Дела о корпоративном банкротстве: причины возникновения, финансовая консолидация и зарубежный опыт

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
201-208
75
13
Поделиться
Каримов, Н., & Рабимкулов, Ш. (2015). Дела о корпоративном банкротстве: причины возникновения, финансовая консолидация и зарубежный опыт. Экономика и инновационные технологии, (1), 201–208. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8279
Н Каримов, Инвестиционная компания Агроинвест-Восстановление

к.н.д., профессор

Ш Рабимкулов, Инвестиционная компания Агроинвест-Восстановление

Председатель правления

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В этой статье рассматривается причина возникновения банкротства предприятий, а также зарубежный опыт по финансовому оздоровлению их деятельности. Исходя из зарубежного опыта разработаны предложения по выходу из кризисных ситуаций и финансовому оздоровлению предприятий.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Н.Ғ. Каримов, и.ф.д., проф.,

Ш.М. Раббимқулов,

“Агроинвест-рековери инвестицион”

компанияси бошқарув раиси

КОРХОНАЛАРНИНГ БАНКРОТЛИК ҲОЛАТЛАРИ: КЕЛИБ

ЧИҚИШ САБАБЛАРИ, МОЛИЯВИЙ СОҒЛОМЛАШТИРИШ ВА

ХОРИЖИЙ ТАЖРИБАЛАР

В этой статье рассматривается причина возникновения банкротства

предприятий, а также зарубежный опыт по финансовому оздоровлению их
деятельности. Исходя из зарубежного опыта разработаны предложения по
выходу из кризисных ситуаций и финансовому оздоровлению предприятий.

In this article, the author is considering the reasons of such companies.

Resulting from foreign experience the author proposes the ways in financial recovery
and ways to overcome the crisis.

Калитли сўзлар:

банкротлик, рақобат муҳити, фойдалилик даражаси,

молиявий соғломлаштириш, иқтисодий ночор, қимматли қоғозлар, тўлов
қобилияти, ликвидлилик, суд санацияси.


Бозор иқтисодиёти шароитида реал сектор корхоналарининг инқирозга юз

тутиш эҳтимоли улар фаолиятининг ажралмас қисми ҳисобланади,
корхоналарнинг банкротлик ҳолати бўйича турлича фикр ва қарашлар мавжуд
бўлса-да, биз фикримизни банкротлик тушунчасининг моҳияти ва унинг келиб
чиқиш сабабларидан бошлаймиз. Ўзбекистон Республикасининг “Банкротлик
тўғрисида”ги қонунига асосан, банкротлик (иқтисодий ночорлик) - хўжалик
суди томонидан эътироф этилган, қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича
кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар
бўйича ўз мажбуриятини тўла ҳажмда бажаришга қодир эмаслиги дея таъриф
берилган[2].

Маълумки, банкротлик ҳолати бу бир лаҳзада содир бўладиган воқелик

эмас, балки маълум бир вақт давомида йиғилиб келган, корхонага салбий
таъсир этувчи ички ва ташқи омиллар оқибатида юзага келувчи жараёндир.

Хўжалик юритувчи субъеклар фаолиятида юзага келиш эҳтимоли бўлган

инқирозни кўрсатиб берувчи энг биринчи индикатор бу корхонанинг
фойдалилик даражасининг капитал нархидан пасайиб кетишидир, яъни бир
бирлик капиталдан олинадиган фойданинг бир бирлик капитал учун
тўланадиган (фоиз, дивиденд) маблағдан пастлиги. Фойдалилик даражасининг
капитал нархига нисбатан тушиб кетиши кейинчалик капиталнинг камайишига,
корхонинг тўлов қобилияти ва ликвидлигининг пасайиб кетишига сабаб
бўлади.

Банкротликка олиб келувчи омилларни қуйидаги икки гуруҳга ажратиш

мумкин:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

а) ташқи, яъни корхона томонидан бошқарилиш имконияти мавжуд

бўлмаган омиллар;

б) ички, яъни корхона фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ омиллар.
Инфляция даражасини, солиқ ставкаси ҳамда солиқ ва божхона тизимини,

давлат томонидан юритиладиган тартибга солиш тизимини ташқи омиллар
сифатида кўрсатиш мумкин.

Ички омилларни ўз навбатида миллий ва халқаро ички омилларга ажратган

ҳолда қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин:

1) корхонанинг бозордаги мавқеи ва рақобат муҳити;
2) бошқарув ва фаолият юритиш принциплари;
3) корхона ресурслари ва улардан фойдаланиш имкониятлари;
4) маркетинг стратегияси;
5) йўлга қўйилган молиявий менежмент сифати ва даражаси.
Банкротлик юзага келишида юқорида келтирилган ташқи ва ички

омилларнинг алоҳида ёки аралаш таъсири сабаб бўлиши мумкин.

Банкротликдан қочиш мақсадида корхона томонидан прогноз қилиб

бўлмайдиган ташқи ўзгаришларнинг салбий таъсирини камайтириш учун
қандай чоралар қўлланиши ёки уларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича
ишлаб чиқиладиган тадбирлар самарадорлиги келгусида корхонанинг
рақобатбардошлигини сақлаб қолиш ва ривожлантиришнинг муҳим омили
ҳисобланади.

Бунга эришиш учун ҳар бир корхона бозор конъюктураси, янги

технологияларнинг жорий этилиши, қонунчиликдаги ўзгаришлар, ижтимоий-
маданий, демографик, сиёсий ҳаттоки иқлимдаги ўзгаришларни доимий
кузатиб бориши зарур.

Иқтисодий ночор корхоналарни тизимли соғломлаштиришда тармоқда

таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, яъни диллерлик тармоқларини очиш
ёки корхона маҳсулотини сотиш билан шуғулланувчи фирмаларни сотиб олиш,
хомашё ва материллар етказиб берувчи тузилмаларни ташкил этиш,
рақобатчиларни доимий ўрганиб бориш ва уларга таъсир ўтказиш тизимини
ишлаб чиқиш ёки улар билан бирлашиш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш
орқали маҳсулот тури ва сифатини ошириш, бозорни тармоқ доирасида
ўзгартириш ва кенгайтириш, янги бозорларни ўзлаштириш, анъанавий бозор
учун янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда зарур ҳолларда фаолият
турини тубдан ўзгартириш асосий йўналишлар сифатида қаралади.

Корхонани бошқаришнинг ташкилий тузилмасини тўғри танлаш, яъни

малакали бошқарувчи ва мутахассисларни жалб этиш орқали замонавий
бошқарув тизимини жорий этиш молиявий соғломлаштиришнинг яна бир
муҳим омили ҳисобланади.

Дунёнинг барча давлатларида банкротлик тизими молиявий тизим сингари

ўзгарувчан ҳисобланади.

Хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқсак, банкротлик тизимини

ривожлантирувчи ва такомиллаштирувчи қуйидаги олти йўналишни
шакллантириш мумкин, уларнинг оптимал даражадаги мутаносиблигини
ўрнатиш ва истиқболлини танлаб олиш зарур.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

- кредитор ва қарздорлар манфаатлари ўртасидаги мутаносиблик;
- соғломлаштириш ва тугатиш жараёнлари ўртасида мутаносиблик;
- суд ва суддан ташқари тадбирлар ўртасида мутаносиблик;
- банкротлик иши кўрилиши жараёнида қарздорларнинг лаёқатлилик ва

лаёқатсизлик презумпцияси;

- қайта тиклаш ва тугатиш тадбирларининг қўлланилишида маъмурий ва

бозор таъсирида рағбатлантириш ўртасида мутаносиблик;

- банкротлик жараёнида давлат томонидан ва ўз-ўзини тартибга солиш

муносабатлари[3];

Юқорида келтирилган йўналишлар нафақат банкротлик тизимининг, балки

бутун иқтисодиётнинг самарали ишлашида ўта муҳимлигини инобатга олиб,
ҳар бир йўналишни ўзаро бир-биридан ажратмасдан боғлиқ ҳолда кўриб
чиқамиз.

1.

Кредитор ва қарздорлар манфаатлари ўртасидаги мутаносиблик.

Томонлар манфаатлари, яъни кредитор ва қарздорлар манфаатини ҳимоя
қилиш даражасига кўра банкротлик тизими фарқланади.

Ўтмишда Европада кредиторлар манфаатлари ҳимоя қилишга қаратилган

банкротлик тизими ривожланган ва бу тизимнинг асосий мақсади қарздорни
тугатиш орқали унинг мулки ёки бизнесини сотиш ва кредиторнинг
талабларини тўлиқ қондиришдан иборат бўлган.

АҚШ қонунчилигида аксинча қарздор манфаатлари кўзланган ва

қарздорни тўловга лаёқатсизлик ҳолатидан чиқариш, яъни молиявий
соғломлаштиришга асосий урғу берилган. АҚШнинг банкротлик тўғрисидаги
қонунига асосан узоқ йиллар кредиторлар қарздорнинг молиявий ҳолатини
яхшилашга қаратилган таклифларга рози бўлишга ва келишув битимлари
тузишга ҳамда қуруқ қолишдан кўра ҳар бир доллар қарз учун 15-20 цент
олишга мажбур бўлган.

Қарздор манфаатларини кўзловчи тизимнинг афзаллиги шундаки, ушбу

тизим банкрот корхонага янгидан бошлашга (fresh start) имконият яратади.
Албатта банкротлик тизимини ушбу принцип асосида ажратиш шартли
ҳисобланади, чунки қарздорнинг мулкий-ишлаб чиқариш мажмуасини сотиш ва
мулк эгасини ўзгартириш орқали фаолиятини янгидан бошлаш банкрот корхона
фаолиятини янгидан бошлашга нисбатан бирмунча осонроқ. Шунга қарамай,
қонунчилик асосида иш кўриш асосий ҳисобланади ва ҳамма давлатда ва ҳар
қандай ҳолатда кредиторлар ҳамда қарздорлар манфаатлари бир хилда ҳимоя
қилиниши зарур.

2. Тугатиш жараёни муҳимлиги.

Ушбу мутаносибликда ҳам биринчи

ҳолатдагидек, АҚШ ёндашувида асосий урғу қарздор фаолиятини қайта
тиклашга қаратилган бўлса, Европа давлатлари қарздорни тугатишга асосий
эътиборни қаратган.

Иккинчи жаҳон урушидан кейинги тикланиш жараёнида кўплаб Европа

давлатлари, хусусан, Германия ва Франция АҚШ тажрибасидан келиб чиққан
ҳолда қонунчилигига банкрот корхоналар фаолиятини тиклаш бўйича
тадбирларни киритди ва ушбу тадбирлар юридик шахс ёки хусусий
тадбиркорни қарздор сифатида тугатишдан олдин қўлланилиши мажбурий эди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Лекин, кейинчалик амалиёт банкрот корхоналар фаолиятини тиклаш паст
самара беришини кўрсатди ва бунга биринчи ўринда қарздорнинг молиявий
аҳволи тўғрисидаги маълумотларнинг бизнес фаолиятига салбий таъсирини,
иккинчи навбатда молиявий соғломлаштириш мақсадида ажратиладиган
молиявий маблағларнинг етишмаслигини асосий сабаб қилиб кўрсатиш
мумкин. Шу сабабли Франциядан ташқари барча Ғарб давлатлари банкрот
корхоналар фаолиятини соғломлаштиришга асосий урғу бериладиган
қонунчиликдан воз кечди. Ҳаттоки АҚШ ҳам қонуннинг ушбу моддасини қайта
кўриб чиқишга мажбур бўлди.

Ғарбда умумқабул қилинган қарашларга асосланадиган бўлсак, банкрот

корхоналарни соғломлаштиришда уларга бериладиган имкониятлар ҳисобига
рақобатга дош беролмайдиган фаолият турлари давом эттирилади ва бу ўз
навбатида иқтисодиётнинг самаралироқ бўлган бошқа элементларига зарар
етказади.

Хуқуқшуносларнинг

фикрича,

Франциянинг

банкротлик

қонунчилигини намуна қилиб кўрсатиш ноўрин, чунки Франциянинг
банкротлик тўғрисидаги қонунчилиги банкротлик жорий қилиш орқали ўз
мажбуриятларини

бажаришга

қодир

бўлмаган

хўжалик

юритувчи

субъектларини иқтисодиёт тизимидан чиқаришни таъминловчи - асосий
мақсадга зид.

3. Суддан ташқари тадбирлар.

Банкротлик жараёнида қўлланиладиган

суддан ташқари тадбирлар ҳам умумжаҳон амалиётидан бири ҳисобланади.
Ушбу ҳолатда суддан ташқари қўлланиладиган тадбирлар суд тартибида
қўлланиладиган тадбирларга нисбатан банкротлик жараёнини қисқа муддатда
ва кам харажатлар асосида амалга ошириш имконини беради. Бироқ жаҳон
амалиётига кўра, деярли барча давлатларда банкротлик муаммосини суд орқали
ҳал этишга асосий эътибор қаратилмоқда.

Банкротлик жараёнида барча тадбирлар тўлиқ ва аниқ бажарилишини

ҳамда томонлар манфаатлари бузилмаслигини тўлиқ таъминлашга эришиш
учун ушбу жараённи суд орқали амалга ошириш осонроқ.

Банкротлик тизими турли хил давлатларда банкротлик жараёнига судни

жалб қилиш даражаси билан фарқланади. Судни жалб қилиш даражаси,
авваломбор қарздорнинг фаолияти ва мулкини бошқаришга ташқи бошқарувчи
жалб қилиниши билан белгиланади. Агар ташқи бошқарувчи жалб қилинадиган
бўлса, у ҳолда банкротлик жараёнида суд бир қанча назорат қилиш ва
бошқариш функцияларидан озод бўлади. Шу билан бирга суднинг роли ва ўрни
кредиторларга берилган ҳуқуқ билан ўлчанади.

Бу масалада инглиз-саксон банкротлик тизими илғор ҳисобланади. АҚШ,

Англия ва Австралияда кредиторлар асосий ўринга эга ва банкротлик
жараёнини ўзлари олиб борадилар. Юқорида номлари келтирилган давлатлар
каби Германия, Италия ва Японияда суд жараёнида иқтисодий ночор корхона
бўйича қарорлар кредиторлар умумий йиғилишида уларнинг талаблари
миқдоридан келиб чиққан ҳолда бериладиган овози билан қабул қилинади.
Иқтисодий ночор корхонани бошқариш ва назорат қилиш корхона
таъсисчилари қўлидан кредиторлар ихтиёрига ўтади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

4. Банкротлик жараёнида қарздорнинг лаёқатсизлик призумпцияси.

Банкротлик товар ишлаб чиқариш, тадбиркорлик ва бозор каби узоқ тарихий
воқелик бўлишига қарамай, иқтисодий ночорлик ва тўловга лаёқатсизлик каби
тушунчалар нисбатан кеч кириб келган. Бошланғич босқичларда банкротлик
иши кўрилишида асосий исбот сифатида корхонанинг қарздорлиги мавжудлиги
ҳисобланган бўлса, XIX асрдан бошлаб, суд жараёнларида қарздорнинг қарзини
тўлашга лаёқатсизлиги асос бўла бошлади. Ҳозирги пайтда, банкротлик тизими
қарздорнинг лаёқатсизлиги презумпциясидан келиб чиқмоқда, яъни маълум
вақт оралиғида (ушбу муддат турли давлатларда турлича) кредиторлар
олдидаги мажбуриятини бажара олмаган қарздор ушбу мажбуриятларини тўлиқ
бажара олишини исботлаши зарур. Мисол учун, АҚШ ва Францияда
банкротлик тўловларни тўлашни тўхтатиши билан тан олинади ва баланс
кўрсаткичларини текшириш умуман қўлланилмайди.

5. Бозор орқали рағбатлантириш.

Таъкидлаш жоизки, банкротлик

нафақат бозор механизмининг муҳим қисми ҳисобланади, шу билан бирга
бозор қонунларига асосланган ҳолда мустақил равишда ишлайда. Ғарб
мамлакатлари тажрибасига кўра, банкротлик жараёнида бозор қоидалари
асосида бошқариш маъмурий мажбурлашга нисбатан бирмунча самарали
ҳисобланади ва шунинг учун кредиторлар ва қарздорнинг банкротлик билан
боғлиқ тадбирларда ўзлари иштирок этиши иқтисодий томондан фойдалироқ.

6.

Банкротлик

жараёнининг

давлат

томонидан

тартибга

солинишининг зарурлиги ва шартлиги.

Бугунги кунда ўз-ўзини тартибга

солувчи, четдан аралашув талаб қилмайдиган молиявий тизимнинг мавжуд
эмаслиги айни ҳақиқат эканлиги тўлиқ исботланди ва банкротлик тизими ҳам
шулар қаторига киради. АҚШ, Германия ва Япония каби давлатларда
иқтисодий сиёсат либералистик ғояларга асосланган бўлса-да, буйруқ
берилмас, балки мувофиқлаштиришга асосланган ҳолда давлат томонидан
тартибга солиниши самаралироқ ҳисобланади.

Давлат томонидан тартибга солишнинг муқобил шакли сифатида ўз-ўзини

тартибга солиш тизимини кўриш мумкин. Аудит, баҳолаш фаолияти каби
тармоқлар профессионал ташкилотлар орқали ўз-ўзини тартибга солишга
ўтилган

бўлса-да,

банкротлик

соҳасида

профессионал

бошқарувчи,

вақтинчалик, соғломлаштириш, тугатиш, ташқи, танлов асосида жалб этилган
бошқарувчилар томонидан барча тадбирлар амалга оширилишига қарамай,
бунинг имконияти йўқ, сабаби ҳаққоний бошқарув ва назорат фақатгина
кредиторлар томонидан олиб борилиши мумкин.

Хорижий давлатлар тажрибасига кўра, банкротлик сохасида аниқ

мажбуриятларга эга махсус давлат ташкилотининг мавжудлиги иқтисодиётни
бошқаришдаги замонавий тизимнинг мажбурий элементи ҳисобланади.

Ушбу ташкилотлар баъзи давлатларда қуйидагича номланади:
- АҚШда – Биржа ва қимматли қоғозлар бўйича давлат комиссияси;
- Канадада – Давлатга тобе бўлган иқтисодий ночорлик бўйича

суперинтендант институти;

- Буюк Британияда – Савдо ва саноат вазирлиги тизимига кирувчи

иқтисодий ночорлик хизмати;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

- Австралияда – Корпоратив ишлар бўйича комиссия.
Ўзбекистон Республикасининг “Банкротлик тўғрисида”ги қонунига асосан

банкротлик жараёни тадбирлари қуйидагилардан иборат:

1.

Банкрот корхонани тугатиш тамойили, яъни барча мол-мулкларини

сотиш орқали мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман қоплаш ва корхона
тугатилади.

2.

Иқтисодий ночор корхонани молиявий соғломлаштириш, яъни судгача

санация қилиш, суд санацияси ва келишув битими тузиш.

1)

Судгача санация қилиш қуйидаги чора-тадбирларидан иборат:

- корхонанинг тўлов муддати ўтказиб юборилган қарзларни тўла ёки

қисман сотиб олиш;

- ишлаб чиқаришни рақобатбардош маҳсулот чиқаришга мослаб қайта

ихтисослаштириш;

- четдан юқори малакали мутахассисларни жалб этиш;
- ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
- қарздорнинг тўлов қобилияти тикланиши ҳамда фаолиятини давом

эттиришидан манфаатдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар томонидан
молиявий ёрдам кўрсатилиши;

- корхона фаолиятни давом эттириши учун корхона билан кредиторлар

ўртасида кредиторларга тўланадиган тўловлар муддатини кечиктириш ва (ёки)
уни бўлиб-бўлиб тўлаш ёхуд қарзлардан сийлов бериш тўғрисида аҳдлашувга
эришишга қаратилган битим;

- мажбурий тўлов мажбуриятини бажариш ва кредитларни қайтаришни

судгача санация қилиш муддатига кечиктириш;

- қарздор юридик шахсни қайта ташкил этиш.
Судгача санация қилишни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда

ўтказиш Вазирлар Маҳкамаси томонидан ваколат берилган органнинг қарори
асосида амалга оширилади.

2) Суд санацияси жорий этилган пайтда:
- кредиторларнинг талабларини таъминлаш юзасидан илгари қабул

қилинган чоралар бекор қилинади;

- қарздорнинг мол-мулкини хатлаш ва қарздорга нисбатан унинг ўзига

тегишли мол-мулкни тасарруф этиш борасидаги ваколатларини бошқача тарзда
чекловлар фақат банкротлик тамойили доирасида жорий этилиши мумкин;

- суд санацияси пайтида юзага келган пул мажбуриятлари ва (ёки)

мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун неустойка (жарима, пеня) ва бошқа иқтисодий (молиявий)
санкциялар, тўланиши лозим бўладиган фоизлар қўлланилмайди.

-

корхона ёки унинг таъсисчилари кредиторлар розилигисиз:

кўчмас мол-мулкни ижарага, гаровга бериш, учинчи шахс устав фондига

киритиш ёки тасарруф этиш билан боғлиқ битимлар, қарздорнинг баланс
қиймати қарздор активлари баланс қийматининг ўн фоизидан ортиғини ташкил
этувчи мол-мулкини тасарруф этиш билан боғлиқ битимлар;

заёмлар (кредитлар) олиш ва бериш, кафиллик ва кафолатлар бериш, талаб

қилиш ҳуқуқларидан ўзганинг фойдасига воз кечиш, қарзни бошқа шахсга


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

ўтказиш, шунингдек, қарздорнинг мол-мулкини ишончли бошқариш
шартномасини тузиш билан боғлиқ битимлар;

агар муайян битимларни тузишдан санация қилувчи бошқарувчи ёки

кредиторлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда манфаатдор бўладиган
бўлса, айни ана шундай битимларни тузишга ҳақли эмас.

3)

Келишув битимида иқтисодий ночор корхона пул мажбуриятларининг

миқдори, уларни бажариш тартиби ва муддатлари тўғрисидаги ва (ёки) воз
кечиш ҳақини бериш, мажбуриятларни янгилаш, қарзни кечиш йўли билан ёхуд
пул мажбуриятларини қонун ҳужжатларида назарда тутилган ўзга усуллар
билан тугатиш тўғрисидаги қоидалар кўрсатилади.

Келишув битимида шартлари қуйидагича бўлиши мумкин:
- пул мажбуриятларининг тўлови кечиктирилганлиги ёки бўлиб-бўлиб

тўланиши тўғрисидаги шартлар;

- корхонанинг талаб қилиш ҳуқуқларидан ўзганинг фойдасига воз кечиш

тўғрисидаги шартлар;

- корхонанинг пул мажбуриятларини учинчи шахслар томонидан бажариш

тўғрисидаги шартлар;

- қарзлардан сийлов бериш тўғрисидаги шартлар;
- қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий тўловларни тўлаш муддатлари

ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги шартлар;

- кредиторларнинг талабларини қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа

усуллар билан қондириш тўғрисидаги шартлар.

Бугунги кунда Республикамизда банкрот корхоналарни тижорат банклари

балансига ўтказиш ва банк инвестициялари ҳисобига уларни соғломлаштириш
тажрибаси ўз самарасини бермоқда. Лекин, фаолияти тикланган корхоналарни
инвесторларга сотиш жараёнида айрим муаммолар мавжуд. Фикримизча,
тижорат банклари томонидан фаолияти тикланган йирик банкрот корхоналарни
ички ҳамда хорижий инвесторларга сотишда қимматли қоғозлар воситаларидан
фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Мазкур таклифни қуйидаги механизм бўйича
амалга ошириш мумкин.

1.

Фаолияти тикланган йирик корхоналарни

очиқ акциядорлик

жамиятларига айлантириш.

2.

Инвесторларнинг ишончини ошириш мақсадида чиқариладиган

акцияларнинг 26 фоизи қонунчиликда белгиланган тартибда банкларнинг
ўзларида ёки инвестицион компанияларида сақлаб қолиш ва шу йўл билан
корхонанинг кейинги самарали фаолият юритишини назорат қилиш;

3.

Корхоналар акцияларининг қолган 74 фоизини фонд бозори орқали

эркин жойлаштириш.

4.

Ўзига хос ихтисослашган йўналишга эга соҳалардаги корхоналар

акцияларини сотишда ушбу соҳада самарали фаолият юритаётган банк
мижозларини жалб этиш орқали корхонанинг келажакда рақобатбардош
бўлиши ҳамда самарали фаолият юритишини таъминлаш мақсадга мувофиқ.




background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Каримов И.А. 2013 йилда Республикани ижтимоий-иқтисодий

ривожлантириш якунлари ва 2014 йилги дастурнинг энг муҳим устувор
вазифалари. // Халқ сўзи №14 (5434) 20. 01.2014 йил

2. Ўзбекистон Республикаси “Банкротлик тўғрисида”ги Қонуни W.W.W.

Lex. Uz. 3. Отчет компании «Куперс энд Лайбранд» Европейской экспертной
службы «Консультации по вопросам банкротства», проект 1.303, Москва,
декабрь 1994 года.

4. Филипп Р. Вуд, «Аллеи энд Овери» (Великобритания, Лондон), Обзор

международного законодательства о банкротстве, Проект ЕБРР, Лондон, июль
1995 года.

Библиографические ссылки

Каримов И. A. 2013 йилда Республикани ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилги дастурнинг энг мух,им устувор вазифалари. И Халксузи №14 (5434) 20. 01.2014 йил

Узбекистон Рсспубликаси “Банкротлик тугрисида”ги Конуни W.W.W. Lex. Uz. 3. Отчет компании «Купере энд Лайбранд» Европейской экспертной службы «Консультации по вопросам банкротства», проект 1.303, Москва, декабрь 1994 года.

Филипп Р. Вуд, «Аллеи энд Овсри» (Великобритания, Лондон), Обзор международного законодательства о банкротстве, Проект ЕБРР, Лондон, июль 1995 года.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов