Инвестицион фаолиятни молиялаштиришда тижорат банкларининг иштирокини кучайтириш масалалари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
9-17
30
5
Поделиться
Жумаев, Н., & Каримов, Н. (2011). Инвестицион фаолиятни молиялаштиришда тижорат банкларининг иштирокини кучайтириш масалалари . Экономика и инновационные технологии, (1), 9–17. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7658
Н Жумаев, Ташкентский Государственный Университет Экономики

д.э.н, профессор

Н Каримов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

д.э.н, доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Тижорат банкларининг инвестицион кредитлар бериш салоҳияти, биринчи навбатда, уларнинг ресурс базаси етарлилиги билан белгиланади. Ўз навбатида, мамлакатимиз тижорат банкларининг ресурс базаси икки йирик қисмдан, яъни депозит ва капитал базасидан иборат.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

1

Н.Х.Жумаев,

иқтисод фанлари доктори, профессор,

Н.Ғ.Каримов,

иқтисод фанлари доктори, доцент

ИНВЕСТИЦИОН ФАОЛИЯТНИ МОЛИЯЛАШТИРИШДА

ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ ИШТИРОКИНИ

КУЧАЙТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

Тижорат банкларининг инвестицион кредитлар бериш салоҳияти, биринчи

навбатда, уларнинг ресурс базаси етарлилиги билан белгиланади. Ўз навбатида,
мамлакатимиз тижорат банкларининг ресурс базаси икки йирик қисмдан, яъни
депозит ва капитал базасидан иборат. Сўнгги йилларда республика
банкларининг ялпи капитали фақат ўсиш тенденциясига эга бўлмоқда (1 расм).

Ўзбекистон Республикаси банкларининг ялпи капитали

824,1

930,9

1070,1

1502,6

2104,3

3010,4

4100,1

0

500

1000

1500

2000

2500

3000

3500

4000

4500

2005

2006

2007

2008

2009

2010

2011

1-расм. Ўзбекистон Республикаси банкларининг ялпи капитали

(йил бошига, млрд.сўм)

Манба: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари асосида ҳисобланди.

Ушбу маълумотлардан кўриниб турибдики сўнгги беш йил давомида

банкларнинг ялпи капитали 3,5 баравардан кўпроқга ошган, бу республика

й.

й.

й.

й.

й.

й.

й.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

2

банклари фаолиятининг барқарорлигини ва олиб борилган оқилона сиѐсат
натижасида банклар капиталлашув даражасининг йилдан йилга ўсиб
борганлигини билдиради.

Республика тижорат банкларининг капитал базаси таркиби ҳам сўнгги

йилларда турлича ўзгарган. 2010 йилда 2006 йилга нисбатан банкларнинг устав
капитали миқдори 2,5 бараварга ошган бўлса, захира капитали мос равишда
камайган (1-жадвал).

1-жадвал

Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг капитал базаси

таркиби ва динамикаси (жамига нисбатан фоизда)

Регулятив капитал

таркиби

Йиллар

2006

2007

2008

2009

2010

Устав капитали

13,5

17,6

24,9

28,1

34,7

Захира капитали

75,8

70,0

61,5

57,3

51,1

Жорий йил фойдаси

5,1

4,8

8,2

7,5

8,9

Тақсимланмаган фойда

5,5

7,2

5,3

6,1

5,2

Капиталнинг бошқа

элементлари

0,1

0,4

0,1

1,0

0,1

Жами регулятив капитал

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

Манба:Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари асосида ҳисобланди.


Тижорат банклари ресурслар базасининг иккинчи қисми бўлган депозит

маблағларининг миқдори ҳам сўнгги 5 йилда ўсиш тенденциясига эга (2-расм).







background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

3

Банклардаги жами депозитлар














2-расм. Банклардаги жами депозитлар (млрд.сўм)

Манба: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари асосида ҳисобланди.

Лекин, шуни таъкидлаш жоизки, республикамиз тижорат банкларида

депозит маблағлари умумий ўсиш тенденциясига эга бўлсада, уларнинг
базасини мустаҳкамлаш муаммоси мавжуд бўлиб, бу ҳолат, аввало,
трансакцион депозитларнинг банкларнинг депозит базаси ҳажмидаги
салмоғининг юқори эканлигида намоѐн бўлади. Биз, қуйидаги жадвал
(2- жадвалга қаранг) маълумотлари орқали республикамиз тижорат банклари
депозит базасининг умумий ҳолатига баҳо берамиз.

2-жадвал

Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари депозит базасининг

таркиби ва динамикаси (фоизда)

№ Депозит тури

йиллар

2010 йилда 2005

йилга нисбатан,

пункт

2005 2006 2007 2008 2009 2010

1

2

3

4

5

6

7

8

9

1.

Трансакцион
депозитлар

53,3

58,1

61,3

63,2

70,1

72,30

+19,0

2.

Муддатли
депозитлар

40,7

33,2

31,1

29,3

24,6

21,70

-19,0

Манба: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари асосида ҳисобланди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

4

2-жадвал давоми

1

2

3

4

5

6

7

8

9

3.

Жамғарма
Депозитлари

6,0

8,7

7,6

7,5

5,3

6,0

0

Депозит базаси

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

Х

Манба: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари асосида ҳисобланди.


Келтирилган жадвал маълумотларидан кўринадики, республикамиз

тижорат банклари депозит базасининг умумий ҳажмида трансакцион
депозитларнинг салмоғи юқорилигича, яъни 50 %дан ортиқлигича қолмоқда.
Жаҳон Тикланиш ва Тараққиѐт банки экспертларининг фикрига кўра, бу
кўрсаткич 30 %дан ошмаслиги лозим. Бу эса, тижорат банкларининг кредитлаш
салоҳиятига салбий таъсир кўрсатади.

Таҳлил қилинган давр мобайнида трансакцион депозитларнинг депозит

базаси умумий ҳажмидаги салмоғининг ўсиш тенденциясига, муддатли
депозитлар салмоғининг эса камайиш тенденциясига эга бўлганлигини
кузатамиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 июлда қабул қилинган

“Банкларнинг капиталлашувини янада ошириш ва иқтисодиѐтни
модернизациялашдаги инвестиция жараѐнларида уларнинг иштирокини
фаоллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”

ги қарорида банк-молия тизимида

олиб борилаѐтган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва эркинлаштиришнинг
устувор йўналишлари белгилаб берилди.

Қайд этилганидек, банкларнинг капиталига аҳоли, тадбиркорлик

субъектлари, инвесторларнинг бўш пул маблағларини жалб қилиш учун
қўшимча акциялар чиқариш ва уларни фонд бозорида фаол жойлаштириш
ҳисобига банкларнинг капиталлашув даражасини ошириш, тижорат
банкларининг ўз капитали ҳисобидан янги замонавий ишлаб чиқариш
қувватларини ташкил қилиш ҳамда мавжуд корхоналарни модернизациялаш,
техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашдаги инвестиция жараѐнларида
кенг иштирок этиш, шу асосда рақобатбардош, экспортга йўналтирилган
маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш назарда тутилган.

Натижада банкларнинг инвестицион фаолиятдаги иштироки йилдан-йилга

фаоллашиб борди. Республика банклари томонидан 2010 йилдa иқтисoдиѐтнинг
рeaл сeктoригa йўнaлтирилгaн крeдитлaрнинг умумий ҳaжми 35 %гa кўпaйди.
2010 йил давомида ажратилган инвестицион кредитларнинг миқдори 3,25 трлн.
сўмни ташкил этиб, 2009 йилга нисбатан қарийб 1,4 баробарга ошди (3 - расм).
Узоқ муддатли инвестицион кредитларининг жами кредит портфелидаги улуши
75,2 %ни ташкил этди. 2010 йилдa жaми крeдит пoртфeлининг 85,1 %и ички
мaнбaлaр ҳисoбидaн шaкллaнтирилди (2000 йилдa 54 % тaшқи қaрзлaр эвaзигa
шaкллaнгaн).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

5

















3-расм. Т

ижорат банклари томонидан ажратилган инвестицион

кредитлар ҳажми (трлн.сўм).

Манба: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари асосида ҳисобланди


Айни вақтда, 2010 йилда трансакцион депозитларнинг банклар депозит

базаси ҳажмидаги салмоғининг ошганлиги тижорат банкларининг ресурс
базасига салбий таъсир қилади. Мазкур ўсиш муддатли депозитларнинг жами
депозитлардаги салмоғининг пасайиши ҳисобига амалга ошган.

Лекин, шуни эътироф этиш жоизки, юридик шахсларнинг вақтинчалик пул

маблағларини муддатли депозит ҳисоб рақамларига жалб этишга салбий таъсир
қилаѐтган омиллардан бири-муддатли депозитларга тўланадиган фоиз
ставкаларининг пасаяѐтганлиги ҳисобланади. Агар, 2001 йилда юридик
шахсларнинг муддатли депозитларига тўланадиган фоиз ставкаларининг ўртача
даражаси 16,0 %ни ташкил этган бўлса, 2005 йилдан бошлаб бу кўрсаткич
9,6 %ни ташкил этди. Бундан ташқари, 2005 йилнинг октябр ойидан бошлаб,
хорижий валютадаги депозитларга нисбатан 8 %ли мажбурий захира
талабномаси жорий қилиниши республикамиз тижорат банкларининг муддатли
депозитларга фоиз тўлаш имкониятига салбий таъсир қилмоқда. Бунинг
натижасида, хорижий валюталарда жалб қилинган муддатли депозитларнинг
умумий ҳажмидаги салмоғи пастлигича қолмоқда. Масалан, 2005 йилда бу
кўрсаткич атиги 16,3 %ни ташкил этди.

Тижорат банкларининг инвестицион кредитлар бериш салоҳиятига салбий

таъсир қиладиган муаммоларидан бири - республикамиз тижорат банкларида
миллий валютадаги ресурслар ҳажмида узоқ муддатли ресурсларнинг
етишмаслиги ҳисобланади. 2010 йил 1 январь ҳолатига, республикамиз тижорат
банклари томонидан жалб этилган муддатли сўмдаги депозитларнинг умумий
миқдорида бир йилдан ортиқ вақтга жалб қилинган муддатли депозитларнинг

1,5

2,4

3,25

2008 йил давомида

2009 йил давомида

2010 йил давомида

ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН АЖРАТИЛГАН

ИНВЕСТИЦИОН КРЕДИТЛАР ҲАЖМИ, трлн. сўм

ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН АЖРАТИЛГАН

ИНВЕСТИЦИОН КРЕДИТЛАР ҲАЖМИ


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

6

салмоғи атиги 0,7 %ни ташкил этди. Бу ҳолат, биринчидан, тижорат
банкларига узоқ муддатли депозитларни кенг кўламда жалб этиш учун зарурий
шарт-шароитларни янада яхшилаш зарурлигидан далолат беради; иккинчидан,
тижорат банкларининг инвестицион кредитлар бериш салоҳиятини кўтариш
мақсадга мувофиқлигини англатади.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо бўлган бир қатор мамлакатларда

ўрта ва узоқ муддатли депозитларнинг депозит базаси ҳажмидаги салмоғини
сезиларли даражада оширишга эришилди. Масалан, Россияда 2009 йил
1 октябрь ҳолатига тижорат банклари депозитларининг 56,2 %и бир йилдан
ортиқ муддатга жалб этилган депозитлар ҳиссасига тўғри келди.

Ривожланган мамлакатларда, масалан,

АҚШда Федерал Захира

Тизимининг муддатли ва жамғарма депозитлари бўйича мажбурий захира
ставкалари депозитларнинг тури ва муддатига боғлиқ равишда
табақалаштирилган.

Муддатли ва жамғарма депозитининг муддати қанчалик

катта бўлса, унга нисбатан белгиланган захира ставкаси шунчалик паст бўлади.
Ушбу тадбир тижорат банкларининг муддати нисбатан узун бўлган
депозитларни жалб қилишдан манфаатдорлигини оширади.

Юқорида амалга оширилган таҳлил натижаларидан келиб чиққан ҳолда,

тижорат банкларининг депозит базасини мустаҳкамлаш йўли билан уларнинг
инвестицион кредитлар бериш салоҳиятини ошириш мақсадида қуйидаги
тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз:

1. Республикамиз тижорат банкларининг хорижий валюталарда бир йилдан

ортиқ муддатга жалб қилинадиган депозитлари миқдорини сезиларли даражада
ошириш мақсадида, бир йилдан ортиқ муддатга жалб этилган хорижий
валюталардаги депозитларни мажбурий захира талабномаларидан озод қилиш
лозим.

Мазкур тадбир амалиѐтга жорий этилиши натижасида тижорат банклари

томонидан бир йилдан ортиқ муддатга жалб этилган хорижий валютадаги
депозитларга тўланадиган фоиз ставкаларини сезиларли даражада ошириш
имконини беради. Бу эса, хорижий валюталарда жалб қилинаѐтган муддатли
депозитлар миқдорининг ошишига олиб келади.

2. Республикамиз тижорат банклари муддатли депозитларга тўланадиган

фоиз ставкаларининг барқарорлигини таъминлаши лозим.

Юқорида амалга оширилган таҳлил натижаларига кўра, республикамиз

тижорат банкларининг корхоналар муддатли депозитларига тўланаѐтган фоиз
ставкалари 2003-2010 йиллар мобайнида пасайиш тенденциясига эга бўлди. Бу
эса, корхоналарнинг вақтинчалик бўш пул маблағларини муддатли депозит
ҳисоб-рақамларига жалб этиш жараѐнига салбий таъсир қилади. Шу сабабли,
бизнинг фикримизча, тижорат банклари муддатли депозитларга тўланадиган
фоиз ставкалари барқарорлигини таъминлаши лозим. Бунинг учун, тижорат
банклари соф фоизли спрэд коэффициентининг мўътадил даражасини
таъминлаши лозим. Жаҳон банки экспертлари тавсиясига кўра, соф фоизли
спрэд коэффициентининг мўътадил даражаси 1,25 %ни ташкил этади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

7

Тижорат банклари ресурс базасининг иккинчи муҳим таркибий қисми

уларнинг капитал базаси ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасида тижорат
банклари капиталини шакллантириш бўйича Халқаро Базель қўмитаси
томонидан ишлаб чиқилган андоза қабул қилинган. Мазкур андозага кўра,
тижорат банклари капитали асосий ва қўшимча капиталдан иборат бўлиб,
бунда асосий капитал барқарор молиялаштириш манбаларидан ташкил топади.
Шу сабабли, тижорат банкларининг асосий капитали инвестицион кредитларни
молиялаштиришнинг муҳим ҳамда барқарор манбаи ҳисобланади.

Халқаро Базель андозаси талабларига кўра, тижорат банкларининг

асосий капитали қуйидаги ресурс манбаларидан ташкил топади:

устав капиталининг тўланган қисми;

қўшимча капитал;

ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдаси;

умумий захиралар;

банкнинг нокумулятив имтиѐзли акцияларини сотишдан олинган

тушум.

Банк назорати бўйича Базель қўмитаси тавсияга кўра, регулятив капитал

етарлилигига талаб 8 %ни, 2019 йил 1 январдан бошлаб махсус захира
капиталига минимал талабни ҳисобга олган ҳолда 10,5 % белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари
регулятив капитали етарлилигига қўйилган талаб – 10 %ни ташкил этса,
амалда эса 23 %ни ташкил этади. Бу кўрсаткич халқаро талабларга нисбатан 3
баравар кўп бўлсада, лекин республикамиз тижорат банкларининг асосий
капиталини шакллантиришда унинг барқарорлик даражасини ошириш
муаммоси ҳам мавжуд. Мазкур муаммонинг моҳияти шундаки, мамлакатимиз
тижорат банкларининг асосий капитали таркибига барқарор молиялаштириш
манбаи бўлмаган ресурслар ҳам киритилган. Ана шундай ресурслардан бири
девальвация захираси ҳисобланади. 2009 йил 1 январь ҳолатига, девальвация
захирасининг мамлакатимиз тижорат банклари умумий капитали ҳажмидаги
салмоғи 64,7 %ни ташкил этди. Девальвация захираси тижорат банкларининг
устав капиталига қўйилган хорижий валюталарни актив операцияларда
ишлатилганда қайта баҳолаш натижасида юзага келадиган ресурс ҳисобланади.

Халқаро банк амалиѐтида, шу жумладан, республикамизнинг банк

амалиѐтида тижорат банкларининг устав капиталига қўйилган хорижий
валюталардаги маблағлар валюталарнинг алмашув курслари ўзгариши
муносабати билан қайта баҳоланмайди.

Лекин, улар тижорат банкининг актив

операцияларида ишлатилади ва бу жараѐнда қайта баҳоланади. Натижада,
тижорат банки балансининг актив ва пассив қисми ўртасида қайта баҳолаш
суммасига фарқ юзага келади. Бу фарқ суммаси қайта баҳолаш захираси дейилади.
Демак, девальвация захирасининг миқдори сўмнинг алмашув курси ўзгаришига
боғлиқ, шу сабабли, бу захира нобарқарор молиялаштириш манбаи ҳисобланади.
Фикримизча, республикамиз тижорат банклари асосий капиталининг таркибидан
девальвация захирасини чиқариб ташлаш асосида унинг барқарор меъѐрий
даражасини таъминлаш мумкин.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

8

Жаҳон банки экспертлари тавсиясига кўра, тижорат банклари умумий

капиталининг етарлилик коэффициентининг мўътадил даражаси 15 %ни
ташкил этиши лозим. Шу сабабли, республикамиз тижорат банкларининг
асосий капитали таркибидан девальвация захираси суммасини чиқариб
ташлаган ҳолда, умумий капиталнинг етарлилик коэффициентининг минимал
даражасини 15 % қилиб белгилаш ва унинг камида 50 %ини асосий капиталдан
иборат бўлиши шарт эканлигини меъѐрий ҳужжатларда акс эттириш мақсадга
мувофиқ, деб ҳисоблаймиз. Бу таклифнинг республикамиз банк амалиѐтига
жорий этилиши натижасида тижорат банкларининг капитализация даражаси
сезиларли даражада ошади ва шунинг асосида уларнинг инвестицион
кредитлар салоҳияти юксалади.

Фикримизча, тижорат банкларининг қўшимча капиталига инвестицион

кредитлар учун манба сифатида қараш мақсадга мувофиқ эмас. Бунинг сабаби
шундаки, уларнинг барқарорлик даражаси паст. Масалан, кредит рискига
қарши қилинадиган захираларнинг қўшимча капитал таркибига киритиладиган
қисмини олайлик. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг

“Тижорат

банклари капиталининг етарлилигига нисбатан талаблар тўғрисида”

ги

Низомига асосан тижорат банкларининг кредитлардан кўриладиган зарарларни
қоплашга мўлжалланган захира ажратмалари банк активлари рискка тортилган
суммасининг 1,25 %идан ошиб кетмайдиган қисми қўшимча капитал таркибига
киритилади. Демак, бу элементнинг миқдори, биринчидан, банкнинг рискли
активлари миқдорининг ўзгаришига боғлиқ; иккинчидан, муддатида қайтмаган
кредитлар бўйича, яъни таснифланган кредитлар бўйича ташкил этилган
захиралар миқдорига боғлиқ. Бизга маълумки, ҳар иккала кўрсаткичнинг
миқдори доимий равишда тебраниб турадиган миқдорлар ҳисобланади. Шу
сабабли, қўшимча капиталнинг мазкур элементини нобарқарор ресурс манбаи
сифатида баҳолаш мумкин.

Қўшимча капитал элементларидан бири бўлган қайта баҳолаш захирасини

олайлик. Ушбу захира республикамиз тижорат банкларига тегишли бўлган
асосий воситаларни қайта баҳолашдан кейинги қиймати билан қайта
баҳолашдан олдинги қиймати ўртасидаги фарқ сифатида юзага келади. Демак,
унинг миқдори, банкларга тегишли асосий воситалар бозор баҳоси ўзгаришига
боғлиқ. Шу нуқтаи назардан, қайта баҳолаш захирасини барқарорлик даражаси
паст бўлган ресурс манбаи сифатида баҳолаш мумкин. Тижорат банкларининг
қўшимча капиталидан фарқли ўлароқ, улар асосий капиталининг элементлари
барқарорлик хусусиятига эга.

Устав капиталининг тўланган қисмини олайлик.

“Банклар ва банк

фаолияти тўғрисида”

ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ,

тижорат банкларининг акционерлари молиявий йил давомида ўзларининг устав
капиталидаги улушларини олишга ҳақли эмаслар. Демак, акциядорларнинг
банк устав капиталидаги маблағлари тижорат банклари учун барқарор ресурс
ҳисобланади. Асосий капиталнинг иккинчи бир элементи бўлган
тақсимланмаган фойда хусусида ҳам шундай дейиш мумкин. Тақсимланмаган
фойда соф фойданинг дивидендлар тўлангандан кейин қолган озод қолдиғи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

9

бўлиб, унга нисбатан банк кредиторлари томонидан ҳеч қандай эътироз мавжуд
эмас. Бир сўз билан айтганда, барқарорлик даражаси юқори бўлган ресурс
ҳисобланади.

Тижорат банклари томонидан чиқариладиган нокумулятив имтиѐзли

акцияларнинг барқарорлик даражаси қуйидаги омиллар билан белгиланади:

тижорат банкларининг нокумулятив имтиѐзли акциялари уни сотиб

олган субъектларнинг хоҳишига кўра, банкка қайтарилиши мумкин эмас. Бу
акцияларни қайтариб сотиб олиш масаласини банкларнинг ўзи ҳал қилади;

тижорат банкларининг нокумулятив имтиѐзли акцияларида аниқ

қоплаш муддати мавжуд бўлмайди, демак, улар муддатсиз бўлади.

Шуниси эътиборлики, акциядорлар умумий йиғилишининг қарори билан

тижорат банкларининг нокумулятив имтиѐзли акцияларига дивидендлар
тўланмаслиги мумкин. Тўланмаган дивидендлар кейинги йилларда тўлаб
берилмайди.

Хулоса қилиб айтганда, тижорат банкларининг ресурс базасини

мустаҳкамлаш тадбирларини амалга ошириш уларнинг узоқ муддатли
депозитлари миқдорини, капитализация даражасини оширади ва шунинг
асосида банкларнинг инвестицион фаолиятни молиялаштириш мақсадида
бериладиган инвестицион кредитлари ҳажмини кескин ошириш имконини
беради.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов