Значение социальной защиты в условиях модернизации экономики

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
66-72
64
5
Поделиться
Бобаназарова, Ж. (2017). Значение социальной защиты в условиях модернизации экономики. Экономика и инновационные технологии, (2), 66–72. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9220
Жамила Бобаназарова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

независимый исследователь, к.э.н., доцентё

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье анализируются проблемы социальной защиты населения, изучаются условия создания возможностей для населения, нуждающегося в социальной помощи. Исследователь выдвинул идеи о повышении спроса на рабочую силу женщин в сельской местности.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

1

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ИҚТИСОДИЁТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ШАРОИТИДА

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯНИНГ АҲАМИЯТИ

Бобаназарова Жамила Холмуродовна,

ТДИУ мустақил изланувчиси, и.ф.н., доцент,

E-mail:

dgpi_info@edu.uz

Аннотация:

Мақолада аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш муаммолари,

ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига яратилаётган шарт-шароитлар,
имкониятлар, шунингдек, қишлоқ жойларида аёллар ва ёш қизлар учун
тадбиркорлик соҳасини жадаллаштириш масалалари кўрилган

.

Аннотация:

В статье анализируются проблемы социальной защиты

населения, изучаются условия создания возможностей для населения,
нуждающегося в социальной помощи. Исследователь выдвинул идеи о
повышении спроса на рабочую силу женщин в сельской местности.

Abstract:

The articie analyzes the problems of social protection of the

population, studied the conditions created opportunities for the population in need of
social assistance. The researcher offered ideas about raising demands for women
manpower in the countryside.

Калит сўзлар:

Ижтимоий сиёсат, ижтимоий ҳимоя, пенсия

таъминоти, ижтимоий ислоҳотлар, аёллар тадбиркорлиги, ишчи ўрни,
турмуш даражаси, бандлик, миллий иқтисодиёт.

Кириш

Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул

қилинганлигининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимда
мамлакатимизда 2017 йил

-

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари

йили

” деб эълон қилинди. Мазкур йилнинг асосий мақсад ва вазифаларидан

келиб чиққан ҳолда, давлат органларининг фуқаролар билан ўзаро
муносабатлари юзасидан ёндашувни тубдан қайта кўриб чиқиш зарур. Бу
борада аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни
ҳал этишнинг янги механизмлари ва самарали усулларини жорий этишимиз
зарур [1].

Шу ўринда қишлоқ аёллари ишсизлигини камайтиришнинг ижтимоий-

иқтисодий

механизмлари

самарадорлигини

оширишнинг

истиқболли

йўналишларини асослашда уларнинг иш билан бандлиги ва ишсизликдан ҳимоя
қилиш муаммоларини тадқиқ этиш мақсадга мувофиқ.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Иқтисодчи олим профессор Қ.Х.Абдураҳмонов томонидан ишсизликни

ижтимоий муҳофаза қилиш - иш ҳақини ҳисобга олган ҳолда меҳнат ва суғурта
стажига асосланган ишсизлик бўйича суғурталаш, эҳтиёжни текширилгандан
сўнг тақдим этиладиган турмуш даражасини қўллаб-қувватлаш учун ижтимоий
таъминот орқали амалга оширилиши деб таъриф берилади

[3 -Б.64].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

2

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Ишсиз аёлларни ижтимоий ҳимоясини кучайтириш борасидаги

йўналишларни такомиллаштириш учун уларнинг ижтимоий ҳимоясида
масъулиятни давлат зиммасидан фуқаролик жамияти зиммасига юклаш,
шахсий даромадларни кўпайтиришга рағбатлантириш, ўз-ўзини банд
қилишнинг инновацион шаклларини кенгайтириш зарур.

Ишсизларни, шу жумладан, қишлоқдаги ишсиз аёлларни ижтимоий

ҳимоя қилишнинг мақбул иқтисодий механизмини шакллантириш масаласига
кейинги йилларда хорижий давлатлар иқтисодчиларининг ҳам эътибори
сезиларли даражада ортган. Бунинг асосий сабабларидан бири ишсизлик
турларининг кўпайиб бориши ва аҳолининг ушбу гуруҳини моддий қўллаб-
қувватлашга сарфланадиган маблағлар чекланганлигидир.

Хорижий давлатлар иқтисодчи олимларининг фикрича ишсизларни

ижтимоий ҳимоя қилиш механизмини шакллантиришда моддий ёрдамлар
қуйидаги асосий мезонларга асосланган бўлиши керак: иқтисодий ва молиявий
равонлиги, яъни бадалларнинг миқдори ҳам корхоналарга, ҳам фуқароларга
оғир юк бўлмаслиги, адолатли, яъни нафақа миқдори ва тўланган бадаллар
ўртасида ўзаро мувофиқлик бўлиши, ижтимоий самарадорлик, яъни мазкур
тизим ишсизларга камбағалликдан сақланишига ёрдам бериши керак [4-Б.74].

Ҳозирги даврда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, иш билан бандлик ва

меҳнат бозорини тартибга солиш, ижтимоий муҳофазалашнинг бутун бир
тизими мавжудки, бу тизим жаҳон тажрибасига кўра, давлат ижтимоий ёрдами,
ижтимоий таъминоти, мажбурий ижтимоий суғурта, ихтиёрий (касбий)
ижтимоий суғурта ва фуқароларнинг шахсий (хусусий) суғуртасини ташкил
қилади.

Аҳолини ижтимоий ҳимоялашни ташкил этиш ва бошқариш

мамлакатимиз аҳолисининг кам таъминланган табақаларини аниқлашда давлат,
ҳокимият

органлари, корхоналар,

ижтимоий

таъминот

ва

хайрия

муассасаларининг асосий вазифаси сифатида белгиланган.

Мамлакатимиз Халқаро Меҳнат ташкилотининг

“Оналикни муҳофаза

қилиш тўғрисида”

, “

Меҳнат ва иш соҳасида дискриминация тўғрисида”

ги

Конвенцияларга қўшилиб, хотин-қизларнинг ҳуқуқларини камситмаслик
сиёсатини юргизиш, шу мақсадда уларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш,
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш,
иш билан таъминлаш, айнан ишсиз аёлларни ижтимоий ҳимоялаш борасида
тегишли қонун-ҳужжатларни қабул қилиш мажбуриятларини олган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37- моддасида “Ҳар бир

шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларда ишлаш
ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир”
деб белгилаб қўйилган.

[5–Б.15].

Мазкур қонуннинг 39-моддасида

ифодаланганидек, “Ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда,
шунингдек боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа
ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга”.

Пенсиялар, нафақалар, ижтимоий ёрдамни бошқа турларининг миқдори

расман белгилаб қўйилган тирикчилик учун зарур энг кам миқдордан оз
бўлиши мумкин эмаслиги кўрсатилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

3

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Тадқиқот методологияси

Юқоридаги қонунчилик ҳужжатларидан кўриниб турибдики, ишсизларни

ижтимоий ҳимоя қилиш тизими бизнинг мамлакатимизда кенг қамровли
йўналтирилган. Аммо, унинг мақсади ва амалга ошириш йўллари турлича
эканлигини ҳисобга олиб, аҳоли турли қатламларининг иқтисодий
мустақиллик, меҳнатга лаёқатлилик даражалари, даромад олиш усуллари ва
ҳоказоларга қараб, ижтимоий ҳимоя қилишга табақалаштирилган ҳолда
ёндашиш талаб этилади.

Таҳлил ва натижалар

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг

бешта устувор йўналиши бўйича

Ҳаракатлар стратегиясининг “Ижтимоий

соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари” да

аҳолини ижтимоий

ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-
сиёсий фаоллигини ошириш, аҳолига мажбурий ижтимоий кафолатларни
таъминлаш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини ижтимоий ҳимоясини ҳамда
кексалар ва имконияти чекланган шахсларни давлат томонидан қўллаб-
қувватлашни кучайтириш, ижтимоий хизмат кўрсатишни яхшилаш асосий
вазифалар қаторига киритилган [6 –Б.11].

Шу нуқтаи-назардан тадқиқот ишининг таҳлил ва натижалари шуни

кўрсатадики, республикамизда амалга оширилаётган ижтимоий ҳимоя
механизмлари жаҳон амалиётидаги мезонларга тўла мос келади.

Бундан ташқари республикамизда

“Аҳолини иш билан таъминлаш

тўғрисида”ги

қонунда белгиланган тартибда ишсиз деб тан олинган

фуқароларга ишсизлик бўйича нафақалар ажратилган. Ишдан ва иш ҳақидан
маҳрум бўлган шахслар учун ишсизлик нафақаси олдинги иш жойидаги охирги
бир йиллик ўртача иш ҳақига фоиз нисбатида белгиланади. Бошқа ҳолларда
мазкур нафақа қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорига
фоиз нисбатида белгиланади.

Ишсизлик нафақасининг қуйидаги турлари фарқланади: [7 –Б.20].

Биринчи марта иш қидираётган шахсларга мўлжалланган ишсизлик

нафақаси;

Узоқ танаффусдан кейин иш қидираётган шахсларга мўлжалланган

ишсизлик нафақаси.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат

кодексининг 64-моддасига мувофиқ, ишсиз деб эътироф этилган шахсларга
ишсизлик нафақасидан ташқари:

қарамоғидагиларни ҳисобга олган ҳолда моддий ёрдам бериш;

касб ўрганиш, малака ошириш ёки қайта тайёрлаш даврида стипендия

тўланиши ҳамда шу даврни меҳнат стажига қўшиш ҳақ тўланадиган жамоат
ишларида қатнашиш имконияти таъминланади.

Айтиш жоизки, мамлакатимиз аҳолисининг пенсия ва ижтимоий нафақа

олувчилар сонининг ўзгариши, давлат бюджети харажатларида ижтимоий соҳа
ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш салмоғи юқорилаб боришини
кўрсатмоқда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

4

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

1-жадвал

Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг пенсия ва ижтимоий нафақа

олувчилар сонининг ўзгариши

Кўрсаткичлар

2011 й

2012 й

2013 й

2014 й

2016 й

2016 йилда 2014

йилга нисбатан

ўзгариши

+,-

%

1

2

3

4

5

6

7

8

Доимий аҳоли сони, минг
киши

29123,4 29555,4 29993,5

30492,8

31576,4

1083,6

104,0

Иқтисодиётда бандларнинг
ўртача йиллик сони, минг
киши

11919,1 12223,8 12523,3

12818,4

13210,4

392,0

103,0

Пенсия ва ижтимоий нафақа
олувчи шахслар сони, минг
киши

3160,9

3071,3

3090,9

3119,5

3875,8

756,3

125,0

Тайинланган ўртача ойлик
пенсия микдори, минг сўм

218,5

274,0

330,8

404,3

502,4

98,1

125,0

Тайинланган ўртача ижтимо-
ий нафақалар, минг сўм

118,7

148,5

177,9

217,6

285,5

67,9

132,0

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

асосида муаллиф томонидан тайёрланган.

1-жадвал таҳлилидан кўриниб турибдики,

доимий аҳоли сони таҳлил

қилинаётган даврда 104,0 % га ўсган. Аҳоли сонининг ўзгариб боришига
ҳамоҳанг тарзда тайинланган ўртача ижтимоий нафақалар ҳам 2016 йилда 2014
йилга нисбатан

67,9

минг сўмга 183,3 % га ошган.

Ижтимоий ҳимояни ривожлантиришдан мақсад иқтисодий механизмнинг

турли тамойил ва инструментлари орқали иқтисодиётни барқарорлаштириш,
жамиятдаги ижтимоий таранглик ҳолатини камайтириш ҳисобланади. Лекин,
шу билан бирга, ижтимоий вазифалар иқтисодий ўсишга халақит бермаслиги,
жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий мувозанатни бузмаслиги зарур.

Ишсизлик даврида вақтинча ишсизлар шу жумладан, аёлларнинг

ижтимоий ҳимояси кучайтирилиши уларнинг турмуш даражаси сақланишига,
даромадларининг ошишига ва тезда иш билан таъминланишига имконият
яратади. Бундан ташқари, ижтимоий ёрдам, боқимандалик кайфиятини
туғдирмаслиги, аксинча, тезда ўз иш жойини топишга ва имкониятларини
рўёбга чиқаришга рағбатлантириши зарур. Шу сабабли ишсиз аёллар ижтимоий
ҳимоясини уларда иқтисодий дастаклар, инструментлар ва усуллар ёрдамида
иш қидиришга бўлган мотивацияни оширувчи самарали иқтисодий
механизмсиз тасаввур қилиш қийин.

Шунингдек, меҳнат бозоридаги ҳолат жамоа онгидаги стериотиплар ва

аёлларнинг ижтимоий - меҳнат муносабатлари асосида акс эттирилмоқда. Бир
тарафдан, мазмунига кўра, аёл меҳнати биосоциал хусусиятларга асосан унинг
томонидан бажариладиган муайян меҳнат функциялари мажмуасидир. Бошқа
тарафдан, иш билан банд бўлган аёллар ҳам ўзга ижтимоий функцияни, яъни
ҳамманинг онгига сингиб кетган уй бекаси функциясини бажариши шарт.

Шу ўринда ишсизликдан ҳимоялаш фондларини шакллантириш бўйича

бир қатор мамлакатларда давлат фаол иштирок этади, жумладан, Японияда


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

5

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

давлат 25-33% ишсизлик бўйича нафақа харажатларини қоплайди.Бошқа
мамлакатларда ишсизлик бўйича суғурталаш харажатлари қуйидагича: Буюк
Британия – 13 %, АҚШ – 18 %, Франция-35 % га яқин, Швецияда – 40 %
атрофида [8 –Б.199].

Мамлакатимизда

ишсизларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизими ўзига хос

хусусият ва вазифаларга эга бўлиб, маълум бир иқтисодий механизм орқали
амалга оширилади. Бу механизм, авваламбор, ишсизлик ҳолати юз берганда
иқтисодий ва ижтимоий деградациядан сақлашга ёрдам берадиган чора-
тадбирлар йиғиндисидан иборат бўлади, ишсиз аёлларни нафақат моддий
таъминлаш, балки уларга янги иш жойи топишда, зарур ҳолларда касбий
билим ва малака даражасини оширишда бевосита ёрдам кўрсатишни кўзда
тутади.

Айниқса, иқтисодиётни модернизациялаш шароитида Ўзбекистонда

аҳолининг турмуш даражаси ва даромадларини оширишга эришиш мақсадида
уй хўжалигини тараққий эттириш ва кенгайтиришга кенг имкониятлар
яратилмоқда. Уй хўжалигини юритишнинг истиқболли йўналишларидан бири-
уй меҳнатини, яъни касаначиликни ривожлантиришдир.

Касаначи, анъанавий равишда аёллар, кўп фарзандли оналар, ногиронлар,

мос иш топишда қийналаётганлар ва меҳнат бозорида рақобатбардош бўлмаган
аҳоли қатлами учун жуда мос бўлиб, касаначиликни уй хўжалигидаги бошқа
юмушлар билан уйғун равишда олиб бориш имконини яратади.

Шу ўринда статистик маълумотларга назар ташласак, республикамизда

касаначилик билан банд бўлганлар сони йил сайин ортиб бораётганлигига
гувоҳ бўламиз. Хусусан, 2006 йилда 60 минг нафар, 2009 йилда 130 минг нафар,
2010 йилда 208 минг нафардан ортиқ киши касаначилик меҳнати билан банд
бўлган. Аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларига мувофиқ, касаначиликнинг
барча шаклларини ташкил этиш ва кенгайтириш бўйича 2011 йилда 216,2 минг
нафар, 2012 йилда эса 218 минг нафар, 2013 йилда 280 мингдан зиёд иш ўрни
ташкил этилди. 2014 йил давомида Ўзбекистон бўйича қарийб 1 миллион янги
иш ўрни ташкил этилган бўлиб, уларнинг 60 фоизи қишлоқ ҳудудлари
ҳиссасига тўғри келади.

2015 йилнинг 9 ойида мамлакатимизда 748,7 мингта иш ўрни шу

жумладан, қишлоқ жойларида 451,6 мингта янги иш ўрни ташкил этилди. 2016
йилда қарийб 1 миллионга яқин, жумладан, мақсадли комплекс дастурларига
мувофиқ 396,9 минг якка тартибдаги тадбиркорлик, касаначиликни ташкил
этиш орқали иш ўрни яратилди. Аҳоли бандлигини таъминлаш вазифасини
изчил амалга ошириш мақсадида 2016 йил биринчи ярмида иш ўринларини
ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг амалга оширилиши
самарасида 462,5 минг янги иш ўрни, қишлоқ жойларида эса 276,7 минг
(умумий соннинг 59,8 фоизи) ташкил этилди [2].

Ишсизларни, шу жумладан, қишлоқдаги ишсиз аёлларни самарали

меҳнатга йўналтириш борасида мамлакатимизда бир қатор ютуқлар қўлга
киритилмоқда, янги иш жойларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Лекин шу билан бирга бу соҳада ҳал қилиниши керак бўлган бир қатор
вазифалар мавжуд.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

6

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.Мирзиёев “Танқидий

таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар
фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак” номли маърузасида аёлларни
уларга муносиб меҳнат билан бандлигини таъминлаш масаласига муҳим вазифа
сифатида эътибор қаратди. Аёллар учун доимий иш жойлари яратиш
борасидаги муҳим масала билан бир қаторда, оилавий бизнес, касаначилик,
ҳунармандчилик, томорқа хўжалигини кенг ривожлантириш ишлари ҳам
оқсамоқда”

[8].

Аёлларни ижтимоий ҳимоя қилишда фақатгина турли хил

нафақа ва

тўловларни тўлаш билан чегараланмаслик зарур. Ҳақиқий ижтимоий ҳимояни
таъминлаш юқори самарали меҳнат қилишлари учун уларга иқтисодий,
ташкилий, руҳий ва ҳуқуқий шароитларни яратиш керак.

Қишлоқ жойларда аёлларнинг ишсизлик даражасини аниқлаш ва камайтириш

бўйича иқтисодий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш, уларнинг ижтимоий ҳолати
ҳақида социологик маълумотлар базасини яратиш мақсадида Жиззах ва Сирдарё
вилоятларининг меҳнат ресурслари билан кўп таъминланган (Жиззах, Бахмал,
Ғаллаорол, Сирдарё, Боёвут, Ховос) туманларида аниқ социологик тадқиқотлар
ўтказилди. Сўров натижаларидан аниқландики, қишлоқда ишсиз аёллар
даромадларининг асосий қисмини уй хўжалиги (33,5%), тадбиркорлик (20,2%),
касаначилик орқали (11,7%) моддий ёрдам ва нафақалар (9%), бошқа манбалар
(8,3%) туфайли топилган даромадлар ташкил қилмоқда. Респондентларнинг 17
% ҳеч қандай даромад манбаларига эга эмаслигини қайд этдилар.

Сўровномада иштирок этган қишлоқ аёллари ҳудудларда иш

берувчиларга ишсизларнинг ёлланиш бўйича меҳнат шароитларини таклиф
қилганларида “уйда меҳнат қилиш имкониятлари” яратилишига алоҳида
эътибор қаратганлар (1-расм).

1-расм. Қишлоқ туманларида иш берувчиларга ишсизларнинг ёлланиш

бўйича меҳнат шароити (респондентларнинг умумий сонига нисбатан, %)


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

7

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz


Хулоса ва таклифлар

Фикримизча, ишсиз аёлларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг самарали

механизмларини ривожлантиришда қуйидагиларга алоҳида эътибор берилиши
зарур:

ишсизлик нафақаси ва моддий ёрдамларни ўз вақтида белгилаш;

қўшимча иш жойларини яратиш, ишга жойлашишга кўмаклашиш;

касбий малакаларни ошириш, иш берувчилар талаби бўйича қайта

ўқитиш;

аёллар учун кафолатланган иш ўринларини жорий қилиш;

касаначилик фаолиятини янада ривожлантириш;

тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, давлат томонидан

берилган яратилаётган имтиёзлар, янгиликлар тўғрисида тарғибот ишларини
кучайтириш.

Хулоса қилиб айтганда, ишсизлик даврида ишсизларнинг ижтимоий

ҳимояси кучайтирилиши уларнинг турмуш даражаси сақланишига, даромадлари
ошишига ва тезда иш билан таъминланишига имконият яратади. Шунингдек,
ижтимоий ҳимоя боқимандалик кайфиятини туғдирмаслиги, аксинча, тезда ўз иш
жойини топишга ва имкониятларини руёбга чиқаришга рағбатлантириши зарур.
Шу сабабли қишлоқ ишсизларини ижтимоий ҳимоясини уларда иқтисодий
дастаклар, воситалар ва усуллар ёрдамида иш қидиришга бўлган мотивацияни
оширувчи самарали механизмларни такомиллаштириш зарур. Натижада уларни
иш билан таъминлаш, даромадларини кўпайтириш, аёллар тадбиркорлигини
янада ривожлантириш, касбий малакавий тайёргарликларини оширишга
эришилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини

таъминлаш-юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. //Халқ сўзи. 2016
йил 8 декабрь.

2.

Мирзиёев Ш.М.Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий

жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак.
http:// www.gov.uzо.

3.

Абдурахмонов Қ.Х. Абураманов Х.Х.Меҳнат ресурсларини муҳофаза

қилиш.Ўқув қўлланма.Т.: Тафаккур бўстони. 2012.-64 б.

4.

Spiezia V. The effect of benefits on employment and wages: a comparison

of unemployment compensation systems // International Labour Review, Geneva,
2000. P -74.

5.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.-Т.: Ўзбекистон. 2010. 15 б.

6.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг

устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси. http://strategy.gov.uz. 11 б.

7.

Меҳнат ҳуқуқлари:саволлар ва жавоблар.Т.: Baktria press. 2013.20 б.

8.

Рофе А.И.Экономика труда.Учебник.М.: КРОНУС, 2010.199 с.

Библиографические ссылки

Мирзиеев Ш.М. Конун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш-юрт тараккиёти ва халк фаровонлигининг гарови. //Халк сузи. 2016 йил 8 декабрь.

Мирзиеев Ш.М.Таикидий тахлил, катъий тартиб-иитизом ва шахсий жавобгарлик - хар бир рахбар фаолиятининг кундалик коидаси булиши керак. http:// www.gov.uzo.

Абдурахмонов К-Х- Абураманов Х.Х.Мехнат ресурсларини мухофаза Килиш.Укув куллаима.Т.: Тафаккур бустони. 2012.-64 б.

Spiezia V. The effect of benefits on employment and wages: a comparison of unemployment compensation systems // International Labour Review, Geneva, 2000. P -74.

Узбекистан Республикаси Конституцияси.-Т.: Узбекистан. 2010. 15 б.

2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг устувор йуналиши буйича Харакатлар стратегияси. http://strategy.gov.uz. 11 б.

Мехнат хукуклари:саволлар ва жавоблар.Т.: Baktria press. 2013.20 б.

Рофе А.И.Экономика труда.Учебник.М.: КРОНУС, 2010.199 с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов