Анализ показателей эффективного использования основных средств и факторов, влияющих на него

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
296-302
13
4
Поделиться
Туляганов A. (2016). Анализ показателей эффективного использования основных средств и факторов, влияющих на него. Экономика и инновационные технологии, (4), 296–302. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8884
A Туляганов, Ташкентский Финансовый Институт

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье даны рекомендации по повышению эффективности основных средств, проанализированы теоретические и практические аспекты показателей эффективного использования основных средств, изменение динамики и факторы, влияющие на нее.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

А.А. Туляганов,

мустақил изланувчи, ТМИ

АСОСИЙ ВОСИТАЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ

КЎРСАТКИЧЛАРИ ВА УНГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР ТАҲЛИЛИ

В данной статье даны рекомендации по повышению эффективности

основных средств, проанализированы теоретические и практические аспекты
показателей эффективного использования основных средств, изменение
динамики и факторы, влияющие на нее.

This article provides recommendations to improve the efficiency of fixed assets,

analyzed the theoretical and practical aspects of the performance indicators of fixed
assets, changes in the dynamics and the factors influencing it.

Калит сўзлар:

асосий восита, динамик ўзгариш, самарадорлик, таъсир

этувчи омиллар, фонд сиғими, фонд қайтими.


Бугунги кунда барча хўжалик субъектларда асосий воситаларнинг

янгиланиш даражасидир. Жумладан, иқтисодиёт субъектларнинг маҳсулот
ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажмининг мунтазам ошиб бориши, уларнинг
инвестиция ва инновация тизимидаги фаол олиб борадиган сиёсатларига боғлиқ
бўлади. Глобал молиявий - иқтисодий инқирози шароитида иқтисодиёт
субъектларда асосий воситаларни нафақат сон жиҳатдан балки сифат
жиҳатидан ҳам янгилаб боришга катта аҳамият берилади. Президентимиз
таъкидлаганларидек, “Биз учун асосий вазифа – ишлаб чиқаришни техник ва
технологик жиҳатдан узлуксиз янгилаб бориш, доимий равишда ички имконият
ва захираларни излаб топиш, иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгаришларни
амалга ошириш, саноатни модернизация ва диверсификация қилишни изчил
давом эттиришдан иборат бўлиши зарур[1].

Ушбу мақсадга эришишда нафақат иқтисодиёт субъектларининг янги

замонавий

технологиялар

билан

таъминланганлигига,

балки,

ушбу

технологиялардан самарали фойдалана оладиган малакали мутахассисларни
ишлаб чиқариш жараёнига жалб қилишда ҳам намоён бўлади. Ушбу
муаммоларни бартараф этиш таҳлилчилар билан бир қаторда барча иқтисодчи
мутахассисларнинг бугунги кундаги долзарб вазифаларидан бир ҳисобланади.

Асосий воситалардан фойдаланиш ва уларнинг самарадорлигига баҳо

бериш молиявий таҳлилнинг зарур шартларидан бири ҳисобланади. Бозор
муносабатлари шароитида корхоналарнинг асосий воситалар билан етарли
даражада таъминланганлигини ўрганиш билан бир қаторда уларнинг
самарадорлик кўрсаткичларини ўрганиш мухим ҳисобланади. Чунки, асосий
воситалар билан етарли даражада таъминланган бўлсада улардан самарали
фойдаланмаслик корхонанинг рентабиллилиги пасайиб кетишига олиб келади.

Асосий воситаларнинг самарадорлик кўрсаткичлари корхона хўжалик

фаолиятига баҳо беришнинг муҳим кўрсаткичларидан бири сифатида олинади.
Уларнинг қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

1-жадвал

Асосий воситаларнинг самарадорлик кўрсаткичлари

Фонд қайтими

Фонд сиғими

1

2

Саноат ишлаб чиқариш

фондлари қайтими

Маҳсулот ҳажми
Фқ=-------------------------------------------------------------
Саноат ишлаб чиқариш фондлари ўртача
йиллик қиймати

Машина ва

ускуналар

қайтими

Маҳсулот ҳажми
Фқ=-------------------------------------------------------------
Машина ва ускуналар ўртача йиллик қиймати

Саноат ишлаб чиқариш

фондлари сиғими

Саноат ишлаб чиқариш фондлари ўртача
йиллик қиймати
Фс=--------------------------------------------------------------
Маҳсулот ҳажми

Машина ва

ускуналар

сиғими

Машина ва ускуналар ўртача йиллик қиймати
Фс=--------------------------------------------------------------
Маҳсулот ҳажми


Ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш ва унинг ҳолатига баҳо

беришга иқтисодий таҳлилда аълоҳида аҳамият берилади. Корхона ишлаб
чиқариш қуввати деганда, унинг тўла иш билан бандлик ҳолатига айтилади. Бу
ҳолат нафақат маҳсулот ишлаб чиқариш даражасига, балки унинг харажатлар
таркибига, молиявий натижавийлигига ҳам таъсир этувчи бирлик сифатида
қаралади. Ишлаб чиқариш қувватлари ва унинг фойдаланиш даражаларига баҳо
бериш асосида корхонанинг жорий даврдаги иқтисодий потенциали ҳамда уни
мақсадли бошқаруви белгиланади[2].

Корхоналарда ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш таҳлилининг

қуйидаги турларини ажратиб кўрсатиш мумкин:

-

ишлаб чиқариш қувватларининг техник иқтисодий кўрсаткичлари

тизими;

-

техник иқтисодий кўрсаткичлар ва ишлаб чиқариш қувватларидан

фойдаланишнинг қиёсий таҳлили;

-

ишлаб

чиқариш

қувватларидан

фойдаланишнинг

харажатларга

таъсирининг таҳлили;

-

ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланишнинг ишлаб чиқариш

самарадорлигига ва фаолият натижавийлигига таъсирининг

таҳлили.

Ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланишда корхона томонидан ошкор

этиладиган “Корхонанинг ижтимоий иқтисодий кўрсаткичлар тизими”га муҳим
эътибор берилади.[3]

Асосий воситаларнинг самарадорлик кўрсаткичлари ва уларга таъсир

этувчи омиллар 2 та таркиб бўйича ўрганилади ва улар қуйидагилар:

1. асосий воситалар самарадорлиги ва унинг ўзгаришига таъсир этувчи

омиллар таҳлили;

2. асосий воситалар ва улардан самарали фойдаланиш кўрсаткичларининг

маҳсулот ҳажми ўзгаришига таъсирининг таҳлили.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

Асосий воситаларнинг самарадорлик кўрсаткичлари ва уларнинг

ўзгаришига таъсир этувчи омилларга қуйидагилар киритилади:

1.

Фонд қайтими (сиғими) ва унинг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар

бўлиб:

-

маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва унинг ўзгариши;

-

асосий фондлар ўртача йиллик қийматининг ўзгариши.

2.

Маҳсулот ҳажмига таъсир этувчи меҳнат воситалари билан боғлиқ

бўлган омиллар

қаторига қуйидагилар киритилади:

-

асосий фондларнинг ўртача йиллик қийматининг ўзгариши;

-

фонд қайтими (сиғими)нинг ўзгариши.
Шартли равишда “АВС” ОАЖ деб номланган корхонанинг молиявий

ҳисобот кўрсаткичлари асосида асосий воситалардан самарали фойдаланиш
кўрсаткичлари ва унга таъсир этувчи омиллар таҳлилини ўрганиб чиқсак.

2-жадвал

“АВС” ОАЖда асосий воситаларнинг самарадорлик кўрсаткичлари ва

унинг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар таҳлили

Кўрсаткичлар

Ўлчов

бирлиги

Ўтган

йил

Ҳисобот

йили

Ўзгариш

(+, -)

1

2

3

4

5

Маҳсулот ҳажми

минг

сўм

1000236 4759865

3759629

Ишлаб чиқариш асосий воситаларининг
ўртача йиллик қиймати

минг

сўм

1100730 2265641

1164911

Машина ва жиҳозларнинг ўртача йиллик
қиймати

минг

сўм

266325

1155521

889196

Саноат ишлаб чиқариш ходимлар сони

киши

213

245

32

Ҳисоб-китоблар

Асосий воситалар фонд қайтими

сўм

0,91

2,1

1,19

Асосий воситалар фонд сиғими

сўм

1,1

0,476

-0,624

Машина ва жиҳозлар қайтими

сўм

3,75

4,12

0,37

Машина ва жиҳозлар сиғими

сўм

0,27

0,24

-0,03

Ходимларнинг

фонд

билан

қуролланганлик даражаси

минг

сўм

5167,7

9247,5

4079,8


Жадвал маълумотларидан кўришимиз мумкинки, корхона асосий

воситалардан самарали фойдаланиш кўрсаткичлари ҳолати ва динамик
ўзгаришларини қуйидагича баҳолаш мумкин. Асосий воситаларнинг фонд
қайтими ўтган йилги 0,91 сўмдан, жорий йилга келиб 2,1 га ошган. Фонд
қайтимининг ўтган йилга нисбатан 1,9 сўмга ошганлигини ижобий ҳолат
сифатида баҳолаш мумкин. Жорий йилда асосий воситаларнинг ўтган йилга
нисбатан 64911 минг сўмга ошганлиги маҳсулот ҳажмини 3759629 минг сўм. Бу
ўз-ўзидан ўтган ва жорий йил давомида корхонада керакли асосий воситалар
билан таъминланганлиги ва асосий воситаларнинг ишлаб бориш сиёсати тўғри
олиб борилаётганлигидан далолат беради. Фонд қайтими кўрсаткичи бўйича
ҳам акционерлик жамиятида ижобий натижага эришилган бўлиб, ушбу
кўрсаткичнинг ўтган йилга нисбатан 0,624 сўмга камайганлиги корхонада
мавжуд асосий воситалардан фойдаланилаётганлигидан далолат беради.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Маҳсулот хажмига таъсир этувчи меҳнат воситалари билан боғлиқ бўлган
омиллар қаторига қуйидагилар киритилади:

-

асосий фондларнинг ўртача йиллик қийматининг ўзгариши.

-

фонд қайтими (сиғими) нинг ўзгариши.

3-жадвал

“АВС” ОАЖ асосий воситаларининг самарадорлик кўрсаткичлари ва

унинг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар таҳлили

Кўрсаткичлар

Ўтган

йил

Шартли
ҳисобот

йили

Ҳисобот

йили

Таъсир этувчи омиллар

Маҳсулот хажми-

нинг ўзгариши

ҳисобига (3-2)

Асосий воситалар

қийматининг ўзга-

риши ҳисобига (4-3)

1

2

3

4

5

6

Фонд қайтими

0,91

4,32

2,1

3,41

-2,22

Шартли ҳисобот йили: 4759865/1100730

Кўрсаткичлар

Ўтган

йил

Шартли
ҳисобот

йили

Ҳисобот

йили

Маҳсулот хажми-

нинг ўзгариши

ҳисобига (3-2)

Асосий воситалар

қийматининг ўзга-

риши ҳисобига (4-3)

1

2

3

4

5

6

Фонд сиғими

1,1

0,23

0,476

-0,87

0,246

Шартли ҳисобот йили: 1100730/4759865

Кўрсаткичлар

Ўтган

йил

Шартли
ҳисобот

йили

Ҳисобот

йили

Маҳсулот хажми-

нинг ўзгариши

ҳисобига (3-2)

Асосий воситалар

қийматининг ўзга-

риши ҳисобига (4-3)

1

2

3

4

5

6

Маҳсулот хажми 1000236 2061733 4759865

1061497

2698132

Шартли ҳисобот йили: 2265641*0,91

Корхонада фонд қайтимининг ўтган йилга нисбатан 1,19 сўмга

ошганлиги қуйидаги 2 та омил таъсирида бўлган

:

-

маҳсулот ҳажмининг ўтган йилга нисбатан 3759629 минг сўмга

ошганлиги фонд қайтимини 3,41 сўмга ошириб, ижобий таъсир қилган;

-

асосий воситалар ўртача йиллик қийматининг ўтган йилга нисбатан

1164911 минг сўмга ошганлиги фонд қайтимини 2,22 сўмга камайтириб, салбий
таъсир қилган.

Фонд сиғимини ўтган йилга нисбатан 0,624 сўмга камайганлигига ҳам

қуйидаги 2 та омил таъсир қилган:

-

маҳсулот ҳажмининг ўтган йилга нисбатан 3759629 минг сўмга

ошганлиги фонд сиғимини 0,87 сўмга пасайишига олиб келган ва ижобий
таъсир қилган;

-

асосий воситалар ўртача йиллик қийматининг ўтган йилга нисбатан

1164911 минг сўмга ошганлиги фонд сиғимини 0,246 сўмга ошишига олиб
келган ва салбий таъсир қилган.

Маҳсулот ҳажмининг ўтган йилга нисбатан 3759629 минг сўмга

ошганлиги қуйидаги омиллар таъсирида бўлган:

-

асосий воситалар ўртача йиллик қийматининг ўтган йилга нисбатан

1161497 минг сўмга оширган;

-

фонд қайтимининг ўтган йилга нисбатан 1,19 сўмга ошганлиги маҳсулот

ҳажмини 2698132 минг сўмга оширган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Барчамизга аёнки, бугунги кунда фаолият юритаётган иқтисодиёт

субъектларнинг асосий мақсади ва ҳар бир даврдаги фаолиятининг якуний
босқичи бўлиб, юқори фойда олишга эришиш ҳисобланади. Айнан шу нуқтаи
назардан, барча иқтисодиёт субъектларда маҳсулот сотишдан олинган
молиявий натижалар ва улар билан боғлиқ рентабеллик кўрсаткичларининг
динамик ўзгаришларини доимий таҳлил килиб бориш мақсадга мувофикдир.

Мантиқан олиб қарасак, иқтисодиёт субъектларда асосий воситаларнинг

самарадорлик кўрсаткичлари таҳлилининг ҳам якуний босқичи бўлиб, асосий
воситалар билан боғлиқ рентабеллик кўрсаткичларининг динамик ўзгаришлари
ҳолати ва уларга таъсир этувчи омилларни ўрганиш ҳисобланади.

4-жадвал

“АВС” ОАЖда асосий воситалар рентабеллиги ва унга таъсир этувчи

омиллар таҳлили

Кўрсаткичлар

Ўтган йили Ҳақиқатда

Фарқи (+,-)

1

2

3

4

Соф фойда, минг сўм

85456

178185

92729

Асосий воситалар қиймати (қолдиқ
қийматда) минг сўм

1100730

2265641

1164911

Асосий воситалар рентабеллиги %

7,76

7,86

0,1

Таъсир этувчи омиллар

Шартли ҳисобот йили. 17818/1100730=16,2

Соф фойданинг ўзгариши ҳисобига

Х

Х

8,44

Асосий воситалар қийматининг ўзгариши
ҳисобига

Х

Х

-8,34

Асосий воситалар рентабеллигининг ўтган йилга нисбатан 0,1 % га

ошганлиги корхона учун ижобий баҳоланади ва унга қуйидаги омиллар таъсир
қилган:

а) соф фойданинг ўтган йилга нисбатан 92729 минг сўмга купайганлиги

асосий воситалар рентабеллигининг 8,44 % га ошишига олиб келган;

б) асосий воситалар қийматининг ўтган йилга нисбатан 1164911 минг

сўмга кўпайганлиги асосий воситалар рентабеллигини 8,34 % га камайишига
таъсир кўрсатган.

5-жадвал

“АВС” ОАЖда умумий рентабеллик ва унга таъсир этувчи омилларнинг

таҳлили

Кўрсаткичлар

Ўтган йили Ҳақиқатда Фарқи (+,-)

1

2

3

4

Соф фойда, минг сўм

85456

178185

92729

Асосий воситалар қиймати (қолдиқ қийматда)
минг сўмм

1100730

2265641

1164911

Оборот маблағларининг қиймати, минг сўмм

16417929

14170269

-2247660

Умумий рентабеллик

0,5

1,1

0,6

Таъсир этувчи омиллар

Соф фойданинг ўзгариши ҳисобига

Х

Х

0,52

Асосий воситаларнинг қийматининг ўзгариши
ҳисобига

Х

Х

-0,07

Оборот маблағлари қийматининг ўзгариши
ҳисобига

Х

Х

0,15


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

6-жадвал

Умумий рентабеллик даражасининг ўзгаришига омиллар таъсирини

занжирли алматириш усули билан аниқлаймиз

Кўрсаткичлар

Режада Ҳақиқатда

Занжирли алмаштиришлар

1

2

3

Соф фойда, минг сўм

85456

178185

178185

178185

178185

Асосий воситалар қиймати
(қолдиқ қийматда) минг сўм

1100730

2265641

1100730

2265641 2265641

Оборот

маблағларининг

қиймати, минг сўм

16417929 14170269 16417929 16417929 14170269

Умумий рентабеллик

0,5

1,1

1,02

0,95

1,1

Соф фойда = 1,02-0,5=0,52
Асосий воситалар қиймати = 0,95-1,02= -0,07
Оборот маблағлари қиймати = 1,1-0,95=0,15
“АВС” ОАЖда умумий рентабеллик даражаси ўтган йилга нисбатан 0,6 %

га ошган ва бунга қуйидаги омиллар таъсир қилган:

а) соф фойданинг ўтган йилга нисбатан 92729 минг сўмга ошганлиги

умумий рентабеллик даражасини 1,02 % га оширган;

б) асосий воситалар қийматининг ўтган йилга нисбатан 1164911 минг

сўмга кўпайганлиги умумий рентабеллик даражасини 0,07 % га камайтирган;

в) оборот маблағларининг ўтган йилга нисбатан 2247660 минг сўмга

камайганлиги умумий рентабеллик даражасини 0,15% га оширган.

Юқоридаги учта омилнинг таъсири натижасида умумий рентабеллик

даражасининг ўтган йилга нисбатан 0,6% (0,52+(-)0,07+0,15)га ошганлигини
“АВС” ОАЖ учун ижобий ҳолат деб, баҳолаш мумкин.

Фонд қайтимини ошириш имкониятларини умумлаштириш таҳлил

этишнинг якуний босқичи ҳисобланади. Унда таҳлил этиш натижларидан келиб
чиққан ҳолда корхонада асосий воситаларнинг самарадорлигини оширишнинг
йўналишлари белгиланади.

Асосий воситаларнинг самарадорлик кўрсаткичларини оширишнинг

қуйидаги йўналишларини корхона учун тавсия сифатида келтириб ўтиш
мумкин:

-

ташкилий йўналишлар бўйича, асосий воситаларнинг фақат корхонага

иш берадиган қисминигина олиш, асосий воситаларнинг ортиқча қисмини
ушлаб турмаслик, эскирган асосий воситаларни ва маънавий талабга жавоб
бермайдиган асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш, асосий воситаларни
фарқлаш ва таркиблашни қайта ўзгартириш ва асосий воситаларга амортизация
ҳисоблашнинг муоллиқ шаклларини белгилаш;

-

техник йўналишлар бўйича асосий воситаларни таъмирлаш чораларини

кўриш, техник қаров, эскирган асосий воситаларни янгилари билан
алмаштириш, автоматлаштирилган тизимни яратиш, механизациялашни
кучайтириш.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

Ислом

Каримовнинг

мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор
йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси.
2016 йил 16 январь www.uza.uz;

2.

Ваҳобов А.В. ва бошқ. Молиявий ва бошқарув таҳлили: Дарслик. – Т.:

“Шарқ”, 2005. 301-б;

3.

Ваҳобов А. В., Иброҳимов А. Т. Молиявий таҳлил: Дарслик. - Т.:

“Шарқ”, 2002. 126-б;

4.

Шартли равишда “АВС” ОАЖ деб номланган корхонанинг молиявий

ҳисоботлари.

Библиографические ссылки

Узбекистан Рсспубликаси Президента Целом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамаси мажлисидаги маърузаси.

йил 16 январь www.uza.uz;

Вахобов А.В. ва бошк. Молиявий ва бошкарув тахлили: Дарслик. - Т.: “Шарк”, 2005. 301-6;

Вахобов А. В., Иброхимов А. Т. Молиявий тахлил: Дарслик. - Т.: “Шарк” 2002. 126-6;

Шартли равишда “АВС” ОАЖ деб номланган корхонанинг молиявий хисоботлари.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов