Covid -19 короновирус пандемияси шароитида ўзбекитонда банк сохасини трансформациялаш жараёнини жадаллаштириш

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
24-36
14
3
Поделиться
Азларова, А. (2020). Covid -19 короновирус пандемияси шароитида ўзбекитонда банк сохасини трансформациялаш жараёнини жадаллаштириш . Экономика и инновационные технологии, (5), 24–36. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11772
Азиза Азларова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Доцент кафедры банковского дела и инвестиций, к.э.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада коронавирус пандемияси шароитида банк сохасида трансформация жараёнини жадаллаштириш ҳамда COVID 19 натижасида вужудга келадиган глобал инқироз ҳолатларининг Ўзбекистон банк-молия тизимига таъсири ўрганилган. Банк сохасини трансформация қилишнинг асоси бўлиб, молия кредит муассасаларининг самарали мижозга йўналтирилган рақамли стратегиясини ишлаб чиқиш ва уни амалиётга жорий этиш ҳисобланади. Мақолада банк сохасини трансформация қилишга қаратилган турли ёндашувлар тадқиқ қилинган ва муаллифнинг илмий ва амалий хулосалари шакллантирилган.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

21

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

COVID -19

КОРОНОВИРУС ПАНДЕМИЯСИ ШАРОИТИДА

ЎЗБЕКИТОНДА БАНК СОХАСИНИ ТРАНСФОРМАЦИЯЛАШ

ЖАРАЁНИНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ

Азларова Азиза Ахроровна

ТДИУ Банк иши ва инветициялар кафедраси доценти, и.ф.н.

E-mail:

aziza.azlarova@mail.ru

Аннотация

:

Мақолада коронавирус пандемияси шароитида банк сохасида

трансформация жараёнини жадаллаштириш

ҳамда COVID 19 натижасида вужудга

келадиган глобал инқироз ҳолатларининг Ўзбекистон банк

-

молия тизимига таъсири

ўрганилган

.

Банк

сохасини трансформация қилишнинг асоси бўлиб, молия кредит

муассасаларининг самарали мижозга йўналтирилган рақамли стратегиясини ишлаб
чиқиш ва уни амалиётга жорий этиш ҳисобланади. Мақолада банк сохасини
трансформация қилишга қаратилган турли ёндашувлар тадқиқ қилинган ва муаллифнинг
илмий ва амалий хулосалари шакллантирилган.

Калит cўзлар

:

рақамли иқтисодиёт, банк тизими, рақамли трансформация, молия

-

кредит ташкилотлари, рақамли технологиялар, рақамли стратегия.

Abstract:

The article considers the acceleration of the transformation process in the banking

sector in the context of the coronavirus pandemic, as well as the impact of the global crisis caused
by COVID 19 on the banking and financial system of Uzbekistan. The basis for the transformation of
the banking sector is the development and implementation of an effective client-oriented digital
strategy of financial institutions. The article discusses various approaches to the transformation of
the banking sector and generates author's scientific and practical conclusions.

Key words:

digital economy, banking system, digital transformation, financial institutions,

digital technologies, digital strategy.

Кириш

Бугунги кунда

COVID-19

короновирус пандемияси

шароитида Ўзбекистон банк

тизимида

банклар трансформацияси жараёнини фаоллаштиришнинг зарурияти

ортган. Шу жихатдан жорий йилнинг 12 май санасида қабул қилинган «2020–

2025

йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш
стратегияси тўғрисида»ги Президент Фармони

[1]

нинг ижросини таъминлаш алоҳида

эътибор талаб қилади.

Шу муносабат билан, Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида, жорий

йилнинг 6 июль санасида банк активларида хусусий сектор улушини 15 фоиздан 60
фоизга оширишга қаратилган 2020

-

2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон

Республикаси банк тизимини ислоҳ қилиш стратегиясини амалга ошириш ҳамда
мамлакат тижорат банкларининг трансформация жараёнини жадаллаштириш бўйича
йиғилиш ўтказилди.

Бугунги кунда трансформация сўзи кўп тилга олинаётган тушунчалардан бирига

айланган. Хўш нега? Бу саволга мазкур тушунчанинг мазмун

-

моҳиятидан жавоб топиш

мумкин. Трансформация бу

-

дунёдаги бизнеснинг янги шароитларга,

жамиятнинг

имтиёзларга мослаштирадиган муқаррар жараёни ҳисобланади. Хусусан, банкларда
бундай ўзгариш

-

трансформация нима учун керак ва у қандай амалга оширилади?


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

22

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Мавзуга оид адабиётлар тахлили

Ўзбекистон банк тизимида сўнгги йилларда банк хизматларини сифатини ва

кўламини ошириш бўйича қатор

ишлар амалга оширилди. Лекин, жаҳонда бўлаётган

ўзгаришлар, глобаллашув

жараёни, рақобатбардошликни ҳаддан зиёд ривожланиши

,

тижорат

банкларининг

трансформация

жараёнини

янада

фаоллаштириш,

мижаозларга кўрсатилаётган банк

хизматларини янги босқичга олиб чиқиш

заруратини юзага келтиради.

Бу борада Президентимиз Ш.М.Мирзиёев Олий мажлисга Марожатномада,

“2020 йилдан бошлаб ҳар бир банкда кенг кўламли трансформация дастури амалга
оширилади. Бу борада банкларимизнинг капитал, ресурс базаси ва даромадларини
ошириш алоҳида эътиборимиз марказида бўлади”

[4]

деб таъкидлаб ўтганлар.

Рақамли трансформацияга бир қатор иқтисодчи олимлар ўз таърифларини

беришган.

Жумладан, хорижлик иқтисодчилар Аблязов Т., Асаул В.

[5]

нинг фикрича,

рақамли трансформация жараёни мавжуд бизнес моделларини такомиллаштириш,
шунингдек, иш самарадорлигини ошириш учун рақамли технологиялардан
фойдаланишни англатади. Ушбу жараён инновацион

технологияларни доимий

равишда жорий қилишни ўз ичига олади, бу бутун иқтисодиётни тўлиқ рақамли
ўзгартиришга олиб келади

.

Россиялик иқтисодчи олим Вадим Аркадьевич Кощеев

[6]

, молиявий секторни

ривожлантириш нуқтаи назаридан рақамли трансформация янги иш муҳитини
шакллантирадиган бизнесни юритишнинг амалий усулларини такомиллаштириш
сифатида қараладидеб ҳисоблайди

.

Яна

бир

хорижлик

иқтисодчи

Л.

Пираиненнинг

фикрича,

рақамли

трансформация банк хизматларини тақдим этишнинг замонавий усулларини кенг
жорий этишни англатади

[7].

Ўзбекистонлик иқтисодчи олимлар ҳам рақамли трансформация ва банк

сохасида трансформациялаш жараёнини ривожлантириш борасида бир қатор
тадқиқиотлар олиб боришган. Академик

С.С.Ғуломов

“Рақамли бизнес бу –

жисмоний

ва рақамли дунёларни бирлаштирадиган янги

бизнес

-

моделлар пайдо бўлиши

сифатида қарайди

[8].

Рақамли иқтисодиёт

,

и.ф.д., профессор Тошматов Ш.А

. [9]

нинг фикрича, қисқа

ва лўнда қуйидагича

таърифланади

:

иқтисодиётга, иқтисодий наф олиш билан

боғлиқ бўлган барча жараёнларгарақамли технологияларнинг қўлланилиши

иқтисодиётни рақамлаштириш ёки рақамли иқтисодиёт деб аташ мумкин деб ўз
фикрини билдирган. Шунингдек, рақамли иқтисодиёт билан инновацион иқтисодиёт
бир

-

бирини тўлдирса

-

да, муҳим фарқли жиҳати сифатида рақамли иқтисодиётда

анъанавий иқтисодиётдаги моддий ресурслар улуши юқорилигининг ўрнини рақамли
технологиялар эгалласа, инновацион иқтисодиётда бу ўринни кўпроқ интеллектуал
бойлик, ғоялар эгаллайди, деб таърифлайди

.

Фикримизча, банк сохасида рақамли

трансформацияни ривожлантириш

мижозларнинг эхтиёжларини синчковлик билан ўрганиш ва мавжуд имкониятларни
таҳлил қилиш

орқали

,

мижозга йўналтирилган янги

инновацион стратегияни ишлаб

чиқиш орқали амалга оширилиши керак.

Бу

банк

хизматларининг

истеъмолчилари

бўлиб

,

банкларнинг

инноватсион


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

23

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ривожланишининг

ҳаракатлантирувчи

кучи

ҳисобланади

,

чунки

улар

ўз эҳтиёжларини

ифода этиш

орқали

замонавий

банк

маҳсулотлари

ва

хизматларига

талабларни

шакллантиришади

.

Рақамли

технологиялардан фойдаланиш банклар, ҳукумат ва потентциал

мижозларнинг ўзаро муносабатларини яхшилайди.

Банкларни рақамли трансформациялаш, биринчи навбатда, мижозлар

эҳтиёжларини яхшироқ англашга қаратилган: мижозларлар ва ташкилотлар банклар
билан тез, осон ва арзонроқ алоқада бўлишни истайдилар, шунинг учун рақамли
иқтисодиёт шароитида банк сектори энг замонавий хизматларни таклиф қилишга
тайёр бўлиши керак.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқотни олиб боришда анализ ва синтез, индукция ва дедукция, статистика

ва таққослаш каби тадқиқот усулларидан фойдаланилди. Тадқиқот жараёнида олинган
натижаларнинг қисқача тавсифи:

-

рақамли иқтисодиёт

,

банк сохасини трансформациялаш борасидаги айрим

иқтисодчи олимларнинг илмий қарашлари тақдим этилди;

-

COVID

19

короновирус

пандемияси

шароитида

банк

сохасини

трансформациялаш жараёнларини

жадаллаштириш борасида тавсиялар берилди.

Масалан, Пандемия давридаги муаммоли кредитларни танқидий ўрганиш, бу борада
банкнинг олис худудларидаги мижозларининг ҳам молиявий аҳаолини тахлил қилиш,
ҳар бир мижозга индивидуал ёндашиш;

-

ахборот технологиялар ва коммуникацияни ривожлантирган ҳолда ахолига

сифатли банк хизматларини онлайн шаклда тақдим этишнинг инновацион янги
турларини жорий қилиш;

-

рақамли банкинг молиявий хизматларни мобил ва онлайн

-

платформалар

орқали амалга оширишда вақт ва харажатларни тежаш, шахсий маълумотларнинг
хавфсизлигини таъминлаш, хизмат кўрсатиш тезлиги ва сифатини ошириш.

-

пандемия даврида молиявий ахволи ёмонлашган хўжалик субъектларига

айланма маблағларни тўлдириш учун маблағлар ажратиш ва бу орқали иш
ўринларини тиклаш, республикамизда камбағалликни қисқартиришга қаратилган
чораларни кўриш;

-

дастур ва лойиҳаларни молиялаштиришда қуйи қатламларгача ўрганиш ва

чуқур тахлил қилиш;

-

банк тизимида ходимлар фаолиятини KPI тизими орқали баҳолаш ва

назоратини олиб бориш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш ёки аксинча;

-

банк тизимида корупцияга қарши курашишда самарали механизмни яратиш.

Таҳлил ва натижалар

Ўзбекистонда молиявий тизим рақамли иқтисодиётнинг замонавий талабларига

мувофиқ ривожланиш босқичини ўтмоқда. Рақамли трансформация туфайли банк
сохасини ривожлантириш бўйича бизнес моделлари ва концепциялар ишлаб
чиқилмоқда ва такомиллаштирилмоқда, хусусан, интернет

-

банкинг пайдо бўлишидан

бошлаб анъанавий банк

операцияларини кўрсатишда инновацион усуллардан

фойдаланилмоқда

.

Натижада банкларни инновацион ривожлантириш орқали,

уларнинг

рақобатбардошлиги ва барқарор фаолият кўрсатиши

,

самарадорлиги, энг

асосийси банкка ахолининг ишончи ошишига, замин яратилмоқда.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

24

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Ўзбекистон банк тизимида сўнгги йилларда банк хизматларини сифатини ва

кўламини ошириш бўйича қатор ишлар амалга оширилди. Лекин, жаҳонда бўлаётган
ўзгаришлар, глобаллашув жараёни, рақобатбардошликни ҳаддан зиёд ривожланиши,
тижорат

банкларининг

трансформация

жараёнини

янада

фаоллаштириш,

мижаозларга

кўрсатилаётган банк хизматларини янги босқичга олиб чиқиш

заруратини юзага келтиради.

Ҳозирги

кунда, тижорат банклари филиалларининг сони камайиб, уларнинг

ўрнига банк хизматларини кўрсатиш марказлари(шахобчалари) фаолияти кенг
ривожланмоқда.

Бу эа, ўз навбатида мижозларга кўрсатилаётган кўплаб хизматлар, хусусан,

анъанавий депозит ёки кредит операцияларини ҳам онлайн кўрсатиш заруратини
оширмоқда

.

1-

жадвал

Кредит ташкилотлари сони ва банклар инфратузилмалари тўғрисида маълумот

[10 ]

01.01.2018

01.01.2019

01.05.2020

1. Кредит ташкилотлари, жами*

104

121

148

шу жумладан:

-

Тижорат банклари, шундан:

28

29

31

Давлат улуши мавжуд банклар

11

13

13

Бошқа банклар

17

16

17

-

Нобанк кредит ташкилотлари, шундан:

76

92

118

Микрокредит ташкилотлари

30

37

57

Ломбардлар

46

55

61

2. Тижорат банклари филиаллари, жами

862

876

853

3. Банк хизматлари марказлари (хизмат

офислари ва

мини

-

банклар)

980

1151

1 093

4. 24/7 шахобчалари

907

1 097

Жадвал маълумотларидан 2018

-2020

Ўзбекистонда жами кредит ташкилотлари

сони 44 тага ошиб, 01.01.2020 йил холатига 148 тага етганлигини кўришимиз мумкин.

Шунингдек, нобанк кредит ташкилотлари сони ҳам ошиб бориб, 2018 йилда 76 тани
ташкил қилган бўлса, 2020 йилга келиб 118 тага етган.

Шунингдек, тахлил қилинаётган

даврда банк хизматлари марказлари (хизмат офислари ва мини

-

банклар) ва 24/7

шахобчалари сони ҳам ортган. Бу кўрсаткичлар иқтисодиётимизда банк тизимининг
алоҳида аҳамиятга эгалиги билан, ҳамда банк хизматларига талабнинг ортиб бориши
билан изохланади.

Бугунги кунда, жами тижорат банклари 31 тани ташкил қилиб, мулкчилик шакли

бўйича тахлил қилганимизда давлат

улуши мавжуд банклар 1

3

тани ташкил

қилади.

[10]

Ҳозирда

банк тизимини ислоҳ қилиш борасидаги энг

муҳим вазифа –

республикада банк фаолияти ва бизнес жараёнларини

трансформация қилиш бўлиб,

бу борадаги саъй

-

ҳаракатлар банк тизимида

рақобат муҳитини яхшилаш, давлат

банкларини трансформация қилиш,

уларнинг фаолиятини бозор тамойиллари ва

давр талаблари асосида қайта ташкил қилиш ҳамда банк тизимида хусусий капитал
иштирокини

кенгайтиришга қаратилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

25

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Бу борада Ўзбекистон

Республикаси Президентининг

2019

йил 21 майдаги

“Давлат корхоналари ва устав капиталида давлат иштирок этаётган тижорат
банкларини реструктуризация ва ислоҳ қилиш чора

-

адбирлари тўғрисида”ги ПҚ

-4325-

сонли қарори билан давлат банкларини реструктуризация ва ислоҳ қилишни

мувофиқлаштириш тадбирларига халқаро молия институтларининг фаол ва тизимли
жалб этилиши таъминланган

. [3]

Жумладан,

2019

йилда Халқаро молия

корпорацияси ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзсаноатқурилишбанк

,

Асака банк ва Алоқабанкни трансформация қилиш жараёнида қатнашишга
киришган

.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси

(ЎТТЖ) маблағлари ҳисобидан берилган кредитлар банклар балансидан ЎТТЖ
балансига ўтказилган

ҳамда қопланиш муддати узоқ бўлган ва катта бошланғич

капитал қўйилмаларни

талаб этадиган иқтисодиётнинг базавий тармоқларидаги

йирик инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларининг ЎТТЖ томонидан тўғридан

-

тўғри

кредитлаш механизми жорий қилинган.

Шунингдек, 2019 йил мобайнида тижорат банклари томонидан ўз ресурс

базаларини диверсификация қилиш мақсадида халқаро молия бозорларидан арзон
ва узоқ муддатли ресурслар жалб қилиш

бўйича мақсадида

,

Ўзсаноатқурилишбанк

томонидан Лондон фонд биржаси орқали 300 млн.АҚШ долларилик евробондлар
сотилган.

Марказий банк томонидан банк бошқаруви самарадорлигини аҳолашда

даромад билан харажатлар нисбатларини баҳолашдан ташқари турли хил сифат
кўрсаткичлари динамикаси ҳам доимий равишда кузатиб борилмоқда.

Банклар томонидан активлардан фойдаланиш

самарадорлигини баҳоловчи

активлар рентабеллиги кўрсаткичи ҳисобот даврида банк тизими бўйича 0,2 фоиз
бандга ошиб, 2,2 фоизни ташкил этган

. (1-

расм.

)

1-

расм. Банклар активлари рентабеллиги динамикаси

[10]

Ушбу кўрсаткич давлат банкларида 1,8 фоизга, хусусий ва хорижий

банкларда эса 4,8 фоизга тенг бўлган

.

Давлат

банклари бўйича активлар рентабеллиги кўрсаткичининг хусусий ва

хорижий банклар ўртача

кўрсаткичидан анча пастлиги давлат банклари ва бошқа


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

26

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

банклар молиявий бошқариш стратегиялари ўртасида сезиларли фарқлар мавжуд
эканлигини кўрсатмоқда.

2-

расм.

Банклар капиталининг рентабеллиги динамикаси

[10]

Капитал

рентабеллиги

банкларнинг

ўз

капиталидан

фойдаланиш

самарадорлигини баҳоловчи кўрсаткич бўлиб, ҳисобот йили давомида республика
банк тизимида ушбу кўрсаткич 2018 йилдаги 15,8 фоиздан 16,7 фоизгача ошди.
Капитал рентабеллиги кўрсаткичи давлат банкларида 13,7 фоизга, хусусий ва хорижий
банкларда 31,4 фоизга тенг бўлган

.( 2-

расм

)

Давлат банклари активлар ва капитал рентабеллиги кўрсаткичларининг нисбатан

пастлиги мазкур банклар кредит портфелида давлат ижтимоий

дастурлари доирасида

ажратилган кичик маржали кредитлар салмоғининг юқорилиги ҳамда уларнинг
фаолиятида даромадлилиги юқори

бўлган тижорат кредитларининг ва чакана банк

хизматлари улушининг нисбатан паст даражада сақланиб қолаётганлиги билан
изоҳланади

.

Бугунги кунда, тижорат банклари жами кредит портфелидаги узоқ муддатли

кредитларнинг улуши 95 фоиздан 92 фоизгачапасайиши кузатилган бироқ, мазкур
кўрсаткич халқаро меъёрлардан (70 фоиз) анча юқори даражада сақланиб қолган

.

3-

расм.Узоқ муддатли кредитларнинг жами кредитлардаги улуши

. [10]

Бундан ташқари, долларизация даражаси банкларнинг жами кредитларида

56

фоиздан 48 фоизгача ва мажбуриятларида 63 фоиздан 58 фоизгача пасайган бўлсада,


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

27

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ҳамон

юқори улушларга эга

.

4-

расм Банкларнинг миллий ҳамда хорижий валютадаги кредитлар қолдиғи

ўзгариши

[10]

Бугунги кунда банк тизимида 10 та энг йирик қарздорларга ажратилган кредитлар

билан боғлиқ концентрация риски юқори даражада сақланиб қолаётган бўлиб, 2020
йилнинг 1 январь ҳолатига бундай кредитлар жами банк

тизими кредит

портфелининг 35 фоизини, шу жумладан,

корпоратив кредит портфелида уларнинг

хорижий валютадаги кредитлари улуши 30 фоизни ташкил этган.

Шу билан бирга, 2020 йил 1 январь ҳолатига банк тизими бўйича жами

муаммоли кредитлар

43,2

трлн. сўмни ташкил этган бўлиб, унинг 43 фоизини

қониқарсиз, 19 фоизини шубҳали ва 38 фоизини умидсиз кредитлар ташкил этган

.

Муаммоли кредитларнинг жами кредитлардаги улуши кредит портфели

сифатини белгиловчи кўрсаткич бўлиб, ушбу кўрсаткичнинг ошиши келгусида жиддий
йўқотишларга ва ликвидлилик муаммоларини келтириб чиқаришда асосий омил
бўлади. Мазкур кўрсаткич 2019 йил якуни бўйича ўтган йилга нисбатан банк тизими
бўйича 0,1 фоиз бандга камайиб, 2020 йил 1 январь ҳолатига 1,5 фоизни ташкил этган.

Банкларда активлар сифатининг ёмонлашуви натижасида банк капиталининг

эҳтимолий емирилиш даражасини англатувчи соф муаммоли кредитларнинг жами
капиталга нисбати кўрсаткичи ҳисобот йилида банк тизими бўйича 1,6 фоизга камайиб,
2020 йил 1 январь ҳолатига 2,7 фоизни ташкил этган

.

Республикамизда 2019 йил давомида

юқори суръатларда кузатилган кредитлаш

амалиёти банк тизимида ликвидлилик рискининг ортишига олиб келди. Натижада
банклар юқори ликвидли активларининг жами активлардаги улуши 2018 йил бошига
нисбатан 2019 йилнинг I ярим йиллигида қарийб 3 баробарга

камайган

.

10,5

12,6

16,1

30,1

68,8

93,5

100,9

15

19,6

23,6

22,5

41,7

73,9

110,6

41%

39%

41%

43%

62%

56%

48%

0%

10%

20%

30%

40%

50%

60%

70%

0

20

40

60

80

100

120

01.-

01.2014 й 01.01.2015 й 01.01.2016 й 01.01.2017 й 01.01.2018 й 01.01.2019 й 01.01.2020 й

Валюта бозори либерализацияси

Хорижий валютадаги кредитлари қолдиғи

Миллий валютадаги кредитлар қолдиғи

хорижий валютадаги кредитлар улуши %


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

28

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

4-

расм

.

Банк тизимида соф муаммоли кредитларнинг (резервлар чегирилган) жами

капиталга нисбати кўрсаткичи динамикаси

[10]

Банкларнинг ликвидлилигини мустаҳкамлаш мақсадида Марказий банк

томонидан тижорат банкларига 2019 йилнинг июлидан бошлаб 2020 йилнинг 1 июлига
қадар

ҳар

чоракда юқори ликвидли активларнинг жами активлардаги улушини

камида 1 фоиз бандга ошириб бориш орқали

10

фоизга етказилишини таъминлаш

юзасидан тегишли мақсадли параметрлар белгилаб берилган.

Юқоридаги

тахлил

натижаларига

таянган

холда,

банк

тизимидаги

ислоҳотларнинг асосий мақсади –

тижорат банкларини мижоз учун ишлашга ўргатишга

қаратилган

деб ҳисоблаймиз. Шу жихатдан, банк тизимини трансформациялаш

борасидаги ислоҳотларни амалга ошириш, замонавий, билимли кадрларга боғлиқ
бўлиб, банк соҳаси вакилларининг банк тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар
самарасини ва мазмун

-

моҳиятини яхши ўзлаштирганлиги асосий омиллардан

саналади.

Ҳаракатлар

стратегиясининг 71

-

бандида барча хизмат кўрсатиш соҳаларида

рақамли транформацияни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилган. Давлат
улушига эга бўлган банклар трансформацияси бўйича «йўл харита»ларини 2020 йил 1
июндан бошлаб амалга ошириш, шу жумладан аҳоли ва хўжалик юритувчи
субъектларга кўрсатилаётган банк хизматлари сифатини ошириш ҳамда замонавий
чакана банк хизматлари турларини кўпайтириш чоралари белгиланган.

[2]

Шу мақсаддан келиб чиқиб, жорий йилда банк тизими фаолиятини кенг

трансформациялаш,

шунингдек,

банк

бизнесини

юритишнинг

замонавий

моделларини жорий қилиш борасидаги белгиланган вазифалар ижроси Марказий
банк ва тижорат банклари ўзаро ҳамкорлигининг амалий ва самарали шаклларини
қўллашни тақозо этмоқда. Бундай ёндашув, пандемия шароитида аҳолида банк
тизимига бўлган ишончни шакллантиришга ва уни оширишга хизмат қилмоқда.

Ҳозирги

кунда, иқтисодиётга, иқтисодий наф олиш билан боғлиқ бўлган барча

жараёнларга рақамли технологияларнинг қўллаш зарурияти ортган.

Рақамли трансформация

-

бу дунё бизнесининг рақамли иқтисодиёт

жамиятининг янги шартлари ва афзалликларига мослаша бошлаган муқаррар жараён


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

29

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

бўлиб, унгакўра рақамли технологияни татбиқ этиш орқали жамиятда инсонларнинг
турмуш даражасини яхшилаш, қулайликлар яратиш гасифатини оширишга хизмат
қилувчи восита ҳисобланади.

Банкларни трансформация қилиш жараёнида мижозларнинг талаблари ортиб

бориши муқаррар ва бу борада илғор инновацион банк хизматларини сифатли
кўрсатилмаслиги натижасида банк мижозларининг ўз банкига бўлган ишончининг
камайишига олиб келиши мумкин. Натижада, банк мижозлари банкларини
алмаштиришга ёки бошқа банк хизматларидан фойдаланишга харакат қилади.
Шунинг учун банклар мижозларининг талабларига биноан фаолиятини
трансформацияқилиши, яъни банк маҳсулотлари ва хизматларини замонавий ахборот

-

коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда янги банк хизматларни
яратишни тақозо этади.

Шу нуқтаи назардан, тижорат банклари ташкилий тузилмасини қайта кўриб

чиқиши асносида уни халқаро стандартларга мослаб такомиллаштириш, кредитлаш
шартларини соддалаштириш муҳим жихатлардан саналади. Шу билан бирга, бизнесга
йўналтирилган корпоратив бошқарув ва кузатув кенгашларини жонлантириш,
замонавий банк хизматларини жорий этиш бўйича чора

-

тадбирлар ишлаб чиқилиши

зарур.

Республикамиз банк соҳасидаги ҳозирги ҳолатнинг таҳлили банк тизимида

давлатнинг юқори даражадаги аралашуви, давлат иштирокидаги банкларда
менежмент ва таваккалчиликларни бошқариш сифатининг етарли эмаслиги,
иқтисодиётда молиявий воситачиликнинг паст даражаси каби банк секторини
иқтисодий янгиланишлар ва жамият эҳтиёжларига мос равишда ривожлантиришга
тўсқинлик қилаётган қатор тизимли муаммолар мавжудлигини кўрсатмоқда.

Бу камчиликни бартараф этиш учун банклар фаолиятига хос бўлмаган

функцияларни хатловдан ўтказиш, Марказий банк ҳузуридаги Қайта тайёрлаш
корпоратив марказида аввало жойлардаги банк ходимлари учун банклар
трансформациясини тушунтириш бўйича ўқув дастурларини ташкил этиш
топширилган.

Давлат иштирокидаги банкларниг аксарияти давлатнинг мақсадли

фондларидан пул маблағлари билан таъминланиб, давлат улуши бор корхоналарга ва
давлат лойиҳаларига имтиёзли асосида кредит сифатида берилмоқда. Ушбу
берилган кредитлар доимий равишда реструктиризация (муддатини узайтириш ёки
бошқа шартларини кўриб чиқиш) қилиб борилади, бу эса банкларнинг самарадорлик
кўрсаткичлари ва даромадига салбий таъсир кўрсатади.

Шу сабабли, банк тизимида давлат улуши ва аралашувини камайтириш

мақсадида, давлат иштирокидаги банкларни халқаро ва маҳаллий инвесторларга
сотиш чоралари ишлаб чиқилмоқда.

Амалиётдан маълумки, барқарор ва юқори иқтисодий салоҳиятларга эга бўлган

инвесторлар –

инвестиция қилинаётган давлатига, минтақасига ёки бирон бир

корхонасига, инвестиция лойиҳаси қачонки юқори иқтисодий самара бера олиш
тўғрисида қатъий ишонч ҳосил қилсагина ўз маблағларини ушбу лойихага
инвестициялаш учун тизимли таҳлиллар асосида қарор қабул қилади. шунинг учун ҳам,
республикамиз банк тизимида инвестицион лойиҳалариниг сифат ва миқдор
кўрсаткичларини чуқур тахлил қилиш алоҳида аҳамият касб этиб, муҳим ҳисобланади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

30

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Шу

ўринда, Президентимиз Ш. М.Мирзиёев биргина 2018 йил мобайнида 30 дан

ортиқ хорижий давлатлар ва халқаро молия иниститутлари раҳбарлари билан олий
даражадаги музокаралар олиб бордилар ва икки томонлама 180 тадан ортиқ
шартнома ва келишувлар имзолаганликларини эътироф этиш лозим.

Ҳозирда

республикамизда 6 та тижорат банки

“Ипотекабанк”,

“Саноатқурилишбанк”, “Туронбанк”, “Асакабанк”, “Алоқабанк” ва “Агробанк”
молиявий диагностика, истиқболли стратегияларни ишлаб чиқиш ва хусусийлаштириш
масалалари бўйича халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни бошлаган.

Бироқ, Президент Ш.М.Мирзиёев бошқа банкларни трансформация қилиш

ишлари етарли даражада фаол олиб борилмаётганлигини, банк тизимида коррупцияга
барҳам бериш масаласига алоҳида эътибор бериб, барча тижорат банклари раислари
коррупцияга чек қўйиш, комплаенс

-

назорат каби таъсирчан механизмларни жорий

қилиш бўйича қатъий чоралар кўриши лозимлигини танқид қилдилар.

Ҳозирги

COVID 19 короновирус пандемияси билан боғлиқ ноодатий шароитда

банкларнинг кредит портфели ва лойиҳалар сифатини ошириш масаласи ҳам алоҳида
эътибор талаб этади. Бу борада Марказий банк томонидан ўтказилган стресс

-

тестлар

натижаларига кўра, муаммоли кредитлар улуши бир неча баробар кўпайиши
мумкинлиги аниқланган, бу эса ўз навбатида банк тизими учун жиддий хатар
ҳисобланади.

Ҳозирда

молия вазирлигига банклар устидан кузатув кенгашида акциядор

сифатида назоратни кучайтириш вазифаси юклатилган. Давлат улуши бор банкларнинг
кузатув кенгашида жами 14 та хорижий мустақил экспертлар жалб қилинган, ҳамда
йил якунига қадар, Молия вазирлиги ўз олдига чет эллик мустақил экспертларни
давлат банкларининг кузатув кенгашидаги улушини 30 % га етказишни мақсад қилиб
қўйган.

Бундан кўзланган мақсад, банкларнинг бизнесдаги ҳар қандай сиёсатларини

(кредит

сиёсати , валюта сиёсати ва б.ш) самарали бошқариш ва банк рахбарияти

томонидан коррупция холатларини олдини олишга қаратилган тизимни яратиш
ҳисобланади.

Шу муносабат билан муаммоли кредитларни ҳудудлар кесимида батафсил

таҳлил қилиб, кредит портфели сифатини сақлаб қолиш бўйича таъсирчан механизм
ишлаб чиқиш асносида Марказий банкка барча тижорат банкларининг кредит
портфелларини хатловдан ўтказилгач, қийин аҳволга тушиб қолган ҳар бир мижознинг
молиявий имкониятларини тиклаш бўйича аниқ чораларни ишлаб чиқиши бўйича
вазифалар юклатилган.

Хусусан, банклар томонидан , ҳар бир худудлар ва тармоқлар кесимида

пандемия шароитида қийин молиявий аҳволга тушиб қолган айланма маблағларга
эҳтиёжи бор хўжалик субъектларига айланма маблағларини тўлдириш учун маблағлар
ажратиш орқали уларни фаолиятини тиклаш борасида тизимли чора тадбирлар йўлга
қўйилиши белгиланган. Бундан кўзланган мақсад, иш ўринларини тиклаш, янги иш
ўринларини яратиш ва натижада мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш
ҳисобланади.

Шу билан бирга,

Президент Ш.М.Мирзиёев 2020 йилнинг 6 июль санасида банк

активларида хусусий сектор улушини 15 фоиздан 60 фоизга оширишга қаратилган

2020-

2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси банк тизимини ислоҳ


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

31

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

қилиш

стратегиясини амалга ошириш ҳамда мамлакат тижорат банкларининг

трансформация жараёнини жадаллаштириш бўйича йиғилишда, давлат активлари бор
тижорат банкларида ҳукуматдан олинган маблағлар ҳиссаси ҳамон юқорилиги танқид
қилиб, банклар молиявий ресурсларни давлат ёрдами ва кўмагисиз, мустақил жалб
қилишлари зарурлигини қайд этган.

Ҳозирги

кунда, бундай кредитлар улуши Қишлоқ қурилиш банкда 41 фоизни,

Ипотека банкда 32 фоизни ташкил этади. Ўтган йили банкларга давлат кафолати остида
қарийб 600 миллион долларлик кредит линиялари жалб қилинган бўлса, жорий йилда
бу кўрсаткич 570 миллион долларни ташкил қилади. Шу билан бир қаторда, аҳолининг
жамғарма ва муддатли депозитлари улуши йирик банкларда ўртача 5 фоизни ташкил
этади, холос. Шу муносабат билан Марказий банкка тижорат банкларига аҳоли
омонатларини жалб этиш бўйича қўшимча таклифлар ишлаб чиқиш топшириғи
берилган.

Маълумки, «2020–2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг

банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги Президент Фармони

[1]

нинг

ижросини таъминлаш мақсадида, банк соҳасида ўрта муддатли ислоҳотларнинг
асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар белгилаб олинган:

-

секторни қайта қуриш –

банкларни ўзгартириш ва хусусийлаштириш;

-

банк назорати бўйича Базель қўмитаси стандартларини, молиявий

ҳисоботларнинг халқаро стандартларини ва бошқаларни жорий этган ҳолда
қонунчилик базасини такомиллаштириш;

-

мижозларга йўналтирилган хизматлар, кредитлаш механизмлари ва бизнес

жараёнларини автоматлаштириш орқали хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва
кенгайтириш;

-

кадрлар малакасини ошириш.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш

стратегиясининг мақсади 2025 йилга бориб қуйидаги вазифаларни ижросини
таъминлашни кўзда тутади:

банк тизими активларининг жами ҳажмида давлат улуши бўлмаган банклар

активлари ҳиссасини жорий 15 фоиздан 2025 йилга келиб 60 фоизгача ошириш;

банклар мажбуриятларининг умумий ҳажмида хусусий сектор олдидаги

мажбуриятлар ҳиссасини жорий 28 фоиздан 2025 йил якунига 70 фоизгача ошириш;

2025 йилга келиб давлат улуши мавжуд камида учта банк капиталига зарур

тажриба, билим ва нуфузга эга камида учта стратегик хорижий инвесторларни жалб
қилиш;

умумий кредитлаш ҳажмида нобанк кредит ташкилотлари улушини жорий 0,35

фоиздан 2025 йилга келиб 4 фоизгача ошириш.

Дунё миқёсида ҳар бир давлат ўз имкониятлари ва вазиятидан келиб чиққан

ҳолда короновирус пандемиясига қарши турли ечимларни жорий этмоқда. Бу таклиф
этилаётган йўналишларнинг қайси бири энг самарали эканини аниқлаш осон иш эмас.
Шу сабабли, мамлакатимиз хукумати томонидан жаҳон тажрибасини кузатиш билан
бирга ўз имкониятларимиз доирасида, инқирозни тез ва самарали енгиш мақсадида
амалий чора тадбирлар ишлаб чиқилмоқда:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев коронавирус

пандемияси шароитида банк тизимининг барқарор ишлашини ҳамда иқтисодиётга


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

32

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

молиявий кўмакчи бўлишини таъминлаш мақсадида, жаҳон иқтисодиётида
бошланаётган инқироз ҳолатларини ҳисобга олиб, банкларнинг лойиҳалар
портфелини танқидий кўриб чиқиш зарурлиги таъкидлаган

.

Бу борада банкларга маблағларни устувор равишда кичик бизнес субъектларига

янги иш ўринлари яратиш учун ҳамда уй шароитида ўзини ўзи банд қилиш учун
йўналтириш тавсия этилди.

-

карантин даврида ҳам аграр соҳадаги ишлар тўхтамаганини ҳисобга олиб,

қишлоқ хўжалиги тармоқларига бириктирилган тижорат

банклари ҳозирнинг ўзида

янги лойиҳаларни кўпайтиришлари лозимлиги қайд этилди.

-

Марказий банкка ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти тўхтаб қолмаслиги учун

банклар орқали 30 триллион сўм айланма маблағлар ажратилишини таъминлаш
топширилди. Зарур ҳолларда, корхоналарга иш ҳақи тўлаш учун ҳам кредитлар
ажратилишини йўлга қўйиш лозимлиги таъкидланди.

-

масофавий хизмат кўрсатиш турлари ва қамровини кенгайтириш бўйича ҳам

вазифалар белгиланди.

Хулоса ва таклифлар

Умуман олганда, келгуси ўн йилликларда

ҳам

молия тизимининг рақамли

ривожланиши тезлашади ва банк сохасида рақамли трансформацияни ишончли
бошқариш рақобат муҳитида ажралмас устунликка айланади.

Мамлакатимизда пандемия ва карантин билан боғлиқ мавжуд қийинчиликларга

қарамасдан, фаолият юритаётган бирон

-

бир тизим тўхтаб қолмади, банк тизимида ҳам

масофадан туриб, “онлайн” режимда олиб бориш имкониятлари кенгайтирилди.

Шундан келиб чиқиб, ҳозирги шароитда банклар инновацион стратегияларни

ишлаб чиқиши, ҳамда ресурс базасини кенгайтириш ва капиталлашув даражасини
ошириши, IT

-

технологиялар асосида янги банк маҳсулотларини таклиф этиши ҳар

доимгидан ҳам долзарб ҳисобланади.

Жаҳон амалиётида глобал муносабатлар молиявий технологияларнинг жадал

ривожланишига замин яратиб, янги P2P

-

кредитлаш, онлайн

-

cкоринг, алгоритмик

савдо ва шунга ўхшаш хизматларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлди.

Ўзбекистонда тижорат банклари томонидан дастур яратувчилар билан бирга

жорий этилган мобил илова дастурлари орқали мижозларга реал вақт режимида банк
операцияларини бажариш имконияти амалиётга жорий этилган.

Хулоса қилиб айтганда, бугунги кунда

COVID 19-

короновирус пандемияси билан

боғлиқ ўзига хос шароитда банк сохасида трансформация жараёнини жадаллаштириш

,

ҳамда

Ўзбекистон банк тизимини

жахон молия бозорига интеграциялашувини

жадаллаштиришда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратиши лозим:

1.

Банкларнинг фаолиятини иш услубини ўзгартириш, бунда ҳар бир мижозга

йўналтирилган ўз стртегиясини ишлаб чиқиш;

2.

Пандемия давридаги муаммоли кредитларни танқидий ўрганиш, бу борада

банкнинг олис худудларидаги мижозларининг ҳам молиявий аҳаолини тахлил қилиш,
ҳар бир мижозга индивидуал ёндашиш;

3. Ахборот технологиялар ва коммуникацияни ривожлантирган ҳолда ахолига

сифатли банк хизматларини онлайн

шаклда тақдим этишнинг инновацион янги

турларини жорий қилиш;

4. Рақамли банкинг молиявий хизматларни мобил ва онлайн

-

платформалар


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

33

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

орқали амалга оширишда вақт ва харажатларни тежаш, шахсий маълумотларнинг
хавфсизлигини таъминлаш, хизмат кўрсатиш тезлиги ва сифатини ошириш;

5.

Пандемия даврида молиявий ахволи ёмонлашган хўжалик субъектларига

айланма маблағларни тўлдириш учун маблағлар ажратиш ва бу орқали иш
ўринларини тиклаш, республикамизда камбағалликни қисқартиришга қаратилган
чораларни кўриш;

6.

Дастур ва лойиҳаларни молиялаштиришда қуйи қатламларгача ўрганиш ва

чуқур тахлил қилиш;

7.

Банк тизимида ходимлар фаолиятини KPI тизими орқали баҳолаш ва

назоратини олиб бориш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш ёки аксинча;

8. Банк тизимида корупцияга қарши курашишда самарали механизмни яратиш.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 —

2025 йилларга

мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси
тўғрисида» Фармони

.

ПФ

-5992-

сон 12.05.2020 й.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017 —

2021 йилларда Ўзбекистон

Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар
стратегиясини амалга оширишга доир ташкилий чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги

Фармони. ПФ

-4947-

сонли Фармони. 07.02.2017 й.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат корхоналари ва устав

капиталида давлат иштирок этаётган тижорат банкларини реструктуризация ва ислоҳ
қилиш чора

-

адбирлари тўғрисида”ги ПҚ

-4325-

сонли қарори.

21.05.

2019 й.

4.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга

Мурожаатномаси. Халқ сўзи газетаси № 19 (7521). 2020 йил 25 январь.

5. Ablyazov T., Asaul V. On competitive potential of organization under conditions of

new industrial base formation // SHS Web of Conferences. 2018. Vol. 44. 00003.

6.

Кощеев В.А., Цветков Ю.А. Цифровая трансформация банковского сектора.

https://cyberleninka.ru/article/n/tsifrovaya-transformatsiya-bankovskogo-sektora

7. Piirainen L. Digitalization of the financial sector and change management.

Bachelor's Thesis. 2016. 60 p.

8.

Gulyamov S. S. va boshq. Raqamli iqtisodiyotda blokchyeyn tyexnologiyalari. O‘quv

qo‘llanma 21

-22 betlar .TMI 2019 yil -447 bet.

9.

Тошматов Ш.А. Иқтисодиётни рақамлаштиришнинг “яшил иқтисодиёт” билан

уйғунлиги.“Давлат бошқаруви ва иқтисодиётни рақамлаштиришнинг устувор
йўналишлари” мавзуидаги Республика илмий

-

амалий конференцияси материаллари

// Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Тошкент 2020 й. 503 б.

-

255 бет

.

10.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2019 йил учун ҳисоботи

маълумоти

Библиографические ссылки

«Узбекистон Республикаси Президентининг 2020 — 2025 йилларга мулжалланган Узбекистон Республикасининг банк тизимини исло^ цилиш стратегияси тутрисида» Фармони. ПФ-5992-сон 12.05.2020 й.

Узбекистон Республикаси Президентининг "2017 — 2021 йилларда Узбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича ^аракатлар стратегиясини амалга оширишга дойр ташкилий чора-тадбирлар тутрисида"ги Фармони. ПФ-4947-сонли Фармони. 07.02.2017 й.

Узбекистон Республикаси Президентининг "Давлат корхоналари ва устав капиталида давлат иштирок этаётган тижорат банкларини реструктуризация ва ислох, К.ИЛИШ чора-адбирлари тугрисида"ги ПК-4325-сонли кдрори. 21.05. 2019 й.

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. Халк, сузи газетаси № 19 (7521). 2020 йил 25 январь.

Ablyazov Т., Asaul V. On competitive potential of organization under conditions of new industrial base formation // SHS Web of Conferences. 2018. Vol. 44. 00003.

Кощеев B.A., Цветков Ю.А. Цифровая трансформация банковского сектора. https://cyberleninka.rU/article/n/tsifrovaya-transformatsiya-bankovskogo-sektora

Piirainen L. Digitalization of the financial sector and change management. Bachelor's Thesis. 2016. 60 p.

Gulyamov S. S. va boshq. Raqamli iqtisodiyotda blokchyeyn tyexnologiyalari. O'quv qo'llanma 21-22 betlar .TMI 2019 yil -447 bet.

Тошматов Ш.А. Иктисодиётни рацамлаштиришнинг "яшил ик,тисодиёт" билан уйгунлиги/'Давлат бошцаруви ва ицтисодиётни рацамлаштиришнинг устувор йуналишлари" мавзуидаги Республика илмий-амалий конференцияси материаллари // Узбекистон Республикаси Президенти ^узуридаги Давлат бошцаруви академияси. Тошкент 2020 й. 503 6.-255 бет.

Узбекистон Республикаси Марказий банки 2019 йил учун ^исоботи маълумоти

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов