Современные тенденции банковской системы Узбекистана и возможности ее развития

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
288-295
67
5
Поделиться
Насриддинов, Ф., & Сулайманов, С. (2017). Современные тенденции банковской системы Узбекистана и возможности ее развития. Экономика и инновационные технологии, (4), 288–295. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9508
Фазлиддин Насриддинов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Заведующий кафедрой, к.э.н., доцент

Самандарбой Сулайманов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

ученик

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье представлен ряд предложений, связанных с предотвращением негативно влияющих факторов в развитии банковской системы, а также защитой интересов клиентов в банковской системе. В частности, проведенные реформы в банковской системе играют ключевую роль в социально-экономическом процветании нашей страны.Заключение исполнения таких мероприятий заключалась в работе над предложениями и рекомендациями по обеспечению стабильности национальной валюты и спокойствия населения.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

1

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ЎЗБЕКИСТОН БАНК ТИЗИМИНИНГ ЗАМОНАВИЙ

ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ ВА УНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ

Насриддинов Фазлиддин Нажмиддинович,

ТДИУ кафедра мудири, и.ф.н., доц.

E-mail:

fazliddinuz@mail.ru

Сулайманов Самандарбой Адхамбек оғли,

ТДИУ талабаси

E-mail:

samandar_8008@list.ru

Аннотация:

Мақолада банк тизимини ривожланишига салбий таьсир

этувчи омилларни бартараф этиш, шунингдек, банк тизимида мижозлар
манфаатларини ҳимоя қилинишига оид бир катор таклифлар берилган.
Хусусан, Мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида банк
тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар муҳим аҳамият касб этиб, мазкур
тадбирларнинг ижроси пировардида миллий валюта барқарорлиги ҳамда аҳоли
фаровонлигини таъминлашга хизмат қилиши борасида таклиф ва тавсиялар
ишлаб чиқилган.

Аннотация:

В статье представлен ряд предложений, связанных с

предотвращением негативно влияющих факторов в развитии банковской
системы, а также защитой интересов клиентов в банковской системе. В
частности, проведенные реформы в банковской системе играют ключевую
роль в социально-экономическом процветании нашей страны. Заключение
исполнения таких мероприятий заключалась в работе над предложениями и
рекомендациями по обеспечению стабильности национальной валюты и
спокойствия населения.

Annatation:

The article provides a number of suggestions related to the

prevention of negatively affecting factors in the development of banking system, as
well as protection of clients' interest in the banking system. In particular conducted
reforms in the banking system, play a key role in socio-economic prosperity of our
country. The summary of fullfilling such events were about working on suggestions
and recomendations to provide the stability of the national currency and peace of the
population.

Калит сўзлар:

Реал сектор, кредит, инвеститция, капитал, активлар,

ликвидлилик.


Кириш

Маълумки, пул-кредит сиёсати ҳар қандай давлатда пулга бўлган талаб ва

пуллар таклифини, кредит, молия бозорлари ва банк тизими ликвидлилигини
ҳамда иқтисодиётни тартибга солишнинг энг муҳим ва самарали воситаси
ҳисобланади.

Иқтисодиётнинг барқарор ривожланишида пуллар таклифи ва пул

массасининг мутаносибликда бўлиши муҳим аҳамиятга эгадир. Сўнгги
йилларда иқтисодиётдаги пул массасининг белгиланган мақсадли кўрсаткичлар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

2

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

доирасида бўлишига эришилди. Бунда, тижорат банклари томонидан
иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор соҳаларини молиявий қўллаб-
қувватлашга ва реал сектордаги инвестицион фаолликни оширишни янада
рағбатлантиришга қаратилган сиёсатнинг давом эттирилиши натижасида
банкларнинг жами кредит портфелининг йилдан йилга ошиб бориши пул
массасининг ўсишига ижобий таъсир этиб борган. Масалан биргина 2016 йилда
тижорат банклари томонидан иқтисодиётнинг устувор соҳаларини молиявий
қўллаб-қувватлаш ва реал сектордаги инвестицион фаолликнинг ошишини
янада рағбатлантиришга қаратилган сиёсатнинг давом эттирилиши натижасида
тижорат банкларининг жами кредит портфели 2015 йилга нисбатан 25,1 фоизга
ошди ва пул массаси ўсишига таъсири 70 фоизни ташкил этди[1].

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг

бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан
мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида
тижорат банкларининг капиталлашувини ошириш, кредит портфели миқдорини
доимий ошириб бориш ва унинг сифатини яхшилаш, нақдсиз ҳисоб-китоблар
ҳажми ва қамровини ошириш, шу жумладан, иқтисодиёт соҳаларида
тўловларнинг замонавий электрон шаклларини жорий этиш ва тадбиркорлик
субъектларини рағбатлантириш, инвестициявий лойиҳаларни молиялаш ҳамда
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кредитлаш кўламини янада ошириш,
шунингдек, банкдан ташқари айланишини қисқартириш, банк пластик
карталари орқали ҳисоб рақамларга масофадан хизмат кўрсатиш тизимларидан
(«СМС-банкинг»,

«Интернет-банкинг»,

«Мобил-банкинг»)

фойдаланиш

имкониятларини кенгайтириш устувор вазифа сифатида белгилаб олинди[2].

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Банк

тизимидаги

бир

қанча

муаммолар

давлатимиз

раҳбари

Ш.М.Мирзиёев томонидан “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва
шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши
керак” мамлакатни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг
асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим
устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган
мажлисидаги маърузасида батафсил тўхталиб ўтилди[3].

Бу муаммоли масалаларни ҳал қилишда Ўзбекистон Республикаси

Марказий банкининг[4] роли жуда муҳимлиги эътироф этилди.

Республикамиз банк тизимида ҳам мустақиллик даврида эришилган

ютуқлар билан бирга баъзи муаммолар ҳам сақланиб қолмоқдаки, булар
банкнинг фаолияти, хусусан, юқори даромад келтирувчи ва юқори
даражада берилувчи активларнинг сифатини доимий тахлил килиб бориш,
ушбу

активлар

бўйича

йўқотилишлар

олдини

олиш

орқали

акциядорлар ва мижозлар манфаатларини ҳимоя қилиш тижорат банклари учун
долзарб масалалардан ҳисобланади.

Бунинг учун халқаро амалиётда ишлаб чиқилган дастлабки халқаро

андозаларни

амалиётда

қўлланилсада

иқтисодиётнинг

глобаллашуви

натижасида муаммоларнинг бошқа жиҳатлари юзага келиши улар бўйича
халқаро андозаларни янада такомиллаштириш ва дастлабки андозаларга


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

3

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

қўшимча равишда янги андозалар ишлаб чиқишни даврнинг ўзи талаб
қилмоқда.

Бу каби глобаллашув натижасида инқирозга юз тутган компаниялардан

бири сифатида LehmanBrothers (АҚШ)ни келтириш мумкин. Ушбу
компанияда молиявий муносабатларнинг ноанъанавий активлар усулларидан
фойдаланилиши орқали банкротликка учраган йирик молия институтларидан
бири ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бу каби салбий молиявий

натижаларга олиб келувчи ҳолатлар олдини олиш ва банк тизимида мижозлар
манфаатлари ҳимоя қилинишини самарали бошқариш воситаларидан
асосийлари сифатида асосан банк капиталини [5], бир қарз олувчи ёки
бирбирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳига таваккалчиликнинг энг кўп
миқдорини [6]

,

йирик кредит ва инвестицияларнинг энг кўп миқдорини [7],

ликвидлилик коэффициенти[8] белгилаш бўйича методологик асосларини
такомиллаштириш ва улар бўйича талабларни босқичма-босқич ошириб бориш
йўлини танлади десак хато бўлмайди.

Тадқиқот методологияси

Илмий ишни амалга оширишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик

соҳасини ривожлантиришда олимлар ва соҳа вакиллари билан суҳбат, уларнинг
ёзма ва оғзаки фикр-мулоҳазаларини таҳлил қилиш, эксперт баҳолаш,
жараёнларни кузатиш, иқтисодий ҳодиса ва жараёнларга тизимли ёндашув,
муаллиф тажрибалари билан қиёсий таҳлил ўтказиш орқали тегишли
йўналишларда хулоса, таклиф ва тавсиялар берилган.

Таҳлил ва натижалар

Республика банк тизимининг барқарорлигини таъминлаш ва аҳолига

сифатли молия-банк хизматларини кўрсатишда банк инфратузилмасини
ривожлантириш муҳим роль ўйнайди. 2017 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра,
республикамизда фаолият кўрсатаётган тижорат банклари сони 27 тани ташкил
этиб, уларнинг 8 таси хусусий ва 5 таси чет эл капитали иштирокидаги
тижорат банки ҳисобланади. Бугунги кунда республика ҳудудларида тижорат
банкларининг 855 та филиали фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, банк
муассасаларини аҳоли зич жойлашган манзиллар ҳамда ишлаб чиқариш
ҳудудларига яқинлаштириш, коммунал ва бошқа тўловларни тўлашлари учун
янада қулайликлар яратиш мақсадида тижорат банкларининг 4 299 та мини-
банки ва махсус кассалари ташкил этилган бўлиб, шуларнинг 2 221 таси
қишлоқ жойларидаги аҳолига, айниқса, фермер хўжаликларига сифатли банк
хизматларини кўрсатиб келмоқда.

Жаҳон банк бозоридаги долзарб масалалардан бири банк хизматлари

кўламини замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда
кенгайтириш ҳисобланади. Республикамизда нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг
замонавий ва мижоз учун қулай турларидан бири бўлган банк
ҳисобварақларини масофадан бошқариш тизимининг қўллаш доираси
кенгайиб, тадбиркорлар ўртасида тобора оммалашиб бормоқда.

2017 йил 1 январь ҳолатига кўра, банк ҳисобварақларини масофадан

бошқариш тизимларидан фойдаланувчиларнинг жами сони 2016 йилнинг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

4

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

бошига нисбатан қарийб 2 баробарга ошиб, 2 042 мингтага етди. Шу жумладан,
«Интернет-банкинг» ва «Банк-мижоз» дастурий мажмуаси хизматларидан
фойдаланувчилар сони 135,6 мингтадан ортган бўлса, «Мобиль-банкинг» ва
«SMS-банкинг» хизматларидан фойдаланувчилар сони эса 1 906,5 мингтани
ташкил этди

Банк

пластик

карточкалари

муомаласини

кенгайтириш

ва

такомиллаштириш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 2017
йил 1 январь ҳолатига кўра, уларнинг умумий сони 2016 йилнинг бошига
нисбатан 3,2 млн.тага ортиб, 19,5 млн. донадан ошди.

2016 йил давомида пластик карточкалар орқали амалга оширилган

тўлов­лар ҳажми 53 трлн. сўмдан ортиқни ташкил этиб, 2015 йилга нисбатан
қарийб 70 фоизга юқоридир. Банк тизимининг замонавий масофали банк
хизматларини такомиллашиб бориши ва пластик карталар билан хизмат
кўрсатиш ҳажмининг йилдан йилга ошиб бориши ўз навбатида аҳолига
кўрсатилаётган молия-банк хизматларининг сифатини ва уларнинг турмуш
фарованлигини оширишни таъминламоқда.

Тижорат банклари ликвидлилигини таъминлаш, тўлов қобилиятини

мустаҳкамлаш ва банкларга бўлган ишончни янада оширишда банкларнинг
капиталлашув даражаси ва ресурс базасини ошириб бориш долзарб
ҳисобланади. Мамлакатимизда банк тизимининг барқарорлигини таъминлаш
мақсадида изчил иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу ислоҳотлар
орасида банк капиталини оширишга қаратилган чора-тадбирлар эътиборга
лойиқдир.

Тижорат банкларининг капиталлашувини ошириш бўйича кўрилган чора-

тадбирлар натижасида 2016 йил якунлари бўйича банк тизимининг умумий
капитали олдинги йилдагига нисбатан 20,2 фоизга ошиб, қарийб 9,4 трлн.
сўмни ва капиталнинг етарлилик даражаси кўрсаткичи умумий қабул қилинган
халқаро стандартлардан деярли 3 баробардан зиёдни ташкил қилди.

Банк тизими барқарорлигининг яна бир муҳим кўрсаткичи ҳисобланган

ликвидлик даражаси 2016 йил якунлари бўйича 64,4 фоизни ташкил этди ва бу
талаб этиладиган минимал даражадан 2 баробар ортиқдир.

Банклар ресурс базасини кенгайтиришнинг яна бир муҳим йўналиши

сифатида аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг бўш пул маблағларини
банклардаги депозитларга жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тижорат банкларининг капитали ва депозит маблағларининг юқори

суръатларда ўсиши, ўз навбатида, уларнинг иқтисодиёт реал секторини
молиявий қўллаб-қувватлашдаги ролининг янада кенгайишига, активлар ва
кредит қўйилмалари ҳажмининг сезиларли даражада кўпайишига ижобий
таъсир кўрсатди.

Сўнгги 5 йил давомида тижорат банкларининг жами активлари 3,1

баробарга, иқтисодиётнинг реал секторига йўналтирилган кредит қўйилмалари
умумий қиймати эса 3,7 баробарга кўпайди ва бу ҳолат банк тизимининг
иқтисодий

ўсишни

рағбатлантиришдаги

ролининг

тобора

ошиб

бораётганлигини кўрсатмоқда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

5

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Хусусан, банкларнинг умумий капитали ва депозит базасининг янада

мустаҳкамланиши уларнинг иқтисодиётдаги ишлаб чиқариш жараёнларини
молиявий қўллаб-қувватлаш, инвестицион фаолликни рағбатлантиришни ички
манбалар ҳисобига амалга ошириш имкониятларини кенгайтириб, банк тизими
активларининг сифат ҳамда миқдор жиҳатдан ошишига хизмат қилмоқда.

Тижорат банклари активларининг умумий суммаси 2017 йилнинг 1 январь

ҳолатига кўра, 2015 йилдагига нисбатан 23,3 фоизга ошиб қарийб 80,4 трлн.
сўмни ташкил этди. Иқтисодиётнинг реал секторига йўналтирилган кредит
қўйилмалари ҳажми 2016 йилда 25,1 фоизга ошиб, 53,4 трлн. сўмга етди.
Мазкур кредитларнинг 80 фоизини инвестициявий мақсадларга йўналтирилган
узоқ муддатли кредитлар ташкил этди.

Банкларнинг инвестиция жараёнларидаги иштироки янада фаоллашиб

бормоқда. Банклар томонидан ажратилаётган инвестицион кредитлар устувор
равишда иқтисодиётнинг саноат тармоқларини модернизация қилиш,
замонавий инфратузилмани шакллантириш ва ривожлантириш, ҳудудларни
ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан юксалтириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил
этишга қаратилган дастурлар доирасидаги инвестицион лойиҳаларни
молиялаштиришга йўналтирилмоқда.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлашни

кенгайтиришга

қаратилган

чора-тадбирларнинг

амалга

оширилиши

кўрсатилаётган молиявий хизматлар, жумладан, ажратилаётган кредитлар
ҳажмининг жадал суръатларда ошишида ўз аксини топмоқда.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-

қувватлашга доир тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида 2016 йилда
тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар хажми 2015 йилга
нисбатан 1,3 баравар ошди ва 15,8 трлн. сўмни, шу жумладан микрокредитлар
3,3 трлн. сўмни ташкил этди.

Шунингдек,

касб-хунар

коллежлари

битирувчиларининг

бизнес-

лойихаларини молиявий кўллаб-кувватлашга доир ишлар давом эттирилди.
Тижорат банклари томонидан коллежлар битирувчиларига ўз бизнесини
ташкил этиши учун карийб 362,1 миллиард сўм микдорида имтиёзли кредитлар
берилди, бу эса 2015 йилга нисбатан 1,3 баравар кўпдир.

2016 йилда банк тизимида ўтказилган аник максадга каратилган тадбирлар

иктисодиётнинг юкори ўсиш суръатларини саклашга ва ахоли фаровонлиги
янада оширилишини таъминлашга эришилди.

Бугунги кунга келиб республикамизда фаолият кўрсатаётган барча

тижорат банклари «Мудис», «Стандарт энд Пурс», «Фитч Рейтингс» каби
нуфузли халқаро рейтинг агентликларининг «барқарор» рейтинг баҳоларига
эга.

Банк-молия тизимининг баркарорлигини саклаш, омонатчилар, карздорлар

ва кредиторлар манфаатлари химоя килинишини таъминлаш, уй хўжаликларига
мамлакат ахолисини тадбиркорлик фаолиятига жалб килиш учун хонадонларга
имтиёзли микрокредитлар бериш, республика минтакаларини ижтимоий-
иқтисодий

ривожлантириш

дастурларида

белгиланган

лойиҳаларни

молиялаштириш кўлами ва хажмини кенгайтириш максадида банклар ва бошка


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

6

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

молиявий муассасалар фаолиятини назорат килиш самарадорлигини ошириш
кучайтирилмокда.

Шунингдек,

мамлакатимиз

Президенти

Шавкат

Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси кабул килинганининг
24 йиллигига ба

ғ

ишланган тантанали йиғилишда ва Олий Мажлис

палаталарининг кўшма мажлисидаги маърузаларида банк тизими олдига
кўйилган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича тегишли чора-
тадбирлар кўриш зарурлигини хам таъкидладилар

.

Мазкур халқаро рейтинг агентликлари Ўзбекистон банклари фаолиятининг

даромадлилиги, активлари сифати ва ликвидлигининг юқорилиги, мижозлар
депозитлари ва капиталининг етарли даражада ўсишини республика банк
тизими барқарорлиги ва ривожланишининг асосий омиллари сифатида алоҳида
қайд этмоқда.

Шунингдек, сўнгги йилларда банк тизимини эркинлаштириш, ислоҳ

қилиш ва унинг тадбиркорликни қўллаб-қувватлашдаги ролини кенгайтириш
борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар Жаҳон банки ва Халқаро молия
корпорацияси томонидан юқори баҳоланиб келинмоқда.

Умуман олганда, банк инфратузилмасининг тобора кенгайиб ва

такомиллашиб бораётганлиги, етакчи Халқаро рейтинг агентликлари
томонидан эътироф этилаётганлиги, ўз навбатида, банк хизматлари бозорида
рақобат муҳитининг ва кўрсатилаётган хизматлар сифатининг янада
яхшиланишига

ҳамда

аҳолининг

банк

хизматларидан

фойдаланиш

даражасининг ошишига хизмат қилмоқда.

Хулоса ва таклифлар

Олиб борилаётган тадқиқотлар ва илғор хориж тажрибаларини ўрганган

ҳолда шуни айтиш мумкинки, истиқболда мамлакатимиз банк тизимини янада
ривожлантириш имкониятлари мавжуд бўлиб, улар қуйидагиларда намоён
бўлади:

банк тизими жами капиталини қўшимча акцияларни чиқариш ва

жойлаштириш ҳамда бу соҳага хусусий капитални кенгроқ жалб қилиш орқали
ошириш;

аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг бўш пул маблағларини

банк омонатлари ва депозитларига, айниқса, узоқ муддатли депозитларга жалб
қилиш ва бунда мижозлар талабларини инобатга олган ҳолда омонатларнинг
янги, жозибадор турларини жорий қилиш ҳамда инновацион депозит
дастурларини ишлаб чиқиш;

банк хизматлари бозорида рақобатни янада кучайтириш, иқтисодиёт

субъектлари ва аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада ошириш,
кредитлаш жараёнларини соддалаштириш ва масофадан хизмат кўрсатиш
кўламларини кенгайтириш;

банк фаолиятини тадбиркорликнинг бир тури сифатида эътиборга олиб

уларнинг фаолиятига барча кўринишлардаги ноқонуний аралашувлар ва бу
борадаги қонун меъёрларининг бузилиш ҳолатларини олдини олиш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

7

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

кредит ажратиш жараёнининг мақбул ва тезкор муддатда амалга

оширилишига эришиш мақсадида банк филиалларининг кредит ажратиш
борасидаги ваколатларини босқичма-босқич кенгайтириш;

илғор ахборот-коммуникация технологияларини кенг татбиқ этган ҳолда

нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштириш, кўрсатилаётган банк
хизматлари сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтириш;

банк назоратини халқаро андоза ва меъёрлар асосида янада

такомиллаштириш ва банк назорати бўйича халқаро Базель қўмитасининг янги
тавсияларини жорий қилиш борасида Халқаро молия институтлари билан
ҳамкорликни янада кенгайтириш;

банклар активлари ва кредит портфели сифатини яхшилаш, банк

фаолияти билан боғлиқ рискларни (кредит, валюта, операцион, фоиз ва
бошқалар) баҳолаш тизимини янада ривожлантириш;

Бизнинг фикримизча, ушбу тадбирларнинг амалга оширилиши ҳозирги

молиявий

глобаллашув

шароитида

банк-молия

тизимини

янада

ривожлантиришга, уларнинг фаолиятини халқаро рейтинг агентликлари
талаблари асосида такомиллаштиришга олиб келади.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий

ривожланишида банк тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар муҳим
аҳамият касб этиб, мазкур тадбирларнинг ижроси пировардида миллий валюта
барқарорлиги ҳамда аҳоли фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг бўш пул маблағларини

банк

депозитларига

жалб

қилиш

дастури

14-жадвал.

http://cbu.uz/uzc/monetarnaya-politika/doklad-o-monetarnoy
politike/?sphrase_id=20707

2.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг

бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан
мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид давлат дастури.
http://www.lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=3107036

3.

Мирзиёев Ш.М. “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий

жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши
керак”. Мамлакатни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг
асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим
устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган
мажлисидаги маърузаси. //Халқ сўзи, 2017 йил 16 январь.

4.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банк конуни.

5.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2015 йил 13-июндаги

14/3-сонли “Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган
талаблар тўғрисидаги”ги низом (Адлия вазирлигида 2015 йил 6 июлда 2693-сон
билан рўйхатдан ўтказилган).

6.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг “Бир қарз олувчи ёки

бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

8

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

миқдорлари тўғрисида”ги низоми (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
томонидан 2015 йил 5 августда 2707 рақами билан рўйхатга олинган).

7.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг “Тижорат банклари

томонидан

йирик

инвестиция

лойиҳаларини

синдициялаштирилган

кредитлашни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги”ги низоми (Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 20 августда 1509 рақами
билан рўйхатга олинган).

8.

Ўзбекистон

Республикаси

Марказий

банкининг

“Тижорат

банкларининг

ликвидлилигини

бошқаришга

қўйиладиган

талаблар

тўғрисидаги” низоми (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан
2015 йил 13 августда 2709 рақами билан рўйхатга олинган).

9.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7-февралдаги

“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар
стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947- сонли фармони.

10.

Банковское дело: Учебник / Под ред.Г.Н.Белоглазовой -5-е изд.,

перераб. и доп.-М.: Финансы и статистика, 2005.-553 с

11.

Банковское дело: Учебник Банковское дело: Учебник. -2-е изд.,

перераб. и доп./ Под ред.О.И.Лаврушина.-М.: Финансы и статистика, 2005.-
140с.

12.

www.cbu.uz.-Ўзбекистон Республикаси Марказий банки интернет

сайти. 2017 й.

13.

www.mineconomy.uz.-Ўзбекистон

Республикаси

иқтисодиёт

Вазирлиги интернет сайти. 2017 й.

Библиографические ссылки

Лхоли ва хужалик юритувчи суоъсктларнинг буш пул маблагларини банк депозитларига жалб килиш дастури 14-жадвал. http://cbu.uz/uzc/monctaniaya-politika/doklad-o-monctamoy politike/?sphrase_id=20707

2017-2021 йилларда Узбскистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича Харакатлар стратегиясини «Халк билан мулокот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид давлат дастури. http://www.lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=3107036

Мирзиёев Ш.М. “Танкидий тахлил, катъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик - хар бир рахбар фаолиятининг кундалик коидаси булиши керак”. Мамлакатни 2016 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси. //Халк сузи, 2017 йил 16 январь.

Узбекистон Республикаси Марказий банк конуни.

Узбскистон Республикаси Марказий банкининг 2015 йил 13-июндаги 14/3-сонли “Тижорат банклари капиталининг монандлигига куйиладиган талаблар тугрисидаги’Ти низом (Адлия вазирлигида 2015 йил 6 июлда 2693-сон билан руйхатдан утказилган).

Узбскистон Республикаси Марказий банкининг “Бир карз олувчи ски бир-бирига дахлдор карз олувчилар гурухи учун таваккалчиликнинг энг куп микдорлари тугрисида’Ти низоми (Узбекистан Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 5 августда 2707 раками билан руйхатга олинган).

Узбекистан Республикаси Марказий банкининг “Тижорат банклари томонидан йирик инвестиция лойихаларини синдициялаштирилган кредитлашни амалга ошириш тартиби тугрисидаги’Ти низоми (Узбекистан Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 20 августда 1509 раками билан руйхатга олинган).

Узбскистон Республикаси Марказий банкининг “Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошкаришга куйиладиган талаблар тугрисидаги” низоми (Узбскистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 13 августда 2709 раками билан руйхатга олинган).

Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7-февралдаги “Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш буйича Харакатлар стратсгияси тугрисида’Ти ПФ-4947- сопли фармони.

Банковское дело: Учебник / Под ред.Г.Н.Белоглазовой -5-е изд., перераб. и доп.-М.: Финансы и статистика, 2005.-553 с

Банковское дело: Учебник Банковское дело: Учебник. -2-е изд., перераб. и доп./ Под ред.О.И.Лаврушина.-М.: Финансы и статистика, 2005.-140с.

www.cbu.uz.-Узбекистан Республикаси Марказий банки интернет сайги. 2017 й.

www.mineconomy.uz.-Узбекистон Республикаси иктисодиёт Вазирлиги интернет сайти. 2017 й.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов