Маркетинговый анализ развития текстильной отрасли в условиях модернизации экономики и его перспективы

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
277-287
9
4
Поделиться
Назарова, Р., & Хасанова, Д. (2015). Маркетинговый анализ развития текстильной отрасли в условиях модернизации экономики и его перспективы. Экономика и инновационные технологии, (5), 277–287. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8496
Р Назарова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.э.д., профессор

Д Хасанова, Ташкентский туристический профессиональный колледж

учитель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматривается роль маркетингого анализа текстильной отрасли, возможность превлечения инностранных инвестиций и расшерние экспортного потенциала в текстильной отрасли, и их совершенствования. Также разработаны практические рекомендации и предложения по привлечению инностранных инвестиций и увеличению объёма экспорта, в текстельной отрасли Республики Узбекистан.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Р.Р. Назарова, и.ф.д., проф., ТДИУ,

Д.С. Хасанова, ўқитувчи,

Тошкент Туризм касб-ҳунар коллежи

ИҚТИСОДИЁТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ШАРОИТИДА

ТЎҚИМАЧИЛИК САНОАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ

МАРКЕТИНГ ТАХЛИЛИ ВА УНИНГ ИСТИҚБОЛЛАРИ

В статье рассматривается роль маркетингого анализа текстильной

отрасли, возможность превлечения инностранных инвестиций и расшерние
экспортного потенциала в текстильной отрасли, и их совершенствования.
Также разработаны практические рекомендации и предложения по
привлечению инностранных инвестиций и увеличению объёма экспорта, в
текстельной отрасли Республики Узбекистан.

The article discusses the role of marketing analysis of the textile industry, the

possibility of attracting a foreign-investment and export potential rasshernie in the
textile sector, and to improve them. Also, practical recommendations and suggestions
for attracting a foreign-investment and an increase in the volume of exports,
tekstelnoy industry of Uzbekistan.

Калитли сўзлар:

тўқимачилик саноати, маркетинг тахлили, экспорт

имкониятлари, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, техник ва технологик
модернизациялаш, менежер дизайнерлар.


Ўзбекистоннинг тўқимачилик саноати махаллий хомашёни қайта

ишлашга асосланган кўп асрлик тарихга эга: пахта толаси, ипак, теричилик,
каолин кабилар мамлакатнинг миллий бойлиги ҳисобланади.Буюк ипак
йўлининг Ўзбекистон орқали ўтиши, бу ерда ишланган пахта ва ипакли матолар
хунармандчилиги, ўзига хос хушбичим миллий уст бош ва оёқ кийимлар,
суратлар чизилган сопол идишлар дунёнинг кўплаб давлатларига машҳур
бўлган.

Хозирги вақтга келиб, дунёда экспортни амалга оширувчи енгил саноат,

тармоқлар орасида юқори рейтингга эга бўлиб турибди. Бу соҳа экспорт
товарлар

номенклатурасида

йигирилган

ип-калавадан

тортиб

тайёр

маҳсулотгача бўлган кенг тармоқни ўз ичига олган. Шу нуқтаи назардан
соҳанинг экспорт потенциали салмоқли ўринга эга бўлиб, унинг ривожланиш
йўналиши мавжуд стратегик инвестор, жахон бозоридаги товарлар
конъюнктураси, бизнес режанинг самарадорлиги, кадрларнинг экспорт ишлаб
чиқариш талабларига мувофиқ келишига боғлиқдир.

1991 йилгача Республикада пахта толасини қайта ишлаш 10 %,

маҳсулотни экспорт қилиш 7,7 млн.доллардан ошмаган.

Европада пахта толасини қайта ишлашда харажатларнинг доимий ошиб

бориши ва ерларнинг қимматлиги, у ерда бундай саноат корхоналарининг
камайиши жараёнига сабаб бўлмоқда. Ушбу омиллар сабаб Ғарбий Европалик
инвесторларни Ўзбекистонга жалб қилиш имкониятлари бир мунча кенгдир.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Аммо, ривожланган мамлакатларда яшаш шароитининг ривожланиб бориши,
аҳолининг юқори тўлов қобилияти узлуксиз экологик тоза тўқимачилик ва
бошқа товарлар хажмининг ўсиши заруратини келтириб чиқармоқда. Шуни
ҳисобга олиш керакки, америка, япония, ғарб компаниялари тўқмачилик
соҳасида юксак даражадаги махоратга эга ва улар ўз фаолиятини
Ўзбекистондаги каби тармоқ ривожи учун кенг имкониятларга эга ҳудудларда
фаолиятни кенгайтириши мумкин.

Тўқимачилик

саноати

мустақиллик

йилларида

республикамиз

иқтисодиётининг етакчи тармоқларидан бирига айланди. Иқтисодиётимизнинг
реал секторини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш
ҳамда ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш борасида амалга
оширилаётган ишлар натижасида тўқимачилик саноатининг мамлакат ялпи
ички маҳсулотидаги улушининг ўсиш тенденциясини кузатиш мумкин.

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

Ислом

Каримовнинг

мамлакатимизни 2014-йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва
2015-йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор
йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги “2015-
йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш,
модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш
ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш -
устувор вазифамиздир” маърузасида саноатнинг ушбу турларига алоҳида
тўхталиб ўтди[1].

“Тўқимачилик ва енгил саноатнинг бошқа тармоқларида ана шу пахта

хомашёсини янада чуқур қайта ишлашни таъминлаш, бўялган ип-калава,
трикотаж полотноси ва матолар каби тайёр маҳсулотларни хорижий
мамлакатларга экспорт қилиш, кейинчалик, замонавий технология ва дизайнни
фаол ўзлаштириш асосида, тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришда
улкан самарага эриша оламиз.

Мамлакатимизда ишга солинмаган яна кўплаб резерв ва имкониятлар

мавжудлигига биргина шу мисол асосида ишонч ҳосил қилиш мумкин. Бу
ўринда гап, аввало, дастлабки хомашёни ва ярим тайёр маҳсулотларни янада
чуқур қайта ишлаш технологияларини жорий этиш, бунинг учун нефт-газ,
нефт-кимё ва кимё, енгил саноат ва электротехника тармоқларида янги
комплекс ва корхоналар ташкил этиш, шунингдек, жаҳон ва минтақа
бозорларида, ички бозоримизда харидоргир бўлган тайёр тўқимачилик, чарм-
поябзал, озиқ-овқат, фармацевтика саноати, электроника ва маиший электр
техника маҳсулотлари, маиший кимё товарлари, қурилиш ва пардозлаш
материаллари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳақида бормоқда”[1].

Албатта, бу каби улкан мақсадларга эришишда тўқимачилик корхоналари

фаол маркетинг сиёсатини юритиши, самарали маркетинг тадқиқотларини
ўтказиш асосида хорижий бозорларда рақобатдош бўлган маҳсулотлар ишлаб
чиқаришни тақозо этади.

Маркетинг тадқиқотларининг асосий мақсади

– корхонанинг

рақобатдошлик имкониятларини, кучли ва заиф томонларини аниқлаш, унинг
фаолиятини такомиллаштириш йўлларини топиш, корхонанинг ишлаб чиқариш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

сотув имкониятларини таҳлил қилиш ва шу билан бир пайтда бозорда ўхшаш
товарлар билан иш олиб бораётган рақобатчи корхоналарнинг тегишли
кўрсаткичларини ҳам баҳолаб боришдан иборат.

Корхонанинг салоҳияти тўғрисида маълумот тўплашнинг энг мақбул

усули бу йўналишларнинг барчасини тизимли равишда кўриб чиқишдир. Бунда
миқдорий кўрсаткичларнинг манбаи сифатида иш хужжатлари ва статистика
маълумотларидан фойдаланилади.

Мамлакатимиздаги

тўқимачилик

корхоналарининг

экспорт

имкониятларини таҳлил қилиш бугунги кундаги асосий вазифалардандир.
Шунинг учун халқаро валюта фонди экспертларининг қуйидаги кўринишда
ташкил қилинган маркетинг тадқиқотларидан фойдаланамиз:

1. Ишлаб чиқариш.

Ўзбекистонда тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб

чиқариш қадимдан ривожланган. Республикадаги тўқимачилик корхоналари-
нинг рақобатбардошлилигини белгиловчи энг мухим омиллар уларнинг
махаллий ресурсларга эгалигидир: пахта, ишчи кучи, энергия ресурслари, бу
эса ишлаб чиқариш харажатларини катта миқдорда тежашга имкон беради (1-
жадвалга қаранг) ва бунинг хисобига хорижий бозорларда нарх
стратегияларини амалга оширишда бирмунча афзалликлар яратади.

1- жадвал

Тўқимачилик маҳсулотлари харажатларининг гуруҳланиши

1

2

3

Ишлаб чиқариш
Моддий ҳаражатлар
-газламалар
-иплар
-ишлов бериш материаллари
-пахта толаси
Ишчи кучи харажатлари
-иш ҳақи
-суғурта, солиқлар
Қўшимча харажатлар
-электр

ва

иссиқлик

энергияси
-фойдаланиш харажатлари
-омбор харажатлари

Реклама, сотув
Ахборот, реклама
-каталоглар
-сайиллар
-йўл харажатлари
Сотув харажатлари
-сотув ходимлари
-танлаб олиш
-махсус чора-тадбирлар
-сотув ходимлар иш ҳақи
Таъминот
-транспорт
Товар захиралари

Маъмурият
Асосий харажатлар
-ижара
-офис жиҳозлари
-коммуникация
Ишчи кучи харажатлари
-иш ҳақи
-суғурта, солиқлар
Молиявий харажатлар
-амортизация
-капиталда

улуши билан

иштирок этиш
-суғурталаш
-солиқ ва тўловлар

Манба: Муаллиф изланишлари асосида амалга оширилган.

2. Бизнес-муҳит.

Хориж капитали ва ноу-хаулари тўқимачилик

индустриясини ривожлантириш учун хал килувчи жиҳат бўлиб, уларни жалб
қилиш қулай ва барқарор хуқуқий режимни ва мақбул бизнес - муҳит ташкил
қилинишини тақозо этади.

Умумжахон миқёсида бораётган эркинлаштириш жараёнлари туфайли

рақобат кучайган сари экспортга йўналтирилган операцияларни ҳамда капитал
тушумини рағбатлантирувчи ва қўллаб-қувватловчи (БСТ коидаларига мос
равишда) воситалар ва устунликлар билан таъминлаш зарур.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

3.

Маҳсулот

рақобатбардошлигини

сифат

ва

миқдорий

кўрсаткичлари.

• хомашё, ишчи кучи ва энергия ресурсларига харажат нуқтаи назаридан

рақобатбардош;

• Ўзбекистон тўқимачиларининг қўшни давлатлар бозорларида ижобий

мавқега эгалиги (анъанавий ишбилармонлик алоқалари ва куп йиллик яқиндан
хамкорлик);

• рақобатбардошликнинг

юқорилиги

ривожланган

транспорт

инфраструктураси билан таъминланади. Ўзбекистон денгизга чиқиш йўли бир
мунча қийинроқ бўлса-да, темир ва автомобиль йўллари тармоғининг
ривожланиш даражаси (87 фоизи асфальтланган) тўқимачилик маҳсулотлари
ишлаб чиқарадиган ривожланаётган кўпгина мамлакатларга нисбатан анча
ривожланишга эгадир.

Миқдорий мақсадлар:
• сотув ва сотув бозорининг маълум бир сохасида айланмани йирик

чакана савдо орқали бозордаги улушни кўпайтириш;

• Европа хамжамиятининг йирик бозорлари учун сотув бўйича

хамкорларни ва маҳсулот бўйича менежерларни ёллаш;

• воситачилик ва реклама харажатларини камайтириш;
• кўшимча транспорт ва моддий захираларини йўлга кўйиш.
Сифат мақсадлари:
• потенциал буюртмачилар орасида қозонилган ижобий обрўни ва

нуфузини яхшилаш;

• асосий буюртмачилар учун тўлиқ сервис концепцияларини жорий

қилиш;

• меҳнат жамоасининг сотув бўйича мотивацияларини яхшилаш;
• ишлаб чиқариш бўлимида таъминотни ташкил қилишнинг

маркетинг бошқарувини яхшилаш;

• сифатли товарни яратиш.
Хорижий бозорларда ўзбек тўқимачиларининг рақобатбардошлигини

ошириш учун ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифат ва миқдорий
характеристикаларини таъминлаш ва экспорт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи
корхоналар учун ижобий имидж яратиш лозим.

Маҳсулотнинг рақобатбардошлигига ва корхонанинг ижобий имиджига

таъсир кўрсатувчи омиллар:

• маҳсулот сифати;
• таклиф килинган нархлар;
• сотувни ташкил қилиш;
• ишончлилик;
• шикоятлар билан ишлаш;
• буюртмачиларга малакали хизмат кўрсатиш.

4. Маркетинг.

Ўзбекистондаги

тўқимачилик

корхоналарининг

кўпчилигида маркетинг тадқиқотлари олиб бориш тажрибаси ва имкониятлари
етарли даражада эмас, бусиз хорижий ва айникса ғарбий бозорларга самарали
экспортни таъминлаш мумкин эмас. Ўз маҳсулотини миллий бозорларда


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

сотаётган кўпчилик корхоналарда фақатгина сотувни бошқариш бўлинмалари
бор холос. Корхоналарнинг бозор иқтисодиётига муносабатини жонлантириш,
уларни чет элларда сотувни ташкил қилишнинг замонавий шаклларидан
фойдаланишга йўналтириш лозим. Яъни:

• бевосита алоқаларнинг имкониятлари ва потенциал буюртмачилар

билан хамкорлик;

• буюртмачига тез жавоб бериши;
• буюртмачи хақида қисқа, аммо батафсил маълумот, унинг талаблари ва

бозор тенденциялари;

• «йўқотилган контаклар» сонининг нисбатан камлиги, нисбатан юқори

унумдорлик;

• доимий буюртмачилар ва харидорлар учун яхши имкониятлар;
• қўшимча транспорт ва моддии захираларни йўлга қўйиш.

5. Хорижий бозорларда эгалланган сегментлар (ассортимент ва сифат

даражаси).

Европа иттифоқи турли мамлакатлар учун дифференцияланган

экспорт пошлиналарини ишлаб чиққан. Хозирги кунда Ўзбекистонлик
экспортчилар учун бу кўрсаткич иплар учун 4,5 фоиз ва газламалар учун 8,6
фоизни ташкил килади. Ўзбекистоннинг тўқимачилик маҳсулотлари МДХ
эркин савдо зонаси худудига божсиз (пошлинасиз) экспорт қилинмокда. Бу
зонага Арманистон, Озарбайжон, Беларус, Грузия, Қозоғистон,

Қирғизистон,

Молдавия, Россия Федерацияси, Украина ва Тожикистон давлатлари киради.

Замонавий асбоб—ускуналар билан жихозланган бир неча корхоналарда

ишлаб чиқарилган тайёр иплар Устер схемаси бўйича 10—15 фоиз оралиғида
қониқарли даражага тўғри келади ва улар Европа Хамжамияти мамлакатлари ва
АҚШнинг етакчи бозорларига экспорт қилинмоқда.

6. Мақсадли бозорлар.

Ҳал қилувчи халқаро тенденцияларни батафсил

таҳлил қилишда асосий эътибор тикув маҳсулотлари ишлаб чиқаришга
қаратилиши керак. Бунинг сабаби шуки, тикув маҳсулотлари келгусида
Ўзбекистонга ип ва газлама каби оралиқ тўқимачилик маҳсулотларига
қараганда янада мустаҳкам ва барқарор экспорт салоҳиятини таъминлайди.
Ишлаб

чиқарилаётган

тайёр

маҳсулотларнинг

рақобатбардошлигини

таъминлаш учун тикув фабрикаларининг асбоб—ускуналари ва жиҳозларини
модернизациялаш ёки тўлиқ янгилаш, хозирги кунда қўлда бажарилаётган
моделлаш ва саралаш жараёнларини автоматлаштириш, ишлаб чиқарилаётган
маҳсулот ассортиментини кенгайтириш ва уларнинг сифатини халқаро
бозорларнинг талаб даражасига етказиш зарурдир. Биз олиб борган маркетинг
таҳлили Ўзбекистонда тўқимачилик ишлаб чиқаришининг бугунги даражаси
мамлакатимиздаги тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга жаҳон
пахта толаси ва пахталик иплар бозорларида мустаҳкам ўрнашиб олишга
объектив жиҳатдан имкон беришини кўрсатди. Тайёр тўқимачилик
маҳсулотлари (газмоллар, иплар, полотно ва хоказо), трикотаж ва тикув
маҳсулотлари бўйича ташқи, мақсадли бозорларни эгаллаш ишлаб чиқаришни
техник ва технологик жиҳатдан тубдан модернизациялаш, Ўзбекистан
тўқимачилик маҳсулотларининг сифатини ошириш, хўжалик юритишнинг
иктисодий тизим ва шароитларини янада яхшилаш, республика худудида


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

хорижий капитал фаолиятини жонлантириш, экспортчи корхоналар учун
хуқуқий муҳитни такомиллаштириш хамда республика тўқимачилик
корхоналари фаолиятига маркетинг бошқаруви тизимларини татбиқ қилишни
тақозо қилади.

Ўз ўрнида соханинг ривожланиш тенденциясига эътибор берадиган

бўлсак, жумладан, 2013 йил «Ўзбекенгилсаноат» ДАК корхоналари ишлаб
чиқарган маҳсулотларининг сотилиши бўйича тақсимланиши 1-расмда
келтирилган.

1-расм. 2013 йил «Ўзбекенгилсаноат» ДАК корхоналари ишлаб чиқарган

маҳсулотларининг тақсимланиши

Манба: «Ўзбекенгилсаноат» ДАК маълумотлари.

Ишлаб

чикарилган

маҳсулотларнинг

асосий

қисми

экпортга

йўналтирилгани кўриниб турибди, яъни умумий ҳажмдан 50,1 % ёки 820,1 млн.
АҚШ долларни ташкил қилди. Бундан ташқари фирма магазинларига ва савдо
шаҳобчаларига, шу жумладан «Чилонзор буюм бозори»га 4,5 млрд. сўмлик
маҳсулотлар етказиб берилди (2,36 %), «Ўзбекбирлашув» ва «Ўзбексавдо»
савдо ташкилотларига эса 6,4 млрд. сўмлик, яъни 3,34 % лик улуш тўгри келди.
Вазирликлар, бошкармалар ва бошқа ташкилотлар буюртмасига кўра
14,2 млрд. сўмлик (7,5 %) маҳсулот етказиб берилган. Улгуржи савдогарлар ва
кичик ва ўрта бизнес субъектлари томонидан 24,1 млрд. сўмлик ёки умумий
ҳажмдан 12,6 %лик маҳсулот талаб қилинган, ҳамда ички бозор савдогарларига
46 млрд. сўмлик (24,1 %) қийматли махсулот етказиб берилган.

Ҳисобот даврида, республика тўқимачилик саноати корхоналари

томонидан 6680,8 млрд. сўмлик (2012 йилнинг январ-декабрига нисбатан
111,2 %, шу билан бирга пахта тозалаш саноатида - 105,6 %, ип-газлама
саноатида - 114,3%, трикотаж саноатида - 131,8 %), тикувчилик саноати
корхоналари томонидан 718,1 млрд.сўмлик (123,8 %), чарм-поябзал саноатида
422,5 млрд.сўмлик (120,3 %) маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.

Ички бозор

Улгуржи савдолар ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

2014 йил январ-июн ойларида, республика тўқимачилик саноати

корхоналари томонидан 3768,7 млрд.сўмлик (2013 йилнинг январ-июн ойларига
нисбатан 112,0 %), шу жумладан, ип газлама тармоғида 1081,5 млрд.сўмлик
(122,1 %), тўқимачилик тармоғида 336,0 млрд.сўмлик (122,3 %) тикувчилик
саноатида

884,5

млрд.сўмлик

(113,6

%),

чарм-поябзал

саноатида

239,1 млрд.сўмлик (118,0 %) маҳсулотлар ишлаб чиқарилди[3].

Ташқи бозорда, ҳозирги кунда 53 та йирик корхоналарнинг диллерлик

тузилмалари томонидан Европа Иттифоқи, Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига
кирувчи республикалар ва Осиё қитъасидаги 40 дан ортиқ мамлакатларга
маҳсулотларни экспорт қилмоқда. Уларнинг ичида энг анъанавий бозорлар
Озарбайжон, Арманистон, Россия, Украина, Беларус, Қирғизистон, Қозоғистон,
Латвия, Литва, Туркия, ХХР, Жанубий Корея, Молдова, Полша, Чехия,
Нидерланидия, Италия, Испания, Буюк Британия, Белгия, Болгария, Германия,
Греция, Португалия, США, Бирлашган Араб Амирликлари, Миср, Исроил,
Эрон, БАР, Вэтнам, Япония, Хиндистон. Шу билан бирга компания
корхоналари тўқимачилик маҳсулотлари рекламаси ва маркетинги агентилиги
ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар ва савдо вазирлигининг Ташқи савдо
компаниялари билан биргаликда янги ташқи бозорларни ўзлаштириш борасида
мақсадли ишлар олиб борилмоқда. Охирги уч йил ичида Сингапур, Бангладеж,
Тайван, Гонконг, Канада, Мексика, Марокаш, Жанубий Африка республикаси,
Аргентина, Бразилия, Перу, Чили, Босния ва Герцоговина, Венесуэла ҳамда
Колумбия давлатлари бозорларига ҳам маҳсулот экспорт қилишга эришилди.

«Ўзбекенгилсаноат» уюшмасининг экспорт структурасида қуйидаги

сегментацияни кўришимиз мумкин (2-жадвал).

2-жадвал

«Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси 2013 йил бўйича экспортининг структураси

Импортёр мамлакатлар

Экспорт қилинган маҳсулот

хажми, минг АҚШ доллари

Нисбий хажми, %

1

2

3

Европа мамлакатлари

8201

10

Туркия

98412

12

Жанубий Корея

41005

5

МДХ

61507,5

7,5

Россия

442854

54

Хитой

65608

8

Бошқа давлатлар

36949,6

4,5

Жами:

820100

100

Манба: «Ўзбекенгилсаноат» ДАК маълумотлари.

«Ўзбекенгилсаноат» маҳсулоти экспортининг бозор сегментацияси

2013 йилда экспорт қилинган маҳсулотнинг кўпроқ ҳажмини, яъни 54 %и
Россия мамлакати, нисбатан камроқ ҳажмини эса, яъни 5 %ини, Жанубий
Корея ташкил қилганлигини кўрсатмоқда.

Чет эл инвесторларни жалб этиш ва инвестиция муҳитини шакллантириш

учун республикада бир қанча ишлар амалга оширилди. Шуни айтишимиз
мумкинки, ижтимоий соҳага, кичик бизнесга инвестицияларнинг асосий қисми


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

кириб келяпти, таъкидлашимиз лозимки, тўқимачилик ва енгил саноат
корхоналарига ҳам жалб қилинаётган инвестициялар миқдори йилдан йилга
ошиб бормоқда (2-расм).

2-расм. 2013 йил тармоқлар бўйича чет эл инвестициялари

Манба: «Ўзбекенгилсаноат» ДАК маълумотлари.

Буни биз ДАК "Ўзбекенгилсаноат" корхоналари мисолида хам

кўришимиз мумкин. Уларнинг миқдори 2013 йил 820,1 млн. АҚШ долларидан
ортиқ (3-расм).

3-расм. "Ўзбекенгилсаноат ДАК корхоналарига киритилган чет эл

инвестициялари (млн. АҚШ доллари)

Манба: "Ўзбекенгилсаноат” ДАК маълумотлари асосида муаллиф тайёрлади.

1999

йилда тармоқга

37,37

млн. АҚШ доллари микдорида

Бошка та

Р

мокла

Р химия саноати 6%

Хусусийлаштириш

11% | 2%

Автомобиль

саноати 4%

Апока

9%

Енгил саноат 7%

Комтаъминот 5%

Транспорт 8%

Ижтимоий соха 13%

Кишлок хужалиги

6%

Кичик

ва

урта бизнес
12%

Ёкилги энергетик

17%


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

инвестициялаш амалга оширилган, 2000 йили бу кўрсаткич 119,2 млн. АҚШ
долларини ташкил этган бу эса 3,19 марта ошган.

2009 йилида эса бу кўрсаткич 385,1 млн. АҚШ долларига ошган; 2010 ва

2011 йилларда эса олдинги даврга нисбатан бу кўрстаткич 118,97% ва
107,53%ларни мос равишда ташкил этган. 2012 йил натижаларига кўра
тармоққа 705,3 млн. АҚШ доллари қийматли инвестициялар жалб килинган
бўлиб, 2011 йилга нисбатан 1,4 марта ортган. 2013 йили инвестициялар
микдори 326,28%га ошган ва 820,1 млн. АҚШ долларини ташкил қилган[4].

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги

“2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожланти-
ришнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги №ПҚ-1442-сонли қарори қабул
қилинди.(3) Бугунги кунда «Ўзбекенгилсаноат» ДАК томонидан қўйидаги
лойиҳаларни амалга ошириш борасида ишлар олиб борилмоқда:

1)

тайёр газламаларни ишлаб чиқариш (джинси газламаси, тукли

сочиқбоп матолар, кўйлакбоп газламалар);

2)

тайёр трикотаж буюмларини ишлаб чиқариш;

3)

тўқимачилик аксессуарлари:

-

зонтиклар, тугмачалар, молниялар ва бошқаларни ишлаб чиқариш;

4)

тўқимачилик дастгоҳлари: тўқув дастгоҳлари, йигирув ишлаб чиариши

учун эҳтиёт қисмлар.

2013-2015 йилларда «Жиззах» МИЗсида амалга ошириладиган 5 та йирик

инвестицион лойиҳалар устида иш олиб борилмоқда. Ушбу лойиҳаларни
тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни Ўзбекистон тўқимачилик саноатига
жалб этиш бўйича амалга оширилаётган йирик, муҳим ишлардан деб
қарашимиз мумкин. Ундан ташқари жинси газламаси ва жинсидан тайёр
маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган тўқимачилик комплексини ташкил этиш,
пайпоқ маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган тўқимачилик комплексини ташкил
этиш, тукли мато ва сочиқ маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган тўқимачилик
комплексини ташкил этиш, аралаш толали газлама ва ундан тайёр маҳсулотлар
ишлаб чиқарадиган тўқимачилик комплексини ташкил этиш, уй-рўзғор учун
тўқимачилик саноати маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган тўқимачилик
комплексини ташкил этиш кабилардир.

Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш натижасида йилига дона тикувчилик

ва трикотаж маҳсулотларини тайёрлаш, тармоқ экспорт салоҳиятини ошириш
имкони яратилади. Инвестиция лойиҳаларининг рўёбга чиқарилиши енгил
саноат тармоғида экспорт ҳажми ошишига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Қисқача қилиб айтганда, тўқимачилик ва енгил саноат корхоналари

экспортининг иқтисодий самарадорлигини ошириш учун мазкур саноатда
мавжуд бўлган ишлаб чиқаришни, иложи борича тайёр маҳсулот ишлаб
чиқаришига йўналтиришимиз лозим.

Олиб борилган илмий тадқиқотни таҳлил қилиш ҳамда натижаларини

умумлаштириш асосида қуйидаги хулоса ва таклифларни ишлаб чиқдик:

Тармоқ корхоналарини маркетинг тадқиқот маълумотлари билан

таъминлаш, таъминотчи ва истеъмолчиларни танлашда тавсиялар бериш,
халқаро нархлар ва истеъмолчи талабининг ўзгариш тенденецияларига


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

асосланиш; янги тур маҳсулотларни ва уларни ишлаб чиқариш
технологияларини ўзлаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш, маркетинг
тадқиқотларига асосланган холда ишлаб чиқарувчиларнинг ишлаб чиқариш ва
хом-ашё базаларини ривожлантириш масаласи ечимини топиш; мавжуд
молиявий ресурслардан унумли фойдаланиш учун тадбиркорларга хом-ашё
ресурслари, эхтиёт қисмлар, технологияларни етказиб берувчилар тўғрисидаги
маркетинг тадқиқоти материалларини тақдим этиш; Ички ва ташқи бозор
конъюнктурасини ўрганиш асосида ўзаро манфаатли илмий-техникавий,
валюта-молиявий ва ташқи иқтисодий алоқаларнинг янги ривожланиш
таклифларини тақдим этиш; реклама фаолиятини ташкил этиш, енгил саноат
бўйича ташқи ва ички ахборотлар тахлилини амалга ошириш;

Биз илмий изнанишларимиз натижасида шундай хулосага келдикки,

тайёр тўқимачилик маҳсулотларимизни Европа бозорларида сотилишини
таъминлаш жуда ҳам мураккаб ҳисобланади. Чунки, биз ўзбек газламаларини
ва тайёр маҳсулотларни сифат жиҳатдан юқори даражага чиқара олганимизча
йўқ. Шунинг учун Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг экспорт соҳаси
бўйича стратегик вазифаларидан бири Россия ва МДҲ давлатлари бозорида ўз
фаолиятини кенгайтириши лозим. Ўзбекистон тўқимачилик саноати олдида
турган энг долзарб вазифалардан бири тармоқни технологик жиҳатдан янгилаш
ҳисобига ҳаражатларни камайтириш, маҳсулот сифатини ошириш ва унинг
ассортиментини кенгайтириш ҳамда тайёр маҳсулотлар экспортини
ривожлантириш масалаларини чуқур таҳлил қилиш ва зарурий чора-тадбирлар
ишлаб чиқишдир.

Бозор

коньюнктурасидан

келиб

чиқиб

тўқимачилик

саноати

тармоқларини ривожлантиришнинг илмий таъминот механизмларини ҳам
доимо такомиллаштириб бориш талаб қилинади. Кескин рақобат шароитида
рақобатлаша олиш учун ҳар бир ташкилот бозорга ўзининг табиий, сифатли
маҳсулоти билан чиқиши, уларни ишлаб чиқариши учун эса тегишли
технологик жараёнларни яратиши лозим.

Бугунги кунда шундай тенденциялар кузатилмоқдаки, яқин келажакда

фақат сифат ва дизайн бўйича бозордаги жорий талабларга жавоб бера
оладиган тўқимачилик маҳсулотларини қисқа муддатларда ва нисбатан кичик
миқдорларда ишлаб чиқара оладиган корхоналаргина рақобатбардош бўлиши
мумкин. Тармоқдаги корхоналар имкониятларининг бозор талабларига мос
бўлишини таъминлайдиган илмий-техник чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва
тезда жорий қилишни фақат шу компанияларда ишлайдиган ва ишлаб
чиқаришнинг барча хусусиятларини яхши биладиган мутахассисларгина
уддалай олади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг

мамлакатимизни 2014-йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва
2015-йилга мўлжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор
йўналишларига

бағишланган

Вазирлар

Махкамасининг

мажлисидаги

маърузаси. //Халқ сўзи, 18.01.15 й.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

11

www.iqtisodiyot.uz

2. «Ўзбекенгилсаноат» ДАК маълумотлари
3.

www.engilsanoat.uz

–Ўзбекенгилсаноат ОАЖнинг расмий сайти

4.

http://tuqimachi.titli.uz-

Toshkent to`qimachilik va yengil sanoat instituti

To’qimachi gazetasi

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Президента Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2014-йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2015-йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маърузаси. //Халк сузи, 18.01.15 й.

«Узбскснгилсаноат» ДАК маълумотлари

www.engi 1 sanoat.uz -Узбекенгилсаноат ОАЖнинг расмий сайги

http://tuqimachi.titli.uz- Toshkcnt to'qimachilik va ycngil sanoat instituti To’qimachi gazetasi

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов