Основные критерии развития сферы услуг в регионе

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
169-178
9
10
Поделиться
Козибоев, Б. (2017). Основные критерии развития сферы услуг в регионе. Экономика и инновационные технологии, (1), 169–178. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9174
Бехзод Козибоев, Ургенчский государственный университет

аспирант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье показаны роль и основные критерии сферы услуг в комплексном развитии региона. А также, анализировано нынешнее состояние сферы услуг в регионе, даны выводы, предложения и рекомендации по дальнейшему развитию этой сферы.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

1

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

МИНТАҚАДА ХИЗМАТЛАР СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ

АСОСИЙ МЕЗОНЛАРИ

Қўзибоев Беҳзод Ҳамидович,

УрДУ магистранти

E-mail:

ursu_economics_behzod@mail.ru

Аннотация:

Ушбу мақолада минтақани комплекс ривожлантиришда

хизматлар соҳасининг роли ва асосий мезонлари кўрсатиб берилган.
Шунингдек, минтақада хизматлар соҳасининг ҳозирги ҳолати таҳлил қилиниб,
уни истиқболда ривожлантириш бўйича хулоса, таклиф ва тавсиялар
берилган.

Аннотация:

В статье показаны роль и основные критерии сферы услуг в

комплексном развитии региона. А также, анализировано нынешнее состояние
сферы услуг в регионе, даны выводы, предложения и рекомендации по
дальнейшему развитию этой сферы.

Annotation:

This article provides data on the role and main criterions of the

service sector on complex development of the region. And also, the article analyses
the current condition of the service sector in the region, gives conclusions,
suggestions and recommendations on further development of this sector.

Калит сўзлар:

Минтақа, модернизация, диверсификация, хизматлар

соҳаси, ЯИМ (ялпи ички маҳсулот), ЯҲМ (ялпи ҳудудий маҳсулот), комплекс,
туризм хизматлари, тенденция, мезон.

Кириш

Иқтисодиётни модернизациялаш ва аҳоли фаровонлигини ошириш

шароитида минтақаларни комплекс ривожлантириш ва бунда асосан хизматлар
соҳаси самарадорлигини ошириш, мазкур соҳа субъектлари учун қулай
имкониятлар яратиш бугунги кунда ҳукуматимиз олдида турган долзарб
масалалардан бири ҳисобланади. Хусусан, Президентимиз Ш.М.Мирзиёев
Вазирлар Маҳкамасининг “мамлакатимизни 2016 йилдаги ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш якунларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳамда республика
ҳукуматининг 2017 йил учун иқтисодий ва ижтимоий дастури энг муҳим
йўналишлари

ва

устувор

вазифаларини

белгилашга

бағишланган

кенгайтирилган мажлиси”даги маърузасида ҳудудларни комплекс ва интенсив
равишда ривожлантириш ҳамда шаҳар ва қишлоқ жойларида аҳоли турмуш
шароитини ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва модернизация
қилиш борасида қабул қилинган янги мақсадли дастурларни амалга ошириш
бўйича муҳим вазифа ва чораларни белгилаб бердилар [1].

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Бозор муносабатлари шароитида минтақа мамлакат ёки бир неча

мамлакатнинг кўп ёки кам бир хилдаги табиий шароитга эга бўлган моддий ва
ижтимоий техник ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмалар комплекси


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

2

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ҳамда ижтимоий сиёсий шароитнинг ўзига хослиги билан ажралиб турувчи
маълум минтақалар қўшилмаси сифатидаги тушунча тарзида кенг тарқалган.

Б.Рўзметовнинг фикрига кўра, минтақа - мамлакат ижтимоий-иқтисодий

комплексининг кичик тизими ҳисобланади [3].

А.Маршалов эса минтақага қуйидагича таъриф беради: “Минтақа мамлакат

ижтимоий-иқтисодий комплексининг тизим остигина эмас, шунингдек, унинг
қайта ишлаб чиқариш босқичи пайдо бўлишининг алоҳида шакллари ва
ижтимоий ва иқтисодий жараёнлар ҳаракатининг ўзига хос хусусиятларига эга,
нисбатан мустақил қисмидир” [4].

Хизматлар соҳаси эса минтақа иқтисодиётининг асосий йўналишларидан

бири бўлиб, бу тармоқ минтақани иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришда,
аҳолини иш билан таъминлашда муҳим роль ўйнайди.

Хусусан, бу борада мамлакатимиз олимларидан М.Қ.Пардаев ва

Ҳ.Н.Мусаевларнинг “хизматлар соҳаси бозор иқтисодиётининг таркибий қисми
ҳисобланади, иқтисодий муносабатлар умумий тизимида қатнашади” деб
айтилган таърифлари бунга яққол мисол бўла олади [2].

Хизматлар соҳаси Россиялик иқтисодчи Н.Н.Панкратьеванинг таърифига

кўра, жисмоний шахслар, тадбиркорлар, корхоналар томонидан тақдим
қилинадиган турли хил хизматлар мажмуидир [5].

Фикримизча, хизматлар соҳаси – жамиятдаги барча иқтисодий-ижтимоий

тармоқларга қулайлик яратувчи тизим ҳисобланади.

Хизматлар соҳаси асосида хизмат бўлиб, ушбу фаолиятда турли

жараёнларни амалга оширишда иштирок этади.

Аввало, “хизмат” сўзи, асосан, қуйидаги икки хил луғавий маънога эга:
- бошқа бировга фойда келтирувчи ҳаракат;
- бирор кимга хўжалик қулайликларини тақдим этмоқ [7].
Хизматлар соҳасини ривожлантириш бир қатор омил ва мезонлар асосида

амалга оширилади. Минтақада хизмат соҳасини ривожлантириш мезонларини
аниқлаш учун замонавий хизматлар турларини ўрганмоқ зарур.

Россиялик иқтисодчи А.Л. Пастухов кенг тарқалган замонавий хизмат

турларини қуйидаги таснифларга ажратади:

- таълим хизматлари: шу жумладан, олий ва ўрта махсус таълим,

мактабгача таълим, индивидуал таълим (репетиторлик хизматлари), малака
ошириш;

- тиббиёт хизматлари: шу жумладан, амбулатор ва стационар даволаш,

шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш, касалликка қарши эмлаш ва ҳоказо;

- бўш вақтни тўлдириш хизматлари: театр, рақс, цирк, кино, маданий-

оммавий томошалар қўйиш, суратга ва видеога олиш хизматлари;

- автомобилларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш;
- маиший техникаларни таъмирлаш, кафолат бериш;
- уй-жой ва коммунал хизматлар: шу жумладан, электр энергияси, табиий

газ ва сув етказиб бериш, ижара хизматлари;

- ички ва ташқи савдо;
- ресторан бизнеси ва умумий овқатланиш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

3

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

- туризм хизматлари: шу жумладан, меҳмонхона хизматлари, ҳужжатларни

расмийлаштириш, экскурсия хизматлари;

- божхона хизматлари: шу жумладан, ҳужжатларни расмийлаштириш,

товарлар ва уларнинг кимёвий таркибини аниклаш экспертизаси хизматлари;

- архитектура ва шаҳар қурилиш хизматлари;
- ҳуқуқий ва нотариал хизматлар;
- дафн хизматлари;
- маиший хизматлар: шу жумладан, оёқ кийими, кийим-кечаклар ва

аксессуарларини тикиш ва тузатиш, сартарошлик ва косметика хизматлари;

- қўриқлаш хизматлари: шу жумладан, юкларни кузатиб бориш;
- транспорт хизматлари: шу жумладан, йўловчи ташиш;
- молиявий, лизинг ва суғурта хизматлари;
- ҳужжатларни расмийлаштириш ва таржима қилиш хизматлари;
- консальтинг хизматлари;
- аутстаффинг (корхонага зарур бўлган бошқа бир корхона ишчи-ходимини

корхона билан келишган ҳолда ишга ёллаш);

- аутсорсинг (корхонага зарур бўлган ишлаб чиқариш воситаларини шу

соҳадаги бошқа бир корхонадан шартнома асосида олиб туриб фойдаланиш);

- краудсорсинг(ўз ечимини топмай турган муаммоларга информацион

технологиялар ёрдамида жамоатчиликни жалб қилган ҳолда ечим излаш);

- информацион хизматлар: шу жумладан, информацион хавфсизликни

таъминловчи замонавий воситаларга хизмат кўрсатиш;

- нашриёт хизматлари;
- алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ва ҳоказо [6].
Юқорида кўрсатилган хизмат турларини амалиётга комплекс тарзда татбиқ

этиш минтақада хизматлар соҳасини ривожлантиришга катта ҳисса қўшади.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқотда қиёсий таҳлил, мантиқий таҳлил, тизимли таҳлил, статистик

гуруҳлаш, синтез, SWOT-таҳлил, индукция ва дедукция ва суҳбат усулларидан
фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Ривожланган

мамлакатларда

хизматлар

соҳасининг

ялпи

ички

маҳсулотдаги улуши 60-80 фоизни ташкил этади [2]. Бу соҳанинг ана шундай
ривожланиши Ўзбекистон Республикасига ҳам хос. Бир йилнинг ўзида мазкур
тармоқнинг ўсиш суръати 12,5 фоизни ташкил қилгани ҳукуматимизнинг ушбу
соҳага нақадар жиддий эътибор қаратаётганидан ва Ўзбекистон Республикаси
ҳам истиқболда ривожланган давлатлар қаторидан жой олишидан далолат
беради. Мазкур ҳолат Хоразм вилоятида ҳам ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ)га
боғлиқ бўлиб, бевосита бу маҳсулот хизматлар, саноат, қишлоқ, ўрмон ва балиқ
хўжалиги соҳаларига тўғри келади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

4

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

1-расм. Вилоятда 2016 йилда ЯҲМ ишлаб чиқаришнинг

тармоқлар бўйича таркиби [9]

Хусусан, юқоридаги 1-расмга асосан, 2016 йилда вилоят ялпи ҳудудий

маҳсулотида саноат (шу жумладан: қурилиш) 23,5 фоизни, қишлоқ, ўрмон ва
балиқ хўжалиги 29,6 фоизни, хизматлар соҳаси эса 46,9 фоизни ташкил этди.

Бундан кўринадики, Хоразм вилоятида республикага нисбатан хизматлар

соҳаси жуда суст ривожланмоқда. Вилоят хизматлар соҳасининг ўсиш
суръатлари республика ва унинг минтақаларидагидек юқори суръатга эга эмас
(2-расм).

2-расм. 2015-2016 йилда Ўзбекистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг

хизматлар соҳаси кўрсаткичларининг солиштирма ҳолати

(фоиз ҳисобида) [8], [9]

Ушбу 2-расмга асосан, 2015 йилда хизматлар соҳаси Ўзбекистон

Республикасида 54,5 фоизни, Хоразм вилоятида 45,7 фоизни ташкил қилган.
2016 йилга келиб, бу ҳолат мос равишда 61 ва 46,9 фоизга етди. Демак, кўриниб
турибдики Ўзбекистон Республикасида 12,5 фоизга, Хоразм вилоятида 2,7
фоизга ўсиш бўлган.




46,9

23,5

29,6

Хизматлар соҳаси

Саноат (шу жумладан:
қурилиш)

Қишлоқ, ўрмон ва
балиқ хўжалиги

54,5

61

45,7

46,9

0

10

20

30

40

50

60

70

2015 йил

2016 йил

Ўзбекистон
Республикаси
Хоразм вилояти


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

5

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

1-жадвал

2016 йилда вилоятда хизматлар соҳасини ишлаб чиқаришнинг тармоқлар

бўйича таркиби

[9]

Жами хизматлар ва уларнинг турлари

млн. сўмда

Жами хизматлар асосий турлари

бўйича улуши, фоиз ҳисобида

1

2

3

шу жумладан асосий турлари бўйича:

2691262

100

Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари

222423,9

8,3

Компьютер дастурлаш ва маиший
техникаларни таъмирлаш хизматлари

111563,2

4,1

Молиявий хизматлар

297706,5

11,1

Транспорт хизматлари

667691,5

24,8

Яшаш ва овқатланиш хизматлари

54858,6

2

Савдо хизматлари

791018,5

29,4

Кўчмас мулк хизматлари

111794

4,2

Таълим хизматлари

99981,4

3,7

Соғлиқни сақлаш хизматлари

38583,6

1,4

Ижара хизматлари

72899

2,7

Индивидуал хизматлар

125944,5

4,7

Архитектура, инженерлик хизматлари

23142

0,9

Бошқа хизматлар

73655,3

2,7


1-жадвални таҳлил қилар эканмиз, 2016 йилда вилоятдаги жами хизматлар

таркибида энг кўп улушни яъни, 11,1 фоизни молиявий хизматлар, 24,8 фоизни
транспорт хизматлари, 29,4 фоизни савдо хизматлари эгаллаганликларини
кўришимиз мумкин. Бунинг асосий сабаби эса ушбу соҳаларда тадбиркорлик
субъектларининг кўплиги ва уларнинг давлат томонидан қўллаб қувватланиши
натижасида

самарали

фаолият

кўрсатаётганлигидадир.

Энг

паст

кўрсаткичларда эса архитектура ва инженерлик хизматлари 0,9 фоиз ва
соғлиқни сақлаш хизматлари 1,4 фоиз. Бу эса, ушбу соҳаларда жиддий
камчиликлар борлигини билдиради.

Хусусан, Президентимиз Ш.М.Мирзиёев республика минтақаларида

замонавий архитектура талабларига жавоб берадиган лойиҳа уйларининг
йўқлиги ва тез муддатда шундай лойиҳа уйларини ташкил қилинишини айтиб
ўтдилар [1]. Президентимиз ўзининг 2017 йил 27 январдаги Хоразм вилоятига
ташрифи мобайнида эса вилоятда 2017 йилда кардиохирургия, эндокринология
лор, аллергия касалликлари бўйича клиникалар ташкил қилинишини
таъкидладилар [11]. Демак, Президентимизнинг вилоятимизга бўлган эътибори
натижасида истиқболда архитектура ва инженерлик ҳамда соғлиқни сақлаш
хизматларининг ривожланиши кутилади.

Минтақада хизматлар соҳасининг замонавий турларидан бири туризм

хизмати бўлиб, унинг ўзига хос хусусиятлари соҳани ривожлантириш
мезонларини белгилайди. Шунинг учун ҳам Хоразм вилоятига хос бўлган
хусусиятлардан бири вилоятнинг туризм салоҳиятидир. Вилоятда 2015 йилда
2012 йилга нисбатан сайёҳлик ташкилотлари сони 36 тадан 59 тага, шундан
меҳмонхоналар сони 26 тадан 42 тага, туристик фирма ва турагентлик фаолияти
билан шуғулланувчи ташкилотлар сони 10 тадан 17 тага етди (16 та
меҳмонхона, 7 та сайёҳлик ташкилотлари янгидан ташкил қилинди). 1 нафар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

6

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

хорижий сайёҳнинг ўртача харажати 2012 йилда 80 АҚШ долларни ташкил
қилган бўлса, 2015 йилда 1 кунлик ўртача харажат 180-200 АҚШ долларни
ташкил этган. Бу эса вилоятда туристик хизматлар сифат ва миқдор жиҳатдан
ўсиб бораётганлигини билдиради. 2015 йилда вилоятга ташриф буюрган 63,4
минг сайёҳга 42 та меҳмонхона ва 17 та сайёҳлик фирмалари 8757247,0 минг
сўм ёки 1977,5 минг АҚШ долларилик хизмат кўрсатишган (2-жадвал).

2-жадвал

2015 йилда Хоразм вилоятида туризм соҳасининг ўсиш тенденцияси

[10]

Йиллар

Ташкилотлар

сони

Кўрсатилган

хизматлар хажми

Келган сайёҳлар

сони(минг)

Хорижга

чиққан

сайёҳлар

сони

Жа

м

и

Ме

ҳм

онх

она

Са

йё

ҳл

ик

ф

ир

м

ал

ари

Сў

м

ин

г)

До

л

л

ар

ин

г)

жа

м

и

Шундан

хо

рижий

м

аҳ

ал

л

ий

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

1

2001

13

12

1

446673,7

1076,6

45,5

24,2

21,3

11,7

2

2002

14

13

1

726303,0

981,0

36,6

21,5

15,1

21,0

3

2003

10

9

1

842344,6

716,4

23,4

16,1

7,3

13,1

4

2004

10

9

1

1277244,5

1097,7

47,3

23,9

23.4

14,0

5

2005

12

11

1

1084757,3

795,2

34,7

18.6

16,1

4,1

6

2006

12

11

1

1398590,6

1125,0

31,0

26,1

4,9

-

7

2007

15

13

2

2135312,1

1378,8

42,0

37,0

5,0

-

8

2008

17

15

2

2441501,5

1602,4

45,8

41.8

4,0

-

9

2009

17

15

2

2931325,6

1495,0

47.7

37,8

9,9

-

10

2010

22

19

3

2665015,7

1420,0

49,1

37,0

12,1

-

11

2011

25

21

4

3677,5

1750,0

55,0

38,3

16,7

-

12

2012

30

23

7

5562147,1

3347,1

63,6

47,4

16,2

100,0

13

2013

36

26

10

8673658,8

1888,6

73,3

53,3

20,0

269,0

14

2014

51

35

16

8314590,0

2166,7

67,7

46.2

21,5

72,0

15

2015

59

42

17

8757247,0

1977.5

63.4

40.6

22.8

88,0

Шунингдек, Хоразм вилоятида хизматлар соҳасини ривожлантиришдаги

мезонларни ўрганиш мақсадида бир қатор соҳа мутахассислари ва субъектлари
билан суҳбатлар ўтказилди.

Хусусан, минтақавий иқтисодиёт бўйича иқтисодчи олим, и.ф.н., доц.

И.С.Абдуллаев минтақада хизматлар соҳасига жалб қилинаётган хорижий
инвестициялар миқдори жуда пастлиги ва инвестициялар асосан саноат ва
қишлоқ хўжалигига йўналтирилаётганлиги ҳамда вилоятнинг хизматлар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

7

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

экспорти асосан туризм соҳасига, туристик хизматларга асосланганлиги, бошқа
турдаги хизматларнинг экспортдаги улуши жуда пастлиги ва экспорт
шартномалари бўйича ахборотларнинг етарли эмаслигини таъкидлаб ўтди.

И.ф.н., доц. Ф.О.Абдуллаев вилоятда замонавий бўлган хизмат тури

“аутсорсинг”

ривожланиб

бораётганлиги,

аммо

“аутстаффинг”

ва

“краудсорсинг” каби замонавий хизматлар ҳақида вилоятда ҳатто маълумотлар
ҳам йўқлигини қайд этди. Шунингдек, Ф.О.Абдуллаев вилоятда лизинг
хизматлари ҳалигача такомиллашмаганлигини айтиб ўтди.

Хизматлар соҳаси бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб бораётган

и.ф.н., доц. Д.Т.Худайберганов вилоятда шаҳардан ташқари қишлоқ жойларида
аҳоли ҳалигача уй телефон тармоқлари билан таъминланмаганлиги ва бу эса
алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг суст ривожланишига сабаб
бўлишини таъкидлади.

Вилоятда аҳолига пуллик хизмат кўрсатувчи “Дилрухтранс” МЧЖ раҳбари

Д.Р.Манглиев

вилоятда

хизматлар

соҳасида

фаолият

кўрсатувчи

тадбиркорларга бизнесни ташкил қилишда ва кредитлашда кенг имкониятлар
берилаётганлиги ҳамда хизмат кўрсатиш соҳасида иш бошламоқчи бўлган
тадбиркорларда айнан қайси турдаги фаолият рентабел эканлиги тўғрисида
маълумотлар йўқ бўлганлиги сабабли капитал қўйилмалар рентабел бўлмаган
соҳаларга сарфланаётганлигини айтиб ўтди.

Юқоридаги таҳлил натижаларидан келиб чиққан ҳолда Хоразм вилоятида

хизматлар соҳасини ривожлантириш мезонларини аниқлаш мақсадида SWOT
таҳлили амалга оширилди (3-жадвал).

3-жадвал

Хоразм вилоятида хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг SWOT

таҳлили

Кучли томонлари

Кучсиз томонлари

Хизматларнинг ЯИМ ва ЯҲМ даги
улушининг ўсиши

Замонавий хизмат турларини ривожлантириш
бўйича вилоятда кадрларнинг етишмаслиги

Соҳани ривожлантириш бўйича давлат
дастурларининг ишлаб чиқилганлиги

Хизматларни экспорт қилишда вилоятда
инфратузилмаларнинг етишмаслиги
Хизматларни

экспорт

қилиш

бўйича

шартномалар тузишда ахборотларнинг мавжуд
эмаслиги

Имкониятлари

Хавф-хатар ёки таҳдидлари

Инфрмацион ва таълим хизматларини
янада такомиллаштириш имконияти
мавжудлиги

Ички

ва

ташқи

хизматлар

бозори

иштирокчиларининг даромадлари пасайиши
мумкинлиги

Туристик

инфратузилмаларнинг

мавжудлиги ва туризм хизматларини
ривожлантириш имконияти

Хизматлар соҳасига нисбатан бошқа соҳалар
(саноат,

қишлоқ

ва

балиқ

хўжалиги)

ривожланиб, капитал қўйилмаларнинг ушбу
соҳаларга оқиб кетиши

Минтақавий

бозорларга

чиқиш

имконияти мавжудлиги

Манба: Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган

Таҳлил натижаларидан келиб чиққан ҳолда шуни айтиш мумкинки,

вилоятда хизмат кўрсатиш соҳасининг ўсиш суръатлари йилдан-йилга ошиб


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

8

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

бормоқда. Бу эса, вилоят ҳокимиятининг республика ҳукумати томонидан
минтақаларни комплекс ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳасини
ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган Дастурларни бажарилишига қатъий
ёндашуви натижасидир.

Хулоса

ва

таклифлар

Юқоридаги

таҳлиллар

орқали

вилоятда

хизматлар

соҳасини

ривожлантириш бўйича айрим камчиликлар аниқланди ва бу камчиликларни
қуйидаги таклифларни амалга ошириш орқали бартараф этиш тавсия қилинади:

- Хоразм вилоятида кейинги йилларда замонавий хизмат тури

“аутсорсинг” ривожланмоқда, аммо “аутстаффинг”, “краудсорсинг”, каби
хизматлар вилоятда ҳалигача шаклланмаган. Бунинг асосий сабаби, мазкур
хизмат турлари бўйича ташкилий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва соҳа бўйича
малакали кадрларнинг етишмаслигидир. Демак, ушбу масала бўйича кадрлар
тайёрланишини йўлга қўйиш, уларни малакасини ошириш ва ташкилий-
ҳуқуқий механизмларни яратиш мақсадга мувофиқдир. Чунки, “аутстаффинг”
вақтинча ишламай турган ходимни иш билан таъминлаш имконини берса,
”краудсорсинг” эса ўз ечимини топмай турган муаммоларга жамоатчиликни
жалб этиш орқали мақбул ечим излаш имконини беради;

- вилоятда хизматлар соҳасини кенг ривожлантиришга тўсқинлик

қилаётган муаммолардан яна бири шуки, хорижий инвестициялар, асосан
саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларига жалб қилинмоқда. Хизматлар соҳасини
ривожлантиришни мақсад қилар эканмиз, мазкур соҳанинг инвестицион
жозибадорлигини ошириш лозим;

- вилоятда хизмат кўрсатиш соҳасидаги корхона ва фирмаларнинг кўр-

кўрона ташкил қилинаётганлиги ҳам соҳа ривожига тўсқинлик қилмоқда.
Мисол учун, хизматлар бозорини чуқур таҳлил қилмай, маркетинг
тадқиқотларини ўтказмай, корхона ва фирмалар ташкил қилиниб, кўпчилиги
иқтисодий самарасиз фаолият кўрсатишмоқда. Бунинг асосий сабаби вилоятда
маркетинг тадқиқотларининг етишмаслигидир. Шуни инобатга олган ҳолда,
вилоятда маркетинг тадқиқотлари марказини ташкил қилиш керак. Бу эса,
иқтисодий фойда келтирадиган капиталларни бўш қолмаслигига замин яратади;

- вилоятда маиший техникаларни истеъмолчиларга лизинг асосида берувчи

фирмаларнинг йўқлиги ҳам хизматлар соҳасининг ривожига тўсиқ бўлмоқда.
Шунинг учун ҳам, маиший техникаларни фақатгина кредит асосида эмас,
лизинг асосида ҳам берилишини йўлга қўйиш-кўпроқ харидорларни жалб
қилган ҳолда лизинг ҳамда молиявий хизматларнинг ошишига туртки беради;

- вилоятда шаҳардан чеккароқ қишлоқларда аҳоли уй телефон тармоқлари

билан таъминланмаган. Аҳолини “Uztelecom” телефон тармоқлари билан
таъминлаш сифатли ва арзон интернет тармоғига уланиш имкониятини яратади.
Бу эса, вилоятда алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг янада
ривожланишига ёрдам беради;

- вилоятда хизматларнинг экспортдаги улуши ниҳоятда паст даражада.

Соҳани экспортбоп хизматлар ишлаб чиқариш асосида ташкиллаштириш
лозим. Чунки, экспорт – хорижий валюта гаровидир.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

9

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Айниқса, минтақада хизматлар соҳасини кенг ривожлантириш мақсадида

уни самарали ташкил этишда асосий бўғин бўлиб хизмат кўрсатиш
корхоналари ҳисобланади. Чунки, минтақанинг макроиқтисодий ривожланиши
корхоналарнинг микродаражада ривожланиш йиғиндиларидан иборат бўлади.
Шунинг учун ҳам энг аввало, минтақада фаолият кўрсатувчи хизмат кўрсатиш
корхоналарини самарадорлигини ошириш лозим. Бунинг учун қуйидаги
мезонларни асос қилиб олиш мақсадга мувофиқ:

- турли йўналишдаги бошқарув чиқимларини камайтириш;
- товар ва пул маблағларини айланишини тезлаштириш, кредитга бўлган

талабни камайтириш ва банк фоизларини тўлашда тежашни тасдиқлаш;

- хизматларни модернизация ва диверсификация қилиш орқали ташкил

этиш;

- инвестиция ресурсларини оптималлаштириш ва асосий фондларни қайта

кўриб чиқиш;

- ишчиларни ишга бўлган лаёқатини ошириш ва рағбатлантириш;
- кадрлар таркибининг ижодий қобилиятини ошириш;
- янги харидорларни жалб этиш ва истеъмолчи бозорини кенгайтириш.
Шунингдек, минтақа иқтисодиётида хизматлар соҳасини шакллантиришда

ва ривожлантиришда соҳанинг ихтисослигини қуйидаги мезонлар асосида
кўриб ўтилиши мақсадга мувофиқдир:

- минтақанинг устунликлари ва камчиликлари;
- минтақанинг менталитети;
- минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси;
- минтақанинг демографик тузилиши;
- минтақанинг иқлими;
- минтақанинг илмий-техника тараққиёти даражаси;
- минтақанинг ресурслар даражаси;
- минтақадаги инфратузилмаларнинг ривожланиш даражаси;
- минтақада хизматларга бўлган талаб даражаси;
- минтақа аҳолисининг даромади ўзгаришининг кутилиши.
Хулоса шуки, минтақада хизматлар соҳасини ривожлантиришда

юқоридаги мезонларнинг ҳар бирини инобатга олган ҳолда кўриб ўтиш лозим.
Чунки, ушбу соҳа фаолияти бошқа соҳаларга қараганда кўпроқ ҳудудий
омиллар таъсирига учрайди. Кўрсатилган мезонларнинг ҳар бири минтақада
хизматлар соҳасини шакллантиришда муҳим роль ўйнайди ва ушбу соҳани
келажакда барқарор ривожлантиришга замин яратади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Вазирлар

Маҳкамасининг 2016 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш
якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим
устувор йўналишларига бағишланган кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси
// Халқ сўзи, 2017 йил 16 январь.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

10

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

2.

Муаллифлар жамоаси. Хизмат кўрсатиш, сервис ва туризм соҳаларини

ривожлантириш:

муаммолар

ва

уларнинг

ечимлари.

Монография.

Профессорлар М.Қ.Пардаев ва Ҳ.Н.Мусаевлар таҳрири остида - Т.: Иқтисод-
молия, 2008. - 194 б.

3. Рўзметов Б. Научные основы организации управления региональной

экономикой. - Т.: Иқтисодиёт, 2010. - 220 с.

4. Маршалов А.С., Новоселов Л.С. Основы теории регионального

воспроизводства. - М.: Экономика, 1998. – 245 с.

5. Панкратьева Н.Н. Система статистических показателей сферы услуг как

сектора экономики // Вопросы статистики. 1998. № 4.

6. Ускорение

развития сферы услуг как необходимое условие

модернизации экономики: статья, А.Л.Пастухов. www.dissercat.com

7.Словарь русского языка/Сост.С.И.Ожегов. - М.: Гос.изд-во словарей,

1953. -776 с.

8.Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси маълумотлари.
9.Хоразм вилоят статистика бошқармаси маълумотлари.
10. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш Давлат Қўмитаси

Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси маълумотлари.

11.

www.xorazm.uz

сайти.

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Вазирлар Махдамасининг 2016 йилда мамлакатни ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2017 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухлм устувор йуналишларига багишланган кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси // Халк сузи, 2017 йил 16 январь.

Муаллифлар жамоаси. Хизмат курсатиш, сервис ва туризм сохаларини ривожлантириш: муаммолар ва уларнинг ечимлари. Монография. Профсссорлар М.К-Пардасв ва Х-Н.Мусасвлар тахрири остида - Т.: Иктисод-молия, 2008. - 194 б.

Рузмстов Б. Научные основы организации управления региональной экономикой. - Т.: Иктисодиёт, 2010. - 220 с.

Маршалов А.С., Новоселов Л.С. Основы теории регионального воспроизводства. - М.: Экономика, 1998. - 245 с.

Панкратьева Н.Н. Система статистических показателей сферы услуг как сектора экономики // Вопросы статистики. 1998. № 4.

Ускорение развития сферы услуг как необходимое условие модернизации экономики: статья, А.Л.Пастухов, www.dissercat.com

Словарь русского языка/Сост.С.И.Ожегов. - М.: Гос.изд-во словарей, 1953.-776 с.

Узбекистон Рсспубликаси Давлат Статистика Кумитаси маълумотлари.

Хоразм вилоят статистика бошкармаси маълумотлари.

Узбекистан Республикаси Туризмни ривожлантириш Давлат Кумитаси Хоразм вилояти худудий бошкармаси маълумотлари.

www.xorazm.uz сайти.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов