Относительное преимущество регионов и его использование при размещении иностранных инвестиций

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
78-86
38
6
Поделиться
Хасанов, К. (2015). Относительное преимущество регионов и его использование при размещении иностранных инвестиций. Экономика и инновационные технологии, (3), 78–86. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8338
К Хасанов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматриваются вопросы оценки факторов сравнительных преимуществ регионов используемые при размещение иностранных инвестиций. Проанализированы разницы в уровнях экономического развития отдельных густонаселенных регионов Узбекистана и дана оценка фактором уровня их инвестиционной привлекательности. В статье также на основ вопросника определены негативные факторы приводящий к дифференциации опросов регионов по размерам иностранных инвестиций и даны рекомендации по их устранению.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

К.Қ. Хасанов,

мустақил изланувчи, ТДИУ

МИНТАҚАЛАРНИНГ НИСБИЙ АФЗАЛЛИКЛАРИ

ВА УНДАН ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИШДА

ФОЙДАЛАНИШ

В статье рассматриваются вопросы оценки факторов сравнительных

преимуществ регионов используемые при размещение иностранных
инвестиций. Проанализированы разницы в уровнях экономического развития
отдельных густонаселенных регионов Узбекистана и дана оценка фактором
уровня их инвестиционной привлекательности. В статье также на основ
вопросника определены негативные факторы приводящий к дифференциации
опросов регионов по размерам иностранных инвестиций и даны рекомендации
по их устранению.

In article the questions of an assessment of factors of comparative advantages

of regions used at placement of foreign investments are considered. Differences in
levels of economic development of certain densely populated regions of Uzbekistan
are analysed and the assessment is given by a factor of level of their investment
appeal. In article also on bases of the questionnaire negative factors leading to
differentiation of polls of regions by the extent of foreign investments are defined and
recommendations about their elimination are made.

Калитли

сўзлар:

минтақа;

нисбий

афзаллик;

инвестицион

жозибадорлик; хорижий инвестициялар; иқтисодий ўсиш; тадбиркорлик
муҳити; сўровнома; қўшма корхона; қонуний ҳуқуқлар ҳимояси.


Бозор рақобати шароитида давлатлар ёки айрим минтақаларнинг нисбий

афзалликлари инвесторларни юқори даромад (фойда) олишга ундовчи асосий
куч ҳисобланади. Шу боис инвесторлар ўз инвестицияларини биринчи навбатда
нисбатан арзон хомашё, меҳнат, энергия, сув ва бошқа ишлаб чиқариш
ресурслари мавжуд бўлган минтақа ёки ҳудудига жойлаштиришга ҳаракат
қиладилар. Бу бозор иқтисодиётининг нисбий самарадорлик қонунига мос
келувчи ечим

ҳисобланади, яъни қаерда самара (фойда) олиш имконияти

нисбатан юқори бўлса, тадбиркорлар ўша ердаги бозорга кўпроқ интилади. Шу
билан бир вақтда инвесторларни давлат ёки минтақада сиёсий, иқтисодий ва
ижтимоий шароитлар таъсирида маълум бир давр мобайнида шаклланган макро
– мезо ва микродаражадаги иқтисодий вазият ҳам қизиқтиради. Бундай вазият
инвесторларга инвестиция киритиш учун танланаётган давлат (минтақа)да
инвестиция хатарлари қай даражада эканлигини билдирувчи ахборотларни
беради.

Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон минтақалари ва ҳудудларининг нисбий

афзалликларини баҳолаш ҳудудлар ижтимоий–иқтисодий ривожланишига
инвестициялар киритиш ва уни оптимал жойлаштириш ечимларини топишга
хизмат қилади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Нисбий (қиёсий) афзалликлар – минтақанинг мавжуд ишлаб чиқариш

салоҳияти, табиий хомашё, меҳнат ресурслари, экспорт ва инвестицион
имкониятлари йиғинидиси ҳисобланади.

Нисбий афзалликни ўзида намоён этувчи асосий тушунча – инвестицион

муҳит жозибадорлиги ҳисобланади. Ушбу тушунчага илмий манбаларда
турлича таърифлар берилган. Кўплаб тадқиқотчилар [5, 6, 8] “инвестиция
жозибадорлиги” инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш,
тўловга қобилиятлилик ва ликвидликни таҳлил қилиш, деб эътироф этади.
Бошқа муаллифлар эса “инвестиция жозибадорлиги” атамаси негизида хусусий
ва қарз капиталига тўловга қобилиятли талабни назарда тутган объектив
белгилар, воситалар имкониятлар бирлиги ётади, деб таърифлайдилар.
Шуларни ҳисобга олиб, инвестиция жозибадорлигини даромад ва хатарлар
нуқтаи назаридан баҳолаганда, бу хатарларнинг энг паст даражасида
инвестиция киритишдан юзага келадиган даромад (фойда) деб қараш мумкин.

Амалиётда инвестицион жозибадорликни баҳолашда инвестиция

киритиш кўзда тутилаётган объектнинг ҳолати даромад (фойда) даражасини
максималлаштирувчи турли мезонлар орқали баҳоланади. Бунда мамлакат,
ҳудуд, иқтисодиёт тармоғи, корхонанинг инвестиция жозибадорлигини
баҳоловчи кўрсаткичлар тизими ҳамда ҳисоблаш усуллари бир – биридан фарқ
қилади.

Ўзбекистон ҳудудларининг ривожланиши ва улар инвестицион

жозибадорлиги рейтингини баҳолашга ёндашувлар рейтинг натижалари [9]да
батафсил кўриб чиқилган.

Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб мамлакат

ривожига инвестициялар жалб этишнинг устувор йўналишлари белгиланган.
Унда мамлакат ҳудудларининг табиий–иқтисодий салоҳияти ва бошқа
инвестиция талаб этувчи объектлари тўғрисида маълумотлар давлатни
инвестиция сиёсатининг устувор йўналишлари сифатида тавсифланган. Ушбу
йўналишда зарур ахборотлар ҳукумат қарорлари [1, 2, 3, 4] билан инвесторлар
эътиборига ҳавола этилган. Шу билан бир вақтда В. Голышев ва С.А. Зокирова
тадқиқотларида [7] чет эл инвестицияларини киритиш зарур бўлган Ўзбекистон
ҳудудларининг табиий хомашё ва бошқа ресурсларининг таркиби ва уларни
қайта ишлаш имкониятлари баҳоланган.

Шуларни инобатга олганда, хорижий инвесторлар учун мамлакатда

шаклланган сиёсий, ижтимоий ва институционал муҳитда ҳудудлар иқтисодий
ривожланишига улар салоҳияти омиллари таъсирини баҳолаш муҳим амалий
аҳамиятга эгадир.

Маълумки, Ўзбекистон иқтисодиёти минтақалардан таркиб топган бир

бутун тизимни ташкил этганлиги сабабли, унинг ҳар бир минтақаси
ривожланишини таъминлаш мамлакатнинг узлуксиз тараққиётига замин
яратади.

Шуни ҳисобга олиб, мустақиллик йилларида мамлакат минтақалари ва

ҳудудларини барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш учун
бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Улар Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ «Навоий вилоятини


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

ижтимоий–иқтисодий жиҳатдан комплекс ривожлантиришнинг 2009 - 2010
йилларга мўлжалланган дастури», «Навоий эркин индустриал - иқтисодий
зонаси фаолиятини бошқариш чора-тадбирлари», «Навоий вилоятини
индустриал ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни модернизация қилишнинг
2009–2010 йилларга мўлжалланган дастури», «Наманган вилоятида кичик
бизнес

ва

касаначиликни

ривожлантиришнинг

2009-2012

йилларга

мўлжалланган дастури». «Қўқон шаҳрининг архитектуравий қиёфаси ва шаҳар
инфратузилмасини тубдан яхшилаш чоралари», «Наманган шаҳрини
ободонлаштириш ва унинг ижтимоий инфратузилмасини ривожлантиришнинг
2009–2012 йилларга мўлжалланган дастури», “Андижон вилоятини узоқ
муддатли истиқболда ижтимоий– иқтисодий ривожланиш стратегияси
(2011 й.)” ва бошқа ҳужжатлар доирасида ишлаб чиқилиб, амалга жорий
этилди.

Хорижий инвестицияларни минтақаларга жалб этишнинг нисбий

афзалликлари ва хусусиятларини очиб бериш мақсадида аҳолиси деярли бир
хил зичликда бўлган – Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сурхондарё
вилоятларининг ижтимоий–иқтисодий ривожланиш даражасини қиёсий
таҳлилини амалга оширдик.

Республикамизда кейинги йилларда эришилган иқтисодий ўсишнинг

юқори суръатлари барча минтақалар учун ҳам хосдир. Агар 2012 йилда
Ўзбекистон бўйича ялпи ички маҳсулотнинг (ЯИМ) ўсиш суръатлари
108,2 %ни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич Тошкент шаҳрида 110,2 %ни,
Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида эса мос равишда 109,0-105,2 %ни ташкил
этди. Ялпи ички маҳсулот таркибида Тошкент шаҳрининг улуши 2010 йилда
13,7 %, 2012 йилда 14,7 %га тенг бўлган. Бу ҳолат иқтисодиётнинг реал сектори
тармоқларидаги ривожланишнинг юқори кўрсаткичлари ҳамда таркибий
ўзгаришлар ҳисобига юз берган. Сурхондарё вилоятида эса шу даврда, бу
кўрсаткич 4,0 %дан 3,8 %га пасайган. Тошкент вилоятида ЯИМ нинг улуши
2012 йилда 9,6 %га тенг бўлган, бу кўрсаткич 2010 йилга нисбатан 0,7 фоизга
камайган (1-расм).

1 - расм. 2010 – 2013 йилларда Тошкент, Сурхондарё вилоятлари ва

Тошкент шаҳрининг ЯИМ даги улуши, %

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси маълумотлари

асосида тузилган.

10,3

4

13,7

10,6

4,1

14,3

9,6

3,8

14,7

0

2

4

6

8

10

12

14

16

Тошкент вил.

Сурхондарё вил.

Тошкент ш.

2010 йил

2011 йил

2012 йил


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Инқирозга қарши чораларнинг 2009-2012 йилларга мўлжалланган

дастурини амалга оширишнинг асосий самараси – 2010-2012 йилларда ҳамма
минтақаларда иқтисодий ўсиш барқарор суръатлар билан боришига
эришилганлигидан иборат бўлди. Агар бутун Ўзбекистон бўйича 2010 йилда
ЯИМ нинг ўсиши 108,5 %ни ташкил қилган бўлса, таҳлил қилинаётган
ҳудудларда ялпи минтақавий маҳсулотнинг бундан ҳам юқори даражада
ўсишига (Тошкент шаҳрида 113,2 %га, Тошкент вилоятида 112,8 %га,
шунингдек, Сурхондарё вилоятида 113,6 %га) эришилди (2-расм).

2-расм. Вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича 2000-2012 й.й.да

ЯҲМ ўсиш суръатлари, млрд. сўм

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси маълумотлари

асосида тузилган.


Республикамизнинг деярли барча минтақаларида аҳоли жон бошига тўғри

келадиган ЯИМ ҳажми ортган. Агар вилоятларни республика бўйича ўртача
кўрсаткичга нисбатан индекслар бўйича 3 та гуруҳга, яъни юқори даражадаги
индекси 1,000 дан катта бўлган; ўртача ривожланиш даражасидаги индекси
0,500 дан 1,000 гача бўлган ва паст даражада ривожланган, индекси 0,500 дан
кам бўлган гуруҳларга бўлсак, у ҳолда Тошкент шаҳри I гуруҳга, Тошкент
вилояти II гуруҳга, Сурхондарё вилояти III-гуруҳга киради.

2010–2012 йилларда Тошкент вилоятида аҳоли жон бошига тўғри

келадиган ЯИМ индекси 1,127 дан 1,064 га ўзгарган. 2005 йил бу индекс
Тошкент вилояти бўйича 1,216 ни ташкил этган. Сурхондарё вилояти эса бу
кўрсаткич бўйича III гуруҳга киради. Ушбу вилоятда аҳоли жон бошига тўғри
келадиган ЯИМ индекси 2010-2012 йилларда 0,533 дан 0,505 га пасайган. Шу
даврда (2012–2012 й.й.) Тошкент шаҳрида аҳолининг жон бошига тўғри
келадиган ЯИМ индекси 1,732 дан 1,879 гачани ташкил этди. 2005 йилда ушбу
индекс 1,454 га тенг бўлган.

Минтақалар иқтисодиёти таркибида саноат ва хизмат кўрсатиш улуши

ортиши томонга ижобий ўзгаришлар юз берганига қарамай, Сурхондарё

165,8

724,4

981,5

1220,9

1531,5

1836,7

2473

3234,8

3673,6

651,5

1820,5

2501,8

3422

4050,5

4955,3

6441,4

8336,6

9259,3

398

1892

2809,3

3996,2

5372

6698

8568,6

11279,7

14177,9

0

2000

4000

6000

8000

10000

12000

14000

16000

2000

2005

2006

2007

2008

2009

2010

2011

2012

Сурхондарё вилояти

Тошкент вилояти

Тошкент шаҳри


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

вилоятида 2012 йилда қишлоқ хўжалигининг салмоғи катта бўлиб, қарийб
55 %ни ташкил этган, ЯИМ да саноатнинг улуши 24,5 %га тенг бўлган.

Саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш суръатлари 2012 йил 2011 йилга

нисбатан ушбу минтақаларда юқори бўлган (3-расм). Агар республика бўйича
бу кўрсаткич 2012 йилда 107,7 %ни ташкил этган бўлса, Тошкент шаҳри бўйича
114,9 %, Тошкент вилоятида 107,8 %, Сурхондарё вилоятида эса 107,1 %га тенг
бўлган.

3-расм. Вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича 2000-2012 й.й.да саноат

маҳсулотлари ишлаб чиқариш ўсиш суръатлари, млрд. сўм

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси маълумотлари

асосида тузилган.


Республикада аҳоли жон бошига ҳисоблаганда саноат маҳсулоти ишлаб

чиқариш ҳажми 2012 йил 2011 йилга нисбатан 1436,8 минг сўмдан 1703,8 минг
сўмга ёки 18,5 %га ошган. Шу даврда аҳоли жон бошига саноат маҳсулоти
ишлаб чиқариш индекси Тошкентда 2,628 дан 2,701 га ортди. Ушбу кўрсаткич
шу даврда Сурхондарё вилоятида эса 0,255 дан 0,236 га камайди (1-жадвал).
Республикамизнинг барча минтақаларида 2011-2012 йилларда истеъмол
товарлари ишлаб чиқаришнинг юқори суръатлари кузатилди.

1-жадвал

Ўзбекистоннинг айрим минтақаларида 2011-2012 йилларда аҳоли

жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш индексининг ўзгариши

Минтақа

Минтақаларнинг гуруҳланиши

I гуруҳ (1,000 ва

ундан юқори)

II гуруҳ (0,500 дан

1,000 гача)

III гуруҳ (0,500 ва

ундан кам)

2011 й.

2012 й.

2011 й.

2012 й.

2011 й.

2012 й.

Тошкент шаҳри

2,628

2,701

Тошкент вилояти

1,608

1,381

Сурхондарё вилояти

0,255

0,236

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси маълумотлари

асосида муаллиф ҳисоблари.

43,1

219,1

259,2

324,7

435,7

516,3

644,8

806,1

952,5

310,1

1795,4

2506

3155,8

3488,5

3962,2

4995,4

6142,1 7097,1

292,2

1247,4

1769,1

2450,5

3794,6

4843,7

6571,5

8698,2

11345,5

0

2000

4000

6000

8000

10000

12000

2000

2005

2006

2007

2008

2009

2010

2011

2012

Сурхондарё вилояти

Тошкент вилояти

Тошкент шаҳри


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Бу кўрсаткич республикада 2012 йил бўйича ўртача 107,6 %ни,

Тошкентда 106,1 %ни ташкил этди. Сурхондарё вилоятида эса бу кўрсаткич
ўртача Республика кўрсаткичидан 2,3 фоиз бандига паст даражада бўлди.
Инвестициялар бўйича 2010-2012 йилларда барча минтақаларда ўсиш (Тошкент
вилоятидан бошқа) суръатлари кузатилди. Республикамиз бўйича 2012 йилда
2011 йилга нисбатан ушбу кўрсаткичнинг ўртача ўсиш суръати 111,6 %ни,
Тошкент вилоятида эса 77 %ни ташкил этди. Шу даврда инвестицияларнинг
асосий қисми Тошкент шаҳри, Қашқадарё, Тошкент ва Бухоро вилоятларида
мужассамланган бўлиб, улар улушига республика иқтисодиётига киритилган
инвестицияларнинг қарийб 55 %и тўғри келади. Сурхондарё вилоятида ўтган
2010-2011 йилларда инвестицияларни жалб этиш нисбатан паст даражада
бўлган ва ушбу кўрсаткичнинг фақат 2012 йилда 2011 йилга нисбатан ўсиш
суръати 12,9%ни ташкил этган (4-расм).

Шундай қилиб, ҳар бир кўрсаткичлари таққосланган ҳудудларнинг

маълум бир табиий, меҳнат ва бошқа ресурслари бўйича устунлиги, улар
ривожланишида ўз ифодасини топади ва бу ҳудуднинг нисбий афзаллиги, яъни
инвестиция киритиш учун жозибали эканлигидан далолат беради. Ушбу омил
инвестицияларни жалб этиш орқали умумий иқтисодий ўсишга ўз ҳиссасини
қўшади. Шуларни ҳисобга олиб хорижий сармоя эгаси ҳар бир ҳудудни нисбий
афзалликларидан келиб чиқиб, ўз инвестицияларини жойлаштириш ҳақида
қарор қабул қилади.

4-расм. Вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича асосий капиталга

киритилган инвестицияларнинг ўсиш суръатлари динамикаси, млрд. сўм

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси маълумотлари

асосида тузилган.


Умуман олганда, хорижий инвесторлар ва корхона раҳбарларини нафақат

минтақада рақобатбардош стратегик хомашёнинг мавжудлиги; географик
жойлашув; ишчи кучи ва транспорт харажатлари; истеъмол салоҳияти;
инфратузилма объектларининг ривожланганлиги; инвестицион муҳитнинг
қулайлиги; балки минтақаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;

569,8

655,5

807,9

1510,4

2075

1822,9

3309

3511

5014,3

0

1000

2000

3000

4000

5000

6000

2010

2011

2012

Тошкент шаҳри

Тошкент вилояти

Сурхондарё вилояти


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

қонунчиликка риоя қилиш, тадбиркорлик муҳити ҳам қизиқтиради.

Бу омиллар юқорида таъкидланганидек, Ўзбекистон минтақаларида

турлича бўлиб, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишда маълум
табақалашувга олиб келади. Шу сабабли давлат томонидан айрим
минтақаларни

қўллаб-қувватлаш

ва

хориж

инвестицияларини

жойлаштиришдаги

ўрни

юқори

бўлиб

қолмоқда.

Инвестицияларни

минтақаларга жалб этишнинг табақаланишга олиб келувчи асосий омилларини
аниқлаш мақсадида Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида жойлашган 24 та
қўшма корхоналарда ушбу иш доирасида монографик кузатишлар ўтказилди.

Сўровномалар таҳлили шуни кўрсатадики, тадбиркорлар олдида турган

энг катта муаммо солиқларнинг, айниқса ижтимоий тўловларнинг юқори
даражада эканлиги, 80 % тадбиркорлар солиқлар даражасини юқори деб
таъкидладилар, 62 % тадбиркорлар, агар барча солиқлар қонуний тўланса,
корхона рақобатбардош бўла олмайди деган фикрни билдирдилар. 2010 йил
январь ойидан бошлаб ягона ижтимоий тўлов миқдори иш ҳақи фондига
нисбатан 25 % қилиб белгиланди. Сўровномалар натижасига кўра 86 %
тадбиркорлар ягона ижтимоий тўлов миқдорини ҳам юқори деб кўрсатдилар,
ҳамда солиқларни камайтириш керак, деган фикр билдирдилар.

Аксарият тадбиркорлар газ, электр энергияси, ёқилғи, сув ресурслари

баҳоси юқори даражада эканлиги ва уларнинг нархи кўтарилиб бораётганини
бизнесни юритишдаги асосий муаммолардан деб таъкидладилар. Сўровнома
натижаларига кўра, Сурхондарё вилояти тадбиркорларидан 83 %, Тошкент
вилоятида 78,9 % ресурсларнинг нархи кўтарилиб кетаяпти деб ҳисоблайдилар.

Ушбу вилоятларда инвестицияларни жалб этиш хусусиятларини ўрганиш

бўйича ўтказилган сўровномада давлат тузилмалари билан низоли ҳолатлар
юзага келиб қолганда, тадбиркорларнинг ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун
реал имкониятларнинг бўлмаслиги, инвестицияларни жалб этишга салбий
таъсир этадиган омиллардан деб кўрсатилди. Сурхондарё вилояти тадбиркор
раҳбарларининг 45 %ининг фикрига кўра, тадбиркорларнинг ҳуқуқини ҳимоя
қилиш тартибини мустаҳкамлаш давлат иқтисодий сиёсатининг устувор
йўналишларидан бўлиши керак, деб ҳисоблайдилар. Сўровнома натижаларига
кўра, Тошкент вилояти бўйича бу кўрсаткич 38,7% ни ташкил этди.

Бизнесни олиб боришда тенг шартларнинг ўрнатилиши самарали муҳит

яратилишининг муҳим тамойилларидандир. Рақобат кураши бизнес
юритишнинг тенг бўлмаган шартларида, ким яхши ишлаётган бўлса эмас,
балки ким имтиёзларга ва устунликка эса бўлса ютиб чиқади. Натижада
жамиятнинг ресурсларидан самарасиз фойдаланилади ва унинг иқтисодий
салоҳияти тўлиқ намоён бўлмайди.

Сўровнома натижаларига кўра, бизнес юритишда тенг бўлмаган

шартларининг энг салбий оқибатлари, инвестиция ва инновацияларга
рағбатлантиришнинг йўқолишидир. Тенг бўлмаган шароитлар рақобатни
чегаралаб қўяди, тармоққа янги корхоналарнинг кириб келишига, ишлаб
чиқарувчиларни

инвестиция

ва

инновацияларга,

ишлаб

чиқариш

ҳаражатларини қисқартиришига қараб эмас, балки ўз манфаатларини кўзлаб,
қарашлик кўрсатади. Бизнес юритишнинг тенг бўлмаган шартлари бозорга


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

кириб боришдаги тўсиқлар билан ҳам боғлиқдир. Бундай тўсиқларга рухсат
олиш, лицензия ва сертификатлар олишдаги мураккаб ҳолатларни киритиш
мумкин.

Корхоналар маҳсулотларини стандартлаштириш ва сертификатлаш-

тириш учун ортиқча маблағ ва вақт сарфлайдилар. Бундан ташқари,
сертификатлар қандай муддатга берилганига қараб, уларни қайта
сертификатлаштириш талаб қилинади. Буларнинг ҳаммаси, яна ортиқча
харажатларни талаб қилади. Деярли барча синов лабораториялари ва
сертификатлаш марказлари хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар бўлганлиги ва
мажбурий

сертификатланадиган

маҳсулотлар

рўйхати

Ўздавстандарт

томонидан қаттиқ назорат қилиниши ҳамда маҳсулотни сертификатлаш билан
боғлиқ барча ўлчаш харажатлари маҳсулот таннархига кириши сабабли
мажбурий сертификатлаш солиқлар ҳажми ортишига ҳам олиб келади.

Кўпчилик корхона раҳбарлари вилоятларга инвестицияларни жалб

этишга тўсқинлик қилаётган сабаблардан бири деб, ишлаб чиқариш жараёнини
бошлаб олиш билан боғлиқ қийинчиликларни ҳисоблайдилар. Буларга
корхонани рўйхатдан ўтказиш, рўйхатдан ўтказгандан кейинги турли
рухсатномаларни олиш, турар жой биносини одам яшамайдиган қилиб
расмийлаштириш, корхона майдони, савдо каналларини кенгайтириш билан
боғлиқ қийинчиликларни киритиш мумкин.

Бундан ташқари, маҳаллий тадбиркорлар ўз маҳсулотларини реализация

қилиш жараёнида ҳам бозорга кириб боришда қийинчиликларга учрайдилар.
Сўровнома натижаларига кўра, 48 % тадбиркорлар нақд пулга олди - сотди
ишларини амалга оширишдаги чекловларни, 30 % тадбиркорлар эса маҳсулотга
нархларни эркин ўрнатишдаги чекловларни бизнесни ривожлантириш,
инвестицияларни жалб этишдаги тўсиқлардан деб кўрсатадилар.

Ўрганилаётган вилоятларда жойлашган 67 % қўшма корхоналарнинг

раҳбарлари иқтисодий сиёсатдаги, шунингдек, қонунчиликдаги кутилмаган
ўзгаришларни, ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун маълумотларнинг
етишмаслиги, қонунчиликнинг ва қарама-қаршиликларни, тадбиркорлик
фаолиятига

тўсқинлик

қиладиган

кўп

чекловларни

бизнесни

ривожлантиришдаги муаммолар деб кўрсатдилар.

Сўровномалар таҳлилига кўра, 56 % тадбиркорлар банклар билан боғлиқ

ишлар харажатларининг юқори эканлигини таъкидладилар. Кредит олишда
гаров шартлари ҳаддан ташқари юқорилиги, банк операцияларини амалга
ошириш муддати узоқлиги, банк хизматлари қиймати баландлиги ҳам
тадбиркорликни ривожланишига қаршилик кўрсатувчи тўсиқлардандир.
Бундан ташқари, аксарият тадбиркорлар фикрича, кредитларни ўз вақтида
тўлай олмасдан, унинг муддатини узайтирганда, тўланадиган жарималарнинг
юқорилиги, нақд пул олишдаги қийинчиликлар ҳамда банк ҳисоб рақамидаги
пулларни эркин ишлатишдаги чекловлар ҳам қўшма корхоналар фаолиятини
ривожлантиришдаги тўсиқлардандир.

Хулоса қилиб айтганда, мамлакат ҳудудлари инвестицион жозибадорлиги

нафақат минтақаларнинг табиий хомашё, меҳнат ва бошқа ресурслар
салоҳияти, балки инвесторлар, хусусан, тадбиркорлик субъектларига берилган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

қонуний ҳақ–ҳуқуқлар ижросини тўлиқ таъминлашга ҳам узвий боғлиқ
ҳисобланади. Бу албатта ҳудуднинг иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларида
ўз аксини топади ва унга таъсир кўрсатади. Фикримизча, айнан ана шу ҳолат
инвестиция жозибадорлиги омили сифатида баҳоланиши лозим.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Постановление Президента Республики Узбекистан «О программе мер

по реализации важнейших проектов по модернизации, техническому и
технологическому перевооружению производства на 2009-2014 годы» от
12.03.2009 г. №ПП-1072.

2.

Указ Президента РУз от 10.04.2012 г. УП-4434 “О дополнительных

мерах по стимулированию привлечения прямых иностранных инвестиции”.

3.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хорижий

инвестицияларни

жалб

этиш,

давлат

тасарруфидан

чиқариш

ва

хусусийлаштириш дастурини амалга оширишни таъминлашнинг қўшимча
чоралари тўғрисида”ги 2002 йил 26 мартдаги № 97 сонли қарори.

4.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Устувор

инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий инвестицияларни
жалб этиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида”ги 58-сонли қарори,
2004 йил 9 феврал.

5.

Абрамов С.И. Инвестирование. - М.: Центр экономики и маркетинга,

2006, – 440 с.

6.

Баринов В.А., Харченко В.Л. Стратегический менеджмент: Учеб.

пособие, - М.: ИНФРА-М, 2008. - 285 с.

7.

Голышев В.А., Закирова С.А. Национальная экономика Республики

Узбекистан в переходный период: Учебное пособие. - Т.: УМЭД, 2007, -142 с.

8.

Надырханов У. Методологические аспекты привлечения прямых

иностранных инвестиций в Республике Узбекистан. Методологические
вопросы разработки стратегий долгосрочного развития. Материалы V форума
экономистов. –Т.: IFMR, 2013. – С. 155.

9.

Беркинов Б.Б., Хасанов К.Қ. Ўзбекистон ҳудудларининг инвестицион

жозибадорлиги рейтинги (397 кб). // “Иқтисодиёт ва инновацион
технологиялар” илмий электрон журнали. ТДИУ,

http://www.iqtisodiyot.uz

, № 2,

2014.

Библиографические ссылки

Постановление Президента Республики Узбекистан «О программе мер по реализации важнейших проектов по модернизации, техническому и технологическому перевооружению производства на 2009-2014 годы» от 12.03.2009 г. №ПП-1072.

Указ Президента РУз от 10.04.2012 г. УП-4434 “О дополнительных мерах по стимулированию привлечения прямых иностранных инвестиции”.

Узбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Хорижий инвестицияларни жалб этиш, давлат тасарруфидан чикариш ва хусусийлаштириш дастурини амалга оширишни таъминлашнинг кушимча чоралари тугрисида”ги 2002 йил 26 мартдаги № 97 сонли карори.

Узбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Устувор инвестиция лойихаларини амалга ошириш учун хорижий инвестицияларни жалб этиш механизмини такомиллаштириш тугрисида”ги 58-сонли карори, 2004 йил 9 феврал.

Абрамов С.И. Инвестирование. - М.: Центр экономики и маркетинга, 2006, - 440 с.

Баринов В.А., Харченко В.Л. Стратегический менеджмент: Учеб, пособие, - М.: ИНФРА-М, 2008. - 285 с.

Голышев В.А., Закирова С.А. Национальная экономика Республики Узбекистан в переходный период: Учебное пособие. - Т.: УМЭД, 2007, -142 с.

Нады

рханов У. Методологические аспекты привлечения прямых иностранных инвестиций в Республике Узбекистан. Методологические вопросы разработки стратегий долгосрочного развития. Материалы V форума экономистов. -Т.: IFMR, 2013. - С. 155.

Беркинов Б.Б., Хасанов К.К. Узбекистан худудларининг инвестицией жозибадорлиги рейтинги (397 кб). // “Иктисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. ТДИУ, http://www.iqtisodiyot.uz, № 2, 2014.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов