“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil
342
6/2021
(№
00056)
РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ЎЗИГА ХОС
ХУСУСИЯТЛАРИ
Бобаназарова Жамила Холмуродовна
Жиззах политехника институти профессори, и.ф.д.
Ниматов Искандар Алишер ўғли
Жиззах политехника институти талабаси
Аннотация
.
Мазкур мақолада рақамли иқтисодиёт тушунчаси, рақамли
иқтисодиётга хос бўлган технологик ўзгаришлар,
мамлакатимизда бу соҳани
ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар,ялпи миллий маҳсулотнинг
ўзгариши
,
ҳудудларда
рақамлаштириш соҳасидаги ўзгаришлар
масалалари ёритиб
берилган, олиб борилган тадқиқот натижасида муаллиф томонидан амалий тавсиялар
илгари сурилган.
Калитли сўзлар:
рақамлаштириш,рақамли иқтисодиётнинг ривожланиши,
самарадорлик, виртуал муҳит,IT Park, дастурий маҳсулотлар, технологик инқилоб.
Аннотация
.
Аннотация: В статье освещены понятие цифровой экономики,
технологические изменения, присущие цифровой экономике, реформы в развитии этого
сектора в стране, изменения ВВП, изменения в сфере цифровизации в регионах, автор
выдвигает практические рекомендации
.
Ключевые слова:
цифровизация, развитие цифровой экономики, эффективность,
виртуальная среда, ИТ
-
парк,
программные продукты, технологическая революция.
Abstract.
This article covers the concept of digital economy, technological changes inherent
in the digital economy, reforms in the development of this sector in the country, changes in GDP,
changes in the field of digitalization in the regions, the author puts forward practical
recommendations.
Key words:
digitalization, development of the digital economy, efficiency, virtual
environment, IT park, software products, technological revolution.
Кириш
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий
-
иқтисодий ривожланиши ва келгуси
тараққиётини илм
-
фан, илмий, ижтимоий
-
гуманитар технологиялар, рақамли
иқтисодиёт асосида бошқариш ташкил этади.
Бу тизим рақамли технологияларнинг
жадал ривожланиши, ахборот соҳасида инқилоб ва иқтисодиётнинг глобаллашув
жараёнларини тезлаштириш билан ажралиб туради. Мазкур соҳадаги ислоҳотларни
амалга ошириш учун 2020 йил 8
апрелда “Рақамли иқтисодиёт ва электрон
ҳукуматни кенг жорий этиш чора
-
тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул
қилинди. Шу билан бирга, қарорда янги лойиҳаларнинг молиявий манбалари ҳам
аниқ кўрсатилган. “Электрон ҳукумат” доирасида 1,3 триллион сўмлик 104 та лойиҳа,
иқтисодиётнинг
реал
секторида
5,3
триллион
сўмлик
87
та
лойиҳа,
телекоммуникациялар борасида 15,1 триллион сўмлик 35 та, аграр соҳада 24 та, IT
парклар бўйича 18 та лойиҳа амалга оширилиши белгиланган.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев
“Бу
ишларни келгуси 2
-
3 йилда тўлиқ амалга оширмасак, ҳар бир кечиккан йилимиз
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil
343
6/2021
(№
00056)
мамлакатимизни 10 йил орқага тортади”, деб таъкидлаган фикрини алоҳида кўрсатиб
ўтиш лозим
1
.
Бу борада мамлакатимизда яратилаётган ташкилий
-
иқтисодий шарт
-
шароитларга эътибор қаратсак,
2017-
2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини
“Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да
амалга
оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифаларда рақамли иқтисодиёт
масаласига алоҳида белгилаб берилган.Дунёнинг ривожланган давлатлари каби
мамлакатимизда ҳам
рақамли иқтисодиётга ўтиш жадал суратларда давом этмоқда.
Жумладан, 2020 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти
томонидан “Илм,
маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилиниши ва
рақамли иқтисодиётга ўтиш Ўзбекистоннинг кейинги 5 йилдаги устувор
вазифаларидан бири сифатида белгиланган.
2020
йил
24
январда
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
Мажлисга
мурожаатномасида жорий йилни “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни
ривожлантириш йили” деб эълон қилинганлиги рақамлаштириш учун кенг
истиқболларини
очиб
беради.
Иқтисодиётни
рақамлаштириш
мамлакат
иқтисодиётининг имкониятларини кенгайтиришга, ундаги ижтимоий, иқтисодий,
сиёсий ва экологик муаммоларни тез ва арзон ҳал қилиш имкониятини яратади.
Айнан иқтисодиётни рақамлаштириш орқали жамиятдаги мавжуд барча
платформани қамраб олган ҳолда самарадорлик кўрсаткичларига, иқтисодиётда
яратилаётган қўшилган қийматлиликка, бандлик муаммосига, даромадлилик
даражасига, харажатларни оптималлаштиришга ҳамда савдо сотиқни тезлаштиришга
таъсир кўрсатади.
Массачусетс технология институти профессори Д.Аджемоглунинг
тадқиқотларига кўра, информацион ва коммуникацион технологияларнинг тезкор
ривожланиши ва иқтисодиётнинг барча тамоқларида қўлланилишига қарамасдан
улар меҳнат унумдорлиги, ишлаб чиқариш ҳажми ёки бандлик даражасининг
ошишига етарли таъсир ўтказмаганлигидан далолат беради [
1].
Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили
Шу ўринда мавзуга оид адабиётлар таҳлилига эътибор қаратиш мақсадга
мувофиқ. Иқтисодиёт ва жамиятнинг "рақамлаштириш" жараёни (инглиз тилида –
digitization яъни, рақамлаштириш, баъзан эса digitalization яъни
рақамлаштирилиши маъносини билдиради) ҳақида гапирганда, биринчи навбатда,
терминологияга аниқлик киритиш керак. Энг кенг маънода “рақамлаштириш”
жараёни одатда рақамли технологияларни кенг қўллаш ва ассимиляция қилиш
ташаббуси билан бошланган ижтимоий
-
иқтисодий ўзгаришни англатади. ахборотни
яратиш, қайта ишлаш, алмашиш ва узатиш технологияларидир [
2, 105-106] .
Бу борада олимларнинг фикрларига эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ:
“Рақамли иқтисодиёт
-
иқтисодий интернет фаолияти, шунингдек, шакллари,
усуллари, воситалари ва уни амалга ошириш алоқа муҳитидир”
[3, 402].
“Рақамлаштириш
-
бу бизнинг фикрлаш тарзимиз, ҳаракатимиз, атроф
-
муҳит ва
бир
-
биримиз
билан
алоқа
қилишимизнинг
парадигмал
ўзгариши”
Яъни,
рақамлаштиришни алоқа ва ўзаро муносабат парадигмасининг ўзгаришидир
[4].
Рақамли иқтисодиёт бу ишлаб чиқариш комплекси инсонлар учун қулайликларни
1
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil
344
6/2021
(№
00056)
таъминлайдиган маҳсулот ва хизматларни яратадиган виртуал муҳит бўлиб, рақамли
технологиялардан фойдаланган ҳолда иқтисодий ишлаб чиқариш тизимидир.
Шунингдек, рақамли иқтисод расмийлаштирилиши мумкин бўлган барча нарсани
қамраб олиши мумкин, яъни мантиқий схемаларда намоён бўлади. Ҳаётнинг ўзи эса
бу “нарсаларни” ишлаб чиқариш, тарқатиш, алмаштириш ва истеъмол қилиш
тизимига айлантиришга имконият яратади.
Жаҳон Банки томонидан дунё давлатларининг 2020 йил учун инсон
капитали индекси эълон қилинди. Дунё аҳолисининг 98 фоизи истиқомат қилувчи
174 та мамлакат иштирок этган мазкур рейтингга илк маротаба Ўзбекистон
Республикасининг соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасига оид маълумотлари ҳам
киритилган. Ушбу маълумотлар 2020 йил март ойигача бўлган даврни қамраб
олади ва пандемиягача болалар саломатлиги ва таълимнинг асосий кўрсаткичи
бўлиб хизмат қилади. Бу тадқиқотларда илк маротаба иштирок этган Ўзбекистон 62
фоиз натижаси билан МДҲ мамлакатлари ичида Беларус Республикаси (70 фоиз),
Россия Федерацияси (68 фоиз) ва Қозоғистон
(63 фоиз) Республикасидан кейинги 4
ўринда қайд этилган. Экспертларнинг айтишича, рақамли дунёда инсон
ресурсларидан самарали фойдаланиш, кадрлар салоҳиятини ривожлантириш ва
бу борада халқаро стандартларни жорий этиш, айнан, ривожланаётган
малакатларда тезкор инвестициявий жозибадорликни оширишга замин яратади [
5,
454].
Юқоридаги таърифлардан келиб чиқиб таъкидлаш лозимки, рақамли
иқтисодиёт бу ишлаб чиқариш комплекси инсонлар учун қулайликларни
таъминлайдиган маҳсулот ва хизматларни яратадиган виртуал муҳит бўлиб, рақамли
технологиялардан фойдаланган ҳолда иқтисодий ишлаб чиқариш тизимидир.
Шунингдек, рақамли иқтисод расмийлаштирилиши мумкин бўлган барча нарсани
қамраб олиши мумкин, яъни мантиқий схемаларда намоён бўлади
.
Улардан
фойдаланиш самарадорлиги ортиб бораётган билимга айлантирилди ва ижтимоий
-
иқтисодий алоқалар тобора кенгайиб бормоқда. Бозор
субъектларининг
фаолиятида
рақамли
трансформацияларнинг
асосий
омили
рақамли
маданиятни
ривожлантиришдан
иборат.
Рақамли иқтисод, ноёб функциянинг айрим хусусиятларининг мавжудлиги
сабабли классик иқтисодга хос бўлган чекловларни енгишга имкон беради:
1. Бир нечта одамлар моддий маҳсулотлардан фойдалана олмайдилар, чунки
рақамли маҳсулотларнинг бундай тўсиқлари йўқ: нусха кўчириш ва чексиз одамлар
доирасига тақсимланиши мумкин.
2. Материаллардан фойдаланиш пайтида фойдаланиш тақиқланади. Рақамли
маҳсулотлар асл хусусиятларини йўқотмайди, шунингдек, бу хусусиятлар биргаликда
ишлаш ёки алмашинув жараёнида яхшиланиши мумкин.
3. Ахборот
-
коммуникация майдончалари одатий савдо биноларида мавжуд
бўлган майдонларнинг ҳажмига чекловлар ва шу билан бирга бир вақтнинг ўзида
хизмат кўрсатадиган мижозларнинг сони ва миқдори жиҳатидан чекланишларини
олдини олади
[6,4].
Тадқиқот методологияси
Тадқиқот ишида мантиқий ва таққослаш таҳлили, тадқиқотни ўрганишга
тизимли ёндашув, таҳлил ва синтез, социологик тадқиқот усулларидан
фойдаланилди. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида рақамлаштиришнинг
ривожланиши сифатида самарадорлик, кадрлар рақобатбардошлигининг ошиб
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil
345
6/2021
(№
00056)
бориши, ҳудудларда макроиқтисодий ўзгаришлар асосида ишлаб чиқаришни
ривожлантиришдаги иқтисодий кўрсаткичлар таҳлил қилинди.
Таҳлил ва натижалар
Экспертларнинг фикрича, келгуси 3 йилда иқтисодиётни рақамлаштириш
орқали дунёдаги 22 фоиз иш ўринлари интернет технологиялари ёрдамида
яратилади.Келгуси беш йилда саноат корхоналарида ахборот технологияларини кенг
жорий этиш ҳисобига таннархни ўртача 13
-
15 фоизга пасайтириш мумкин [
7].
Тадқиқот
объекти сифатида танланган Жиззах вилоятининг ижтимоий
-
иқтисодий ривожланишини ўрганиш асосида мазкур ҳудудда инвестицион
жозибадорликни ошириш, инновацион фаолиятни ошириш, ишлаб чиқариш ва
ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, ижтимоий
-
иқтисодий ривожланиш
соҳасидаги
ҳудудий
номутаносибликни
минималлаштириш,
минтақалараро
муносабатларни мустаҳкамлаш учкун рақамлаштиришни ривожлантириш ҳозирги
кундаги энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Шу ўринда Жиззах вилояти бўйича
2021
йилнинг январ–июнида ялпи ҳудудий
маҳсулот ҳажми жорий нархларда 8
877,2 млрд. сўмни ташкил этиб
ва 2020йилнинг
январ
-
июн
ойидаги натижа билан таққослаганда 4,9
%
га ўсган
.
ЯҲМ дефлятор
индекси 2020
йил
январь
-
июндаги
нархларга
нисбатан 115,6
%
ни ташкил
қилган
.
Ўзбекистон Республикаси бўйича ЯИМнинг шаклланишида Жиззах вилоятининг
қўшган ҳиссаси 2,8
%
га етди. Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯҲМ 6
261,7 минг сўмни
ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,8
%
га юқоридир.
Ҳудуд иқтисодиётининг барча тармоқларида яратилган ялпи қўшилган қийматҳажми
умумий ЯҲМнинг
97,2 %
ини, маҳсулотларга соф солиқлар эса 2,8
%
ини ташкил этган
[8].
Олиб борилган тадқиқотларга асосланиб рақамли иқтисод айрим
хусусиятларининг мавжудлиги сабабли классик иқтисодга хос бўлган чекловларни
енгишга имкон беришини қуйидаги жадвалда гуруҳлаштирдик:
1-
жадвал
Иқтисодиётни рақамлаштириш реал рақобатбардошликни узоқ муддатга сақлаб
қолишнинг афзалликлари
Рақамли иқтисодиёт
-
инсон фаолияти доирасидаги
барча
информацияни
рақамлаштириш
технологияларини
қўллаб
сақлаш, ишлов бериш ва
узатишнинг ягона тизими
сифатида
иқтисодиётни
рақамлаштириш
орқали
ижодий
ёндашиб
янги
иқтисодиётни барпо этиш
имкониятлари
-
Бир нечта одамлар моддий маҳсулотлардан фойдалана
олмайдилар, чунки рақамли маҳсулотларнинг бундай тўсиқлари
йўқ: нусха кўчириш ва чексиз одамлар доирасига тақсимланиши
мумкин.
-
Рақамли маҳсулотлар асл хусусиятларини йўқотмайди,
шунингдек, бу хусусиятлар биргаликда ишлаш ёки алмашинув
жараёнида яхшиланиши мумкин.
-
Рақамли
иқтисодиёт
коррупция
ва
«яширин
иқтисодиёт»нинг
асосий кушандасидир.
-
Ахборот
-
коммуникация майдончалари одатий савдо биноларида
мавжуд бўлган майдонларнинг ҳажмига чекловлар ва шу билан
бирга бир вақтнинг ўзида хизмат кўрсатадиган мижозларнинг
сони ва миқдори жиҳатидан чекланишларини олдини олади.
Манба: Муаллиф томонидан тайёрланган
Иижтимоий
-
иқтисодий
ўзгаришларда
вилоят
бўйича
рақамлаштириш
соҳасидаги янгиликлар алоҳида ўрин эгаллайди. Жумладан, Жиззах вилоятида
IT Park
фаолият юритиб, унинг ҳудудида IT
-
марказ ҳам очилди, бу исталган кишига IT
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil
346
6/2021
(№
00056)
соҳасидаги фан ва касбларни ўрганиш имкониятини беради, жумладан,
компьютер
саводхонлиги, дастурлаш, Web
-
дизайн, график дизайн, мобил робототехника,
киберспорт турлари, IT
-
инглиз тили ва бошқалар. Айни пайтда IT Parkнинг бир қатор
резидентлари Жиззах филиалига мансуб
-
веб
-
сайтларни ишлаб чиқиш бўйича
хизматлар, соғлиқни сақлаш тизимларини автоматлаштириш
,
доменни рўйхатдан
ўтказиш хизматлари, шунингдек веб
-
сайтларни жойлаштириш, юкларни етказиб
бериш учун дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, технологик
тизимлар
фаолияти йўлга қўйилган. IT Park резидентлари учун бир қанча афзалликлар мавжуд
(маҳаллий ва хорижий IT компаниялар учун ҳам): даромад солиғи 7,5 фоизгача
пасаяди, нол корпоратив ва ижтимоий солиқлар, ўз эҳтиёжлари учун товар ва
хизматларни олиб киришда божхона тўловларидан озод қилинади.
IT Park
Жиззах филиалининг фаолияти вилоятда рақамли иқтисодиётни кенг
ривожлантириш, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларни қўллаб
-
қувватлаш ва
уларга шарт
-
шароитлар яратиб бериш, аҳолининг, айниқса
ёшларнинг рақамли
технологиялар соҳасида билимларини оширишда жуда муҳим аҳамиятга эга
бўлмоқда. Натижада рақамли иқтисодиёт тадбиркорликни жадал ривожлантиришга,
дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни экспорт қилиш ҳажмини оширишга
ҳамда ахборот
-
коммуникация технологиялари соҳасида билимли ёшларнинг
кўпайишига хизмат қилади.
Бундан ташқари рақамли иқтисодиётни шакллантириш ва амалга оширишнинг
ўзига хос хусусиятларидан бири минтақавий сиёсатни амалга ошириш ҳисобланади.
Минтақавий ривожланиш соҳасида қуйидаги стратегик вазифаларни бажариш лозим:
ҳудудларнинг ижтимоий
-
иқтисодий тизими сифатида уларнинг рақобатдошлигини
ошириш ва ресурс салоҳиятини мустаҳкамлаш, инсон капиталини ривожлантириш,
институционал шарт
-
шароитларни яратиш, жараёнларни самарали бошқариш ва ўз
вақтида тўғри қарор қабул қилиш учун онлайн режимда хўжалик юритувчи субъект
даражасида молиявий ва иқтисодий хавфсизликни мониторинг қилиш учун дастурий
таъминотни тақдим этиш учун бевосита мулоқот қилиш тизимини яратиш.
Хулоса
ва таклифлар
Тадқиотимиз давомида амалга оширилган таҳлиллар натижасида шун
таъкидлаш керакки, рақамли иқтисоднинг шаклланиши муайян базага эга бўлиши
керак, бу қуйидагича бўлиши лозим:
-
рақамли инфратузилмани ва алоқа стандартларини ишлаб чиқиш;
-
ахборот хавфсизлигини таъминлаш;
-
On-
Line хизматларни кенгайтириш;
-
фуқаролар учун тармоқ ичидаги ва On
-
Line коммуникацияларга бепул
киришни яратиш;
-
рақамли экотизимларда ахборот оқимлари ва билимларни бошқаришни
такомиллаштириш [
10]
Бугунги кунда корхона ва ташкилотлар ўзларининг иш фаолиятига IT
технологияларини қўллаш натижаларида қулайликларга эришишлари
учун қуйидаги
таклиф ва тавсияларни илгари сурамиз
:
-
рақобатбардош иқтисодиётни ривожлантиришнинг ғояларини тарқатиш ва
амалга ошириш;
-
рақобатбардош мутахассисларни танлаб олиш имкониятининг юқорилиги
;
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil
347
6/2021
(№
00056)
-
истеъмолчилар, ишлаб чиқарувчилар, воситачилар ўртасидаги ахборот
маҳсулотлари бозорини масофавий ишлашига эришиш;
-
бевосита яқин мулоқотда ишлайдиган юқори малакали мутахассислар
ёрдамида янада сифатлироқ хизмат кўрсатиш;
-
ахборот
-
коммуникацион тизимларни яхшилаш, амалга оширилаётган
инвестиция лойиҳалари ва имкониятлари ҳақида маълумотлар базасини
яратиш;
-
ахборот индустриясининг устунлигини кучайтириш, ишлаб чиқариш ва
хизматлар соҳаси борган сари билимга асосланган ва инновацион асосида
ривожланишига эришиш
.
Умуман олганда, бугунги кунда рақамли технологиялар жаҳон иқтисодий
тизимининг барча субъектлари ижтимоий
-
иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаётининг
ажралмас қисми ҳамда ижтимоий тараққиёт асосидир. Ўзбекистон, дунёнинг
аксарият мамлакатлари сингари, ҳаётнинг барча соҳаларида билим, фан, техника ва
ахборотнинг муҳим роли билан ажралиб турадиган бошқа технологик инқилоб, янги
цивилизациянинг пайдо бўлиши арафасида. Зеро, ҳозирги мураккаб даврда
Ўзбекистон учун анъанавий иқтисодиётни имкон қадар замонавий ахборот,
интеллектуал, рақамли иқтисодиётга айлантириш жуда муҳимдир.
Фойдаланган адабиётлар
1.
Acemoğlu Daron. 2019. “It’s Good Jobs, Stupid”. Economics for Inclusive
Prosperity Policy Brief 13.
2.
Алексеев И.В. Информационное обеспечение системы управления
франчайзинговыми предприятиями / И.В. Алексеев, Е.В. Рибокене // Экономические
и гуманитарные науки. –
2015.
–
№1 (276). –
С. 105–
110
3.
Калужский М.Л. Маркетинговые сети в электронной коммерции:
институциональный подход / М.Л. Калужский. –
М.; Берлин: Директ
-
Медиа, 2014. –
402 с.
4.
Marey A. Tsifrovizatsiya kak izmenenie paradigmy [Elektronnyy resurs]. Rezhim
dostupa:
https://www.bcg.com/ru-ru/about/bcg-review/digitalization.aspx
5.
Қаххоров
А.Ж., Ҳабибуллаев А.Ш.Рақамли иқтисодиёт шароитида инсон
капиталини ривожлантириш зарурияти. “ХХI аср глобал иқтисодиёти: иқтисодий
пандемия ва рақамли технологиялар” мавзусидаги халқаро онлайн илмий
-
амалий
конференция материаллари., Т.: 2021 йил. 454 бет.
6.
О.Умаров.
Рақамли
иқтисодиёт
ва
унинг
ривожланиш
тенденциялари.“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали
2018 йил. № 3, 4
-
бет. www.iq
tisodiyot.uz.
7.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 май куни
рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш масалалари бўйича
йиғилишдаги маърузаси
. uza.uz.
8.
Жиззах вилояти Статистика Бош бошқармаси маълумотлари. 2021 йил.
9.
Петросян А. Что нужно знать о цифровой экономике и ее перспектива.
[Электронный ресурс].
-
Режим доступа: http:
//www.kommersant.ru/ doc/3063024