Возможности и перспективы развития туризма в регионе Хорезмской области

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
19-27
68
3
Поделиться
Абдуллаев, Ф., Худайберганов, Д., & Хамраев, К. (2016). Возможности и перспективы развития туризма в регионе Хорезмской области. Экономика и инновационные технологии, (3), 19–27. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8780
Ф Абдуллаев, Ургенчский государственный университет

к.э.н., доцент

Д Худайберганов, Ургенчский государственный университет

к.э.н., доцент

К Хамраев, Ургенчский государственный университет

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье освящены особенности развития туристической отрасли, его перспективы и осуществленные дела в данном направлении в Хорезмской области. В частности, в ней подробно анализированы результаты достигнутые в рамках «Программы развития сферы туризма на 2013-2015 годы в Хорезмской области». Также в работе приведены аспекты сдерживающие развитие сферы туризма в Хорезмской области и предложения по их предотвращению.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Ф.О. Абдуллаев, и.ф.н., доц.,

Д.Т. Худайберганов, и.ф.н., доц.,

Қ.И. Хамраев, катта ўқитувчи, УрДУ

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ МИНТАҚАСИДА ТУРИЗМ СОҲАСИНИНГ

РИВОЖЛАНИШ ИМКОНИЯТЛАРИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ

В данной статье освящены особенности развития туристической

отрасли, его перспективы и осуществленные дела в данном направлении в
Хорезмской области. В частности, в ней подробно анализированы результаты
достигнутые в рамках «Программы развития сферы туризма на 2013-2015
годы в Хорезмской области». Также в работе приведены аспекты
сдерживающие развитие сферы туризма в Хорезмской области и предложения
по их предотвращению.

The article highlights the features of the development of the tourism industry, its

prospects and the affairs carried out in this area in the Khorezm region. In
particular, it has detailed analysis of the results achieved in the framework of the
"Program of tourism development in the Khorezm region for 2013-2015". Also the
work gives aspects constraining the development of tourism in Khorezm region and
proposals for their prevention.

Калитли сўзлар:

Туризм, минтақа, туризм ислоҳотлари, меҳмонхона,

дастур, қарор, ташкилот.

Бугунги кунда мамлакатимизда туризм соҳасининг тез суръатлар билан

ўсиши юртимизга катта ҳажмдаги валюта тушумларини кириб келиши ва янги
иш ўринларининг пайдо бўлишига олиб келмоқда. Бу ҳақда Президентимиз
И.А. Каримов таъкидлаганидек, “Туризм содда қилиб айтганда, дунёни
тушуниш, дунёни англаш, шу билан бирга, дунё саҳнасига чиқиш демакдир.
Биз ана шу муҳим соҳани ривожлантиришимиз, унинг кенг имкониятларидан
фойдаланишимиз керак...” [1].

Туризм соҳаси ўз навбатида сайёҳлик соҳасининг ривожига боғлиқ бўлиб,

унинг тараққиётини белгиловчи омил ҳисобланади. Чунки, олимларнинг
таъкидлашича, саёҳат бошқа халқлар ҳақида билим беради ва масофавий
жиҳатдан узоқ бўлган давлатларни ҳам бир-бирига яқинлаштиради [4]. Шу
билан бирга, туризм соҳаси ўз навбатида меҳмондорчилик соҳаси билан
биргаликда жаҳондаги хизматлар, ялпи ички маҳсулот ва инвестицияларнинг
таркибидаги ўзгаришларни амалга оширишга ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Жумладан, ушбу туризм ва меҳмондорчилик саноатига жаҳон хизматлари

экспортининг 30 фоизи, жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 9 фоизи,
инвестицияларнинг 7 фоизи тўғри келади. Туризмда бажарилган ушбу чора-
тадбирлар соҳада маркетинг тадқиқотларини қўллаш орқали амалга оширилган.
Хусусан, 1970 йилдан сўнг, туристик талабни жонлантириш учун туризм
маркетинги тадқиқотларига алоҳида эътибор берила бошланди [6]. Натижада,
туризм маркетинги соҳасида турмаҳсулотларни сотиш имкониятларининг янада
кенгайтирилишига эришилди. Ҳозирги кунда жаҳон сайёҳлик соҳасидан
келадиган тушум 1245 млрд. АҚШ долларига, халқаро туристлар сони эса 1133


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Гуруҳлар


туроператорлар

давлат

ташкилотлари

молиявий ташкилотлар

саёҳат агентликлари

млн. кишига етди. Жаҳондаги банд аҳолининг 9,1 фоизи шу соҳада меҳнат
қилади [9].

Шунга асосан, Ўзбекистонда ҳам ички ва халқаро туризмни

ривожлантириш учун давлатимиз томонидан кенг имкониятлар яратилган.
Буларнинг натижасида туризм соҳасида туб институционал ва сифат
ўзгаришлари юз берди, бу соҳага бозор муносабатларининг унсурлари кенг
жорий этила бошланди, туризм соҳасида фаолият юритаётган давлат
корхоналари ҳиссадорлик жамиятлари, жамоа, хусусий, ижара ва қўшма
корхоналарга айлантирилди.

Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш масалаларига бағишланган

бир қатор Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган қонунлар, Вазирлар
Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб
чиқилди ва амалиётга татбиқ қилиб келинмоқда.

Натижада, бугунги кунда мамлакатимиз туризм соҳасида 200 мингдан

ортиқ киши меҳнат қилмоқда, бу тармоқнинг мамлакатимиз ялпи ички
маҳсулот (ЯИМ)идаги улуши 2 фоиздан ошди. Бироқ, бир қатор олимларнинг
фикрига кўра туризм иқтисодиётнинг мустақил соҳасига айланиши учун унинг
ЯИМдаги улушини 9-10 фоизга етказиш лозим ва бунинг учун мамлакатимиз
минтақаларининг етарлича туристик салоҳияти мавжуд[12]. Буни рўёбга
чиқариш, хусусан минтақаларда туризм инфратузилмасини ривожлантириш,
соҳага қўшимча инвестицияларни жалб этиш айни даврдаги мамлакатимиз
ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг долзарб масаласи ҳисобланади.

1993 йилда “Ўзбектуризм” миллий компанияси Бутунжаҳон туристик

ташкилотига аъзо бўлди ва ўша кундан бошлаб, Ўзбекистонни “Буюк Ипак
йўли” халқаро лойиҳасининг мувофиқлаштирувчи марказига айлантиришни ўз
олдига мақсад қилиб қўйган. Хусусан, Тошкент шаҳрида Бутунжаҳон туризм
ташкилоти (БТТ) ва ЮНЕСКО бошчилигида БТТнинг “Буюк Ипак йўли”
халқаро семинари бўлиб ўтди ва йиғилишда Самарқанд декларацияси қабул
қилинди. Мазкур лойиҳанинг мантиқий давоми сифатида 1995 йилдан бери ҳар
йили “Ипак йўли бўйлаб туризм” халқаро туристик ярмаркаси ўтказиб
келинмоқда. Унда иштироқ этувчиларнинг сони 100 нафардан 170 нафаргача
кўпайди. Ўзбекистонда бундай ташкилотлар қуйидагича таснифланади:


1-расм. Ўзбекистонда туристик ташкилотларнинг гуруҳлар бўйича

таснифланиши

Манба: Боголюбов В.С и др. Экономика туризма: Учебное пособие. - М.:

Академия, 2005. - 153 с.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

Дарвоқе, туристик ташкилотларнинг иштироки асосида юқоридаги чора-

тадбирларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти
И.А. Каримовнинг 2013 йил 20 мартдаги ПҚ-1940-сонли Қарори билан
тасдиқланган “Хоразм вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш” Дастури
қабул

қилиниб,

дастур

доирасида

Хоразм

вилоятида

туризмни

ривожлантиришга қаратилган истиқболли лойиҳалар амалга оширилди.
Бугунги кунда лойиҳалар вилоятимизни туризм салоҳиятини янада тараққий
этишида ҳам муҳим ўрин тутмоқда [2].

Дастур доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар натижасида

вилоятимизда замонавий туризм инфратузилмасини барпо этиш, ташриф
буюраётган хорижий сайёҳларга жаҳон стандартлари даражасида сервис
хизматларини кўрсатиш, уларга ҳар томонлама қулайликлар яратиш,
вилоятимизни туризм салоҳиятини жаҳон ҳамжамиятига тақдим қилиниши ва
соҳани янада ривожлантириш йўлида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйилишига
эришилди.

Жумладан, Хоразм вилоятида экотуризмни ривожлантириш мақсадида

Хива туманида “Хива қоракўл” фермер хўжалиги негизида ва “Эшон Роввот”
кўли бўйида янги сайёҳлик мажмуалари ташкил қилиниб, унда туяда, катер ва
скутерларда сайр қилиш, балиқ овлаш ва халқ ўйинлари томошалари намойиш
этиш йўлга қўйилган. Шу билан бирга, Боғот туманидаги “Қалъажик” кўли
комплекси бўйида соғломлаштириш-сайёҳлик комплекси яратилган бўлиб,
бунда туристларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган умумий овқатланиш
шохобчаси, юрталар лагери, қалъа атрофида туя ва отларда сайр қилиш учун
барча шарт-шароитлар яратилган.

Урганч шаҳридаги “Шовот” канали бўйида кемалар тўхташи учун махсус

жойлар барпо этилди, янги кемалар сотиб олиниб ишга туширилди ва дам олиш
масканлари ташкиллаштирилди ҳамда шаҳар марказида замонавий кўринишга
эга бўлган гипермаркет барпо қилинди. Дастур доирасида Урганч шаҳрида 1 та,
Хива туманида 4 та ва Гурлан туманида 1 та янги меҳмонхона қуриб
фойдаланишга топширилди. Хива туманида 2 та меҳмонхона модернизация
қилинган ва 2 та замонавий умумий овқатланиш пунктлари ҳам қуриб
фойдаланишга топширилди.

2013 йилда вилоятимизда 26 та меҳмонхона фаолият олиб борган бўлса,

бугунги кунда меҳмонхоналар сони 42 тага, жумладан, Урганч шаҳрида 9 та,
Хива туманида 28 та, Хазорасп туманида 4 та ва Гурлан туманида 1 та
меҳмонхона

сайёҳларга хизмат кўрсатади. Бу даврларда уларнинг кунлик қабул

қилиш қуввати 1477 та ўриндан 1967 та ўрингача ошди [7]. 2013 йилда Хоразм
вилоятига 72 та хорижий давлатлардан сайёҳлар ташриф буюрган бўлса, 2015
йилда ушбу кўрсаткич 82 тани ташкил қилди.

Вилоятга ташриф буюраётган сайёҳларни кўнгилли дам олишларини

ташкиллаштириш мақсадида 2013 йилдан бошлаб, этнографик халқ ва оилавий
фольклор ансамблларидан иборат бадиий жамоаларни “Ичан Қалъа” давлат
музей қўриқхонаси ҳудудида сайёҳлик мавсумида ҳар куни концерт дастурлари
намойиш қилинмоқда. Шунингдек, Хоразм Маъмун академияси қошида
“Хоразм тарихи ва маданияти” музейи ташкил қилинди. Ҳозирги кунда мазкур


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

музейда доимий экспозиция ишга тушиши ва уни туризм маршрутларига
киритиш учун белгиланган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Сайёҳларга вилоятимизни миллий ҳунурмандчилик маҳсулотларини

тақдим қилиш мақсадида “Ичан Қалъа” ҳудудидаги “Ёқуббой хўжа”
мадрасасида қўлда гилам тўқиш устахонаси ташкил этилган. Шунингдек
сайёҳлик йўналиши бўйлаб 5 та хонадонда қўлда гилам тўқиш учун жиҳозлар
ўрнатилди. Бундан ташқари “Хива Сополи” МЧЖда 7 хилдан ортиқ сувенир
маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.

Дастур доирасида хориждан келтириладиган маҳсулотларни божхона

тўловларидан озод қилиш мақсадида 2015 йил 1 декабрда Ўзбекистон
Республикаси Бош Вазири томонидан № 958-ф сонли фармойиш қабул қилинди
ва бу юзадан 04.12.2015 йилда Хоразм вилояти ҳокимининг № 148ф сонли
фармойиши чиқарилди.

Фармойиш ижросини таъминлаш мақсадида хусусий тадбиркорлар

томонидан қатор мехмонхона жихозлари, 3 та Hyundai микроавтобуслари, 1 та
катер ва 2 та скутер сотиб олиб келинди.

Бугунги кунда вилоятда 256 та маданий мерос объектлари рўйхатдан

ўтказилган бўлиб, шундан 18 таси археология, 133 таси архитектура, 67 таси
ҳайкалтарошлик ёдгорликлари, 6 таси диққатга сазовор жойлар ва 32 таси
муқаддас жойлардир [8].

Маданий мерос объектларининг ягона реестри яратилиб, объектларнинг

жорий ҳолати акс этган паспортлари тузилди. Ҳар бир объектнинг маданий-
тарихий аҳамияти бўйича ахборот-маълумот базаси Маъмун Академияси билан
ҳамкорликда шакллантириш ишлари якунланди.

Юқоридагиларни эътиборга олиб, вилоятни туристик имкониятлари

рекламасини ташкил этиш борасида хориж оммавий ахборот воситалари
ходимлари ва хорижий тур операторларга “инфо-тур”лар ташкил қилинмоқда.
Шунингдек, Хоразм вилоятининг туристик экскурcия-харитасини чоп этилиб,
хорижий сайёҳлар орасида бепул тарқатилмоқда. Шу билан бирга,
вилоятимизни сайёҳлик имкониятлари ҳақидаги маълумотлар интернет
тармоғида яратилган www.visitkhorezm.uz сайтига жойлаштирилди.

Шунингдек, алоқа ва ахборотлаштириш давлат алоқа қўмитаси, орқали

меҳмонхоналарни интернет тизими орқали брон қилиш тизимини яратиш
борасида Хива шаҳридаги меҳмонхоналар томонидан www.booking.com сайти
орқали хорижий сайёҳларни қабул қилиниши йўлга қўйилган.

“Ўзбектуризм” Миллий компанияси томонидан Хоразм вилояти брендини

яратиш юзасидан танлов эълон қилиниб, 2013 йилнинг 24 июлида ўтказилган
танлов якунларига мувофиқ вилоят брендини намунаси яратилди. Ушбу
брендни сайёҳлар учун чоп этиладиган йўл кўрсаткич хариталарида ва бошқа
реклама махсулотларида чоп қилиниши йўлга қўйилган [8].

2013 йилда Францияда ўтказилган “ТОP-REZA” сайёҳлик ярмаркасида

вилоят туристик компаниялари “Бек-тур” МЧЖ ва “Қалажиқ тур” МЧЖлар
ҳамда 2014 йилда Германиянинг Берлин шаҳрида ўтказилган ITB халқаро
туристик ярмаркасида “Жавҳар ҳулкар юлдузи” сайёҳлик фирмаси вилоят


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

бренди билан иштирок этдилар. Вилоят брендини намойиш қилиш ҳар йилги
Тошкент халқаро туристик ярмаркасида ҳам амалга оширилмоқда.

Туризм соҳасини ривожлантиришда етакчи ўринларни эгаллаган

давлатлар, жумладан Европа ва Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатларининг
тажрибасини ўрганиш ва уни Хоразм вилоятида туризм соҳасини
ривожлантиришда қўллаш мақсадида 2013 йилнинг 6-10 октябрида 2 нафар
мутахассис Латвияда хизмат сафарида бўлиб қайтди.

2014 йил май-июнь ойларида “Ўзбектуризм” МК Хоразм вилояти

минтақавий бўлими ходими Хитойдаги “Евроосиё давлатлари учун туризм
соҳасида бошқарув ва ривожлантириш” мавзусида, 2014 йилнинг 1-15 август
кунлари Жанубий Кореядаги, шунингдек 2015 йил 6-12 апрелда Туркиядаги
бўлиб ўтган ўқув семинарларда фаол қатнашди.

Айниқса, туризм соҳаси мутахассисларини тайёрлаш мақсадида Олий ва

ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан “Ўзбектуризм” МК билан
ҳамкорликда “Туристик хўжалик ташкилотчиси” мутахассисликлари бўйича
ўқув-меъёрий ҳужжатлар таҳлил қилиниб ва кўриб чиқилиб, “Туризм
маркетинги”, “Туризм менежменти” ва “Экскурсия хизматларини ташкил
қилиш” ўқув дастурларига ўзгартиришлар киритилди ва янгиланди.

Шу билан бир қаторда, иш берувчилар билан келишилган ҳолда “Туристик

хўжалик ташкилотчиси” мутахассислиги бўйича “Туроператорлик хизмат-
ларини ташкил қилиш”, “Тадбирларни ташкил этиш” каби янги фанлар
киритилиб, ўқув режасининг мувофиқлаштирилган лойиҳаси, шунингдек
белгиланган фанлар бўйича ўқув дастурлари ишлаб чиқилди ва жорий этилди.
Туризм йўналишида таълим сифати сертификати тизимини жорий қилиш
мақсадида инглиз тилида ўқитиладиган махсус фанлар аниқланди ва
экспериментал гуруҳлар ташкил этилиб, инглиз тилида ҳам назарий ҳам амалий
машғулотлар ўтказилмоқда.

Дастур доирасида “Ўзбектуризм” МК Хоразм вилоят минтақавий бўлими

биносини реконструкция қилинди ва “Республика илмий-ўқув консальтинг
маркази” вилоят бўлими ташкил этилди. Сайёҳларга хизмат кўрсатиш сифатини
яхшилаш мақсадида минтақавий бўлим томонидан Урганч ва Хива
шаҳарларида туризм соҳаси субъектларининг ходимлари учун амалий тренинг-
семинарлар ўтказилмоқда.

Шу билан бирга, туризм соҳасида хорижий сайёҳлар орасида ижтимоий

сўровномалар ўтказиш, халқаро семинар ва тренинглар ташкиллаштириш,
реклама материаллари чоп этиш ҳамда туризм соҳасига оид тадқиқотларни
олиб борилишида минтақавий бўлим “Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги” ва
“Германия халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ташкилоти” вилоятимизда
фаолият юритаётган вакиллари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Шунингдек, ички туризмни ривожлантириш мақсадида талабалар ва

мактаб ўқувчиларининиг таътил кунлари, байрамлар ва бошқа тадбирлар
арафасида саёҳатлар ташкил қиладиган сайёҳлик фирмалари аниқланиб,
мунтазам равишда талабаларнинг вилоят маданий мерос объектларига
саёҳатлари ташкил қилинмоқда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Хоразм вилоятида қабул қилинган дастур асосида амалга оширилган

юқоридаги истиқболли чора-тадбирлар натижасида туризмни истиқболини тўла
акс эттира оладиган муҳим ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларининг ҳажми
ошиб бормоқда ҳамда 2030 йилгача бўлган муддатда прогнозлари ишлаб
чиқилди. Ўсиш барқарорлиги ва интенсивлиги билан ажралиб туради (1-
жадвал).

1-жадвал

Хоразм вилояти туризм соҳаси ривожланишининг 2015-2030 йилларга

мўлжалланган мақсадли параметрлари

Кўрсаткичлар

2012

йил

2013

йил

2014

йил

2015

йил

Ўсиш

сурати

2012 й. -

2015 й.

2020

йил

2025

йил

2030

йил

1

2

3

4

5

6

7

8

9

Туризм
хизматлари
ҳажми,
млн.сўм

4525,0 7013,9 12267,8 22242,2

4,9

марта

25000

36200

58000

Туристик
хизматлар
экспорта, минг
АКШ долл.

2357,4 3405,8 5435,2

8989,5

3,8

марта

10000

15000

30000

Туристлар
сони, минг
киши

73,3

82,6

99,3

127,0

1,7

марта

250

400

700

Хорижий
туристлар
сони, минг
киши

51,6

58,1

69,8

89,1

1,7

марта

180

250

300

Ички
туристлар
сони, минг
киши

21,7

24,5

29,5

37,9

1,7

марта

70

150

400

Меҳмонхона-
лар сони

33,0

39,0

48,0

61,0

1,8

марта

65

80

90

Меҳмонхона-
лардаги
жойлар сони

1550,0 1747,0 2103,0

2688,0

1,7

марта

3000

3900

6900

Манба: Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегияси.

Лойиҳа. – Тошкент, 2014. - 118 бет.


Жадвалга асосан, вилоятда туризм хизматлари ҳажми 2012 йилда 4 525,0

млн.сўмни ташкил қилган бўлса, 2015 йилга келиб 22 242,2 млн.сўмга тенг
бўлди ҳамда ўсиш суръати 2015 йилга келиб 4,9 мартага ошганлигини кузатиш
мумкин. Туристлар сони 2012 йилда 73,3 минг киши бўлиб, 2015 йилда 127
минг кишига етган ҳамда 2012 йилга нисбатан 1,7 маротаба ошган. Ушбу
кўрсаткичларнинг прогнозига қарайдиган бўлсак, 2030 йилда туризм
хизматлари ҳажмининг 58 000 млн. сўмга, туристлар сонининг 700 минг
кишига тенг бўлиши келтирилган ва ҳ.к.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

Кейинги йилларда Хоразм вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш

бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар шубҳасиз мамлакатимизга келадиган
хорижий туристлар оқимининг ошишига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Лекин
шу билан бирга олиб борган тадқиқотларимиз соҳанинг ривожланишига
тўсқинлик қилувчи бир қатор муаммоларнинг мавжудлигини кўрсатмоқда:

-

вилоятда фаолият кўрсатувчи гидлар хорижий тиллардан асосан инглиз

тилини яхши эгаллаганлар. Аммо вилоятга ташриф буюрувчи Германия,
Франция, Испания, Япония, Хитой ва Кореялик туристлар ўзларининг
тилларида хизмат кўрсатилишини афзал кўрмоқдалар;

-

Хива шаҳридаги айрим тарихий-маданий туристик объектларнинг

маҳаллий аҳолининг хусусий мулки ҳудудида жойлашиб қолганлиги ушбу
объектларни хорижий туристлар эътиборига ҳавола этиш имконияти чеклаб
қўймоқда;

-

маҳаллий туроператорларнинг ҳалқаро туристик ярмаркаларда ўзининг

турмаҳсулоти билан иштирок этиши жуда суст бўлмоқда. Хусусан, ўтган 2015
йилда вилоятдаги битта ҳам туроператорлик фирмаси ҳалқаро туристик
ярмаркаларда иштирок этмаган. Бизнинг назаримизда маҳаллий ҳукумат
туроператорлик фирмаларининг халқаро туристик ярмаркаларда иштирок
этишини ташкилий ва молиявий жиҳатдан кўмаклашиши лозим. Чунки бундай
нуфузли ярмаркаларда иштирок этиш учун катта маблағ талаб этилади ва
эндигина ташкил этилган, иқтисодий имконияти чекланган туроператорлик
компаниялари учун анча мушкул ҳисобланади;

-

туристик мавсум даврида вилоятда замонавий микроавтобусларнинг

етишмаслиги, аксинча мавжудлари ҳам республиканинг бошқа туристик
минтақаларига

хизмат

кўрсатиш

учун

жўнаб

кетиши

маҳалий

туроператорларнинг турпакетларни ишлаб чиқиш ва реализация қилишда ўзига
нисбатан ишончсизлик туғдирмоқда.

-

маълумки Кўҳна Урганч қўшни Туркманистон Республикаси ҳудудида

жойлашган бўлиб, вилоятга ташриф буюраётган туристларнинг бир қисми
ушбу тарихий мажмуани кўриш истагини билдирмоқда. Бунинг учун хорижий
туристлар пойтахтга бориб у ерда виза расмиятчилигини амалга ошириши
керак бўлмоқда. Хорижий туристлар учун виза олиш жараёнини
қулайлаштириш мақсадида Хоразм вилоятида Ўзбекистон Республикаси Ташқи
ишлар вазирлигининг ваколатли бўлимини ташкил этиш ва шу ернинг ўзида 1-3
кунлик қисқа муддатли визаларни расмийлаштиришни йўлга қўйиш мақсадга
мувофиқ деб ўйлаймиз;

-

туризм йўналишини битказаётган ёш кадрларда туризм соҳасида

тажрибанинг етишмаслиги соҳани ривожлантириш имкониятини чеклаб
қўймоқда. Бизнинг фикримизча, Урганч Давлат университетини “Туризм”
йўналишидаги иқтидорли талабаларнинг малакавий амалиётини хорижий
туроператорлик фирмаларида ўташларини ташкил этиш ҳамда туроператорлик
хизматлари юқори даражада ривожланган мамлакатларда УрДУ Туризм
кафедраси профессор-ўқитувчиларининг малакасини ошириш айни пайтдаги
долзарб масала ҳисобланади;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

-

Европа

мамлакатларида

туризмнинг

ривожланишида

транспорт

компаниялари ҳал қилувчи роль ўйнаган. Хусусан, ҳаво йўллари, темир
йўллари ва автопарк корхоналари даромадни кўпайтириш максадида
ўзларининг қошида туроператорлик фирмаларини ташкил этганлар ва улар
орқали мамлакатда хорижий туристлар оқимини бир неча баробаргача
оширишга эришганлар. Фикримизча вилоятда фаолият кўрсатувчи транспорт
корхоналари туроператорлик фаолияти билан шуғулланишни бошласа вилоятга
келувчи хорижий туристлар оқимининг кескин ошиши башорат қилиш
ўринлидир. Чунки ушбу корхоналар катта молиявий салоҳиятга эга ва уларнинг
фаолияти туристлар оқими билан бевосита боғлиқдир.

Шулар билан бир қаторда, экологик вазият танг бўлган Хоразм вилоятида

туризми соҳасини ривожлантириш борасида бир қанча муаммоларнинг
мавжудлиги мазкур йўналишдаги олимларнинг илмий ишларида таҳлил
этилган [11]:

- Хоразм вилоятида ишлаб чиқилаётган туристик маҳсулотларнинг

рекламаси ички туризмда ҳам, халқаро туризмда ҳам талаб даражасида эмас ва
хорижий туристлар вилоятга етиб келганидан кейинги ахборотлар
таъминотидан қаноатланмаяптилар;

- туристик бозорнинг моҳияти ва фаолиятини белгиловчи туристик

маҳсулотни истеъмолчилар талабига мос равишда, уларнинг талабидан келиб
чиққан ҳолда ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнлари талаб даражасида ташкил
қилинмаган, туристик маҳсулотни ишлаб чиқарувчи мутахассис ва махсус
ташкилотлар етарли эмас;

- вилоят туризмида туристларга аниқ ишлаб чиқилган ва лицензияланган

турларнинг камлиги, уларнинг рекламаси талаб даражасида эмаслиги, туризм
соҳасида хизмат турлари ҳам етарли эмаслиги;

- халқаро туристларга транспорт хизматларини ташкил қилиш етарли эмас

ва гид-йўлбошловчи хизматлари замонавий талабларга жавоб бермайди.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Хоразм вилоятида 2013-2015 йилларда

туризм соҳасини ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастур доирасида
амалга оширилган ишлар вилоят туристик салоҳиятининг сезиларли даражада
ошишига ва бинобарин 1-жадвалда келтирилган 2030 йилгача бўлган прогноз
параметрларига эришишга имконини яратади. Шу билан бирга биз юқорида
келтирган долзарб масаларнинг ўз ечимини топиши истиқболда Хоразм
вилояти туристик салоҳиятининг ва хорижий туристлар оқимининг
кенгайишига замин яратади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А. Бунёдкорлик йўлидан. - Т.: Ўзбекистон, 1996. - 285 б.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг 2013 йил 20

мартдаги ПҚ-1940-сонли “Хоразм вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш
Дастурини амалга ошириш” қарори.

3.

O’zbеkistоn Rеspublikаsi Prеzidеnti I.А. Kаrimоvning mаmlаkаtimizni

2014 yildа ijtimоiy-iqtisоdiy rivоjlаntirish yakunlаri vа 2015 yilgа mo’ljаllаngаn


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

iqtisоdiy dаsturning eng muhim ustuvоr yo’nаlishlаrigа bаg’ishlаngаn Vаzirlаr
Mаhkаmаsining mаjlisidаgi mа’ruzаsi. // Хаlq so’zi, 2015 yil 17 yanvаr.

4.

Қудратов Ғ.Ҳ., Пардаев М.Қ., Атабоев Р. Ўзбекистонда туризм

салоҳияти ва уни ривожлантиришда давлат сиёсатининг асосий йўналишлари. //
Хизмат кўрсатиш, сервис ва туризм соҳаларини ривожлантириш: муаммолар ва
уларнинг ечимлари. -Т., Иқтисод-молия, 2008. - 61-70 б.

5.

Боголюбов В.С и др. Экономика туризма: Учебное пособие. - М.:

Академия, 2005. - 153 б.

6.

Дурович А.П. Маркетинг в туризме Учебное пособие 3-е изд.,

стереотип (ГРИФ) – М., 2004.

7.

Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси маълумотлари.

8.

“Ўзбектуризм” МК Хоразм вилояти минтақавий бўлимининг ҳисобот

маълумотлари.

9.

UNWTO

Tourism

Highlights,

2015

Edition.

17

pages.

/

www.tourlib.net/wto/WTO_highlights_2015.pdf.

10.

Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегияси.

Лойиҳа. – Тошкент, 2014. - 118 бет

.

11.

Матьякубов У.Р. “Экологик вазиятни инобатга олиб туризм

самарадорлигини ошириш йўналишлари ва истиқболлари (Хоразм вилояти
мисолида)” мавзусидаги номзодлик диссертацияси автореферати. – Самарқанд,
2011. – 12 б.

12.

Ҳолиқулов А.Н. “Меҳмонхоналарда сервис сифати ва самарадорлигини

ошириш имкониятлари (самарқанд меҳмонхоналари мисолида)” мавзусидаги
номзодлик диссертацияси автореферати. Автореферат. Самарқанд, 2010. 25 б.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Бунёдкорлик йулидан. - Т.: Узбекистан, 1996. - 285 б.

Узбекистан Республикаси Президента И.А. Каримовнинг 2013 йил 20 мартдаги ПК-1940-сонли “Хоразм вилоятида туризм сохасини ривожлантириш Дастурини амалга ошириш” карори.

O’zbekiston Respublikasi Prezidenti LA. Karimovning mamlakatimizni 2014 yilda ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish yakunlari va 2015 yilga mo’ljallangan iqtisodiy dasturning eng muhim ustuvor yo’nalishlariga bag’ishlangan Vazirlar Mahkamasining majlisidagi ma’ruzasi. // Xalq so’zi, 2015 yil 17 yanvar.

Кудратов F.X-, Пардасв M.K., Атабосв P. Узбскистонда туризм салохияти ва уни ривожлантиришда давлат сиёсатининг асосий йуналишлари. // Хизмат курсатиш, сервис ва туризм сохаларини ривожлантириш: муаммолар ва уларнинг ечимлари. -Т., Иктисод-молия, 2008. - 61-70 б.

Боголюбов В.С и др. Экономика туризма: Учебное пособие. - М.: Академия, 2005. - 153 б.

Дурович А.П. Маркетинг в туризме Учебное пособие 3-е изд., стереотип (ГРИФ) - М., 2004.

Узбекистан Республикаси Давлат Статистика Кумитаси маълумотлари.

“Узбектуризм” МК Хоразм вилояти минтакавий булимининг хисобот маълумотлари.

UNWTO Tourism Highlights, 2015 Edition. 17 pages. / www. t ou r 1 i b. net/wto/WT Oh i gh 1 i ghts_2 015.pdf.

Хоразм вилоятини ижтимоий-иктисодий ривожлантириш стратегияси. Лойиха. - Тошкснт, 2014. - 118 бет.

Матьякубов У.Р. “Экологик вазиятни инобатга олиб туризм самарадорлигини ошириш йуналишлари ва истикболлари (Хоразм вилояти мисолида)” мавзусидаги номзодлик диссертацияси автореферати. - Самарканд, 2011.- 126.

Холикулов А.Н. “Мехмонхоналарда сервис сифати ва самарадорлигини ошириш имкониятлари (Самарканд мехмонхоналари мисолида)” мавзусидаги номзодлик диссертацияси автореферати. Автореферат. Самарканд, 2010. 25 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов