидлаш зарурки, вилоятлар иқтисодиётига киритилган

инвестициялар, ҳудудларда нафақат саноат корхоналарини, балки у ерда ишлаб
чиқариш ва бозор инфратузилмалари ривожланишини ҳам таъминлаб бермоқда.

Умуман,

таҳлилларга

кўра,

мустақилликнинг

ўтган

йилларида

мамлакатимизда босқичма-босқич амалга оширилган ислоҳотлар натижалари
иқтисодиёт тармоқ ва соҳаларини барқарор ривожланганидан, ҳудудлар
тараққиётида муҳим ижобий ўзгаришлар юз берганидан, аҳоли турмуш сифати
яхшиланганидан далолат беради. Шу билан бирга эришилган натижаларни
мустаҳкамлаб, уни халқимиз манфаатлари ва фаровонлигини таъминлашга
йўналтириш, бунинг учун иқтисодиётга жалб этилаётган ресурслардан
самарали фойдаланиш, инвестициялар оқимини кўпайтириш орқали таркибий
ўзгаришларни изчил давом эттириш Ўзбекистон Президенти И. Каримов[1]
асослаб берган 2014 йилда иқтисодиётни юқори ўсиш суръатлари билан
ривожлантиришнинг устувор вазифаларини самарали ҳал этишнинг муҳим
шартларидан ҳисобланади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А. 2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш,

барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар
стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади. Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. //Халқ сўзи. №12.
18.01.2014 й.

2.

Каримов И.А. Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва

модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш. // Халқ сўзи. 19.01.2013 й.

3.

Каримов И.А. Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиётини

юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади. //Халқ сўзи.
2011 йил 21 январь, №16 (5183).

4.

Салимов А.Х. Ҳудудларда саноатни ривожлантиришнинг асосий

омиллари, ишлаб чиқаришни қайта жиҳозлаш ва модернизациялаш, озиқ-овқат


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2014 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтиришда маҳаллий
ҳокимликларнинг вазифалари. // Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар
кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарларининг
минтақавий семинари. – Т., 2013, январь.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. 2014 йил юкори усиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, узини оклаган ислохотлар стратегиясини изчил давом эттириш Йили булади. Узбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маърузаси. //Халк сузи. №12. 18.01.2014 й.

Каримов И.А. Бош максадимиз - кенг куламли ислохотлар ва модернизация йулини катьият билан давом эттириш. // Халк сузи. 19.01.2013 й.

Каримов И.А. Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараккиётини юксалтириш, халкимиз фаровонлигини оширишга хизмат килади. //Халк сузи. 2011 йил 21 январь, №16 (5183).

Салимов А.Х. Худудларда саноатни ривожлантиришнинг асосий омиллари, ишлаб чикаришни кайта жихозлаш ва модернизациялаш, озик-овкат ва ноозик-овкат махсулотлари ишлаб чикаришни кенгайтиришда махаллий хокимликларнинг вазифалари. // Коракалпогистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимликлари рахбарларининг минтакавий семинари. — Т., 2013, январь.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов