Рейтинг инвестиционной привлекательности регионов Узбекистана

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
66-74
55
8
Поделиться
Беркинов, Б., & Хасанов, К. (2014). Рейтинг инвестиционной привлекательности регионов Узбекистана. Экономика и инновационные технологии, (2), 66–74. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8125
Б Беркинов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.ф.д., профессор

К Хасанов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматриваются проблемы экономического развития и повышения инвестиционной привлекательности регионов Узбекистана в условиях модернизации экономики. На основе анализа методологии рейтинговой оценки обоснован подход и система показателей экономического развития и рейтинга инвестиционной привлекательности территорий республики. Выявлены сильные и слабые стороны экономики регионов, определены рейтинги их инвестиционной привлекательности. Представлен анализ регионов двух периодов с 2001 и 2012 путём обобщения четырёх частных рейтинговых оценок инвестиционной привлекательности.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2014 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Б.Б. Беркинов, и.ф.д., проф.,

К.Қ. Хасанов, мустақил изланувчи, ТДИУ

ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДЛАРИНИНГ ИНВЕСТИЦИОН

ЖОЗИБАДОРЛИГИ РЕЙТИНГИ

В статье рассматриваются проблемы экономического развития и

повышения инвестиционной привлекательности регионов Узбекистана в
условиях модернизации экономики. На основе анализа методологии
рейтинговой оценки обоснован подход и система показателей экономического
развития и рейтинга инвестиционной привлекательности территорий
республики. Выявлены сильные и слабые стороны экономики регионов,
определены рейтинги их инвестиционной привлекательности. Представлен
анализ регионов двух периодов с 2001 и 2012 путём обобщения четырёх
частных рейтинговых оценок инвестиционной привлекательности.

The problems of economic development and increase the investment

attractiveness of regions of Uzbekistan in the modernization of the economy. Based
on the analysis methodology rated justified scorecard approach and economic
development and investment attractiveness rating of the Republic. Identified strengths
and weaknesses of regional economies , defined ratings of their investment
attractiveness . Presents an analysis of two regions between 2001 and 2012, by
summarizing four private ratings of attractiveness.

Калит сўзлар:

таркибий ўзгартириш, инвестицион жозибадорлик,

рейтинг баҳолаш, унумдорлик, тадбиркорлик, инвестициялар, аҳоли
даромадлари, харажатлари, ташқи алоқалар.

Ўзбекистон иқтисодиётини таркибий ўзгартириш фаол инвестиция

сиёсатини ўтказиш билан чамбарчас боғлиқ ва бу ислоҳотлар стратегиясининг
энг муҳим шартидир [1]. Шу нуқтаи назардан, мамлакатимиз иқтисодиётига
хорижий инвестицияларни, шу жумладан, тўғридан-тўғри инвестицияларни
жалб қилишни фаоллаштиришнинг йўлларидан бири мамлакат ва унинг
ҳудудларининг инвестицион жозибадорлигини баҳолаш ҳисобланади. Ушбу
вазифаларни ҳал этиш, баҳолаш усулини танлаш ва уни амалда қўллашни
тақозо

этади.

Ўзбекистонда

инвестицион

жозибадорлик

мамлакат

иқтисодиётининг ўсиши; тадбиркорлик ривожи даражаси; ҳудудий бозорлар
ривожланганлиги; инвестиция киритиш объектлари хилма-хиллиги; табиий
ресурслар ҳамда

юқори

малакали

кадрлар

мавжудлиги; хорижий

инвестицияларни ҳимоялаш ва уларни қўллаб-қувватлаш тизими ва шу каби
бошқа омиллар билан тавсифланади. Ушбу омиллар мамлакат ва унинг
ҳудудларининг нисбий афзалликларини кўрсатади ва бу инвесторлар учун
инвестиция киритиш объектини танлаш ва инвестиция хавфсизлигини
баҳолашда асос бўлиб хизмат қилади.

Инвестицион жозибадорликни тавсифловчи омилларнинг хилма-хиллиги,

уларни ҳудудлар бўйича баҳолаш ва таққослаш учун рейтинг тизимини ишлаб


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2014 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

чиқиш заруратини келтириб чиқаради. Бундай тизимни яратиш ва уни
амалиётга жорий этишдан манфаатдорлик, биринчи навбатда, давлат
инвестиция

институтлари,

бозор

инфратузилма

объектлари

ҳамда

мамлакатимиз иқтисодиётининг ҳозирги ҳолати ва истиқболи ҳақида тўлиқ
тасаввурга эга бўлмаган хорижий инвесторларда юзага келади.

Илмий манбаларда инвестицион жозибадорликни баҳолаш муаммосини

ечишга турлича услубий ёндашувлар мавжуд. Улар қаторига Е.А. Абрамов [2],
У. Бефферт [3], И. Пугач [4] ва бошқалар тадқиқотларида таклиф этилган усул
ва ёндашувларни киритиш мумкин.

Е.А. Абрамов

иқтисодиёт

ва

инфратузилмаларнинг

ривожланиш

даражасини, молиявий ресурслар билан таъминланганлик, демографик вазият,
бозор муносабатларининг ривожланиши ҳамда инвестицион фаолиятнинг
хавфсизлиги даражаларини ўз ичига олувчи кўрсаткичлардан фойдаланиб,
ягона инвестицион жозибадорлик коэффициентларини ҳисоблашни тавсия
этади. У. Бефферт тадқиқотида эса инвестицион жозибадорлик рақобат
афзалликларини аниқроқ кўрсатишни эътироф этган ҳолда, уни умумий индекс
орқали баҳолашни таклиф этган. Бундай индекслар қаторига аҳоли жон бошига
ялпи минтақавий маҳсулот, инфратузилманинг ривожланиши, инновация ва
ташқи иқтисодий фаолият индексларини киритган. Улар йиғиндиси минтақалар
бўйича ягона рақобатбардошлик (инвестицион жозибадорликнинг баҳоси
нуқтаи назаридан) индекси (рейтинги)ни кўрсатиб бериши таъкидланган.

Ушбу ёндашувлар турли иқтисодий-ижтимоий ҳолатларни ўзида акс

эттирувчи мезон ҳисобланади. Улар кўрсаткичлари бўйича ахборотлар йиғиш,
рейтинг балларини бериш ҳамда ягона рейтинг баҳосини аниқлаш кўп вақт ва
харажатлар билан боғлиқ. Шу нуқтаи назардан, И. Пугач таклиф этган
минтақаларнинг инвестицион жозибадорлигини рейтинг баҳолашга ёндашуви
амалий жиҳатдан содда ва ишончли ҳисобланади. Ушбу ёндашув
методологияси бўйича минтақаларнинг инвестицион жозибадорлигининг
рейтинги 4 та гуруҳга бўлинган хусусий рейтинглар йиғиндисидан ташкил
топади, ўз навбатида улар 25 та кўрсаткич асосида ҳисобланади. Гуруҳларга
кирган инвестицион жозибадорликни тавсифловчи кўрсаткичлар нисбатининг
қиймати хусусий рейтинг баллари сонини кўрсатади. Агар ҳудуд бирор-бир
кўрсаткич бўйича энг катта – 14 баллга (масалан, Ўзбекистоннинг 14 ҳудуди
бўйича) эга бўлса, унга 1-ўрин, 13 балл олса 2-ўрин берилади. Умумий ҳолда
баллар сони 14-(

n

-1) формула [4] ёрдамида аниқлади. Бу ерда

n -

аниқ битта

кўрсаткич бўйича ҳудуднинг эгаллаган ўрни.

Ушбу методологик ёндашувдан фойдаланиб, биз Ўзбекистон минтақа ва

ҳудудларининг инвестицион жозибадорлиги рейтингини баҳоладик. Бундан
асосий мақсад – мамлакат минтақаларининг иқтисодий ривожланиши ва
инвестицион салоҳиятини 2001 йилдан 2012 йилгача даврдаги ўзгаришларини
таққослаш ва шу орқали уларнинг инвестициялар киритиш учун қанчалик
жозибадор эканлигини баҳолаш ҳисобланади.

Рейтинг баҳолаш натижаларини таққослаш имкониятига эга бўлиш учун

[4] ишда қабул қилинган рейтинг мезонлари: иқтисодиёт тармоқлари ҳамда
тадбиркорлик ривожланиши, аҳоли даромадлари ва харажатлари, ташқи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2014 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

иқтисодий фаолият ҳамда хорижий инвестицияларни жалб этиш даражасини
тавсифловчи кўрсаткичлар сақлаб қолинди.

Мамлакатимиз минтақа ва ҳудудларининг инвестицион жозибадорлигини

баҳолаш учун юқорида қайд этилган мезонлар бўйича қуйидаги рейтинглар
аниқланди:

-

ишлаб чиқариш унумдорлиги;

-

тадбиркорлик ривожланиши;

-

аҳоли даромадлари ва харажатлари;

-

ташқи иқтисодий фаоллик.

Ушбу рейтингларнинг асосий тавсифлари ва унга асос бўлган

кўрсаткичлар қуйидаги жадвалларда кўрсатиб берилган.

Ишлаб чиқариш унумдорлиги рейтинги.

Ҳудудлар ривожланишини

таққослаш учун фойдаланилаётган кўрсаткич – аҳоли жон бошига ЯИМ ишлаб
чиқариш ҳисобланади. Ушбу кўрсаткич 2001 йилда Тошкент, Навоий ва Бухоро
вилоятларида энг юқори бўлган. 2012 йилда эса ушбу кўрсаткич Тошкент ш.,
Навоий ҳамда Тошкент вилоятларида энг юқори бўлган. Бухоро вилояти ЯИМ
бўйича 4-ўринга ўтган (1-жадвал). Маълумки, ЯИМ ҳажми умумий кўрсаткич
ҳисобланади. Маҳсулот ишлаб чиқариш унумдорлигини ҳудуд иқтисодиёти-
нинг асосий тармоқларида банд бўлган 1 та ишчига ҳисоблагандаги маҳсулот
ҳажми аниқроқ ифодалайди. Саноат тармоғида ушбу кўрсаткич 4 та ҳудудда 44
– 66 млн. сўмни, яна 6 та ҳудудда 18 – 40 млн. сўмни ташкил этади. Булар, энг
аввало, кейинги йилларда иқтисодиётига катта инвестициялар киритилган
Қашқадарё, Навоий, Сирдарё, Андижон, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент
шаҳрида юқори ҳисобланади. Ушбу кўрсаткичлар бўйича 2001 йилда
Қашқадарё, Бухоро, Андижон, Тошкент вилоятлари юқори ўринларда турган.

2012 йилда қишлоқ хўжалигида 1 та банд ишловчига ҳисоблаганда Навоий,

Тошкент, Бухоро, Наманган вилоятларида энг кўп маҳсулот ишлаб чиқарилган.
Шу даврда ушбу кўрсаткичлар Фарғона вилояти ҳамда Қорақалпоғистон
Республикасида бошқа ҳудудларга нисбатан паст бўлган. Қурилиш ишлари
ҳажми битта банд ишчига 2012 йилда Тошкент шаҳрида, Жиззах, Навоий,
Бухоро, Самарқанд вилоятларида нисбатан юқори бўлган. Энг кам қурилиш
ишлари шу даврда Фарғона, Наманган ҳамда Қашқадарё вилоятларида
бажарилган ва натижада ушбу ҳудудлар қурилиш ҳажми бўйича мос равишда
12, 13, 14 ўринларни ва 3, 2 ва 1 рейтинг балларини олган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2014 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

1-жадвал

Ўзбекистон ҳудудларида

ишлаб чиқариш унумдорлиги кўрсаткичлари рейтинги

Минтақалар,

вилоятлар

Аҳоли жон

бошига ЯИМ,

(минг сўм)

Тармоқда бандлар сонига ҳисоблаганда, минг сўм

Рейтинг
баллари

йиғиндиси

Ўрин

саноат

маҳсулоти

қишлоқ

хўжалиги

маҳсулоти

қурилиш

ишлари

кичик бизнес

корхоналари

маҳсулоти

чет эл

инвестицияси

бор

корхоналар

маҳсулоти

2001

й.

2012

й.

2001

й.

2012

й.

Қорақалпоғистон

Республикаси

1317,2

16515,9

4314,0

9802,9

435,9

33555,6

15

16

14

14

вилоятлар:

Андижон

2211,0

39531,3

7687,3

8001,2

807,6

265395,7

62

53

5

5-6

Бухоро

3145,6

22000,0

9058,9

11444,4

794,9

82178,6

63

58

4

3

Жиззах

1767,9

21723,3

7273,6

13210,9

762,4

64125,0

33

41

11

9

Қашқадарё

2687,9

66625,7

7323,6

7262,7

622,8

607586,2

28

51

12

7

Навоий

5736,7

51325,4

12171,4

12477,1

1267,1

69818,2

66

69

1

1

Наманган

1540,8

12625,7

8761,5

7655,5

836,6

76255,8

25

33

13

10

Самарқанд

1793,7

19127,3

8335,8

10646,0

995,3

142716,0

44

53

8

5-6

Сурхондарё

1640,2

17573,8

6368,0

8513,4

359,4

117571,4

43

28

9-10

13

Сирдарё

2070,0

45245,0

6414,1

10190,3

939,9

54000,0

45

48

6-7

8

Тошкент

3450,6

31768,6

10476,2

8832,5

1560,5

53509,4

65

56

2-3

4

Фарғона

1973,5

18965,0

4994,0

7930,2

674,8

74230,8

45

29

6-7

12

Хоразм

1794,6

18285,1

6739,8

8472,8

558,8

70238,1

43

30

9-10

11

Тошкент ш.

6097,8

44249,2

-

13636,6

7075,5

98271,3

65

64

2-3

2

Ўзбекистон

Республикаси

3244,1

32114,8

7488,9

10398,9

1276,6

117024,4

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тузилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2014 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Кичик бизнес корхоналарида 1 та банд бўлган ишчига ҳисоблаганда энг

юқори ўринларни 2012 йилда Тошкент шаҳри, Тошкент ва Навоий вилоятлари
эгаллаган ва мос равишда 14, 13 ва 12 баллга баҳоланган. Ушбу кўрсаткич
бўйича энг паст баллга Сурхондарё (1) ва Хоразм (3) вилоятлари ҳамда
Қорақалпоғистон Республикаси (2) эга бўлган.

Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожланишида нафақат кичик бизнес

корхоналари, балки хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар
фаолиятига катта умид билан қаралади. Шу туфайли ушбу секторга кирувчи
корхоналарда меҳнат унумдорлиги ҳудудий ривожланишни фаоллаштиришда
асосий омил ҳисобланади. Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарда
меҳнат унумдорлиги Қашқадарё, Андижон, Самарқанд вилоятларида энг юқори
кўрсаткичга эга ва улар мос равишда 14, 13 ва 12 рейтинг баллари олган. 2001
йилда эса ушбу кўрсаткич Навоий, Андижон вилоятлари ҳамда Тошкент
шаҳрида юқори бўлган. Ҳудудлар ичида 2012 йилда 2001 йил билан
солиштирганда инвестицион жозибадорлик Самарқанд вилоятида сезиларли
яхшиланган. Бу ушбу ҳудудда, энг аввало, чет эл инвестицияси бор корхоналар,
кичик бизнес ҳам қишлоқ хўжалигининг нисбатан юқори даражада
ривожланиши билан тавсифланади.

Тадбиркорлик ривожланиши рейтинги.

Ушбу рейтинг тадбиркорлик ва

инвестиция жараёнлари ривожланишини тавсифловчи кўрсаткичлар асосида
ҳисобланди (2-жадвал). Деярли барча республика ҳудудларида кичик бизнес
корхоналари маҳсулотининг ЯИМдаги улуши (Навоий вилоятидан бошқа) 50
фоиздан, 9 та ҳудудда эса 60 фоиздан ошган. Сирдарё, Самарқанд, Наманган,
Жиззах ва Хоразм вилоятларида кичик бизнес улуши ЯИМда энг юқори.
Ушбу кўрсаткичлар 2001 йилга солиштирганда 30 – 50 фоизга кўпдир.

Бозор иқтисодиёти шароитида аҳоли даромади ва бандлигини

таъминлашда тадбиркорлик фаолиятининг турли шакллари ривожланиши
муҳим аҳамиятга эга. Ушбу

фаолиятнинг ривожланиши нафақат бандлик,

даромад нуқтаи назаридан аҳамиятли, балки бу аҳолининг тўлов қобилиятига
эга бўлиши ҳамда инвестицион жозибадорликнинг муҳим омили ҳисобланади.
Шу нуқтаи назардан, Самарқанд, Наманган, Андижон вилоятлари корхоналари
ва аҳолисининг 2012 йилда асосий капиталга киритилган инвестициялардаги
улуши энг юқори қийматга ва шунга мос рейтинг баҳосига эга бўлган.

Хулоса қилиб айтганда, кичик бизнес ривожига қарамасдан, ҳудудлар

иқтисодий ўсишининг асосий омили бўлиб нафақат хорижий, балки давлат
инвестциялари ҳам муҳим роль ўйнайди. Албатта, бунда йирик саноат
корхоналарининг ҳам ўз ўрни бор. Шунга қарамай, 2012 йилда ишлаб чиқариш
унумдорлиги бўйича энг юқори рейтингга эга (69-балл 1 ўрин) бўлган Навоий
вилояти, шу йилда тадбиркорлик ривожланиши рейтинги бўйича 50 балл билан
12 ўринга эга бўлди. Бу 2001 йилга нисбатан 2 поғона юқори бўлса-да, саноати
ривожланган ҳудуд учун анча паст даража. Агар тадбиркорликнинг мустақил
равишда ривожланиши анча секин кечишини ҳисобга олсак, ушбу вилоятга
тадбиркорликни янада кенгайтириш учун нафақат давлат, балки хорижий
инвестицияларни ҳам фаол жалб этиш зарур.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2014 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

2-жадвал

Ўзбекистон ҳудудларининг

инвестицион жозибадорлигини тавсифловчи кўрсаткичлар гуруҳлари бўйича рейтинг баллари ва ўринлари

Минтақалар,

вилоятлар

Асосий капиталга

киритилган инвестициялар

ва тадбиркорлик

Даромадлар ва харажатлар

Ташқи иқтисодий фаолият

рейтинг баллари

йиғиндиси

ўрин

рейтинг баллари

йиғиндиси

ўрин

рейтинг баллари

йиғиндиси

ўрин

2001

й.

2012

й.

2001

й.

2012

й.

2001

й.

2012

й.

2001

й.

2012

й.

2001

й.

2012

й.

2001

й.

2012

й.

Қорақалпоғистон
Республикаси

50

43

13

14

27

20

13

13

15

18

12-13

8-11

вилоятлар:

Андижон

70

73

3

3

42

49

6

2

32

25

2-3

6

Бухоро

65

64

5

6

45

43

4

6

20

32

8

4

Жиззах

57

52

9

9-11

21

21

14

12

16

11

10-11

13-14

Қашқадарё

60

60

7

8

38

37

7

8-9

19

16

9

12

Навоий

44

50

14

12

49

32

1-2

10-11

36

34

1

2-3

Наманган

54

68

11

4

34

32

8-10

10-11

21

11

7

13-14

Самарқанд

63

76

6

2

32

46

11

4

16

18

10-11

8-11

Сурхондарё

58

52

8

9-11

31

37

12

8-9

11

29

14

5

Сирдарё

56

44

10

13

34

19

8-10

14

32

18

2-3

8-11

Тошкент

82

62

1

7

43

45

5

5

30

35

4

1

Фарғона

66

67

4

5

49

48

1-2

3

24

27

6

7

Хоразм

51

52

12

9-11

34

38

8-10

7

15

18

12-13

8-11

Тошкент ш.

76

77

2

1

46

59

3

1

28

34

5

2-3

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тузилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2014 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

Аҳоли даромадлари ва харажатлари рейтинги.

Ушбу рейтингни

аниқлаш учун асос қилиб олинган кўрсаткичларнинг энг муҳими – аҳоли
даромадларидир. Унинг энг юқори даражаси Тошкент шаҳри, Навоий, Бухоро
ва Тошкент вилоятларига тўғри келади. Аҳоли даромади даражасини ижобий
ўзида акс эттирувчи яна бир кўрсаткич ҳудуддаги иш ҳақининг унинг
Ўзбекистон бўйича ўртача даражасига нисбати ҳисобланади. Ушбу кўрсаткич
бўйича Андижон, Фарғона, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳри олдинги
ўринларда, қайсики ушбу ҳудудларда 2012 йилда ўртача ойлик маош, унинг
республикадаги даражасидан 5 – 10 фоизга юқори бўлган. Аҳоли пул
даромадлари инвестиция ресурсларининг муҳим манбаи ҳисобланади. Аҳоли
умумий даромадининг 2012 йилда 5,8 фоизи ёки 4539,6 млрд. сўмини
инвестицияларга сарфланган. Бу шу даврда жами инвестициялар 20,6
фоизини ташкил этади. Аҳоли даромадларининг 94,2 фоизи истеъмол
харажатлари ҳисобланади. Ушбу кўрсаткич Тошкент шаҳрида даромадлар
миқдоридан 2,1 фоизга ошиқ. Андижон, Фарғона ва Тошкент вилоятларида эса
аҳоли харажатлари даромадларнинг 90 фоиздан ортиғини ташкил этади.

Инвестициявий фаолликни тавсифловчи яна бир кўрсаткич, бу – уй-жой-

ларни ишга тушириш ҳисобланади. Ушбу кўрсаткич 2012 йилда Самарқанд,
Наманган, Сурхондарё ҳамда Қашқадарё вилоятларида энг юқори даражада
бўлган. Нисбатан энг кам уй-жойлар ушбу даврда Сирдарё ҳамда Навоий
вилоятларида ишга туширилган. Умуман, аҳоли даромадлари ва харажатлари
рейтинги бўйича Тошкент шаҳри 2001 йилда 3-ўриндан 2012 йилда 1-ўринга,
Андижон вилояти 6-ўриндан 2-ўринга кўтарилган. Фарғона вилояти 2001 йилда
1-2 ўриндан, 2012 йилда 3-ўринга тушган, Самарқанд вилояти 11-ўриндан (2001
й.) 2012 йилда 4-ўринга кўтарилган. Навоий вилояти 2001 йилда Тошкент
шаҳри билан 1-2 ўринларда бўлган, 2012 йилда эса Наманган вилояти билан
биргаликда 10-11 ўринларга тушиб қолган.

Ташқи иқтисодий фаоллик рейтинги.

Жаҳон молиявий-иқтисодий

инқирози шароитида самарали ташқи иқтисодий фаолият мамлакат
ривожланишида муҳим роль ўйнайди. Шуни ҳисобга олиб, ташқи иқтисодий
алоқаларни тўлиқ тавсифловчи ЯИМда экспорт улуши ҳамда ички
ишбилармонлик муҳити фаоллигини акс эттирувчи – асосий капиталда
хорижий инвестиция ва кредитлар, шунингдек, хорижий инвестициялар
иштирокидаги фаолият юритаётган корхоналар салмоқлари каби кўрсаткичлар
танлаб олинди. Ушбу кўрсаткичлар 2001 йилда эса Навоий, Андижон ва
Сирдарё вилоятларида энг юқори бўлган. 2012 йилда Тошкент ва Навоий
вилоятлари, Тошкент шаҳри юқори кўрсаткичларга эришган. Жиззах,
Наманган, Қашқадарё, Сирдарё вилоятларида ташқи иқтисодий фаолият 2012
йилда 2001 йилга нисбатан бирмунча сустлашган. Аксинча, 2012 йилда ушбу
фаолият Тошкент шаҳрида, Сурхондарё, Хоразм, Самарқанд, Бухоро
вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида анча фаоллашган. Бу ушбу
ҳудудларда ташқи иқтисодий фаолият учун энг яхши шарт – шароитлар
яратилганидан далолат беради.

Умумий рейтинг баллари.

3-жадвалда 2001 ва 2012 йиллар бўйича ҳамма

кўрсаткичлар бўйича ҳисобланган 4 та рейтинг баллар йиғиндиси келтирилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2014 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

Жадвал маълумотлари ўтган икки даврда мамлакатимиз ҳудудларида олиб
борилган ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва иқтисодиётни
эркинлаштириш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар чора-тадбирлари
натижаларини ўзида намоён этади. Рейтинг баллари йиғиндисига мувофиқ
ҳудудларнинг

инвестицион

жозибадорлигини

кўрсатувчи

ўринлар

тақсимланиши 2012 йилда 2001 йилга нисбатан анча ўзгарган. Бу ўзгаришлар
2001 йилда энг юқори рейтинг балига эга бўлган Тошкент ва Андижон вилояти
ҳамда Тошкент шаҳрининг инвестицон жозибадорлиги ва иқтисодий ўсиш
даражалари билан тавсифланади.

3-жадвал

Ўзбекистон ҳудудлари

инвестицион жозибадорлигининг умумий рейтинг баллари

Минтақалар, вилоятлар

Рейтинг баллари

йиғиндиси

Ўрин

2001* й.

2012 й.

2001* й.

2012 й.

Қорақалпоғистон Республикаси

106

97

14

14

Вилоятлар:

Андижон

205

200

3

2

Бухоро

193

197

5

4

Жиззах

127

125

13

13

Қашқадарё

145

164

9

7-8

Навоий

195

185

4

6

Наманган

135

144

12

10

Самарқанд

155

194

8

5

Сурхондарё

143

146

10-11

9

Сирдарё

166

128

7

12

Тошкент

218

198

1

3

Фарғона

184

164

6

7-8

Хоразм

143

138

10-11

11

Тошкент ш.

215

234

2

1

Манба: 2012 йил муаллифлар ҳисоблари.

Тошкент шаҳри 2012 йилда инвестиция жозибадорлиги ҳамда хусусий

тадбиркорликка кенг эркинлик яратган ҳудуд сифатида энг юқори
рейтинг бали билан 1-ўринга кўтарилган. Ўзининг кейинги йилларда
тадбиркорлик, аҳоли даромадининг ўсиши ва тармоқлар ривожланиши билан
ажралиб турган Андижон вилояти 2 ўринга эга бўлди. Шу билан бир вақтда
2001 йилда 1-ўринда бўлган пойтахт вилояти 3-ўринга тушиб қолди. Навоий
вилояти 2001 йилда 4-ўриндан 6ўринга, Сирдарё вилояти 7ўриндан 12-ўринга
тушган. Самарқанд вилояти инвестициялар жалб этиш ва тадбиркорликни
ривожлантириш, меҳнат унумдорлиги ва аҳоли даромадларининг ошиши
эвазига ҳудудлар ичида 8-ўриндан (2001 й.) 5 ўринга кўтарилди. Бу ушбу


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2014 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

ҳудуднинг инвестицион жозибадорлигининг бирмунча яхшиланганлигидан
далолат беради.

Ушбу рейтинг баҳоларни инобатга олиб қуйидаги хулосаларга келиш

мумкин:

-

мамлакат ҳудудлари ичида кейинги йилларда Тошкент шаҳри, Андижон,

Тошкент, Бухоро ҳамда Самарқанд вилоятларининг иқтисодий ривожланиши
бирмунча тезлашган ва бу инвестициялар жалб қилиш учун қулай ҳисобланади;

-

рейтинг баллари бўйича нисбатан паст балларга эга бўлган

Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Сирдарё, Хоразм вилоятлари
салоҳиятлари тўлиқ ишга солинмаган ҳудудлардир, улар иқтисодиёти
ривожланишини янги поғонага кўтариш, давлат бюджетидан инвестциялар
ажратишни кенгайтириш орқали амалга ошириш мумкин;

-

ҳудудлар бўйича аниқланган рейтинглар ҳар бир республика минтақаси

ва вилояти иқтисодиётининг кучли ёки заиф соҳаларини аниқлашга
кўмаклашади;

-

рейтинг баллари ҳудуд иқтисодиётининг қайси соҳасига инвестициялар

киритиш бўйича қарор қабул қилишга ахборот асоси бўлиб хизмат қилади.

Ҳудудлар ривожланиши кўрсаткичлари асосида амалга оширилган рейтинг

баҳолашлар ва натижаларнинг таққосланма таҳлили, ушбу ишда қўлланилган
услубий ёндашувнинг амалий жиҳатдан тўғри танланганлигини кўрсатади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш

йўлида. - Т.: Ўзбекистон, 1995. – Б. 243 – 246.

2.

Абрамов А.Е. Инвестиционные фонды: Доходность и риски, стратегии

управлением, объекты инвестирования в России. – М.: Альпина Бизнес Бокус,
2005. – 416 с.

3.

Беффет У. Эссе об инвестициях, корпоративных финансах и управление

компаниями. Пер. с анг. 2-е изд. – М.: Альпина Бизнес Бокус, 2006. – 268 с.

4.

Пугач И. Экономическое развитие и инвестиционный потенциал

регионов Узбекистана в 2001 году. //Экономическое обозрение, сентябрь, 2002.
-С. 12 – 20.

5.

Ўзбекистон иқтисодиёти. Ахборот-таҳлилий бюллетень 2012 йил. Т.:

2013. – 101 б.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Узбекистон иктисодий ислох,отларни чукурлаштириш йулида. - Т.: Узбекистон, 1995. - Б. 243 - 246.

Абрамов А.Е. Инвестиционные фонды: Доходность и риски, стратегии управлением, объекты инвестирования в России. - М.: Альпина Бизнес Бокус, 2005.-416 с.

Беффет У. Эссе об инвестициях, корпоративных финансах и управление компаниями. Пер. с анг. 2-е изд. - М.: Альпина Бизнес Бокус, 2006. - 268 с.

Пугач И. Экономическое развитие и инвестиционный потенциал регионов Узбекистана в 2001 году. //Экономическое обозрение, сентябрь, 2002. -С. 12-20.

Узбекистон иктисодиёти. Ахборот-тахлилий бюллетень 2012 йил. Т.: 2013,- 101 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов