Усовершенствование расчета валового внутреннего продукта затратным методом

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
319-327
10
5
Поделиться
Гойибназаров, Б., & Ахмеджанов, К. (2019). Усовершенствование расчета валового внутреннего продукта затратным методом. Экономика и инновационные технологии, (1), 319–327. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10708
Баходир Гойибназаров, Центр Государственного комитета Республики Узбекистан по статистике

Директор центра, к.э.д., профессор 

Каримжон Ахмеджанов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

доцент, к.э.д.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье анализируются теоретические и методологические основы расчета себестоимости валового внутреннего продукта. Также приведены особенности расчета валового внутреннего продукта (ВВП), рекомендации и рекомендации по его совершенствованию.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

1

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

ЯЛПИ ИЧКИ МАҲСУЛОТНИ ХАРАЖАТЛАР УСУЛИДА ҲИСОБЛАШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Ғойибназаров Баҳодир Каримович,

ЎзР Давлат статистика қўмитаси

Маркази директори, и.ф.д., проф.

E-mail:

bahodir_0808@mail.ru

Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович,

ТДИУ доценти, и.ф.д.

E-mail:

karimjon71@mail.ru

Аннотация:

Ушбу мақолада ялпи ички маҳсулотни харажатлар усули бўйича

ҳисоблашнинг назарий-методологик асосларитаҳлил қилинган. Шунингдек, ялпи ички
маҳсулот(ЯИМ)ни ҳисоблашнинг ўзига хос хусусиятлари, уни такомиллаштиришга доир
таклиф ва тавсиялар берилган.

Калит сўзлар:

миллий ҳисоблар тизими, ялпи ички маҳсулот, давлат муассасалари,

уй хўжалиги, соф экспорт, таснифлаш, баҳо, статистик таҳлил.

Аннотация:

В данной статье анализируются теоретические и методологические

основы расчета себестоимости валового внутреннего продукта. Также приведены
особенности расчета валового внутреннего продукта (ВВП), рекомендации и
рекомендации по его совершенствованию.

Ключевые слова:

система национальных счетов, валовой внутренний продукт,

госучреждения, домашнее хозяйство, чистый экспорт, классификация, оценка,
статистический анализ.

Abstract

:

This article analyzes the theoretical and methodological basis for calculating the

cost of gross domestic product. Also features of the calculation of gross domestic product (GDP),
recommendations and recommendations for its improvement.

Keywords:

system of national accounts, gross domestic product, state institutions, household,

net exports, classification, assessment, statistical analysis.

Кириш

ЯИМни ҳисоблашнинг ўзига хос хусусиятларига ўтишдан олдин унга таъриф

бериш муҳим саналади.Демак, ЯИМ макроиқтисодий кўрсаткичларнинг энг
асосийларидан бири бўлиб, оддий тилда айтганда мамлакатнинг иқтисодий
ривожланиш даражасини мутлақ миқдорларда ифодалайди

1

.

Ушбу кўрсаткичнингасосий мазмуни бевосита мамлакат ҳудудида ишлаб

чиқарилган ва фойдаланилган (истеъмол қилинган) барча якуний товарлар ва
хизматларнингбозор нархларидаги қиймати билан аниқланади. Шуни таъкидлаш
лозимки, ҳисоб-китобларда фақат якуний (бевосита истеъмол учун мўлжалланган)
маҳсулот ва хизматлар эътиборга олинади, мазкур маҳсулотларни ишлаб чиқарган
кишиларнинг миллий мансублиги ва фуқаролиги эътиборга олинмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга

Мурожаатномасида “Жаҳон тажрибасини пухта ўрганиб, халқаро экспертларни жалб
этган ҳолда, монетар сиёсатни такомиллаштириш ва нарх-наво барқарорлигини

1

Васильева А.В. Макроэкономическая статистика и национальное счетоводство. Учебник.М.: МЭСИ, 2015 й.- 123-с.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

2

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

таъминлаш концепциясини ишлаб чиқишимиз зарур. Ўтиш даврида иқтисодиёт
соҳасида статистик ҳисоботларни тўғри юритиш ва давлатнинг иқтисодий
салоҳиятини аниқ баҳолаш жуда муҳимдир.Шу орқали ялпи ички маҳсулотни
холисона баҳолашга эришиш мумкин.Шу мақсадда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти
(БМТ) ва Халқаро валюта фондининг Миллий ҳисоблар тизимини республикамизда
2020 йил 1 январдан бошлаб тўлиқ жорий этишимиз лозим”

2

деб таъкидлашлари ялпи

ички маҳсулотни ҳисоблашнинг методологик асосларини такомиллаштиришни тақазо
этади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ЯИМ кўрсаткичи мамлакат иқтисодий

тараққиётини ўзида намоён қилувчи макроиқтисодий кўрсаткичлардан бири
ҳисобланади. Мамлакат иқтисодий аҳволини ўзида акс эттирувчи бу кўрсаткични
аниқлаш, ҳисоблаш, таҳлил қилиш муҳим аҳамият касб этади.

Тадқиқотчи И.А. Маткаримова “Ялпи ички маҳсулот деб, мазкур мамлакат

ҳудудида жойлашган барча корхоналар (резидентлар) томонидан пировард
истеъмол учун ишлаб чиқарилган товар ва ҳизматлар қиймати тушунилади. Бу ерда
корхоналарни қайси мамлакатга тегишли эканлиги ҳисобга олинмайди”

3

деб

таъкидлайди. Бу ўринда МДҲ мамлакатлари Россия Федерацияси, Қозоғистон,
Қирғизистон ва Белорус ҳамда бошқа хорижий мамлакатларда ЯИМни ҳисоблаш
усуллари ва уларнинг айримларида ЯИМни якуний истеъмол ёки харажатлар бўйича
ҳисоблаш услубиятларидаги фарқни ҳисобга олиш муҳим (1-жадвал).

1-жадвал

Якуний истеъмолга харажатлар ва ҳақиқий якуний истеъмолга харажатлар

орасидаги ўзаро боғлиқлик

Якуний истеъмолга харажатлар

Ҳақиқий якуний истеъмол

Уй хўжаликлари

Уй хўжаликлари

УХНТТ

Индивидуал

истеъмол

Натурал

шаклда

ижтимоий

трансфертлар

Давлат

бошқаруви

Индивидуал

истеъмол

Жамоа

истеъмоли

Давлат бошқаруви

Манба: Муаллифлар томонидан ишлаб чиқилган


Иқтисодчи олимлардан Қ.Қ.Мамбетжанов “ЯИМни харажатлар усули бўйича

ҳисоблаганда уй хўжаликлари, давлат ва уй хўжаликларига хизмат кўрсатувчи
нотижорат (ижтимоий) ташкилотларнинг пировард истеъмол учун қилган барча
харажатлари умумлаштирилади. Бундан ташқари ялпи жамғарма, товар ва
хизматларнинг экспорт-импорти қолдиғи ҳам ҳисобга олинишига”

4

эътибор қаратади.

Бирлашган миллатлар ташкилоти (БМТ)нинг статистика хизмати турли

мамлакатларнинг иқтисодий потенциалини Миллий ҳисоблар тизими (МҲТ)да

2

Мирзиёев Ш.М.2019 йилда мамлакатимизни ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисидаги Ўзбекистон

Республикаси Президентининг Парламентга Мурожаатномаси. 2018 йил 28 декабрь.

3

Маткаримова И. А. Ялпи ички маҳсулот ҳажмини бахолаш усуллари (миллий ҳисоблар тизими асосида) // Молодой ученый.

— 2017. — №16.2. — С. 16-19. — URL https://moluch.ru/archive/150/42520/ .

4

МамбетжановҚ.Қ.Ялпи ички маҳсулотни харажатлар бўйича ҳисоблаш усулини такомиллаштириш йўллари // Иқтисод ва

молия . Тошкент, 2017, 9–б.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

3

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

таққослаш учун жами ишлаб чиқариш ҳажми кўрсаткичи сифатида ЯИМдан
фойдаланишни тавсия этади. Бу ҳолда қуйидаги талабларга амал қилиниши зарур:

1.Қиёсланадиган кўрсаткичлар бир хил календарь даврларига ёки йилларга

тегишли бўлиши;

2.ЯИМни ҳисоблаш усули бир хил бўлиши;
3.Таққосланадиган кўрсаткичлар миллий валюталарнинг харид қобилияти

паритетини ҳисобга олган ҳолда бир хил пул бирликларида ифодаланиши.

ЯИМ кўрсаткичи тўғрисидаги илмий назариялар ва унинг ҳисобланишига доир

мулоҳазаларни ўрганган тадқиқотчи Н.И. Рустамов “Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)
кўрсаткичи мамлакат иқтисодиёти ўсишини ифодаловчи асосий кўрсаткич
ҳисобланади. У мамлакат ҳудудидаги корхоналар томонидан барча ишлаб чиқариш
омиллари ёрдамида ишлаб чиқарилган товар ва хизматларнинг бозор қийматидаги
ифодаси бўлиб, унинг миқдори миллий ҳисоблар тизими (МҲТ) асосида ҳисоблаб
чиқилади. Миллий иқтисодиётда асосий макроиқтисодий кўрсаткич сифатида ЯИМ
ёки ҳатто ялпи миллий даромад ҳам қўлланилиши мумкин. Масалан, АҚШ ва
Японияда ялпи ички маҳсулот эмас, балки ялпи миллий даромад асосий
макроиқтисодий кўрсаткич ҳисобланади. Аммо, БМТ томонидан ишлаб чиқилган
МҲТда ЯИМ бирламчи кўрсаткич бўлиб хизмат қилади. Миқдор жиҳатдан булар
ўртасида тафовут унчалик катта эмас: ривожланган мамлакатларда бу фарқ бир
фоиздан ошмайди. Фақат чет элларда ишловчи фуқаролардан тушадиган даромадлар
салмоқли бўлган мамлакатларда бу фарқ катта бўлиши”

5

мумкинлигини илгари

суради.

Бизнинг

фикримизча,

иқтисодий

фаолиятнинг

якуний

натижаларини

баҳоловчимазкур кўрсаткич мамлакат иқтисодий потенциалини, иқтисодий
ривожланиш даражасини, иқтисодий ўсиш суръатларини (шу жумладан халқаро
қиёслашларда) тавсифлаш учун қўлланилади. ЯИМ иқтисодий фаолиятнинг кўпгина
йўналишларини, мисол учун ЯИМ ва бюджет танқислигининг ўзаро нисбати асосида
фискал сиёсатни таҳлил қилиш учун, ЯИМ ва ишлаб чиқаришда истеъмол қилинган
энергетик ресурслар ҳажмининг ўзаро нисбати асосида энергия ресурсларининг
фойдаланиш самарадорлигини ва бошқаларни таҳлил қилиш учун фойдаланилади.
Шу билан бирга ЯИМ кўрсаткичи аҳолининг турмуш даражасини таҳлил қилиш учун
мўлжалланмаган. Чунки, у нафақат аҳоли фаровонлигига бевосита алоқадор бўлган
истеъмол маблағларидан, балки мамлакат иқтисодиётининг ишлаб чиқариш
потенциалини оширишга мўлжалланган жамғарма маблағларидан ҳам ташкил топган.

Жаҳон иқтисодиётида ЯИМ иқтисодий категория сифатида турли хил

ёндашувлар асосида таҳлил этилиб, унинг хусусиятларини очиб беруви илмий
хулосалар берилган. Хусусан, П.Самуэльсоннинг таъкидлашича “ЯИМ – мамлакат
миқёсида товарлар ва хизматлар ялпи ишлаб чиқариш ҳажмини нисбатан тўла акс
эттиради. У жорий йилда мамлакат миқёсидаги истеъмол, ялпи инвестиция, давлат
харидлари ва соф экспортларнинг қиймат ҳисобидаги суммасига тенг”

6

. Россиялик

олимлардан С.С.Носова “ЯИМ – бу ишлаб чиқариш омилларининг миллий
иқтисодиётга тегишли бўлишидан қатъий назар бир йил мобайнида мамлакат
ҳудудида иқтисодиётнинг барча тармоқларида яратилган, истеъмол, экспорт ва

5

Рустамов Н.И. Ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи тўғрисидаги илмий назариялар ва унинг ҳисобланишига доир мулоҳазалар.

// “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил.

6

Пол А. Самуэльсон, Вильям Д. Нордхаус. Экономика. Пер с анг.– М:. Инфра –М, 2000. 442 с.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

4

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

жамғаришга мўлжалланган барча охирги товар ва хизматларнинг бозор
қийматидир”

7

деб таъриф беради. В.В. Золотачук ЯИМни иқтисодиётда товар ва

хизматларни такрор ишлаб чиқариш жараёнлари билан боғлайди ва “ЯИМ маълум
вақт оралиғида иқтисодиётда яратилган қўшилган қийматларни йиғиндиси сифатида
ҳисобланади ва бозор нархларидаги барча маҳсулотлар ва оралиқ маҳсулот
ўртасидаги фарққа тенг”

8

деб таърифлайди. Т.А.Агапова, С.Ф. Серёгиналар ЯИМ

тўғрисида қуйидаги фикрларни билдирадилар: “ЯИМ - мамлакат резидентлари
томонидан маълум муддат давомида ишлаб чиқарилган пировард товарлар ва
хизматлар бозор баҳосининг умумий йиғиндисидан иборат... Миллий тегишлилиги ва
фуқаролигидан қатъий назар, мазкур мамлакатнинг ҳудудида иқтисодий манфаат
марказига эга бўлган (ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланадиган, мамлакат
ҳудудида бир йилдан ортиқ яшаётган) барча иқтисодий бирликлар (корхоналар, уй
хўжаликлари) резидент ҳисобланади”

9

.

Иқтисодчи олим Б.К.Ғойибназаров “Миллий ҳисоблар тизими (МҲТ) деганда

мамлакат бўйича яратилаётган маҳсулот ва даромадларни ҳисоблаш услубияти бўлиб,
уларнинг ҳосил бўлиши, тузилиши, тақсимланиши ҳамда фойдаланиш жараёнларини
ифодалайдиган жамлама иқтисодий кўрсаткичлар тизими ҳисобланади. Бу тизим
республика ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг барча жабҳаларини ўрганиш, таҳлил
қилиш ва истиқболдаги вазифаларни белгилашга хизмат қилади”

10

деб ҳисоблайди.

МҲТ нуқтаи-назарига мувофиқ, одатда ЯИМни баҳолаш ёки ҳисоблаш учта

усулда амалга оширилади

11

: ишлаб чиқариш (қўшимча қиймат бўйича), якуний

истеъмол (харажатлар бўйича) ва тақсимлаш (даромадлар бўйича) усули.

Ўзбекистонда асосан иккита усулдан – ишлаб чиқариш ва харажатлар бўйича

ҳисоблаш усулидан фойдаланилади. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика
қўмитасининг 2016 йил 29 июндаги 9-сонли қарорига асосан Ялпи ички маҳсулотни
ишлаб чиқариш усулида ҳисоблаш бўйича услубий низом тасдиқланган ва қўлланиб
келинмоқда. Шунингдек, Давлат статистика қўмитасининг 2011 йил 1 апрелдаги 3-
сонли қарорига асосан Ялпи ички маҳсулотни (харажатлар бўйича) якуний истеъмол
усулида ҳисоблаш бўйича услубий низом тасдиқланган.

ЯИМни харажатлар бўйича ҳисоблаш усулида статистик кузатув бирликлари

бўлиб, уй хўжаликлари, давлат муассасалари ва уй хўжаликларига хизмат кўрсатувчи
нотижорат ташкилотлари ҳамда “Ташқи (қолган) дунё” норезидентлари ҳисобга
олинади.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқотнинг методологик асосини статистика фанининг фундаментал

қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 31
июлдаги ПҚ-3165-сон “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси
фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида 2017-
2021 йилларга Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятининг
устувор йўналишлари этиб олинган макроиқтисодий, тармоқ ва ҳудудий

7

Носова С.С. Макроэкономика. Учебное пособие – М:. КНОРУС. 2014. 33 с.

8

Золотачук В.В. Макроэкономика. Учебник. – М:. Инфра –М, 2014. 107 с.

9

Агапова Т.А., Серегина С.Ф. Макроэкономика. Учебник.-7-е изд.перераб. и доп. –М.: Дело и сервис, 2007. 25с.

10

Ғойибназаров Б.К. “Ўзбекистон Республикасида миллий ҳисоблар тизимини ишлаб чиқишнинг илмий-методологик

асослари (статистик аспект)” и.ф.д. даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати.- Т.:ТДИУ.2006. −32 б.

11

В.Н. Долгова, Т.Ю. Медведева, Т.В. Хомутинникова. Макроэкономическая статистика. Практикум. М.: Финансовый

университет, 2015 г.- 149-стр.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

5

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

даражаларда ўрганилаётган ижтимоий-иқтисодий жараёнларни қамраб олишни
кенгайтиришга қаратилган статистик маълумотларни йиғиш ва қайта ишлашда
замонавий статистик усуллар ва услубиётларни кенг жорий этиш йўли билан,
статистик кузатувлар тизимини умумқабул қилинган халқаро амалиётга янада
мослаштириш олинди.

Таҳлил ва натижалар

Бугунги кунда ЯИМни харажатлар усули бўйича ҳисоблашданкенг фойдаланилиб

келинмоқда. Аммо, амалдаги ЯИМнинг истеъмол харажатлари томонидан асосий
кўрсаткичларни шакллантиришда қуйида келтирилган айрим муаммолар мавжуд.

1. Уй хўжаликларининг якуний истеъмол харажатларида уй хўжалиги

кузатувлари орқали йиғилган маълумотлар ҳамда чакана товар айланмаси
маълумотлари ва аҳолига кўрсатилган пуллик хизматлар тўғрисидаги маълумотлар
ўртасида тафовутларнинг мавжудлиги, маълумотларни шакллантиришда турли
таснифлагичлардан фойдаланилиши каби ҳолатлар амалиётда қатор мураккаблик ва
номувофиқликларни келтириб чиқаради. Шунингдек, уй хўжаликлари якуний
истеъмол харажатлари бўйича маълумотлар қамровининг тўлиқлигини таъминлаш ва
доимий нархларда ҳисоблаш учун мос келувчи нарх индексларини такомиллаштириш
масаласи долзарб ҳисобланади.

2. Давлат бошқаруви органларининг якуний истеъмол харажатларибўйича

маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат бюджети
ижроси тўғрисидаги ҳисоботи маълумотлари асосида шакллантирилади.

3. Уй хўжаликларига хизмат кўрсатувчи нотижорат ташкилотлари харажатлари

бўйича кўрсаткичлар йиллик статистик кузатувлар (ҳисобот шакллари) маълумотлари
асосида шакллантирилади.

4. Асосий капитални ялпи жамғариш бўйича кўрсаткичлар йиллик ва чораклик

статистик кузатувлар (ҳисобот шакллари) маълумотлари асосида шакллантирилади.

5. Товар моддий захиралари бўйича кўрсаткичлар йиллик ва чораклик

статистик кузатувлар (ҳисобот шакллари) маълумотлари асосида шакллантирилади.

Мазкур кўрсаткичларни ҳисоблашда тўлиқ қамровни таъминлаш, халқаро

таснифлагичлар ва услубиятни қўллаш, маълумотларнинг ўзаро мувофиқлигини
таъминлаш ва товар моддий захираларини ҳисоблашда мос келувчи ўртача нарх
индексларини такомиллаштириш муаммолари мавжуд.

Шунингдек, экспорт ва импорт кўрсаткичлари бўйича маълумотларнинг

халқаро савдо кўрсаткичлари асосида шакллантирилиши ва тўлов баланси
маълумотлари билан тафовутлар мавжудлиги.

Ушбу муаммоларни экспорт ва импорт маълумотларини шакллантириш бўйича

Халқаро валюта фонди томонидан ишлаб чиқилган Тўлов баланси ва халқаро
инвестицион ҳолат қўлланмаси қоидалари ва МҲТ-2008 стандартларини ўрганиш ва
амалиётга тадбиқ этиш ҳамда экспорт-импорт кўрсаткичларини доимий нархларда
ҳисоблаш бўйича халқаро услубий тавсияларни ўрганиш ва таклифлар ишлаб чиқиш,
яъни мазкур ЯИМни харажатлар бўйича ҳисоблаш усулини такомиллаштириш орқали
бартараф этиш мумкин бўлади.

Юқорида кўрсатилган масалалар бўйича ЯИМни харажатлар (якуний истеъмол)

усулида ҳисоблаш методологияси бўйича мавжуд хорижий тажрибалар ва илмий-
амалий ёндашувларни ўрганиш ҳамда умумлаштириш, анъанавий усуллар шарҳини
тайёрлаш ва таҳлилини ўтказиш ҳамда Ўзбекистон Республикасида амалдаги ЯИМни


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

6

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

харажатлар усулида ҳисоблаш усули билан қиёслаш, уй хўжаликларининг якуний
истеъмол харажатларини ўрганиш, бу борада мавжуд ҳолат ва муаммоларни
аниқлаш, уй хўжалиги кузатувлари орқали йиғилган маълумотлар ҳамда чакана товар
айланмаси маълумотлари ва аҳолига кўрсатилган пуллик хизматлар тўғрисидаги
маълумотларни шакллантириш билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш, Давлат
бошқаруви органларининг якуний истеъмол харажатларини ўрганиш ва бу борада
мавжуд муаммоларни аниқлаш, давлат бошқаруви органларининг якуний истеъмол
харажатлари таркибини халқаро таснифлагичлар ва МҲТ-2008 стандартлари асосида
шакллантириш, Халқаро валюта фонди томонидан ишлаб чиқилган Давлат молияси
статистикаси бўйича қўлланмаси ҳамда Давлат бошқаруви органларининг якуний
истеъмол харажатларини доимий нархларда ҳисоблаш, шунингдек мос нарх ёки
физик ҳажм индексларини қўллаш масалаларини ўрганиш ҳамда уларни
такомиллаштириш бўйича тизимли тадқиқотлар олиб бориш мақсадга мувофиқ.

Бунда ЯИМни харажатлар усули бўйича ҳисоблашдаги дастлабки иккита

йўналишдаги, яъни уй хўжаликларининг якуний истеъмол харажатлари ва давлат
бошқаруви органларининг харажатларининг шаклланиш механизмларини хорижий
мамлакатлар тажрибаси билан қиёсий ўрганиш орқали ЯИМни харажатлар усули
бўйича ҳисоблаш методологиясини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади. Бу
ўринда давлат бошқаруви органларининг якуний истеъмол харажатларини ҳисобга
олиш бўйича халқаро стандартлар ва Ўзбекистон тажрибасининг ўзаро таққослама
ўрганиш муҳим (1-жадвал).

1-жадвал

Давлат бошқаруви органларининг якуний истеъмол харажатларини ҳисобга

олиш бўйича халқаро стандартлар ва Ўзбекистон тажрибасининг ўзаро

таққослама жадвали

Харажатларини ҳисобга

олиш шакллари

Халқаро стандартлар

Ўзбекистон тажрибаси

Халқаро

стандартларга

мос келиши

(1-мос келади,

2-қисман мос

келади,

3-мос

келмайди)

1.

Якуний

истеъмол

харажатларини

ҳисобга

олиш усули

Ҳисоблашусули

Касса усули

2

2.

Якуний

истеъмол

харажатларининг умумий
гуруҳларга бўлиниши

Индивидуал ва коллектив
харажатлар гуруҳлари

Индивидуал

ва

коллектив

харажатлар гуруҳлари

1

3.

Якуний

истеъмол

харажатларини
шакллантиришда
қўлланиладиган
классификатор

Давлат

бошқаруви

органлари

функциялари

классификацияси (COFOG)

Мазкур классификатор қисман
экспериментал

асосда

ишлатилади ва тўлиқ жорий
этилмаган

2

4.

Институционал
бирликларни, жумладан
давлат

секторини

аниқлашда
ишлатиладиган
классификатор

Институционал

секторлар

классификацияси

Корхона

ва

ташкилотлар

уларнинг иқтисодий фаолият
тури, ташкилий ҳуқуқий шакли
ва мулкчилик шакли кодлари
асосида

шартли

равишда

институционал

секторларга

бўлинади

2


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

7

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

Харажатларини ҳисобга

олиш шакллари

Халқаро стандартлар

Ўзбекистон тажрибаси

Халқаро

стандартларга

мос келиши

(1-мос келади,

2-қисман мос

келади,

3-мос

келмайди)

5.

Якуний

истеъмол

харажатларини

доимий

нархларда

ҳисоблаш

усули

Харажатларнинг

таркибий

қисмларини

мос

нарх

индекслари

орқали

дефляция қилиш усули

Харажатларни

давлат

бошқаруви

секторида

банд

бўлган

ёнланма

ишчилар

сонининг

ўзгариши

индекси

орқали экстраполяция қилиш
усули

2

6.

Маълумотлар манбаи

Административ
маълумотлар

Ўзбекистон

Республикаси

Молия вазирлигининг Давлат
бюджети ижроси тўғрисидаги
административ маълумотлари

1

7.

Маълумотларни
шакллантириш
даврийлиги

Чораклик ва йиллик

Чораклик ва йиллик

1

8.

Маълумотларни

нашр

этиш муддатлари

Чораклик – 90 кун
Йиллик – 18 ой

Чораклик – 30 кун
Йиллик – 11 ой

1

9.

Харажатлар

таркибида

асосий

капитал

истеъмолини

ҳисоблаш

усули

Узлуксиз

инветаризация

усули

Нобозор

ишлаб

чиқариш

ҳажмига

нисбатан

фоиз

ҳисобида

эксперт

жиҳатдан

баҳоланади

3

10.

Асосий

капитал

истеъмолини

ҳисоблаш

кесими

Асосий фондлар турлари
кесимида

(бинолар,

иншоотлар,

машина

ва

ускуналар ва номолиявий
активларнинг бошқа турлари
кесимида)

Жами

асосий

капитал

истеъмоли

баҳоланади

(номолиявий активлар турлари
кесимида баҳоланмайди)

3

Манба: Муаллифлар томонидан ишлаб чиқилган


Шу ўриндаМҲТ-2008 қўлланилганда ЯИМни ҳисоблашдаги ўзгаришларни ҳам

ҳисобга олиш муҳим. МҲТ-2008 стандартиБМТнинг Статистика комиссияси
раҳбарлигида ишлаб чиқилган ва жаҳон иқтисодиётининг охирги тенденцияларини
инобатга олади. Ушбу МҲТ-2008 га Европа иттифоқи, АҚШ, Канада мамлакатлари
тўлиқ ўтган. Шунингдек, МДҲ мамлакатларининг ушбу стандартни жорий этиш
бўйича алоҳида режалари мавжуд.

Янгиланган стандартда қатор муҳим иқтисодий операцияларни умуман олганда

янгича талқин қилиш кўзда тутилган. Бу илмий-тадқиқот фаолияти харажатлари,
ҳарбий харажатлар, молиявий воситачилик хизматлари ва хусусий уй-жойида яшаш
бўйича хизматларда акс этади.

Ҳозирга қадар МҲТ-93 халқаро стандарти Ўзбекистон Республикасининг миллий

ҳисоблар тизими учун методологик асос бўлиб ҳисобланади. Янги стандарт
қўлланилганда ЯИМни ҳисоблашнинг ҳар учала усулига – ишлаб чиқариш усули,
даромадлардан фойдаланиш усули ва даромадлар манбалари бўйича ЯИМни
шакллантириш усулига ўзгаришлар таъсир қилади.

МҲТ-93 га мувофиқ илмий фаолиятга харажатларни ҳисобга олиш, яъни илмий

фаолият турларининг бозор ишлаб чиқариши, улардан фойдаланадиган фаолият
турларининг оралиқ истеъмолига киритилади. МҲТ-2008 да активлар таснифи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

8

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

ўзгаради ҳамда ишлаб чиқариш жараёнида бир неча марта фойдаланилиши мумкин
бўлганилмий тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишларининг (ИТТКИ) натижалари
ялпи жамғариш сифатида таснифланади. Оралиқ истеъмолга ИТТКИ нинг фақат
такрор фойдаланиб бўлмайдиган натижалари киритилади.

ЯИМни ишлаб чиқариш усулида оралиқ истеъмол камаяди ва ялпи қўшилган

қиймат ортади.

Билвосита (қўшимча) равишда ўлчанадиган молиявий воситачилик хизмати

(БЎМВХ) МҲТ-93 да иқтисодий фаолиятнинг алоҳида тури сифатида ажратилган бўлса,
МҲТ-2008

да

БЎМВХ

катталиги,

янги

услубий

ёндашувлари

боис,

фойдаланувчиларнинг оралиқ ёки якуний истеъмолига киритилади. ЯИМни МҲТ-2008
га мувофиқ ҳисоблашда, оралиқ истеъмолга киритиладиган БЎМВХ катталиги
камаяди, бу эса ЯИМни кўпайтиради.

Хусусий уй-жойида яшаш бўйича хизматларни ҳисобга олишнингянгиланган

ёндашуви ҳам ЯИМни ўсишига олиб келади. МҲТ-93 услубияти бўйича ушбу
хизматлар, жисмоний шахслар мулки ҳисобида бўлган уй-жой фондининг умумий
майдонига ва ундан фойдаланишбўйича харажатларга асосан баҳоланади.МҲТ-2008
га мувофиқ хусусий уй-жойида яшаш бўйича хизматларга шартли аниқланган тўловни
ҳисоблаш учун фойдаланувчиларнинг харажатлар усули қўлланилади.

МҲТ

кўрсаткичларини

такомиллаштириш

доирасида

кузатилмайдиган

иқтисодни ҳисоблаш услубиятига алоҳида эътибор қаратилган. Миллий ҳисоблар
соҳасида халқаро стандартларга мувофиқ товарлар ва хизматларни янада тўлиқ
қамровини таъминлаш учун кузтилмайдиган иқтисодга қўшимча ҳисоб-китоб амалга
оширилади.

Хулоса ва таклифлар

1. Уй хўжаликларининг истеъмол товарларини сотиб олишга қилган

харажатларини ифодалашда корхоналар томонидан тақдим этиладиган истеъмол
товарларининг чакана савдо ҳажми тўғрисидаги ҳисобот маълумотларидан
фойдаланади. Ривожланган давлатлар тажрибаси ва халқаро ташкилотларнинг
тавсияларига кўра, ушбу маълумотларни шакллантиришда уй хўжаликлари
харажатлари кузатуви асосида шакллантириладиган истеъмол товарларига
харажатлар тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Чунки,
корхоналар томонидан тақдим этилган ҳисботларда солиқлардан қочиш мақсадида
чакана савдо айланмаси яшириб кўрсатилади. Шу муносабат билан, истеъмол
товарларига уй ҳўжаликларининг харажатлари ва истеъмол товарларининг чакана
савдо айтанмаси ўртасида тафовут келиб чиқади.

2. Уй хўжаликларининг умумий овқатланишга харажатлари тўғрисидаги

маълумотларни шакллантиришда умумий овқатланиш корхоналари томонидан
тақдим этиладиган ҳисобот маълумотларидан фойдаланилади. Юқоридаги
сабабларга кўра ушбу маълумотларни уй хўжаликларининг умумий овқатланишга
қилган харажатлари тўғрисидаги кузатув маълумотларидан фойдаланиш мақсадга
мувофиқ.
3. Уй хўжаликларининг пуллик хизматларга харажатларини аниқлашда аҳолига
хизмат кўрсатувчи корхоналар томонидан тақдим этиладиган аҳолига кўрсатилган
пуллик хизматлар ҳажми тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланилади. Бу ҳолатда
ҳам юқоридаги сабабларга кўра, ушбу маълумотларни уй хўжаликларининг пуллик


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

9

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

хизматлардан

фойдаланишга

қилган

харажатлари

тўғрисидаги

кузатув

маълумотларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

4. Уй хўжаликларининг якуний истеъмол харажатларига, чет эл фуқароларининг

Ўзбекистонда маҳсулот ва хизматлар истеъмоли учун харажатлари ва Ўзбекистон
фуқароларининг чет элларда маҳсулот ва хизматлар истеъмоли учун харажатлари
фарқини қўшиш мақсадга мувофиқ. Ушбу маълумотлар тўлов баланси тўғисидаги
маълумотлар асосида шакллантирилади. Юқорида келтирилган маълумотларнинг
тўғри, аниқ ва мутаносиблигини таъминлаш учун уй хўжаликларининг харажатлари
кузатувлари ва истеъмол нархлари индекслари таснифлагичи (ИНИТ) асосида
шакллантирилиши ҳамда аҳолининг ялпи хатлови натижасида олинган маълумотлар
талаб қилинади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини

янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги 2017 йил 7
февралдаги ПФ-4947-сон Фармони. Ўзбекистон Республикасининг Қонун ҳужжатлари
тўплами, 2017 йил, 6-сон, 70-модда.

2.

Мирзиёев Ш.М. 2019 йилда мамлакатимизни ривожлантиришнинг энг муҳим

устувор вазифалари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Парламентга Мурожаатномаси. 2018 йил 28 декабрь.

3.

Агапова Т.А., Серегина С.Ф. Макроэкономика. Учебник.-7-е изд.перераб. и доп.

–М.: Дело и сервис, 2007. 25 с.

4.

Васильева А.В. Макроэкономическая статистика и национальное счетоводство.

М.: МЭСИ, 2015 й.- 123-б.

5.

Ғойибназаров Б.К. “Ўзбекистон Республикасида миллий ҳисоблар тизимини

ишлаб чиқишнинг илмий-методологик асослари” (статистик аспект) и.ф.д.
даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати.- Т.:ТДИУ.2006.32 б.

6.

Золотачук В.В. Макроэкономика. Учебник. – М:. Инфра –М, 2014. 107 с.

7.

Мамбетжанов Қ.Қ.Ялпи ички маҳсулотни харажатлар бўйича ҳисоблаш

усулини такомиллаштириш йўллари // Иқтисод ва молия Т.:2017, 9-12 б.

8.

В.Н. Долгова, Т.Ю. Медведева, Т.В. Хомутинникова. Макроэкономическая

статистика. Практикум. М.: Финансовый университет, 2015 г.- 149-стр.

9.

Маткаримова

И.

А.

Ялпиичкимаҳсулотҳажмини

баҳолашусуллари

(миллийҳисоблартизимиасосида) // Молодой ученый. — 2017. — №16.2. — С. 16-19.
— URL https://moluch.ru/archive/150/42520/.

10.

Рустамов Н.И.Ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи тўғрисидаги илмий назариялар

ва унинг ҳисобланишига доир мулоҳазалар. //“Иқтисодиёт ва инновацион
технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил.

11.

Носова С.С. Макроэкономика. Учебное пособие – М:. КНОРУС. 2014. 331 с.

12.

Пол А. Самуэльсон, Вильям Д. Нордхаус. Экономика. Пер с анг.– М:. Инфра –

М, 2000. 442 с.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг «Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича Харакатлар стратегияси тутрисида»ги 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармони. Узбекистон Республикасининг Крнун цужжатлари туплами, 2017 йил, 6-сон, 70-модда.

Мирзиёев Ш.М. 2019 йилда мамлакатимизни ривожлантиришнинг энг муцим устувор вазифалари тугрисидаги Узбекистон Республикаси Президентининг Парламентга Мурожаатномаси. 2018 йил 28 декабрь.

Агапова Т.А., Серегина С.Ф. Макроэкономика. Учебник.-7-е изд.перераб. и доп. -М.: Дело и сервис, 2007. 25 с.

Васильева А.В. Макроэкономическая статистика и национальное счетоводство. М.: МЭСИ, 2015 й.-123-6.

Гойибназаров Б.К. "Узбекистон Республикасида миллий цисоблар тизимини ишлаб чицишнинг илмий-методологик асослари" (статистик аспект) и.ф.д. даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати.- Т.:ТДИУ.2ОО6.32 б.

Золотачук В.В. Макроэкономика. Учебник. - М:. Инфра -М, 2014.107 с.

Мамбетжанов К.Ц.Ялпи ички мацсулотни харажатлар буйича х,исоблаш усулини такомиллаштириш йуллари // Ицтисод ва молия Т.:2017, 9-12 б.

В.Н. Долгова, Т.Ю. Медведева, Т.В. Хомутинникова. Макроэкономическая статистика. Практикум. М.: Финансовый университет, 2015 г.- 149-стр.

Маткаримова И. А. Ялпиичкимацсулотцажмини бахрлашусуллари (миллийх,исоблартизимиасосида) // Молодой ученый. — 2017. — №16.2. — С. 16-19. — URL https://moluch.ru/archive/150/42520/.

Рустамов Н.И.Ялпи ички мацсулот курсаткичи тугрисидаги илмий назариялар ва унинг цисобланишига дойр мулоцазалар. //"Ицтисодиёт ва инновацион технологиялар" илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил.

Носова С.С. Макроэкономика. Учебное пособие - М:. КНОРУС. 2014. 331 с.

Пол А. Самуэльсон, Вильям Д. Нордхаус. Экономика. Пер с анг.- М:. Инфра М, 2000. 442 с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов