Управление движением транспортных средств на основе глобальной космической навигационной системы

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
239-246
18
4
Поделиться
Карриева, Б. (2016). Управление движением транспортных средств на основе глобальной космической навигационной системы. Экономика и инновационные технологии, (2), 239–246. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8724
Б Карриева, Ташкентский автодорожный институт

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассмотрены вопросы связанные с управлением транспортных средств посредством системой Глобальной космической навигации в процессе проведения внешнеторговых операций.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Б.К. Карриева

катта ўқитувчи, ТАЙИ

ГЛОБАЛ КОСМИК НАВИГАЦИЯ ТИЗИМИ АСОСИДА ТРАНСПОРТ

ВОСИТАЛАРИ ҲАРАКАТИНИ БОШҚАРИШ

В статье рассмотрены вопросы связанные с управлением транспортных

средств посредством системой Глобальной космической навигации в процессе
проведения внешнеторговых операций.

The questions related to the management of vehicles by means of a system of

global satellite navigation system in the process of foreign trade operations.

Калит сўзлар:

ташқи савдо, транспорт тизими, GPS тизими, ГЛОНАСС

тизими,

космик сегмент, дастурий модуль.

Ташқи иқтисодий фаолиятнинг асосий қисми ҳисобланган ташқи савдони

амалга оширишда, яъни экспорт-импорт операцияларини бажаришда транспорт
воситаларидан фойдаланилади. Шу жараённи амалга оширишда ташқи савдо
юкларини ўз вақтида, бешикаст, кам харажатлар билан етказиб беришда
транспорт воситаларининг ҳаракатини бошқариш ўта муҳимдир.

Шу маънода Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз маърузаларида:

“Мобил алоқа, юқори тезликда ишлайдиган интернет, кабелли телевизион
алоқа, масофавий банк хизматлари, қишлоқ хўжалиги техникаси, автомобиллар
ва технологик ускуналарни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш каби
замонавий юқори технологиялар асосидаги хизмат турлари аҳоли ўртасида
тобора оммалашиб бормоқда. Юқори технологияларга асосланган хизматлар
орасида кейинги йилларда алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари бошқа
соҳаларга нисбатан жадал ривожланаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз”, - деб
таъкидлаб ўтганлар[1].

Шулардан келиб чиққан ҳолда, экспорт-импорт операцияларини амалга

оширишда транспорт воситалари ҳаракатини Глобал космик навигация тизими
асосида бошқариш мақсадга мувофиқдир.

Бир қанча ривожланган мамлакатлар, жумладан, АҚШ, Япония, Европа,

Россия транспорт ҳаракати оқимларини бошқаришнинг тамоман янги
тамойилларга асосланган янги усулларини қўллашга киришдилар. Шу
жумладан, Ўзбекистонда ҳам истиқболли бўлган глобал космик навигация
тизимини қўллаш йўлга қўйилмоқда[2].

Глобал космик навигация тизими (GPS – Global Positioning System,

ГЛОНАСС – Глобальная Навигационная Спутниковая Система) – бу куннинг
хоҳланган пайтида, хоҳланган нуқтасида ҳаракатланаётган объектнинг
географик ўрни, йўналиши ва ҳаракат тезлигини аниқлашга имкон берадиган
тизимдир. Бундан ташқари ушбу тизим орқали аниқ вақтни 1 наносекунд
(0,000000001 сек) аниқлигида аниқлаш мумкин.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Тизим ХХ асрнинг 70-йилларида АҚШ Мудофаа вазирлигининг

топшириғи бўйича ҳарбий мақсадларда ишлаб чиқилган эди, аммо 1983 йилда
бошқа соҳаларда ҳам ишлатилишига рухсат этилди. 1991 йилда GPS –

технологияларини собиқ МДҲ давлатлари томонидан сотиб олинишига рухсат
этилди. 90-йилларнинг ўрталарида тизим тўлиқ ишга туширилди, умумий
харажатлар 15 млрд. АҚШ долларини ташкил этди.

GPS навигация тизимининг асосий элементи 24 та сунъий йўлдош бўлиб,

улар 6 та турли орбиталарга, бир-бирига нисбатан 60

о

бурчакда

жойлаштирилган. Ҳар бир йўлдошнинг Ер шарини бир айланиб чиқиши 12-
соатни ташкил этади. Ҳар бир йўлдошнинг оғирлиги 800 кг.ни, узунлиги 5
м.дан кўпроқни ташкил этади (қуёш батареяларини қўшиб ҳисоблаганда).

Ҳар бир йўлдошнинг бортида юқори стабилликка эга бўлган атом

соатлари, кодлаштирувчи ҳисоблаш ускунаси ва қуввати 50 Вт лик
радиосигналларни ўрганадиган ва махсус ахборотларни сақлайдиган узатгич
мавжуд. Йўлдошларнинг фаолияти Ер шарининг турли нуқталарида жойлашган
ва ягона тизимга бирлашган станциялар орқали назорат этилади.

Тизимнинг сўнгги элементи йўлдошлардан GPS – қабул қилувчи

ускунадан иборат бўлиб, ахборотларни тегишли тарзда қайта ишлаб, бошқарув
қарорларини қабул қилишга асос яратади.

АҚШнинг Navstar (Navigation system with time and ranging – вақт ва

масофани аниқловчи навигацион тизим) тизими билан параллел равишда
Россиянинг ҳарбий-космик саноати томонидан ГЛОНАСС альтернатив
навигация тизими яратилди. ГЛОНАСС тизимининг биринчи йўлдоши (Космос
1413) 1982 йилнинг 12 октябрида учирилди. 1993 йилнинг 24 сентябрида
ГЛОНАСС тизими расмий равишда фойдаланишга қабул қилинди. [3]

ГЛОНАСС тизими ер усти объектларини оператив равишда глобал

навигация қилишга мўлжалланган.

Тармоқ радионавигация йўлдош – ГЛОНАСС тизими Россиянинг Мудофаа

вазирлиги топшириғича мувофиқ ишлаб чиқилган. Худди GPS тизими каби
ГЛОНАСС тизими ҳам икки йўналишга фойдаланилади, яъни ҳарбий ва
фуқаролик мақсадларида.

Тизим ўзида 3 функционал қисмларни мужассамлаштирган:
- космик сегмент. Бунга сунъий ер йўлдошларининг орбитал гуруҳи

(навигациявий космик аппаратлар) киради;

- бошқариш сегменти. Бунга космик аппаратларни ердан бошқариш

комплекси киради;

- тизимдан фойдаланувчилар воситалари.
ГЛОНАСС тизимида асосий радионавигация станцияси сифатида

геостационар орбитада 19100 км масафада айланадиган навигациявий космик
аппаратлари (НКА) фойдаланилади (1-расм).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

1-расм. ГЛОНАСС тизимининг космик сегменти

Йўлдошнинг Ер шари атрофида айланиши ўртача 11 соат 45 минутни

ташкил этади. Йўлдошни эксплуатация қилиш вақти – 5 йил. Йўлдошнинг ўзи
герметик контейнер шаклида ишланган бўлиб, унинг диаметри 1,35 м, узунлиги
7,84 м. Унинг ичига турли хил ускуналар ўрнатилади. Йўлдошнинг умумий
массаси 1415 кг. Бутун тизим қуёш батареяларидан қувват олади. Йўлдошнинг
бортида: борт навигация узатувчи, хронизатор (соатлар), борт бошқарув
комплекси, ориентация тизими, стабиллаштириш тизими ва бошқалар[4].

ГЛОНАСС

тизимининг

ердан

бошқариш

комплекси

қуйидаги

функцияларни бажаради:

- эфемеридли ва вақтли-частотали таъминот;
- радионавигациявий майдон мониторинги;
- НКАнинг радиотелеметрик мониторинги;
-

НКАни команда бериладиган радиобошқаруви ва дастурий

радиобошқаруви.

GPS/ГЛОНАСС тизими тўғрисида юқорида қайд этилганларга мувофиқ

ушбу тизимнинг устунликларидан транспорт оқимларини бошқаришда ва
автомобиль транспортининг фаолият билан боғлиқ бўлган бошқа масалаларни
ҳал этишда фойдаланиш имкониятларини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир.

Транспорт воситалари мониторингини амалга оширишда икки хил

услубдан фойдаланиш мумкин: автомобилларга ўз координатларини
аниқлайдиган махсус ускуналар (автомобиллар координатасини аниқлашнинг
йўлдош тизими); автомобиллар координатасини аниқлашни четдан амалга
ошириш (радиолокация услубларини қўллаган ҳолда навигация тизимини
қўллаш). Ҳозирги кунда ва келажакда кенг қўлланиши мақбул бўлган услуб
GPS ва ГЛОНАСС тизими ҳисобланади. Ушбу тизим қуйидагича ишлайди:
ахборотларни қабул қилувчи қурилма 3 ва ундан кўп йўлдошлардан
сигналларни қабул қилиб, ҳар бир йўлдошдан келадиган сигналларнинг
йўлдошлардан ўтиши кечикишини ўлчайди ва автоматик тарзда ўз
координаталарини ҳисоблайди.

Ушбу маълумотларни процессор қурилманинг хотирасига киритилган

электрон харита билан солиштиради (унга киритади). Фойдаланувчи
(автомобил) ўз дисплейида карта ва унда GPS-приёмниги ёрдамида
ҳаракатланаётган нуқтани кўради.

Тизим транспорт воситалари ҳаракатини автоматик тарзда диспетчерлик

маркази (ДМ) орқали бошқаришни амалга оширишга имкон беради. Тизим


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

таркибига диспетчерлик марказининг (ДМ) ва транспорт воситаларига (ТВ)
ўрнатилган ускуналар киради.

ДМнинг дастурий таъминот комплекси тармоқ интерфейси билан

таъминланган мустақил дастурий модуллардан ташкил топган бўлиб,
ахборотларни қайта ишлашни тақсимлаш асосида ишлайди. Бу, тизимни
тузишни шароитга мослаштирилишини, кучайтиришнинг оддийлигини,
буюртма берувчининг талабига мос равишда тез мослашишини таъминлайди.

Тизим таркибида қуйидаги типдаги дастурий модуллар мавжуд:
- радиоканаллар ва уяли GSM/GPRS каналлари орқали ахборот алмашиш

модули;

- ДМ модули;
- тизим серверининг модули;
- Microsoft SQL Server 2000 ахборотлар базаси билан.
Модуллар сони чегараланмайди. Модуллар ЭҲМга жойлаштирилиши ва

тармоқ орқали бирлаштирилиши мумкин. Уларнинг ўзаро фаолияти TCP/IP
протоколи орқали амалга оширилади[4].

Минимал конфигурацияда барча дастурий модуллар битта компьютерга

ўрнатилади (2-расм). Компьютерга GSM уяли алоқа стандартига эга бўлган
навигация – алоқа воситалари уланади.

Кенгайтирилган конфигурацияда дастурий модул ҳар хил компьютерларга

ўрнатилиши мумкин (3-расм).

Диспетчер мобиль объектлар ҳаракатини кузатади ва лозим бўлганда ТВ

ўрнини аниқлаш ташаббуси билан чиқади. ТВ ўрнини аниқлаш талаби
тармоқдаги радиоканал орқали МДнинг ахборот алмашиш модулига,
GSM/GPRS берилади. Улар тизимга уланган барча МД модуллари орқали барча
талабларни умумлаштиради ва ТВга йўллайди.

ТВда ушбу талаб навигация – алоқа терминали ёрдамида қабул қилинади.

2-расм. Минимал конфигурацияли дастурий модуль

Уяли алоқа

Дастурий модуль

ўрнатилган компьютер

Диспетчерлик маркази

GSM

тармо\и

G

Р

S

/ГЛОНАСС

йўлдоши

G

Р

S

/ГЛОНАСС

йўлдоши

G

Р

S

/ГЛОНАСС

йўлдоши

G

Р

S

/ГЛОНАСС

сигналлари

Навигация – алоқа ускуналари билан

жиҳозланган автомобиллар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

GPS/ГЛОНАСС

йўлдош

радионавигация

тизимидан

олинадиган

ахборотлар асосида навигация-алоқа терминали ТВнинг турган жойини
аниқлайди ва қабул қилинган барча маълумотлар қайтадан ТВларига
ўрнатилган датчиклар орқали ўзининг турган жойи ҳақидаги маълумотлар
тескари томонга қайтарилади.

Қабул қилинган ахборот тегишли модулга узатилади ва экранда янги белги

сифатида ўз аксини топади.

Диспетчер қуйидаги воқеалар тўғрисида ҳам хабардор қилинади: ТВнинг

тегишли жойга келиши, кечикиши ва бошқ.

Диспетчер ушбу ахборотлар ва бошқа ахборотлар асосида қарор қабул

қилади ва товушли алоқа тизими орқали ТВнинг ҳайдовчисини хабардор
қилади.

Барча қабул қилинадиган ахборотлар ахборотлар базасида сақланади.

Ахборотлар базасида ТВга юбориладиган топшириқлар ва ТВ билан содир
бўладиган воқеалар ҳам сақланади. Мутасади ходимларнинг ахборотлар базаси
билан ишлаши махсус ишлаб чиқилган интерфейс орқали амалга оширилади.
Лозим бўлганда диспетчер ТВнинг ҳаракат йўналиши, ТВ ва ҳайдовчи
тўғрисидаги ахборотларни архив ёзувларини тезлаштирилган режимда қайта
кўриб чиқиши мумкин.

Тизимнинг сервер модули ДМ ва ахборот алмашиш модуллари

фаолиятини радиоканаллар орқали, GSM/GPRS стандартидаги уяли каналлар
орқали ўзаро мувофиқлаштиради (мослаштиради). Албатта, диспетчернинг
ушбу ишга ҳуқуқи бор-йўқлигига қаралади.

Бундан ташқари, диспетчер қуйидаги ишларни бажара олади [5]
- ТВ билан товушли алоқа орқали боғланиш;
- магистралнинг керакли участкасини экранда акс эттириш;
- масофани ўлчаш.
Тизимни административ ҳудудларга бўлиш сервер модулининг дастури

ёрдамида амалга оширилади. Бундан ташқари, сервернинг модули:

- тизимга янги ресурсларни киритиш: ТВ, ДМ модули, GSM стандартидаги

уяли канали орқали ахборот алмашиш модули;

- трафикнинг автоматик ҳисобини олиб бориш, алоқа хизматлари ҳақининг

ҳисоб-китобини қилиш ва бошқ.

ГЛОНАСС тизими 2008 йилда тўлиқ ишга туширилиши кўзда тутилган

эди. Унинг функцияси АҚШнинг GPS тизимидан ҳечам фарқ қилмайди
ГЛОНАСС/GPS қабул қилувчи аппаратуралар АҚШ йўлдошлари фаолиятига
боғлиқ бўлмайди. Шунинг учун ҳам Европа давлатлари глобал позицияланиш –
Galileo тизимини ишлаб чиқмоқдалар.

Европа давлатларида, АҚШ, Япония ва бошқа кўп давлатларда GPS

тизими автомобилнинг стандарт ускунасига айланган ва яқин 5-6 йилдан буён
муваффақият билан ишлатилмоқда.

Халқаро тажриба ГЛОНАСС/GPS тизимининг юқори самарадорлигини

кўрсатмоқда. АҚШда 50 %дан кўп логистик компаниялар ушбу тизимдан
фойдаланмоқда, яқин йилларда яна 30 % компанияларнинг уланиши кўзда
тутилган. 70% Польша логистик компаниялари тизимдан фойдаланмоқда. Яқин


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

2-3 йил ичида Хитойда 500 мингга яқин автомобилни тизимга улаш
режалаштирилмоқда[6].

Ҳозирги кунда Россияда 20 %га якин йирик компаниялар GPS тизимидан

фойдаланмоқда, атиги 15-20 тагина компания мижозларни йўлдош тизимига
улаш билан шуғулланмоқда.

3-расм. Кенгайтирилган конфигурацияли дастурий модул


Уч хил йўлдош тизимини биргаликда қўллаш (GPS – ГЛОНАСС - Galileo)

барча транспорт турларида «қора яшик»лардан фойдаланишни реал қилиб
қўмоқда, чунки аниқлик 1 см.гача оширилади. Бунда фақат автомобилнинг
ҳаракат траекторияси (авариядан 10 минут олдинги) ва транспорт воситасининг
тезлиги ёзуви билан тўлдирилса бўлади. Айбдорни топиш процессуал
характерга эга бўлади. Йўл ҳаракати назоратчиларини чақиришга ўрин
қолмайди, чунки ҳамма нарса автоматик протоколга қайд этилган бўлади.

Демак, транспорт воситалари ҳаракатининг мониторинги тизими қуйидаги

функцияларни бажаради:

- телеметрик ва навигациявий ахборотларни ДМга узатиш (талабга

мувофиқ; берилган интервал бўйича автоматик тарзда, воқеа содир бўлганда);

Радиоканал орқали

ахборот алмашиш

Уяли алоқа

GSM

тармоқлари

Локал тармоқ

ДМ модули

ДМ модули

Сервер тизими

модули

ДМ модули

Тизимнинг ах-

боротлар базаси

Тизимнинг ах-боротлар

базаси

GPS

/

ГЛОНАСС йылдоши

GPS

/

ГЛОНАСС

йылдоши

GPS

/

ГЛОНАСС

йылдоши

GPS/

ГЛОНАСС

сигналлари

Навигация – алоқа ускуналари билан

жиҳозланган автомобиллар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

- GPS ва/ёки ГЛОНАСС (кейинчалик Европанинг Galileo) навигация

тизими ёрдамида берилган вақт маконида ТВнинг ҳаракатланиш (туриш) жойи
координатларини аниқлаш, тезлиги ва ҳаракат йўналишини белгилаш;

- навигация ва телеметрик ахборотларни энергияга боғлиқ бўлмаган

хотирада сақлаш;

- уяли алоқа канали ёки радиоканал орқали энергияга боғлиқ бўлмаган

хотирада МДга узатиш;

- диспетчернинг электрон картасида ТВнинг ҳаракатланиш (туриш)

нуқтасини кўрсатиш;

- диспетчернинг иш ўрнида навигацион ва телеметрик ахборотларни қабул

қилиш, сақлаш ва акс эттириш;

- ТВнинг ҳақидаги ахборотларни киритиш (модел, давлат регистрация

рақами, хўжалик ва б.);

- ТВнинг ҳаракатланиш маршрутини ишлаб чиқиш;
- ТВнинг босиб ўтган масофаси ва ўртача ҳаракат тезлиги ҳисобини олиб

бориш;

- ТВнинг тўхтаб туриш вақти ҳисобини олиб бориш;
- қоғозда ва электрон вариантда ҳисоботлар олиш;
- ДМ ва ТВ орасида товушли алоқани амалга ошириш ва бошқалар.
Ушбу тизим ёрдамида қуйидаги имкониятлар яратилади:
- автомобилнинг қаерда эканлиги, ҳаракат йўналиши ва тезлигини

аниқлаш;

- автомобилнинг барча ҳаракати ва ҳолати тўғрисида аниқ маълумотларни

олиш;

-

тревога сигнали бериш орқали автомобиль ҳайдовчисининг

хавфсизлигини ошириш;

-

шаҳарлараро

ва

халқаро

йўналишларда

ҳаракатланаётган

автомобилларнинг рухсат берилмаган тўхташлари ва кўзда тутилмаган
ҳаракатини чеклаш;

- автомобиллар ўғирланиши, эгаллаб олиниши рискини камайтириш,

суғурта тўловларини камайтириш;

- аниқ маълумотлар асосида автомобилларнинг ҳаракат оқими ва моддий

оқимлар ҳаракатини прогнозлаштириш ва бошқариш;

- ўрнатилган маршрутлардан чекланишларни назорат қилиш;
- ёқилғи ва мойлаш материалларини 10-30 % иқтисод қилиш;
- транспорт оқимларини оптималлаштириш ҳисобига ҳаракат воситалари

сонини кўпайтирмай моддий оқимлар миқдорини 5-20 % камайтириш ва
бошқалар.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Каримов И.А. 2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни

амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом
эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб
бериш – устувор вазифамиздир. //Халқ сўзи, 17.01.2015 й., №11 (6194).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

2. Адлер Ю.П., Маркова Е.П., Грановский Ю.В. Планирование

эксперимента при поиске оптимальных условий. - М.: Наука, 2011г.

3. Бережной Р.И., Заметалин И.И., Лукипский B.C. Международные

автомобильные перевозки. Анализ и перспективы развития. - Ставрополь:
Интеллект-сервис, 2010, 112 с.

4. Болонентов Г.В., Багдасаров A.M., Умаров У. Моделирование развития

функционирования систем городского пассажирского транспорта. – Т.:
Узбекистан, 2012. С-98.

5. Гордон М.П., Тишкин Е.М., Усков Г.С. Как осуществить экономичную

доставку товара отечественному и зарубежному покупателю. Справочное
пособие для предпринимателя. - М.: Транспорт, 2013. С-64.

6. Дошина С.В. и др. Опыт работы транспортно-экспедиционных фирм за

рубежом, их роль в организации логистических систем. - М.: АСМАП, 2014. С-
44.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. 2015 йилда иктисодиётимизда туб таркибий узгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш хисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йул очиб бериш - устувор вазифамиздир. //Халк сузи, 17.01.2015 й., №11 (6194).

Адлер Ю.П., Маркова Е.П., Грановский Ю.В. Планирование эксперимента при поиске оптимальных условий. - М.: Наука, 2011г.

Бережной Р.И., Заметалин И.И., Лукипский В.С. Международные автомобильные перевозки. Анализ и перспективы развития. - Ставрополь: Интеллект-сервис, 2010, 112 с.

Болонентов Г.В., Багдасаров А.М., Умаров У. Моделирование развития функционирования систем городского пассажирского транспорта. - Т.: Узбекистан, 2012. С-98.

Гордон М.П., Тишкин Е.М., Усков Г.С. Как осуществить экономичную доставку товара отечественному и зарубежному покупателю. Справочное пособие для предпринимателя. - М.: Транспорт, 2013. С-64.

Дошина С.В. и др. Опыт работы транспортно-экспедиционных фирм за рубежом, их роль в организации логистических систем. - М.: АСМ АП, 2014. С-44.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов