“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил
1
www.iqtisodiyot.uz
С.К. Салаев, и.ф.д., проф.,
Б.У. Таджиев, тадқиқотчи, УрДУ
КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ
ЭКСПОРТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШДА ЖАМҒАРМАЛАРНИНГ
РОЛИ
В данной статье рассматривается вопросы о роли фондов по поддержки
экспорта малого бизнеса и частного предпринимательства. Анализируется
география, структура экспорта и импорта, спрос на товары и услуги
субъектов малого бизнеса в зарубежных странах.
This article discusses the issues of the role of the funds for the support of exports
of small business and private entrepreneurship. It analyzes the geography of exports
and imports of the demand for goods and services to small businesses in foreign
countries.
Kалитли сўзлар:
кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик, экспорт, импорт,
экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси,
Барчамизга маълумки, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик (КБХТ)
субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Ўзбекистон
Республикаси Президентининг “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида”ги 2013 йил 8 августдаги ПҚ-2022-сонли Қарорига
мувофиқ Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳузурида ташкил этилди.
Жамғарманинг мақсади тадбиркорларга ташқи бозорларни ўрганиш ва чет
эллик шерикларни топиш, халқаро тендер савдоларида иштирок этиш,
шунингдек, экспорт шартномаларини тузиш, халқаро сертификатлар, рухсат
беришга оид ҳужжатларни олиш ва божхона расмийлаштируви бўйича фаол
ёрдам беришдан иборат бўлиб, мазкур Жамғарма томонидан 2014 йилда 2 минг
400 та тадбиркорлик субъектига ўз товар ва хизматларини ташқи бозорларга
чиқариш бўйича ҳуқуқий, молиявий ва ташкилий хизматлар кўрсатилди.
Жамғарма кўмагида КБХТ субъектлари томонидан 1 миллиард 250 миллион
АҚШ доллари миқдоридаги экспорт шартномалари тузилди. Мазкур
шартномалар асосида ўтган йили қиймати 840 миллион АҚШ долларидан зиёд
товарлар экспорт қилинди [1].
Республикамиз Президенти И.А. Каримов “Жаҳон бозорларида рақобат
тобора
кучайиб
бораётган
бугунги
шароитда
иқтисодиётимизнинг
рақобатдошлигини тубдан ошириш, экспортга маҳсулот чиқарадиган
корхоналарни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, фермер хўжаликлари, КБХТ
субъектларининг экспорт фаолиятидаги иштирокини ҳар томонлама
рағбатлантириш устувор аҳамият касб этади”
[2] деб айтиб ўтдилар ва КБХТ
субъектлари ўз маҳсулотларини экспорт қилишдан ва экспортга маҳсулот
чиқарадиган саноат корхоналаридан фарқли равишда кичик бизнес субъектлари
ва фермерлар ўз маҳсулотларини экспорт қилишдан олган валюта
тушумларининг 50 фоизини банкларга сотиш мажбуриятидан озод қилингани
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил
2
www.iqtisodiyot.uz
ва уларнинг экспортга маҳсулот етказиб беришдан биринчи навбатда, ўзлари
манфаатдор бўлишларини таъкидлаганлар. Бу борада фаолият юритаётган
мутасадди ташкилотлар Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо
вазирлигининг қайта ташкил этилган тузилмалари-нинг масъулияти янада
оширилди. Бугунги кунда ана шу тузилмалар экспортни мувофиқлаштириш ва
экспорт фаолиятига янги иштирокчиларни жалб қилиш, юртимизда ишлаб
чиқарилаётган маҳсулотларни экспортга етказиб бериш кўламини кенгайтириш
ва янги бозорларга кириб бориш учун масъулдир. Ўзбекистон Республикаси
Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳузурида ташкил этилган “Кичик
бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-
қувватлаш жамғармаси” томонидан ушбу
йўналишда амалга оширилаётган
ишлар алоҳида эътиборга лойиқдир. Мазкур жамғарма тадбиркорлик
субъектларига товар ва хизматларни ташқи бозорларга олиб чиқиш бўйича
ҳуқуқий, молиявий ва ташкилий хизматлар кўрсатиб келмоқда.
2016 йилда жамғарма устав капиталини камида икки баробар кўпайтириш
ҳисобидан унинг молиявий имкониятларини, ваколатлари, вазифа ва
кўрсатаётган
молиявий
хизматлари
рўйхатини
янада
кенгайтириш,
мамлакатимиз минтақаларида жамғарманинг таркибий бўлимларини ташкил
қилиш режалаштирилган бўлиб, жамғарма хизматлари бугунги кунда
қуйидагилардан иборат:
1.
Ташқи бозорларнинг чуқур маркетинг тадқиқотларини ўтказиш;
2.
Тадбиркорлик
субъектлари
ишлаб
чиқарган
маҳсулотларинг
ассортименти ва турларини тизимли асосда таҳлил қилиш;
3.
Тадбиркорлик субъектларининг маҳсулотларини ташқи бозорларга
чиқаришда, харидорларни излашда, шартномаларни тайёрлаш ва тузишда,
экспорт қилувчиларни эҳтимолий хавф-хатардан ишончли химоялашда,
шунингдек, хорижий мамлакатларнинг қонунчилиги бўйича талаб этилган
зарур лицензиялар, сертификатлар ҳамда бошқа рухсатнома ва йиғимларни
олиш ва тўлашда юридик, молиявий ва ташкилий хизматлар кўрсатиш;
4.
Тадбиркорлик
субъектлари
тамонидан
ишлаб
чиқариладиган
маҳсулотларнинг чет элдаги рекламасини таъминлаш;
5.
Хорижий мамлакатларда ўтказиладиган ярмарка ва кўргазмаларда
мамлакатимиз тадбиркорлари иштирокини таъминлаш;
6.
Тадбиркорлик субъектларининг чет элдаги тендер савдоларидаги
иштирокини кенгайтиришга, шунингдек ярмаркалар “давра столлари” ва
бошқаларни ташкил этиш йўли билан мамлакатимиз товар ишлаб
чиқарувчилари билан хорижий харидорларнинг мулоқотларини ташкил этишга
кўмаклашиш.
Жамғарма 2015 йилда 3213 та тадбиркорлик субъектларига маҳсулот ва
хизматларни экспорт қилишда ташкилий, хуқуқий ва молиявий хизматлар
кўрсатди. Амалга оширилган ишлар натижасида, умумий қиймати 1045
млн.долл.га тенг маҳсулот ва хизматларни экспорт қилишга эришилди [3].
Жамғарма тамонидан тадбиркорларга кўрсатилган хизматлар ёрдамида
экспорт қилинган махсулотларни қуйидаги 1-жадвалда кўриб ўтишимиз
мумкин:
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил
3
www.iqtisodiyot.uz
1-жадвал
Ўзбекистон Республикасида КБХТ субъектлари томонидан
экспорт қилинган маҳсулотларнинг таркиби
№
Тармоқ номи
Фоизда
1
2
3
1.
Текстил махсулотлари
37
2.
Қишлоқ хўжалиги махсулотлари
32
3.
Хизматлар
13
4.
Қурилиш материаллари
6
5.
Чарм пойафзал махсулотлари
5
6.
Хунармандчилик махсулотлари
2
7.
Озиқ-овқат махсулотлари
1
8.
Кимё саноати махсулотлари
2
9.
Гилам маҳсулотлари
1
Манба: www.nbu-export.uz, info@nbu-export.uz.
1-жадвалдан кўринадики, экспорт қилинган маҳсулотлар таркибида
текстил маҳсулотлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг улуши бошқа
тармоқ улушларига қараганда каттадир. Хизмат кўрсатиш соҳаси ҳам экспорт
маҳсулотлари таркибида 13 фоизни ташкил қилиб, бугунги кунда ушбу соҳада
80 минг 400 та кичик бизнес субъектлари фаолият юритиб, бу хизмат кўрсатиш
соҳаси корхоналари умумий сонининг 80 фоиздан ортиғини ташкил қилмоқда
ва бу соҳани
қишлоқ ва туманларимизда изчил ривожлантиришга алоҳида
эътибор қаратилиши натижасида, қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш ва сервис
соҳасини янада жадал ривожлантириш дастури доирасида сўнгги уч йилда
22 минг 800 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилди, кўрсатилаётган хизматлар
ҳажми 1,6 баробар, қишлоқда бир кишига тўғри келадиган хизматлар ҳажми
1,5 баробар ошди
[2].
Мамлакатимиз
КБХТ
субъектлари
томонидан
экспорт
қилинган
маҳсулотларнинг географиясига эътибор берадиган бўлсак, экспорт таркибида
энг катта улушни Россия Федерацияси, Қозоғистон, Хитой Халқ республикаси,
Франция каби давлатлар ташкил қилади (2-жадвалга қаранг).
2-жадвал
Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда КБХТ субъектлари
маҳсулотларининг экспорт географияси
№
Давлат номи
фоизда
1
Россия
54
2
Қозоғистон
12
3
Хитой
9
4
Франция
7
5
Туркия
5
6
Жанубий Корея
5
7
Қирғизистон
4
8
Хиндистон
1
9
Белорусия
1
10 Эрон
1
11 Украина
1
Манба: www.nbu-export.uz, info@nbu-export.uz.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил
4
www.iqtisodiyot.uz
Жамғарма қишлоқ хўжалигида банд бўлган КБХТ субъектларига ҳам
хизмат кўрсатиш борасида анча фаолдир, буни қуйидаги 3-жадвалда кўриб
ўтишимиз мумкин.
3-жадвал
Қишлоқ хўжалигида банд бўлган тадбиркорлик субъектларига
кўрсатилган хизматлар
Хизмат тури
Тадбиркорлар сони
1
2
Ташқи бозорларни ўрганиш ва хориждан ишончли
ҳамкор топишда
2894
(бундан 90 тасига хорижий
ҳамкор топишда
кўмаклашилди)
Хорижда бўладиган халқаро кўргазма ва ярмаркалар,
тендерларда қатнашишда, хорижий давлатларнинг
қонунчилигидан келиб чиқиб талаб қилинадиган рухсат
берувчи хужжатлар, сертификат ва лицензиялар олишда
ҳамда божхона расмийлаштирувида
203
Экспорт шартномаларни тузиш, уларни тегишли давлат
органларида рўйхатга қўйишда ҳамда суғурта полиси
орқали маҳсулотларни экспорт қилишда
116
Жами
550
Манба: www.nbu-export.uz, info@nbu-export.uz.
Жамғарма тамонидан ип калаваси, газлама, янги узилган ва қуритилган
қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотлари, жун ва бошқа турдаги
маҳсулотларга хорижий ҳамкорлар топиш мақсадида МДҲ, Англия, Италия,
Сингапур, Хиндистон, Украина, Хитой, Туркия ва бошқа мамлакат бозорлари
ўрганилиб чиқилиб, маҳсулотлар, хусусан янги узилган мева ва сабзавотларни
хорижий мамлакатларга экспорт қилишда юзага келадиган транспорт
харажатлари бўйича тадбиркорлар учун таҳлилий маълумотлар тайёрланди (4-
жадвал).
4-жадвал
Ташқи бозорларда импортга талаб, млн.АҚШ.долларида
Мамлакат
Жами
импорт
Қишлоқ
хўжалиги
Кимё
маҳсу-
лотлари
Тўқима
чилик
маҳсулот-
лари
Текстиль
маҳсу-
лотлари
Озиқ-
овқат
1
2
3
4
5
6
7
Афғонистон
8724,0
1200,5
131,1
8,7
132,4
1200,5
Қозоғистон
48872,5
4726,9
5108,4
965,3
492,1
4462,4
Жанубий
Корея
515586,0
33386,3
46665,0
7535,3
5217,6
25285,1
Қирғизистон
6069,7
968,9
613,2
268,1
160,1
880,9
Латвия
17863,9
3323,4
2096,8
455,9
295,8
2902,8
Россия
342980,0
44725,9
40165,6
9014,3
4365,0
41759,7
Манба: www.nbu-export.uz, info@nbu-export.uz.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил
5
www.iqtisodiyot.uz
4-жадвалдан
кўринадики, ташқи бозорларда қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларига талаб юқори бўлиб, жами импорт маҳсулотларини катта
қисмини ташкил қилмоқда.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг
асосан мева маҳсулотлари айрим мамлакатларна импортига эътибор берадиган
бўлсак, асосан олма, хурмо, анор, қовун ва тарвуз маҳсулот-ларини турларини
ва нархларини кўриб ўтишимиз мумкин (5-жадвалга қаранг).
5-жадвал
Ташқи бозорларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
турларига бўлган талаб
Импорт
Давлати
Маҳсулот
номи
Нави
Нархи
(1 кг учун
долларда)
Импортга йиллик
талаб
1
2
3
4
5
Россия Федерацияси
Хурмо
"Лепешка"
"Коралек"
1,4 $ -1,7 $
450 тонн
"Инжирная"
"Ромашка"
1,5 $ - 1,6 $
Қовун
Торпедо
0,92 $
200 минг тонн
Анор
Турецкий
1,40 $ - 1,50 $
480 минг тонн
Олма
Granny Smith
1,7 $ - 1,9 $
1,38 млн. тонн
Италия
Олма
Gala
1 $
1 млн.тонн
Хурма
Gala
1 $
Қовун
Галия
0,60 $ - 0,88 $
100 минг тонн
Қовун
Пиэль де Санто 0,45 $ - 0,60 $
70 минг тонн
Тарвуз
Черный арбуз
0,5 $ - 0,10 $
70 минг тонн
Тарвуз
Зебра тарвуз
0,15 $ - 0,20 $
70 минг тонн
Германия
Олма
Gala (Франция)
1,75 $ - 1,95$
1 млн.тонн
Олма
Golden (Италия)
1,55 $ - 1,65$
1 млн.тонн
Олма
Jonagold
(Германия)
1 $ - 1,3$
0,5 млн.тонн
Япония
Хурмо
Амагаки
3,5 $
Х
Олма
Фуджи
2,5 $
3,1 млн.тонн
Польша
Олма
Gala
0,30 $ - 0,45$
Х
Испания
Олма
Gala
0,50 $ - 0,55$
1,1 млн.тонн
Венгрия
Олма
Gala
0,65 $ - 0,70 $
0,25 млн.тонн
Голландия
Олма
Golden
1,45 $ - 1,55 $
0,25 млн.тонн
Granny Smith
1,55 $ - 1,65 $
0,25 млн.тонн
Буюк Британия
Олма
Gala
1 $
1,65 млн.тонн
Манба: www.nbu-export.uz, info@nbu-export.uz.
5-жадвалдан кўринадики олма, хурмо, анор, қовун ва тарвуз маҳсулот-
ларини ушбу мамлакатларга мамлакатимиздан экспорт қилиш мумкин, чунки
мамлакатимизнинг деярли барча худудларида бу маҳсулотлар етиштирилади
ҳамда ҳозирги кунда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европа Иттиқоқи
мамлакатларига экспорт қилинмоқда.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил
6
www.iqtisodiyot.uz
6-жадвал
Ўзбекистон Республикасидан Европа Иттифоқи мамлакатларига қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари экспорти (минг.долл.)
Маҳсулот
коди
Маҳсулот номи
2012
2013
2014
2014/2013
1
2
3
4
5
6
Ўзбекистондан Европа
Иттифоқига жами экспорт
10 974
12266
18315
149.3%
0806
Узум, янги узилган
ёки қуритилган
7884
8126
8597
105.8%
0813
Қуритилган мева
1507
1024
5973
483.3%
0802
Ёнғоқлар
836
2363
2718
115.0%
0807
Янги узилган қовун
ва тарвуз
718
750
1016
135.5%
0809
Ўрик, гилос,
шафтоли, олхўри
2
2
11
450.0%
0810
Бошқа ҳўл мевалар
27
1
0
Манба: www.nbu-export.uz, info@nbu-export.uz.
6-жадвалдан кўринадики, Европа Иттифоқи мамлакатларига асосан узум
ва қуритилган мевалар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортининг катта
қисмини ташкил қилган. 2014 йилга келиб қовун, тарвуз ҳамда ўрик, гилос,
шафтоли ва олхўри маҳсулотларини экспорти ҳам сезиларли даражада
ортганини кўришимиз мумкин.
Жамғарма тамонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Европа
Иттифоқига экспорт қилишда амал қилиш керак бўлган тавсиялар ишлаб
чиқилган. Булар қуйидагилардир:
маҳсулотларни қўлда тозалаш керакли самарани бермайди, шу сабабли
замонавий ускуналар (лазер тозалаш, метал детектор, калибровка) ёрдамида
маҳсулотни тозалаш, саралаш ва калибровка қилиш талаб этилади;
мижознинг талабига мувофиқ, маҳсулотлар логистикасини ташкил
қилиш талаб этилади;
Европа иттифоқига жўнатишдан олдин микробиологик тест ўтказиш;
маҳсулотни ЕИ талабларига мувофиқ қадоқлаш (озиқ-овқат картони,
озиқ-овқат пленкаси, конунчилик талабларига мос маркировка);
келишувга мувофиқ маҳсулотларни етказиб беришда узилишларга йўл
қўймаслик.
2015 йил бошидан Жамғарма кўмагида 192 та тадбиркорлар халқаро
кўргазма ва анжуманларда иштирок этишига ёрдам кўрсатилди. Хорижий
ҳамкорларни республикамизга таклиф этилиши натижасида, 400 дан ортиқ
тадбиркорларимиз Россия, Латвия, Литва ва бошқа давлатлар ишбилармон
доиралари ҳамда хорижий савдо мажмуалари вакиллари билан музокаралар
ўтказди. Натижада 481 млн. АҚШ долларлик экспорт келишувлари имзоланди
ва улар доирасида 56 млн. АҚШ долларлик экспорт амалга оширилди[3].
2016 йилнинг 16-25 январь кунлари Жамғарма 50 дан ортиқ тадбиркор-
ларнинг 100 дан ортиқ турдаги маҳсулотлари билан Германиянинг Берлин
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил
7
www.iqtisodiyot.uz
шаҳрида бўлиб ўтган “Яшил ҳафта 2016” халқаро кўргазмасида иштирок этиб,
«Абдурахмон Абдугаффар Давр», «Шермухаммад Бобо», «Хайрулло Бахром
Бойматов», «Туланбек хожи Абдурашид боғи» фермер хўжаликларига 9 млн.
АҚШ долларидан ортиқ экспорт келишувларини тузишга кўмаклашди.
Жамғарма жорий йилнинг 22-25 январь кунлари Францияда ўтказилган
«Who’s Next – Pret-a-Porter Paris 2016» текстил кўргазмасида 231 та
тадбиркорларнинг тижорат таклифлари, каталог ва буклетларини тарқатди, 100
дан ортиқ хорижий хамкорлар билан музокаралар ўтказди ва натижада умумий
қиймати 10,8 млн. АҚШ долларлик текстил маҳсулотлари экспорти бўйича
келишувларга эришилди.
Фикримизча, жорий йилда мазкур жамғарманинг устав капиталини икки
баробар кўпайтирилиши натижасида, унинг молиявий имкониятлари,
ваколатлари, вазифа ва кўрсатаётган молиявий хизматлари рўйхатини янада
кенгаяди ва тадбиркорларимизнинг маҳсулотларига хориждан янада кўпроқ
истеъмолчилар ва ҳамкорлар топишда, шартномалар имзолашда жамғарманинг
имкониятлари янада кенгаяди.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “2015
йилда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, модернизация ва
диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк
хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш-устивор вазифамиздир”
мавзусидаги
мамлакатимизни
2014
йилда
ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг
энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг
мажлисидаги маърузаси // Туркистон, 2015 йил 17 январь, 2-бет.
2.
«Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, олиб
бораётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил
давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада
кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир
»
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-
иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий
дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар
Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси // Халқ сўзи, 2016 йил 16 январь, 2-бет.
3.