Развитие сферы услуг – экономическая основа благосостояния населения

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
299-305
20
6
Поделиться
Бобаназарова , Ж., & Азаматова , Г. (2017). Развитие сферы услуг – экономическая основа благосостояния населения. Экономика и инновационные технологии, (3), 299–305. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9284
Жамила Бобаназарова , Джизакский политехнический институт

доценти,к.э.н. 

Гулмира Азаматова , Джизакский политехнический институт

 ассистент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматривается состояние предоставления услуг и сервиса, исследуются вопросы их дальнейшего развития, а также предложены соответствующие рекомендации.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

1

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ АҲОЛИ

ФАРОВОНЛИГИНИНГ ИҚТИСОДИЙ АСОСИДИР

Бобаназарова Жамила Холмуродовна, ЖизПИ доценти,и.ф.н.

Азаматова Гулмира Байирбековна, ЖизПИ ассистенти

E-mail:

dgpi_info@edu.uz

Аннотация:

Мақолада хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасининг ҳолати,

бу борадаги ривожлантириш масалалари тадқиқ қилинган ва тегишли
тавсиялар берилган.

Аннотация:

В статье рассматривается состояние предоставления

услуг и сервиса, исследуются вопросы их дальнейшего развития, а также
предложены соответствующие рекомендации.

Abstract:

The article describes the state of development of service sector as

well as the related problems. In addition, recommendations for further development
of service sector are given.

Калит сўзлар:

хизмат кўрсатиш, сервис сифати, кичик бизнеснинг

ҳиссаси,касаначилик,хизматлар таркиби, ижтимоий-иқтисодий сиёсат,
оилавий тадбиркорлик, истиқболли хизмат турлари.

Кириш

Инсонлар ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилашда хизмат кўрсатиш

соҳасининг ўрни беқиёсдир. Шу боис ҳам дунё мамлакатлари миқёсида хизмат
кўрсатиш соҳаси муттасил ривожланиб бормоқда. Мамлакатимизда амалга
оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, иқтисодиётнинг барча жабҳалари
сингари хизмат кўрсатиш соҳасида ҳам туб ўзгаришларга олиб келди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан

2017 йил 7 февралда 2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини
ривожлантириш-нинг бешта устувор йўналиши бўйича

Ҳаракатлар

стратегияси

қабул қилинди. Ҳаракатлар стратегиясининг “Иқтисодиётни

ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари” номли
учинчи йўналишида

хизмат кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш, ялпи

ички маҳсулотни шакллантиришда хизматларнинг ўрни ва улушини ошириш,
кўрсатилаётган хизматлар таркибини, энг аввало, уларнинг замонавий юқори
технологик турлари ҳисобига тубдан ўзгартириш энг муҳим вазифалар
сифатида белгиланган [1- Б.7].

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Маълумки, аҳоли эҳтиёжларини қондиришда товар ва хизматлар

бозорларининг ўрни катта.

Мазкур масала аҳолининг моддий фаровонлигини

таъминлаш билан боғлиқ бўлганлиги учун ҳар бир мамлакатда бундай
ижтимоий-иқтисодий муносабатларни кенгроқ ўрганиш мақсадга мувофиқ.
Зеро,иқтисодий муносабатларнинг ривожланиши товар ва хизматлар бозори
шаклланиши, бу бозорнинг кенг тараққий қилиши тўғрисидаги турлича
тасаввурларнинг пайдо бўлишига олиб келади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

2

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Товар ва хизматлар бозорининг ўзига хос хусусиятлари ва дастлабки

қирралари А.Смит, Д.Рикардо, Ж.Б.Сей ва бошқа иқтисодчи олимлар
томонидан ўрганилган. Ж.Б.Сей бозор мувозанатини таъминлашда асосий
эътиборни товарни айирбошлашга қаратади.

Бозорга биринчи таъриф ҳам А.Смит томонидан берилган. Чунки, бу

тушунча товар ва хизматлар бозорининг илк кўриниши сифатида пайдо бўлган.
Яъни, бу “олди-сотди жараёни шакли” бўлиб, бошқа таърифлар шунинг
тўғрилигини исботлаган, бозорлар товар ва хизматлар бозорининг ҳақиқий
асосини ташкил этиб, классик турлари шакллана бошлаган.

Профессор Ш.Шодмоновнинг фикрича, объектига кўра сотиладиган ва

сотиб олинадиган товарлар ва хизмат турлари бўйича қуйидагиларга
бўлинади:

истеъмол товар ва хизматлар бозори;

ишлаб чиқариш воситалари бозори;

ишчи кучи (ресурслар) бозори;

валюта бозорлари ва фонд биржалари;

илмий-техника кашфиёти ва инновацион ишланмалар бозори

(интеллектуал салоҳият бозори)

[2-Б.117].

Бошқа муаллифларнинг фикрича, хизматлар соҳасининг табиати бўлиб,

классик

турдаги

эркин

бозор,

эгилувчанлик,

конъюнктуралик,

бўғинлаштирилган ва маҳаллий жойларга боғланган каби хусусиятларга эга
бозор ўзига хос хусусиятлар бўйича фарқланади [3-Б.20].

Тадқиқот методологияси

Бироқ, бозорларнинг фаолиятига қараб, уларни бошқача шаклда ҳам

гуруҳлаш мумкин. Яъни, ижтимоий ишлаб чиқариш жараёнида товарнинг
ишлатилиш ўрнига кўра, бозорлар қуйидаги гуруҳларга бўлинади: ишлаб
чиқариш воситалари бозорлари, халқ истеъмоли моллари бозорлари, хизматлар
бозори, уй-жой бозори ва ҳ.к.

Ҳозирги модернизациялаш жараёнлари амалга оширилаётган бир пайтда

иқтисодиётнинг асосий қисмини хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналари
эгалламоқда. Уларнинг улуши ялпи ички маҳсулотда, иқтисодиётда банд
бўлганларнинг таркибида, давлат бюджетига тўланадиган солиқларда, янги иш
ўринларини яратиш каби энг муҳим масалаларда муттасил ошиб бормоқда ва
келажакда ҳам бу жараённинг давом этиши ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар билан
мустаҳкамланмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 майдаги

ПҚ-1754-сонли “2012-2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизмат
кўрсатиш соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2013 йил 17 апрелдаги “2012-2016 йилларда
қишлоқ жойларида хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини жадал ривожлантириш
юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1957-сонли қарори

мамлакатимизда хизмат кўрсатиш соҳасининг янада ривожланишига кенг
имкониятлар яратди [4-Б.6].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

3

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Таҳлил ва натижалар

Кейинги йилларда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулот таркибидаги улушини

ошириш, шунингдек хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритаётган хўжалик
субъектларига қатор имкониятлар ва солиқ преференциялари жорий этилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 майда
“Хизмат кўрсатиш тармоқлари фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш
ҳақида” ПҚ-1754 сонли Қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга кўра хизмат
кўрсатаётган микрофирмалар ва кичик корхоналар учун фойда солиғи ҳамда
ягона солиқ тўлови бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2017 йилнинг 1
январигача узайтирилди.

Мамлакатимизда хизматларнинг юқори технологияларга асосланган ва

бозор иқтисодиётига хос бўлган турлари жадал суръатлар билан ривожланмоқда.
Шу ўринда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов
таъкидлаганидек, “Бугунги кунда хизмат кўрсатиш соҳасининг ялпи ички
маҳсулотдаги улуши 2010 йилдаги 49 фоиздан 54,5 фоизга етди. Жами банд
аҳолининг ярмидан кўпи ушбу соҳада меҳнат қилмоқда. Хизмат кўрсатиш
соҳасида 80 минг 400 та кичик бизнес субъекти фаолият юритмоқда ва бу хизмат
кўрсатиш корхоналари умумий сонининг 80 фоиздан ортиғини ташкил қилади”
[5- Б.19].

Хизмат кўрсатиш таснифи хусусида фикр юритилганда, шуни алоҳида

таъкидлаш жоизки, хизматлар соҳасининг ривожланганлик даражасига кўра турли
мамлакат ва минтақаларда хизматлар ва таснифлагичлар сон ҳамда таркиб
жиҳатидан фарқ қилади.

Хизматларнинг халқаро савдосини бошқариш, тартибга солиш мақсадида

Халқаро Валюта Фонди уларни икки гуруҳга ажратади:

1. Олди-сотди қилинадиган хизматлар;
2. Олди-сотди қилинмайдиган хизматлар.
Шу

ўринда

хизмат

кўрсатиш

сифатига

таъриф

беришда

истеъмолчиларнинг нафақат иқтисодий, балки ижтимоий эҳтиёжларини ҳам
қондиришга эътибор қаратиш лозим. Агар ушбу назарий хулосадан келиб
чиқадиган бўлсак, хизмат сифатига қуйидагича таъриф бериш мумкин: Сервис
сифати деганда жамиятнинг (одамлар, корхоналар ва давлатнинг) хизматларга
бўлган эҳтиёжини тўлалигича юқори савияда қондиришга қаратилган ва уларга
кам харажатлар билан тегишли даражада моддий ва маънавий жиҳатдан наф
келтирадиган нуқсонсиз хизматлар мажмуаси тушунилади.

Ушбу таърифда хизмат сифатини тўлиқ ифода этиш учун тегишли

жиҳатлар ўз ўрнини топган. Булар қуйидагиларда намоён бўлади: Биринчидан,
мазкур таърифда сервиснинг истеъмолчилари ўз ифодасини топган бўлса,
иккинчидан, хизматларга бўлган эҳтиёжнинг тўлалигича юқори савияда
қондирилиши лозимлиги айтилган. Учинчидан, ҳар қандай сифат кам
харажатлар билан амалга оширилса мулкдор учун самарали бўлади. Шу
туфайли мазкур таърифда кам харажатлар билан тегишли даражада наф
келтирадиган хусусиятлар мажмуаси ҳам ўз ифодасини топган. Энг муҳими,
сервис сифати деганда нуқсонсиз хизмат тушунилади. Кўриниб турибдики,
сервис сифатига берилган мазкур таъриф ҳамма жиҳатларни қамраб олган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

4

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Таъкидлаш лозимки, хизмат кўрсатиш соҳаси одамлар ҳаётини

яхшилашга қаратилган. Одамларнинг ҳаётини яхшилаш эса бениҳоя кенг
қамровли жараён, шу туфайли унинг тармоқлари ва кўлами жуда кенг. Ушбу
соҳа одамларга муносиб шароит яратиб бериш билан бирга мамлакат ялпи
ички маҳсулотида ҳам ўзининг сезиларли ўрнига эга бўлиб бормоқда.

Зеро, мамлакатимизда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасининг жадал

ривожланиши таъминланди. Пуллик хизматлар ҳамжми 10,8 % га, чакана товар
айланмаси 15 % дан зиёдга ўсди. Ялпи ички маҳсулотда хизматлар соҳаси
улуши 2010 йилдаги 49 % ўрнига 54,5 % га етди.

Ҳозирги кунда иқтисодиётни юксалтириш муаммоларини ҳал этишда

товар ва хизматлар бозори алоҳида ўрин тутади. Айнан, товар ва хизматлар
бозори, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши, бир томондан истеъмолчилар,
яъни аҳоли турмуш даражаси ва сифатини оширишнинг муҳим воситаси бўлса,
иккинчи томондан ушбу товар ва хизматларни ишлаб чиқарувчи
субъектларнинг доимий, узлуксиз фаолият юритиши, кенгайтирилган такрор
ишлаб чиқаришни амалга ошириш учун барча зарур шароитларни яратиб
беради. Аҳолининг турли-туман товар ва хизматларга бўлган ҳамда тобора ўсиб
ва кенгайиб бораётган эҳтиёжларини имкон қадар тўлароқ қондириш
мамлакатимизда изчиллик билан олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий
сиёсатнинг устувор вазифаси ҳисобланади.

Хизматлар бозорининг фарқланадиган асосий жиҳатлари қуйидагилар:
1.

Хизматларни жойлаштиришнинг мавжудлиги ва осонлиги;

2.

Ривожланган бозор талабларига жавоб бериши ва алоҳида хизматларни

иқтисодий фаолият ва башорат қилишнинг мураккаблиги;
3.

Замонавийлашиши ва хизматларга бўлган эътиборнинг кенгайиши;

4.

Аҳоли гуруҳларининг фаолиятга тез мослашувчанлиги;

5.

Юқори фойда олиш имконияти.

Маълумки, хизматлар соҳасининг ривожланишида кичик бизнеснинг

ҳиссаси ортиши сервис ва хизматлар соҳаси тармоқлари ривожида муҳим
омиллардан бирига айланди. Бу соҳада кичик корхоналар ва микрофирмалар
учун кредитлаш ва имтиёзли солиққа тортиш бизнесни ривожлантириш ва
хизматларни кенгайтириш учун рағбат бўлди. Ялпи ички маҳсулот таркибида
тадбиркорликнинг ижобий ва юқори бўлиши аввало, тадбиркорлик фаолияти
орқали товар ва хизматлар бозорининг янада фаоллашаётганлиги, унинг талаб
ва таклиф асосида тартибда солиниши ҳамда бозор механизмининг яхши
тузилганлигидадир.

Шунингдек, кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасининг етакчи ўринни

эгаллашининг асосий сабаби касаначилик алоқаларининг яхши ривожланиб
бораётганлиги,

фермер

ва

деҳқон

хўжаликларининг

барқарор

ривожланаётганлиги кабилардан иборат. Ялпи ички маҳсулот таркибида
тадбиркорликнинг улуши қанчалик юқори бўлса, товар ва хизматлар бозори
фаолиятининг ривожланишига шунчалик ижобий таъсир кўрсатади.
Ўзбекистонда тадбиркорлик шакллари бўлган хўжалик юритувчи субъектлар
товар ва хизматлар бозорида ўзига хос ўринни эгаллаб, чакана савдо айланиш
ҳажмидаги ҳиссаси юқори салмоққа эгалиги билан ажралиб туради.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

5

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик миллий иқтисодиётнинг етакчи

тармоғи, республика иқтисодиётининг юқори ижтимоий аҳамиятга эга муҳим
манбаларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун кичик бизнесни қўллаб-
қувватлаш ва рағбатлантириш, унинг йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш
Ўзбекистонда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.
Хизматлар соҳасида кичик бизнеснинг улуши 2015 йилда 2007 йилга нисбатан
9,4 фоизга ошди ва 53,5 фоизни ташкил этди.

Фикримизча бу борада ютуқлар билан бирга бир қатор камчиликлар ҳам

учрайди, масалан аҳолига турли-туман хизматлар кўрсатиш қишлоқ жойларида
яхши йўлга қўйилмаган. Унинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётини яхшилашдаги
имкониятларидан тўла фойдаланилмаяпти. Қишлоқ аҳолисининг товарлар
билан таъминланиш даражаси ҳам шаҳар аҳолисига нисбатан анча паст. Бу эса
келажакда нафақат шаҳарларда, балки қишлоқ жойларида ҳам товар ва
хизматлар бозорини ривожлантириш самарадорлигини оширишни тақозо этади.

Хизматлар соҳасидаги мазкур камчиликларни бартараф этиш, унинг

ривожланишини ошириш, айниқса қишлоқ жойларда жадаллаштириш, шу
асосда мамлакат иқтисодиётини барқарор ва динамик ривожлантиришда хизмат
кўрсатиш соҳасининг ўрни ва аҳамиятини ошириш мақсадида 2012-2016
йилларда Ўзбекистон Республикасида хизматлар соҳасини ривожлантириш
дастури қабул қилинди [6].

Мазкур дастур ўн уч турдаги: алоқа ва ахборотлаштириш, компьютерда

дастурлаштириш, молия, транспорт, қурилиш, технологик ускуналар ва қишлоқ
хўжалиги техникасини таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш, савдо ва умумий
овқатланиш, таълим ва соғлиқни сақлаш, туризм ҳамда маиший хизматларни
устувор йўналтиришга қаратилган.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016-йил 21-

декабрдаги “2017-2019-йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини
янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги қарори соҳада
янги имкониятлар эшигини очди. [7-Б 5.] Мазкур дастур 2020-йилга қадар
юртимизда етиштирилган пахта толасини тўлиқ қайта ишлаш, саноат
маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини 2,7 баробардан
кўпроққа ошириш ҳамда ички ва ташқи бозорга етказиб беришни назарда
тутади. Бу енгил саноат тармоғининг янги рақобатбардош қиёфасини яратиш ва
жаҳон савдо майдонларига ишончли кириб боришимизни таъминлайди.
Таҳлилларга кўра, ҳозир экспортнинг деярли 50 фоизини ип-калава ташкил
этмоқда. Келгусида унинг ҳажмини босқичма-босқич камайтириш ҳисобига
ярим тайёр ва тайёр, юқори қийматли маҳсулотларни экспорт қилишга устувор
вазифа сифатида қаралмоқда. Айни вақтда тайёр маҳсулотлар улуши умумий
ишлаб чиқаришнинг 47 фоизини ташкил этаётган бўлса, истиқболда 65,5
фоизгача, экспорт таркибидаги улуши 41 фоиздан 70 фоизгача ўсиши
таъминланади.

Бу борада яна бир муаммога эътибор қаратмоқчимиз. Хизматлар

кўрсатиш соҳасида аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш, айниқса бу
борада касаначиликни ривожлантириш меҳнатга лаёқатлилар учун самарали
бандликни таъминлайди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

6

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Шу ўринда Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.Мирзиёев

таъкидлаганидек

“Юртимизда

йилига

1,5

миллион

одамни

ишга

жойлаштиришга эҳтиёж бўлса-да, ўтган йили Бандликка кўмаклашиш
марказлари атиги 248 минг кишини ёки 16,5 фоизини ишга жойлаштирган.
Бунинг асосий сабаблари иш фаолиятидаги эскирган шакл ва усуллар ҳамда
бандлик муаммоларини ҳал этишдаги расмиятчилик билан боғлиқ. Айниқса,
касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича уч
томонлама шартномаларни амалга ошириш борасида кўплаб қўшиб ёзиш
ҳолатлари бартараф этилмаган”

[8-Б.34]

Хулоса ва таклифлар

Фикримизча хизматлар кўрсатиш соҳасини ривожлантириш айниқса,

қишлоқ жойларида кўрсатилаётган хизматларнинг турини кенгайтириш ҳамда
сифатини яхшилаш учун қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга
мувофиқ:

2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг

Ҳаракатлар стратегиясида кўрсатиб берилганидек, ялпи ички маҳсулотни
шакллантиришда хизматларнинг ўрни ва улушини ошириш, кўрсатилаётган
хизматлар таркибини замонавий юқори технологик турлари ҳисобига тубдан
ўзгартиришга эришиш;

Қишлоқ аҳоли пунктларида хизмат кўрсатиш корхоналарини

ривожлантириш,

биринчи

навбатда

коммунал-маиший,

уй-жойларни

таъмирлаш ва қуриш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш;

Хизмат

кўрсатиш

соҳасида

тадбиркорларнинг

фаоллигини

кучайтириш учун шарт-шароитлар яратиш, оилавий тадбиркорлик
субъектларига касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасалари
битирувчилари орасидан ёшларни жалб этиш;

Аҳоли ўртасида талаб юқори бўлган янги истиқболли консальтинг,

банк, молия, суғурта, лизинг ва баҳолаш хизмати каби турларини жадал
ривожлантириш;

Ҳар бир ҳудуднинг хусусиятларидан келиб чиқиб хизмат кўрсатиш

соҳаларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳиссасининг улуши ошиб
боришига эришиш мақсадида шарт-шароитлар яратиш;

Хизмат кўрсатиш соҳасини кенг ривожлантириш мақсадида мазкур

соҳада ишлайдиган кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини
оширишга алоҳида эътибор қаратиш;

Аёлларнинг иш билан бандлиги хизмат кўрсатиш соҳаларида ўсиб

бораётганлигини ҳисобга олиб, уларнинг касбий фаолиятларини оилавий
юмушлар, фарзандлар тарбияси билан бирга уйғун тарзда йўналтиришлари
учун бандликнинг ностандарт турларидан фойдаланиш.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-2021 йилларда

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши
бўйича Ҳаракатлар стратегияси. 7 б. http:// www.lex.uz.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

7

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

2.

Шодмонов Ш. ва бошқалар. Иқтисодиёт назарияси. – Т.: “Молия” 2002.

- 117 б.

3.

Пардаев М.Қ ва бошқалар. Хизмат кўрсатиш, сервис ва туризм

соҳаларини ривожлантириш: муаммолар ва уларнинг ечимлари. Т.: “IQTISOD-
MOLIYA”. 2008. – 20 б.

4.

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й.20-сон,215

модда. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й. 16-сон, 216
модда - 6 б.

5.

Каримов И.А.Бош мақсадимиз-иқтисодиётимизда олиб бораётган

ислоҳотларни ва таркибий ўзгаришларни кескин чуқурлаштириш, хусусий
мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка кенг йўл очиб беришдир.-Т.:
“Ўзбекистон”. 2016.-19 б.

6.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 майдаги “2012-

2016

йилларда

Ўзбекистон

Республикасида

хизматлар

соҳасини

ривожлантириш дастури тўғрисида”ги ПҚ-1754-сон қарори.

7.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2019-йилларда

тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-
тадбирлари дастури тўғрисида” ги Қарори. http://www/pravo/uz.

8.

Мирзиёев Ш.Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий

жавобгарлик - ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши
керак.Т.: “Ўзбекистон”. 2017.- 34 б.


Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017-2021 йилларда Узбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича Харакатлар стратегияси. 7 б. http:// www.lex.uz.

Шодмонов Ш. ва бошкалар. Иктисодиёт назарияси. - Т.: “Молия” 2002. -1176.

Пардаев М.К ва бошкалар. Хизмат курсатиш, сервис ва туризм сохаларини ривожлантириш: муаммолар ва уларнинг ечимлари. Т.: “IQTISOD-MOLIYA”. 2008.-20 6.

Узбекистон Республикаси конун хужжатлари туплами, 2012 й.20-сон,215 модда. Узбекистон Республикаси конун хужжатлари туплами, 2013 й. 16-сон, 216 модда - 6 б.

Каримов И.А.Бош максадимиз-иктисодиётимизда олиб бораётган ислохотларни ва таркибий узгаришларни ксскин чукурлаштириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка кенг йул очиб беришдир.-Т.: “Узбекистон”. 2016.-19 б.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 майдаги “2012-2016 йилларда Узбекистон Республикасида хизматлар сохасипи ривожлантириш дастури тугрисида”ги ПК-1754-сон карори.

Узбекистон Республикаси Президентининг “2017-2019-й иллар да тукимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тугрисида” ги Карори. http://www/pravo/uz.

Мирзиёев Ш.Танкидий тахдил, катьий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик - хар бир рахбар фаолиятининг кундалик коидаси булиши керак.Т.: “Узбекистон”. 2017.- 34 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов