Перспективы развития экспорта услуг в регионе

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
188-194
36
4
Поделиться
Козибоев, Б. (2017). Перспективы развития экспорта услуг в регионе. Экономика и инновационные технологии, (5), 188–194. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9537
Бехзод Козибоев, Ургенчский государственный университет

Преподаватель кафедры туризма

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье показаны роль сферы услуг и экспорта в экономическом развитии региона. А также, анализировано нынешнее состояние экспорт услуг в регионе, даны выводы, предложения и рекомендации по дальнейшему развитию этой сферы.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

1

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

МИНТАҚАДА ХИЗМАТЛАР ЭКСПОРТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ИСТИҚБОЛЛАРИ

Қўзибоев Беҳзод Ҳамидович

УрДУ “Туризм” кафедраси ўқитувчиси

E-mail:

ursu_economics_behzod@mail.ru

Аннотация:

Ушбу мақолада минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда

хизматлар ва экспорт соҳасининг роли кўрсатиб берилган. Шунингдек,
минтақада хизматлар экспортининг ҳозирги ҳолати таҳлил қилиниб, уни
истиқболда ривожлантириш бўйича хулоса, таклиф ва тавсиялар берилган.

Аннотация:

В статье показаны роль сферы услуг и экспорта в

экономическом развитии региона. А также, анализировано нынешнее
состояние экспорт услуг в регионе, даны выводы, предложения и рекомендации
по дальнейшему развитию этой сферы.

Abstract:

In this article the role of service and export sector on development of

the economy of the region is shown. And also, the current condition of export of
services of the region is analysed, conclusions, suggestions and recommendations are
given for further development of this sector.

Калит сўзлар:

минтақа, хизматлар экспорти, халқаро бозор, тўлов

баланси.

Кириш

Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида минтақаларни ижтимоий-

иқтисодий ривожлантириш ва бунга асосан экспортни ривожлантириш орқали
эришиш аҳамияти тобора ортиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек, “

... мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларнинг экспорт
салоҳиятини янада ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга
ошириш 2017 йилда сўзсиз ҳал қилувчи фаолият йўналишига айланиши зарур”
[1].

“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар

стратегияси тўғрисида”ги Президент фармонида ҳам ҳудудлар иқтисодиётини
модернизация ва диверсификация қилиш кўламини кенгайтириш, ривожланиш
даражаси нисбатан паст бўлган туман ва шаҳарларни, энг аввало, саноат ва
экспорт салоҳиятини ошириш йўли билан жадал ривожлантириш ҳисобига
минтақалар ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасидаги фарқларни
камайтиришга алоҳида эътибор қаратилган [5].

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили

Экспортни ривожлантиришда хизматлар соҳаси муҳим аҳамият касб этади.

Чунки, хизматлар соҳаси миллий иқтисодиётнинг энг муҳим тармоқларидан
бири ҳисобланади. Сўнгги йилларда кўпчилик мамлакатларда хизматлар ишлаб
чиқарилишининг ошиши, хизматларнинг сифати яхшиланиши, хизматларнинг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

2

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

халқаро савдода ривожланиши ва ушбу соҳада аҳолининг бандлиги ошишини
кузатишимиз мумкин.

Ўзбекистонлик иқтисодчи олим И.С.Абдуллаевнинг тадқиқотларига кўра,

Хоразм вилоятида 2020 йилга бориб хизматлар соҳасининг ўсиш суръати 12,2
фоизни ташкил қилади. Бу эса, минтақада хизматлар соҳасининг нақадар
истиқболли эканлигини, экспортни айнан шу соҳада ривожлантириш
зарурлигини белгилайди [3].

Ўзбекистонлик иқтисодчи олим Ш.Ш.Шодмоновнинг фикрича, хизматлар

экспорти товарлар экспортидан фарқ қилади. У чет эл валюталари ҳисобига чет
эллик истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлиб, унинг бир қисми
миллий чегарада амалга оширилади (масалан, чет эл компанияси вакилларига
почта, телеграф хизмати кўрсатиш, чет эл фуқароларига сайёҳлик хизмати
кўрсатиш ва ҳоказо) [2].

Минтақада хизматлар экспортини ривожлантиришни мақсад қилар

эканмиз, аввало, экспорт қилинадиган хизмат турларини ўрганиш лозим.

Россиялик тадқиқотчи Е.М.Денисованинг фикрича экспорт хизматлари

таркиби иккига бўлинади: асосий ва қўшимча экспорт хизматлари.

Асосий экспорт хизматлари халқаро бозорда истеъмолчи талабини

номоддий кўринишда қондирувчи хизматлардир:

- илмий-техника

соҳасидаги алмашинув (патент, лицензия, “ноу-хау”

шаклидаги савдо);

- техник хизматлар алмашинуви (консультатив ва қурилиш-инжиниринг);
- ижара хизматлари (асосан лизинг);
- туризм хизматлари;
- информацион ва бошқарув соҳасидаги консультатив хизматлари;
- кинофильм ва телекўрсатувлар алмашинуви.
Қўшимча экспорт хизматлари халқаро савдода товарлар олди-сотдиси

жараёнида юзага келадиган истеъмолчи талабини моддий кўринишда
қондирувчи хизматлардир:

- халқаро юк ташиш;
- транспорт-экспедиторлик хизмати;
- юкларни суғурта қилиш;
- халқаро юк ташишда юкларни сақлаш;
- халқаро ҳисоб-китоб [4].

Тадқиқот методологияси

Тадқиқотда қиёсий таҳлил, мантиқий таҳлил, тизимли таҳлил, статистик

гуруҳлаш, синтез, SWOT-таҳлил, индукция ва дедукция усулларидан
фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида хизматлар соҳасининг ялпи

ички маҳсулотдаги улуши 61фоизни [6], Хоразм вилоятида эса бу кўрсаткич
46,9 фоизни [7] ташкил қилмоқда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

3

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

1-расм. Вилоятда 2016 йилда ЯҲМ ишлаб чиқаришнинг

тармоқлар бўйича таркиби

[7].

1-расмдан кўринадики, Хоразм вилоятида экспортни саноат ёки қишлоқ

хўжалигида эмас, балки хизматлар соҳасида ривожлантириш зарур. 2016 йилда
вилоят экспорт таркибида хизматларнинг улуши 41 фоизни ташкил қилгани
сўзимизнинг исботидир (1-жадвал).

1-жадвал

2016 йилда Хоразм вилояти экспорт таркиби тузилиши

[7]

Экспорт ва импортнинг

умумий ҳажмидаги

улуши, фоиз ҳисобида

2015 йилга

нисбатан ўзгариши,

фоиз ҳисобида

1

2

3

Экспорт таркиби

100

97,8

пахта толаси

34,3

63,1

озиқ-овқат маҳсулотлари

8,4

4,6 м

кимё

маҳсулотлари

ва

ундан

тайёрланган

буюмлар

0,4

77,8

энергия

манбалари

ва

нефть маҳсулотлари

0,1

5,9 м

қора ва рангли металлар

-

-

машина ва ускуналар

0,01

20,8

хизматлар

41,0

114,5

бошқалар

15,79

161,9


2015 йилда вилоятда жами 55286,5 минг АҚШ долларилик хизматлар

экспорт қилинган. Хизматлар экспортида энг катта улуш (48914,5минг АҚШ
доллари) туризм хизматларига тўғри келган. Шунингдек, 3963,8минг АҚШ
долларилик хаво йўллари хизматлари ва 1835,0минг АҚШ долларилик
молиявий хизматлар экспорти амалга оширилган. Автойўл, ижара, маданий дам
олиш ҳамда компьютер ва информацион хизматлар экспорти нисбатан паст
улушларни ташкил қилган (2-жадвал).

46,9

23,5

29,6

Хизматлар соҳаси

Саноат (шу жумладан:
қурилиш)

Қишлоқ, ўрмон ва
балиқ хўжалиги


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

4

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

2-жадвал

2015 йилда Хоразм вилояти хизматлар экспорти ва импорти тармоқлар

бўйича таркиби (минг доллар)

[7]

Хизмат номи

Экспорт

Импорт

1

2

3

4

1

жами хизматлар

55286,5

7128,8

2

автойўл хизматлари

127,7

-

3

хаво йўллари хизматлари

3963,8

-

4

туризм хизматлари

48914,5

7128,8

5

молиявий хизматлар

1835,0

-

6

ижара хизматлари

9,8

-

7

компьютер

ва

информацион

хизматлар

103,0

-

8

маданий дам олиш хизматлари

332,8

-

Шунингдек, 2-жадвалда вилоят хизматлар экспорти таркибида истиқболли

ҳисобланадиган таълим, қурилиш, тиббий хизматлар жой олмаган.

Вилоят хизматлар ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш бўйича катта

салоҳиятга эгалигига қарамасдан, бугунги кунда бу салоҳиятдан тўлиқ
фойдаланилмаяпти. Бу зиддиятни бартараф этиш учун ва истиқболда хизматлар
экспортини ривожлантириш учун ташқи бозорда хизмат кўрсатишнинг
хусусиятларини эътиборга олиш зарур.

Хизматлар экспортини ривожлантиришда минтақа хусусиятларидан келиб

чиқиш лозим.

Хоразм вилояти халқаро бозорда туризм хизматлари билан рақобатбардош

ҳисобланади. 2016 йилда вилоятда хорижлик сайёҳларга 2,3 млн. АҚШ
долларилик экспорт хизматлари кўрсатилгани сўзимизнинг исботидир [8].

Туризм жаҳон иқтисодиётининг энг самарали соҳаларидан бири

ҳисобланади. Бир қатор дунё мамлакатларида туризм соҳаси давлат бюджетини
шакллантириш манбаи ҳисобланади. Туризмни ривожлантириш кўплаб
иқтисодий-ижтимоий муаммоларга ечим топишда муҳим роль ўйнайди:
қўшимча ишчи ўринлари яратилади, мамлакат тўлов балансининг ижобий ўсиш
динамикаси яхшиланади.

Вилоятга хос бўлган хусусиятлардан бири юк ташиш хизматларидир. Юк

автомобил хизматларининг самарадорлиги қуйидаги омиллар сабабли
пасаймоқда:

-

юк ташиш бўйича самарали қонунчилик механизмларининг мавжуд

эмаслиги;

-

асосий капитал эскиришининг юқори даражалиги, хорижий мамлакатлар

техник талабларига жавоб берувчи инфратузилмаларнинг йўқлиги;

-

энергия ташувчига бўлган нархнинг ўсиши;

-

юк ташиш сифати ва хавфсизлиги даражасининг пастлиги;

-

самарали логистик технологияларнинг мавжуд эмаслиги;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

5

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

-

юк ташиш умумий харажатларининг ошиши.

Умуман олганда, Хоразм вилоятида хизматлар экспорти таркиби жуда кам

миқдордаги хизматлардан ташкил топган. Ваҳоланки, вилоятимизда кўпгина
истиқболли хизмат турлари мавжуд.

Хоразм вилоятида хизматлар экспортини ривожлантириш истиқболларини

аниқлаш мақсадида SWOT-таҳлили амалга оширилди (3-жадвал).

3-жадвал

Хоразм вилоятида туризм соҳасини ривожлантиришнинг SWOT таҳлили

Кучли томонлари

Кучсиз томонлари

Вилоят

экспорт

таркибида

хизматлар улушининг юқорилиги

Хизматлар

хусусий

корхоналар

томонидан эмас асосан давлатга
тегишли

корхоналар

томонидан

экспорт қилинаётганлиги

Туризм хизматлари экспортининг
ривожланганлиги

Экспорт

хизматларининг

анъанавийлашиб қолганлиги

Имкониятлари

Хавф-хатар ёки таҳдидлари

Тарихий ва меъморчилик қурилиш
хизматлари

экспортини

йўлга

қўйиш имкониятининг мавжудлиги

Хизматлар экспорти учун зарур
инфратузилмаларнинг

сифати

пастлиги

Халқаро бозорда рақобат юқори
бўлса,

минтақавий

бозорларда

хизматларни экспорт қилиш

Хизматлар соҳаси бўйича замонавий
билим

ва

кўникмаларга

эга

мутахассисларнинг етишмаслиги

Манба: Таҳлил асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

Хулоса ва таклифлар

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, вилоят хизматлар экспортида бир қатор ҳал

қилиниши лозим бўлган жиддий муаммолар мавжуд ва бу муаммоларни
бартараф этишга қуйидаги таклифлар билдирилди:

- вилоятда халқаро юк ташиш бозорини шакллантириш учун замонавий

талабларга жавоб берадиган инфратузилмаларни яратиш лозим. Бундай
инфратузилмалар қаторига ахборотлаштириш маркази (ҳайдовчиларни вақтини,
харажатини тежаш, босиб ўтадиган йўлини қисқартиришга имкон беради),
моддий

инфратузилма,

жумладан,

логистика

терминалини

(юқори

технологиялар ёрдамида жаҳон стандартига мос келадиган юкларни қайта
ишлаш имконини беради) яратиш лозим;

- экспорт хизматларини оширишнинг яна бир муҳим манбаи сифатида

хорижий инвестициялар ёрдамида барпо этиладиган корхоналар ҳисобланади.
Ушбу турдаги корхоналар мамлакатимизда фаолият кўрсатишар экан, банк,
молия, суғурта хизматларининг ошишига замин яратади;

- минтақа экспорт соҳасининг истиқболли йўналишларидан бири таълим

хизматларидир.

Бундай

хизматларга

мамлакатимизнинг

хориждаги

ўқитувчилари киради. Шунингдек, мамлакатимиздаги таълим муассасаларидаги
хорижлик талабаларга кўрсатиладиган таълим хизматлари ҳам экспорт хизмати
ҳисобланади. Шунинг учун ҳам хорижий талабаларни жалб қилиш учун олий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

6

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

таълим муассасалари халқаро таълим бозорида самарали тарғибот ишларини
амалга оширишлари зарур;

- вилоятда хизматлар экспортини ривожлантиришда асосий устувор

йўналишлардан бири тарихий-меъморчилик дизайнларига асосланган қурилиш
хизматларидир. Вилоятнинг ана шундай ўзининг ноёб хусусиятини халқаро
бозорда фаол реклама қилиш орқали қурилиш хизматлари экспортини янада
ривожлантириш мақсадга мувофиқдир;

- хизматлар экспортини ривожлантиришда тиббий хизматларнинг ўрнини

ҳам алоҳида таъкидлаш лозим. Мамлакатимизда тиббий хизматларни сифатини
яхшилашга катта эътибор қаратилмоқда. Вилоятда тиббий хизматлар
экспортини йўлга қўйиш лозим.

Хизматлар экспортини нафақат халқаро бозор, балки минтақавий бозорда

ҳам амалга ошириш мумкин. Вилоятнинг хизматлар соҳаси рақобатбардошлиги
халқаро бозор талабларига жавоб бермаса, буни минтақавий бозорларда
экспорт қилиш мумкин.

Умуман олганда юқоридаги барча хизмат турлари бир-бири билан боғлиқ

тарзда ривожланади, бири бошқасини тўлдиради (мисол учун, туризм
хизматлари экспорти ўз навбатида трнспорт ҳамда молиявий хизматлар
экспортини вужудга келтиради).

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, хизматлар экспорти товарлар

экспортига қараганда анча самарали ҳисобланади. Бунинг асосий сабаби,
хизматлар кўрсатишга катта капитал қўйилмаларнинг талаб этилмаслигидир.

Шунинг учун ҳам минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни

мақсад қилар эканмиз, хизматлар экспортининг самарадорлигини ошириш
лозим. Бу ўз навбатида, минтақага кириб келадиган хорижий валюта оқимини
кўпайтиради, тўлов балансини мусбат сальдога эришишини таъминлайди, ялпи
ҳудудий маҳсулот хажмини оширади, бюджет автономлиги таъминланади.
Буларнинг барчаси аҳолининг турмуш фаровонлигини яхшилашга замин
яратади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб интизом ва шахсий

жавобгарлик ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак //
“Ўзбекистон” Т.: - 2017 й. – 104б.

2. Шодмонов Ш.Ш. ва бошқалар. Иқтисодиёт назарияси. -Т.:Молия

нашриёти, 2002.-414 бет.

3. Абдуллаев И.С. Минтақавий иқтисодий тизимни оптимал тартибга

солиш механизмларини такомиллаштириш. Иқтисод фанлари доктори
диссертацияси автореферати. -Тошкент: ТДИУ, 2017 йил.-66 бет.

4. Денисова Е.М. Экспорт услуг: Основные тенденции в России/научная

статья-Актуальные вопросы экономических наук. 2013.

5.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-

4947-сонли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича
Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

7

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

6. Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси маълумотлари.
7. Хоразм вилоят статистика бошқармаси маълумотлари.
8. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси маълумотлари.

Библиографические ссылки

Мирзиёев Ш.М. Танкидий тахдил, катъий тартиб интизом ва шахсий жавобгарлик х,ар бир рах,бар фаолиятининг кундалик коидаси булиши керак // “Узбекистон” Т.: - 2017 й. - 1046.

Шодмонов Ш.Ш. ва бошкалар. Иктисодиёт назарияси. -Т.:Молия нашриёти, 2002.-414 бет.

Абдуллаев И.С. Минтакавий иктисодий тизимни оптимал тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш. Иктисод фанлари доктори диссертацияси автореферати. -Тошкент: ТДИУ, 2017 йил.-66 бет.

Денисова Е.М. Экспорт услуг: Основные тенденции в России/научная статья-Актуальные вопросы экономических наук. 2013.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли “Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича Харакатлар стратегияси тугрисида”ги фармони.

Узбскистон Республикаси Давлат Статистика кумитаси маълумотлари.

Хоразм вилоят статистика бошкармаси маълумотлари.

Узбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат кумитаси Хоразм вилояти худудий бошкармаси маълумотлари.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов