Обеспечение устойчивого экономического роста за счет инвестиционной деятельности в условиях глобализации

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
245-251
22
1
Поделиться
Отажанов, У. (2016). Обеспечение устойчивого экономического роста за счет инвестиционной деятельности в условиях глобализации. Экономика и инновационные технологии, (3), 245–251. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8811
У Отажанов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.э.н

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье описаны факторы влияющие на инвестиционную деятельность и их рол в обеспечение стабильного экономического роста при условиях глобализации.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

У.А. Отажанов,

и.ф.н. ТДИУ

ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТИДА ИНВЕСТИЦИОН ФАОЛИЯТ ОРҚАЛИ

БАРҚАРОР ИҚТИСОДИЙ ЎСИШНИ ТАЪМИНЛАШ

В данной статье описаны факторы влияющие на инвестиционную

деятельность и их рол в обеспечение стабильного экономического роста при
условиях глобализации.

In the given article described factors influencing to investment activity and its role

in providing stable economic growth in conditions of globalization.

Калитли сўзлар:

интеграция, инвестиция, глобализация, модернизация.

Ўзбeкистоннинг халқаро савдо тизимига интeграциялашувини бугунги

кунда халқаро ҳамжамиятнинг ва глобаль молиявий-иқтисодий бозорнинг
ажралмас таркибий қисмига айланиб, ташқи дунё билан алоқаларимиз тобора
кeнгайиб бораётганида, тараққий топган етакчи давлатлар кўмагида иқтисодиёт
тармоқларини ривожлантириш, модeрнизация қилиш, тeхник ва тeхнологик
қайта жиҳозлаш бўйича дастурларнинг амалга оширилаётганидан кўриш
мумкин. Бу эса ўз навбатида, мамлакатнинг халқаро интеграция жараёнларида
фаол иштирок этиши ва халқаро иқтисодий муносабатларни янада
такомиллаштиришни тақозо этади. Ушбу вазифани муваффақиятли амалга
ошириш эса стратегик аҳамиятга молик тармоқларни шакллантириш,
ривожлантириш, иқтисодиётни модернизациялаш, таркибий қайта қуриш учун
катта ҳажмдаги интеллектуал, моддий, молиявий ва бошқа ресурслар жамлашни
талаб қилади.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, миллий иқтисодиётда ўзига хос ва мос

бўлган “Ўзбек модели”да келтирилган тамойиллар асосида мамлакат
иқтисодиётини таркибий ўзгартириш, тармоқларни модернизация қилиш, техник
ҳамда технологик янгилашга доир лойиҳаларни амалга ошириш учун биргина
2015 йилнинг ўзида барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 15 миллиард
800 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестициялар жалб этилиб,
ўзлаштирилди ва бу ўтган 2014 йилга нисбатан 9,5 фоизга ошишига олиб
келди[1].

Миллий иқтисодиётга киритилган жами инвестицияларнинг 3 миллиард 300

миллион АҚШ долларидан зиёди ёки 21 фоиздан ортиғи хорижий инвестициялар
бўлиб, шунинг 73 фоизи тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларидир. Бу эса ўз
навбатида, ҳозирги жаҳон иқтисодий интеграциялашув шароитида жаҳон
иқтисодиётини ривожлантириш ва ҳалигача давом этаётган молиявий-иқтисодий
инқирозни бартараф этиш учун, янгича глобаль иқтисодий тартиб яъни, дунёни
тобора жипсроқ бўлиб, биргаликда ҳаракат қилаётганлигидан далолат беради.

Бунда, инвесторлар фақат ички бозор билан чекланиб қолмасдан,

ресурсларни энг катта фойда олиш мўлжал қилинган жойларда ишга солишлари
мумкин, демак, инвестиция импортчилари уларни ер шарининг исталган
қисмидан олишлари мумкин[2]. Шу боис, XXI асрнинг бошларида жаҳон


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

инвестициялар бозори жуда катта ҳажмдаги ахборот ва кўп сонли молиявий
воситалар фаолият кўрсатадиган энг динамик бозорга айланди. Айнан
инвестиция бозорлари, иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланишга хизмат
қиладиган ва жаҳон иқтисодиётининг ривожланишини рағбатлантирадиган
глобализация жараёнларини локомотиви сифатида намоён бўлади.

Бироқ

тадқиқотлар

шуни

кўрсатадики,

давлатлар,

уларнинг

рақобатбардошлик даражаси ва жаҳон инвестиция бозори учун жалб
этувчанлигига қараб, глобаллашувга турли даражада дахлдор бўлиб, жаҳон
иқтисодиётида нотекис ривожланишга олиб келиши кузатилганлиги боис
Ўзбекистон учун глобаллашув шароитида ўзининг иқтисодий ривожланиши
масаласи долзарб аҳамият касб этади. Шу маънода тўғри танловнинг
адекватлиги, мамлакат иқтисодий ривожланишининг муваффақиятли бўлишига
ва

унинг

глобал

иқтисодиётга

максимал

даражада

самарали

интеграциялашишига имконият беради. Иқтисодиётни ривожланиши ва жаҳон
ҳамжамиятига интеграциялашуви инвестиция жараёнларини мамлакатда тўғри
амалга ошириш асосида иқтисодиётни модернизациялаш, техник-технологик
янгилаш орқали рақобатбардош маҳсулот билан жаҳон бозорларига чиқишини
белгилайди. Бундан кўринадики, глобаллашув шароитида инвестициялардан
самарали фойдаланиш йўлларини излаб топиш, уларни амалиётга жорий этиш
долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.

Глобаллашув давлатнинг инвестиция сиёсатида жиддий ўзгаришларга олиб

келиб, бу янги инвестиция сиёсати аввало, ахборот технологиялари инвестиция
бозори механизмлари ва воситаларининг интеграциялашуви учун асосга
айланади ва янада ишончли ахборот таъминотини, халқаро ҳамда давлатлараро
миқёсда инвестицион қарорларни қатъий меъёрий-ҳуқуқий тартибга солиш,
бухгалтерия ҳисоботи ва гаров механизмлари умумий ахборот стандартлари
жорий қилишни назарда тутади[3].

Юқорида келтириб ўтилган фикрларга асосан, глобаллашув тенденциялари

ва воқелиги, жаҳон иқтисодиётига интеграциялашув таҳлили ҳамда инвестиция
бозорларининг ривожланишини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси
иқтисодиётида инвестициялардан фойдаланиш жараёнларини ва инвестиция
сиёсатини қайта кўриб, илмий асосланган таклиф, тавсиялар ишлаб чиқиш
мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун албатта, аввал ушбу соҳадаги амалга
оширилган ишларни чуқур ўрганиб чиқиш лозим.

Инвестициялар соҳасида глобаллашув феноменини тушуниш учун

бизнингча, 1-расмда кўрсатилган асосий таркибий қисмларини ажратиб
кўрсатиш ва унинг мазмун моҳиятини англаб олиш керак.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

1-расм. Инвестициялар соҳасида глобаллашув феномени

Манба: Муаллиф ишланмаси/

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, глобаллашув шароитида инвестиция

сиёсатини ишлаб чиқишда бизнингча, қуйида келтирилган тенденцияларни
ҳисобга олиш лозим:

-

дунёнинг исталган нуқтасида ҳар битта бизнес ҳамда инвестициялар

объекти хақида тезкор ва ишончли ахборот олиш имконини берадиган ахборот
базасини кенгайтириш;

-

ҳар қандай миқёсдаги ахборотнинг ишончлилигини қонунчилик асосида

таъминлаш ва бундай таъминотни давлатлараро кўп томонлама битимлар оркали
мувофиқлаштириш;

-

товарлар, хизматлар, молия ва инвестиция бозорида интернет муҳитида

амалга ошириладиган битимларни ташкилий жиҳатдан таъминлаш ва бундай
битимлар хавфсизлигини таъминловчи жаҳон мамлакатлари хўжалик-ҳуқуқий
элементларини бир хиллаштириш;

- бизнеснинг молия-банк билан ҳамроҳлик муносабатини ахборот ва

виртуал технологияларга батамом ўтказиш.

Глобаллашув шароитида инвестиция бозорининг қонунчилик асослари ҳам

ахборот технологиялари асосида тузилиши ва келажакда бир-бирига тўғри
келадиган, мувозанатланган кўп поғонали тизимни ифодалаши лозим[3]. Бундай
тизимни шакллантириш учун қуйидагилар талаб қилинади:

- мамлакатда қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар тизими вертикал бўйича

ҳам (халқаро ҳужжатлар – мамлакатлар қонунчиликлари), горизонтал бўйича
ҳам (бошқарувнинг ҳар бир иерархия поғонасида қонунчилик ва меъёрий
ҳужжатларнинг етарли даражада бўлиши ва бир-бирини такрорламаслиги) ўзаро
боғланган, мувофиқлаштирилган бўлиши, иқтисодиёт, экология, маданият,
ижтимоий ва минтақавий давлат сиёсатларини қамраб олиши;

- қонунчилик ҳужжатлари (биринчи навбатда, халқаро қонун ҳужжатлари)

инвестиция бозорлари, лойиҳа ва дастурлари, ишлаб чиқариш тизимлари ҳамда

Инвестициялар соҳасида глобаллашув феномени

Глобал

лаш

ув

да

ин

вес

ти

ция

ж

ара

ёнларини

уни

ве

рса

ллаш

ти

риш

Инвестицион ўзаро алоқалар умумий тамойилларини ишлаб

чиқиш ва қабул қилиш

Миллий и

қти

содиётн

ин

г

ас

та

-

се

кин

ли

к бил

ан ж

аҳон

иқти

сод

иёти

га ин

те

граци

ялаш

ув

и

Инвестицион фаолият соҳасида халқаро ҳуқуқнинг биринчи

ўринда туришига эришиш

Инвестиция бозори субъектларига хизмат кўрсатишнинг

умумий меъёрлари ва анъаналарига амал қилиш

Инвестиция жараёнлари ва ҳодисаларининг ўзаро бир-бирига

боғлиқлигининг ўсиб боришини тан олиш

Инвестиция механизмлари ва воситаларини умумлаштириш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

корхоналар, инвесторлар олдидаги мажбуриятларни бажариш, уларга турли
имтиёзлар бериш ҳақида ахборот тақдим этишнинг ишончлилигини таъминлаш;

-

миллий инвестицион қонунчилик тизими инвестиция бозори

субъектларининг халқаро лойиҳа ҳамда дастурларда иштирок этиш
имкониятларини амалга ошириш учун халқаро инвестицион ва молиявий
институтларнинг талабларини ҳисобга олиши лозим.

Бундан келиб чиқадики, барқарор ва олдиндан айтиб бериш мумкин бўлган

ҳуқуқий майдон яратиш Ўзбекистон инвестиция сиёсатининг асосий
омилларидан бирига айланиши лозим. Бунинг учун мавжуд қонунларни
мувофиқлаштириш, исталган мулкчилик шаклидаги компаниялар учун бир хил
умумий ўйин қоидаларини белгилаб берувчи янги қонунлар ишлаб чиқиш ва
қабул қилиш талаб қилинади. Бунда халқаро шартномаларга амалда риоя
қилиниши ва чет эл арбитражлари қарорларининг бажарилишини таъминлаш
ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Глобаллашув даврида инвестиция жараёнлари учун хос бўлган юқорида

санаб ўтилган барча тенденциялар мамлакатда инвестиция сиёсатини ишлаб
чиқишга бевосита таъсир кўрсатади, шунингдек, агарда рўй бераётган
глобаллашув жараёнлари ҳисобга олинмайдиган бўлса, мамлакат иқтисодиётини
жаҳон иқтисодиёти ривожланишининг асосий қоидаларидан ташқарида
ривожлантириш инвестицияларни йўқотиш ҳамда иқтисодиётни таркибий қайта
қуриш ва модернизациялаш бўйича вазифаларнинг ўз вақтида ҳал этилмаслигига
олиб келади.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози

давом этаётган бир шароитида инвестицион фаолиятни жадаллаштириш асосан,
мамлакатда қулай инвестицион муҳит яратиш йўли билан таъминланади. Шу
боис. ҳозирги кунда Ўзбекистонда қулай инвестицион муҳит, хорижий
инвесторлар учун ҳуқуқий имтиёзлар, қонунларнинг кенг тизими яратилган
бўлиб, Ўзбекистонда мавжуд инвестицион қонунчилик МДҲ мамлакатлари
қонунчилик тизимида энг илғор қонунчиликлардан бири ҳисобланади ва у
халқаро инвестициялар ҳуқуқининг асосий қоидаларини ўз ичига олган. Бундан
ташқари, инвестицион фаолиятни ривожлантириш учун Ўзбекистонда ҳар йили
мамлакат иқтисодий таркибини қайта қуриш, модернизациялаш мақсадида,
инвестицион дастурлар яратилади ва тасдиқланади. Ушбу дастурларда
иқтисодиётнинг муҳим тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳадаги йирик инвестиция
лойиҳаларини амалга ошириш белгиланади ва асосий эътибор иқтисодиётнинг
базавий тармоқларини модернизация қилиш, техник қайта жиҳозлашга
қаратилади.

Иқтисодиётни модернизациялашнинг асосий мақсади бўлиб, базавий

тармоқ корхоналарини ривожланиши, уларнинг экспорт салоҳиятини ошиши,
юқори қўшимча қийматга эга тайёр маҳсулотларнинг улушини ошириш
имкониятини яратиш кўзда тутилган. Бу борада Давлат инвестицион
дастурининг мақсади эса, хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун қулай
шарт-шароит яратиш, иқтисодиётнинг реал секторидаги қулай инвестиция
муҳитини яхшилаш ва ишлаб чиқаришга йўналтирилган сармоялар ҳажмининг
орттиришдан иборат.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Инвестицион дастурда уларни молиялаштириш турли манбалардан амалга

ошириладиган лойиҳалар ажратиб кўрсатилади. Шу боис, мамлакатимиз
иқтисодиётини инвестициялаш учун биринчи навбатда, 2006 йилда ташкил
этилган Ўзбекистон Республикаси Тараққиёт ва ривожлантириш фондининг
маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган инвестицион лойиҳалар амалга
оширилади. Жумладан, 2015 йилда ана шу мақсадларга барча молиялаштириш
манбалари ҳисобидан 2014 йилга нисбатан 9,5 фоиз ошиб, 15 миллиард 800
миллион АҚШ доллари миқдорида инвестициялар жалб этилди. Киритилган
жами инвестицияларнинг 3 миллиард 300 миллион АҚШ долларидан зиёди ёки
21 фоиздан ортиғи хорижий инвестициялар бўлиб, унинг 73 фоизи тўғридан-
тўғри чет эл инвестицияларидир.

Инвестицияларнинг 67,1 фоизи янги ишлаб чиқариш қувватларини барпо

этишга йўналтирилди. Бу эса ўз навбатида 2015 йилда мамлакат Инвестиция
дастурида белгиланган умумий қиймати 7 миллиард 400 миллион АҚШ доллари
бўлган 158 та йирик ишлаб чиқариш объекти қурилишини якунлаш ва
фойдаланишга топшириш имконини берди[1].

Ҳар бир йилнинг инвестицион дастурида чет эл инвестициялари ва

кредитларини жалб қилган ҳолда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга
катта эътибор қаратилади. Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда инвестиция
қўйилмалари шакли борасида амалда ҳеч қандай чекловлар йўқ. Хорижий
инвесторлар республика ҳудудида давлат томонидан йўл қўйиладиган исталган
мулкчилик шаклидаги жумладан, хорижий инвесторлар қўшма корхоналар, 100
% хорижий капитал иштирокидаги корхоналар ташкил қилиши, шунингдек,
хусусийлаштирилаётган давлат корхоналари акциялар пакетининг бир қисми ёки
тўлиқ акциялар пакетини харид қилиши мумкин. Бу борада, хорижий
инвесторларга, амалдаги қонунчиликка мувофиқ адолатли, тенг ҳуқуқли режим,
доимий ва тўлиқ хавфсизлик ҳамда ҳимоя тақдим этилган.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида хорижий инвесторларни

ҳимоялаш чоралари ва умумий кафолатлар билан бир қаторда қўшимча
кафолатлар ҳамда ҳимоя чоралари ҳам, жумладан, ҳамкорларнинг хорижий
инвесторлар олдидаги ўз мажбуриятларини сўзсиз бажаришини таъминлайдиган
чоралар тақдим этилиши мумкин. Тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини
жалб қилувчи корхоналар асосий фаолият бўйича даромад солиғи, мулк солиғи,
ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва ҳудудларни кўкаламзорлаш-
тириш солиғи, экология солиғи, микрофирмалар ҳамда кичик корхоналар учун
умумий (ягона) солиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси йўл фондига
мажбурий тўловлар тўлашдан озод этилади. Бундан ташқари, божхона божлари
бўйича ва бошқа имтиёзлар ҳам кўзда тутилган.

Буларнинг барчаси шундан далолат берадики, Ўзбекистонда хорижий

инвесторлар учун жалб этувчан ҳисобланган етарли даражада қулай
инвестицион муҳит шакллантирилган. Буни мамлакатимиз Президенти
И.А. Каримов ҳам таъкидлаб ўтганларидек: «Мамлакатимиз иқтисодиётини
таркибий ўзгартириш, тармоқларни модернизация қилиш, техник ва технологик
янгилашга доир лойиҳаларни амалга ошириш учун инвестицияларни жалб
қилиш борасида бажарилаётган ишлар алоҳида эътиборга лойиқ»[1].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Бу борада бир қатор ижобий ишлар амалга оширилиши билан бирга айни

вақтда иқтисодчи олим ва мутахассислар зиммасига катта масъулият ҳам
юклайди. Жумладан, юқори салоҳиятга эга бўлган ҳар бир турдаги истиқболли
хомашё ва ярим фабрикат бўйича чуқур қайта ишлашнинг келгуси йилларга
мўлжалланган аниқ дастурига эга бўлиш учун мутлақо янги дастурий комплекс
ёндашувни талаб этади. Бу эса ўз навбатида мамлакат иқтисодиётини
ривожлантиришда

қилинадиган

барча

чора

тадбирларни

олдиндан

режалаштириб олиш ҳамда унга эришиш учун вазифаларни белгилаб, изчиллик
билан амалга ошириш лозимлигини талаб этади.

Бундай инвестицион лойиҳаларнинг барчаси Ўзбекистонда ишлаб

чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш ишлари
доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар йўлида бормоқда. Жумладан,
биргина 2014 йилда молиялаштиришнинг барча манбалари ҳисобидан 33 трлн.
715,3 млрд. сўм миқдоридаги инвестициялар ўзлаштирилиб, бу ўтган йилга
нисбатан 9,6 фоизга кўпайган. Инвестицияларнинг умумий ҳажмида
марказлашмаган манбалар улуши ўтган йилги 80 % ўрнига 79,9 %ни ташкил
қилди. Капитал қўйилмаларнинг ЯИМ даги улуши 23,3 фоизни ташкил этди.

2-расм. 2014 йилда молиялаштириш манбалари бўйича Ўзбекистонда

асосий капиталга инвестицияларнинг тақсимланиши

Манба: Муаллиф томонидан «2014 йилда Ўзбекистон статистика шарҳи»

маълумотлари асосида тузилган.

2014 йилда хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз маблағлари ҳисобидан

инвестициялар 10 трлн. 401,2 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган 2013 йилга
нисбатан 7,1 фоизга ошган бўлса, манбанинг инвестициялар умумий ҳажмидаги
улуши 0,7 фоизга пасайиб, 30,9 фоизни ташкил этди. Тикланиш ва тараққиёт
жамғармасининг

2014 йил давомида иқтисодиётнинг базавий тармоқларидаги 15

та инвестиция лойиҳасини биргаликда молиялаштиришга йўналтирилган
маблағлари 439,1 млн. АҚШ долларини ташкил этди. Бу эса ўз навбатида,
жамғарма маблағлари ҳисобидан ўзлаштирилган инвестициялар ҳажмининг
аввалги ажратилган маблағларни қўшиб ҳисоблаганда, 607,1 млн. АҚШ
долларини ташкил этди ва 2013 йилга нисбатан 47 %га ортди.

23,5

22,8

23,2

23,3

24,3

7,9

11,65

9,8

9,6

9,5

0

5

10

15

20

25

30

2011

2012

2013

2014

2014

Фои

з ҳисобид

а

Йиллар

ЯИМ даги инвестициялар улуши

Инвестициялар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

Чет эл инвестициялари ва кредитлари бўйича,

хорижий инвесторларини

жалб қилишни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга
оширилиши натижасида, ўзлаштирилган тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари
10,5 %га ўсди. Бир вақтнинг ўзида, ҳукумат кафолати остидаги чет эл
кредитларининг ҳажми 639,9 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг
мос кўрсаткичидан 10,2 %га кўпдир.

Тижорат

банкларининг

инвестиция

мақсадларида

йўналтирилган

кредитлари 13,8 %га ўсиб, 3843,7 млрд. сўмни ташкил этди. Капитал
қўйилмаларнинг умумий таркибида ички кредитлар улуши 2013 йилдаги 11,0
фоиз ўрнига 11,4 фоизни ташкил этди.

Бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари

ўтган йилга нистабатан

9,9 %га ўсиб, 2200,8 млрд.сўмни ташкил қилди ва шу билан бирга, бюджетдан
ташқари фондларнинг умумий ўзлаштирилган инвестициялардаги улуши 6,5
фоизни ташкил қилди Инвестицияга йўналтирилган аҳоли маблағлари 10,1
фоизга ўсиб, 7350,5 млрд.сўмни (умумий инвестицияларнинг 21,8 фоизи) ташкил
этди. Бу аҳолининг юқори инвестиция фаоллигидан далолат бермоқда.

Ўзбекистон иқтисодиётини жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашувини

таъминлаш учун авваламбор, иқтисодиётни таркибий қайта қуриш, ишлаб
чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш
муаммосини ҳал этиш мақсадга мувофиқдир. Ҳозирги шароитда иқтисодий
сиёсат бизнинг фикримизча, ижтимоий-иқтисодий тизим кўплаб ишлаб чиқариш
секторларининг ривожланишига эҳтиёж мавжудлигидан келиб чиқиши лозим.
Шу сабабли тижорат банкларини, ҳаттоки айни пайтда улар нисбатан паст
рентабелликни намойиш этаётган бўлсада, иқтисодиётнинг ва саноатнинг
аҳамиятга молик секторларини кредитлашга рағбатлантириш зарур.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, олиб бораётган

ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил давом эттириш,
хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йўл очиб бериш
ҳисобидан олдинга юришдир”. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом
Каримовнинг

мамлакатимизни

2015

йилда

ижтимоий-иқтисодий

ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг
энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси
мажлисидаги маърузаси. 16.01.2016 й

2. William Forsyth Sharpe. Portfolio Theory and Capital Markets. USA.

McGraw-Hill. 2000. pp.123.

3. Markowitz H.M. Portfolio Selection: Efficient Diversification of Investments.

New York: 2nd ed. Basil Blackwell, 1991. pp. 93.

Библиографические ссылки

Бош максадимиз - мавжуд кийинчиликларга карамасдан, олиб бораётган ислохотларни, иктисодиётимизда таркибий узгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йул очиб бериш хисобидан олдинга юришдир”. Узбекистан Республикаси Президента Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамаси мажлисидаги маърузаси. 16.01.2016 й

William Forsyth Sharpe. Portfolio Theory and Capital Markets. USA. McGraw-Hill. 2000. pp.123.

Markowitz H.M. Portfolio Selection: Efficient Diversification of Investments. New York: 2nd ed. Basil Blackwell, 1991. pp. 93.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов