Особенности рынка товаров и услуг в содействии развитию регионального экспорта

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
212-217
74
5
Поделиться
Худайберганов, Д. (2015). Особенности рынка товаров и услуг в содействии развитию регионального экспорта. Экономика и инновационные технологии, (5), 212–217. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8488
Д Худайберганов, Ургенчский государственный университет

к.э.н., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Целью исследования является повышение экспортного потенциала региона на основе развития рынка товаров и услуг.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Д.Т. Худайберганов,

и.ф.н., доц. УрДУ

МИНТАҚА ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИНИ ЮКСАЛТИРИШДА ТОВАР ВА

ХИЗМАТЛАР БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС

ХУСУСИЯТЛАРИ

Целью исследования является повышение экспортного потенциала региона

на основе развития рынка товаров и услуг.

Тадқиқотнинг мақсади минтақанинг экспорт салоҳиятини юксалтирувчи

товар ва хизматлар бозорини ривожлантиришдан иборат.

Калитли сўзлар:

Минтақа, инновацион иқтисодиёт, экспорт салоҳияти,

туризм хизматлари, товар ва хизматлар бозори, ривожланиш стратегияси,
комплекс ривожланиш

Мамлакатни модернизациялаш шароитида товар ва хизматлар бозорининг

минтақа экспорт салоҳиятини юксалтиришдаги ўрни алоҳида аҳамият касб
этади. Бунда товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни экспорт қилиш
муҳим бўлиб ҳисобланади. Айнан, товар ва хизматлар бозори, уларнинг
самарали фаолияти, бир томондан истеъмолчилар, яъни аҳоли турмуш
даражаси ва сифатини оширишнинг муҳим воситаси бўлса, иккинчи томондан
минтақа иқтисодиётини юксалтириш, экспортга йўналтирилган товарлар ишлаб
чиқариш, Хоразм вилояти каби туристик салоҳият мавжуд минтақада туризм
хизматларини экспорт қилиш имкониятларини яратади. Шунга асосан, Хоразм
вилоятида ялпи ҳудудий маҳсулотнинг 1,3 фоизи туризм соҳасидаги экспорт
ҳиссасига тўғри келади.

Бироқ бугунги кунда жаҳон ялпи маҳсулотининг 9 фоизи, иш

ўринларининг 10 фоизи ҳамда хизматлар экспортининг 30 фоизи айнан туризм
соҳасида яратилаётганлигини ҳисобга олсак, Хоразм вилоятида бу соҳада катта
имкониятлар мавжуд эканлигига амин бўламиз. Шу сабабли ҳам, минтақада
экспорт салоҳиятини юксалтириш манбалари сифатида товар ва хизматлар
бозорини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш
механизмларини яратиш муаммоларини ҳал қилиш долзарб ҳисобланади.

Маълумки, товар ва хизматлар бозори

белгиланган иерархияга, ўз

тармоқлари ўртасидаги мустаҳкам ўзаро алоқалар ва мутаносибликларга эга
ягона тизимдир [1]. Шунга мувофиқ, товар ва хизматлар бозорида иқтисодий
жиҳатдан эркин бўлган, бозорнинг асосий субъектлари ҳисобланган
сотувчилар, хизматларни амалга оширувчилар ва харидорлар ўртасида амалга
оширилувчи олди-сотди муносабатлари тизими, механизми ва асосий
иқтисодий айирбошлаш фаолияти амалга оширилади.

Шу билан бирга, товар ва хизматлар бозори энг муҳим бўлган товар ва

хизматларни,

уларнинг

тўла

равишда

истеъмолчига

етказилишида,

истеъмолчилар билан ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги иқтисодий алоқаларни
узвий давом эттиришда, аҳолини истеъмол товарлари ва хилма-хил хизматлар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

билан тўлароқ таъминлашдаги асосий субъект вазифасини бажаради. Шулардан
келиб чиқиб, товар ва хизматлар бозори иқтисодий категория сифатида
кўринишда олди-сотди амалга ошадиган “ўрин-жой” ҳамда товар ва
хизматларни айирбошлаш бўйича ўзаро шаклланган муносабатлар тизими
бўлиб ҳам майдонга чиқади.

Минтақанинг экспорт салоҳиятини юксалтиришда товарлар бозорини

ривожлантириш

Хоразм вилоятида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш

мақсадида қабул қилинган дастурларнинг асосий мақсади саналади. Дастурга
асосланиб, вилоят товарлар бозорида ишлаб чиқариш турларининг ривожланиш
динамикаси ўзгарди. Жумладан, 2014 йилда чакана товар айланмаси 2341268,5
млн. сўмни ташкил этди ва ўтган 2013 йилга нисбатан 109,3 фоизга ошди.
Қишлоқ жойлардаги савдо корхоналарининг чакана савдо айланмаси умумий
товар айланмасининг 2,5 фоизини ташкил этди. Демак, хўжалик юритувчи
субъектларнинг мулкчилик шакллари бўйича чакана товар айланмаси
қуйидагича ўзгарди [3]:

1-жадвал

Хоразм вилоятида 2014 йилда амалга оширилган чакана товар айланмаси

ҳажми ҳақида маълумот

Кўрсаткичлар

Млн.сўм

2013 йилга

нисбатан фоиз

ҳисобида

Якунга

нисбатан

фоиз

ҳисобида

1

2

3

4

Жами

2341268,5

109,3

100,0

Шу жумладан

мулкчилик шакллари

бўйича:

Давлат мулки

268,0

107,0

0,01

Нодавлат мулки

2340999,5

109,3

99,99

Ундан фуқароларнинг

хусусий мулки

331142,1

110,9

14,1


Жадвалга асосан, Хоразм вилоятида 2014 йилда амалга оширилган чакана

товар айланмаси ҳажми 2341268,5 млн.сўмга етиб, 2013 йилга нисбатан 109,3
фоизга ўсган. Ушбу кўрсаткич мулкчилик шакллари бўйича давлат мулкида
107,0 фоизга ва нодавлат мулкида 109,3 фоизга етди. Ундан фуқароларнинг
хусусий мулки бўлган чакана товар айланмаси

331142,1 млн.сўмга етиб, 2013

йилга нисбатан 110,9 фоизга ошди.

Шу билан бирга, Хоразм вилоятида савдо корхоналарининг чакана савдо

айланмаси ҳажми 2014 йилда 1005976,0 млн. сўмни ташкил этди ва 2014 йилга
нисбатан 106,4 фоизга ошган. Шунингдек, умумий овқатланиш соҳасининг
товар айланмаси 31791,1 млн. сўмга етди ёки 2013 йилга нисбатан 105,1 фоизни
ташкил этди. 2015 йилнинг 1 январь ҳолатига чакана савдодаги товар
захиралари 9599,9 млн. сўм ёки 8,0 савдо кунини ташкил этди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

Минтақанинг экспорт салоҳиятини юксалтиришда хизматлар бозорини

ривожлантириш

жамиятда иқтисодиёт мажумасининг таркибий қисми

ҳисобланади. Унда иқтисодий муносабатлар амалга оширилиб, умумий
тизимни амалга оширишда тўла қатнашади ва жамиятда мавжуд бўлган
иқтисодий қонунларга бўйсунади. Шунга мувофиқ, ҳозирги кунда мавжуд
тармоқларнинг халқаро таснифланиши қуйидаги уч секторларга ажратилади[2]:

- бирламчи (қишлоқ хўжалиги ва қазиб олиш саноати). Бунда ишлаб

чиқариш муносабатлари шаклланади ҳамда амалга оширилади;

- иккиламчи (қайта ишлаш саноати). Бу секторда ишлаб чиқариш жараёни

орқали қайта ишлаб чиқариш муносабатлари амалга оширилади;

- учламчи (хизматлар соҳаси ёки ижтимоий соҳа). Дарҳақиқат, экспорт

салоҳиятни ошириш мақсадида товар ва хизматлар бозори Хоразм вилояти
минтақасида хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, аҳолини замонавий ва
сифатли хизмат турлари билан таъминлаш, аҳолини бандлигини тўла
таъминлаш ва қишлоқ жойларида хизмат кўрсатиш соҳасини оширишга
эришилади.

Шунга асосланиб, Хоразм вилоятида хизматлар соҳасини ривожлантириш

учун етарли шарт-шароитлар ва қулай ижтимоий-иқтисодий муҳит яратилган.
Шунингдек, бозор фаолиятини яхшилаш бўйича хизматлар бозоридаги
таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ва бозор инфратузилмасини комплекс
ривожлантириш ишлари ҳам амалга оширилмоқда. Чунки вилоятда хизматлар
соҳасининг ҳозирги ҳолати мавжуд табиий, иқтисодий, меҳнат ва молиявий
ресурслардан тўла фойдаланган ҳолда ҳар бир турдаги бозорларнинг
шаклланиши ва кенг ривожланиши орқали таъминланади. Бу эса вилоят
иқтисодиёти ривожланиши ва унда бўладиган таркибий ўзгаришларни
такомиллаштириш бўйича амалий тавсияларни ишлаб чиқишга ёрдам беради.

Айниқса, вилоятда аҳолининг хизматларга талабини қондиришда истеъмол

хизматлари бозори муҳим “восита” вазифасини бажармоқда ҳамда уларнинг
таркибида хизмат кўрсатувчиларнинг фаолияти алоҳида кучайтирилмоқда.
Шунингдек, вилоятда иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилиши ялпи
ҳудудий маҳсулотининг таркибига ҳам ижобий таъсир кўрсатди.

Бунга асосан, коммуникация, транспорт ва алоқа тармоқлари, туризм ва

меҳмонхона хизматлари, молия-банк тизимидаги хизматларнинг янги турлари
тез суръатлар билан ривожланиб бормоқда. Ушбу хилма-хил хизмат турларини
айирбошлаш билан боғлиқ фаолият товар ва хизматлар бозорининг асосини
ташкил қилиб, ўз навбатида, иқтисодиётнинг замонавий ва мустақил тармоғи
сифатида юзага келади. Шу жумладан, вилоят миқёсида бозор туризм, реклама,
экологик, психологик, ҳуқуқий, ахборот, алоқа, тиббий, таълим, лизинг,
маиший, молиявий, пуллик, аудиторлик, савдо, коммунал, техник-технологик
каби хизмат турлари ҳисобига такомиллашмоқда.

Айниқса, бозор таркибида аҳолига кўрсатилган пуллик хизматларни товар

ва хизматлар бозори фаолиятини янада яхшиловчи ва унинг ролини
оширишнинг қулай воситаси сифатида алоҳида кўрсатиб ўтиш жоиз. Пуллик
хизматни ривожлантириш орқали бошқа барча хизмат турларини
ривожлантириш мумкин. Аслида, бу бозор фаолиятида истеъмолчилар ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

хизмат кўрсатувчилар ўртасидаги иқтисодий муносабат ва олди-сотди
жараёнини “тезлаштирувчи” ролининг ошаётганлиги билан белгиланади.

Шу билан биргаликда, вилоятда 2014 йилда аҳолига кўрсатилган пуллик

хизматлар ҳажми 963588,3 млн. сўмни, унинг реал ўсиши эса 2014 йилга
нисбатан 113,7 фоизни ташкил этди. Аҳолига пуллик хизматлар кўрсатишнинг
асосий қисми расмий сектор томонидан амалга оширилиб (54,1 фоиз), бу
секторда хизматлар ҳажми амалдаги нархларда 521335,5 млн. сўмни, ўсиш
суръати эса 111,8 фоизни ташкил этди.

Айниқса, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан кўрсатилган хизматлар

ҳажми 442252,8 млн. сўмни, пуллик хизматлар умумий ҳажмидаги улуши эса
45,9 фоизни ташкил этди. Нодавлат секторида кўрсатилган хизматларнинг
улуши 90,3 фоиз бўлиб, 869894,1 млн. сўмни ташкил этди ёки ўтган йилга
нисбатан 114,4 фоизга ошди. Шу билан бирга, Хоразм вилояти бўйича пуллик
хизматлар умумий ҳажмида маиший хизматлар 9,4 фоиз ёки 90606,3 млн.
сўмни ташкил этди. Уларнинг реал ҳажми 2013 йилга нисбатан 114,3 фоизга
ошди.

Маиший хизматларнинг 90,6 фоизи хусусий тадбиркорлар томонидан

амалга оширилиб, ушбу секторнинг хизматлар ҳажми дастлабки баҳоланганда
82083,3 млн. сўмни, ўсиш суръати эса 117,2 фоизни ташкил этди. Маиший
хизматлар ҳажмининг барча ҳудудларда ошганлиги кузатилди. Айниқса,
Урганч шаҳри (114,6), Хонқа (115,7 фоиз), Қўшкўпир (115,7), Гурлан (115,6
фоиз) ва Ҳазорасп (115,6 фоиз) туманларида бу кўрсаткич юқори бўлди.

Юқоридагилар билан бирга, Хоразм вилояти хизмат кўрсатиш ва сервис

соҳасида туб ўзгаришлар амалга оширилди. Жумладан, 2013 йил мобайнида
“2013-2015 йилларда Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш
Дастури” қабул қилиниб, дастур доирасида ижобий ишлар бажарилди.
Айниқса, дастур доирасида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳалари бўйича жами 147,0 млн. долларга тенг
1576 та лойиҳа амалга оширилиб, 10424 та янги иш ўринлари ташкил этилди.
Натижада, хизматлар соҳасида 1014 та иш ўрни ташкил этилди.

Хусусан, 2013 йилда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш

дастурига асосан, 1014 та лойиҳа амалга оширилиб, 61,1 млн.доллар миқдорида
инвестициялар ўзлаштирилди ҳамда 4599 та янги иш ўринлари яратилди.
Жумладан, Урганч шаҳрида 246 та, Боғот туманида 93 та, Гурлан туманида 83
та, Қўшкўпир туманида 96 та, Урганч туманида 67 та, Ҳазорасп туманида 93 та,
Хонқа туманида 108 та, Хива туманида 92 та, Шовот туманида 98 та, Янгиариқ
туманида 90 та ва Янгибозор туманида 89 та шохобчалар фойдаланишга
топширилди. Хизмат турлари бўйича 353 та чакана савдо корхоналари, 46 та
умумий овқатланиш корхоналари, 15 та гузарлар, 360 та маиший хизмат
кўрсатиш корхоналари ва 381 та бошқа шахобчалар фойдаланишга
топширилди.

Дарҳақиқат, 2014 йилда вилоят хизматлар бозорида иқтисодий фаолият

турлари бўйича хизматлар кўрсатиш ҳажми 2498,8 млрд. Сўмни ташкил этди,
шу жумладан қишлоқ жойларида 1033,4 млрд. Сўм ёки умумий кўрсатилган
хизматлар ҳажмининг 41,4 фоизини ташкил этди. 2013 йилга нисбатан ҳақиқий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

ўсиш 116,4 фоизни ташкил этди ва қуйидагича бўлди [3]:

2-жадвал

2014 йилда Хоразм вилоятида хизматлар соҳасининг муҳим параметрли

кўрсаткичлари

Кўрсаткичлар

Млн.сўм

2013 йилга

нисбатан

фоиз

ҳисобида

Якунга

нисбатан

фоиз

ҳисобида

1

2

3

4

Жами хизматлар ҳажми, жумладан 2498795,4

116,4

100,0

Алоқа ва ахборотлаштириш

хизматлари

167710,4

131,7

6,7

Компьютер дастурлаш хизматлари

611,8

120,8

0,0

Молиявий хизматлар

201438,5

133,6

8,1

Транспорт хизматлари

447692,8

115,9

17,9

Қурилиш хизматлари

212021,3

110,0

8,5

Технологик дастгоҳларни

таъмирлаш ва техник хизмат

кўрсатиш хизматлари

4278,7

90,2

0,2

Қишлоқ хўжалик техникаларини

таъмирлаш ва техник хизмат

кўрсатиш

1251,9

107,3

0,1

Туристик хизматлар

12026,0

114,3

0,5

Савдо ва умумовқатланиш

хизматлари

657398,1

113,8

26,3

Маиший хизматлар

126996,2

119,0

5,1

Таълим хизматлари

58873,1

100,4

2,4

Соғлиқни сақлаш хизматлари

23890,4

110,0

1,0

Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги

хизматлар

25083,1

111,6

1,0

Бошқа хизматлар

559523,2

113,8

22,2


Жадвал таҳлили бўйича вилоятдаги хизмат кўрсатишда энг катта улуш

савдо ва овқатланиш (26,3 фоизи), транспорт (17,9 фоиз) ва молиявий (8,1
фоиз) хизматларга тўғри келди. Демак, натижада товар ва хизматлар бозорида
иқтисодий муносабатларни амалга ошириш асосида мамлакат минтақаларида
экспорт салоҳиятини юксалтириш қуйидаги омилларга боғлиқ ҳисобланади:

- ташкилий-воситавий омил. Бунда товар ва хизматлар бозорини ташкил

этиш билан боғлиқ бўлган ва ундаги фаолиятнинг амалга оширилишига
кўмаклашувчи биржа, аукцион, таъминот-сотув, брокерлик каби воситачилик
ташкилотлари ҳамда савдо корхоналарининг мажмуаси ва фаолияти
такомиллашади;

- моддий-рағбатлантирувчи омил. Бунда асосан товар ва хизматлар

бозорида зарур маблағларни шакллантирувчи ва таъминловчи транспорт,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

ахборот-алоқа воситалари, иқтисодий муносабатларда фаол қатнашувчи
хўжалик субъектларининг роли кучайтирилади;

- ҳисоб-кредит омили. Бу омил товар ва хизматлар бозорида иқтисодий-

молиявий ҳисоб-китобларнинг тўғри амалга оширилишига кўмаклашадиган,
молиявий хизматларни кўрсатишни таъминловчи ички алоқаларни тартибга
солувчи тижорат банклари, суғурта идоралари ва кредит-омонат идоралари
фаолиятига алоҳида эътибор қаратилади.

Хулоса шуки, иқтисодиётни модернизациялаш шароитида товар ва

хизматлар бозори фаолиятини ташкил этиш механизмлари такомиллашмоқда ва
бунда Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар товар ва
хизматлар бозори дастурларини ишлаб чиқишга асос бўлмоқда. Зеро,
иқтисодиётнинг ривожланиши товар ва хизматлар бозорининг самарали
фаолият юритиши билан чамбарчас боғлиқ.

Умуман, минтақанинг экспорт салоҳиятини юксалтирадиган товар ва

хизматлар бозорини ривожлантириш қуйидаги йўналишлардаги дастурларни
ишлаб чиқиш асосида амалга ошириш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз:

- соҳада хориж тажрибасини ўрганиб, мамлакат минтақаларида экспорт

салоҳиятини юксалтириш омилларини тўла таҳлил қилиш орқали минтақада
экспорт салоҳиятини юксалтиришнинг методологик асосларини ишлаб чиқиш;

- туризм хизматларини экспорт қилишга эътибор қаратиб, минтақа учун

янги саноат тармоғи - машинасозлик маҳсулотлари экспортининг кенгайтириш
имкониятларини кўриб чиқиш натижасида минтақада товар ва хизматлар
бозорининг ривожланиш даражаси ва индексларини ишлаб чиқиш ҳамда
баҳолаш;

- минтақа экспорт салоҳиятини юксалтиришда товар ва хизматлар

бозорини ривожлантириш истиқболларини белгилаб, дастурлар ишлаб чиқиш
ҳамда истиқболда минтақани экспорт салоҳиятини оширишнинг стратегиясини
аниқлаб, дастурларни амалга ошириш механизмини яратиш.

Натижада товар ва хизматлар бозорини ривожлантириш асосида уни

юксалтириш дастурларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш механизмларини
яратишга эришилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Акбарова З.Р. Товар ва хизматлар бозори статистикаси. – Т.: Адабиёт

жамғармаси, 2004. – 6 б.

2.

Муаллифлар жамоаси. Хизмат кўрсатиш, сервис ва туризм соҳаларини

ривожлантириш: муаммолар ва уларнинг ечимлари. - Т.: 2008. Профессорлар
Пардаев М.Қ. ва Мусаев Ҳ.Н. таҳрири остида. – 9 б.

3.

Хоразм вилояти Статистика бошқармасининг йиллик тўплами.

4.

Рузметов Б., Матякубов У., Худайберганов Д. Хоразм вилоятида

туризмни ривожлантириш истиқболлари // Актуальные проблемы туризма:
Республика илмий-амалий анжуман материаллари. – Т., 2009. –Б.137-141.

Библиографические ссылки

Акбарова З.Р. Товар ва хизматлар бозори статистикаси. - Т.: Адабист жамгармаси, 2004. - 6 б.

Муаллифлар жамоаси. Хизмат курсатиш, сервис ва туризм сохаларини ривожлантириш: муаммолар ва уларнинг ечимлари. - Т.: 2008. Профессорлар Пардаев М.К. ва Мусаев .Н. тахрири остида. - 9 б.

Хоразм вилояти Статистика бошкармасининг йиллик туплами.

Рузметов Б., Матякубов У., Худайберганов Д. Хоразм вилоятида туризмни ривожлантириш истикболлари // Актуальные проблемы туризма: Республика илмий-амалий анжуман материаллари. -Т., 2009. -Б. 137-141.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов