Оптимизация структуры оборотных средств в фермерских хозяйствах

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
180-189
25
22
Поделиться
Дусмуратов, Р., & Бекаева, М. (2017). Оптимизация структуры оборотных средств в фермерских хозяйствах. Экономика и инновационные технологии, (2), 180–189. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9234
Раджапбай Дусмуратов, Ташкентский Государственный Аграрный Университет

профессор, к.э.д.

Майра Бекаева, Каракалпакский государственный университет имени Бердака

Ассистент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Статья посвящена вопросам организации и эффективного управления оборотными активами. В частности, приведены основные критерии классификации и группировка оборотных активов по ним. Подробно освещены оборотные активы по функциональному назначению: в сфере обращения и производства. В результате анализа выявлены причины накопления оборотных активов в сфере обращения, в частности в дебиторской задолженности. Выявлены специфика состава и структуры, а также пути оптимизации оборотного активов в фермерских хозяйствах. Рекомендована бизнес-модель действующего фермерского хозяйства и предложены меры по содержанию оптимальной структуры оборотных активов.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

1

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИДА АЙЛАНМА АКТИВЛАР ТАРКИБИНИ

МАҚБУЛЛАШТИРИШ

Дусмуратов Раджапбай Давлатбаевич

ТошДАУ профессори, и.ф.д.,

Бекаева Майра Есенбаевна,

Бердақ номидаги ҚДУ ассистенти

E-mail:

radjabali_62@mail.ru

Аннотация:

Мақола айланма активларни ташкил этиш ва самарали

бошқариш масалаларига бағишланган. Жумладан, айланма активларни
туркумлашнинг асосий мезонлари ва улар бўйича гуруҳлари келтирилган.
Функционал тайинланиши бўйича ишлаб чиқариш ва муомала соҳасидаги
айланма активлар батафсил ёритилган. Шунингдек, айланма активларнинг
муомала соҳасида, хусусан дебитор қарзларда тўпланиб қолиш сабаблари
аниқланган. Фермер хўжаликларида айланма активлар таркиби ва
тузилмасининг хусусиятлари ҳамда уларни мақбуллаштириш йўллари
кўрсатилган. Фаолият кўрсатаётган фермер хўжалигининг бизнес - модели
тавсия қилинган. Айланма активлар таркиби ва тузулмасини сақлаб туриш
тадбирлари таклиф қилинган.

Аннотация:

Статья посвящена вопросам организации и эффективного

управления оборотными активами. В частности, приведены основные
критерии классификации и группировка оборотных активов по ним. Подробно
освещены оборотные активы по функциональному назначению: в сфере
обращения и производства. В результате анализа выявлены причины
накопления оборотных активов в сфере обращения, в частности в
дебиторской задолженности. Выявлены специфика состава и структуры, а
также пути оптимизации оборотного активов в фермерских хозяйствах.
Рекомендована бизнес-модель действующего фермерского хозяйства и
предложены меры по содержанию оптимальной структуры оборотных
активов.

Abstract:

The article is devoted to the organization and effective management

of current assets. In particular, are the main criteria for the classification and
grouping of current assets over them. Details covered current assets based on their
functions: in the sphere of circulation and production. The analysis revealed the
reasons for the accumulation of circulating assets in circulation, particularly in
accounts receivable. The specificity of the composition and structure, as well as ways
to optimize current assets on farms. Recommended business model of operating farms
and propose measures to the content of the optimal structure of current assets.

Калит сўзлар:

айланма актив, туркумлаш, мезон, қишлоқ хўжалиги,

ишлаб чиқариш, фермер хўжалиги.

Кириш

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини модернизациялаш ва ишлаб

чиқаришни диверсификация қилиш шароитида қишлоқ хўжалиги корхоналари,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

2

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

хусусан, фермер хўжаликлари олдида турган муҳим вазифалардан бири
айланма активларнинг мақбул ҳажмини шакллантиришдан иборат. Хусусан,
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жойлашган фермер хўжаликлари
табиий-иқлим ва экологик шароитлар таъсирига жиддий боғлиқ бўлиб, айланма
активлар билан таъминланганлиги ҳамда улардан самарали фойдаланиш муҳим
аҳамиятга эга. Чунки агротехник тадбирларни амалга ошириш, маҳсулотларни
етиштириш ва сотиш муддатларининг кечикиши айланма капитални ташкил
этиш, режалаштириш ва молиялаштириш ҳамда фермер хўжалиги
менежментини ҳисоб-таҳлил маълумотлари билан таъминлашга бевосита
боғлиқ.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А. Каримов

таъкидлаганидек, «кўп тармоқли фермер хўжаликлари қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари етиштириш билан бирга, уларни чуқур қайта ишлаш, қурилиш
ишларини амалга ошириш ва қишлоқ аҳолисига хизмат кўрсатиш каби
йўналишларда самарали фаолият кўрсатмоқда ва ўз истиқболини топмоқда»[1].

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини модернизациялаш ва ишлаб

чиқаришни диверсификация қилиш шароитида қишлоқ хўжалиги корхоналари,
хусусан, фермер хўжаликлари олдида турган бундай масалалардан бири ўз
айланма капиталининг етишмаслиги ҳисобланади. Хусусан, Қорақалпоғистон
Республикаси ҳудудида жойлашган фермер хўжаликлари табиий-иқлим ва
экологик шароитлар таъсирига жиддий боғлиқ бўлиб, айланма капиталнинг
сифати ҳамда ундан самарали фойдаланишга юқори даражада мажбурдирлар.
Чунки агротехник тадбирларни амалга ошириш, маҳсулотларни етиштириш ва
сотиш муддатларининг кечикиши айланма капитални ташкил этиш,
режалаштириш ва молиялаштириш ҳамда фермер хўжалиги менежментини
ҳисоб-таҳлил маълумотлари билан таъминлашга бевосита боғлиқ.

Айланма активлар айланма капиталнинг моддий-буюмлашган шаклида

намоён бўлади. Бу қисқа муддатли ишлатиш учун мўлжалланган ва битта
ишлаб чиқариш-тижорат цикли давомида нақд пулга айлантириладиган
маблағлардир. Демак, уларни самарали ташкил этиш ва бошқариш учун қандай
мезонларга кўра туркумланиши, тузулмаси ҳамда таркибий қисмлари
ўртасидаги нисбат қандай бўлишлиги каби жиҳатларини чуқур тадқиқ
қилишимиз зарур.

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили

Иқтисодий адабиётларда айланма капитални таърифлаш ва тавсифлашга

турлича ёндашувлар мавжуд. Жумладан, профессор Т.С.Маликов ёзишича:
«айланма капитал ХЮС айланма (ўзгарувчан, мобиль) активларига
аванслаштирилган капитал қийматини ўзида ифодалайди. Бу капитал ХЮС
балансининг «Айланма активлар» деб номланган иккинчи бўлимида акс
эттирилади. Одатда, айланма капитал қуйидаги бир неча асосий гуруҳларга
классификация қилинади:

­

такрор ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этишини ҳисобга олган ҳолда
функционал мўлжалланганлиги бўйича;

­

шакллантириш ва молиялаштириш манбаларига кўра;

­

ликвидлилик даражасига қараб ва бошқа белгиларига мувофиқ»[2].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

3

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Профессор В.А.Чжен таҳрири остида чоп этилган «Язык бизнеса»

луғатида берилган таърфига кўра: «айланма активлар (ингл. current assets)
бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар бухгалтерия балансининг активида
акс

эттириладиган,

меъёрланадиган

ва

меъёрланмайдиган

айланма

маблағлар»[3].

Профессор Н.П.Шуляк «айланма маблағлар корхона мулкларини

таркибий қисми ҳисобланади. Уларнинг ҳолати ва самарали фойдаланиш –
корхона фаолияти муваффақиятининг муҳим шарти»[4]деб ҳисоблайди.

А.М. Бабич ва Л.Н. Павловалар томонидан берилган таърифга кўра:

«Айланма маблағлар – корхона активларининг ҳаракатчан (мобиль) қисми
бўлиб, шунинг учун уларни молиялаштириш маълум таркиби ва структурасини
сақлаб туришга қаратилади. Корхонанинг айланма маблағларига қуйидагилар
киради:

­

товар-моддий қийматликлар захиралари;

­

дебиторлик қарзлари;

­

ҳисоб-китоблардаги маблағлар;

­

пул маблағлари»[5].

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот жараёнида назарий методлардан – мантиқий фикрлаш,

адабиётларни шарҳлаш, анализ ва синтез, қиёслаш ва абстракциялаш,
моделлаштириш, билимларни тизимли таҳлил қилиш, тасарруф этиш,
умумлаштириш, шаклга келтириш;

Эмпирик тадқиқот методларидан – ҳужжатларни ва фаолият натижаларини

ўрганиш, объектни давр оралиғида тадқиқ қилиш методлари, ретроспектива,
объекни кузатиш каби методлар қўлланилди.

Таҳлил ва натижалар

Илмий ва ўқув – услубий манбалар ҳамда бевосита фермер хўжаликлари

амалиётини тадқиқ қилиш натижаларига асосланиб айланма активларнинг
таркибини қуйидагича гуруҳлашни тавсия этамиз (1-жадвал).

Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, айланма активлар самарали

ташкил этиш ва бошқариш нуқтаи назаридан энг муҳим 5 та мезон бўйича
туркумланган: функционал тайинланиши;такрор ишлаб чиқариш жараёнидаги
роли;ликвидлик даражаси;ташкил этиш услублари; моддий-ашёвий шакли.
Айланма активларни функционал тайинланиши, яъни фермер хўжалигининг
молия-хўжалик фаолиятида қандай функцияларни бажараётганлигига кўра
туркумлаш энг умумий ҳисобланади. Ушбу мезонга мувофиқ айланма активлар
икки туркумга бўлинади:

1) ишлаб чиқариш соҳасидаги айланма активлар;
2) муомала соҳасидаги айланма активлар.







background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

4

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

1 - жадвал

Фермер хўжаликлари айланма активларининг туркумланиши

Гуруҳлаш

мезонлари

Айланма активлар

Функционал

тайинланиши

Ишлаб чиқариш соҳасидаги

айланма активлар

Муомала соҳасидаги

айланма активлар

Такрор ишлаб

чиқариш

жараёнидаги

роли

Захирадаги

активлар

Ишлаб чиқариш-

даги активлар

Тайёр

маҳсулотлар

Ҳисоблашувдаги маблағ-

лар ва пул активлари

Меҳнат

предмет-

лари

Меҳ-

нат

қурол-

лари

Тугал-

ланма-

ган иш-

лаб

чиқариш

Келгуси

давр

харажат

-лари

Тайёр

маҳсу-

лот

Това

рлар

Ҳисобла-

шувдаги

маблағлар

Пул маблағ-

лари ва қисқа

муддатли

молиявий

инвестиция-

лар

Ликвидлик

даражаси

Қийин сотиладиган

активлар

Секин сотиладиган

активлар

Тез сотиладиган

активлар

Юқори

ликвидли

активлар

Мутлақ

ликвидли

активлар

Ташкил этиш

услублари

Меъёрлаштириладиган

Меъёрлаштирилмайдиган

Моддий-

ашёвий

шакли

Моддий айланма активлар

Пул

маблағлари

ва қисқа

муддатли

молиявий

инвестиция-

лар

Манба: Муаллифлар томонидан тузилган.


Фермер хўжаликларининг ишлаб чиқариш соҳасидаги айланма активлари

захирадаги маблағлар ва ишлаб чиқаришдаги маблағлар кўринишида бўлиб, ўз
навбатида қуйидаги гуруҳларга бўлинади:

ишлаб чиқариш захиралари – уруғлик, кўчат, озуқа, тўшама, нефть

маҳсулотлари, эҳтиёт қисмлар, маъданли ўғитлар, биопрепаратлар ва захарли
химикатлар, идиш, ёрдамчи корхоналар учун хомашё, ёқилғи, инвентарь ва
хўжалик анжомлари, таъмирлаш учун қурилиш материаллари ва б.;

ўстирилаётган ва боқувдаги чорва моллари – барча турдаги ёш чорва

моллари, бўрдоқига боқилаётган катта ёшдаги чорва моллари, сотиш учун
асосий подадан чиқарилган ҳайвонлар, паррандалар, ёввойи ҳайвонлар,
қуёнлар, асалари уялари;

тугалланмаган ишлаб чиқариш – ҳали ишлаб чиқарилмаган

ўсимликчилик, чорвачилик, саноат, ёрдамчи ва бошқа ишлаб чиқаришлар
маҳсулотларига тааллуқли харажатлар, шунингдек, келгуси давр харажатлари.

Муомала соҳасидаги айланма активлар:

тайёр маҳсулотлар – сотиш учун ва меҳнатга ҳақ тўлашга

мўлжалланган ўсимликчилик, чорвачилик ва бошқа тармоқлар маҳсулотлари. У
омборда сақланиши ёки тўлов муддати келмаган ёки ўтиб кетган, жўнатилган
товарлар таркибида бўлиши мумкин;

ҳисоблашувлардаги маблағлар – харидорлар ва буюртмачиларнинг

қарзлари ҳамда асосий фаолиятга доир дебитор қарзларнинг бошқа турлари;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

5

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

пул маблағлари – кассадаги, ҳисоб-китоб ва валюта счётидаги пуллар,

асосий фаолиятга доир аккредитивлар, пул маблағлари ва пул ҳужжатларининг
бошқа турлари ҳамда қисқа муддатли молиявий инвестициялар.

Айланма активлар молия-хўжалик фаолияти давомида бир шаклдан

бошқасига ўтади ва тўлиқ доиравий айланишни амалга оширади. Фермер
хўжаликларида айланма активларнинг йил давомида ўзгаришини бухгалтерия
баланси(1-шакл), Бош дафтар ва бухгалтерия ҳисоби регистрлари
маълумотлари асосида таҳлил қилиш тавсия этилади.Ишлаб чиқариш ва
муомала соҳасидаги айланма активларнинг таркиби, бухгалтерия балансининг
II «Жорий активлар» бўлимида акс эттирилади.

Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш соҳаси ва муомала соҳасига

қўйилган айланма активлар ўртасидаги нисбатнинг ўзгаришига фермер
хўжалигининг ихтисослашганлиги, йилнинг даври, асосий харидорларнинг
тўлов лаёқати ва ҳоказо омиллар таъсир кўрсатади. Шуни алоҳида таъкидлаш
жоизки, ҳар доим фермер хўжаликлари айланма активларининг катта қисми
янгидан қиймат яратиладиган соҳа – ишлаб чиқариш жараёнига сарфланиши
лозим. Чунки, ишлаб чиқариш соҳасида янги қиймат, яъни қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари яратилади. Лекин ҳар хил объектив ва субъектив сабабларга кўра
амалиётда бу қоидага тўлиқ риоя қилинмайди. Хусусан, айланма активларнинг
катта қисми ишлаб чиқариш соҳасига сарфланмасдан, муомала соҳасида
сақланиб, бунинг устига уларнинг энг катта қисми дебитор қарзларга тўғри
келиши қишлоқ хўжалагида ўта нохуш ҳолат сифатида давом этиб келмоқда.

Тадқиқотлар шуни тасдиқлади-ки, сўнгги йилларда муомала соҳасидаги

активларнинг ўсиши дебиторлик қарзлар кўпайиши ҳисобига содир бўлмоқда
( 1-расм). Бу асосан харидорларнинг тўловга лаёқатсизлиги, корхона томонидан
муддати ўтган дебиторлик қарзларининг ундирилиши қатъий назорат
қилинмаслиги, уларни факторинг операциялари ва шунга ўхшаш замонавий
усуллар ёрдамида пул маблағларига айлантириш имкониятларидан самарали
фойдаланмаслик оқибатида вужудга келмоқда.

Фикримизни янада асослироқ тасдиқлаш учун расмий статистик

маълумотларга мувофиқ республика қишлоқ хўжалиги корхоналари бўйича
айланма активлар таҳлилини келтирамиз.Кўриниб турибди-ки, қишлоқ
хўжалиги корхоналарининг жами айланма активлари таркибида муомала
соҳасидаги айланма активлар ҳамда дебитор қарзлар улуши биз тадқиқ қилган
давр (2004 -2015 й.й.) давомида мос равишда қуйидагича бўлган(1-расмга
қаранг).

Қоидага кўра, қишлоқ хўжалиги корхоналарида, хусусан, фермер

хўжаликларида муомала соҳасидаги айланма активлар нисбатан катта бўлмаган
улушни ташкил этиши лозим. Чунки қишлоқ хўжалигида товар фондларига
йирик қўйилмаларни амалга ошириш ва катта миқдорда пул резервларини
ташкил этиш талаб қилинмайди.

Айланма активлар такрор ишлаб чиқариш жараёнидаги ролига кўра:

захирадаги айланма активлар (меҳнат предметлари, меҳнат қуроллари); ишлаб
чиқаришдаги айланма активлар (тугалланмаган ишлаб чиқариш, келгуси давр
харажатлари);

тайёр

маҳсулотлар

(тайёр

маҳсулотлар,

товарлар);


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

6

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ҳисоблашувдаги маблағлар (дебиторлик қарзлари) ва пул маблағлари ( касса,
ҳисоб – китоб счети, валюта счети, махсус счетлар) ҳамда қисқа муддатли
молиявий инвестицияларга бўлинади.















1-расм. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги корхоналарида ишлаб

чиқариш ва муомала соҳасидаги айланма активлар

Манба: Манба: Финансы Узбекистана 2008, 2011, 2015. Статистический

сборник.маълумотлари асосида муаллифлар томонидан тузилган.


Захирадаги маблағлар – ишлаб чиқариш соҳасидаги айланма

активларининг пассив элементи бўлиб, уларни омборда сақлаш капитал
сифатида айланишдан вақтинча четлаштиради ва сақлаш бўйича қўшимча
харажатларни вужудга келтиради. Афсуски, айрим қишлоқ хўжалиги
корхоналарида бу ҳолат сўнгги йилларда ёмонлашмоқда. Тадқиқ қилинган давр
мобайнида ишлаб чиқариш соҳасидаги айланма активлар улушининг бироз
ошганини ижобий баҳолашимиз мумкин. Лекин улар таркибида ишлаб
чиқариш захиралари улушининг кескин ошиб кетиши салбий ҳолатдир. Бу
айланма активларнинг ишлаб чиқариш соҳасида фаол иштирок этмасдан,
«ўлик» захирага айланиб омборларда сақланиб қолаётганлигидан далолат
беради. Жами айланма активлари таркибида ишлаб чиқариш соҳасидаги
айланма активлар ҳамда ишлаб чиқариш захиралари улуши 2004 – 2014 йиллар
давомида мос равишда қуйидагича бўлган:1.01.2005 йилда 285349,3 млн. сўм
(41,70 %), 125170,1 млн. сўм (18,30 %); 1.01.2010 йилда 160833,9 млн. сўм
(21,49 %), 110943,6 млн. сўм (14,82 %); 1.01.2015 йилда 466124,4 млн. сўм
(66,68 %), 209057,1 млн. сўм (29,90 %) .

Қоидага кўра, тугалланмаган ишлаб чиқаришдаги айланма активлар,

аксинча, янги қиймат яратиш жараёнида фаол иштирок этиши лозим.

41,7

36,17

27,19

20,94

20,22

21,49

25,29

40,87

48,75

58,01

66,68

57,8

63,24

72,36

73,26

79,05

77,75

73,7

58,55

50,47

41,32

33,29

47,82

50,47

55,39

57,96

64,35

58,89

56,29

39,7

32,89

23,8

19,75

0

10

20

30

40

50

60

70

80

90

Ишлаб чиқариш соҳасида

Муомала соҳасида

Шу жумладан: Дебиторлар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

7

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Республикамиздаги қишлоқ хўжалиги корхоналарида айланма активлар
таркибида тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг қолдиғи 1.01.2005 йил ҳолатига
энг катта улушни ташкил этиб (127679,2 млн. сўм (18,66 %)), ундан кейинги
йилларда камайиш тенденциясига эга, фақат сўнгги 2-3 йилда яна кўпайиш
тенденцияси кузатилмоқда. Жумладан, 1.01.2013 йилда 18957,8 млн. сўм
(4,20 %), 1.01.2014 йилда 19957,9 млн. сўм (4,75 %). 1.01.2015 йилга келиб эса
кескин ошиб кетган (219 430,1 млн. сўм (35,68 %)).

Сўнгги йилларда инвестиция фаолиятининг ривожланиши, ишлаб

чиқаришни диверсификациялаш ва бозор рақобатининг ривожланиши
молиявий

ҳисобот

кўрсаткичлари,

хусусан

баланс

моддаларининг

ишончлилигини таъминлашга талабни кучайтирмоқда. Шунга қарамасдан,
айрим фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарида ҳар хил
субъектив омиллар таъсирида бу талаб бузилиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Хусусан, айрим сурункали зарар кўриб ишлаётган фермер хўжаликларида йил
якуни бўйича кўрилган соф зарарни баланс пассивидаги «Тақсимланмаган
фойда (қопланмаган зарар)» ( 450-сатр) моддаси бўйича манфий белги билан
акс эттирилмасдан, ушбу зарар сунъий равишда йўқотилиб, унинг қийматига
тенг суммани бухгалтерия баланси активининг II «Жорий активлар» бўлими
«Тугалланмаган ишлаб чиқариш» (160 - сатр) моддасига қўшиб қўйиш
ҳолатлари мавжуд. Бундай ҳолат йиллаб давом этаверса, «Тугалланмаган
ишлаб чиқариш» моддасида жуда катта суммадаги зарар тўпланади. Бир
қарашда хўжалик зарар кўрмаётгандек, лекин «касални яширсанг иситмаси
ошкор этади» дейилганидек, бир кун келиб корхона банкрот ҳолатига тушади.
Фикримиз далили сифатида бундай фермер хўжаликларидан бирининг
молиявий ҳисоботлари асосида қуйидаги таҳлил маълумотларини келтирамиз
(1-жадвал).

1-жадвал

Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани “Шынполат” фермер

хўжалиги айланма активларининг таркиби, тузулмаси ва динамикаси

Кўрсаткичлар

1.01.2015 й.

1.01.2016 й.

Ўзгариши, +,-

минг

сўм

%

минг

сўм

%

минг

сўм

%

1

2

3

4

5

6

7

Товар-моддий захиралар

207786,0 97,0

191725,0

100 - 16061,0 +3,0

Шундан:
Тугалланмаган ишлаб чиқариш

196983,0 92,0

182639,0

95,3 - 14344,0 +3,3

Пул маблағлари

-

-

-

-

-

-

Дебиторлар

6411,0

3,0

-

-

-6411,0

-3,0

Жами айланма активлар, (АА)

214197,0 100

191725,0

100

-22472,0

х

Қисқа муддатли мажбурият, (ҚММ)

204869,0

95,6

247629,0

129,2

+42760,0 +33,6

ААнинг ҚММга нисбати:(+, -)

+9328

+4,4

-55904,0

-29,2

-46576,0

24,8


Жадвал маълумотларидан кўриниб турибди-ки, фермер хўжалиги жами

айланма активлари йил охирига келиб 22472,0 млн. сўмга камайган. Бу асосан


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

8

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

товар-моддий захираларининг камайиши(-16061,0 млн.сўмга) ҳисобига содир
бўлган. Шунингдек, қисқа муддатли мажбуриятлар 42760,0 млн.сўмга ошган
бўлиб, натижада фермер хўжалиги тўлов қобилиятини ҳам йўқотган.

Айланма активлар ликвидлик, ташкил этиш каби, молиявий таҳлил ва

қишлоқ хўжалиги менежменти учун алоҳида аҳамиятга эга мезонлар бўйича
ҳам туркумланади. Айланма активларнинг ушбу мезонлар бўйича
тавсифланиши, уларни режалаштириш ва ташкил этиш ҳамда бошқариш
услублари ва фойдаланиш самарадорлиги масалалари мураккаб ва кенг
қамровли бўлганлиги боис, алоҳида тадқиқот объекти сифатида ўрганилиши
мақсадга мувофиқ.

Юқорида таъкидлаганимиздек, қишлоқ хўжалиги корхоналарида айланма

активларнинг асосий қисми (катта улуши) ишлаб чиқариш соҳасига
йўналтирилган бўлиши лозим. Лекин, фермер хўжаликларида айланма
активларнинг таркиби ва тузилиши ишлаб чиқариш йўналиши ҳамда
ихтисослашганлигига

қараб

фарқ

қилади.

Жумладан,

дончиликка

ихтисослашган фермер хўжаликларида айланма капиталнинг катта қисми
тугалланмаган ишлаб чиқариш (кузги буғдой ва б.), хомашё, уруғлик, ўғит,
нефть маҳсулотлари ва тайёр маҳсулотларга, чорвачиликка ихтисослашган
фермер хўжаликларида эса ўстирилаётган ва боқувдаги чорва моллари, озуқа
каби активларга йўналтирилади.

Фермер хўжаликлари айланма активларининг таркиби ва тузулмасига

агросаноат мажмуининг бошқа корхоналари билан ўзаро иқтисодий
муносабатлар, товарлилик даражаси ва молия интизомининг аҳволи ҳам таъсир
кўрсатади. Ишлаб чиқариш товарлилигининг юқори даражаси мол етказиб
берувчилар ва харидорлар билан иқтисодий алоқаларнинг яхши йўлга
қўйилиши, ҳисоблашув тўлов интизомига риоя қилиш муомала соҳасидаги
айланма активларни ҳамда ошиқча ва кераксиз товар – моддий захираларни
қисқартиришга ёрдам беради.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг мавсумийлиги туфайли йил

давомида айланма активларнинг таркиби ва тузулмаси ўзгариб туради. Қиш
мавсумида ишлаб чиқариш соҳасидаги айланма активларнинг катта қисмини
уруғлик, озуқа, минерал ўғитлар эҳтиёт қисмлар ва шу кабилар ташкил этади.
Баҳорги ва ёзги даврда эса дала ишларини бажариш меъёрига қараб,
ўсимликчиликда ишлаб чиқариш жараёнини таъминлайдиган захираларнинг
пасайиши содир бўлади. Кузда ҳосилни ёппасига йиғиштириш даврида эса
сотиладиган тайёр маҳсулотлар, дебиторлик қарзлари, пул маблағлари ва
корхонанинг ўзида тайёрланган ишлаб чиқариш захиралари ҳамда
тугалланмаган ишлаб чиқариш улушининг ўсиши кузатилади. Чорвачилик
тармоғи корхоналарининг айланма активлари таркибида эса ўсимликчиликдаги
каби катта ўзгаришлар содир бўлмайди.

Шунингдек, айланма капитални самарали бошқариш учун замонавий

бухгалтерия ҳисоби ва молиявий таҳлил назарияси ҳамда амалиётида «соф
айланма активлар» ва «молия–эксплуатация эҳтиёжлари» тушунчалари ҳам
кенг қўлланилади. Аввало ушбу тушунчаларнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

9

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

уларни аниқлаш услуби тўғрисида, сўнгра айланма капитални бошқариш
самарадорлигини оширадиган дастак сифатида тавсифлаймиз.

Соф айланма активлар деганда ишлаётган ёки даромад келтираётган

айланма капитал тушунилади. У бухгалтерия ҳисоби ёки молиявий таҳлил
мақсадидан келиб чиқиб, турлича аниқланади. Бухгалтерия ҳисобида соф
айланма активлар жами жорий (айланма) активлар (баланс активининг II
бўлими 390 сатр) ва жорий мажбуриятлар (баланс пассивининг II бўлими 600
сатр) ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади. Молиявий таҳлилда соф айланма
активлар жами айланма активлардан қатъий белгиланган тўловлар
тўланмайдиган қисқа муддатли мажбуриятларни чегириб ташлаш йўли билан
аниқланади. Бунда мажбуриятлар таркибига кредит ва қарзлар киритилмайди.

Молия – эксплуатация эҳтиёжлари (МЭЭ)корхонанинг хусусий ва қарз

маблағлари ҳисобидан ташкил топган, пул кўринишида бўлмаган айланма
активлардан иборат. МЭЭ бир томондан, моддий-ишлаб чиқариш захиралари,
харажатлар, тайёр маҳсулотлар ва товарлар, дебиторлик қарзлари ва бошқа
томондан, кредиторлик қарзлари ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.

Айланма активлар, соф айланма активлар ва молия-эксплуатация

эҳтиёжларининг таркиби ва ўзаро боғлиқлиги тўғрисидаги маълумотлар
шарҳига асосланиб, фаолият кўрсатаётган фермер хўжалигининг бизнес-
моделини қуйидагича тасвирлашимиз мумкин (2-расм).

ишлаб чиқариш соҳасидаги айланма активлар: 4+5;

муомала соҳасидаги айланма активлар: 6+7+2;

жами айланма (жорий) активлар: 4+5+6+7+2;

молия-эксплуатация эҳтиёжлари: (4+5+6+7) - 8;

соф айланма активлар : (4+5+6+7+2) – 8 – 1.2б.














2-расм. Фаолият кўрсатаётган фермер хўжалигининг бизнес-модели

Манба: Муаллифлар томонидан тузилган

Хулоса ва таклифлар

3

Асосий воситалар

4

Товар-моддий
қийматликлар

9

Ташқи инвестициялар

5.

Тугалланмаган

ишлаб чиқариш ва

келгуси давр
харажатлари

6

Тайёр маҳсулот

ва товарлар

8

Кредиторлар

7

Дебиторлар

2

Пул маблағлари

ва қисқа

муддатли

молиявий

инвестициялар




М
А
Н
Б
А
Л
А

Р

И

1

1.1

Хусусий

капитал

1.2

Қарз капитали

1.2а

Узоқ

муддат-

ли

1.2 б

Қисқа

муддат-

ли


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

10

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Хулоса қилиб айтганда, қишлоқ хўжалиги корхоналари, хусусан, фермер

хўжаликларининг айланма (жорий) активларини самарали бошқариш учун
уларнинг таркиби ва тузулмасини мақбуллаштириш зарур.

Айланма активларнинг мақбул таркиби ва тузулмаси (структураси)ни

сақлаб туриш учун қуйидагиларни амалга оширишни таклиф қиламиз:

айланма активлар, хусусан, товар-моддий бойликлар мақбул

ҳажмининг шаклланишини назорат қилиш, ошиқча захиралар вужудга
келишига йўл қўймаслик ва уларни хўжалик жараёнларига ўз вақтида жалб
қилиш;

ишлаб чиқариш захираларининг «ўлик» захира сифатида омборларда

туриб қолишига йўл қўймаслик, аввалбошидан уларни эҳтиёж (нормативлар)
доирасида шакллантириш;

йил якуни бўйича аниқланган зарарни «яшириш» мақсадида ноҳақ

тугалланмаган ишлаб чиқариш қолдиқлари ҳосил қилишга йўл қўймаслик;

ишлаб чиқариш харажатларини пасайтириш имкониятларини аниқлаш;

дебиторлар билан ҳисоб-китоблар назоратини амалга ошириш ва

дебиторлик қарзларининг реал ҳолатини баҳолаш;

сотилган маҳсулот (иш, хизмат)лар учун харидорлар билан ҳисоб –

китоб қилишда пул маблағларини тезлик билан ундиришни таъминловчи
чегирмалар тизимини ва бошқа самарали ҳисоб – китоб шаклларини жорий
этиш.

Билдирилган таклифлар умуман қишлоқ хўжалиги корхоналарида,

хусусан, фермер хўжаликларида айланма активларнинг мақбул таркибини
шакллантириш ва уларни самарали бошқаришга ёрдам беради. Бу эса, ўз
навбатида, кўп тармоқли фермер хўжаликларининг шаклланиши ва барқарор
ривожланиши ҳамда бозор талабларига мослашишига имкон яратади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Каримов И.А. 2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш,

барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар
стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади. – Тошкент: Ўзбекистон, 2014
й. - 64 б.

2. Маликов Т.С. Молия: хўжалик юритувчи субъектлар молияси. Ўқув

қўлланма. – Т.: “IQTISOD-MOLIYA”, 2009, - Б. 93.

3. Язык бизнеса. Под общей редакцией доктора экономических наук

В.А. Чжена. Авторский коллектив. Ш.Р. Гафуров, В.И. Гугнин, С.Н. Аманов.
«Шарк». 1995.-с.330.

4. Шуляк П.Н. Финансы предприятия: Учебник. 6-е изд.,перераб. и доп. –

М.: Издательско-торговая корпорация «Дашков и К», 2006. – с.226

5. Бабич А.М., Павлова Л.Н. Финансы. Денежное обращение.Кредит:

Учебник. – М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2001. - с.322.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. 2014 йил юкори усиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, узини оклаган ислохотлар стратсгиясини изчил давом эттириш йили булади. - Тошкент: Узбскистон, 2014 й. - 64 б.

Маликов Т.С. Молия: хужалик юритувчи субъсктлар молияси. Укув кулланма. - Т.: “IQTISOD-MOLIYA”, 2009, - Б. 93.

Язык бизнеса. Под общей редакцией доктора экономических наук В.А. Чжена. Авторский коллектив. Ш.Р. Гафуров, В.И. Гугнин, С.Н. Аманов. «Шарк». 1995.-c.330.

Шуляк П.Н. Финансы предприятия: Учебник. 6-е изд.,перераб. и доп. -М.: Издательско-торговая корпорация «Дашков и К», 2006. - с.226

Бабич А.М., Павлова Л.Н. Финансы. Денежное обращение.Кредит: Учебник. - М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2001. - с.322.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов