Проблемы управления инновационным развитием внешнеэкономической деятельности в Узбекистане

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
226-231
61
9
Поделиться
Назарова, Р. (2014). Проблемы управления инновационным развитием внешнеэкономической деятельности в Узбекистане. Экономика и инновационные технологии, (6), 226–231. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8225
Р Назарова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.э.д., профессор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье показано, что рыночное развитие экономики Узбекистанаактивизирует её внешнеэкономическую деятельность, которая, в свою очередь, оказывает позитивное влияние на решение экономических проблем на различных уровнях.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Р.Р. Назарова,

и.ф.д., проф. ТДИУ

ЎЗБЕКИСТОНДА ТАШҚИ

ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТНИНГ

ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШИНИ БОШҚАРИШ МУАММОЛАРИ

В статье показано, что рыночное развитие экономики Узбекистана

активизирует её внешнеэкономическую деятельность, которая, в свою очередь,
оказывает позитивное влияние на решение экономических проблем на различных
уровнях.

In the article is shown that market development of economy in Uzbekistan

activates its external economic activity, which used influence to solve economic
problems at the different levels.

Калитли сўзлар:

ташқи иқтисодий фаолият,

инновацион ривожланиш,

бошқарув органлар, инвестиция муҳити,

рақобат,

ТИФни стратегик

ривожлантириш модели

Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланиш

стратегияси “... дунёнинг

ривожланган давлатлари қаторига қўшилиш, сиёсий ва иқтисодий
ислоҳотларни, мамлакатни модернизация қилишни давом эттириш ҳамда
чуқурлаштириш, фуқаролик жамиятини шакллантириш ва шу асосда ўз
фуқаролари учун муносиб турмуш шароитини яратишни ўзининг истиқболдаги
муҳим вазифалари деб билади”[1]. Амалиёт кўрсатишича, республика
иқтисодиётининг бозор тамойиллари асосида ривожланиши унинг ташқи
иқтисодий фаолияти (ТИФ)ни фаоллаштиради, бу эса ўз навбатида, турли
даражаларда: умуман иқтисодиёт, алоҳида минтақалар, қўшма ва маҳаллий
корхоналар даражасида иқтисодий муаммоларни ҳал этишга ижобий ёрдам
беради.

Ўзбекистон Республикасида мустақиллик йилларида ташқи иқтисодий

фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш тизими шаклланди. Охиргиси

,

мураккаб тизимли объект бўла туриб, кўп даражали менежмент механизмининг
таъсирчанлигига боғлиқ бўлиб, уни корхона ва давлат тузилмалари ташқи
иқтисодий сиёсати қуролларининг ўзаро мослашувчанлиги шартида амалга
ошириш мумкин. Маҳаллий бошқарув органларининг

т

ашқи иқтисодий

тадбиркорлик ташаббуслари ва таъсирини фаоллаштириш инқироздан кейинги
ривожланиш даврида ташқи иқтисодий ҳамкорлик жараёнларини давлат
томонидан тартибга солиш концепциясини такомиллаштиришга ва давлат
ҳамда минтақавий бошқарув органлари ташқи сиёсати қуролларини яратишга
кўмаклашади.

Инновацион ривожланиш стратегияси Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига

интеграциялашувининг зарурий омили ҳисобланади. Инновацион иқтисодиёт энг
аввало эгилувчан, динамик иқтисодиёт бўлиб, унда янги компаниялар вужудга
келади, эскирганлари йўқолади, янги бозорлар изланади, янги бозор қисмлари
ўзлаштирилади. Ушбу жараёнда ташқи иқтисодий фаолият ва унинг асосий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

таркибий қисми – юқори қайта ишлов даражасига эга товарлар экспорти муҳим
рағбатга айланиши мумкин. Тармоқлар ва корхоналарнинг менежмент даражасини
кўтариш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, илмталаб экспорт ишлаб
чиқаришларини

ривожлантиришга

асосланган

Ўзбекистон

ТИФни

ривожлантиришнинг янги концепциясини излаш зарур.

Жаҳон амалиёти тасдиқлашича, инновацион жараёнларни давлат

томонидан бошқаришнинг асосий вазифалари бўлиб, оммавий ишлаб
чиқаришда илмий-техник ишланмаларни тизимли амалга ошириш, юқори
технологияларни ривожлантириш манфаати йўлида давлат, бизнес ва илм-фан
ўртасидаги муносабатларни уйғунлаштириш, илмий тадқиқот ва тажриба-
конструкторлик

ишлар

(ИТТКИ)

натижаларини

тижоратлаштиришни

рағбатлантириш,

миллий

иқтисодиёт

рақобатбардошлиги

ошишини

таъминловчи механизмларни яратиш ҳисобланади. 2013 йилда экспорт
ҳажмининг ўсиши 10,9 фоиздан иборат бўлди. Ташқи савдо фаолиятидаги
ижобий сальдо 1 миллиард 300 миллион долларни ташкил этди. 2013 йилда
қимматбаҳо

металлар

нархининг

кескин

пасайганига

қарамасдан,

мамлакатимиз олтин-валюта захираси ўтган йил давомида 2 фоизга кўпайди.

Тузилмавий ўзгаришларни жадаллаштиришнинг асосий омили бўлиб,

республикада қулай инвестиция муҳитини яратиш хизмат қилди. 2013 йилда
иқтисодиётга инвестициялар киритиш ҳажми 13

миллиард долларни ташкил этди,

бу эса 2012 йилга нисбатан 11,3 фоиздан кўп демакдир. Жалб этилган хорижий
инвестициялар ҳажми 72 фоизга ўсди, энг муҳими, уларнинг асосий қисми
тўғридан-тўғри киритилган инвестициялар бўлиб, уларнинг ҳажми 2 млрд. 200млн.
долларни ташкил этди[2].

Жаҳон иқтисодий инқирози шароитларида миллий иқтисодиётни

ривожлантиришнинг муҳим йўналишлари бўлиб, инновацион, инвестицион ва
интеллектуал ривожланиш ҳисобланади. Шу билан бирга жаҳон хўжалиги ҳам
ўзгармоқда, унда кучли минтақавий халқаро интеграция ва глобал либераллашув
жараёнлари рўй бермоқда. Шунингдек, давлатларнинг ташқи иқтисодий фаолияти,
унинг ташқи иқтисодий жараёнларни бошқариш ва тартибга солишдаги роли ҳам
ўз кўринишини ўзгартирмоқда. Ўзбекистон жаҳон хўжалиги жараёнларига
шаклланиб бўлган ташқи иқтисодий муносабатларнинг ташқи муҳити таъсирида
қўшилмоқда.

Айни вақтда аввалгидек, миллий иқтисодиётни инновацион ривожлантириш

асосида ташқи иқтисодий фаолиятни бошқариш назарияси ва амалиёти ўртасида
катта тафовут мавжуд. Янгиликларни қабул қилмаслик, жаҳон илмий-техник
ривожланиш тенденцияларидан узилиб қолиш ижтимоий-иқтисодий ва
тузилмавий-технологик жиҳатдан орқада қолишга олиб келиши мумкин. Ҳанузгача
илмий-инновацион сиёсатнинг ташкилий-иқтисодий механизми асослари ишлаб
чиқилмаган, замонавий иқтисодиётнинг инновацион ривожланиш самарадорлигини
оширишни тақозо этувчи таҳдидларига тармоқ бошқарув органлари тўғри жавоб
бера олмаяпти[3].

Замонавий бозор иқтисодиётини бошқариш тизимида ташқи иқтисодий

операцияларни давлат томонидан тартибга солишнинг ўрни ва аҳамиятини
аниқлаш билан боғлиқ бўлган ва етарлича ишлаб чиқилмаган қатор масалалар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

сақланиб қолмоқда. Ташқи иқтисодий алоқаларни маҳаллий, минтақавий ва
халқаро либераллаштиришни бошқариш жараёнларига таъсир кўрсатувчи
омилларни батафсил текшириш талаб қилинади. Глобаллашув шароитида ТИФ
мақсадларини амалга ошириш, ўз ичига ташқи бозорларга чиқиш имкониятлари ва
шаклларини аниқлаш билан боғлиқ қарорларни, мақсадли сегментларни танлашни,
уларга кириб бориш усулларини, бошқа мамлакатлар истеъмолчиларининг
талабларини тушуниш каби масалаларни олувчи фаолиятни бошқаришнинг
стратегик даражасини назарда тутади.

Ҳозирги

вақтда

мамлакатимиз

иқтисодиётини

инновацион

ривожлантиришнинг бозор модели шакллантирилмоқдаки, унда янги техник ва
технологик асосларда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, қайта қуриш,
ривожлантиришга устувор аҳамият берилмоқда. Ушбу модель илмталаб маҳсулот
ва хизматларнинг янги бозорларини вужудга келтириш ҳамда анъанавий
бозорларни эгаллаш ва кенгайтиришга қодир бўлган илмий-техник соҳани,
самарали янгиликларнинг барқарор оқимини яратиш учун кучли стимуллар
яратувчи институтлар тизимини шакллантиришни назарда тутади. Унинг амалга
ошириши натижасида миллий инновацион тизим шаклланиши керакки, у ўз
сифати, нархи, ҳажми ва ички ҳамда ташқи бозорларга чиқиш муддати бўйича
тегишли талабларга жавоб берувчи янги маҳсулотлар ва хизматлар яратади. Шунга
боғлиқ равишда Ўзбекистон ТИФни ривожлантиришнинг янги концепциясини
шакллантириш зарур бўлиб, у менежмент даражасини ошириш, ишлаб чиқаришни
модернизация қилиш, илмталаб экспорт ишлаб чиқаришларни ривожлантиришга
асосланади.

Бутун давлатлар, шунингдек, унинг алоҳида тадбиркорлик тузилмалари

жаҳон хўжалигига интеграциялашар экан, глобаллашув жараёнига кириб боради ва
ТИФнинг турли шакллари орқали унинг таъсирини сезади. Бозорларнинг
глобаллашуви хўжалик юритувчи субъектларнинг янги бозорларга чиқиши учун
қўшимча имкониятлар яратади, бу эса уларнинг капитал оқими, технологитялар,
янада арзон импорт ва катта ҳажмли экспорт бозорларига кириб боришини
кенгайишини англатади. Глобаллашув ва кескинлашаётган рақобат шароитларида
барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашнинг мумкин бўлган йўналишларидан бири
– муваффақиятли ТИФ бўлиши мумкин. У бошқа давлатларга қараганда товарлар
ва хизматлар қанчалик самарали ишлаб чиқарилиши, тақсимланиши ва
сотилишини кўрсатувчи натижавий кўрсаткич сифатида миллий даромадни
кўпайтиради, шунингдек мамлакатнинг нисбий ва рақобат устунликларини
таъминлаш учун экспорт имкониятлари қўлланилади.

Миллий стратегик мақсадларни бажаришни ташкиллаштириш учун тегишли

назарий ва методологик тадқиқотларни ўтказиш, шуниндек, ҳар бир бошқарув
даражасида уларни ижро этилишини таъминловчи механизмни ишлаб чиқиш
зарур[4].

Иқтисодиётнинг замонавий назарияларини таҳлил қилиш натижалари

бўйича умумлаштирилган бошқарувга ёндашувларнинг қуйидаги таърифлари
таклиф этилади:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

1) ташқи иқтисодий фаолиятни бошқариш – иқтисодий назарияларни

қўллаш ва қиймат ифодасига эга фаолият самарадорлиги мезонларини аниқлаш
асосида бошқарув таъсирларини ишлаб чиқишдир.

2) халқаро менежмент – фаолиятни амалга ошириш муҳитини таҳлил

қилиш, турли мамлакатларда бизнес юритишнинг фарқли омилларини ҳисобга
олиш, ўзгаришлар бўйича бошқарувдир.

Биринчи йўналиш халқаро ва миллий стратегияларни, ёндашувлар ва

қуролларни, институтлар тизимини шакллантириш ва амал қилишини ҳамда
уни миллий ва халқаро даражада тартибга солиш механизмларини ишлаб
чиқиш жараёни сифатида ТИФни бошқаришнинг методологик асосига эга.
Бошқарувга илмий ёндашувнинг амалий қўлланилиши бўлиб тамойиллар,
усуллар, функциялар каби бошқарув унсурларини изчил ўзаро боғловчи
механизм ҳисобланади.

Иккинчи йўналиш халқаро менежментга асосланади, унинг асосий

мақсадлари сифатида хўжалик юритувчи субъектларнинг турли мамлакатларда
бизнес юритиш имкониятлари ва уларнинг тармоқлараро ўзаро боғлиқликда
иқтисодий, ижтимоий, демографик, маданий ва бошқа хусусиятларидан
фойдаланиш

ҳисобига

рақобат

устунликларини

шакллантириш,

ривожлантириш ва қўллаш хизмат қилади.

Ушбу модел шароитида бошқарув органларининг роли, энг аввало, ишга оид

фаолликни оширишда кўринади[5]:

-

рақобатни тартибга солувчи ва ТИФни рағбатлантирувчи умумий

қоидаларни ўрнатиш;

-

инфратузилма ва институтларни яхшилаш;

-

ишлаб чиқариш омиллари сифатининг ва улардан фойдаланиш

имкониятининг ошиши;

-

рақобат асосида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш рағбатларини

яратиш;

-

инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва тарқатишни таъминловчи

институтларни шакллантириш ва ривожлантириш;

-

таълим муассасаларининг сафарбарлигини таъминлаш.

Ташқи иқтисодий фаолиятда ривожланиш мутаносиблиги қуйидаги шарт-

шароитларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши мумкин. Биринчидан,
ТИФдан олинадиган маблағлар кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш ва
инновацион фаолиятга йўналтирилади, иккинчидан, ҳозирги ва келгуси авлодлар
манфаатларига риоя қилинади.

Узоқ муддатли муваффақиятга йўналтирилган стратегик бошқарувнинг

яхлит тизимини яратиш муайян тамойиллар ва ТИФ ривожланишининг
мувозанатлаштирувчи кўрсаткичларига асосланади (1-жадвал).

Молиявий таркибий қисм ТИФда мувозанатлаштирилган кўрсаткичлар

тизимининг асосий таркибий қисмларидан бири ҳисобланади. Одатда мақсадлар
тизимининг бошида молиявий мақсадлар туради, бироқ бозор, ички бизнес-
жараёнлар, ривожланиш ва ўқитиш истиқболлари мақсадлари билан жуда кучли
ўзаро боғлиқлик мавжуд. Ички бизнес-жараёнлар истиқболлари ТИФ соҳасида
такомиллаштириш ва ривожлантириш керак бўлган асосий жараёнларни


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

идентификациялайди. Мазкур истиқбол кўрсаткичлари белгиланган молиявий
натижаларга эришишда асосий ҳисса қўшувчи жараёнларга қаратилган.

жадвал

ТИФни стратегик ривожлантириш модели

Таркибий

қисмлар

Стратегия –ТИФни ривожлантириш
Асосий мақсад – ЯИМни ва аҳоли даромадларининг барқарор
ўсишига эришиш

Ижтимоий ривожланиш

Иқтисодий ривожланиш

Молиявий

Турмуш сифатининг ошиши
Инсон капиталининг ривожланиш
индекси

Аҳоли жон бошига ЯИМнинг
ўсиши (ш.ж. ТИФ ҳисобига).
Ўсишнинг инновацион
манбалари

Бизнес-

жараёнлар

Реал иш ҳақининг юқори даражаси.
Аҳолини пенсия ва ижтимоий
таъминотини яхшилаш
Ижтимоий инфраструктурани
ривожлантириш

Мавжуд ишлаб чиқаришларни
сақлаб қолиш ва янгиларини
яратиш.
Илмталаб

маҳсулот

ва

хизматлар индекси

Бозор, мижозлар

Истеъмолчиларни сақлаб қолиш ва
кўпайтириш (ш.ж. ТИФ ҳисобига).
Иш жойлари сонини кўпайтириш.
Ишчи кучи сифатини ошириш

Экспорт ҳажми.
Импорт ўрнини босувчи
товарларни ишлаб чиқариш



Ривожланиш ва

ўқитиш

Стратегик мувофиқликни вужудга келтириш

Инсон капитали:
билимлар,
уқувлар,
кўникмалар;
стратегик
компетенциялар

Ахборот капитали:
тизимлар;
маълумотлар
базаси;
тармоқлар

Ташкилий капитал:
ҳуқуқий меъёрлар;
институционал таркибий
қисм; корпоратив маданият ва
бошқалар

Манба: Муаллиф томонидан тузилган.


Айнан шунинг учун инновацион жараёнлар – бўлғуси самарадорликни

ҳаракатга келтирувчи куч сифатида, энг аввало, тизимнинг ушбу истиқболида
кўриб чиқилиши керак.

Глобаллашув жараёнлари ТИФ турли шаклларининг хилма-хиллиги ва

эгилувчанлигини талаб қилади. Бунда глобаллашув хорижий компаниялар
томонидан рақобатни кучайишига жавобан уларнинг иқтисодий тузилмани тез
қайта қуриш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини ошириш қобилиятини
шарт қилиб қўяди[6].

Микродаражада ТИФ субъектлари нафақат миллий корхоналарга нисбатан,

балки жаҳон бозорларидаги иштирокчиларда нисбатан ҳам ажралиб турувчи
устунликларга эга бўлиши зарур. Шундай қилиб, ТИФ иштирокчи-корхоналар
рақобат усутнликларига эга бўладиларки (мамлакатдаги мавжуд ички
устунликлардан ажралиб турувчи), улар пировард натижада корхоналарнинг жаҳон
хўжалик алоқаларидаги иштирок этиш салоҳиятини тавсифлайди. Бунда рақобат
устунликлари ТИФнинг жиддий рақобат устунликлари бўлиб хизмат қилади.
Демак, микродаражада ТИФнинг муҳим функцияси корхонанинг рақобат


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

устунликларини халқаро даражада амалга ошириш ва унинг жаҳон хўжалик
алоқалари тизимида иштирок этишини таъминлашдан иборат. Корхонанинг
рақобат устунликларини шакллантириш асосида ТИФ стратегиясини ишлаб
чиқишга ёндашувларни, шунингдек, ТИФни ташкиллаштириш жараёни моҳиятини
ўрганиш муаллифга замонавий корхона ТИФни стратегик режалаштириш ва
бошқариш жараёнига ёндашувни таърифлаш имкониятини беради.

Фойдаланилган адабиётлар руйхати

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг БМТ

Саммити Мингйиллик ривожланиш мақсадларига бағишланган ялпи
мажлисидаги нутқи.

www.gov.uz

20.09.2010.

2. Каримов И.А. 2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш,

барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар
стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади. //Халқ сўзи, 18.01.14,№3 сон.

3. Маҳмудов Н.М, Маджидов Ш.А. Инвестицияларни ташкил этиш ва

молиялаштириш. Ўқув қўлланма. – Т.: ТДИУ, 2010. – 86-б.

4. Mensch G. Technologische Patt: Innovationen uberwindeen die Depression.

– Frankfurt-am-Main, 1975.,

5. Иванов М., Колупаева С.. Кочетков Г. США: Управление наукой и

нововведениями. -М.: Наука, 2007.

6. Назарова Р.Р. Глобаллашув шароитида Ўзбекистонда ташқи иқтисодий

фаолиятини бошқариш. Монография. /Т.: ФАН, 2009.-152б.


Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президента Ислом Каримовнинг БМТ Саммита Мингйиллик ривожланиш максадларига багишланган ялпи мажлисидаги нутки. www.gov.uz 20.09.2010.

Каримов И.А. 2014 йил юкори усиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, узини оклаган ислохотлар стратегиясини изчил давом эттириш Йили булади. //Халк сузи, 18.01.14,№3 сон.

Махмудов Н.М, Маджидов Ш.А. Инвестицияларни ташкил этиш ва молиялаштириш. Укув кулланма. - Т.: ТДИУ, 2010. - 86-6.

Mensch G. Technologische Patt: Innovationen uberwindeen die Depression. -Frankfurt-am-Main, 1975.,

Иванов M., Колупаева С.. Кочетков Г. США: Управление наукой и нововведениями. -М.: Наука, 2007.

Назарова Р.Р. Глобаллашув шароитида Узбекистонда ташки иктисодий фаолиятини бошкариш. Монография. /Т.: ФАН, 2009.-1526.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов