Современная система менеджмента качества и вопросы ее внедрения

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
71-80
15
4
Поделиться
Нуримбетов, Р., Нормуродов, С., & Иброхимов, Б. (2021). Современная система менеджмента качества и вопросы ее внедрения. Экономика и инновационные технологии, (3), 71–80. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11868
Равшан Нуримбетов, Ташкентский архитектурно-строительный институт

 профессор, к.э.д.

Сарвар Нормуродов, Ташкентский архитектурно-строительный институт

аспирант

Бобуржон Иброхимов, Ташкентский государственный технический университет

аспирант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье изучены мнения отечественных и зарубежных ученых при внедрении современной системы менеджмента качества. Также, освещены сущность этапов эволюции подходов к менеджменту качества, задачи внедрения современной системы менеджмента качества и пути их решения.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

3/2021

(№

00051)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

71

ЗАМОНАВИЙ СИФАТ МЕНЕЖМЕНТИ ТИЗИМИ ВА УНИ ЖОРИЙ

ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ

Нуримбетов Равшан Ибрагимович

Тошкент архитектура-қурилиш институти профессори, и.ф.д.

E-mail:

r.i.nurimbetov@bk.ru

Нормуродов Сарвар Норбой ўғли

Тошкент архитектура-қурилиш институти магистранти

Иброҳимов Бобуржон Равшанбек ўғли

Тошкент давлат техника университети магистранти

Аннотация

:

Мазкур мақолада замонавий сифат менежменти тизимини жорий

этишда хорижий ва мамлакатмиз олимларининг фикрлари ўрганилган. Шунингдек, сифат
менежментига бўлган эволюцион ёндашувлар босқичларининг мазмун

-

моҳияти,

замонавий сифат менежменти тизимини жорий этиш вазифалари ва уларни ҳал қилиш
йўллари ёритилган.

Калит сўзлар:

сифат менежменти, сифат менежменти тизими, сифат

менежменти тамойиллари, ISO стандартлари, умумий сифат менежменти (ТQM)

.

Аннотация

:

В данной статье изучены мнения отечественных и зарубежных ученых

при внедрении современной системы менеджмента качества. Также, освещены сущность
этапов эволюции подходов к менеджменту качества, задачи внедрения современной
системы менеджмента качества и пути их решения

.

Ключевые слова:

менеджмент качества, система менеджмента качества,

принципы менеджмента качества, стандарты

ISO, общий менеджмент качества.

Abstract.

This article examines the opinions of domestic and foreign scientists in the

implementation of modern quality management system. Also, the essence of stages of evolution of
approaches to quality management, tasks of modern quality management system implementation
and ways of their solution are highlighted.

Key words:

quality management, quality management system, quality management

principles, ISO standards, general quality management.

Кириш

Жаҳоннинг иқтисодиёти ривожланган давлатлари тажрибасидан кўринадики,

ҳар қандай мамлакатнинг тараққиёти унинг корхона ва ташкилотларида яратилаётган
маҳсулотлар (ишлар ва ҳизматлар) сифатига бевосита боғлиқ. Сабаби ишлаб чиқилган
маҳсулот (иш, хизмат)лар сифати юқори, нархи нисбатан паст, истеъмол қиймати
арзон бўлса ушбу маҳсулот ёки хизматнинг рақобатбардошлиги

нисбатан

юқори

бўлади.

Бугунги кунда республикамида рақамли иқтисодиётни шакллантириш ва

ривоожлантириш

шароитида замонавий сифат менежменти тизимини ҳамда

иқтисодиётнинг устувор тармоқ ва соҳаларида халқаро стандартларни

жорий этиш

бўйича илмий тадқиқотлар

натижаларидан амалда самарали фойдаланиш муҳим

вазифалардан ҳисобланади

.

Сабаби миллий маҳсулотлар

рақобатбардошлигини

таъминлаш ва уларнинг экспорт салоҳиятини ошириш бевосита маҳсулотлар

сифати


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

3/2021

(№

00051)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

72

ва хавфсизлигини таъминлашга бевосита боғлиқ

.

Бу ўз навбатида нафақат ушбу маҳсулот, иш ёки хизмат тақдим этувчи

субъектнинг балки, ушбу хўжалик юритувчи субъект жойлашган ҳудуд

,

ҳатто

мамлакат миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини таъминлашда муҳим омил
ҳисобланади.

Бугунги кунда жаҳон иқтисодиётида

интеграциялашув ҳамда

рақобатчилик

жараёнларининг ривожланиши билан

замонавий сифат менежментига бўлган талаб

ошиб бормоқда. Мисол учун 2015 йилда

ISO стандартлаштириш бўйича халқаро

ташкилот томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра дунёда ISO 22000
стандарти талабларига жавоб берадиган 32 мингдан ортиқ сифат менежментини
бошқариш тизими жорий этилган.

Шу ва бошқа ҳолатлар мазкур муаммонинг

долзарблигидан далолат беради.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Сифат менежменти тизимини жорий

этиш ва бошқариш масалалари бўйича

кўплаб хорижлик олимлар ўз фикрларини билдириб ўтишган.

Хусусан,

AҚШда

Э

.

Демингнинг: “Сифат, унумдорлик ва рақобатбардошлик” ва “Инқироздан чиқиш”

каби китобларида

“14 қоида” номи билан танилган

[5]

Деминг

фалсафаси ўрин олган

бўлиб, улар умумий сифат (Total Quality) нинг асосини ташкил қилган. Бошқа бир
машҳур Aмерикалик, Сифат соҳасидаги мутахассис

A. Фейгенбаумнинг таърифига

кўра, “сифат

-

евангелизм эмас, оқилоналаштириш таклифи эмас ва шиор ҳам эмас,

у

ҳаёт тарзидир деб атаган

[10].

Шуниндек

,

Япония олимлар ва муҳандислар

бирлашмаси (JUSE) томонидан “Сифат устаси ва назорати” журналида “Сифат
корхонанинг тақдирини ҳал қилади” деган фикрлар баён этилган

.

Ушбу журналда эълон қилинган “Бугун чиройли кўринган нарса эртага

эскиради”, “Ҳар дақиқада сифат ҳақида ўйла” каби мақолаларда

Япон

корхоналарида ходимлар учун “бешта нол” номини олган сифатни таъминлашда
қатнашиш дастури ишлаб чиқилган. Масалан, У.Деминг "Сифатни бошқариш
мукаммалликка эришишни англатмайди. У бозор учун мақбул сифат даражасига
эришишдир", деб ҳисоблайди. Ж.Джуран сифатга "фойдаланишга қулайлик"
сифатида таъриф беради

[6].

Ж. Харрингтон сифатни "истеъмолчига маъқул бўлган нархда унинг

талабларини етарли даражада ёки ортиғи билан қондириш" деб тавсифлайди.

Сифат

менежменти муаммолари билан шуғулланган яна бир америкалик машҳур олим Ф.
Кросби, ZD (нол нуқсонлар

)

"нуқсонсиз маҳсулот ишлаб чиқариш"

[8]

тушунчасини

ишлаб чиқган. Ушбу концепция сифатни таъминлашда нуқсонга йўл қўймаслик
қоидаларини ўз ичига олади. Япон олими

Каору Исикава эса интеграциялашган сифат

менежменти концептуал қоидаларини ишлаб чиқган бўлиб, сабаб

-

оқибат

муносабатларини таҳлил қилиш учун оргинал график усулини жорий этди.

Шуниндек, сифат ва уни таъминлаш масалалари

,

замонавий сифат

менежментининг рақобатбардошлилигини бошқаришни стратегик менежмент
қуроли сифатида ўрганиш бўйича Я.Корнай, Р.Кунц, П.Друкер, Ф.Котлер, ва
бошқаларнинг илмий ишлари классик ишларга айланган десак муболаға бўлмайди

[9].

Ўзбекистонда

сифат

менежментини

бошқариш

тизимини

такомиллаштиришнинг

умумий

муаммоларини

ўрганиш

бўйича

маҳаллий


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

3/2021

(№

00051)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

73

олимларимиз

Ё.А.Абдуллаев,

А.Ш.Бекмуродов,

Б.Б.Беркинов,

М.А.Икрамов,

Н.Қ.Йўлдошов,

А.М.Қодиров,

Ш.Ж.Эргашходжаев

,

Р.И.Нуримбетов

ва

бошқаларларнинг илмий тадқиқотларида

ёритиб ўтилган.

Шуни таъкидлаш керакки, шиддат билан ўзгариб бораётган

бугунги

бозор

шароитида фаолият юритиш сифатни бошқариш масаласига янгича нигоҳ билан
қарашни талаб қилмоқда. Ривожланган рақобатчилик муҳити ўз навбатида маҳсулот
ва хизматлар сифатини доимий ошириб боришни талаб этган ҳолда уларни тақдим
этувчиларнинг

рақобатбардошлигини аниқлашда муҳим аҳамият касб этади.

Адабиётларда таъкидланишича замонавий жамиятда сифат тушунчаси кўпинча

амалий (талабларни ва кутишларни қондириш) ва техник(талаблар ва кутишларлар
билан боғлиқ бўлган объектлар тавсифи йиғиндиси) жиҳатлар сифатида қаралади.
Ўрганишларнинг

кўрсатишича, дастлаб сифатни бошқариш усулларини қўллаш саноат

тармоғида

кенг тарқалган

.

Аммо бугунги даврда

ISO 9000 халқаро стандартлар

сериясига мувофиқ сифатни бошқариш фалсафаси ва уни таъминлаш меъёрлари
ишлаб чиқариш тармоқларидан ташқари хизматлар кўрсатиш соҳасига кирувчи –

соғлиқни сақлаш, туризм, таълим ва ҳ

.

к.ларда ҳам

кенг қўлланилмоқда

.

Сифат

бу мураккаб фалсафий, иқтисодий ва социал тушунча бўлиб, у кўплаб

таърифлар орқали берилади. Масалан, буюк антик олим Аристотель

сифатни

предметлар орасидаги фарқлар, “яхши

-

ёмон”

белгилари билан ажратиш деб

тушунтирган бўлса, энциклопедик

буюк

олим Ибн Синонинг фикрича сифат

тажрибага, таҳлилга, синтезга, умумлаштиришга асосланади

.

Мир Алишер

Навоий

сифат тушунчасини билим ва донолик каби тушунчалар билан боғлаган ҳолда кўриб
чиққан.

Немис олими

Гегель

сифат бу

-

нарсанинг биринчи навбатда ҳақиқий, аниқ

мавжудлиги билан аниқланади, нарса сифатини йўқотиши билан у ўзлигини
йуқотади, деб таърифлаган.

Адабиётлар таҳлилинг кўрсатишича, “Сифат” тушунчаси охирги ярим асрдан

кўп вақт мобойнида ўз ривожланиш йўлини қуйидагича босиб ўтган

:

ўтган асрнинг 60 йилларидан товарлар сифатига йўналтирилганликка;

XX асрнинг 80 йилларигача сифатни бошқариш тизими ривожланишига

йўналтирилганликка;

XXI

асрнинг бошида инсон сифатига, таълим сифати, интеллектуал ресурслар

сифатига йўналтирилганликка.

Ҳозирги

даврда маҳсулот ва ҳизматлар сифатини таъминлашда сифат

менежменти тизими (СМТ) –

муҳим аҳамият касб этади. Шундай экан сифатни

таъминламоқчи

бўлган ҳар бир хўжалик юритувчи субъект аввало

,

сифат менежменти

тизимини жорий этиши

лозим бўлади.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқотнинг методологик асосини сифат менежментини ташкил этиш ва уни

ривожлантириш соҳасидаги қонун ости ва меъёрий

-

ҳуқуқий ҳужжатлар, хусусан

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги
ПФ

-

4749 сонли Фармони[1] Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12

декабрдаги

“Техник

жиҳатдан

тартибга

солиш,

стандартлаштириш,

сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ

-4059-

сон қарори[2]

ҳамда

Ў

збекистон Республикаси


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

3/2021

(№

00051)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

74

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги “Ўзбекистон стандартлаштириш,
метрология

ва

сертификатлаштириш

агентлигининг

фаолиятини

янада

такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги

348 сон қарор[3]лари олинди.

Шунингдек, мазкур фармон ва қарорларда белгиланган талаблар асосида

маҳаллий маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш
орқали уларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш, замонавий сифат менежменти
тамойиллари ва концепциялари, сифат менежментининг энг машҳур 9000
сериясидаги ИСО халқаро стандартлар модели ҳамда сифат менежментини TQM

((total quality management) -

умум ёки бутун қамраб олувчи тотал сифат бошқаруви)

методологиясини жорий этишга йўналтирилган ислоҳотларни давом эттиришнинг
асосий йўналишлари юзасидан таклиф ва тавсиялардан

ҳамда тегишли жараёнли

ёндашув,

қиёсий

ва тизимли, анализ ва синтез, индукция ва дедукция усулларидан

кенг фойдаланилади.

Таҳлил ва натижалар

Сифат менежменти тизимларининг шаклланиши ва ривожланиши –

ХХ

асрда

сифатни бошқариш билан боғлиқ ғояларни ривожланишининг энг

муҳим нуқтасига

айланди.

Э.Демингни

таъкидлашича,

“Корхоналар

бошқарувининг

амалий

тажрибасини назария ёрдамида ўрганиб чиқмагунга

қадар, уларни тушунмасдан

такрорлаш,

бефойда бўлади ва бу муваффақиятга

олиб келмайди”[

8].

Шу сабабли сифат менежменти тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бу жуда

меҳнат сиғими юқори ва узоқ вақт талаб этадиган жараён бўлиб, одатда бир неча
босқичларда амалга оширилади: корхонадаги мавжуд вазиятни таҳлил этиш ва
ходимларни ўқитиш; хужжатларни ишлаб чиқиш ва ходимлар ишларининг ўзгариши;
сифат менежментининг ички аудитни амалга ошириш[

4].

Умуман олганда, сифат менежменти тизими(СМТ)

-

сифатга умумий раҳбарлик

қилиш

учун зарур бўлган ташкилий тузилмалар, услублар, жараёнлар ва

ресурсларнинг йиғиндиси ҳисобланади[

9].

Ёки бўлмаса,

сифат менежменти ташкилотни сифатга йўналтирилган тарзда

бошқариш ва раҳбарлик қилиш бўйича мувофиқлаштирилган фаолиятдир[

7].

Шу билан бирга у ҳар қандай ташкилотнинг ички ва ташқи бозорлардаги

рақобатбардошлигини доимий равишда яхшилашга йўналтирилган фаолияти

бўлиб

унинг бозордаги рақобатбардошлигини белгилайдиган ташкилот менежменти
тизимининг муҳим қисми ҳисобланади.

Сифат менежментининг мазмун

-

моҳияти ўзаро ҳурмат ва шериклик ва уни

доимо яхшилаб, такомиллаштириб бориш тамойилларига асосланган ҳамкорликдаги

меҳнат жараёнини ташкил этади. Лекин шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, сифат
менежменти шиор

эмас, балки иқтисодиёти ривожланган мамлакатлардаги энг яхши

ташкилотлар амалиётида ижобий синовдан ўтган тамойил ва воситалар тизими,
инсоният тарихи давомида йиғилган ноёб тажриба ҳисобланади.

Демак, сифат менежменти тизими(СМТ)ни ишлаб чиқиш ва жорий этиш –

бу

корхона фаолиятининг турли жавҳаларига хужжатлар алмашинуви, ходимларни
бошқариш, ишлаб чиқариш тизимости, ички коммуникациялар, стратегик
бошқаришнинг

тизимости, логистика тизимости, сотув тизимости ва маҳсулотни

сотишга тааллуқли бўлган комплекс ишлардир.

Умуман олганда, сифат менежменти тизими замонавий ёндашувларга мос


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

3/2021

(№

00051)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

75

ҳолда

сифатни таъминлаш жараёнларини тўлиқ ҳажмда амалга оширишга имкон

берувчи қатор компонентларнинг мавжудлигини ўзида акс эттиради (1

-

расм).

Уни ҳар гал янада юқорироқ даражада такрорланувчи ҳамда ўзида сифат

соҳасида ташкилот сиёсатини ва мақсадларини ишлаб чиқиш, сифатни
режалаштириш, сифатни бошқариш, сифатни таъминлаш ва сифатни яхшилашни
намоён этадиган узлуксиз жараён(цикл) сифатида тасаввур этиш мумкин.

Шундай қилиб, ҳар бир ташкилот сифат менежменти тизимини ташкил қилиш,

зарур ресурслар билан таъминлаш ва бошқариш жараёнини қамраб олган комплекс
тизим ҳисобланади.

1-

расм. СМТнинг асосий компонентлари

1

Амалиётда сифат менежментига бўлган ёндашувлар босқичларининг ва уни

таъминлашда қўлланиладиган воситаларнинг йиллар мобайнида ривожланиб ва
такомиллашиб

борганлигини кўришимиз мумкин(1

-

жадвал).

Замонавий СМТ

TQM (Total Quality Menegement)

тамойилларига асосланади.

Ташкилот менежменти тизимининг турли хил қисмлари умумий элементларни
қўллайдиган сифат менежменти тизими билан биргаликда интеграллашган бўлиши
мумкин.

Бу

режалаштириш

натижавийлигини,

ресурслардан

фойдаланиш

самарадорлигини оширади, ташкилотнинг умумий бизнес

-

мақсадларига эришишда

1

Муаллифлар томонидан тизимлаштирилган

СМТнинг асосий

комп

-

онентлари

Маҳсулот

мониторингини

ўлчаш тизими

Сифат тармоғи

сиёсати

Сифатни

режалаштириш

тизими

Ташкилотнинг

жараён модели

Жараёнлар ва

маҳсулотлар ҳақидаги

ахборотни бошқариш

тизими

Сифатнинг узлуксиз

яхшиланиш тизими

Раҳбарият томонидан

сифатни таҳлил қилиш

тизими

Ташқи етказиб

берувчиларни

бошқариш тизими

Сифатни ташқи назорат

тизими

Сифатни ички

назорат тизими

Истеъмолчиларни

қониққанлигини

мониторинги тизими

Жараёнлар

мониторингини

ўлчаш тизими


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

3/2021

(№

00051)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

76

синергетик самарани яратади.

Умуман олганда замонавий сифат менежменти аниқ тамойил ва

концепцияларга, уларни ҳаётга татбиқ этишнинг амалий моделларига таянади.
Хозирги кунда энг кўп тарқалган сифат менежменти модели бу –

9000 сериясидаги

ISO халқаро стандартлар модели ҳисобланади.

1-

жадвал

Сифат менежментига бўлган эволюцион ёндашувлар

босқичларининг мазмун

-

моҳияти

2

Босқич номи

Маҳсулотлар

/

хизматларни

тайёрлаш жараёнлари билан

вақтинчалик алоқа

Қўлланиладиган воситалар

Сифат назорати

Маҳсулот ишлаб чиқарилгандан

кейин амалга ошириладиган хатти

-

ҳаракатларни қамраб олади

Тайёрланган маҳсулот сифатини

назорат этишга имкон берувчи

усулларни ўз ичига олади

Сифатни

бошқариш

Маҳсулот

/

хизматни ишлаб

чиқаришгача, ишлаб чиқариш

даврида ва кейин амалга

ошириладиган хатти

-

ҳаракатлардан

иборат

Маҳсулотни тайёрлаш жараёнида

сифатни бошқаришга имкон

берувчи усулларни қўллайди

Сифатни

таъминлаш

Маҳсулот

/

хизматни ишлаб

чиқаришгача, ишлаб чиқариш

даврида ва кейин амалга

ошириладиган хатти

-

ҳаракатларни

қамрайди

Сифатни кафолатловчи

усуллардан

фойдаланиш

Умумсифат

менежменти

Фаолиятнинг барча йўналишларида

доимий равишда амалга

ошириладиган хатти

-

ҳаракатларни

қамраб олади

Истеъмолчиларнинг кутишадиган

талабларини қондириш

мақсадидаги фаолиятнинг барча

йўналишларини узлуксиз

яхшилашга имкон берувчи барча

усулларни қўллайди

Машҳур

ISO (International Organization for Standardization)

бутун дунё бўйича

Халқаро стандартларни ишлаб чиқувчи ва қайта ишловчи ташкилот бўлиб Бирлашган
Миллатлар Бош Ассамблеяси таркибида фаолият кўрсатади.

Бугунги кунда бу ташкилотнинг

бошқарув органи Швецариянинг Женева

шаҳрида жойлашган бўлиб, ўз фаолиятини 1948

-

йили бошлаган. У

170 га яқин давлат

миллий стандартлаштириш институтларини ўзида бирлаштириб

ушбу

халқаро

стандартларни, шу жумладан, 9000

-

туркумидаги стандартларни ҳам ишлаб чиқиш

билан шуғулланади.

ISO

стандартларидаги умумий сифат менежменти(ТQM) “корхонанинг барча

бўлимлари

ва бўлинмаларини қамраб олувчи

сифат менежментини амалга ошириш

бўйича, жараёнларни, усулларни ва воситаларни таркибий ташкил этиш ” сифатида
аниқланади

.

Сифат менежментининг замонавий моделлари асосида умумий сифат

2

Муаллифлар томонидан тизимлаштирилган


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

3/2021

(№

00051)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

77

менежменти

TQM (Total Quality Managament

), тамойиллари ва жараёнли ёндашув

ғояси ётади. Айнан ушбу ёндашувлар ҳар

бир оддий ходимдан тортиб энг юқори

раҳбар

меҳнат

фаолиятида ўзининг аксини тўла топиши лозим.

Бошқаришга жараёнли ёндашув

-

пайдо бўлган муаммоларни бир мунча

оператив ҳал этишга ва натижага таъсир этишга имкон беради.

Жараёнларни

бошқариш функционал ёндашувдан фарқли ўлароқ ҳар бир бўлинманинг ишига

алоҳида

эътиборни қаратишни эмас, балки бутун ташкилот фаолияти якуний

натижаларига

асосий эътиборни

қаратишга имкон беради.

Ўз навбатида жараёнли ёндашув ташкилот тузилмаси тушунчасини

ўзгартиради. Бунда асосий элементлар жараён ҳисобланади. Жараёнли ёндашув
тамойилларидан бирига мувофиқ ташкилот бўлинмалардан эмас, балки
жараёнлардан иборат бўлади. Бундан хулоса чиқарадиган бўлсак, қачонки
жараёнлар самарали амалга ошса,

умумий

натижа самараси ҳам ошади.

Амалиётда ISO 9001 бўйича СМТ сертификацияси кенг қўлланилади. СМТ

сертификацияси учинчи томон(сертификация бўйича орган) бўйича мустақил аудитни
олиб боришга асосланган.

Ташкилотлар

томонидан ушбу вазифани муваффақиятли амалга ошириш қатор

муҳим омилларга, шулардан асосийси бўлган самарали бошқарув(менежмент)га
боғлиқдир.

Замонавий сифат менежменти

-

бу раҳбарлик ва қўллаб

-

қувватлашнинг

самарали таркиби бўлиб, қўйилган вазифаларнинг

бажарилишини таъминлайди.

Лекин амалиётнинг кўрсатишича сифат менежменти тизимини жорий этишда

қатор

хатоликларга йўл қўйилиш ҳолатлари кузатилади

(2-

расм)

2-

расм. СМТни жорий этишда келиб чиқадиган хатоликлар

3

3

Муаллифлар томонидан тизимлаштирилган

1. Биринчи

раҳбар

томонидан

қўллаб

-

қувватлашнинг

йўқлиги.

2. Бошқа ташкилот

хужжатлаш

-

тиришларидан

«Нусха олиш».

3. СМТни жорий

этишда ўз ролини

бўйсунувчиларга

ўтказиш

ҳолатлари.

4. Лойиҳа

-

даги ўз

ролини маслаҳат

-

чиларга ўтказишлар.

5. Масла

-

ҳатчиларга боғлиқ

бўлиб қолишлар.

6. Фаолиятни

ортиқча чегаралаш

(регламентлаш)ла

р.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

3/2021

(№

00051)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

78

Замонавий сифат менежментининг шаклланиши ва унинг ривожланишида

америкалик

таниқли

олим

-

мутахассислар

бўлган

Дж.Джуран

ва

айниқса

Э.Демингларнинг ҳиссалари беқиёс ҳисобланади.

Масалан, Дж.Джуран фикрича, сифат муаммоларига 85 фоиз тизим сабаб

бўлса, қолган 15 фоизга ижрочилар сабаб бўлишади. Замонавий сифат
менежментининг

отаси

ҳисобланадиган

Э.Деминг

ушбу

қоидани

янада

такомиллаштирган бўлиб, унинг таъкидлашича, 96 фоиз сифат муаммолари

-

тизимнинг жавобгарлиги, қолган атиги 4 фоиз эса ижрочилар ҳиссасига тўғри келади.

Деминг ёндашувининг моҳияти қуйидагича, паст самарадорлик ва ёмон

сифатнинг сабаби аксарият ҳолларда, ходимларда эмас, балки тизимда.

Шундай экан, ишлаб чиқариш натижаларини яхшилаш учун раҳбарларнинг

тизимнинг ўзига ўзгартиришлар киритишлари керак. Деминг ўзининг асосий
эътиборини қуйидагиларга қаратган:

стандартлардан чекинишлар ҳақида статистик ахборотларни йиғишнинг

зарурлигига;

жараёнлар ва компания маҳсулотларидаги четга чиқишларнинг камайишига;

четга чиқишларнинг сабабларини излаш, таҳлил этиш ва бартараф этишга.

Бугунги кундаям Эдвард Демингнинг 14 тамойиллари бутун дунё бўйича

сифатни бошқаришнинг асосий тамойиллари бўлиб ҳисобланди.

Бугунги кунда сифат менежменти тизимини яратишни мақсад қилган ҳар

қандай

ташкилот

бир қатор

муаммолар билан тўқнашиб, улардан энг кўп

учрайдиганлари қуйидагича:

ходимлари учун ташкилотда

сифат менежменти тизимини

жорий этиш

зарурлигини англаш мураккаб;

аниқ хатти

-

ҳаракатларда раҳбариятнинг ҳал этиши қийин

;

ходимларнинг бошқарувнинг янги тамойилларини қабул қилишнинг

мураккаблилиги;

ташкилотларда

сифат менежментини жорий тамойилларини жорий этиш

бўйича зарурий

ва мукаммал

услубий

қўлланмаларнинг мавжудмаслиги

ва ҳ.к.лар

.

Умуман олганда, сифат менежменти аниқ тамойил ва концепцияларга, уларни

хаётга татбиқ этишнинг амалий моделларига таянади. Энг кўп тарқалган сифат

менежменти модели 9000 сериясидаги ИСО халқаро стандартлар модели
ҳисобланади.

Кўпчилик хорижий ва ватанимиз тадқиқотчилари сифат менежментини TQM

((total quality management) -

умум ёки бутун қамраб олувчи тотал сифат бошқаруви)

методологиясини жорий этиш билан боғлашларига қарамасдан, амалиётнинг
кўрсатишича, сифатни бошқариш усуллари ва моделларининг аниқ йиғиндиси
ташкилотнинг тармоққа тааллуқлигига, унинг кўламига, тузилишига ва қатор бошқа
омилларга боғлиқ. Фақатгина ушбу ҳолатларни эътиборга олган тарздагина сифатни
бошқариш механизмининг самарали фаолият юритишига эришиш мумкин.

ISO 9000 стандартларининг TQM концепциясидан асосий фарқи шундаки,

стандартлар

биринчи

навбатда,

қандайдир

хатти

-

ҳаракатнинг

нотўғри

бажарилганлигини камайтиришга қаратилган бўлса, TQM сифатни бошқаришнинг
замонавий усулларининг энг юқори ҳисобланган ҳолда қандайдир бир сифат
даражасига эришилгандан кейин келгусида маҳсулот сифатини оширишга


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

3/2021

(№

00051)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

79

йўналтирилганлигидир.

3-

расм. Сифатни такомиллаштириш борасида ташкилот

учрайдиган тўсиқлар

4

«Умум сифатни бошқариш» концепциясини жорий этишдаги асосий

муаммолар асосан персонални бошқариш соҳасида рўй беради. Сифатни
такомиллаштириш билан шуғулланмоқчи бўлган ҳар бир ташкилот камида тўртта
тўсиққа учрайди(3

-

расм).

Сифатни ошириш жараёнини жорий этиш аксарият ҳолларда корпоратив

маданиятни тубдан ўзгартиришни талаб этади. Бунда асосий эътиборни ўрта бўғин
менежерларига,

уларнинг

билим ва

малакаларига

,

уларнинг ТQМ концепциясини

қўллаб

-

қувватлашларига қаратиш

керак.

Айнан ушбу бошқарув бўғини ходимларига оддий ходимларни маҳсулот

сифатини оширишга жалб этишда, улар тафаккурида ушбу тизимнинг зарурлигини
шакллантиришда ва маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнини ҳар томонлама
такомиллаштириш, назорат этиш, бўғинлар орасида тескари алоқалар ва харажатлар
самарадорлиги

кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади.

Хулоса ва таклифлар

Хулоса қилиб шуни таъкидлаш керакки

, ISO

9000 халқаро стандарлари

талабларига мос келувчи сифат менежменти тизимини яратиш ва жорий этиш
жаҳонда анча олдин корхоналарнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш,
ишончли ҳамкорлар сифатида ўз ўрнига эга бўлишлари каби “бошқарувнинг
шаффофлиги”ни намоён этувчи самарали дастак сифатида тан олинган.

Бугунги кунда замонавий сифат менежменти тизимини самарали жорий этган

корхона ва ташкилот ўзининг ишлаб чиқарган маҳсулотлари ва тақдим этаётган
хизматлари сифати, умуман

рақобатбардошлигини оширишлари орқали бозордаги ўз

позициясини сақлаб қолиши ҳамда мустаҳкамлаб бориши мумкин. Бу пировардида

,

4

Муаллифлар томонидан тизимлаштирилган

1. Персоналнинг

янгиликларга қаршилик

қилишига

2. Турли даражадаги

менежерларнинг маҳсулот

сифати билан ташкилот

фаолияти самарадорлиги

орасидаги ўзаро

боғлиқларни

тушунишларидаги

чекланишлар

3. Сифатни

такомиллаштиришга

ёндашувнинг бир

марталик чора

-

тадбир ёки

навбатдаги янги турдаги

компания сифатида

қаралиши

4. Сифатни

такомиллаштиришга

бошқариш сифатида эмас

балки статистик чора

-

тадбир сифатида қараш


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

3/2021

(№

00051)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

80

корхоналар ва умуман

мамлакат

миллий

маҳсулотлари ва хизматларининг

рақобатбардошлигини оширишни таъминлашда муҳим омиллардан ҳисобланади

.

Натижада иқтисодиёт тармоқ

ва соҳалари, умуман миллий

иқтисодиёт

рақобатбардорлигининг ошиши оқибатида аҳоли турмуш даражаси ва сифатининг
ошишига ижодий таъсир этади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги

“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси
тўғрисида”ги ПФ

-

4749 сонли Фармони

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги “Техник

жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология
тизимларини янада ривожлантириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ

-4059-

сонли

қарори

3.

Ў

збекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги

“Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг
фаолиятини янада такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги

348 сонли

қарори

4.

Бирюков, А. П. Основные принципы создания системы управления

качеством функционирования ЖКХ с использованием современных информационных
технологий и средств связи / А. П. Бирюков. М.: Юго

-

Восток

-

Сервис, 2005. 218 с.

5.

Дж. Харрингтон. Управление качеством в американских корпорациях

/М.

\

"Экономика

\

", 1990, с.272

6.

Джуран о планировании качества, Нью

-

Йорк, Нью

-

Йорк : Свободная пресса,

1988 Джозеф М. Джуран

https://ru.qaz.wiki/wiki/ Joseph_M._Juran#The_Juran_trilogy

7.

Мхитарян, Ю. И. Совершенствование бизнеса на основе оценки и

управления качеством услуг / Ю. И. Мхитарян, В. С. Лагутин. М.: Интерэкомс, 2004.
191 с.

8.

Эдвардс

Деминг

и

философия

управления

качеством.

http://quality.eup.ru/MATERIALY/guru.htm

9.

https://studwood.ru/749301/menedzhment/kontseptsiya_kachestva_krosbi

10.

https://uchebnik-online.com/123/1302.html

11.

Feigenbaum A. V. Quality and Productivity // Quality Progress. - 1977. - Nov. -

pp. 18-21

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги "Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича Харакатлар стратегияси тутрисида"ги ПФ-4749 сонли Фармони

Узбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги "Техник жи^атдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тутрисида"ги ПК.-4059-сонли царори

Узбекистон Республикаси Вазирлар Мах,камасининг 2019 йил 24 апрелдаги "Узбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида"ги 348 сонли кдрори

Бирюков, А. П. Основные принципы создания системы управления качеством функционирования ЖКХ с использованием современных информационных технологий и средств связи / А. П. Бирюков. М.: Юго-Восток-Сервис, 2005. 218 с.

Дж. Харрингтон. Управление качеством в американских корпорациях /М. "Экономика", 1990, с.272

Джуран о планировании качества, Нью-Йорк, Нью-Йорк : Свободная пресса, 1988 Джозеф М. Джуран https://ru.qaz.wiki/wiki/ Joseph М. JurantfThe Juran trilogy

Мхитарян, Ю. И. Совершенствование бизнеса на основе оценки и управления качеством услуг / Ю. И. Мхитарян, В. С. Лагутин. М.: Интерэкомс, 2004. 191с.

Эдвардс Деминг и философия управления качеством. http://quality.eup.ru/MATERIALY/guru.htm

https://studwood.ru/749301/menedzhment/kontseptsiya kachestva krosbi

https://uchebnik-online.com/123/1302.html

Feigenbaum А. V. Quality and Productivity // Quality Progress. - 1977. - Nov. -do. 18-21

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов