Анализ валового дохода и факторов, влияющих на его изменение в торговых предприятиях

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
311-320
18
3
Поделиться
Тожибоева, Ш. (2017). Анализ валового дохода и факторов, влияющих на его изменение в торговых предприятиях. Экономика и инновационные технологии, (1), 311–320. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9189
Шахноза Тожибоева, Ташкентский Государственный Университет Экономики

доценти, к.э.н. с

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматриваются комплексный и системный анализ факторов, влияющих на изменение объема валового дохода торговых предприятий и даны практические рекомендации.Полученные в результате исследования практические рекомендации позволяют правильно оценить финансово-хозяйственную деятельность торговых предприятий, поиск внутрихозяйственных резервов для увеличения валового дохода и повышения рентабельности и тем самым обеспечить им устойчивое финансовое состояние.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

1

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

САВДО КОРХОНАЛАРИДА ЯЛПИ ДАРОМАД ВА УНИНГ

ЎЗГАРИШИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР ТАҲЛИЛИ

Тожибоева Шаҳноза Анваровна,

ТДИУ доценти, и.ф.н.

E-mail:

shahnozа@mail.ru

Аннотация:

Мақолада

савдо корхоналарида ялпи даромад ҳажми

ўзгаришига таъсир қилувчи омиллар комплексли ва тизимли таҳлил қилинган ва
амалий тавссиялар берилган. Тадқиқот натижасида олинган амалий таклифлар
савдо корхоналарининг молиявий-хўжалик фаолиятига тўғри баҳо бериш, ядпи
даромадни ошириш ва рентабелликни кўтариш бўйича мавжуд ички хўжалик
имкониятларини аниқлаш орқали уларнинг молиявий ҳолати барқарорлигини
таъминлаш имконини беради.

Аннотация:

В статье рассматриваются комплексный и системный

анализ факторов, влияющих на изменение объема валового дохода торговых
предприятий и даны практические рекомендации. Полученные в результате
исследования практические рекомендации позволяют правильно оценить
финансово-хозяйственную

деятельность

торговых

предприятий,

поиск

внутрихозяйственных резервов для увеличения валового дохода и повышения
рентабельности и тем самым обеспечить им устойчивое финансовое состояние.

Annotation:

This manual is produced the systematic and complex analyses

method of gross income of trade entities and used in practice. The practical
recommendations of the research as a result of investigation give us an opportunity
to give a right estimation of financial and house holding activity of trade entities,
search of internal house holding reserves for increasing of gross income and
profitability to provide them by sound financial position.

Калит сўзлар:

савдо корхоналари, молиявий натижа, устама баҳо,

чакана товар айланмаси, ядпи даромад, товарларни сотишдан олинган ялпи
даромад, асосий фаолиятдан олинган ялпи даромад, тасодифий даромад,
молиявий фаолиятдан олинган ялпи даромад, товарлар таннархи, муомала
харажатлари, омилли таҳлил, қиёсий таҳлил.

Кириш

Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётни модернизациялаш шароитида

турган биринчи ва асосий вазифа изчил иқтисодий ўсиш, чуқур таркибий
ўзгаришларни амалга ошириш, ишлаб чиқаришни мукаммаллаштириш ва илғор
технологиялар билан қайта қуроллантиришнинг асосий шарти бўлган
макроиқтисодий ва молиявий барқарорликка эришишдир. Бу ҳақда, Ўзбекистон
Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов: ”Мамлакатимизда
амалга оширилган кенг кўламли, узоқни кўзлаган ислоҳотларни ҳаётга татбиқ
этиш эркин тадбиркорликка кенг имтиёз ва преференциялар йўлини очиб
бериш, инвестициялар, аввало чет эл инвестицияларининг ҳажмини ошириш ва
жорий этиш иқтисодиётимизнинг барқарор ўсиш суръатлари ва унинг
макроиқтисодий мутаносиблигини таъминлаш бўйича ўз ижобий таъсирини
берди” [1] деб айтиб ўтган эдилар.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

2

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Республикамизда изчил иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилаётган

босқичда иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришга алоҳида эътибор
қаратилмоқда. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев:
«Инсон манфаатларини таъминлашда иқтисодиётимизнинг юксак суръатлар
билан барқарор ривожланиши қандай катта аҳамиятга эга эканини барчамиз
яхши тушунамиз. Самарали меҳнат учун зарур шароитлар, муносиб иш ҳақи,
замонавий уй-жойлар, сифатли таълим ва тиббий ёрдам, дам олиш ва ҳордиқ
чиқариш учун кенг имкониятлар яратиш – буларнинг барчаси иқтисодий
соҳадаги ислоҳотларимиз моҳияти ва мазмунини белгилаб берадиган муҳим
омиллардир» [2] деб айтиб ўтдилар. Бу эса, ўз навбатида хўжалик
субъектларини иқтисодий ва молиявий барқарор фаолият юритишлари
лозимлигини тақозо этади.

Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида ҳар қандай хўжалик

юритувчи субъект ўз тасарруфидаги барча ресурслар – молиявий, моддий ва
меҳнат ресурслари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш самарадорлигини
тўғри бошқаришни таъминлаши зарур. Иқтисодиёт олдига қўйилган
вазифалардан бири унинг самарадорлигини оширишдан иборат. Самарадорлик
хўжалик субъектлари фаолиятининг молиявий натижаларида ўз ифодасини
топади. Корхона молиявий ресурсларини тўғри бошқариш учун биринчи
навбатда, корхонанинг молиявий аҳволи, ресурслардан фойдаланиш
самарадорлиги, молиявий натижаларини аниқлаш ҳамда таҳлил қилиш лозим.

Турли мулкдаги корхоналарнинг фаолиятлари асосий ва айланма

маблағларга бевосита боғлиқдир. Ушбу маблағлар хўжалик юритувчи
субъектлар ташкил қилинганидан эътиборан фойдаланилади ва кўпайтириб
борилади. Хўжалик маблағларининг муҳим манбаи хусусий капитал
ҳисобланади. Ушбу манба асосан корхона фаолиятидан олинган сўнгги
молиявий натижа, яъни фойда ҳисобидан кўпайтириб борилади. Шунинг учун
ҳам корхона молиявий натижалари таҳлили муҳим объект ҳисобланади.

Савдо корхоналарида ҳам молиявий натижаларнинг юқори бўлишини

таъминлаш учун уларни доимо таҳлил қилиб, керакли чора-тадбирларни амалга
ошириб туриш лозим. Корхоналарнинг молиявий натижалари даромад ва
харажатларга бевосита боғлиқ. Шунинг учун даромадлар, харажатлар, уларнинг
турлари ва келиб чиқиш манбалари доимий равишда назорат қилиб борилади.

Савдо корхоналарининг иқтисодий ва молиявий барқарорлигини

таъминлашда молиявий натижалар таҳлили муҳим омиллардан бири
ҳисобланади. Молиявий натижаларнинг назарий, услубий ва амалий томонлари
умумметодологик жиҳатдан саноат корхоналарига тегишли доирада тадқиқ
қилинган. Бироқ бошқа кўпгина тармоқлар, хусусан, савдо соҳасининг
молиявий натижаларини таҳлил қилиш хусусиятлари назарий жиҳатдан деярли
тадқиқ қилинмаган. Зеро, ҳар бир тармоқда молиявий натижаларнинг таркиб
топиши ва уларни тақсимлаш борасида ўзига хос хусусиятлар мавжудки,
уларни инобатга олмай, тўғри ва асосли бошқарув қарорларини қабул қилиш
мумкин эмас. Бу эса, ўз навбатида, тадқиқотнинг долзарб мавзуга
бағишланганлигидан далолат беради.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

3

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Тадқиқотнинг мақсади савдо корхоналарида товарларни сотишдан

тушган

ялпи

даромад

кўрсаткичини

таҳлил

қилиш

усулларини

такомиллаштириш бўйича амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифаси савдо корхоналарида ялпи даромад ҳажмини
ифодаловчи кўрсаткичларни аниқлаш, унинг ўзгаришига таъсир этувчи
омилларни ҳисоблашнинг методологик асосларини тадқиқ этиш, ялпи даромад
ҳажмини ошириш бўйича амалий тавсиялар бериш ҳисобланади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Иқтисодий адабиётлар таҳлилига кўра асосан ишлаб чиқариш

корхоналарининг молиявий натижаларини таҳлил қилишга доир умумий
методологик усуллар ёритилган. Молиявий натижаларнинг назарий
муаммолари масаланинг бир томони бўлса, иккинчи томони, уларнинг амалий
жиҳатдан турли соҳаларга мос келиши ҳисобланади. Айнан олинган савдо
корхонасида товарларни сотишдан тушган ялпи даромад ҳажми ўзгаришига
таъсир қилувчи омиллар таҳлили бўйича тадқиқотлар олиб борилмаган. Шу
боисдан мазкур ишда савдо корхонасида товарларни сотишдан тушган ялпи
даромад кўрсаткичи ўзгаришига таъсир килувчи омилларни таҳлил қилиш
усули ёритиб берилган.

Савдо корхоналарининг ялпи даромад ва фойда кўрсаткичлари уларнинг

молиявий-хўжалик фаолиятини белгиловчи асосий мезонлардан бири
ҳисобланади. Ҳар бир савдо корхонаси ўз харажатларини товарларни сотиш
натижасида олинган ўз даромадлари ҳисобидан қоплаб, фойда олишини
таъминлаши керак. Муомала харажатлари ва давр харажатларини қоплайдиган,
савдо корхоналарига фойда келтирадиган асосий манба – ялпи даромад
ҳисобланади. Ялпи даромад товарларга қўйилган устама баҳо ва савдо
чегирмаси ҳисобига ташкил топади. Устама баҳо улгуржи баҳога нисбатан фоиз
ҳисобида белгиланиб, истеъмолчилардан ундириб олинади. Агар савдо
корхоналари товарларни чакана баҳо бўйича қабул қилса, у ҳолда корхоналар
томонидан улар фойдасига савдо чегирмаси берилади.

Иқтисодий адабиётда А.Х. Шоалимов томонидан [1]: «Товарлар

сотишдан тушган тушум билан уларнинг харид қиймати ўртасидаги фарқ савдо
корхоналарининг ялпи даромадини ташкил қилади» деб кўрсатилган.

Россиялик олимлар А.Ф. Ионова ва Н.Н. Селезневанинг фикрича [2]:

«Ялпи даромад кўрсаткичи савдо корхоналарининг жорий ва узоқ муддатли
ривожланишида асосий ички манбаси ҳисобланади».

Иқтисодчи олима М.С. Абрютинанинг ўқув қўлланмасида [3] «Ялпи

фойда савдо устамаси ёки савдо устамаси ҳали даромад эмас, чунки савдо
устамасидан муомала харажатлари айирилсагина, даромад ҳосил бўлади»,
дейилган фикрига қўшилмаймиз. Бу ерда муаллиф икки мустақил тоифа -
фойда билан даромадни алмаштириб юборган. Ялпи даромад товарларнинг
харид ва сотув баҳоси ўртасидаги фарқ ҳисобига ҳосил бўлади. Ялпи фойда эса,
ялпи даромад ва муомала харажатлари ўртасидаги фарқ сифатида таркиб
топади.

Биз савдо фойдасининг моҳияти хусусида қуйидаги таърифни берамиз:

«Савдо жараёнини товар ишлаб чиқарувчилар томонидан қўшимча хизмат учун


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

4

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

тўланадиган ҳақ сифатида қараш, савдо фойдаси ишлаб чиқарувчилар
томонидан савдо соҳаси учун баҳридан ўтилган фойданинг бир қисми деб
ҳисоблаш асло мумкин эмас». Фикримизча, савдо фойдаси қилинган
меҳнатнинг характеридан қатъий назар савдо соҳасида банд бўлган ходимлар
меҳнати натижасида яратилади.

Демак, савдо чегирмалари миқдорининг асоссиз равишда оширилиши

савдо корхоналарининг фаолият юритиш сифатидан қатъи назар, уларга юқори
даромад олишни таъминлайди. Аксинча, савдо устама баҳоси ва чегирмалари
миқдорининг асоссиз тарзда камайиб кетиши харажатларни қопламайди,
натижада уларнинг молиявий ҳолатида беқарорлик юзага келиб, иқтисодий
инқироз хавфи туғилади.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот ишида кузатиш, умумлаштириш, гуруҳлаш, таққослаш,

индукция, дедукция, занжирли алмаштириш, мутлақ фарқлаш каби усуллар
қўлланилди.

Тадқиқотнинг объекти сифатида “Baraka fayz savdo” масъулияти

чекланган жамияти олинган бўлиб, жадваллар мазкур корхонанинг 2-шакл
“Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботи” маълумотлари асосида тузилган.

Тадқиқотнинг асосий масаласи савдо корхоналарида товарларни

сотишдан тушган ялпи даромад кўрсаткичини комплекс, тизимли таҳлил қилиш
усулларини ишлаб чиқиш ҳисобланади.

Тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган амалий таклифлар савдо

корхоналарининг молиявий-хўжалик фаолиятига тўғри баҳо бериш, товарларни
сотишдан тушган ялпи даромад ҳажмини ошириш ва рентабелликни кўтариш
бўйича мавжуд ички хўжалик имкониятларини аниқлаш орқали уларнинг
молиявий ҳолати барқарорлигини таъминлаш имконини беради.

Таҳлил ва натижалар

Савдо корхоналарида ялпи даромад ҳолатини ифодаловчи кўрсаткичлар

бўлиб, унинг мутлақ миқдори ва нисбий даражаси ҳисобланади. Мутлақ ифода
ялпи даромад суммаси бўлса, нисбий ифода ялпи даромад суммасининг чакана
товар айланмаси ҳажмига нисбатан ҳисобланган даражаси ҳисобланади.
“Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот” (2-шакл) бўйича ялпи даромад
товарларни сотиб олиш ва сотиш баҳолари ўртасидаги фарқ ҳисобига ҳосил
бўлади (030-сатр = 010-сатр – 020-сатр).

Савдо корхоналари товарларни сотиш натижасида ялпи даромад олибгина

қолмай бошқа фаолиятлар юзасидан ҳам даромад олиши мумкин. Савдо
корхоналари жами даромадлари таркиби қуйидагилардан ташкил топади:
товарларни сотишдан олинган ялпи даромад, асосий фаолиятдан олинган бошқа
даромад, молиявий фаолиятдан олинган даромад ва тасодифий даромад. Бу
тарзда даромадларни таснифлаш савдо корхоналарининг молиявий-хўжалик
фаолиятига холисона баҳо бериш имконини беради.

Таҳлил жараёнида савдо корхоналари жами даромадлари ва уларнинг

турлари амалий маълумотларни қўллаган ҳолда аниқланиб, уларни умумий
ҳолатини ўрганиш керак. Бунинг учун қуйидаги жадвални ҳавола этамиз, (1-
жадвал).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

5

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

1-жадвал

“Baraka fayz savdo” масъулияти чекланган жамиятнинг жами

даромадлариг таркиби ва ўсиш суръати

Кўрсаткичлар

2014 й.

2015 й.

Фарқи

Ўсиш

суръати,

%

мутлақ

ҳажми,

м.с.

сал-

моғи,

%

мутлақ

ҳажми,

м.с.

сал-

моғи,

%

мутлақ

ҳажми,

м.с.

сал-

моғи,

%

1

2

3

4

5

6

7

8

Жами даромад
Жумладан:

37594,4

100

50900,6

100

+13306,2

-

135,4

А) товарларни
сотишдан олинган
ялпи даромад

26051,90

69,28

46700,60

91,75

+20648,7

+22,47

179,2

Б) асосий
фаолиятдан келган
бошқа даромадлар

11542,50

30,70

4200,00

8,25

-7342,5

-22,45

36,39

В) молиявий
фаолиятдан
кўрилган даромад

0

0

0

0

0

0

0

Г) тасодифий
даромад

0

0

0

0

0

0

0

Манба: “Baraka fayz savdo” МЧЖнинг 2-шакл “Молиявий натижалар

тўғрисидаги ҳисоботи” маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.


1-жадвалда келтирилган маълумотларга кўра, “Baraka fayz savdo”

масъулияти чекланган жамияти бўйича жами даромад ҳажми йил охирида йил
бошига нисбатан 135,4 фоизга ўсган. Жами даромадлар таркибида товарларни
сотишдан кўрилган ялпи даромад улуши 69,28-91,75 фоизни ташкил этди.
Асосий фаолиятдан кўрилган бошқа даромадлар улуши 2014 йил 30,70 фоизни
ташкил этган бўлса, 2015 йил 8,25 фоиздан иборат бўлди. Молиявий фаолият ва
тасодифий даромадлардан таҳлил йилларида фақат зарар кўрилган.

Товарларни сотишдан олинган ялпи даромад ҳажмини қатор йиллар

бўйича ўсиш суръатини белгилаб олиш керак. Ялпи даромад ҳажмини
ҳисоблаш учун қуйидаги 2 -жадвални ҳавола этамиз.

2-жадвал

“Baraka fayz savdo” маъсулияти чекланган жамияти ялпи даромад

ўзгаришига таъсир қилувчи омиллар таҳлили

Кўрсаткичлар

2014 й.

2015 й.

Мутлақ

ҳажми,

(+,-)

Фоиз

ҳисобида

(%)

1

2

3

4

5

6

1.

Чакана савдо товар айланмаси, м.с.
(0

1)

110317,50 140101,70

+29784,2

126,9

2.

Товарларни сотишдан тушган ялпи
даромад ҳажми, м.с. (Н)

26051,90

46700,60

+20648,7

179,2

3.

Ялпи даромад даражаси
(2қ : 1қ х 100 ), % ҳисобида (О

2)

23,6154

33,3333

+9,7179

141,1

Манба: “Baraka fayz savdo” МЧЖнинг 2-шакл “Молиявий натижалар

тўғрисидаги ҳисоботи” маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

6

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

2-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, “Baraka fayz savdo”

масъулияти чекланган жамияти бўйича ялпи даромад ҳажми йил охирида йил
бошига нисбатан 20648,7 минг сўмга ошган ёки ўсиш суръати 179,2 фоизни
ташкил этди. Ялпи даромад ҳажми ўзгаришига иккита омил таъсир кўрсатди.

1. Чакана савдо товар айланиш ҳажми ўзгариши (миқдорий омил).
2. Ялпи даромад даражаси ўзгариши (сифат омил).
Ушбу омиллар таъсирини мутлақ фарқлаш усули (детерминлашган

омили), занжирли алмаштириш усуллари орқали аниқлаш мумкин.

Мутлақ фарқлаш усулининг (детерминлашган омилнинг) формула орқали

ифодаланиши қуйидагича:

ПН = О

1

х О

2

Бу ерда:
ПН – пировард натижа;
О

1,

О

2

- омиллар.

Натижа ўзгариши:

Δ Н = Н

ҳ

– Н

ў

= (О

1

х

х О

2

ҳ

) - (О

1

ў

х О

2

ў

) ;

Бу ерда:
Н- натижа;
Ҳ – ҳақиқий миқдор;
Ў – ўтган даврдаги миқдори .
Натижанинг биринчи омил эвазига ўзгариши:

Δ Н

о

= (О

1

х

– О

1

ў

) х О

2

ў

) ;

Натижанинг иккинчи омил эвазига ўзгариши:

Δ Н

о

= (О

2

х

- О

2

ў

) х О

1

ў

);

Икки омил таъсири:

Δ Н = Δ Н

01

+ Δ Н

02

Ушбу формула ва 2-жадвал маълумотларидан фойдаланган ҳолда ялпи

даромад ҳажми ўзгаришига таъсир қилувчи омиллар ҳисоб-китобини ҳавола
этамиз.

2-жадвал маълумотлардан кўриниб турибдики, “Baraka fayz savdo”

масъулияти чекланган жамияти бўйича ялпи даромад ҳажми 20648,7 минг
сўмга ошган. Ялпи даромад ҳажмининг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар
амалдаги усуллар билан ҳисоб-китоб қилинса, натижа кўрсаткичига иккита омил
таъсир кўрсатади:

1. Чакана товар айланмасининг ўзгариши: Δ Н

о

= (О

2

х

1

ў

) х О

2

ў

=

+140101,70-110317,50 х 23,6154 / 100 = +7033,6.

Демак, чакана товар айланмаси 29784,2 минг сўмга кўпайиши натижасида

ялпи даромад ҳажми 7033,6 минг сўмга ошган.

2. Ялпи даромад ўртача даражаси ўзгариши: Δ Н

о

= (О

2

х

2

ў

) х О

1

ў

=

=+33,3333-23,6154 х140101,70 / 100 = +13614,9 минг сўм.

Демак, устама баҳо даражасининг 9,7179 га ошиши натижасида ялпи

даромад ҳажми 13614,9 минг сўмга кўпайган. Шундай қилиб, иккала омил
таъсирининг ўзгариши ялпи даромад суммасида бўлган фарқни беради, яъни: Δ Н
= Δ Н

01

+ Δ Н

02

= (+7033,6) + (13614,9 ) =20648,5 минг сўм (20648,7 - 20648,5 = 0,2

минг сўм фарқ рақамларни бутунлаш ҳисобига бўлди).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

7

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Устама баҳонинг ўртача даражаси илмий ва иқтисодий жиҳатдан

асосланганлиги бозор иқтисодиёти шароитида савдо корхоналарининг
иқтисодий ва молиявий салоҳиятини оширишда индикатор вазифасини
бажаради. Маълумки, ўртача ялпи даромад даражаси иқтисодий жиҳатдан
асосланган миқдори белгиланиши ва ўзгариши савдо корхоналарининг
жойлашган ўрни, товар айланиш ҳажми улушининг ўзгариши, айрим товар
гуруҳлари бўйича савдо чегирмалари ва майда улгуржи товар айланиши ҳажми
ўзгариши кабиларга боғлиқ.

Савдо чегирмаларини айрим товар ва товар гуруҳлари бўйича таснифлаш

товарларни сотиш билан боғлиқ муомала харажатларининг бир хил эмаслиги
билан боғлиқ. Шунга кўра, савдо чегирмаларининг энг юқори миқдори энг кўп
меҳнат сарфланадиган ёки уларни сақлаш учун махсус шароитлар ва қўшимча
ишлов беришни талаб қиладиган, нисбатан секин айланадиган, муомала
харажатлари даражасини ошириб юборадиган товарларга белгиланади.

Демак, энг юқори савдо чегирмалари қўйиладиган товарлар: сабзавот ва

картошка, минерал сувлар, туз, чинни буюмлар, қурилиш материаллари
ҳисобланади. Кўрсатиб ўтилган жиҳатлардан ташқари, ўртача ялпи даромад
даражаси ўзгаришига товар айланиш ҳажми таркибида айрим товарлар
ҳиссасининг юқори ва паст даражадаги савдо чегирмаси бўлиши ҳам сезиларли
даражада таъсир кўрсатади. Энди пировард натижага таъсир этувчи омилларни
занжирли алмаштириш усули орқали аниқлаймиз (3-жадвал).

3-жадвал

Омиллар таъсирини занжирли алмаштириш усули билан аниқлаш

Ҳ

исобнин

г тартиб

сони

А

л

м

аш

тир

и

ш

нин

г

тар

тиб сони

Ҳисоб формуласи таркибига кирувчи

омиллар

Пировард натижа –

ялпи даромад, 1ус

х 2 ус.

Олдинги
ҳисобга
нисбатан
фарқ,

чакана савдо

товар айланиш

ҳажми, м.с.

ўртача ялпи

даромад даражаси.

%

А

Б

1

2

3

4

1

-

110317,50

23,6154

26051,92

-

2

1

140101,70

23,6154

33085,58

+7033,66

3

2

140101,70

33,3333

46700,52

+13614,94

Омиллар баланси:+20648,6 минг сўм

Манба: “Baraka fayz savdo” МЧЖнинг 2-шакл “Молиявий натижалар

тўғрисидаги ҳисоботи” маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.

3-жадвал маълумотларидан кўринишиб турибдики, олинган натижа

пировард натижага таъсир қилувчи омилларни фарқлаш усули орқали
ҳисобланган натижага тенгдир (0,1 минг сўм фарқ бутунлаш ҳисобига бўлди.

Биз тавсия қилган янги усул билан ҳисоб-китоб қилинса, натижа

кўрсаткичига тўртта омил таъсир кўрсатади:

- сотиш баҳоси ўзгариши;
- товарлар таннархи ўзгариши;
- чакана товар айланмаси ҳажми ўзгариши;
- товарлар таркиби ўзгариши.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

8

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Ушбу омилларнинг таъсирини аниқлаш учун қуйидаги ҳисоб-китобни

ҳавола этамиз, (4-жадвал).

4-жадвал

Ялпи даромад ҳажми ўзгаришига таъсир этувчи омиллар таҳлили

Кўрсаткичлар

Ҳақиқатда

ўтган йил

Шартнома

(эркин баҳода)

Ҳақиқатда

ҳисобот йили

1

2

3

4

5

1.

Чакана товар айланмаси, м.с.

110317,50

128965,26

140101,70

2.

Товарлар таннархи, м.с.

84265,60

89646,80

93401,10

3.

Ялпи даромад, м.с. (1қ – 2қ)

26051,90

38318,46

46700,60

Манба: “Baraka fayz savdo” МЧЖнинг 2-шакл “Молиявий натижалар

тўғрисидаги ҳисоботи” маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.

4-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, натижавий кўрсаткич

20648,6 минг сўмга ошган. Бунга қуйидаги омиллар таъсир кўрсатди:

1. Товарларни сотиш баҳоси ўзгариши. Ушбу омилнинг таъсири чакана

товар айланмасида акс этади. Ҳақиқатда ҳисобот йилида сотилган товарлар
ҳажми сотиб олинган товарларнинг шартнома баҳоси билан таққосланади,
яъни: 140101,70- 128965,26 =+11136,44 минг сўм.

2. Товарлар таннархи ўзгариши. Товарлар таннархи қанча камайса, ялпи

даромад мутаносиб нисбатда кўпаяди: 93401,10-89646,80= +3754,3 минг сўм.
Демак, товарлар таннархининг 3754,3 минг сўмга ошиши, ўз навбатида, ялпи
даромадни шунча суммага камайтирган.

3. Чакана товар айланмаси ҳажми ўзгариши. Ушбу омил асосан савдо

корхонаси фаолиятига боғлиқ бўлиб, товарлар қанча кўп сотилса, ялпи даромад
ҳам шунча кўп бўлади. Унинг таъсирини ҳисоблаш усули қуйидагича:

А. Чакана товар айланмаси ҳажми бўйича ўсиш суръати аниқланади, яъни:

128965,26 : 110317,50 х 100= 116,90 фоиз.

Б. Чакана товар айланмаси бўйича қўшимча ўсиш суръати ҳақиқатда ўтган

йили олинган ялпи даромад ҳажмига кўпайтирилиб, сўнгра 100 га тақсимланади,
яъни: 16,90 х 26051,90 : 100 = +4402,8 минг сўм. Демак, сотилган товарлар
ҳажмининг 16,90 фоизга ошиши савдо корхонасига 4402,8 минг сўм ялпи даромад
келтирган.

4. Товарларнинг таркибий ўзгариши. Маълумки, турли хил товарларнинг

рентабеллик даражаси турлича бўлади. Бинобарин, савдо корхоналарининг
товарлар ассортименти ўзгарса, у ҳолда улар даромад ёки зарар кўришлари
мумкин. Бу усулда чакана товар айланмаси ҳажми бўйича ўсиш суръати ҳамда
товарларнинг таннархи бўйича ўсиш суръатидаги фарқ товарлар таннархининг
ўтган йилдаги ҳақиқатдаги суммасига кўпайтирилиб, сўнгра 100 га тақсимланади,
яъни:

а)чакана

товар

айланмасининг

ўсиш

суръати

[128965,26:

110317,50х100]=116,90 %;

б) товарлар таннархининг ўсиш суръати [89646,80: 84265,60 х100] =106,38

%;

в) ўсиш суръатларидаги фарқ [116,90 – 106,38] = +10,52 %;
г) +10,52 х 84265,60 : 100=+8864,7 млн. сўм.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

9

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Демак, товарлар ассортименти ва таркиби ўзгариши эвазига 8864,7 минг сўм

ялпи даромад олинган.

Шундай қилиб, юқорида ҳисобланган тўртта омилнинг таъсири 20649,1

минг сўмни [ (+11136,44) + (-3754,3) +(+4402,8) +(+8864,7) ] ташкил этади. Бу
сумма эса ялпи даромад ҳажмида бўлган умумий фарқ 20649,1 сўмга тўғри
келади. Ҳосил бўлган 0,44 минг сўм (20649,1 – 20648,7)) рақамларни яхлитлаш
эвазига содир бўлди.

Хулоса ва таклифлар

Ҳозирги вақтда товар ишлаб чиқарувчилар ва савдо корхоналари

ўртасидаги ўзаро муносабатларининг иқтисодий механизми фақат устама
баҳолар орқали намоён бўлиб, харид қилинган товарларга қўйиладиган устама
баҳони ҳам савдо соҳаси ҳал қилмоқда.

Бозор иқтисодиёти шароитида баҳонинг илмий жиҳатдан асосланган

шаклланиш механизмини яратиш ўз ечимини кутаётган ўта долзарб
муаммолардан бири, аниқроғи – энг муҳимидир. Ҳозирги баҳо тизимига кўра
ҳар қандай товарга қўйиладиган чакана баҳо товар ишлаб чиқарувчилар ва
савдо корхоналарининг харажатлари ҳамда бозор иқтисодиётига боғлиқ
омиллар – талаб ва таклифлар, бозор конъюктураси ҳамда савдо
корхоналарининг ўзаро рақобат кураши асосида шаклланмоқда. Шулардан
келиб чиққан ҳолда, устама баҳо чакана баҳонинг таркибий қисми бўлгани боис
унинг даражаси муайян товарнинг чиқимдорлиги ва рентабеллигини ҳисобга
олган ҳолда белгиланиши керак. Аммо устама баҳони белгилашда ушбу
тамойилга амал қилинмаяпти.

Фикримизча, товарнинг чиқимдорлигини аниқлаш товарларни ишлаб

чиқарувчилар учун ҳам, савдо соҳаси учун ҳам энг долзарб муаммолардан
саналади. Унинг муҳимлиги икки жиҳат билан боғлиқ: биринчидан, ҳозирги
вақтда муомала харажатлари ҳисоби ва таҳлили товар айланмасидаги таркибий
ўзгаришларни ҳисобга олмаган ҳолда амалга оширилмоқда, чунки
чиқимдорликнинг тегишли кўрсаткичлари мавжуд эмас; иккинчидан, товар
гуруҳлари ва муайян товар бўйича муомала харажатларини ҳисобга олмай,
савдо устама баҳолар тизимини такомиллаштириш мумкин эмас. Устама
баҳони илмий ва иқтисодий жиҳатдан асосланган ҳолда қўллаш савдо
корхоналарининг иқтисодий ва молиявий салоҳиятини оширишда муҳим
аҳамият касб этади.

Савдо корхоналарида ялпи даромад ҳажми ўзгаришига таъсир қилувчи

омиллар таҳлили бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги
амалий таклифларни бериш мумкин:

1. Савдо тармоғининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда,

товарларни сотишдан тушган ялпи фойдани ялпи даромаддан фақат сотиш
харажатларини чегириш, асосий фаолиятдан кўрилган фойдани ялпи фойдадан
маъмурий харажатларни, асосий фаолиятдан кўрилган бошқа харажатлар,
келгусида солиққа тортиладиган базадан чиқариладиган ҳисобот даври
харажатларини айириш ва асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини қўшиш
орқали аниқлаш лозим.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

10

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

2. Амалдаги “Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот”ни савдо тармоғига

мослаштириш лозим. Ушбу шаклда берилган кўрсаткичлар молиявий ахборотдан
фойдаланувчиларга тушунарли бўлиши учун қатор изоҳ ва эслатмалар берилиши
мақсадга мувофиқ. Масалан, маҳсулотни сотишдан тушган соф тушум савдо
корхоналарида соф чакана товар айланмаси ҳажми (сотиш баҳоси), сотилган
маҳсулотнинг таннархи товарларни сотиб олиш баҳоси, маҳсулотни сотишдан
тушган ялпи фойда савдода ялпи даромад ҳажмини кўрсатиши ва бошқа
кўрсаткичлар иловада очиб берилиши керак.

3. Савдо корхоналарида ялпи даромад ҳажми ўзгаришига таъсир қилувчи

омилларни таҳлил қилишда таклиф қилинган усулнинг қўлланилиши пировард
натижага таъсир этувчи янги омилларни аниқлаш, уларни ҳисоблаш
усулларини такомиллаштириш имконини беради. Мазкур усулдан фойдаланиш
натижасида савдо корхоналарида ялпи даромад ҳажмини ошириш бўйича ички
хўжалик имкониятларини аниқлаш, уларнинг молиявий ҳолати барқарорлигини
таъминлаш имкони юзага келади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Каримов И.А. Бош мақсадимиз мавжуд қийинчиликларга қарамасдан,

олиб бораётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил
давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада
кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир. //Халқ сўзи. №11 (6446).
16.01.2016 й.

2. Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини

таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. Ўзбекистон
Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси

қабул

қилинганининг

24

йиллигига

бағишланган

тантанали маросимдаги маърузаси. -Тошкент. 2016 йил 7 декабрь.

3. Шоалимов А.Х. ва бошқалар. Иқтисодий таҳлил. Ўқув қўлланма. –Т:

Лессон-пресс, 2016. -196 б.

4. Ионова А.Ф., Селезнева Н.И. Финансовый анализ. Учебник. –М.:

Инфра-М, 2010. -437 с.

5. Абрютина М.С. Экономический анализ торговой деятельности.

Учебное пособие. - М.: Дело и сервис, 2008. -195 с.

6. “Baraka fayz savdo” масъулияти чекланган жамиятининг 2014-2015

йиллар бўйича молиявий ҳисоботи маълумотлари.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Ьош мацсадимиз мавжуд кииинчиликларга карамасдан, олиб бораётган ислохотларни, иктисодиётимизда таркибий узгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кснг йул очиб бсриш хисобидан олдинга юришдир. //Халк сузи. №11 (6446). 16.01.2016 й.

Мирзиёсв Ш.М. Конун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш - юрт тараккиёти ва халк фаровонлигининг гарови. Узбекистон Рсспубликаси Президента Шавкат Мирзиёевнинг Узбекистон Рсспубликаси Конституциям кабул килинганининг 24 йиллигига багишланган тантанали маросимдаги маърузаси. -Тошкент. 2016 йил 7 декабрь.

Шоалимов А.Х. ва бошкалар. Иктисодий тахдил. Укув кулланма. -Т: Лессон-пресс, 2016.-196 б.

Ионова А.Ф., Селезнева Н.И. Финансовый анализ. Учебник. -М.: Инфра-М, 2010. -437 с.

Абрютина М.С. Экономический анализ торговой деятельности. Учебное пособие. - М.: Дело и сервис, 2008. -195 с.

“Baraka fayz savdo” масъулияти чекланган жамиятининг 2014-2015 йиллар буйича молиявий хисоботи маълумотлари.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов