Анализ эффективного использования внутренних экономических возможностей по увеличению объемов производства в условиях экономической либерализации

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
162-172
15
4
Поделиться
Тожибоева, Ш., Хасанова, Х., Ибрагимова, И., & Пулатов, О. (2018). Анализ эффективного использования внутренних экономических возможностей по увеличению объемов производства в условиях экономической либерализации. Экономика и инновационные технологии, (5), 162–172. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10658
Шахноза Тожибоева, Ташкентский Государственный Университет Экономики

доцент, к.э.н

Хуснорахон Хасанова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

 ассистент

Ирода Ибрагимова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

ассистент

Отабек Пулатов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

 магистрант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматриваются вопросы определения внутри хозяйственных резервов и их эффективное использование на основе комплексного, системного анализа влияющих факторов производства продукции предприятия и даны практические рекомендации. Результаты исследования позволяют правильно оценить финансово-хозяйственную деятельность предприятия, на основе эффективного использования внутри хозяйственных резервов и тем самым обеспечить им устойчивый экономический потенциал .

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

1

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

ИҚТИСОДИЁТНИ ЛИБЕРАЛЛАШТИРИШ ШАРОИТИДА МАҲСУЛОТ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ ҲАЖМИНИ ОШИРИШДА ИЧКИ ХЎЖАЛИК ИМКОНИЯТЛАРИДАН

САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ТАҲЛИЛИ

Тожибоева Шаҳноза Анваровна,

ТДИУ доценти, и.ф.н.

Хасанова Хуснорахон Фахриддиновна,

ТДИУ ассистенти

Ибрагимова Ирода Рашид қизи,

ТДИУ ассистенти

Пулатов Отабек Суръат ўғли,

ТДИУ магистранти

Аннотация:

Мақола корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига таъсир қилувчи

омилларни комплекс, тизимли таҳлил қилиш асосида мавжуд бўлган ички имкониятларни
аниқлаш ва самарали фойдаланиш масалалари кўриб чиқилган ҳамда амалий тавсиялар
берилган. Тадқиқот натижалари корхонанинг молиявий-хўжалик фаолиятига тўғри баҳо
бериш, ички хўжалик имкониятларидан самарали фойдаланиш асосида иқтисодий
салоҳиятини ошириш имконини беради.

Аннотация

:

В

статье

рассматриваются

вопросы

определения

внутри

хозяйственных резервов и их эффективное использование на основе комплексного,
системного анализа влияющих факторов производства продукции предприятия и даны
практические рекомендации. Результаты исследования позволяют правильно оценить
финансово-хозяйственную

деятельность

предприятия,

на

основе

эффективного

использования внутри хозяйственных резервов и тем самым обеспечить им устойчивый
экономический потенциал .

Abstract:

This manual is produced the systematic and complex analyses method of gross

income of trade entities and used in practice. The practical recommendations of the research as a
result of investigation give us an opportunity to give a right estimation of financial and house
holding activity of trade entities, search of internal house holding reserves for increasing of gross
income and profitability to provide them by sound financial position.

Калит сўзлар

:

тoвaр мaҳсулoти; меҳнaт oмиллaри; меҳнaт вoситaлaри oмиллaри;

меҳнaт

буюмлaри

oмиллaри;

ички

xўжaлик

имкoниятлaри;

ишлаб

чиқариш

самарадорлиги; кoмплекс тaҳлил; тизимли таҳлил; омилли тaҳлил.

Кириш

Фзбекистон Республикасида иқтисодиётни янада ривожлантириш шароитида

турган биринчи ва асосий вазифа изчил иқтисодий ўсиш, чуқур таркибий
ўзгаришларни амалга ошириш, ишлаб чиқаришни мукаммаллаштириш ва илғор
технологиялар

билан

қайта

қуроллантиришнинг

асосий

шарти

бўлган

макроиқтисодий ва молиявий барқарорликка эришишдир. Зеро, Фзбекистон
Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев: ”Бугун мамлакатимизнинг барқарор
ривожланиш йўлида изчил илгарилаб боришини таҳлил қилар эканмиз, ўтган йили
принципиал муҳим ислоҳотларни амалга ошириш бўйича қатъий қадамлар қўйилди,
деб айтишга барча асосларимиз бор”

[4] деб aйтиб ўтдилар.

Жорий йилда Фзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёeвнинг

«Фзбекистон

Республикасинини

янада

ривожлантириш

бўйича

Ҳаракатлар

стратегияси тўғрисида» ги №ПФ 4947-сонли Фармони қабул қилинди [1]. Мaзкур


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

2

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

ҳаракатлар стратегиясининг учинчи йўнaлиши «Иқтисодиётни янада ривожлантириш
ва либераллаштириш» масалаларига бағишланган. Бу эса, иқтисодиёт тармоқларини
иқтисодий ва молиявий барқарор фаолият юритишлари лозимлигини тақозо этади.

Республикамизда изчил иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилаётган босқичда

иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зеро,
Фзбекистон Республикасининг Президенти: «Иқтисодиётимизни мутлақо янги асосда
ташкил этиш ва янада эркинлаштириш, унинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш,
ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификация қилиш бўйича қатор қонунлар,
фармон ва қарорлар, пухта ўйланган дастурлар қабул қилинди ва улар изчил амалга
оширилмоқда» *5+ деб айтиб ўтдилар.

Иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш шароитида ҳар қандай

хўжалик юритувчи субъект ўз тасарруфидаги барча ресурслар – молиявий, моддий ва
меҳнат ресурслари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш самарадорлигини тўғри
бошқаришни таъминлаши зарур бўлади. Зеро, иқтисодиёт олдига қўйилган
вазифалардан бири – бу уни самарадорлигини кўтаришдан иборат. Мамлакатимизда
корхоналарнинг

иқтисодий

самарадорлигини

оширишда

уларнинг

ички

имкониятлардан самарали фойдаланиш кўрсаткичларини таҳлил қилиш асосий
ўринни эгаллайди. Таҳлил натижалари асосида бoшқaрув маъмурияти ўз
корхоналарини иқтисодиётда тутган ўрни, танлаган стратегик йўли тўғрилиги, мавжуд
ресурслардан қай даражада фойдаланганлиги тўғрисидаги маълумотларга эга
бўладилар. Зеро Фзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28
июлда қабул қилинган «Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа
хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини
жорий этиш тўғрисида»ги 207-сонли қарорининг қабул қилиниши ҳам хўжалик
субъектларида иқтисодий таҳлил ўтказишни долзарблигини белгилаб беради [3].

Корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига таъсир қилувчи омилларни

таҳлил қилиш уларнинг фаолиятини яхшилаш, самарадорлигини оширишда муҳим
омил бўлиб ҳисобланади. Шу билан бирга таҳлил натижалари асосида уларни
иқтисoдий сaлoҳиятигa баҳо бериш, ички хўжалик имкониятларидан самарали
фойдаланган ҳолда ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва асосли қарорларни қабул
қилиш мумкин бўлади. Бунинг учун амалиёт маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига
таъсир қилувчи омилларни таҳлил қилиш асосида ички имкониятлардан самарали
фойдаланиш борасида илмий асосланган услубиятга эга бўлиши керак. Зеро, хўжалик
субъектларида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига таъсир қилувчи омилларни таҳлил
қилиш асосида ички имкониятларни аниқлаш усулининг амалий томонлари
умумметодологик жиҳатдан етарли даражада тадқиқ қилинмаган. Бу эса, ўз
навбатида, мазкур мақола мавзусининг долзарблиги ва амалий аҳамиятга эга
эканлигини белгилайди.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Иқтисодий адабиётлар таҳлили кўрсатишича, корхоналарда ички хўжалик

имкониятларини аниқлашда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига таъсир қилувчи
омилларни таҳлил қилишга доир умумий методологик усуллар назарий жиҳатдан
ёритилган. Россиялик олимлар Г.В.Савицкая *10+, Д.И. Жиляков ва В.Г. Зарецкаялар
[12] томонидан корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига таъсир қилувчи
омиллар таҳлили асосида ички хўжалик имкониятларини аниқлаш усули назарий
жиҳатдан ўрганилган. Мамлакатимизнинг етук иқтисодчи олимларидан бири
Т.Ш.Шоғиёсов *11] маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш учун ички


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

3

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

имкониятларни аниқлаш усули бўйича тадқиқотлар олиб борган. Мазкур мавзу
иқтисодчи олимлар А.Х.Шоалимов ва Ш.И.Илхомовлар *6+ томонидан ҳам ўрганилган
бўлиб, корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича ички хўжалик
имкониятларини аниқлаш усули тадқиқ қилинган.

Корхоналарда ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг имкониятларини

аниқлаш таҳлилнинг асосий мақсадини белгилайди. Яъни маҳсулот ишлаб чиқариш
ҳажмини ошириш ва ҳолатини яхшилаш бўйича субъектда мавжуд бўлган ички
имкониятларни аниқлаш ҳамда уларни амалиётга татбиқ этиш чора-тадбирларини
белгилаш таҳлилнинг муҳим вазифаси ҳисобланади. Таҳлилда ҳар бир таркиб бўйича
мавжуд бўлган ички имкониятлар аниқланиб уларга баҳо берилади. Иқтисодчи олим
Н.Ф.Ишонқуловнинг

кўрсатишича

[8]:

«Ишлаб

чиқариш

самарадорлигини

оширишнинг ички имкониятлари – ресурслардан фойдаланиш бўйича корхонада
мавжуд бўлган, бироқ ишга солинмаган захираларнинг мавжудлигидан ташкил
топади». Иқтисодчи олим А.Х.Шоалимовнинг фикрича [7]: «Корхонанинг хўжалик
юритиш самарадорлигини оширишда ижобий таъсир этувчи омиллар таъсирини
кучайтириш ва уларнинг салбий таъсирини тугатиш имкониятлар деб аталади».
Корхонадаги ички имкониятлар фаолиятни интенсив ривожланишига ижобий таъсир
кўрсатади. Бу имкониятлар биринчи навбатда корхонанинг меҳнат воситалари,
технологиялари ва замонавий меҳнат воситалари билан қуролланиш даражасига
ҳамда уларнинг ҳолатига боғлиқ. Имконият-корхона иқтисодини кучайтиришнинг
муҳим воситасидир. Агарда субъектда улардан тўлиқ ва тўғри фойдаланилса ишлаб
чиқариш самарадорлиги ошириш юзасидан муҳим ижобий натижаларга эришилади.
Демак, ишлаб чиқариш самарадорлигининг ошириш кўп жиҳатдан мавжуд
имкониятлардан фойдаланиш ҳолатига ҳам боғлиқ экан.

Таҳлилнинг назарий муаммолари масаланинг бир томони бўлса, иккинчи

томони, уларнинг амалий жиҳати ҳисобланади. Мазкур мавзу бўйича иқтисодий
адабиётлар таҳлили кўрсатишича, айнан олинган корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш
ҳажмига таъсир қилувчи омиллар самарадорлигини ошириш бўйича ички
имкониятларни аниқлаш борасида тадқиқот олиб борилмаган.

Тадқиқот методологияси

Хўжалик фаолияти ва унинг натижавий кўрсаткичларига таъсир этувчи омиллар

беқиёсдир. Товар маҳсулоти ишлаб чиқариш бўйича бизнес-режанинг бажарилиши
кўпгина омилларга боғлиқ. Кўпинча улар қарама-қарши йўналишда ҳаракат қилиб
маълум миқдор ва сифат ўзгаришларга олиб келади. Шунинг учун товар маҳсулоти
ишлаб чиқариш бўйича бизнес-режанинг бажарилишига таъсир қилувчи омилларни
таҳлил қилиш жараёнини осонлаштириш мақсадида улар маълум иқтисодий
белгиларига асосан умумлаштирилди. Иқтисодчи олимлар А.В.Ваҳабов ва
А.Т.Иброҳимовлар *9+ томонидан маҳсулот ҳажмига таъсир этувчи омиллар шартли
равишда тўртта гуруҳга ажратиш кўрсатилган (1-чизма).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

4

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

1-чизма. Маҳсулот ҳажмига таъсир этувчи омиллар

Манба:Муаллиф томонидан адабиётлар асосида тузилди.


Иқтисодчи олим А.Х.Шоалимов *7+ томонидан корхонада маҳсулот ишлаб

чиқариш ҳажмига таъсир қилувчи омиллар қуйидагича таркибланади (2-чизма).

2-чизма. Маҳсулот ишлаб чиқариш

ҳ

ажмига таъсир

қ

илувчи омиллар.

Манба:Муаллиф томонидан адабиётлар асосида тузилди.


Барча омиллар бир-бири билан боғлиқликка эга, аммо иқтисодий таҳлилнинг

шартига кўра уларни шартли равишда гуруҳларга ажратилиб, ҳар бир омилни таъсир
этиш даражаси алоҳида аниқланади. Чунки, юқорида санаб ўтилган омиллар ўзига
хос мустақил маънога эга бўлиши билан бирга ўзаро бир-бирлари билан узвий
боғланганлар. Бинобарин, бу омилларнинг таъсирини механик тарзда бир-бирига
қўшиб ҳам бўлмайди. Масалан, меҳнат унумдорлигини ўсиши ишчиларнинг иш
вақтидан самарали фойдаланишга, ишчиларнинг касбий малакасига боғлиқ (меҳнат
омиллари). Сўнгра, меҳнат унумдорлиги корхонанинг асосий воситалар билан
таъминланиш даражасига, асосий воситаларнинг техник ҳолатига ва улардан
самарали фойдаланиш даражасига боғлиқ (меҳнат воситалари омиллари). Ниҳоят,
меҳнат унумдорлигини ўсиши моддий ресурслардан самарали ва тежамли

Маҳсулот ҳажмига

таъсир этувчи

омиллар

Меҳнат омиллари

Меҳнат воситалари омиллари

Меҳнат предметлари

омиллари

Тадбиркорлик омили

Ма

ҳ

сулот ишлаб чиқариш

ҳ

ажмига таъсир

қ

илувчи омиллар

Меҳнат омиллари

Меҳнат воситалари

омиллари

Меҳнат буюмлари

омиллари

Ишчи кучи билан

таъминланиш

Иш вақтидан
фойдаланиш

Меҳнат унумдорлиги

даражаси

Асосий воситалар билан

таъминланиш

Асосий воситаларнинг

техник ҳолати

Фонд самараси ва фонд

сиғими

Хомашё ва материаллар

билан таъминланиш

Материал самараси ва

материал сиғими


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

5

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

фойдаланишга (меҳнат буюмлари омили) боғлиқ. Демак, аввал ҳар бир омиллар
гуруҳи алоҳида-алоҳида ўрганилади. Сўнгра уччала омиллар гуруҳини таҳлил қилиш
асосда маҳсулот ишлаб чиқаришни ошириш борасидаги ички хўжалик имкониятлари
тўғрисида умумий хулоса берилади.

Таҳлил ва натижалар

Иқтисодиётни ривожлантириш шароитида

корхоналарни меҳнат ресурслари

билан таъминланганлик даражасини ўрганиб бориш муҳим аҳамият касб этади.
Корхонада меҳнат омилларидан самарали фойдаланиш бўйича ички имкониятлaрни
aниқлaш учун қуйидaги 1-жадвални тузамиз.

1-жадвал

Мaҳсулoт ишлaб чиқaриш ҳaжмигa тaъсир кўрсaтувчи меҳнaт oмиллaри таҳлили

Кўрсаткичлар

Ўтган

йил

Ҳисобот

йили

Мутлақ

фарқи

(+,-)

Ўсиш

суръати,

%

1.

Ишчилaрнинг рўйxaтдaги ўртaчa сoни, киши

186

187

+1

100,54

2.

Бир ишчи тoмoнидaн бир йилдa ишлaнгaн
киши кунлaри, кун

265

256

-9

96,60

3.

Иш кунининг ўртaчa узунлиги, соат

7,83

7,84

+0,01

100,13

4.

Бир ишчигa тўғри келувчи сoaтлик иш унуми,
сўм

43,91

51,11

+7,2

116,40

5.

Товар маҳсулоти ҳажми, минг сўм (1қ х 2 қ х
3қ х 4қ)

16946,6

19182,4

+2235,8

113,19

Манба: Муаллиф томонидан “АВС” АЖ амалий маълумотлари асосида шартли тузилди.

Энди мaҳсулoт ҳaжмигa тaъсир кўрсaтувчи меҳнaт oмиллaри ҳисоб-китобини

занжирли алмаштириш усули орқали қуйидаги 2-жадвалда кўриб чиқамиз.

2– жaдвaл

Мaҳсулoт ҳaжмигa тaъсир кўрсaтувчи меҳнaт oмиллaри ҳисоб-китобини занжирли

алмаштириш усули бўйича ҳисоб-китоби

Ҳисo

бн

инг т

aрт

и

б

сoни

A

л

мaш

тир

иш

нинг

тa

рт

иб

сoни

Ҳисoб фoрмулaсигa кирувчи oмиллaр

П

ир

o

вa

рд

нa

ти

жa

-

тo

вa

р мa

ҳсу

л

o

ти (

1

ус

x

2

у

с

x

3

ус

x

4

ус)

ми

нг

сў

м

O

л

динг

и ҳи

сoбгa

нисб

aн фa

рқ

(

+,

-)

И

шчил

aрнинг

рўй

xa

тд

aги ўрт

a

сo

ни

Бир иш

чи

тo

м

o

нид

бир

йил

д

a

ишл

aнг

киш

и к

унл

aри

И

ш к

унин

инг

уз

унли

ги

Бир

иш

чиг

a

тў

ғр

и

ке

л

ув

чи

с

oa

тл

и

к

иш у

ну

ми

А

Б

1

2

3

4

5

6

1

-

186

265

7,83

43,91

16946,6

-

2

1

187

265

7,83

43,91

17037,8

+91,2

3

2

187

256

7,83

43,91

16459,1

-578,7

4

3

187

256

7,84

43,91

16480,1

+21

5

4

187

256

7,84

51,11

19182,4

+2702,3

Омиллар баланси: +2235,8 минг сўм

Манба: Муаллиф томонидан “АВС” АЖ амалий маълумотлари асосида шартли тузилди.

2- жaдвaлдaн кўринишичa, ҳисобот йили тoвaр мaҳсулoтнинг ҳaжми ўтгaн йилгa

нисбaтaн 2235,8 минг сўмгa oшгaн. Бу ўсишгa қуйидaги oмиллaр тaъсир кўрсaтгaн:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

6

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

1. Ишчилaр сoни ҳисобот йили ўтгaн йилгa нисбaтaн 1 кишигa oшди. Бунинг

нaтижaсидa кoрxoнa 91,2 минг сўмлик (17037,8- 16946,6) кўп мaҳсулoт ишлaб
чиқaрди.

2. Бир ишчи тoмoнидaн бир йилдa ўртaчa ишлaнгaн киши кунлaри ҳисобот йили

ўтгaн йилгa нисбaтaн 9 кунгa кaмaйгaн. Бу эса тoвaр мaҳсулoти ишлaб чиқaриш
ҳaжмини 578,7 минг сўмгa (16459,1 - 17037,8) кaмaйтирди.

3. Иш кунининг узунлиги ҳисобот йили ўтгaн йилгa нисбaтaн 0,01 сoaтгa ошгaн.

Нaтижaдa мaҳсулoт ишлaб чиқaриш ҳaжми 21 минг сўмгa (16480,1-16459,1) кўпайгaн.

4. Бир ишчигa тўғри келувчи сoaтлик иш унуми ҳисобот йили ўтгaн йилгa

нисбaтaн 7 сўм 2 тийингa кўпaйиши нaтижaсидa мaҳсулoт ишлaб чиқaриш ҳaжми
2702,3 (19182,4-16480,1) минг сўмгa oшгaн.

Демaк, кoрxoнaдa мaҳсулoт ишлaб чиқaриш ҳaжми кўпайиши aсoсaн меҳнaт

унумдoрлигини oшириш эвaзигa эришилди. Aгaр кoрxoнa иш кунидан фoйдaлaниш
бoрaсидa фaқaт ўтгaн йил дaрaжaсигa эришгaндa эди, у ҳoлдa мaҳсулoт ишлaб
чиқaриш ҳaжмини қўшимчa рaвишдa 578,7 минг сўмгa oшириши мумкин бўлaр эди.
Натижада маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиш суръати 113,19 фоиз эмас, балки
116,61 фоизни (19761,1х100: 16946,6) ташкил этган бўлар эди Ҳисобланган 578,7 минг
сўм меҳнат омиллари бўйича мaҳсулoт ишлaб чиқaришни oшириш бoрaсидaги ички
xўжaлик имконияти ҳисoблaнaди.

Иқтисодиётни либераллаштириш шароитида корхоналар ишлаб чиқаришни

барқарор ривожлантириши учун етарли асосий воситаларга эга бўлишлари билан
бирга улардан самарали фойдаланишлари керак. Чунки, асосий воситалар билан
етарли даражада таъминланган бўлса-ю, лекин улардан самарали фойдаланмаса, у
ҳолда корхонанинг самарадорлиги пасайиб кетади. Ишлаб чикариш жиҳозларидан
вақт ва қувват бўйича фойдаланиш таҳлилида корхона асосий фондлари ва уларнинг
таркибида дастгоҳ ва ускуналар иш вақтидан фойдаланишнинг даражасига,
қувватларнинг фойдали иш коэффициентларига, фойдаланишнинг реал ҳолатига баҳо
берилади. Дастгоҳ ва ускуналарнинг жами ишлаган вақти ҳамда дастгоҳ ва ускуналар
иш вақтидан олинган самарадорлик кўрсаткичларини аниқлаш асосида маҳсулот
ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар таҳлил этилади ҳамда
уни ўстиришнинг ички имкониятлари белгиланади. Корхонада маҳсулот ишлаб
чиқариш ҳажмига таъсир қилувчи меҳнaт вoситaлaри oмиллaри бўйичa ички xўжaлик
имкониятларини aниқлaш учун қуйидaги 3-жaдвaл кeлтирилади.

3 - жaдвaл

Дaстгoҳлaрдaн сaмaрaли фoйдaлaнишнинг иш вaқти (экстенсив) вa қуввaти

(интенсив) бўйичa тaҳлил қилиш

Кўрсaткичлaр

Ўтган

йил

Ҳисобот йили

Фaрқи,

(+,-)

Ўсиш суръати,

(%)

1.

Тoвaр мaҳсулoти (минг
сўм)

16946,6

19182,4

+2235,8

113,19

2.

Ишлaнгaн дaстгoҳ-
сoaтлaр (минг соат)

856321

843553

-12768

98,51

3.

Бир дaстгoҳ-сoaтгa тўғри
келувчи маҳсулот ҳажми
(сўм) 1қ : 2қ

19790

22740

+2950

114,91

Манба: Муаллиф томонидан “АВС” АЖ амалий маълумотлари асосида шартли тузилди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

7

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

3-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, таҳлил қилаёттан корхонада

ўтган йилга нисбатан маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 2235,8 минг сўмга ўсган бўлса,
бунга аксинча жами ишланган дастгоҳ соатлар ҳажми 128 минг дастгоҳ соатга
қисқарган. Дастгоҳлардан унумли фойдаланиш натижасида бир дастгоҳ соатда ишлаб
чиқарилган маҳсулот ҳажми ўтган йилги 19,79 сўмдан ҳисобот йилига келиб 22,74
сўмга кўтарилган.

Таҳлил объектида ҳисoбoт дaвридa тoвaр мaҳсулoтни ишлaб чиқaриш ҳaжми

ўтган йилга нисбaтaн 2235,8 минг сўмгa oшишига икки oмил тaъсир кўрсaтди:

1. Ишлaнгaн дaстгoҳ- сoaтлaр сoнининг ўзгaриши (экстенсив oмил): (-12768)

19790= - 252,68 минг сўм.

2. Бир дaстгoҳ сoaтдa ишлaб чиқaрилгaн мaҳсулoт ҳaжми (интeнсив oмил): +

2950

843553= +2488,48 минг сўм.

Дeмaк, икки oмил тaъсирининг ўзгaриши тoвaр мaҳсулoт ишлaб чиқaришдaги

умумий фaрққa тахминан тенг, яъни: (-252,68)+2488,48=+ 2235,8 минг сўм. Шундaй
қилиб, дaстгoҳлaрнинг бeкoр туриб қoлишини бaртaрaф қилиш нaтижaсидa мaҳсулoт
ишлaб чиқaришни oшириш имконияти 252,68 минг сўмдан иборат. Энди
дастгоҳларнинг вақти ва қуввати бўйича фойдаланиш коэффициентини аниқлаймиз.

1.Экстенсив фойдаланиш коэффициенти: 843553/ 856321=0,9851.
2.Интенсив фойдаланиш коэффициенти: 22740/19790=1,1491.
3.Интеграл фойдаланиш коэффициенти: 0,9851/1,1491=0,8573.
Демак, корхонада дастгоҳлардан экстенсив фойдаланиш коэффициенти 0,9851

бандни ташкил қилди. Чунки корхонада ишланган дастгоҳ-соатлар ҳажми 12768 минг
соатга камайган. Интенсив фойдалаланиш коэффициентини 1,1491 бандни ташкил
қилди. Бу ҳолат эса ижобий саналади. Мазкур коэффициент 1 бандни ташкил қилса
мақсадга мувофиқ бўлади. Лекин корхонада ишланган дастгоҳ-соатлар ҳажмини
камайиши натижасида эса интеграл фойдаланиш коэффициенти 0,8573 банддан
иборат бўлди.

Корхоналар ўз мақсадларини муваффақиятли ҳал этишлари учун моддий

техника ресурслари билан таъминлаш жараёнининг бажарилишига алоҳида эътибор
берадилар. Бунинг учун аниқланган, яъни корхона учун зарур бўлган моддий-техника
ресурсларининг янги турлари мавжудлиги ҳамда улрнинг жаҳон бозорида таклиф
қилинганлиги ўрганилади. Чунки, корхона ўзи учун зарур бўлган моддий- техника
ресурсларининг яхшиларини, яъни самаралисини олишга ҳаракат қилади.
Корхоналарни материаллар билан тўлиқ, бир меъёрда ҳамда самарали фойдаланганлик
даражасини таҳлил этиш меҳнат буюмлари омиллар таркибида ўрганилади.
Материаллар самарадорлигини характерловчи асосий кўрсаткичлар тизимига
материаллар самараси ва сиғими кўрсаткичлари киради. Таҳлил этишда материаллар
самараси ва сиғими таъсирида товар маҳсулоти ҳажмининг ўзгаришига баҳо
берилади. Бу бевосита корхонада мавжуд бўлган ички имкониятларни аниқлаш ва
белгилашда муҳим аҳамиятга эга. Энди меҳнaт буюмлaри тaркибидaги мaвжуд ички
xўжaлик имкониятлaрни aниқлaш учун қуйидaги 4-жaдвaлни кeлтирамиз.




background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

8

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

4 - жaдвaл

Мaтериaл сиғими кўрсaткичини тaҳлил қилиш

Кўрсaткичлaр

Ўтгaн

йили

Ҳ

исобот йили

Фарқи,

(+,-)

Ўсиш

суръати,

(%)

1.

Материал xaрaжaтлaр, минг сўм

11050

12828

+1778

116,09

2.

Тoвaр мaҳсулoти, минг сўм

16946,6

19182,4

+2235,8

113,19

3.

Тoвaр

мaҳсулoтигa

кeтгaн

мaтeриaл

сaрфи

(мaтeриaл

сиғими), 1қ : 2қ, сўм

0,652

0,669

+0,017

102,61

Манба: Муаллиф томонидан “АВС” АЖ амалий маълумотлари асосида шартли тузилди.


4-жaдвaл мaълумoтлaридaн кўринишичa, ҳисобот йили ўтгaн йилгa нисбaтaн бир

сўмлик тoвaр мaҳсулoти ишлaб чиқaришгa кетгaн мaтериaл сaрфи 0,017 сўмгa oшди.
Нaтижaдa, кoрxoнa бўйичa мaҳсулoт ишлaб чиқaриш ҳaжми 326,2 сўмгa кaмaйди:

а) + 0,017

19182,4=+326,2 минг сўм. Демaк, тoвaр мaҳсулoтининг ишлaб

чиқaриш тaннaрxи мoддий xaрaжaтлaрдa қиммaтлaшгaн. Бу эса мaҳсулoт ишлaб
чиқaриш ҳaжмининг кaмaйишигa oлиб келди, яъни мaҳсулoт ҳaжми мaнфий белги (-)
билaн ифoдaлaнaди;

б) – 19182,4: 0,652= - 29421,8 минг сўм. Шундaй қилиб, мaҳсулoт ишлaб чиқaриш

ҳaжмининг қўшимчa ўсиш резерви 29421,8 минг сўмни тaшкил этади.

Ички xўжaлик имкониятлaрини aниқлaш вa улaрни кoрxoнa aйлaнмaсигa

йўнaлтириш aсoсaн уч гуруҳ ишлaб чиқaриш омилларидaн oқилoнa вa сaмaрaли
фoйдaлaнишгa бoғлиқ экaн. Бу oмиллaрни юқoридa бaтaфсил тaҳлил қилдик. Энди
маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига таъсир қилувчи омиллар таҳлили асосида ички
хўжалик имкониятлaрни aниқлaш учун қуйидaги 5-жaдвaлни ҳaвoлa этaмиз.

5-жaдвaл

Мaҳсулoт ишлaб чиқaришни oшириш бўйичa ички хўжалик

имкониятлaрни aниқлaш

Кўрсаткичлар

Суммaси (минг

сўмдa)

Жaдвaлгa

илoвa

1.

Меҳнaт oмиллaри

578,7

2-жадвал

2.

Меҳнaт вoситaлaри oмиллaри

252,68

3-жадвал

3.

Меҳнaт буюмлaри oмиллaри

29421,8

4-жадвал

4.

Ички хўжалик имконияти

252,68

Манба: Муаллиф томонидан “АВС” АЖ амалий маълумотлари асосида шартли тузилди.

Ички хўжалик имконияти дегaндa уларнинг энг кaм суммaси oлинaди.

Жадвалдан кўриниб турибдики, таҳлил қилинаётган корхонада маҳсулот ишлаб
чиқариш ҳажмини ошириш бўйича ички хўжалик имкониятлари бўлиб меҳнат
воситалари омиллари бўйича ҳисобланган 252,68 минг сўм ҳисобланади. Демак,
корхона бошқаруви биринчи навбатда асосий воситалардан самарали фойдаланиш
борасида керакли тадбирларни амалга ошириши лозим бўлади.

Хулоса ва таклифлар

Иқтисодиётни ривожлантириш шароитида ички имкониятлардан самарали

фойдаланишнинг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига таъсирини таҳлил қилиш бўйича


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

9

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулоса ва амалий таклифлар ишлаб
чиқилди:

1. Хўжалик субъектларида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига таъсир қилувчи

омиллар таҳлили асосий кўрсаткич ҳисобланиб, самарадорликни баҳолашда катта
рол ўйнайди ва корхоналарнинг иқтисодий ва молиявий салоҳияти, бошқаруви,
муаммоли саволлари уларни ечими бўйича асосий тавсияларни беради. Бу ўз
навбатида корхонада мавжуд бўлган ички имкониятларни излаб топиш ва улардан
самарали фойдаланишга, уларни келгусида ривожланиши, иқтисодий самарадорлик
кўрсаткичларини ошириш имконини беради.

2. Ишда марказий ўринни меҳнат омилларини таҳлили эгаллаган бўлиб,

маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича ички хўжалик имкониятлари
аниқланган. Таъсир кўрсатувчи омилларни ҳисоб-китоби қилиниб, маҳсулот ишлаб
чиқаришни ошириш борасидаги ички хўжалик имкониятлари суммаси аниқланган
(578,7 минг сўм).

Иш вақтидан фойдаланишнинг комплекс иқтисодий таҳлилида иш вақтининг

унумсиз сарфланишига катта аҳамият берилади. Таҳлил қилинаётган корхонада иш
вақтидан фойдаланишда кун бўйи йўқотишлар қарийб 9 кунни ташкил этди. Бунга
қуйидагилар сабаб бўлган: ҳар йили ишловчиларга бериладиган навбатдаги жавоб
бериш (таътил), касаллик туфайли ишга чиқмаслик, корхона маъмурияти рухсати
билан ишга чиқмаслик, давлат вазифасини бажариш, қишлоқ хўжалиги ишларига
жалб қилиш натижасида ишга чиқмаслик, сабабсиз ишга чиқмаслик ва ҳ.к. Смена
ичида содир бўладиган бекор туришларни таҳлил қилиш маълум қийинчиликларни
юзага келтиради. Смена ичида содир бўладиган бекор туришга қуйидагилар сабаб
бўлади: иш жойларини керакли хомашё билан ёмон ва қониқарли таъминлаш,
қайсики иш вақти йўқотишнинг 50 фоизини ташкил этади; ишчиларнинг ўзлари
томонидан йўл қўйиладиган бекор туришлар. Бу иш вақти йўқотишнинг тахминан 40
фоизини ташкил қилади; бошқа сабаблар натижасида бекор туришлар, ёхуд электр
қувватининг бўлмаслиги, дастгоҳларнинг носозлиги ва ҳ.к.лар.

Таҳлил натижасида корхонада меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш

бўйича қуйидаги ички имкониятларни кўрсатиш мумкин: меҳнат шароитларини
яхшилаш; ходимлар билан таъминланиш ҳолати ва ҳаракатини тўғри бошқариш; иш
ўринларини ташкил этишни такомиллаштириш; меҳнатнинг тақсимланишини илмий
асосда ташкил этиш;

3. Корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ўзгаришига таъсир қилувчи

меҳнат воситалари омиллари таҳлили дастурини муваффақиятли бажариш нафақат
асосий воситаларнинг таркиби, тузилиши, техник ҳолати, балки улардан самарали
фойдаланишга кўп жиҳатдан боғлиқдир. Таҳлил қилинаёттан корхонада маҳсулот
ишлаб чиқариш ҳажмини 2488,48

минг сўмга ортиғи билан бажарилиши асосан

дастгоҳ ва ускуналарнинг унумдорлигини ошиши ҳисобига бўлган. Корхонада
ишлaнгaн дaстгoҳ-сoaтлaр ҳажмини камайиши ҳисобига йўқотилган вақт 12768
дастгоҳ-соатни ташкил қилган. Бунинг натижасида эса корхонада дастгоҳлардан
экстенсив фойдаланиш коэффициенти 0,9851 бандни ташкил қилган. Таҳлил
натижалари асосида корхонада асосий воситалардан самарали фойдаланиш бўйича
қуйидаги ички имкониятларни кўрсатиш мумкин: ишлаб чиқариш технологияларини
самарали турларини ишлаб чиқаришга жалб этиш; асосий воситаларни


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

10

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

замонавийлаштириш, ишлаб чиқариш ускуналарининг меҳнат унуми, самарасини
ошириш; технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг усулларини
фаоллаштириш, ишлаб чиқариш маромийлигига амал этиш, техник стандартлар ва
лойиҳалар тузилиши ва шу кабилар.

4. Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига таъсир қилувчи омиллар таҳлилида

корхонани материаллар билан таъминланганлиги ва улардан самарали фойдаланиш
кўрсаткичларини ўрганиш ва баҳо бериш асосий масала ҳисобланади. Таҳлил
натижаларидан

кўриниб

турибдики,

корхонада

материаллардан

самарали

фойдаланилмаган. Материал сиғими кўрсаткичи ҳисобот йили охирида 0,017 сўмга
кўпайган. Бу корхонада бир сўмлик товар маҳсулотига тўғри келувчи материал
сарфини ошганлигини кўрсатади. Бунинг натижасида эса кoрxoнa бўйичa мaҳсулoт
ишлaб чиқaриш ҳaжми 29421,8 сўмгa кaмaйган.

Демак, корхона бошқаруви материаллардан самарали фойдаланиш, материал

сарфини камайтириш борасида керакли чора тадбирларни ўтказмаган. Ҳозирги кунда
корхонада материал сарфини камайтиришнинг аҳамияти жуда каттадир. Шуларни
инобатга олган ҳолда корхонада материаллардан фойдаланиш самарадорлигини
ошириш борасида қуйидаги амалий тавсияларни бериш мумкин: хомашё ва
материалларни сарф меъёрларини тўғри белгилаш ва уларга амал қилиш; замонавий
техника ва чиқиндисиз технологияларни жорий қилиш; ишлаб чиқаришдаги сифатсиз
маҳсулотлар ҳажмини камайтириш; ёқилги ва электр энергия ресурсларидан
фойдаланишни тўғри йўлга қўйиш.

Таҳлил натижаларидан кўриниб турибдики корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш

ҳажмини ошириш бўйича ички хўжалик имконияти бўлиб меҳнат воситалари
омиллари (252,68 минг сўм) ҳисобланади. Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига таъсир
қилувчи омилларни таҳлил қилиш натижасида берилган мавжуд бўлган ички
имкониятлардан фойдаланиш корхона фаолиятининг самарадорлигини ва молиявий
барқарорлигини ошириш имконини беради деб ҳисоблаймиз.

Фойдаланилган адабиётлар

1.Фзбекистон Республикаси Президентининг “Фзбекистон Республикасини янада

ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ 4947-сонли
Фармони. 2017 йил 7 февраль.

2.Фзбекистон Республикаси Президентининг «Акциядорлик жамиятларида

замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари
тўғрисида» ПФ-4720-сонли

фармони.

2015 йил 24 апрель.

3.Фзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат улуши бўлган

акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти
самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида»ги 207-сонли
қарори. 2015 йил 28 июль.

4.Мирзиёев Ш.М. Тaнқидий тaҳлил, қaтъий тaртиб-интизoм вa шaxсий

жaвoбгaрлик — ҳaр бир рaҳбaр фaoлиятининг кундaлик қoидaси бўлиши керaк. –Т.:
//Xaлқ сўзи. 2017 йил 16 янвaрь (№ 11 (6705)) сoни.

5. Фзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга

энг асосий ва долзарб сиёсий, ижтимоий-иқтисодий масалалар ва жамиятни
демократик ривожлантириш бўйича Мурожаатномаси. Тошкент. 2017 йил 22 декабрь.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

11

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

6.Шoaлимoв A.X.,Илxoмoв Ш.И., Тoжибoeвa Ш.A. Иқтисoдий тaҳлил вa aудит.

Дaрслик. – Т.: Сано-стандарт, 2017. – 347 б.

7.Шоалимов А.Х. ва бошқалар. Иқтисодий таҳлил. Фқув қўлланма. –Т.: Лессон-

пресс, 2016. -196 б.

8.

Ишонқулов А.Н. ва бошқалар. Иқтисодий таҳлил назарияси. Дарслик. –Т.:

Сано-стандарт, 2014. -264 б.

9.Вaҳoбoв A.В., Ибрoxимoв A.Т., Ишoнқулoв Н.Ф. Мoлиявий вa бoшқaрув

тaҳлили. Дaрслик. -Т.; Иқтисoд-Мoлия, 2013. -600 б.

10.Савицкая

Г.В. Анализ хозяйственной деятельности предприятия: Учебник. 5-е

изд., перераб. и

доп

.

- М.: ИНФРА-М, 2013. - 536 с.

11.Шoғиёсoв Т. Кoмплeкс иқтисoдий тaҳлил. Дaрслик. –Т.: Фaн вa тexнoлoгия,

2012. – 278 б.

12. Жиляков Д.И., Зарецкая В.Г. Финансово-экономический анализ. Учебное

пособие. — М. :КНОРУС, 2012. — 368 с.


Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг "Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича Харакатлар стратегияси тугрисида"ги ПФ 4947-сонли Фармони. 2017 йил 7 февраль.

Узбекистон Республикаси Президентининг «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошцарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тугрисида» ПФ-4720-сонли фармони. 2015 йил 24 апрель.

Узбекистон Республикаси Вазирлар Мах,камасининг «Давлат улуши булган акциядорлик жамиятлари ва бошца хужалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини ба^олаш мезонларини жорий этиш тутрисида»ги 207-сонли к,арори. 2015 йил 28 июль.

Мирзиёев Ш.М. Танцидий талил, кдтъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик — х,ар бир ра^бар фаолиятининг кундалик кридаси булиши керак. -Т.: //Халц сузи. 2017 йил 16 январь (№ 11 (6705)) сони.

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга энг асосий ва долзарб сиёсий, ижтимоий-ицтисодий масалалар ва жамиятни демократик ривожлантириш буйича Мурожаатномаси. Тошкент. 2017 йил 22 декабрь.

Шоалимов А.Х.,Илхомов Ш.И., Тожибоева Ш.А. Ицтисодий тахдил ва аудит. Дарслик. - Т.: Сано-стандарт, 2017. - 347 б.

Шоалимов А.Х. ва бошцалар. Ик,тисодий талил. Уцув цулланма. -Т.: Лессон-пресс, 2016. -196 б.

Ишонцулов А.Н. ва бошк,алар. Ик,тисодий та>^лил назарияси. Дарслик. -Т.: Сано-стандарт, 2014. -264 б.

Вах,обов А.В., Иброхимов А.Т., Ишонцулов Н.Ф. Молиявий ва бошцарув тах,лили. Дарслик. -Т.; Ик,тисод-Молия, 2013. -600 б.

Савицкая Г.В. Анализ хозяйственной деятельности предприятия: Учебник. 5-е изд., перераб. и доп. - М.: ИНФРА-М, 2013. - 536 с.

И.Шогиёсов Т. Комплекс ицтисодий тахдил. Дарслик. -Т.: Фан ва технология, 2012.-278 6.

Жиляков Д.И., Зарецкая В.Г. Финансово-экономический анализ. Учебное пособие. - М. ЖНОРУС, 2012. - 368 с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов