Экономическая социализация: социально-психологический анализ в контексте институтов и факторов

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
118-127
22
2
Поделиться
Умарова, Н. (2017). Экономическая социализация: социально-психологический анализ в контексте институтов и факторов. Экономика и инновационные технологии, (3), 118–127. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9265
Навбахор Умарова, Узбекский государственный университет мировых языков

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассматриваются факторы и установки, влияющее в экономическому социализацию личности. При помощи системы «социальные установки → жизненные правила → отношение к деньгам» обеспечивающей экономическую социализацию личности, изложен факторный анализ влияния эгоцентрических, социоцентрических, традиционных установок подростков на формирование у них факторов группового отношения на примере «средства деньги цель» и «причина деньги результат».

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

1

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ИҚТИСОДИЙ ИЖТИМОИЙЛАШУВ: УСТАНОВКА ВА ФАКТОРЛАР

КОНТЕКСТИДАГИ ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК ТАҲЛИЛ

Умарова Навбаҳор Шокировна,

ЎзДЖТИ катта ўқитувчиси

E-mail:

navbaxor78@mail.ru

Аннотация:

Мақолада

шахс

иқтисодий

ижтимоийлашувини

таъминловчи «ижтимоий установкалар → ҳаётий қоидалар → пулга бўлган
муносабат» тизимининг шаклланишида

«

восита

пул

мақсад» ва «сабаб

пул

оқибат» кўринишидаги гуруҳий муносабатлар омилининг таъсири

ўсмирлардаги

эгоцентрик

,

социоцентрик

ҳамда

анъанавийлик

установкаларига боғлиқлиги факторли таҳлил ёрдамида талқин этилган.

Аннотация:

В данной статье рассматриваются факторы и установки,

влияющее в экономическому социализацию личности. При помощи системы
«социальные установки → жизненные правила → отношение к деньгам»
обеспечивающей экономическую социализацию личности, изложен факторный
анализ влияния эгоцентрических, социоцентрических, традиционных установок
подростков на формирование у них факторов группового отношения на
примере «средства

деньги

цель» и «причина

деньги

результат».

Annotation:

In the present paper the factors and attitudes affecting in

economic socialization are investigated. With the use of the scheme «social life
settings → life rules → attitude towards money», that provides the economic
socialization of the individual, the factor analysis of the influence of egocentric,
socio-central, traditional attitudes of adolescents to formation in them the factors of
group relations, in the example of group relation «means → money → objective» and
«cause → money →result».

Калит сўзлар:

шахс, ўсмир, иқтисодий ижтимоийлашув, эгоцентрик

установка, социоцентрик установка, анъанавийлик установкаси, фактор, пул,
муносабатлар гуруҳи.

Кириш

Айни вақтда мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт йўлининг чуқур

таҳлили бугунги кунда жаҳон бозори конъюнктураси кескин ўзгариб,
глобаллашув шароитида рақобат тобора кучайиб бораётгани давлатимизни
янада барқарор ва жадал суръатлар билан ривожлантириш учун мутлақо янгича
ёндашув ҳамда тамойилларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқаришини тақозо
этмоқда. Амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самараси ва кўлами, табиийки,
биринчи галда оила муҳитида тарбияланаётган фарзандларни иқтисодий онги
ва иқтисодий хулқ-атворидаги изчил ҳамда тўғри хатти-ҳаракатлари
алгоритмига боғлиқ. Моҳиятан боланинг бозор муносабатларига киришиши
психологик жараёнларда, хусусан, иқтисодий жиҳатдан ижтимоийлашувида
намоён бўлади ҳамда қатор омиллар ёрдамида аниқланилади. Шахсга таъсир


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

2

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

этувчи ижтимоий омилларга, энг аввало, оилани киритишимиз керак. Чунки,
шахснинг психологик хусусиятларини қай тарзда шаклланиши уни ўраб турган
ижтимоий муҳит билан узвий боғлиқлиги қатор психологик тадқиқотларда ўз
исботини топган. Оиладаги соғлом муҳит, оила аъзоларининг бир-бирларини
қўллаб-қувватлаши, ота-она-фарзанд муносабатларидаги илиқлик, самимийлик
ва яна дўстлар, яқин қариндошлар билан ўрнатилган мулоқотлар болалар
ижтимоийлашувига таъсир этувчи муҳим омиллардан ҳисобланади. Ўтказилган
тажрибалардан маълумки, боланинг мўрт қалбига ҳеч бир нарса, ҳаттоки бутун
бир дунёнинг ўрнак бўла оладиган хатти-ҳаракатлари, ота-онанинг хатти-
ҳаракатларичалик таъсир қила олмайди ва чуқур ўрин эгаллай олмайди.
Мамлакатимизда рўй бераётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларнинг асосий
сабабчиси ва уни амалга оширишга масъул шахсни оила ва таълим муассасаси
муҳитида иқтисодий тарбиялаш, яъни унинг иқтисодий ижтимоийлашувини
ўрганиш ва тадқиқ этиш муаммоси соҳа мутахассислари, хусусан, ижтимоий
психологлар олдида турган ва ўз ечимини кутаётган глобал масалалардан бири
эканлиги билан ажралиб туради.

Мавзуга адабиётлар таҳлили

Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар

стратегияси тўғрисида [1] қабул қилинган «2017-2021 йилларда Ўзбекистон
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича
Ҳаракатлар стратегияси»га асосан, ҳукумат томонидан оилавий бизнесни
ривожлантиришга барча имкониятлар яратилаётган бир вақтда ёшларда
тадбиркорлик мотивациясини оила муҳити таъсирида, оиладаги шахслараро
муносабатлар ва иқтисодий ижтимоийлашув жараёнида шакллантириш
масалалари бугунги куннинг

долзарб

муаммо

ларидандир.

Ўсиб келаётган баркамол авлодни ўтиш давридаги танаффуслар

оралиғида уларни ўзгараётган шарт-шароитларга мос равишда аниқ билимларга
таяниб тарбиялаш, моҳиятан долзарбдир. Шундан келиб чиққан ҳолда соҳа
мутахассислари олдида турган вазифалардан бири – бу бола шахс бўлиб
шаклланиши давомида унга иқтисодий ҳодисалар ҳақидаги тасаввурларни
сингдириш, яъни иқтисодиёт оламидаги намоён бўладиган воқеа ва ҳодисалар
тўғрисидаги билимларни болалик даври босқичларига мос равишда
шакллантиришдир. Ижтимоийлашувнинг биринчи босқичида самарадорлик
кўпроқ оила, ундаги ижтимоий-психологик муҳит ва ота-онанинг тарбиячилик
бурчини қандай адо этганлигига, хусусан, оилавий ижтимоийлашувга боғлиқ
бўлса, унинг кейинги босқичларида таълим муассасалари ва меҳнат
жамоаларининг роли ортиб боради ҳамда шунга мос равишда янги жабҳадаги
ижтимоийлашув – «

иқтисодий ижтимоийлашув

» ўзлаштирилишини тақозо

этади.

Шахс иқтисодий ижтимоийлашувига гуруҳий муносабатлар таъсирини

аниқлаш ҳамда уларни ижтимоий-психологик омиллар гуруҳи сифатида
яхлитлаш

мақсади

да олиб борган назарий таҳлилларимизга кўра [2],

иқтисодий ижтимоийлашув

нинг

маданий-иқтисодий

таърифи – бу бутун

дунё иқтисодий трансформацияси таянч замирини ташкил этувчи ва ўз ичига
хусусий ҳамда умумий мулкчиликнинг мавҳум томонларини уйғунлаштирувчи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

3

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

замонавий аралаш иқтисодиётнинг муҳим хусусиятларидан биридир, деб
таърифлашимизга асос бўлди. Хусусан, у ишлаб чиқариш жараёнининг

«жамоавий-субъектив

индивидуал-объектив»

муносабатлар тизимида:

ижтимоий талабни қайта ҳисобга олиш, кишилар меҳнати ва ҳаётини
инсонпарварлаштириш, ижтимоий дифференциацияни юмшатиш, иқтисодий
соҳаларни юксалтириш каби қатор воқеликлар ҳамда ҳодисалар замирида
намоён бўлади. Унинг

ижтимоий-психологик

таърифини [3], [4] эса умумий

ҳолда

шахснинг жамиятдаги конкрет иқтисодий муносабатлар тизимига

мослашув жараёнидир,

деб эътироф этиш мақсадга мувофиқ саналади. Ушбу

эътирофга кўра, иқтисодий ижтимоийлашув жараёни тадқиқот объекти (шахс),
тадқиқот асоси (иқтисодий муносабатлар тизими), шунингдек, тадқиқот
предмети (шахснинг иқтисодий муносабатлар тизимига мослашуви)ни ўз ичига
қамраб олади. Таърифда келтирилган

«мослашув»

атамасидан тадқиқот

мақсадидан келиб чиққан ҳолда фойдаланилган бўлиб, моҳиятан у

(а)

«иқтисодий онгнинг шаклланиши ва вужудга келиши»,

(б)

«индивид (бола ёки

катта ёшли киши) томонидан иқтисодий фаолиятга киришишини таъминловчи
роллар: мулкдор, тадбиркор, сотувчи, харидор, акционерларга хос бўлган
билим, малака ва кўникмаларни ўзлаштириш» каби иқтисодий ижтимоийлашув
жараёнининг

«жамоавий-объектив

индивидуал-субъектив»

муносабатлари

тизимини

интеграл ёндашув

[5] орқали асосланилишини назарда тутади.

Фикримизча, иқтисодий ижтимоийлашувнинг ҳар иккала тоифа

муносабатлар тизими таъсири остида ўсмирларда

«ижтимоий установкалар

→ ҳаётий қоидалар → пулга бўлган муносабат»

тизимининг шаклланиши

содир бўлади ҳамда бунда бирламчи ижтимоийлашув масканлари ва улардаги
референт гуруҳнинг роли етакчилик қилади. Оила муҳити ҳар бир ўсмир учун
ана шундай бирламчи, дастлабки ижтимоийлашув ўчоғи, маскани ҳисобланади.
Ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида ота-оналарнинг болалар иқтисодий
тарбиясига алоҳида аҳамият қаратишлари ҳам оила, ҳам боланинг келажаги
учун қўйилган муваффақиятли қадамларидан бири саналиб, установкаларнинг
шаклланиши йўлида ўзига хос мотивацион характерни намоён этади.

Тадқиқот методологияси

Юқорида зикр этилган иқтисодий ижтимоийлашув тизимига доир

установкаларнинг ижтимоий-психологик табиатини асослашда А.Фернам ва
М.Аргайлларнинг (1998, 2005) «

Шахснинг пулга бўлган установкаларини

аниқлаш

» методикаси [6], [7], [8] натижаларидан фойдаланиш мақсадга

мувофиқ ҳисобланади. Психологик-педагогик луғатда қайд этилишича,

умумий

установка

– у ёки бу вазиятларда ўша вазият талаб қилган хатти-ҳаракатларга

кишининг муайян йўналиш ёки кўринишда ҳаракат қилишга ички тайёрлигини
билдирувчи ҳодисадир. Бошқача қилиб айтганда, «установка – бўлғуси
воқеалар ёки маълум йўналишларда ҳаракат қилишга субъектнинг тайёрлиги,
мойиллигидир» [9]. Унинг мавжудлиги шахсни турли вазиятлардаги турли хил
ҳолатларга, воқеаларга, шарт-шароитларга мослашувини тезлаштиради,
адекват, яъни мақсадга мувофиқ ҳаракатларини таъминлайди [10].

Мазкур методика, ўсмирлардаги пулга бўлган позитив-рационал

муносабатни, пулни жамғариш ва иқтисод қилиш, унга нисбатан хавотир ҳисси


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

4

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ва молиявий хавфсизлик мотивларини; пулга бўлган салбий муносабат ва
пулдан асабийлашиш ҳамда пулдан қониққанлик даражаларини аниқлаш
имкониятини беради ва натижалар бешта шкала бўйича таҳлил қилинади.
Бунинг учун дастлабки изланишларимизда респондент сифатида иштирок этган
жами 146 нафар ўсмирнинг жавобларини юқорида зикр этилган 5 та шкала
бўйича натижаларнинг компьютер SSPS дастури ёрдамида факторли таҳлилини
амалга оширдик. Махсус компьютер дастури воситасида ўтказилган факторли
таҳлил методикадаги жами 45 та тасдиқ бўйича амалга оширилди ва натижалар
ўсмирлар томонидан пулга бўлган қизиқишнинг жиҳатларига кўра 5 та гуруҳга
ажратилди. Бироқ, ушбу 5 та гуруҳ омилларининг ҳаммаси ҳам «фактор
юкламаси»га кўра етарлича аҳамият касб этмаганлиги сабабли, олинган
натижалар бўйича юкламаси юқори бўлган 3 та гуруҳдаги тасдиқларни ажратиб
олдик (жадвалга қаранг). Ушбу юкламаси юқори бўлган 3 та гуруҳ омилларини
ажратиш ўсмирларнинг пулга бўлган установкаларини ўзига хос айрим
ижтимоий-психологик хусусиятларини, хусусан: (а)

эгоцентрик

, (б)

социоцентрик

ва (в)

анъанавийлик

жиҳатдан умумлаштириш имконини

тақдим этди.

Таҳлил ва натижалар

Қуйида биз ушбу методика орқали Тошкент давлат иқтисодиёт

университети қошидаги «Аниқ фанларга ихтисослаштирилган давлат
умумтаълим мактаби» ва Қашқадарё вилояти Миришкор тумани 17-
умумтаълим мактаби 7-, 9-синф ўқувчилари иштирокида қўлга киритилган
натижалар таҳлилини келтирамиз.

1-жадвал

Ўсмирлардаги пулга бўлган установкаларни факторли таҳлил

натижалари (n=146)

Тасдиқлар

1

2

3

1. Эҳтиёжлар қондирилишига қаратилган эгоцентрик установкалар

8

Қанча пул тўплаганимни ҳамиша биламан

.786

43

Менинг барча муаммоларимни пул ечиши мумкинлигига
ишончим қатъий

.698

33

Бизнинг мамлакатда инсонни унинг пулини миқдорига
қараб баҳолашади

.542

5

Пулни сақлаш қобилиятим билан фахрланаман

.540

11

Душманим ёки рақобатчимга таъсир қилиш учун
кўпинча пулни ишга соламан

.532

42

Баъзида мен ўртоқларимда таассурот уйғотиш учун
ўзимга кераксиз бўлган буюмларни сотиб оламан

.516

1

Мен қарзга пул олишни ёқтирмайман

.484

38

Менинг кўпгина ўртоқларим менга нисбатан кўп пулга
эгадирлар

.454

41 Мен лотерия ўйнайман

.430

26 Пулни сарфлаш мен учун мароқлидир

.428

2. Эҳтиёжлар қондирилишига қаратилган социоцентрик установкалар

3

Менимча, кишининг пул топиши ундаги ҳаракат ва
қобилиятга боғлиқдир

.802

27 Мен ота-онам ёки ўртоқларим билан пул билан боғлиқ

.788


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

5

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

муаммоларимни муҳокама қиламан

40

Мен пулларимни ҳамёнга уларнинг қадр-қимматига
қараб жойлаштираман

.702

18 Харид вақтида аввало унинг нархи ҳақида ўйлайман

.658

10

Пул миқдорининг қанчалигидан қатъи назар, уларни
сарф қилиш учун бир қарорга келишим қийин кечади

.426

14 Ҳамиша қайтимни санаб оламан

.408

3. Эҳтиёжлар қондирилишига қаратилган анъанавийлик установкалари

23 Садақа беришни ёқтираман

.686

20 Пулни «қора кун»га атаб йиғаман

.554

7

Кўпинча, агар менда кўп пул бўлса нима қилар эдим, дея
хаёл сураман

.538

25 Кўпинча майда қайтимни сотувчига қолдираман

.428

Манба: Муаллиф изланишлари асосида тузилган.


Жадвалдаги маълумотларга кўра, ўсмирлардаги пулга бўлган установкани

шаклланишига таъсир кўрсатувчи омилларнинг дастлабки, яъни 1-гуруҳи
уларнинг эҳтиёжлар қондирилишига қаратилган

эгоцентрик

установкалари

билан боғлиқ бўлиб, «қанча пул тўплаганимни ҳамиша биламан» (0,786),
«менинг барча муаммоларимни пул ечиши мумкинлигига ишончим қатъий»
(0,698), «бизнинг мамлакатда инсонни унинг пулини миқдорига қараб
баҳолашади» (0,542), «пулни сақлаш қобилиятим билан фахрланаман» (0,540),
«душманим ёки рақобатчимга таъсир қилиш учун кўпинча пулни ишга
соламан» (0,532), «баъзида мен ўртоқларимда таассурот уйғотиш учун ўзимга
кераксиз бўлган буюмларни сотиб оламан» (0,516), «мен қарзга пул олишни
ёқтирмайман» (0,484), «менинг кўпгина ўртоқларим менга нисбатан кўп пулга
эгадирлар» (0,454); «мен лотерия ўйнайман» (0,430); «пулни сарфлаш мен учун
мароқлидир» (0,428) деган юкламаси юқори тасдиқлар танловининг амалга
оширилиши билан характерланади. Бундай танловларни амалга оширган
ўсмирларнинг иқтисодий хулқини ўрганишга бағишланган суҳбатдан маълум
бўлишича, улар кўп вақтини пул ҳақида ўйлаш, орзу қилиш ва хаёл суриш
билан ўтказишар экан.

Сўровларда берган жавобларига мувофиқ, ушбу тоифа ўсмирлар учун пул

эркинликка эга бўлиш «қуроли» ҳисобланади. Улар ўзларининг даромад
даражаси, яъни оиласининг ўзига тўқлиги, молиявий муваффақияти ва
имконияти билан ғурурланишларини алоҳида эътироф этишган. Енгил турмуш
тарзини ёқлаганликлари боис, пулни «руҳий сиқилиш» ва «зерикиш»нинг энг
муҳим давоси сифатида кўришади. Ана шу омил таъсирида ўсмирлар
иқтисодий муносабатларга киришиш даврида пул ва буюмлардан
атрофидагиларга ўзини кўз-кўз қилиш воситаси сифатида фойдаланади,
онгдаги

эгоцентрик установкалар

устуворлиги,

иқтисодий мулоҳаза

юритиш қобилияти

нинг етарли даражада шаклланмаганлиги сабаб,

теваракдагиларнинг ижтимоий кутилмаларига қараб ихтиёрсиз истеъмолчи
сифатида дастлабки ҳиссиётлари таъсирида харидларни амалга оширишади ва
доимий диққат марказда бўлиш истагида ҳаддан ташқари бежирим
кийинишади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

6

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Шунингдек, бу гуруҳ ўсмирлар пулнинг қадр-қийматини етарлича

даражада баҳолашмайди ва истеъмолчи вазифасини бажаришаётганда иқтисод
қилишга нисбатан ички уринишларни содир этишмайди. Бу улар онгида
иқтисодий муносабатларни тартибга солувчи

меъёрий-ҳуқуқий база

тўғрисида

етарлича билим, малака ва кўникманинг йўқлигидан далолат беради.

Шу жиҳатдан ҳам улар бозорнинг энг устувор қонунлари, яъни нархлар
динамикасига эътибор қилишмайди ҳамда нарх чегирмаларидан унумли
фойдаланишмайди. Бола тарбиясига масъуллар (ота-она ёки устозлар)
томонидан бадиийлаштирилган воқеликлар ёки ибратли ҳикояларнинг ноўрин
қўлланилиши оқибатида, баъзан, ўсмирлар онгида пулга нисбатан салбий
муносабат шаклланиши ва ундан фойдаланишда

асабийлашиш

ҳолати юзага

келиши мумкин. Ижтимоий-психологик нуқтаи назардан баҳолаганда
ўсмирнинг пулга бўлган салбий муносабати, ушбу товар-бойликни «

ёвузлик

»

омили сифатида тасаввур қилинишига сабаб бўлиб, оиласининг ўзига тўқ
ҳолатидан ички норозиликни кучайтиради ва ўзини айбдор ҳис қилишга
мажбур этади. Бундай ички зиддият ўсмирнинг хулқ-атворида пулдан «ҳазар
қилиш» ва ундан қутилишга бўлган яширин

интилишни

оширади.

Фикримизча, жамиятнинг

иқтисодий тузилишини

тўғри англамаслик,

ушбу тоифа ўсмирлар хулқ-атворида айрим интолерантлик хусусиятларини
шаклланишига сабаб бўлиб, бу уларнинг келажак ҳаётида иқтисодий
муносабатлар доирасида

шахсий ва касбий

фаолият мутаносиблигига

эришишда ўзига хос

салбий омил

(тўсиқ) сифатида хизмат қилади ва «

сабаб

пул

оқибат

» кўринишидаги гуруҳий муносабатлар таъсирининг

бевосита

эканлигини кўрсатади.

Ўсмирлардаги пулга бўлган установкани шаклланишига таъсир

кўрсатувчи омилларнинг 2-гуруҳи уларнинг эҳтиёжлар қондирилишига
қаратилган

социоцентрик

установкалари билан боғлиқ бўлиб, у «менимча,

кишининг пул топиши ундаги ҳаракат ва қобилиятга боғлиқдир» (0,802), «мен
ота-онам ёки ўртоқларим билан пул билан боғлиқ муаммоларимни муҳокама
қиламан» (0,788), «мен пулларимни ҳамёнга уларнинг қадр-қимматига қараб
жойлаштираман» (0,702), «харид вақтида аввало унинг нархи ҳақида ўйлайман»
(0,658), «пул миқдорининг қанчалигидан қатъи назар, уларни сарф қилиш учун
бир қарорга келишим қийин кечади» (0,426), «ҳамиша қайтимни санаб оламан»
(0,408) деган юкламаси юқори тасдиқлар танловининг амалга оширилиши
орқали изоҳланади. Аниқланишича, бундай танловни амалга оширган
синалувчилар пулни қадр-қиммати жиҳатидан ўртача ўринда турувчи товар-
бойлик сифатида кўришсада, баъзан унинг аҳамиятини керагидан ортиқроқ
баҳолашга мойилдирлар. Лекин шундай бўлсада, оиладаги берилган иқтисодий
тарбия таъсирида ушбу тоифа ўсмирлар онгида бозор муносабатлари тўғрисида
дастлабки

билим

,

малака

ва

кўникмалар

тўғри шакллантирилган бўлиб, буни

пулни ҳуда-беҳудага сарф қилмаслик ва имкон қадар уни тежашга уриниш
билан боғлиқ хатти-ҳаракатлар алгоритмида кўриш мумкин. Иқтисодий
муносабатларга тўғри

йўналганлиги

сабаб, иқтисодий ҳодисаларни моҳиятини

англашда

бозор қонунларига амал қилишади, жумладан, нарх кўтарилиши ёки

тушиши билан боғлиқ жараёнларни мунтазам кузатиб боришади, вазиятни


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

7

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

таққосий таҳлилини юритиб, самарали хулоса чиқаришади. Бу эса уларда
мотивларни англашга нисбатан ўзига хос

иқтисодий мулоҳаза юритиш

қобилияти

шаклланганлигини кўрсатади. Толерантлик хусусиятининг

юқорилиги боис, улар ўзларининг молиявий аҳволини пул ёки қимматбаҳо
буюмлар билан атрофдагиларга кўз-кўз қилишмайди, одмироқ, сипороқ
кийинишга

уринишади

ҳамда

кам

таъминланганларга

нисбатан

ғамхўрликларини намоён этишади. Ижтимоий-психологик нуқтаи назардан
баҳолаганда, бундай хулқ-атвор кўриниши, одатда, ўсмирларнинг иқтисодий
муносабатларга

доир

қадриятли-мотивацион

қарашларида

кўпроқ

аутопсихологик компетентлигини

намоён этишида, яъни ўзини-ўзи баҳолай

олиши ва ўзини-ўзи коррекциялай билиши жараёнида яққол намоён бўлади ва
буни

ижобий омил

сифатида баҳолаш мумкин.

Олиб борган дастлабки тадқиқотларимиздан маълум бўлишича,

ўсмирлардаги пулга нисбатан

хавотир ҳиссининг пайдо бўлиши

, бу улардаги

молиявий хавфсизлик эҳтиёжининг

қониққанлик даражасига боғлиқ бўлиб,

қуйидаги мотивлар таъсирида юзага келади. Ушбу тоифа ўсмирларнинг пул
учун тез-тез ташвишланиши маълум бўлиб, бундай ҳолат улар йирик
суммадаги харажатни амалга оширишаётганда ёки қимматбаҳо нарса сотиб
олишаётганда юзага келар экан. Шу боис бундай ўсмирларда қарор қабул
қилиш юзасидан иккиланишлар вужудга келиб, танловни амалга оширишида
асабийлашиш, қайғуриш ҳолатлари яққол намоён бўлади. Улар ўзларининг
молиявий аҳволини ҳаддан ортиқ назорат қилишади, чиқимларни мунтазам
равишда ҳисоблаб бориб пулнинг аҳамиятини ўта юқори баҳолашади. Шундан
бўлса керак, синфдош (дўст)ларидан камдан-кам ҳолларда қарз олишади ва қарз
беришади. Молиявий муносабатларда пул учун жуда ҳам қизғанчиқликни
намоён қилишиб, аксарият ҳолларда унинг учун «курашиш»га ҳам
тайёрликларини намоён қилишади. Бу гуруҳ мансуб ўсмирларда пулнинг
аҳамиятини ортиқча баҳолашга нисбатан мойиллик сезилиб, пул тез-тез
уларнинг фикру хаёлини банд қилиши ҳамда

ҳиссий тўйиниш объекти

бўлиб

хизмат қилиши мумкин. Шу жиҳатдан ҳам улар тенгдошлари билан ўзларининг
молиявий аҳволини муҳокама қилишни умуман ёқтиришмайди. Шунингдек, бу
тоифа синалувчиларнинг пулга бўлган ижтимоий тасаввурлари ижобий
ҳиссиётлар билан боғлиқ бўлиб, у одатда ўсмирларнинг иқтисодий
тарбияланганлик даражаси ва оилавий анъаналар таъсирида шаклланган
мулкий муносабатлар кўламида бевосита акс этади. Хусусан, улардаги мулкий
муносабатларга бўлган

социоцентрик установкаларнинг

юқори даражаси пул

билан боғлиқ негатив ҳиссиётларни пайдо бўлишини олдини олади. Демак,
бундай тоифали ўсмирларнинг иқтисодий ролларни амалга оширишда пулни
режалилик тамойилига мувофиқ ҳисоб-китоб билан ишлатишга ўрганишгани,
уни муайян

меҳнат самараси

деган қарорга келишгани «

восита

пул

мақсад

» кўринишидаги гуруҳий муносабатлар омилининг таъсирини

билвосита

лигидан далолат беради.

Пулга

бўлган

установкани

шаклланишига

таъсир

кўрсатувчи

омилларнинг 3-гуруҳи уларнинг эҳтиёжлар қондирилишига қаратилган

анъанавийлик

установкалари билан боғлиқ саналиб, бу ҳолат «садақа


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

8

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

беришни ёқтираман» (0,686), «пулни «қора кун»га атаб йиғаман» (0,554),
«кўпинча, агар менда кўп пул бўлса нима қилар эдим, дея хаёл сураман»
(0,538), «кўпинча майда қайтимни сотувчига қолдираман» (0,428) каби юқори
юкламали тасдиқлар танловининг амалга оширилиши билан тушунтирилади.
Шундай танлов соҳиби саналган ўсмир оиласининг молиявий жиҳатдан бекаму-
кўстлиги ҳисобига хотиржам ва ўзига ишонган кўринишади. Кузатишлардан
маълум бўлишича, улар жуда ҳам камдан-кам ҳоллардагина пул учун
қайғуришади. Синфдош (дўст)лари билан сайрга чиқишганда, катта миқдордаги
пулни тез харж қилишлари ёки қимматбаҳо нарсани узоқ ўйлаб ўтирмай, ҳеч
ким билан маслаҳатлашмай тезда сотиб олишлари мумкин. Асосийси бундан
улар ҳеч қандай қайғуришмайди ва пулнинг аҳамиятини баҳолай олишмайди.
Ўзига тўқ оиланинг вакили бўлган синфдош дўстларини молиявий
муваффақиятига ҳасад билан қарашмайди, таваккалчилик даражаси жуда паст,
камдан-кам ҳолларда қарз олишади ёки қарз беришади.

Ўтказилган тадқиқот натижаларидан яна шу нарса маълум бўлдики,

ўсмирларнинг пулга бўлган установкалари шаклланганлик даражасида ҳам
айрим

гендер

ўзига хосликлар мавжуд экан. Жумладан, аксарият

ўғил

бола

ларнинг пулга бўлган установкаси

анъанавийлик

хусусиятидан кўра

жамоавийлик манфаатларига интилган, ижтимоий йўналган

социоцентрик

табиатли бўлса,

қиз

болалардаги установка одатда

эгоцентрик

характерга

эгалиги билан эътиборни ўзига жалб қилади.

Шундай қилиб, тадқиқотларимиз натижасига таяниб, шахс иқтисодий

ижтимоийлашувининг таянч шакли сифатида қуйидагиларни алоҳида

кўрсатиш

мумкин:

1.

Ўз-ўзидан юз берадиган (стихияли) иқтисодий ижтимоийлашув

воқелик характер касб этувчи ижтимоийлашув жараёни (референт гуруҳлар,
ОАВ орқали).

2.

Мақсадга йўналтирилган иқтисодий ижтимоийлашув

– турли

ижтимоий институтлар иштирокида, жамиятда белгиланган талаблар ва
ўрнатилган тартиб-қоидаларга асосланган ҳолда ижтимоийлашув жараёнини
режалаштириш (мактабгача таълим муассасаси, умумий ўрта таълим
муассасаси, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаси, олий таълим
муассасаси ва ҳоказо).

Хулоса ва таклифлар

Умуман олганда олиб борган изланишларимиз, бизга қуйидаги

илмий

хулоса

ва

тавсияларни

илгари суриш имкониятини берди.

Биринчидан

, ўсмирларнинг «ижтимоий установкалар → ҳаётий қоидалар

→ пулга бўлган муносабат» тизимининг шаклланишига

«

восита

пул

мақсад» кўринишидаги гуруҳий муносабатлар омилининг таъсири

билвосита

бўлиб, бу ўсмирлар томонидан жамиятнинг иқтисодий тузилишини тўғри
англамаслиги, улар хулқ-атворида айрим интолерантлик хусусиятларини
мавжудлиги ҳисобига келажакда иқтисодий муносабатлар доирасидаги

шахсий

ва

касбий

фаолият мутаносиблигига эриша олмасликда намоён бўлади.

Иккинчидан

, «ижтимоий установкалар → ҳаётий қоидалар → пулга

бўлган муносабат» тизимининг шаклланишига «сабаб

пул

оқибат»


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

9

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

кўринишидаги гуруҳий муносабатлар омилининг таъсири

бевосита

саналиб, бу

ижтимоий-психологик нуқтаи назардан изоҳлаганда ўсмирларнинг иқтисодий
ролларни амалга оширишда пулни режалилик тамойилига мувофиқ ҳисоб-
китоб билан ишлатишга ўрганишгани, уни «муайян меҳнат самараси» деган
қарорга келишгани улардаги қийин вазиятларни конструктив равишда енгиб
ўтишга бўлган хулқ-атвор таъсирчанлигини ифодаловчи копинг-стратегиялари
таркибида кўринади.

Учинчидан

, ўсмирларнинг пулга бўлган установкаларини тўғри

шакллантиришда оила ва таълим муассасаси ҳамкорлигини йўлга қўйиш,
уларнинг иқтисодий ижтимоийлашув жараёнини муваффақиятли бўлишига
олиб келиши мумкин ҳамда у шахс «когнитив» ва «хулқ-атвор» оламининг
доимий равишдаги ўзгаришларини ички ва ташқи талаблар асосида
бошқаришга бўлган уринишларида ўз ифодасини топади.

Тўртинчидан

, ҳар қандай шахс ижтимоийлашув жараёнида ўзидаги

мавжуд иқтисодий тасаввурларнинг шаклланганлик даражасини намоён қилади
ва бу шахснинг

когнитив

олами билан боғлиқдир. Бунда шаклланганликнинг

юқори даражаси,

иқтисодий ҳодисаларнинг функционал хусусиятлари ва

асосий мазмун-моҳиятини тушунишда зарур бўладиган тасаввурларнинг
иқтисодий тафаккурдаги етарлилиги билан изоҳланади.

Бешинчидан

, ҳар қандай индивид иқтисодий воқеликларга нисбатан

ўзидаги ҳис-туйғуларга йўғрилган муносабатни яққол намоён қилади ва бу
шахснинг

эмоционал

оламига дахлдордир. Жумладан, бу жараённи

фақирликка, йўқчиликка, хусусий мулкка, бойликка ва ҳоказоларга нисбатан
бўлган шахсий установкаларга таянилган мотивацион муносабатлар тизимида
кузатиш мумкин.

Олтинчидан

, иқтисодий муносабатлар субъектига оид турли-туман

иқтисодий хулқ-атвор шаклларида ҳар бир индивид ўзига хос такрорланмас
хусусиятни яққол намоён этади ва бу шахснинг

конатив

оламига тегишлидир.

Еттинчидан

,

конструктив

компонентлар

таъсирида

иқтисодий

тафаккурдаги параллел фикрлаш шахсда ўзини қуршаб турган иқтисодий
борлиқни янада чуқурроқ, тўлароқ, тўғрироқ, аниқроқ акс эттириш
имкониятини яратади ва фикрлашдаги ранг-барангликни намоён қилади ҳамда
бу ҳолат шахснинг

креатив

оламига тааллуқлидир.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги

“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар
стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони // Ўзбекистон Республикаси
қонун ҳужжатлари тўплами. – 6 (766)-сон, 2017. – Б. 25-150.

2.

Карнышев А.Д., Бурменко Т.Д., Иванова Е.А. Человек и собственность:

Учебное пособие. – Иркутск: БГУЭП, 2006. – 349 с.

3.

Вяткин А.П. Концепция экономической социализации студентов //

Известия ИГЭА. – Иркутск, 2002. – № 3. – С. 47–54.

4.

Вяткин А.П. Научная парадигма экономической социализации:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

10

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

понятия, проблемы, подходы // Экономическая психология: Актуальные
теоретические и прикладные проблемы: Материалы третьей междунар.конф.
26-27 июня. – Иркутск, 2002. – С. 30–38.

5.

Уилбер К. Интегральная психология: сознание, дух, психология,

терапия. – М.: АСТ: Изд-во Ин-та трансперсональной психологии, 2004. – С.
24–36.

6.

Furnham A., Argyle М. The Psychology of Money. – London and New

York, Routledge, 1998. – P. 74–80.

7.

Фернам А., Аргайл М. Деньги. Психология денег и финансового

поведения / Под общ. ред. А. Алексеева. – СПб.: Питер, 2005. – С. 141–154.

8.

Семенов

М.Ю.

Методы

изучения

монетарных

отношений

(отечественная

практика)

//Экономическая

психология:

актуальные

теоретические и прикладные проблемы: материалы седьмой научно-
практической

конференции

для

Круглого

стола

IV

Байкальского

экономического форума / Под. общ. ред. д-ра психол. наук, профессора
Карнышева А.Д. – Иркутск: Изд-во БГУЭП, 2006. – С. 175–179.

9.

Психолого-педагогический словарь / Сост. Рапацевич Е.С. – Минск:

«Соврем. слово», 2006. – 928 с.

10.

Лебедева Н.М., Татарко А.Н. Исследование социальных аксиом:

структура и взаимосвязи с социально-экономическими установками россиян //
Психология. – М., 2008. – №4. – C. 135 –143.

11.

Умарова Н.Ш. Шахснинг пулга муносабати ва установкаларини

шакллантирувчи омиллар // Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар. Илмий
электрон журнали, –Т., 2011. – Ноябрь, № 2.

(

http://iqtisodiyot.uz/sites/default/files/maqolalar/19_N.Sh_.Umarova.pdf

)

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича хдракатлар стратегияси тугрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони // Узбекистон Республикаси конун хужжатлари туплами. - 6 (766)-сон, 2017. - Б. 25-150.

Карнышев А.Д., Бурменко Т.Д., Иванова Е.А. Человек и собственность: Учебное пособие. - Иркутск: БГУЭП, 2006. - 349 с.

Вяткин А.П. Концепция экономической социализации студентов // Известия ИГЭА. - Иркутск, 2002. - № 3. - С. 47-54.

Вяткин А.П. Научная парадигма экономической социализации: понятия, проблемы, подходы И Экономическая психология: Актуальные теоретические и прикладные проблемы: Материалы третьей междунар.конф. 26-27 июня. - Иркутск, 2002. - С. 30-38.

Уилбер К. Интегральная психология: сознание, дух, психология, терапия. - М.: ACT: Изд-во Ин-та трансперсональной психологии, 2004. - С. 24-36.

Fumham A., Argyle М. The Psychology of Money. - London and New York, Routledge, 1998. - P. 74-80.

Фернам А., Аргайл M. Деньги. Психология денег и финансового поведения / Под общ. рсд. А. Алексеева. - СПб.: Питер, 2005. - С. 141-154.

Семенов М.Ю. Методы изучения монетарных отношений (отечественная практика) //Экономическая психология: актуальные теоретические и прикладные проблемы: материалы седьмой научно-практической конференции для Круглого стола IV Байкальского экономического форума / Под. общ. ред. д-ра психол. наук, профессора Карнышева А.Д. - Иркутск: Изд-во БГУЭП, 2006. - С. 175-179.

Психолого-педагогический словарь / Сост. Рапацевич Е.С. - Минск: «Соврем, слово», 2006. - 928 с.

Лебедева Н.М., Татарко А.Н. Исследование социальных аксиом: структура и взаимосвязи с социально-экономическими установками россиян И Психология. - М., 2008. - №4. - С. 135 -143.

Умарова Н.Ш. Шахснинг пул га муносабати ва установкаларини шакллантирувчи омиллар // Иктисодист ва инновацион тсхнологиялар. Илмий электрон журнали, -Т., 2011.- Ноябрь, № 2.

(http://iqtisodiyot.uz/sitcs/dctault/filcs/rnaqolalar/19 N.Sh.Urnarova.pdQ

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов