Роль прямых и косвенных налогов в формировании государственного бюджета

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
92-98
17
6
Поделиться
Исаев, Х. (2017). Роль прямых и косвенных налогов в формировании государственного бюджета. Экономика и инновационные технологии, (5), 92–98. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9527
Хусан Исаев, Ташкентский Финансовый Институт

ассистент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассмотрены теоретические подходы к роли налогов в формировании государственного бюджета, было уделено внимание на проблему определения соотношений прямого и косвенного налогообложения. Для определения их оптимального соотношения проводился сравнительный анализ.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

1

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ТЎҒРИ ВА ЭГРИ

СОЛИҚЛАРНИНГ ЎРНИ

Исаев Хусан Мансурович,

Тошкент молия институти ассистенти,

E-mail:

xusan030@mail.ru

Аннотация:

Мақолада

давлат

бюджетини

шакллантиришда

солиқларнинг ўрнига доир назарий ёндашулар кўриб чиқилган, солиққа тортишда
тўғри ва эгри солиқларнинг нисбатини аниқлаш муаммосига эътибор
қаратилган. Уларнинг оптимал нисбатини аниқлаш мақсадида қиёсий таҳлил
қилинган.

Аннотация:

В статье рассмотрены теоретические подходы к роли

налогов в формировании государственного бюджета, было уделено внимание на
проблему определения соотношений прямого и косвенного налогообложения. Для
определения их оптимального соотношения проводился сравнительный анализ.

Abstract:

The article considers theoretical approaches about the role of taxes

in the state budget formation, attention was paid to the problem of determining the
ratio of direct and indirect taxation. Comparative analysis was carried out to
determine their optimal ratio.

Калит сўзлар:

давлат бюджети, солиқлар, солиқ тизими, тўғри солиқлар,

эгри солиқлар.

Кириш

Давлат бюджети – мамлакат иқтисодий ва ижтимоий соҳасининг

ривожланишига таъсир этувчи асосий воситадир. Унинг ёрдамида давлат
миллий даромад ва бойликни қайта тақсимлаш орқали ижтимоий ишлаб
чиқаришнинг таркибини ўзгартириши, хўжалик юритувчи субъектлар
самарадорлигига таъсир этиши, ижтимоий ислоҳотларни амалга ошириши
мумкин. Бошқача қилиб айтганда давлат бюджети – давлатнинг иқтисодиётни
бошқаришдаги асосий воситасидир.

Давлат ўз функциясини бажариши чоғида кўплаб ҳаражатлар қилинади

(сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий мақсадларда қилинган ҳаражат гуруҳларига
ажратиш мумкин). Ушбу ҳаражатларни қоплаш учун давлат бюджети даромад
(солиқлар, давлат ташкилотларидан келадиган даромадлар, сеньораж ва
хусусийлаштиришдан тушадиган даромад) манбаларига эга бўлиб, уларнинг
орасида солиқдан келадиган даромад манбалари салмоқли ўрин эгаллайди.
Мазкур мақоламизда айнан давлат бюджетини шакллантиришда тўғри ва эгри
солиқларнинг ўрнини атрофлича ёритиб беришга ҳаракат қиламиз.

Давлат бюджетини шакллантириш, айтиш мумкин бўлса ўта нозик

масаладир. Чунки, давлат бюджетининг ЯИМдаги оптимал улушини топиш
лозим бўлади. ЯИМда давлат бюджетининг улуши ошиб кетиши солиқ
юкларининг ортишига ва бу ўз навбатида иқтисоднинг азият чекишига олиб
келади. Шу жиҳатдан қараганда тўғри ва эгри солиқларнинг давлат бюджетини


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

2

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

шакллантиришдаги ўрнин тадқиқ этиш ва уларнинг улушини аниқлаш
мамлакатимиз солиқ тизимини такомиллаштириш учун долзарб аҳамият касб
этади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Солиқларни ундириш муаммоси давлатни пул маблағларининг зарур

ҳажми билан таъминлаш муаммоси билан узвий боғлиқдир. Солиқ ундириш
нафақат фискал балки, тақсимлаш, назорат қилиш, рағбатлантириш ва ижтимоий
функцияларни ҳам бажаради. Қуйида солиқларнинг иқтисодиётдаги ва давлат
бюджетини шакллантиришдаги ўрнига доир назарий қарашларни кўриб
чиқамиз.

Солиқлар – бу жисмоний ва ҳуқуқий шахслар даромадларининг бир

қисмини қонуний равишда, белгиланган миқдор ва муддатларда, бюджет
фондларини ташкил қилиш мақсадида давлат ихтиёрига олинишидир [1]. Ушбу
таърифдан кўриниб турибдики солиқлар давлат бюджетини шакллантиришда
муҳим ўрин тутади.

Солиқлар давлат бюджетини тўлдирувчи асосий манбаи бўлганлиги учун

ҳам, уларни белгиланган муддатларда ундирилиши ва бюджетга келиб тушиш
муаммоларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш долзарб масала ҳисобланади.
Солиққа тортишнинг моҳияти, мақсади, қоидалари, ставкалари ва базасининг
ҳолати ҳамда солиқ тизими шаклланиши ҳар бир давлатнинг ўзига хос
хусусиятидан келиб чиқади. Зеро, солиқ тизимида давлатнинг иқтисодий,
ижтимоий ва сиёсий манфаатлари ётади [2].

Ушбу фикрларга қўшилган ҳолда шуни таъкидлаш жоизки, солиқлар

иқтисодиётда нечоғлик муҳим бўлмасин, солиқ ставкаларини ҳаддан зиёд
ошириб юбориш мамлакатда салбий иқтисодий оқибатларга олиб келади.
Хусусан, халқаро солиқ рақобатбардошлиги индексини ҳисоблашда ҳам айнан
солиқ ставкаларининг даражасига эътибор қилиниб, уларнинг ошиб кетиши
инвестицияларни мамлакатдан чиқиб кетишига олиб келиши келтирилган [3]

И.А. Майброванинг фикрига кўра солиқлар, давлат, жамият ва халқ

хўжалиги ўртасида ижобий алоқадорлик мавжуд [4]. Шу ўринда олим фақатгина
давлатнинг солиқ юкларини энг минимал даражага туширгандагина ижобий
алоқадорликка эришиш мумкинлигини таъкидлайди.

Солиқ тизимида тўғри ва эгри солиқларнинг салмоғига доир назарий

қарашлар ҳам кенг тадқиқ этилган. Тўғри ва эгри солиқлар салмоғини ўрганиш
давлат бюджетини қайси (фискал ёки тартибга солувчи) методлар орқали
шакллантирилишини тушуниш имконини беради.

Кўпгина олимлар тадқиқотларида тўғри ва эгри солиқларнинг ижобий ва

салбий жиҳатларини келтириб ўтишган. Хусусан, И.С. Иловайский тўғри
солиқлар ривожланган давлатларда иқтисодий жараёнларни тартибга солишдаги
асосий молиявий дастаги дея таъкидлайди [5]. Г.Д. Черник эгри солиқларнинг
яширин хусусиятини ижобий жиҳат сифатида таърифлаб, “ҳаражатларга
солинадиган солиқлар доимий ва сезилмасдан ундурилганлиги сабабли энг кам
малол келтиради” деб таъкидлайди [6]. В. Самофалов эса фақатгина қолоқ ва
қарам давлатлар ҳолатида эгри солиқларнинг яширин хусусиятидаги ижобий
жиҳатни кўриш мумкинлигини айтади [7]. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш керакки,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

3

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

тўғри ва эгри солиқларнинг ижобий ёки салбий жиҳатларини таснифлаш
бизнингча анчаин мунозарали масаладир.

Тадқиқот методологияси

Мақолани ёзишда индукцион йўналиш танлаган бўлиб, илмий билишнинг

диалектик, таҳлил, мантиқийлик ва тарихийлик каби усуллар орқали муаммони
очиб беришга ҳаракат қилинган. Тадқиқот муаммоси корхоналарда мавжуд
умумий ҳолатларни кузатиш орқали қўйилган. Тадқиқот учун зарур ахборотлар
асосан хорижий адабиётлардан олинган.

Таҳлил ва натижалар

“Ҳаракатлар стратегияси”да макроиқтисодий барқарорликни янада

мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш мақсадида
солиқ юкини камайтириш ва солиққа тортиш тизимини соддалаштириш
сиёсатини давом эттириш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва
тегишли рағбатлантирувчи чораларни кенгайтириш каби вазифалар белгиланди
[10].

Ушбу

вазифаларнинг

амалга

оширилиши

солиқ

тизимини

такомиллаштиришга хизмат қилиши шубҳасиз. Шу билан бир қаторда давлат
бюджетини шакллантиришда тўғри ва эгри солиқларнинг улушини аниқлаш ҳам
мамлакатимиз солиқ тизимини такомиллаштиршга хизмат қилади. Шу мақсадда
тўғри ва эгри солиқларнинг қиёсий таҳлили келтирилди (1-жадвал).

Юқорида таъкидлаганимиздек тўғри ва эгри солиқлар салмоғини ўрганиш

давлатнинг бюджетини шакллантиришда қайси (фискал ёки тартибга солувчи)
методдан фойдланишини тушуниш имконини беради. Уларнинг улушни тўғри
аниқлаш давлатнинг солиқ сиёсатини самарали йўлга қўйиш имконини беради.

Иқтисодий адабиётларда солиқлар турли мезонларга кўра таснифланади.

Қатор тадқиқотчилар тўғри солиқлар тўловчиларнинг даромадлари билан узвий
боғлиқ эканини, эгри солиқлар эса истеъмол нархларига алоқадор бўлиб,
фақатгина товарларнинг сотилишига боғлиқ эканини исботлашган. Яна бир
гуруҳ олимлар солиқ тўловчиларнинг хусусиятидан келиб чиқиб солиқларни
турлашади: тўғри солиқлар уларнинг мулки ёки даромадидан, эгри солиқлар эса
уларнинг фаолиятидан ундирилади. Т. Жўраев солиқларни маҳсулот нархига
қўшилиши ёки жалб қилиниш характерига кўра тўғри ва эгри солиқларга
ажратади [1].

Солиқларни тўғри ёки эгри турларга ажратишдаги турлича ёндашувларга

қарамасдан энг сўнги солиқ тўловчини аниқлаш уларнинг барчаси учун умумий
меъзон ҳисобланади [8]. Шу ўринда И.В. Гашенконинг “Ҳар қандай солиқ
тўлови солиқ ундиришнинг тўғри ёки эгри меҳанизмларидан бири бўлиб чиқади”
деб таъкидлаган фикрини ўринли деб ўйлаймиз [9]. Ваҳолангки, солиқ
ундиришнинг қайси туридан фойдаланишдан қатъий назар унинг иқтисодий
ривожга тўсқинлик қилмаслиги асосий масала бўлиши лозим. Солиқларнинг
иқтисодиётда тутган ўрнини аниқлаш ва уларнинг улушини белгилаш мақсадида
қуйидаги тўғри ва эгри солиқларнинг қиёсий тавсифини келтирамиз (1-жадвал).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

4

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

1-жадвал

Тўғри ва эгри солиқларнинг қиёсий таҳлили

Қиёслаш мезони

Тўғри солиқлар

Эгри солиқлар

Афзалликлари

Камчиликлари

Афзалликлари

Камчиликлари

Бюджетга

келиб

тушишининг
барқарорлиги

Мамлакатдаги ижтимоий-
иқтисодий

ҳолатга

ва

фуқароларнинг
даромадларига боғлиқлиги

Мамлакатдаги

иқтисодий

ҳолатга унчалик ҳам боғлиқ
эмас

Бюджетга

келиб

тушиш тезлиги

Пасроқ (эгри солқларга
нисбатан)

Товар обороти вақти билан
эгри солиқларнинг бюджетга
кирим қилиниши ўртасида
деярли узилиш йўқ

Бюджетга

келиб

тушишининг
тўлақонлиги

Бюджетга етиб келмаслик
хусусияти мавжуд

Тўланмай қолиш ҳолати йўқ

ҚҚС ундуриш механизми-
дан ғирром мақсадларда
фойдаланилиши

Солиқ тўловчилар
сони

Жуда кўп эмас

Кўп, чунки кенг истеъмол
товарлари солиққ тортилади

Ундуриш хусусияти

Асосан мажбурий

Шартли-ихтиёрий

Солиқ

тўловчига

оғирлик даражаси

Ундурушнинг очиқлиги
фуқароларнинг солиқ
тўлаш

маданиятини

кўрсатади

Юқори

Уларни ундуриш малоллиги
кам ва тўловчилар учун
сезилмайди

Ишлаб чиқарувчига
оғирлиги

Юқори даражада

Бюджетга тўланишига қадар
айланма маблағ сифатида
фойдаланиш мумкин

Талабни тушуради ва бу ўз
навбатида ишлаб чиқарувчи
даромадини пасайтиради

Инфляцияга
таъсири даражаси

Юқори

Паст

Ҳар қандай солиқ инфляция
ўсишига таъсир қилади

Маъмурият
харажатлари

Назорат

бўйича

нисбатан кам харажат
қилинади

Ҳисоб китоблар бўйича
кўп харажат қилинади

Назорат бўйича кўп харажат
қилинади


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

5

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Қиёсий таҳлил жадвалидан кўриниб турибдики, тўғри солиқларнинг

афзаллиги кўпгина мезонлар бўйича эгри солиқларга нисабатан анча кам.
Шунинг баробарида эгри солиқларни ҳам камчилик жиҳатлари мавжуд. Шундай
қилиб, эгри солиқларни юқори фискал салоҳиятга ва солиқ ундиришда
умумийликка эга деб тавсифлаш мумкин. Аммо, шуни ҳам таъкидлаш керакки,
аҳолини зарур товарлар билан таъминлаш мақсадида эгри солиқлар ҳаддан зиёд
юқори бўлмаслиги лозим.

Эгри солиқлар товар ва хизматлар нархига устама сифатида қўшилиши

уларнинг нархлари ўсиши ҳамда талабнинг пасайишига олиб келади. Аммо,
ушбу солиқларни ҳар доим ҳам харидор ва сотувчига юклаб бўлмайди. Солиқ
юкининг тақсимоти талаб ва таклифнинг эластиклигига ҳам боғлиқ. Яъни
товарга бўлган талаб эластиклиги қанча паст бўлса солиқ юки истеъмолчига ва
аксинча таклиф эластиклиги қанча паст бўлса солиқ юки ишлаб чиқарувчига
тушади. Ишлаб чиқаришга эгри солиқларнинг салбий таъсирини камайтириш
мақсадида таклиф ва талаб эластиклиги паст бўлган товарларни солиққа
тортишга эътибор қаратилиш лозим.

Хўш қайси солиқ тури – эгри солиқлар адолатлироқми ёки тўғри солиқлар

деган саволга иккита нуқтаи назардан келиб чиқиб жавоб бериш керак. Биринчи
томондан эгри слиқларга ундиришнинг адолатли амалга оширилиши хос.
Иккинчи томондан эса солиқ тўловчининг даромадларига нисбатан эса эгри
солиқлар регрессив бўлади. Яъни солиқ тўловчининг индивидуал ҳолати
инобатга олинмайди, шу сабабли бу жиҳатдан тўғри солиқлар адолатлироқдир.

Солиқларнинг салбий ва афзал томонларини таҳлил этиш амалиётда қайси

солиқларни ва қандай қўллаш кераклигини кўрсатади. Фақатгина эгри ва тўғри
солиқлар нисбатини тўғри қўллаган ҳолда давлат солиқ тизимининг самарали ва
адолатли фаолиятини йўлга қўйиш мумкин.

Жаҳон

амалиётида

солиқ

тизимининг

тўртта:

англосаксон,

евроконтинентал, лотинамерикаси ва аралаш моделлари ажратилади.
Ривожланган мамлакатларда солиқ тизимининг аралаш моделига ўтиши ва унда
тўғри солиқларнинг салмоғи ошиши тенденцияси кузатилмоқда. Буюк Британия,
Финландия, Канада, Япония ва АҚШ каби ривожланган давлатлар солиқ
тизимида тўғри солиқларнинг роли ошиб бормоқда [3].

Хулоса ва таклифлар

Солиқлар давлат бюджетини тўлдирувчи асосий манбадир, шу боис, уларни

белгиланган муддатларда ундирилиши ва бюджетга келиб тушишини
таъминлаш долзарб масала ҳисобланади. Солиққа тортишнинг моҳияти,
мақсади, қоидалари, ставкалари ва базасининг ҳолати ҳамда солиқ тизими
шаклланиши ҳар бир давлатнинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқади. Чунки,
солиқ тизимида давлатнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий манфаатлари ётади.
Шу билан бирга, солиқлар иқтисодиётда нечоғлик муҳим бўлмасин, солиқ
ставкаларини ҳаддан зиёд ошириб юбориш мамлакатда салбий иқтисодий
оқибатларга олиб келади.

Давлатнинг солиқ юкларини энг минимал даражага туширгандагина

солиқлар, давлат, жамият ва халқ хўжалиги ўртасида ижобий алоқадорликка
эришиш мумкинлигин.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

6

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Кўпгина олимлар тадқиқотларида тўғри ва эгри солиқларнинг ижобий ва

салбий жиҳатларини келтириб ўтишган. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш керакки,
тўғри ва эгри солиқларнинг ижобий ёки салбий жиҳатларини таснифлаш
бизнингча анчаин мунозарали масаладир.

Тўғри солиқларнинг афзаллиги кўпгина мезонлар бўйича эгри солиқларга

нисабатан анча камлиги қиёсий таҳлилда кўринди. Шунинг баробарида эгри
солиқларни ҳам качилик жиҳатлари мавжуд.

Эгри солиқлар юқори фискал салоҳиятга ва солиқ ундуришда умумийликка

эга. Аммо, аҳолини зарур товарлар билан таъминлаш мақсадида эгри солиқлар
ҳаддан зиёд юқори бўлмаслиги лозим.

Эгри солиқлар адолатлироқми ёки тўғри солиқлар деган саволга иккита

нуқтаи назардан қараш керак. Биринчи томондан эгри слиқларга ундуришнинг
адолатли амалга оширилиши хос. Иккинчи томондан эса солиқ тўловчининг
даромадларига нисбатан эса эгри солиқлар регрессив бўлади. Яъни солиқ
тўловчининг индивидуал ҳолатини инобатга олинмайди, шу сабабли бу
жиҳатдан тўғри солиқлар адолатлироқдир.

Солиқларнинг салбий ва афзал томонларини таҳлил этиш амалиётда қайси

солиқларни ва қандай қўллаш кераклигини кўрсатади. Фақатгина эгри ва тўғри
солиқлар нисбатини тўғри қўллаган ҳолда давлат солиқ тизимининг самарали ва
адолатли фаолиятини йўлга қўйиш мумкин.

Юқорида келтирилган фикрларни умумлаштириб қуйидаги таклифларни

келтиришимиз мумкин:

солиқ тизимини уйғунлаштириш учун тўғри ва эгри солиқлар нисбатини

белгилашга ҳар томонлама пухта ўйлаб ёндошиш лозим;

тўғри ва эгри солиқлар нисбатининг сон кўрсаткичлари миллий

иқтисодиётнинг ривожланганлик даражасидан келиб чиқиб ўзгариши мумкин,
унга миллий хусусиятлар ва аҳолининг урф-одатлари таъсир этади;

Ўзбекистон солиқ тизимида тўғри солиқларнинг улушини оширишга ҳали

эрта бўлиб, чунончи, тўғри солиқлар ишлаб чиқаршини: а) қисқартирувчи омил,
б) ЯИМнинг паст суръатларида ушбу солиқлардан тушадиган даромад етарли
бўлмайди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Жураев Т.И. Солиқ сиёсатини такомиллаштириш. //Тошкент ҳақиқати,

2003 йил 24 сентябрь, 78-сон.

2.

Ёзиев Ғ. Ўзбекистонда бизнес муҳитини яхшилашнинг зарурий чоралари:

Корея Республикаси тажрибаси таҳлили, Ўзбекистон Корейсшунослиги, Т.,
Истиқлол, 2016. 132 б.

3.

Kyle

Pomerleau,

2016

International

Tax

Competitiveness

Index

https://taxfoundation.org/2016-international-tax-competitiveness-index/

, 4 р.

4.

Налоговая политика: теория и практика / под ред. проф. И.А. Майбурева.

М.: ЮНИТИ, 2010, с. 316

5.

Иловайский С. И. Косвенное налогообложение в теории и практике. –

Пенза: РИО ПГСХА, 2010. – c 115.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

7

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

6.

Черник Д. Г. Налоги: учеб. – М.: Финансы и статистика, 2009, с. 15

7.

Самофалов В. Г. Косвенные налоги и подоходный налог: учеб. – СПб.:

Питер, 2007. – c. 50

8.

Налоги и налогообложение. 5-е изд. / Под ред. М. В. Романовского, О. В.

Врублев-ской. – СПб.: Питер, 2006.

9.

Гашенко И. В. Налоговое законодательство и его влияние на развитие

малого и среднего бизнеса // Экономические науки – 2009. – 5 (54), c.204-211.

10.

http://lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=3107036


Библиографические ссылки

Жураев Т.И. Солик сиёсатини такомиллаштириш. //Тошкент хакикати, 2003 йил 24 сентябрь, 78-сон.

Ёзисв Г. Узбскистонда бизнес мухи гини яхшилашнинг зарурий чоралари: Корея Республикаси тажрибаси тахлили, Узбекистон Корейсшунослиги, Т., Истиклол, 2016. 132 6.

Kyle Pomerleau, 2016 International Tax Competitiveness Index https://taxfoundation.org/2016-intemational-tax-competitiveness-index/. 4 p.

Налоговая политика: теория и практика / под род. проф. И.А. Майбурсва. М.: ЮНИТИ, 2010, с. 316

Иловайский С. И. Косвенное налогообложение в теории и практике. -Пенза: РИО ПГСХА, 2010.-е 115.

Черник Д. Г. Налоги: учеб. - М.: Финансы и статистика, 2009, с. 15

Самофалов В. Г. Косвенные налоги и подоходный налог: учеб. - СПб.: Питер, 2007. - с. 50

Налоги и налогообложение. 5-е изд. / Под ред. М. В. Романовского, О. В. Врублев-ской. - СПб.: Питер, 2006.

Гашенко И. В. Налоговое законодательство и его влияние на развитие малого и среднего бизнеса // Экономические науки - 2009. - 5 (54), с.204-211.

http://lcx.uz/pagcs/gctpagc.aspx71act id=3107036

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов