Некоторые теоретические аспекты финансов и финансовых отношений

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
406-412
9
2
Поделиться
Каримов, Н., & Боймуродова M. (2016). Некоторые теоретические аспекты финансов и финансовых отношений. Экономика и инновационные технологии, (2), 406–412. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8751
Н Каримов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.э.д., профессор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье на основе исследования этимологии термина “финансы” и теоретических аспектов финансовых отношений сформулированы соответствующие выводы.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Н.Ғ. Каримов, и.ф.д., проф., ТДИУ

М.Т. Боймуродова, ТМИ

МОЛИЯ ВА МОЛИЯВИЙ МУНОСАБАТЛАРНИНГ

АЙРИМ НАЗАРИЙ ЖИҲАТЛАРИ


В статье на основе исследования этимологии термина “финансы” и

теоретических

аспектов

финансовых

отношений

сформулированы

соответствующие выводы.

The paper studied the etymology of "finance" and investigated the theoretical

aspects of financial relations also formed some conclusion.

Калитли сўзлар:

молия, молиявий муносабатлар, молиявий ресурслар,

кредит, молия тизими.

Молия ва молиявий муносабатлар иқтисодиётда, хусусан, аҳолининг

иқтисодий-ижтимоий ҳаётида жуда кенг қўлланиладиган пул маблағлари
ҳаракатининг кўп жабҳали шакли сифатида намоён бўлади. Бу ўз навбатида,
ушбу муносабатларни чуқур ўрганиш, тадқиқ этиш ва амалиётда тўғри ҳамда
самарали татбиқ этишнинг долзарблигини оширади.

Молия ва молиявий муносабатларнинг асосий моҳияти - давлат ва

хўжалик юритувчи субъектларни молиявий ресурслар билан таъминлаш,
шунингдек,

маблағларнинг

ишлаб

чиқариш

жабҳалари ривожидаги

баланслашувида намоён бўлади. Хусусан, “молия” – кенг қўлланилаётган ва
умумлашган иқтисодий категориялар туркумига тааллуқли бўлиб, у ўзида пул
муносабатларини тавсифлайди.

Ўрганишлар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, “молия” тушунчаси

этимологияси кенг ва қўп қирралидир. Хусусан, мазкур термин айрим хорижий
иқтисодий адабиётларда иероглифларда ифодаланган. Бунга мисол тариқасида,
“молия” тушунчаси хитой тилида мазмунан -

财务

(цайу) ёки

(цайчжэн)

каби иероглифлардан иборат эканлигини келтириб ўтиш мумкин [1]. Биринчи
иероглиф -

财 务

(цайу)да

(цай) – “бойлик, давлатмандлик, мулк, пул”

маъносини англатади ва бирикмада таянч ҳисобланади. Ўз навбатида,

(цай) –

иероглифининг биринчи, яъни чап томонидаги бўлагида келтирилган “чиғоноқ”
қадимги пул белгисининг рамзи ҳисобланади, ўнг томонидаги бўлак “талант,
истеъдод”ни ифодалайди. Айнан, ушбу иероглифда келтирилган белгиларнинг
танлови тасодифан эмаслиги, уларнинг бирикмаси “пул”+“истеъдод”
маъносида “бойлик”ни англатиши билан изоҳланади.

财 务

(цайу)

иероглифининг

(у) қисми эса, “иш, топшириқ” маъносини беради ва улар

ўзаро биргаликда “молиявий иш” мазмунида қўлланилади. Иккинчи -

(цайчжэн) иероглифи таркибида келтирилган

(чжэн) қисми “бошқариш,

маъмурият” маъносини англатади. Мазкур иероглиф моҳиятан ўзаро
яхлитликда “давлат молияси” иборасини келтириб чиқаради. Шуни таъкидлаш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

лозимки, моҳиятан кенг ва мураккаб бўлган “молия” тушунчаси хитой тилида
алоҳида, айнан соф мазмунда қўлланилмайди.

“Молия” категориясининг этимологиясига чуқурроқ тўхталадиган бўлсак,

шуни таъкидлаш мумкинки, унга жуда кўп хорижий ва мамлакатимиз
иқтисодчи олимлари ўз асарларида турлича ёндашганлар. Масалан, иқтисод
фанлари докторлари А.Вахобов ва Т.Маликовлар томонидан нашр эттирилган
дарсликда “молия” - арабча сўз бўлиб, ўзбек тилида “пул маблағлари”
маъносини ангатиши таъкидланади [2]. Шунингдек, муаллифлар томонидан
“молия” иқтисодий термини моҳиятан қандай талқинларда қўлланилиши ҳам
баён этилган.

Молия ва молия муносабатларининг тадрижий ривожланиши тадқиқи

шуни кўрсатдики, мазкур тушунчалар этимологик жиҳатдан давлат ғазнасини
шакллантириш ва ундан мақсадли фойдаланиш муаммоларини ўрганган
меркантализмнинг варианти сифатида намоён бўлган камерализм таълимоти
билан бевосита боғлиқдир [3]. Хусусан, камерализм таълимоти давлат бюджети
даромад ва ҳаражатлари оқимини акс эттиришга асосланган. Унга кўра, маълум
ҳисобот даврида бюджет даромад ва ҳаражатлари солиштирилишида мазкур
оқимлар бошланғич нуқта ҳисобланади. Молия ва молиявий муносабатлар
камералистлар томонидан давлат эҳтиёжлари учун йўналтириладиган
даромадларни бошқариш жараёни сифатида қаралганлиги эътиборга моликдир
[4].

XIX асрнинг иккинчи ярми ва ХХ асрнинг бошларида иқтисодий

адабиётларда “молия” термини турлича талқинда қўлланилган. Хусусан, 1886
йилда нашр этилган Вебстер луғатида, молия – “ҳукмдор ёки давлат даромади
(revenue)”, “жисмоний шахс даромади” сифатида қаралганлигини келтириб
ўтиш мумкин [5]. Бундай аниқлаштиришда [6],

биринчидан,

молия соҳаси

бирмунча

чекланиб,

фақат

давлат

даромадлари

тушунилса-да,

иккинчидан,

молия тушунчаси иқтисодиётнинг нафақат ижтимоий, балки

хусусий жабҳасига нисбатан ҳам қўлланилганлигини келтириб ўтиш мумкин.
Айнан, “молия” мазмунан нафақат давлат даромад ва харажатлари, балки унинг
муҳим жиҳатлари - қимматли қоғозлар савдоси, капитални жамлаш, қарз ва
банк капиталининг фоиз ставкаси кабиларни ҳам ўзида мужассам этганлиги
юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилган [7]. Масалан, инглиз иқтисодчи
олими Г. Кингнинг “Молия назарияси” китобида иқтисодиётнинг ижтимоий
соҳаси умуман қайд этилмаган, балки фойда, актуар ҳисоб-китоблар, қарз
капитали бўйича оддий ва мураккаб фоизларни қўллаш масалаларига кенг ўрин
берилганлиги [8], шунингдек, Ф.Кливленднинг “молия - бизнес соҳаси
сифатида корхонани бошқариш ва унинг таъминоти учун тегишли фондларни
шакллантириш ҳамда харажат қилиш билан боғлиқ фаолият”, деб берган
талқини [9] бунинг далилидир.

Бу ўринда, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан амалга

оширилаётган фойдани тақсимлаш ва фондларни шакллантириш, ёхуд солиқлар
ва бошқа мажбурий тўловларни давлат бюджети, шунингдек, мақсадли
фондларга ўтказиш каби молиявий операциялар жараёнида пул маблағлари
ҳаракати кузатилади. Иқтисодиётда молия давлатнинг асосий функция ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

вазифаларини амалга ошириш мақсадига йўналтирилган пул маблағлари
фондини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш билан бевосита
боғлиқ иқтисодий муносабатларни ўзида акс эттиради.

Молия яхлит кўп қиррали, кенг маъноли тушунча сифатида қуйидаги

ипостас(қадимги грекча ὑπόστᾰσις, «моҳият, мазмун, асос»)ни ўзида мужассам
этган [10]:

-

биринчидан,

молия деганда, ишлаб чиқариш ва истеъмолни

“озиқлантирувчи”, иқтисодий ресурслар сифатида фойдаланиладиган, пул
маблағлари тушунилади. Иқтисодий ресурсларнинг ишлаб чиқариш ва
истеъмолга йўналтирилган пуллик шакли молиявий ресурслар ҳисобланади.
Молиявий ресурслар турли даромад, ўтказма ва тушумлар ҳисобига хўжалик
юритувчи субъектлар ва давлат томонидан шакллантирилади ҳамда улар ишлаб
чиқариш(қайта ишлаб чиқариш)ни кенгайтириш, ишчи(ходим)ларни моддий
рағбатлантириш, жамиятнинг ижтимоий ва бошқа эҳтиёжларини қониқтиришга
йўналтирилади;

-

иккинчидан,

молия тушунчаси кейинги вақтларда зарурий пул

маблағлари

билан

таъминлаш

маъносида

кенг

қўлланилаётган

“молиялаштириш”

термини билан узвий боғликликда намоён бўлади. Бу

ўринда, иқтисодиёт субъектлари(давлат, корхона, тадбиркорлар, уй
хўжалиги)ни, ҳудудларни, ижтимоий-иқтисодий дастурларни молиявий
русурслар билан таъминлаш манбалари, ҳажм ва усуллари тушунилади. Шу
ўринда таъкидлаш мумкинки, молия пул оқимларини аниқ йўналтириш орқали
пул маблағларига бўлган эҳтиёжни таъминлашнинг воситаси ҳисобланади;

-

учинчидан

, молиянинг асосий мазмуни унинг мустақил иқтисодий

категория сифатида тақсимлаш муносабатларини, яъни молиялаштиришни
ўзида мужассам этганлигидан келиб чиқади. Хусусан, молиялаштириш - пул
маблағларини ажратиш ва уларни манзилли йўналтиришни назарда тутади ва
айнан, тақсимлаш муносабатларининг асосини ташкил этади. Аммо таъкидлаш
лозимки, тақсимлаш муносабатлари нафақат молиявий русурслар билан
таъминлашни назарда тутади, балки унга нисбатан бирмунча кенг фаолият
тизими саналади.

Айнан, тақсимлаш иқтисодий муносабатларнинг ўзига хос шакли

сифатида молиявий муносабатлар юзага келишига омил бўлган. Ушбу
тақсимлаш жараёнида молиявий ресурсларнинг махсус шакли сифатида пул
маблағлари даромад ва уни олиш учун сарфланган харажатлар қопламаси,
жамғарма ва истеъмол, ижтимоий сарфлар ва ишлаб чиқаришни
ривождантиришга йўналтирилади. Бу ўринда, тақсимот жараёни ва молиявий
ресурслар (барча пул маблағлари йиғиндиси, яъни фаолиятни амалга ошириш
мақсадида даромад, жамғарма, капитал, тушумлар эвазига шакллантирилган
исқтисодиёт субъектлари ихтиёрида бўлган активлар) ҳаракати ўзаро яхлит
эканлиги кузатилади [11].

Молиявий муносабатлар – бу, пул маблағларини тақсимлаш, қайта

тақсимлаш

ва

улардан

фойдаланиш

жараёнида

юзага

келадиган

муносабатлардир [12]. Улар иқтисодий категория сифатида ўзида тақсимлаш
характерини намоён этиши молиянинг муҳим белгиси ҳисобланади. Молиявий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

муносабатлар пул муносабатлари сифатида даромадлар айланмасига хизмат
кўрсатиши, уларнинг барча жисмоний ва юридик шахслар фаолиятига дахлдор
эканлигини англатади.

Молиявий муносабатлар юзага келишининг бошланғич жабҳаси меҳнат

сарфининг маҳсулот(хизмат ва иш)даги ифодаси, яъни яратилган
бойлик(фойда, даромад, мулк, қўшилган қиймат)ни тақсимлаш ҳисобланади.
Тақсимлаш жараёни молия воситасида амалга оширилади ва пул маблағлари
оқими билан мосликда кечади. Бу жараёнда ишлаб чиқилган маҳсулот
(кўрсатилган хизмат, бажарилган иш) эвазига бойлик яратилиши ва уни мос
равишда таркибий қисмларга бўлишга асосланиб, фойда, даромад, жамғармалар
ва мулкий муносабатларнинг турли шакллари юзага келади. Бозор
муносабатлари шароитида молиявий муносабатларнинг хўжалик юритувчи
субъектнинг банкротга учраши, ўзаро бирлашиши, қўшилиши ёки алоҳида
ажралиб чиқиши жараёнида юзага келадиган янги гуруҳлари кузатилмоқда [13].

Хўжалик юритувчи субъектлар - корхона, ташкилот, тадбиркорлар,

уйхўжалиги, шунингдек, давлатнинг молиявий ресурслари турли пуллик
даромадлар, ўтказмалар, тушумлар ҳисобига шакллантирилади. Улар қайта
ишлаб чиқаришни кенгайтириш, ишчи(ходим)ларнинг меҳнатини моддий
рағбатлантириш, жамиятнинг ижтимоий ва бошқа эҳтиёжларини қониқтиришга
йўналтирилади.

Молиявий фондлар – молиявий ресурслар ҳисобига шакллантирилган пул

фонди умумий тизимининг ҳаракатга йўналтирилган устувор қисми саналади.
Мазкур фондлар ҳар қандай эҳтиёжни иқтисодий имкониятлар билан
мувофиқлаштириши,

фаолиятнинг

устувор

йўналишларида

ресурслар

концентрациялашувини таъминлаши, манфаатларни ўзаро ўйғунлаштириши
орқали ишлаб чиқариш жараёнига фаол таъсир кучига эга бўлади.

Молиянинг моддий асоси ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш ва иш

бажариш) ҳисобланади. Бу жараёнда иқтисодиёт субъектларининг даромад ва
жамғармалари маҳсулот( хизмат, иш)ни яратиш ва уни сотиш ҳисобига
шакллантирилади. Бу ўринда молия, айни вақтда ишлаб чиқариш(хизмат
кўрсатиш ва иш бажариш)нинг таркибий ўзгариши, ривожланиши ва
ўсишининг омили ҳисобланади.

Мамлакат ҳудудларининг ўзаро иқтисодий алоқалари, турли мулкчилик

шаклидаги хўжаликлар, шу жумладан уй хўжалиги, хусусий тадбиркорлик
ривожи, давлат эҳтиёжлари учун пул маблағларини жалб этиш айнан молия
воситасида

амалга

оширилади.

Хўжалик

юритувчи

субъектлар

маҳсулот(хизмат, иш)ни сотиш, харид қилиш ва ишчи(ходим)лар меҳнатига хақ
тўлаш,

белгиланган

мажбуриятлари

доирасида

даромадлари

ва

жамғармаларининг бир қисмини солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар
кўринишида давлат ихтиёрига ўтказиш, давлат бюджетидан иқтисодиёт
субъектларини молиялаштириш, шунингдек, давлат ва аҳоли ўртасида солиқлар
ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш ҳамда давлат маблағлари ҳисобига
ижтимоий фондларни шакллантириш жараёнларида пул муносабатлари юзага
келади. Бу жараёнда хўжаликларнинг даромадлари ва жамғармаларининг
маълум қисми давлатнинг турли даражадаги бюджет(лар)ида жамланади. Бу


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

ўринда таъкидлаш лозимки, пул муносабатлари молиянинг мазмунини ташкил
этади.

Молия бошқа иқтисодий категориялар билан ҳам ўзаро узвий боғлиқдир.

Бизга маълумки, товар(иш, хизмат) баҳосини аниқлашнинг иқтисодий воситаси
нарх ҳисобланади. Иқтисодиётнинг турли тармоқларига йўналтириладиган пул
маблағларининг аниқ ҳажми ҳам айнан унга асосланиб белгиланади. Бунга кўра
таъкидлаш ўринлики, нарх тақсимлаш жараёнининг бошланғич асоси сифатида
намоён бўлади. Аммо нархнинг ўзи тақсимлаш жараёнида яратилган маҳсулот
хизмат, иш) қийматини бўлиш имконини бермайди. Бундай тақсимлаш нафақат
нарх, балки меҳнатга ҳақ тўлаш ва молия воситасида амалга оширилади.

Тақсимлаш жараёнида нарх ва молиянинг ҳаракати ўзаро боғлиқликда

кечади. Бундай боғлиқлик, бир томондан, нарх пул маблағларини тақсимлаш
методининг асосини ташкил этишида кўринса, бошқа томондан эса, молия
воситасида тақсимлаш нисбатида мутаносиблик таъминлашида намоён бўлади.

Молия ва иш ҳақи категорияларининг ўзаро боғлиқлиги ҳам тақсимлаш

жараёнида намоён бўлади. Бу ўринда, молия воситасида меҳнатга ҳақ тўлови ва
ишчи(ходим)лар ўртасида тақсимланадиган жами маблағлар суммаси билан
алоҳида

бир

ишчи(ходим)га

иш

ҳақи

тўлови

суммаси

ўзаро

мувофиқлаштирилади. Баъзи ҳолларда иш ҳақи молиявий ресурсларни
шакллантиришнинг манбаси ҳам ҳисобланади. Масалан, молиявий ресурс
сифатида иш ҳақи бўйича қарздорлик охир оқибатда айланма маблағларни
шакллантиришнинг манбаси бўлиши мумкин.

Молия ва кредитнинг ўзаро боғлиқлиги уларнинг бир типдалиги, умумий

хусусиятга эга эканлиги билан изоҳланади. Хусусан, хўжалик юритувчи
субъектларда ўз молиявий ресурслари тақчиллигида банк кредитини жалб этиш
орқали улардан яхлитликда фойдаланишда, шунингдек, уларда маълум муддат
оралиғида мавжуд бўш молиявий ресурслар банк ҳисоб рақамларида
сақланиши жараёнида кредит фондининг манбаси бўлиб хизмат қилишида
намоён бўлади.

Молия ва кредит ўртасида сезиларли даражадаги тавофут ҳам мавжудлиги

уларнинг фукционал характерида акс этади. Хусусан, кредитнинг молиядан
фарқланиши, унинг қайтимли маблағ эканлигида, берилган қарз суммаси унинг
эгасига қайтарилиши шартлигида кузатилади. Молиянинг кредитдан
фарқланиши эса, молиявий ресурсларнинг ҳаракати бир томонга, яъни
тақсимлаш(қайта тақсимлаш)га йўналтирилганлигида кузатилади.

Мазкур категорияларнинг ўзаро фарқли жиҳатлари уларнинг шаклланиш

манбалари турлича эканлигидан ҳам келиб чиқади. Кредит ресурслари корхона,
ташкилот, фирма, аҳоли, давлатнинг вақтинча бўш бўлган пул маблағларини
қайта тақсимлаш жараёнида, молиявий ресурслар эса, ишлаб чиқариш (хизмат
кўрсатиш, иш бажариш) ҳисобига яратилган бойликни тақсимлаш босқичида
олинган даромад ва жамғармалар ҳисобига шакллантирилади. Кредит
ресурслари ундан фойдаланганлик учун фоиз тўловлари эвазига уни
олувчиларга маълум муддатда қайтариш шарти билан берилади. Молиявий
ресурслар эса, қайтариш шартларисиз ажратилади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Ҳар қандай молиявий муносабатлар ишлаб чиқариш(хизмат кўрсатиш, иш

бажариш)ни таъминлашда ресурсларга бўлган эҳтиёж ҳисобига юзага келади ва
улар ўз табиатига кўра, объектив ҳисобланади. Молиявий муносабатлар молия
механизми орқали бошқарилади. Уларни бошқариш мақсадида молия тизими
шакллантирилади. Молиявий муносабатларни бошқариш уларга молиявий
бошқарув органларининг мақсадли таъсирига, яъни синергизм (мақсадга
эришишда ўзаро ҳамкорлик ва шахсий масъулиятни ошириш) тамойилига
асосланади [14].

Мақола

доирасида

молиянинг

этимологияси

ва

молиявий

муносабатларнинг айрим назарий жиҳатларини ўрганиш ва тадқиқ этиш
натижасида қуйидаги хулосалар шакллантирилишига муваффақ бўлинди:

-молия иқтисодий терминининг вужудга келиши ва иқтисодий мазмуни

хусусидаги фикрлар кўп қирралидир, шу билан бирга, улар ўзаро фарқлидир;

-молия иқтисодий терминининг маъноси молиявий муносабатлар

жараёнида янада аниқроқ намоён бўлади ва у бошқа (пул, қиймат, кредит, иш
ҳақи ва шу каби) иқтисодий категориялар билан узвий равишда боғлиқдир;

-молия ва молиявий муносабатларнинг вужудга келиши, амал қилиши ва

иқтисодий мазмунига мамлакатнинг географик жойлашуви, хўжалик юритиш
тизимининг шакллари ва иқтисодчи олимларнинг қарашлари ҳам таъсир этган;

-молия ва молиявий муносабатларнинг вужудга келиши ва ўзига хослиги

айнан давлатчилик асосларининг ташкилий-иқтисодий жиҳатлари билан
бевосита боғлиқликда кечган;

- кейинги вақтларда молиявий муносабатларда синергизм тамойилига

амал этилиши муҳим аҳамият касб этмоқда.

Хулоса

тарзида

таъкидлаш

мумкинки,

молия

ва

молиявий

муносабатларнинг мазмун-моҳияти тўлиқ ва теран англанилиши, ушбу
йўналишда назарий билим ва касбий кўникмалар орттирилишига омил бўлади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Фокин Н. И. Экономика: в начале было Cлово

.//www.dictionary-economics.

ru

2.

Вахобов А.В., Маликов Т.С. Молия. Дарслик.//Тошкент молия институти.

–Т.: “Ношир”, 2012. 5-б.

3.

Пай К. Г. Основные начала финансовой науки. - перев. 5-го нем. изд. - С.-

Петербург, 1867. - Т. 1. с. 3.

4.

Манбалар: Пай К. Г. Основные начала финансовой науки. - перев. 5-го

нем. изд. - С.-Петербург, 1867. - Т. 1. с. 1-4; Adams H. C. Science of Finance, an
Investigation of Public Expenditure and Public Revenues. - N.Y.: Henry Holt &Co,
1899. с. 5.; Backhaus J. G., Wagner R. E. Handbook of public finance. -
Massachusetts: Kluwer Academic Publishers, 2004 с. 4-6.; Cohn G. The Science of
Finance. - Chicago: Chicago Press, 1895. с. 15-24.; Plehn Carl. C. Introduction On
Public Finance. - London: Macmillan&Co, 1909. с. 1-6.

5.

Websters Complete Dictionary of the English Language. - London: George

Bell&Sons, 1886. с. 512.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

6.

Манбалар: Adams H. C. Science of Finance, an Investigation of Public

Expenditure and Public Revenues. - N.Y.: Henry Holt &Co, 1899. с. 20-21.;

Bastable

Ch. F. Public Finance. 3-th ed.- N.Y.: Macmilan&Co, 1903. с. 7.; Янжул И. И.
Основные начала финансовой науки: Учение о государственных доходах. - М.:
Статут, 2002. с. 52-53.

7.

Patterson R. H. The science Of Finance: a practical treatise. - London: William

Blackwood&Sons, 1868.

8.

King G. Theory Of Finance: Being a Short Treatise on the Doctrine of Interest

and Annuities-certain./ 3-rd ed. - London: Ch.&Edw. Layton, 1898.

9.

Cleveland F. A. Funds and Their Uses. - N.Y.: Appleton&Co, 1902. с. 7-8.

10.

www.wikipedia.org

11.

www.wikipedia.org

12.

www.grandars.ru

13.

www.sapanet.ru

14.

www.worklib.ru

Библиографические ссылки

Фокин Н. И. Экономика: в начале было CnoBO.Z/www.dictionary-economics. ru

Вахобов А.В., Маликов Т.С. Молия. Дарслик.//Тошкент молия института. -Т.: “Ношир”, 2012. 5-6.

Пай К. Г. Основные начала финансовой науки. - перев. 5-го нем. изд. - С.-Петербург, 1867. - Т. 1. с. 3.

Манбалар: Пай К. Г. Основные начала финансовой науки. - перев. 5-го нем. изд. - С.-Петербург, 1867. - Т. 1. с. 1-4; Adams Н. С. Science of Finance, an Investigation of Public Expenditure and Public Revenues. - N.Y.: Henry Holt &Co, 1899. c. 5.; Backhaus J. G., Wagner R. E. Handbook of public finance.-Massachusetts: Kluwer Academic Publishers, 2004 c. 4-6.; Cohn G. The Science of Finance. - Chicago: Chicago Press, 1895. c. 15-24.; Plchn Carl. C. Introduction On Public Finance. - London: Macmillan&Co, 1909. c. 1-6.

Websters Complete Dictionary of the English Language. - London: George Bell&Sons, 1886. c. 512.

Манбалар: Adams Н. С. Science of Finance, an Investigation of Public Expenditure and Public Revenues. - N.Y.: Henry Holt &Co, 1899. c. 20-21.; Bastable Ch. F. Public Finance. 3-th ed.- N.Y.: Macmilan&Co, 1903. c. 7.; Янжул И. И. Основные начала финансовой науки: Учение о государственных доходах. - М.: Статут, 2002. с. 52-53.

Patterson R. Н. The science Of Finance: a practical treatise. - London: William Blackwood&Sons, 1868.

King G. Theory Of Finance: Being a Short Treatise on the Doctrine of Interest and Annuities-certain./ 3-rd ed. - London: Ch.&Edw. Layton, 1898.

Cleveland F. A. Funds and Their Uses. - N.Y.: Appleton&Co, 1902. c. 7-8.

www.wikipedia.org

www.wikipcdia.org

www.grandars.ru

www.sapanet.ru

www.worklib.ru

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов