Экологик сиёсатнинг иқтисодий ривожланишдаги ўрни

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
218-226
37
8
Поделиться
Каримкулов, К., & Джураева, Н. (2019). Экологик сиёсатнинг иқтисодий ривожланишдаги ўрни. Экономика и инновационные технологии, (3), 218–226. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10821
Курбонкул Каримкулов, Международная академия наук экологии, природы и безопасности человека, Государственный таможенный комитет, Таможенный институт

Академик,Заведующий кафедрой, д.т.н, профессор 

Нилуфар Джураева, Ташкентская медицинская академия

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мазкур мақолада экологик сиёсатнинг асослари, тартиб-коидалари, илмий асосланган концепциялари, тактика ва стратегиялари таҳлил этилган. Экологик сиёсат олиб боришнинг устувор йўналишлари аниқланган. Атроф-муҳитни муҳофаза қилишда ҳар бир фуқаро, жамият ўзаро келишган ҳолда табиат муҳофазаси учун комплекс иқтисодий-экологик масалалари бўйича дастурлар яратиш зарурлиги асослаб берилган. Давлат божхона қўмитасининг экологик сиёсатни амалга ошириши бўйича устувор йўналишлари ишлаб чиқилган.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

224

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

УДК: 57.026

ROLE OF ENVIRONMENTAL POLICY IN ECONOMIC

DEVELOPMENT

Karimkulov Kurbonkul Mavlonkulovich

1

Nilufar Djuraeva

2

1

Academician of the International Academy of Ecology, Nature and Human Security,

Head of the Department of the Customs Institute of the State Customs Committee,

doctor of technical sciences, professor

2

Researcher Tashkent Medical Academy

Uzbekistan, 100169, Tashkent, Farobi Street, 2

E-mail:

karimkulov@mail.ru

Abstract:

Bases, procedures, scientifically reasonable conceptions, tactics and strategies of

ecological politics, are analysed in this article. Priority is certain direction of realization of
ecological politics. The necessity of creation on the mutual consent of every citizen, societies of the
complex programs on questions of ecological - economic conservancy is reasonable in the guard of
environment. Priority is worked out direction on realization of ecological politics in State custom
committee.

Keywords:

environmental policy, natural resources, sustainable development and

education for the purposes of “community-technical nature”, ensuring environmental safety, Aral,
economic development, transboundary pollution, waste, the ozone layer.

ЭКОЛОГИК СИЁСАТНИНГ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШДАГИ ЎРНИ

Каримқулов Қурбонқул Мавлонқулович

1

Нилуфар Джўраева

2

1

Экология, табиат ва инсон хавфсизлиги халқаро фанлар академияси

академиги, Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти кафедра мудири,

техника фанлари доктори, профессор

2

Тошкент тиббиёт академияси мустақил тадқиқотчиси

Ўзбекистон, 100169, Тошкент, Фаробий кўчаси, 2

E-mail:

karimkulov@mail.ru

Аннатация:

Мазкур мақолада экологик сиёсатнинг асослари, тартиб-коидалари, илмий

асосланган концепциялари, тактика ва стратегиялари таҳлил этилган. Экологик сиёсат олиб
боришнинг устувор йўналишлари аниқланган. Атроф-муҳитни муҳофаза қилишда ҳар бир фуқаро,
жамият ўзаро келишган ҳолда табиат муҳофазаси учун комплекс иқтисодий-экологик
масалалари бўйича дастурлар яратиш зарурлиги асослаб берилган. Давлат божхона
қўмитасининг экологик сиёсатни амалга ошириши бўйича устувор йўналишлари ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

экологик сиёсат, табиий ресурслар, Барқарор тараққиёт мақсадлари учун

таълим, “жамият-техника-табиат”, экологик хавфсизлик, Орол, иқтисодий ривожланиш,
трансчегаравий ифлосланиш, чиқиндилар, озон қатлами.

безопасности, Арал, экономическое развитие, трансграничное загрязнение, отходы,

озонового слоя.

Кириш

Марказий Осиёда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, Орол денгизи

қуриши муаммоси, қўшни мамлакатлар билан яхши қўшничилик муносабатларини
мустаҳкамлаш

масалалари

ҳамда

Бугунги

куннинг

энг

ўткир

экологик


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

225

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

муаммоларидан бири – Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ оқибатларни
бартараф этиш халқаро миқёсдаги саъй-ҳаракатларни фаол бирлаштиришни тақозо
этмоқда

1

.

Атроф-муҳит ифлосланган, экология ва табиат мувозанати бузилган

ҳудудларда тараққиёт бўлмайди.

Дарҳақиқат, бугунги кунга келиб сайёрамизнинг экологик ҳолати кўпчилик

ривожланган ва ривожланаётган давлатларни бирдек ташвишга солмоқда. Атроф-
муҳит муҳофазаси, унинг табиий ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалалари
долзарб экологик муаммо бўлиб қолмоқда. Ҳозирги экологик инқирознинг асосий
сабабчиси

инсон

бўлиб,

атроф-муҳитни

ифлосланишдан

сақлаш,

табиий

бойликлардан оқилона фойдаланиш кўп жиҳатдан инсонлар қайси жамиятда
яшашларидан қатъи назар уларнинг экологик саводхонлиги ва маданиятига боғлиқ.
Ҳозирги пайтда кўплаб шаҳарлар, саноат марказлари жойлашган ҳудудларда
экологик вазият кескин ёмонлашган. Айниқса ҳудуднинг географик, экологик ва
иқтисодий хусусиятларини, иқлим шароитларини ҳисобга олмаган ҳолда, табиат
қонунларига, жумладан атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қоида ва талабларига
зид равишда турли хил саноат корхоналарининг қурилиши, уларнинг ишлаб чиқариш
қувватини тўғри баҳоламаслик, технологик жараёнлардаги нуқсонлар, шунингдек
эски технологик воситаларидан фойдаланиш атроф муҳитнинг, айниқса атмосфера
ҳавосининг ифлосланишига олиб келмоқда. Бундан ҳам ачинарлиси, иқлим исиши
билан боғлиқ муаммолар. Бунинг сабаби биринчидан атмосферада иссиқликни
ушлаб қоладиган “иссиқхона газлари” натижасида, иккинчидан Ультрабинафша
нурлари сийраклашган озон қатламидан Ер юзасига етиб келиши натижасида иқлим
исиши кузатилади. Бу жараён ҳалокатли натижаларга олиб келади, бу исиш қор ва
муз эришини тезлатади, қор суви аввал дарё ва кўл кейин денгиз ва океанларни
тўлдириб юборади, океанлар сатҳи ўзгаради бу эса чучук сув манбаларини хавф
остига қўяди, қирғоқ бўйи фауна-флорасини йўқолишига, сув бойликларининг
камайишига, давлатлар ўртасида сиёсий тўқнашувларга олиб келади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Дунё олимлари

2

Ш.Давидова, В.И.Тагасов томонидан турли кимёвий моддалар-

нинг хавфлилик даражалари, С.Топов, П.Каравин, З.Зокиров, М.Музаффаров,
С.Сохобиддинов, М.Набиев, А.Бутков каби олимлар ўсимликлар физиологияси ва
экологиясини тадқиқ этишган

3

. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг

академиклари

З.Зохидов,

М.Мухаммадиевлар,

профессор

М.Султонов,

О.Олимжоновлар Ўзбекистонда зоология ва экология фанларининг ривожланишига
катта хиссаларини қўшган. М.Мухаммадиев раҳбарлигида, А.Омонов, Ф.Вохидова,
Д.Мансуровалар Ўзбекистон сув омборларини ифлосланиши ва сув русурсларидан
оқилона фойдаланиш юзасидан илмий изланишлар олиб боришган

4

.

Илмий изланишлар олиб борилган ва давлат дастурлари

5

қабул қилинган

бўлишига қарамасдан, мутахассисларнинг маълумотларига кўра, бугунги кунда
сайёрамизда турли хил ёқилғиларни ёқиш сабабли йилига 10,1 милрд. тн кислород
сарф бўлмоқда, қишлоқ хўжалигига яроқли ерларнинг 70 %, чучук сувларнинг 20 %

1

Ўзбекистон Республикаси Презеденти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 20 сентябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилотнинг 72-

сессиясида сўзлаган нутқи.

2

Ergashev A. Ergashev T. Ekologiya, biosfеra va tabiatni muxofaza qilish. Toshkеnt “yangi asr avlodi” 2005 y.

3

To’xtaеv A. Ekologiya. T., “O`qituvchi” 1998 y.

4

Usmonov M.B., Rustamboеv M.X., Xolmuminov J.T. va boshk. Ekologiya xukuki. T.: “Uzbеkiston yozuvchilar uyushmasi” 2001 y.

5

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 31 октябрдаги “2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳит

давлат мониторинги дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

226

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ўзлаштирилмоқда, ўрмонлар йилдан-йилга камаймоқда, чўл зоналарининг майдони
ошаётгани сабабли ҳаво ҳарорати йилдан-йилга кўтарилаяпти. Шунингдек, охирги 50
йилда ер юзи аҳолиси деярли уч маротаба ўсган, техниканинг, саноат
корхоналарининг ривожланиши натижасида транспорт воситаларининг сони 900
миллиондан ортгани, ҳосил қилинган электр энергиясининг 80% анъанавий
углеводород хомашёси асосида ишлаб чиқарилаётгани атроф-муҳитга жиддий зарар
етказмоқда. Буларнинг оқибати ўлароқ, дунёда экологик муҳитнинг ёмонлашуви
билан боғлиқ турли хил касалликлар келиб чиқмоқда.

Экологик таълим ва тарбия атроф-муҳит хавфсизлигини таъминлаш юзасидан

кўплаб тавсиялар ишлаб чиқилган, шунингдек, Ўзбекистондаги экологик вазият ва
унинг ижтимоий муаммолари мавзусида докторлик диссертацияси ҳимоя қилинган

6

.

XX аср иккинчи ярми – XXI аср бошида Ўзбекистондаги экологик вазиятни замонавий
ёндашувлар асосида холисона ўрганилган.

Масалан, тут Ўзбекистонда деярли ҳар икки хонадоннинг бирида ўстирилар

эди. Оқ тут ва шотутлар қадимдан кўплаб экилиб келинган. Бунинг илдизидан тортиб
баргию чўпи ҳам дориворлик хусусиятига эга эканлигини буюк ҳамюртимиз Абу Али
ибн Сино ѐзиб қолдирган. Ана шундай ноѐб ва шифобахш мевали дарахтни ҳам
экологиянинг ифлосланиши ўз домига тортиб юбораяпти. Бу муаммонинг бир
томони. Унинг иккинчи томони, қадимдан ипакчиликнинг яхши ривожланганидир,
пилла қурти етиштириш кўрсаткичи йилдан-йилга пасайиб бормоқда

7

.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тадқиқот натижаларига кўра,

инсон саломатлиги:

20% - наслдан-наслга ўтади;
20% - атроф-муҳит ифлосланишидан;
50% - оғир турмуш шароитидан;
10% - тиббиёт оқибатида соломатлиги хавф остида қолар экан.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош Ассамблеясининг 59-сессиясида

Барқарор тараққиёт мақсадлари учун таълимни (БТТ) амалга ошириш бўйича халқаро
схема тасдиқланган. БТТ фанлараро ёндашуви асосида таълим олиш, тарбия, ўз-ўзини
ривожлантириш ва намоён этиш, мустақил ва танқидий фикрлаш, маънан
шаклланган, ижтимоий фаол, ўз хатти-ҳаракаларида ахлоқий ва экологик меъёрларга
асосланадиган, ўзбек халқи қадриятларига мос бўлган, экологик билимга чанқоқ,
атроф-муҳит ҳолати ҳақида қайғурадиган ва янги ижтимоий-иқтисодий ва экологик
муаммоларни олдиндан кўра олиш хусусиятларини шакллантиришга даъват этади.
БТТжамиятнинг барча аъзоларини минтақавий ва глобал муаммоларни ҳал этиш учун
зарур билим ва кўникмаларни ривожлантиришга катта эътибор қаратади. Агар,
экологик таълим кўпроқ экологик мавзуларга эътибор қаратса, БТТ сиёсат,
иқтисодиёт, жамият ва атроф-муҳит ўртасидаги ўзаро алоқадорлик масалаларига
алоҳида ёндашади.

БТТнинг асосий ғоялари қуйидаги стратегик ва дастурий ҳужжатларда ўз аксини

топган:

“Орол денгизи ҳавзасини барқарор ривожлантириш муаммолари бўйича

Марказий Осиё давлатлари ва халқаро ҳамжамиятнинг Нукус декларацияси” (5
сентябрь 1995 йил);

6

Давлетов Санжарбек Ражабович

«

XX аср иккинчи ярми – XXI аср бошида Ўзбекистондаги экологик вазият ва унинг

ижтимоий муаммолари», фан доктори (DSc) диссертацияси автореферати. 2018 йил.

7

Экологик хабарнома журнали. No 6/06/2010 йил. Бош муҳаррир Н.Умаров.

Shodimetov Yu Ijtimoiy ekalogiyaga kirish -

T 1991й


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

227

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ЮНЕСКОнинг “Таълим барча учун” лойиҳаси доирасида қабул қилинган

Миллий ҳаракатлар дастури.

БТТнинг асосий мақсади – барқарор тараққиётнинг ғоялари ва тамойилларини

таълимнинг барча шакллари ва босқичлари билан интеграциялаш ва мустақил
дунёқарашга эга, танқидий фикрлай оладиган, ижтимоий-иқтисодий ва экологик
йўналтирилган ва фаол фуқаролик муносабатини билдира оладиган шахсларни
тайёрлаш. БТТ фаолиятининг бош йўналиши стратегик вазифаларни таълим, атроф-
муҳит муҳофазаси ва ижимоий-иқтисодиёт соҳасидаги қонунчиликка жорий қилиш,
давлат дастурларида БТТнинг стратегик вазифаларини ҳисобга олиш, таълим
сифатини яхшилашдан иборатдир.

Табиат билан жамият ўртасидаги муносабатларни оптималлаштириш туб

маънода ҳар бир давлатнинг табиат муҳофазаси соҳасида тутаётган экологик
сиёсатига боғлиқ. Экологик сиёсат иқтисодий ривожланишни белгилайди, ишлаб
чиқариш жараёнида табиий ресурслардан қанчалик оқилона фойдаланилса, тайёр
моддий маҳсулот миқдор жиҳатдан мўл-кўл, сифат жиҳатдан олий навли ёки
даражалиги билан ажралиб туради. Табиий бойликлардан экстенсив усулда
фойдаланиш, исрофгарчиликка йўл қўйиш, атроф-муҳит ифлосланишини олдини
олмаслик ҳудуд иқтисодиётини инқирозга юз тутишига олиб келади. Бинобарин,
мамлакатнинг барқарор ривожланиши экологик-иқтисодий омиллар бир-бирлари
билан узвий боғлиқ.

Замонавий техника тараққиёти ва унинг муваффақиятлари икки хил ижтимоий

натижаларга олиб келмоқда. Бир томондан, техникасиз инсоният тараққиётини
тасаввур қилиш қийин бўлса, иккинчи томондан, техника қудратли куч сифатида
салбий оқибатларга олиб келмоқда. Инсон оғирини енгил қилишга қаратилган
техника

ёшларни

иш

билан

таъминлашни

қийинлаштирмоқда.

Хусусий

транспортларнинг кўпайиши, бир томондан яхши, иккинчи томондан, шаҳарларнинг
экологик ҳолатига салбий таъсир этмоқда. Шовқин-суронлар инсон асабига салбий
таъсир кўрсатмоқда. Инсоният олдида техникага оид жуда катта муаммоларни ҳал
қилиш масалалалари турибди.

Атроф-муҳитнинг

саноат

чиқиндилари

билан

ифлосланиши,

табиат

ресурсларининг тугаб бориши, табиат мувозанатининг бузилиши, радиоактив
фожианинг ўта хавфли эканлиги каби масалаларни ҳал қилмасдан туриб, инсоният
келажагини тасаввур қилиш қийин. Буларнинг барчаси техникани қандай ва нима
мақсадларда ишлатиш кераклиги тўғрисида чуқур ва атрофлича фикр юритишни
тақозо этади.

Ўтган асрнинг 60-йилларида техниканинг ривожланиши жамиятни инқирозга

олиб келаётгани ҳақида фикрлар, мулоҳазалар пайдо бўла бошлади. Бу даврда
техниканинг янгиланиш жараёни юз бераётган эди. “Жамият-техника-табиат”
муносабатларида янги муаммоларнинг вужудга келиши одамларни ташвишга сола
бошлади.

1972 йилда Рим клубининг биринчи маърузаси эълон қилинди. Бу жуда катта

шов-шувларга сабаб бўлди. Бугунги кунда Рим клуби дунёга машҳур халқаро
ташкилотга айланган. Рим клубининг маърузаси дунёдаги йирик олимларнинг илмий
изланишларига суянган ва айниқса, Массачусет (АҚШ) технологик институтида
Д.Медоуз раҳбарлиги остида яратилган “Инсониятнинг мураккаб ҳолати” лойиҳасига
асосланган эди. Бу маърузада инсоният келажаги ҳақидаги масала анъанавий
фикрлардан воз кечган ҳамда масалага янгича қарашган. Маъруза мазмуни дунё


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

228

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

олимларини ҳайратга солади. Унда инсоният тақдиридан хавотирланиш баён
қилинган эди. Маъруза пайдо бўлган фожианинг олдини олишга чақирибгина
қолмай, уларни ҳал қилиниш лойиҳасини ҳам майдонга ташлаган эди.

Оммавий чиқишлар, мунозаралар “яшиллар” ҳаракати кучайиб кетди.

Массачусет технологик институти (АҚШ) Д.Медоуз раҳбарлигида яратилган
“Инсониятнинг мураккаб ҳолати” лойиҳасини келтириб ўтиш кифоя. Мазкур маъруза
дунё олимларини ҳайратга солди. Инсоният тақдиридан хавотирланиш, пайдо бўлган
фожианинг олдини олишга чақирибгина қолмай, уларни ҳал қилиниш лойиҳасини
ҳам асослаб берган эди. “Бугунги кунда одамларнинг сон жиҳатдан ўсиши, ғамлаб
қўйилган табиий ресурслар етарлими?”, “Планетани таъминлаш, яшаб қолиши учун
қанча миқдорда одам керак?”, 2025 йилга бориб ер шарида 8 млрд инсон бўлиши
кутилмоқда, Сайёрамиз аҳолиси сони 2019 йилда 7,7 млрд кишини ташкил қилмоқда,
2050 йил охирига келиб эса 9,7 млрд кишига етади. Бу ҳақда БМТнинг Нью-Йоркдаги
бош қароргоҳида бошланган Аҳоли ва тараққиёт комиссиясининг 52-сессиясида
маълум қилинди. Хусусан, дунё аҳолиси сони аср охирида 11 млрд кишигача етади,
бу каби саволларга Д.Медоуз ва унинг сафдошлари бундан чорак асрдан олдинроқ
“Инсоният фожиа томон кетмоқда, уни ҳал қилиш чорасини топиш керак”, - деб
айтган. Уларнинг фикрича, ишлаб чиқаришни маълум миқдорда чегаралаш, акс ҳолда
келгуси авлодга “Обод ва озод Ватан” қолмайди. XXI асрда инсоният олдида турган
муаммолар ўта мураккаб ва ўта муҳим эканлигини сайёра одамлари онгига етказиш.
Инсонларнинг тирик қолиши, глобал фожианинг олдини олиш учун янги
муносабатларни шакллантириш каби ўта муҳим ғояларни илгари суришган эди. Рим
клубининг энг асосий йўналишларидан бири инсоният олдида турган муаммолар,
клуб ташаббуси билан қилинган ишлар, унинг келажаги, илмий-техник, саноат,
иқтисодиётнинг социал оқибатлари ҳақида одамларни хабардор қилиб туриш ва шу
орқали муаммоларни ҳал қилишда одамларнинг фаол иштирокини таъминлашдир.

Фан ва техника тараққиёти ривожланган бугунги XXI асрда, инсониятнинг

табиатга ва экологияга таъсири ўзини салбий оқибатларини келтириб чиқармоқда.
Бутун биосфера миқёсида сезилаётганлиги ҳар бир давлатни мақсадга мувофиқ
ҳолда экологик сиёсат юргизишга мажбур этади. Чунки, атмосфера ҳавосига, дунё
океанига чиқарилаётган турли чиқиндилар оз-оздан кўпайиб бормоқда, демак, ҳар
бир фуқаро, жамият ўзаро келишган ҳолда табиат муҳофазаси учун фаол кураш олиб
боришини ҳамда илмий изланиш олиб бориши ва оммавий ахборот воситалари
ёрдамида кўпроқ ёритиш зарурлигини даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот методологияси сифатида тизимли таҳлил, тарихийлик ва

мантиқийлик, анализ ва синтез, қиёсий таҳлил усуллари қўлланилди. Табиатни
муҳофаза этиш турли хил восита ва усуллар ёрдамида амалга оширилади. Таҳлиллар
шуни кўрсатадики, ривожланаётган мамлакатларнинг аксариятида баъзи хўжалик
соҳалари ривожланишининг экстенсив характерда бўлиши, табиий ресурслардан
оқилона фойдаланмаслик табиий мувозанатнинг издан чиқишига, ижтимоий
муаммоларнинг янада чуқурлашувига олиб келмоқда. Бугунги кунда дунёда
кечаётган глобаллашув жараёнлари натижасида пайдо бўлаётган глобал, минтақавий
ва миллий экологик хавфлардан давлатни, жамиятни ва ҳар бир фуқарони ҳимоя
қилишга йўналтирилган Ўзбекистоннинг миллий стратегиясини ишлаб чиқиш ҳамда
бу хавфларнинг ечимини топиш учун атроф-муҳит ва аҳоли саломатлиги муҳофазаси
бўйича амалдаги қонунчиликни янада такомиллаштириш ва ҳар бир фуқороларда


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

229

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

экологик маданиятни ошириш мақсадида, экологик таълимни ривожлантириш
мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Шунингдек,

ота-оналар томонидан ёшларга

кўпроқ экологик таълим ва тарбия мавзуларида; маҳаллаларда эса, экологик-ҳуқуқий
таълим ва тарбия олиб бораётган оилаларнинг тажрибаларини кенгроқ ёритиш;
экологик сиёсатнинг мазмун ва моҳияти ҳақида ёшларга кенгроқ тушунчалар бериш;
авваломбор ҳар бир оилада ҳуқуқий-экологик таълим бериш ва бу экологик таълим-
тарбияни мактабгача таълим муассасаларида, Олий таълим муассасаларида узвий
давом эттириш ва ривожлантириш; ёшлар ўртасида “Экологик-ҳуқуқий таълим ва
тарбия” махсус курсларини ўқитиш ҳамда бошқа тадбирларни амалга ошириш муҳим
аҳамият касб этади.

Таҳлил ва натижалар

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси халқаро ҳуқуқнинг тўлақонли субъекти

сифатида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини ҳимоялаш, табиий
ресурслардан оқилона фойдаланиш ва экологик хавфсизликни таъминлашга
қаратилган изчил экологик сиёсат юритмоқда. Бунинг натижасида кейинги йилларда
атмосферага

ифлослантирувчи

моддаларнинг

чиқарилиши

1,9

баробарга,

ифлосланган оқава сувларнинг ташланиши қарийб 2 баробарга камайди.
Ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш усулига ўтиш ҳисобига пестицидлардан
фойдаланиш кейинги 10 йилда 5 баробарга қисқарди. Миллий экологик
муаммоларни ҳал этишга халқаро ташкилотларни жалб этиш йўлга қўйилди.
Мамлакатимизда сўнгги 20 йилда атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид қарийб 30 га
яқин қонун ва 350 дан ортиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди, табиий
ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлайдиган ҳамда фуқароларнинг мақбул
атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқларини кафолатлайдиган кўплаб халқаро конвенсиялар
ратификация қилинди, шартнома ва битимлар имзоланди. Бугунги кунда нафақат
Ўзбекистонда, балким ер шарида ҳам экологик муаммолар дунё ахолисини хавотира
солмоқда

8

.

Мамлакатимизда ёшларнинг экологик-ҳуқуқий таълим ва тарбияси масаласига

алоҳида эътибор бериб келинмоқда. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик илм-
фанни ривожлантириш, экологияга оид билимларни кенг тарғиб қилиш, табиий
тизимларни, уларнинг биологик ранг-баранглигини сақлаш ва табиатдан
фойдаланишни бошқаришнинг самарали иқтисодий механизмини жорий этиш,
экологик хавфсизликни таъминлаш, атроф-муҳит

ифлосланиш даражасини

камайтиришнинг ҳуқуқий механизмини такомиллаштиришдан иборат

9

.

Ҳар бир давлат ўз ҳудудида энг аввало, маълум миқдорда атмосфера ва сув

ҳавзаларига чиқарилаётган чиқиндиларни имкони борича минимал миқдорда
бўлишига эришиши лозим. Улар қўшни давлатларнинг ҳавоси, суви, тупроғининг
ифлосланишига таъсир этмасин. Бундай экологик сиёсатни олиб борилиши
қўшничиликнинг мустаҳкамланишига хизмат қилади, бутун бир биосферанинг соғлом
бўлишини таъминлайди. Мамлакат ҳудудида фаолият юритаётган саноат,
автотранспорт

чиқиндилари

атмосфера

ҳавосида

шамолларнинг

умумий

циркуляцияси жараёнлари таъсирида маълум йўналишларда қўшни давлатларнинг
ҳудудига ўтиб кетиши табиий.

8

Х. Аззамов. Экологик муаммолар инсониятни хавотирга солмоқда. // Ҳуррият (2013)

9

Жуманазар Холмўминов, ТДЮУ профессори, юридик фанлар доктори.

Экологик таълим ва тарбия атроф-муҳит

хавфсизлигини таъминлаш омили


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

230

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Чунончи, Франция, Германия ва Англия ҳудудларидан кўтарилган азот ва

олтингугурт оксидлари Скандинавия ярим оролидаги Норвегия, Швеция ва
Финляндия устида тропосферада сув буғлари билан аралашиб шу жойларда ишқорли
ёғин сифатида тушади. АҚШ нинг шимоли-шарқий ҳудудларидан кўтарилган ишқор
ҳосил қилувчи газлар Канада ҳудудига ўтиб, ишқорли ёғин бўлиб тушади. Шунинг
учун ҳам Канададаги 14 минг кўлда ҳаёт йўқ, Швециядаги 85 минг кўл ва 100 минг км
масофадаги дарё ва дарё ирмоқларидаги сув ифлосланган. Бундай фалокатли
вазиятда чиқинди сифатида кўтарилаётган моддаларни ҳар бир давлат доирасида
обдон тозаланишига эришиш борасида амалий ҳаракатлар қилиниши яхши самара
беради. Акс ҳолда бир мамлакатдан кўтарилаётган чиқиндилар эвазига қўшни
давлатлар зарар кўради. Ҳозиргача ҳаводаги зарарли газлар, буғлар, аэрозолларнинг
445 таси ва аҳоли пунктларининг ҳавосида мавжуд бўлиши мумкин бўлган 109 та
моддаларнинг йўл қўйилиши мумкин бўлган чегаравий меъёр аниқланган. Бу
меъёрлар инсон организми учун зарарли эмас, лекин бу кўрсаткичларнинг ортиб
бориши хавфнинг ўсишига таъсир этади.

Демак, экологик меъёрлар ишлаб чиқарилишининг инсон ҳаётига асосланиши

табиат муҳофазаси соҳасида сиёсатнинг ижтимоий-иқтисодий йўналтирилганлигидан
дарак беради. Табиий муҳитдаги ҳар бир ўзгариш, компонентлар сифатининг
бузилиши ва бошқа миқдорий ҳамда сифатий ўзгаришлар инсон организмининг
меъёрий зарарланишига нисбатан олинади. Бу мезон бошқа тирик мавжудот
(ўсимлик, ҳайвонот дунёси) ва умуман ландшафт миқёсида қаралади. Инсон табиий
муҳитда марказий ўринни эгаллаган ҳолда унинг барча меъёрий кўрсаткичлари
бошқа табиий компонентларга нисбатан андоза сифатида қаралади.

Бундай экологик сиёсат аслида бутун борлиққа нисбатан ижтимоий-иқтисодий

йўналтирилганлигидан хабар беради.

Экологик сиёсатнинг асослари, тартиб-коидалари, илмий асосланган

концепциялари, тактика ва стратегиялари олим ва мутахассислар томонидан
изланишлар олиб боришни тақозо этмоқда. Ўзбекистонда экологик сиёсат давлат
сиёсати даражасигача кўтарилган. Ўзбекистон Конституциясининг 50, 54, 55 ва 100-
моддаларида ифодаланган. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва
ҳудудий божхона бошқармалари томонидан экологик сиёсатни амалга ошириш
бўйича бир қатор устувор вазифалар белгиланган, жумладан: Ўзбекистон
Республикаси “Қизил китоб”га киритилган ноёб ўсимлик ва ҳайвон турлари, дунёдаги
ноёб флора ва фауна билан халқаро савдо қилиш бўйича тузилган Конвенция–
СИТЕСга мувофиқ, Озон емирувчи моддаларни, чиқиндиларни, сифатсиз товарларни
экспорт ва импорти жараёнида қатъий божхона назорати ўрнатилган. Экологик
хавфсизликни таъминлаш ҳамда келиб чиқиши шубҳали бўлган товарларнинг
Ўзбекистон Республикаси ички бозорига кириб келишида божхона назоратини
кучайтириш мақсадида, давлат назорат органлари ҳамкорликда жумладан, Экология,
атроф-муҳит мухофаза қилиш давлат қўмитаси билан экологик экспертиза амалга
оширилади.

Республикада экологик сиёсатни ҳаётга татбиқ этиш ва эковазиятни

соғломлаштириш, атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш, таркиб топган
табиатни муҳофаза қилиш муаммоларини босқичма-босқич ечиб бориш мақсадида,
Давлат дастурлари ишлаб чиқилган. Ўзбекистонда амалга оширилаётган тизимли
ислоҳотларнинг асосий қоидалари ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурлари ва


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

231

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

лойиҳаларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда ҳисобга олинди. У учта асосий
йўналишни ўз ичига олади:

- аҳоли яшаши учун қулай шароитлар яратиш;
- барқарор ривожланишни таъминлаш мақсадида табиий ресурслардан

оқилона фойдаланиш;

- халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.
Биринчи йўналиш – аҳоли яшаши учун қулай шароитлар яратиш
-сифатли ичимлик сув билан, айниқса қишлоқда оқова сувларни тўлиқ тозалаш,

маиший ва саноат чиқиндиларини зарарсизлантириш ва йўқотиш йўли билан
санитария-гигиена шароитларини яхшилаш;

-зарарли ташландиқлар ва оқоваларни, токсик саноат чиқиндиларини

камайтириш мақсадида саноат корхоналари ва транспорт ишларини яхшилаш;

- озиқ-овқат маҳсулотларининг экологик сифатини ошириш.
Иккинчи йўналиш – табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш
- табиий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, уларни

такрорий ишлаб чиқариш, муҳофаза қилиш ва истеъмол қилишни асосли
камайтиришни таъминлаш;

- ерлардан қишлоқ хўжалиги учун фойдаланишни яхшилаш, қишлоқ хўжалиги

ерларининг ҳосилдорлигини ошириш бўйича ишларни амалга ошириш;

- сув ресурсларини бошқариш тизимининг ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш,

мавжуд

сув

тақсимлаш

инфратузилмаларини

реконструкция

қилиш

ва

замонавийлаштириш ҳамда мониторинг ва ахборотларнинг ишончли тизимини
яратиш воситасида сувни тежаш ва муҳофаза қилиш; суғориш тармоқларини
такомиллаштириш ва яхшилаш;

-биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича миллий стратегия ва ҳаракатлар

режасини амалга ошириш; маданий мерос (тарихий ёдгорликлар)ни муҳофаза қилиш
бўйича чора-тадбирлар тизимини амалга ошириш.

Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш табиатни муҳофаза қилиш қонун

ҳужжатларини

такомиллаштириш,

табиатдан

фойдаланиш

иқтисодий

механизмларини жорий этиш, экология мониторинги тизимини ривожлантириш,
экологик таълим ва аҳолининг экологик маданиятини ошириш.

Учинчи йўналиш – халқаро ҳамкорликни ривожлантириш
- халқаро конвенциялар ва битимлар бўйича, шунингдек Орол танглигини

бартараф этиш;

- давлатлараро сув оқимларидан фойдаланиш ва сув ресурсларини муҳофаза

қилиш масалаларини ҳал этиш;

- атроф-муҳитни трансчегаравий ифлосланишининг олдини олиш.

Хулоса ва таклифлар

Барқарор иқтисодий ривожланишни амалга ошириш учун аввало қулай

экологик мувозанатни ҳамда табиат ва атроф муҳит муҳофазасини доимий
таъминлаш шунингдек, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш.

Экологик сиёсат олиб боришнинг бош йўналиши таълим, атроф-муҳит

муҳофазаси

ва

ижтимоий-иқтисодиёт

соҳадаги

меъёрий

ҳужжатларни

такомиллаштириш ва қабул қилинган давлат дастурларида Барқарор тараққиёт
мақсадлари учун таълимнинг стратегик вазифаларини инобатга олган ҳолда таълим
сифатини янада яхшилаш.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

232

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Атроф-муҳит ифлосланган, экология ва табиат мувозанати бузилган ҳудудларда

тараққиёт бўлмайди. Тараққиёт кўп жиҳатдан минерал ресурслар ва мавжуд қазилма
конларининг ресурсларидан оқилона фойдаланишга боғлиқ бўлгани сабабли,
комплекс иқтисодий-экологик масалалари бўйича илмий изланишлар олиб бориш.

Озон емирувчи моддаларни, чиқиндиларни, сифатсиз товарларни экспорт ва

импорти жараёнида божхона назорати ўрнатилган.

References

1.

O‘zbekiston Respublikasining Barqaror taraqqiyoti maqsadlari uchun ta’lim

Konsepsiyasini qabul qilish bo‘yicha dasturi. 2012 y.

2.

Mirziyoev SH.M. Parlament nashey straniy doljen stat shkoloy istinnoy

demokratii, initsiatorom i osnovniym ispolnitelem reform. Rech Prezidenta Respubliki
Uzbekistan na videoseletornom soveshenii, posvyashennoe analizu deyatelnosti palat
parlamenta, politicheskix partiy, Ekologicheskogo dvijeniya Uzbekistana, oblastniyx,
rayonniyx i gorodskix Kengashey narodniyx deputatov i zadacham na perspektivu. // Xalq
so‘zi. 2017 yil 13 iyul, №137.

3.

Ibragimov A.A., Gulyamov S.S., Marupova M.A. Ekologik muammolarni oldini

olishda bojxona xodimining vazifalari. – Farg‘ona: 2005.

4.

O‘zbekiston Respublikasining Qizil kitobi 1,2 tomlar. T.: Fan, 2012.

5.

Sultonov P.S. Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish asoslari. Darslik. – T.:

Musiqa, 2007.

6.

To‘xtaev A., Hamidov A. Ekologiya asoslari va tabiatni muhofaza qilish. – T.: 1994.

7.

Mamedov M.A. Osnovы ekologii. – M.: Mыslь, 1996.

8.

SHilov V.A. Ekologiya: Uchebnoe posobie dlya VUZov. – M.: Vыsshaya shkola, 2001.

9.

«Ozonni buzuvchi moddalar va tarkibida ular bo‘lgan mahsulotlarning O‘zbekiston

Respublikasiga importini tartibga solishni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari
to‘g‘risida»gi O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2018 yil 9 yanvardagi 17-
sonli qarori.

10.

Milanova E.V., Ryabchikov A.M. Ispolzovanie prirodniyx resursov i oxrana

prirodiy. Uchebnoe posobie dlya VUZov. – M.: Viysshaya shkola, 1996.

11.

Babina YU.V., Varfolomeeva E.A. Ekologicheskiy menejment: Uchebnoe posobie.

– M.: ID Sotsialniye otnosheniya, 2002.

12.

www.eso.uz

13.

www.uznature.uz

14.

www.unesco.org

15.

www.worldresources.org

16.

www.undp.org

Библиографические ссылки

O'zbekiston Respublikasining Barqaror taraqqiyoti maqsadlari uchun ta'lim Konsepsiyasini qabul qilish bo'yicha dasturi. 2012 y.

Mirziyoev SH.M. Parlament nashey straniy doljen stat shkoloy istinnoy demokratii, initsiatorom i osnovniym ispolnitelem reform. Rech Prezidenta Respubliki Uzbekistan na videoseletornom soveshenii, posvyashennoe analizu deyatelnosti palat parlamenta, politicheskix partly, Ekologicheskogo dvijeniya Uzbekistana, oblastniyx, rayonniyx i gorodskix Kengashey narodniyx deputatov i zadacham na perspektivu. // Xalq so'zi. 2017 yil 13 iyul, №137.

Ibragimov A.A., Gulyamov S.S., Marupova M.A. Ekologik muammolarni oldini olishda bojxona xodimining vazifalari. - Farg'ona: 2005.

O'zbekiston Respublikasining Qizil kitobi 1,2 tomlar. T.: Fan, 2012.

Sultonov P.S. Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish asoslari. Darslik. - T.: Musiqa, 2007.

To'xtaev A., Hamidov A. Ekologiya asoslari va tabiatni muhofaza qilish. - T.: 1994.

Mamedov M.A. Osnovbi ekologii. - M.: Mwslb, 1996.

SHilov V.A. Ekologiya: Uchebnoe posobie dlya VUZov. - M.: Vbisshaya shkola, 2001.

«Ozonni buzuvchi moddalar va tarkibida ular bo'lgan mahsulotlarning O'zbekiston Respublikasiga importini tartibga solishni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari to'g'risidawgi O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2018 yil 9 yanvardagi 17-sonli qarori.

Milanova E.V., Ryabchikov A.M. Ispolzovanie prirodniyx resursov i oxrana prirodiy. Uchebnoe posobie dlya VUZov. - M.: Viysshaya shkola, 1996.

Babina YU.V., Varfolomeeva E.A. Ekologicheskiy menejment: Uchebnoe posobie. - M.: ID Sotsialniye otnosheniya, 2002.

www.eso.uz

www.uznature.uz

www.unesco.org

www.worldresources.org

www.undp.org

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов