Формирование структуры населения и трудового потенциала Нижнеамударьинского региона

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
316-322
67
5
Поделиться
Садуллаев A., Cалаев С., & Султанов, Ж. (2016). Формирование структуры населения и трудового потенциала Нижнеамударьинского региона. Экономика и инновационные технологии, (1), 316–322. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8682
A Садуллаев, Ургенчский государственный университет

к.э.д., заслуженный профессор

С Cалаев, Ургенчский государственный университет

к.э.д., профессор

Ж Султанов, Ургенчский государственный университет

кандидат старшего научного сотрудника

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассматривается вопросы формирования трудового потенциала Нижне Амударьинского региона Республики Узбекистан в годы независимости.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

А.С. Садуллаев, и.ф.д., фахрий профессор,

С.К. Cалаев, и.ф.д., проф., Ж.А. Султанов,

катта илмий ходим изланувчи, УрДУ

ҚУЙИ АМУДАРЁ МИНТАҚАСИДА АҲОЛИ ТАРКИБИ ВА МЕҲНАТ

САЛОҲИЯТИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ

В данной статье рассматривается вопросы формирования трудового

потенциала Нижне Амударьинского региона Республики Узбекистан в годы
независимости.

This article discusses the issues of formation of labor potential of the Lower

Amudarya region of the Republic of Uzbekistan in the years of independence.

Kалитли сўзлар:

аҳоли сони, аҳолининг ёш таркиби, демографик ёшлик,

демографик қарилик, меҳнат юки, болалар юки, қариялар юки, меҳнат
салоҳияти, меҳнат ресурслари, ишчи кучи, ишсиз, иқтисодий фаол аҳоли,
иқтисодий нофаол аҳоли.

Минтақа меҳнат салоҳиятининг шаклланишида ушбу ҳудудда яшовчи

аҳолининг таркибий тузилиши муҳим аҳамиятга эга бўлади. Аҳоли таркибида
ёшларнинг кўп бўлиши келажакда меҳнат ресурсларининг сони ҳам юқори
миқдорда бўлишига замин яратади. Агар аҳоли таркибида юқори ёшдагилар
катта улушга эга бўлса, келажакда иқтисодиётни меҳнат ресурслари билан
таъминлашда муаммолар пайдо бўлади. Худди шундай равишда аҳолининг
жинсий таркиби ҳам меҳнат салоҳиятининг сифатига ўзига хос таъсир
кўрсатади.

Аҳолининг

маълумотлилик

даражаси,

касблар

бўйича

тақсимланиши мамлакатдаги бандлик даржасига бевосита таъсир кўрсатади.

Жамиятнинг эркаклар ва аёлларга ажратилиши аҳолининг жинсий таркиби

ҳисобланади. Унинг шаклланиши туғилганлар орасида ўғил болалар ва қиз
болалар нисбати, эркаклар ва аёллар ўртасида ўлим кўрсаткичларининг фарқ
қилиши, миграция, урушлар ва ҳ.к. омиллар натижасида юз беради.

Аҳолининг жинсий таркибини миқдорий баҳолашда бир неча

кўрсаткичлардан: эркаклар ва аёллар сони, жамиятда эркаклар ва аёлларнинг
улуши, ҳар 1000 аёлга тўғри келадиган эркаклар сони, ҳар бир ёшдаги эркаклар
ва аёллар улуши ва бошқалардан фойдаланилади. Жамият жинсий таркибининг
номутаносиблиги даражаси ўлчов-шкаласи асосида аниқланади. Агар
жамиятдаги эркаклар ва аёлларнинг улушидаги фарқ модул бўйича 1 фоизни
ташкил қилса – бу паст даража, 1 дан 3 фоизгача бўлса – ўртача даража ва 3
фоиз ва ундан юқори бўлса аҳоли жинсий таркибининг анча катта даражада
номутаносиб эканлигини билдиради [1,3].

Ҳозирги пайтда бутун ер шарида жинсларнинг нисбатан тенглиги

кузатилиб турибди (эркаклар ер шари аҳолисининг 50,1 фоизини, аёллар эса
49,9 фоизини ташкил қилади). Ўзбекистонда аёллар ҳиссаси 50,3 фоизга,
эркаклар ҳиссаси эса 49,7 фоизга тенгдир. Қуйи Амударё минтақасида
аҳолининг жинсий таркибида эркаклар Қорақалпоғистонда 49,7 ва Хоразмда
50,1 фоизни ташкил қилади. Шунга мос равишда аёлларнинг ҳиссаси 50,3 ва
49,9 фоизга тенгдир [2].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Аҳолининг ёш таркиби деганда одамларнинг ёшлари бўйича

тақсимланиши тушунилади. Шу мақсадда статистикада бир йиллик, беш
йиллик ва ўн йиллик ёш гуруҳлари қўлланилади, зарурият бўлганда эса турли
ёш оралиқларидаги гуруҳлардан ҳам фойдаланилади.

Демографик таҳлилда жамиятнинг ёш таркиби тури тўғрисидаги масалада

кўпинча Г.Сундберг классификациясидан фойдаланилади. Унга аҳолининг
таркибида учта авлодни: болалар, ота-оналар ва боболар-бувиларни ажратиш
тўғрисидаги назарий концепция асос қилиб олинади. Уларнинг нисбатидан
келиб чиқиб, аҳоли ёш таркибининг турини ҳам кузатиш, ҳам ҳисоб-китоб
қилиш амалга оширилади [2] (1-жадвал).

1-жадвал

Аҳолининг ёш таркиби турлари (Г.Сундберг классификациясига кўра)

Ёш гуруҳлари

Аҳолининг ёш таркиби, % да

прогрессив

доимий

регрессив

1

2

3

4

0-14 (болалар)

40

27

20

15-49 (ота-оналар)

50

50

50

50 ва ундан катта (бобо-бувилар)

10

23

30

Жами

100

100

100

Г. Сундберг классификациясида ажратилган аҳоли авлодлари асосида

демографик юк коэффициенти аниқланиши мумкин. Болалар юки коэффици-
енти болалар авлоди сони билан ота-оналар авлоди сони ўртасидаги нисбат
билан аниқланади. Бобо-бувилар юки коэффициенти бобо-бувилар авлоди сони
билан ота-оналар авлоди сони ўртасидаги нисбат билан аниқланади. Икки
коэффициент ҳам 1000 киши ота-оналар авлоди ҳисобида амалга оширилади.
Уларни қўшиб чиқсак, демографик юкнинг умумий коэффициенти келиб
чиқади. Статистика амалиётида демографик юкнинг коэффициентларини
аниқлашда аҳолининг қуйидаги ёш гуруҳлари: 0-14,15-59, 60 ёш ва ундан
катталар кўрсаткичларидан фойдаланилади [2,3].

Қуйи Амударё минтақасида аҳоли таркибида демографик юкни меҳнат

юки тарзида қуйида кўриб чиқамиз. Қарияларнинг ҳиссаси ошиб бориши билан
боғлиқ бўлган жамият ёш таркибининг ўзгариши жараёни

аҳолининг қариб

бориши

деб аталади. Унга туғилиш ва ўлимнинг динамикаси, миграция ва

уруш каби омиллар таъсир кўрсатади. Жамиятнинг қариб бориш даражасини
баҳолаш аҳолининг умумий сонида 60 ва ундан катта ёшдаги кишиларнинг
ҳиссасини кўрсатиб берувчи қариш коэффициенти асосида амалга оширилади.
Бу кўрсаткичнинг сифатий тавсифини бериш учун Э.Россетнинг махсус
шкаласидан фойдаланилади (2-жадвал).

Қари кишилар таркибидаги узоқ яшайдиганларга, яъни 80 ва ундан катта

ёшдагиларга алоҳида эътибор қаратилади. Узоқ яшаш кўпгина омилларга
боғлиқ бўлиб, уларга наслнинг хусусияти, экологик вазият, турмуш тарзи,
меҳнатнинг шароити ва тури, тиббиёт хизматининг сифати ва бошқалар
киритилади. Узоқ яшаш даражаси 60 ва ундан катта аҳоли таркибида узоқ
яшаганларнинг ҳиссасини кўрсатиб берувчи коэффициент ёрдамида акс
эттирилади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

2-жадвал

Аҳоли қариб бориши жараёнини баҳолашнинг Э.Россет шкаласи

60 ёшдан ошган шахс-ларнинг ҳиссаси, фоизда

Тавсифи

1

2

8 дан кам

Демографик ёшлик

8-10

Қарилик арафаси

10-12

Қарилик

12 дан кўп

Демографик қарилик

12-14

бошланғич даражаси

14-16

ўртача даража

16-18

ривожланган даража

18 дан кўп

кучли ривожланган даража

Аҳолининг

маълумотлилик

таркиби

деганда

жамиятнинг

маълумотлилик даражаси бўйича тақсимланиши тушунилади. Маълумот – бу
ўқиш жараёни давомида олинган махсус билимлар ва амалий кўникмалар
йиғиндисидир. Ўзбекистонда маълумотлиликнинг қуйидаги турлари: ўрта,
ўрта-махсус ва олий маълумот кабилар ажратилади.

Аҳолининг

маълумотлилик

таркибини

таҳлил

қилиш

амалда

фуқароларнинг саводхонлигини ўрганишдан бошланади. У маълум бир
ёшдагилар (масалан, 9 дан 49 ёшгача) орасида ўқишни ва ёзишни биладиганлар
улуши билан аниқланади. Аниқроқ статистик таҳлил учун олий ва ўрта
маълумотга эга бўлган шахслар сони; олий ва ўрта маълумотга эга бўлган
шахсларнинг 10 ёш ва ундан катта бўлган ҳар 1000 аҳолига тўғри келиши; олий
ва ўрта маълумотга эга бўлган шахсларнинг халқ хўжалигида банд бўлган ҳар
1000 кишига тўғри келиши каби маълумотлардан фойдаланилади.

Мамлакатимизда ва унинг Қуйи Амударё минтақасида ҳам аҳолининг 100

фоиз саводхонлигига эришилган.

Корхона ва ташкилотларда ёлланиб ишлайдиганларнинг маълумоти

бўйича тақсимланишини 2010 йил маълумотларига кўра таҳлил қиладиган
бўлсак, Қуйи Амударё минтақасида бандлар бўлганлар ичида олий
маълумотларининг улуши ўртача республика кўрсаткичидан юқори экан.
Қорақалпоғистон Республикасида эса ёлланиб ишлайдиганлар ўртасида ўрта-
махсус маълумотлилар жуда юқори улушга эгадир [2,5] (3-жадвал).

3-жадвал

Корхона ва ташкилотларда ёлланиб ишлайдиганларнинг маълумоти

бўйича тақсимланиши, 2010 йил. (фоизда) 5]

Жами

Шу жумладан, маълумоти

олий

ўрта-

махсус

Ўрта ва тўлиқ
бўлмаган ўрта

1

2

3

4

5

Ўзбекистон Республикаси

100,0

31,5

37,5

31,0

Қорақалпоғистон
Республикаси

100,0

32,2

44,4

23,4

Хоразм вилояти

100,0

34,0

35,3

30,7


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Иқтисодиёт тармоқларида банд бўлганларнинг маълумоти бўйича таҳлил

шуни кўрсатадики, 1991-2010 йиллар давомида банд аҳоли ичида олий
маълумотга эга бўлганлар ҳиссаси 16,4 % га кўпайган, ўрта маҳсус маълумотга
эга бўлганлар улуши эса 8,7 %га қисқарган. Бу шундан далолат берадики, бозор
иқтисодиёти рақобатга асосланган тизим бўлгани учун маълумоти юқори
бўлганларга талаб катта бўлади, маълумоти паст, ҳеч қандай касби йўқларга эса
талаб деярли бўлмайди [2].

Мамлакат аҳолисининг тармоқлар бўйича тақсимланиши

иқтисодий

жиҳатдан муҳим ҳисобланади. Аҳолининг тармоқ таркиби мамлакатнинг
иқтисодий жиҳатдан ривожланганлик даражасини белгилаб берувчи муҳим
кўрсаткич ҳисобланади. Уни ўрганишда ижтимоий ишлаб чиқаришнинг ҳар бир
тармоғида банд бўлганларнинг сони ва ҳиссаси кўрсаткичидан фойдаланилади.

Қуйи Амударё минтақаси иқтисодиёти тармоқларида банд бўлганларнинг

таркибини таҳлил қилганимизда уларнинг асосий қисми (30-33%) қишлоқ
хўжалигида банд эканлигини кўрамиз. Бу умумреспублика кўрсаткичидан (22-
25%) анча баланддир. Саноат ва қурилишда банд бўлганларнинг вилоятдаги
ҳиссаси (17,6 %) эса умумреспублика кўрсаткичидан (24,3 %) бироз пастдир.
Ушбу ҳолат минтақанинг саноат жиҳатдан ривожланиши анча заиф эканлигини
англатади. Минтақада ижтимоий соҳа тармоқларида (22 %) хизмат қилувчилар
ҳам банд бўлганларнинг кўпчилик қисмини ташкил қиладилар [2].

Банд бўлганларни таркибий жиҳатдан тахлил қилиш билан биргаликда

уларнинг давр давомида ўзгаришини кўриб чиқиш бозор муносабатларининг
иқтисодиётда аста-секин шаклланиб бораётганлигидан далолат беради. 1991-
2010 йилларда иқтисодиёт тармоқларида банд бўлганларнинг ҳиссаси ўзгариб
боришини тахлил қилиш шуни кўрсатадики, бу даврда саноат ва қурилишда,
қишлоқ хўжалигида, транспорт ва алоқада, ижтимоий соҳада банд бўлганлар
ҳиссаси қисқарган. Аксинча, савдо, умумий овқатланиш ва таъминот соҳасида
банд бўлганлар улуши кўпайган [2,5] (4-жадвал).

4-жадвал.

Қуйи Амударё минтақасида банд аҳолининг тармоқлар бўйича

тақсимланиши [5,6]

Қорақалпоғистон

Республикаси

Хоразм вилояти

сони, (минг киши)

ҳиссаси сони, (минг киши) ҳиссаси

Жами

580,8

100,0

606,7

100,0

Шу жумладан

Саноатда

50,3

8,7

45,6

7,5

қишлоқ ва ўрмон хўжалигида

171,6

29,5

204,2

33,7

Қурилишда

53,6

9,2

60,8

10,0

транспорт ва алоқада

29,5

5,1

24,3

4,0

Савдо, умумий овқатланиш,
тайёрлаш ва сотишда

48,2

8,3

56,0

9,2

уй-жой коммунал хизматларида

19,4

3,3

20,2

3,3

соғлиқни сақлаш, жисмоний
тарбия ва ижтимоий таъминот

43,6

7,5

36,1

5,9

таълим, маданият ва санъат, фан

97,2

16,7

81,3

13,4

Молия, кредит, суғурта

3,2

0,6

3,3

0,5

бошқа тармоқлар

64,2

11,1

74,9

12,3


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Бу, шу билан изоҳланадики, биринчидан мамлакатимизда бозор

иқтисодиётига ўтишнинг дастлабки 1991-1995 йилларда иқтисодиётда чуқур
инқироз давом этиб кўпгина корхоналар синиб, ёпилиб кетдилар, оқибатда
уларда банд бўлганлар ишсиз бўлиб қолдилар, ёки катта дастлабки капитални
талаб қилмайдиган савдо ва умумий овқатланиш соҳасида ўз тадбиркорлик
фаолиятини очдилар.

Бу соҳанинг ўзига жалб қиладиган яна бир томони шундаки, бозор

муносабатлари энди шаклланаётган пайтда тадбиркорлар капитал тез даромад
келтирадиган, яъни капиталнинг айланиш тезлиги юқори бўлган соҳаларга
ўзларини урадилар. Бу соҳада фаолият кўрсатаётганлар ҳиссаси ҳали ҳам ошиб
бориш тенденциясига эга.

Меҳнат салоҳияти

– бу, муайян жамиятда ривожланиб келган меҳнатга

фаол аҳолининг демографик, ижтимоий ва маънавий жиҳатлари ва сифатлари
бўлиб, улар жамиятда мавжуд бўлган муносабатлар тизими орқали меҳнат ва
ижтимоий фаолият жараёнида иштирок қилишга имкон беради. Аҳоли меҳнат
салоҳиятининг таркибини аниқлашда унинг демографик жиҳатлари муҳим ўрин
тутади. Унга қуйидагилар киради:

а) демографик такрор барпо бўлиш, бу барча ижтимоий сифатлар ва

муносабатларнинг табиий кўрсаткичи сифатида кишилар авлодларининг
узлуксиз янгидан пайдо бўлиб туришини таъминлайди;

б) аҳоли турли қатламлари ва ёш гуруҳларининг соғлигини баҳолаш;
в) миграцион кўчиб юриш, у меҳнатга фаол аҳоли ёш гуруҳларининг

сонини белгилаб беради.

Ишчи кучи ва аҳоли меҳнат салоҳияти тушунчаларини бир-биридан

фарқлаш керак бўлади. Фарқи шундаки, ишчи кучи тушунчаси амалдаги ишлаб
чиқариш учун тааллуқлидир, аҳоли меҳнат салоҳияти эса нафақат доимо
ишлатиладиган, балки аҳолининг ишлатилмаган, яширин имкониятларини ҳам
кўрсатиб беради. Аҳолининг меҳнат салоҳиятини қисқача қилиб айтганда,
фойдаланилаётган ишчи кучларининг меҳнати ва фойдаланилмаётган меҳнат
заҳиралари сифатида тушуниш керак.

Иқтисодий таҳлил амалиётида аҳолининг ишлаб чиқаришда қатнашиш

ёшидаги чегаралари билан фарқ қиладиган демографик авлодларнинг ёшлари
бўйича тақсимланиши кўрсаткичларидан кенг фойдаланилади:

-

0-15 ёш – меҳнатга яроқли ёшдан кичик бўлган аҳоли;

-

16-59 (54) ёш – меҳнатга яроқли ёшдаги аҳоли;

-

60 (55) ва ундан юқори ёшдагилар – меҳнатга яроқли ёшдан катта бўлган

аҳоли.

Меҳнатга яроқли ва меҳнатга яроқли бўлмаган ёшдаги аҳоли улушининг

кўрсаткичлари аҳолининг ушбу гуруҳлари сонини (меҳнат ёшидан кичиклар,
меҳнат ёшидагилар, меҳнат ёшидан катталар) умумий аҳоли сонига бўлиш йўли
билан ҳисобланади. Улуш кўрсаткичлари фоизда ҳисобланади.

Аҳоли такрор барпо бўлишининг ҳозирги тенденцияси сақланиб

қолишида меҳнатга яроқли ёшдан катта бўлган аҳоли ҳиссаси меҳнатга яроқли
ёшдан кичик бўлган аҳоли ҳиссасига нисбатан юқори бўлиб бориши эҳтимоли
бор.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Меҳнат юки кўрсаткичлари.

Булар меҳнат ёшида бўлмаган аҳолининг

жамият ва иқтисодиётга бўлган юкини кўрсатиб беради. Туғилиш жараёнида юз
бераётган пасайиш тенденцияси аҳоли таркибида болалар ҳиссасининг
камайишига олиб келган бўлса, илгари юқори туғилиш даражаси даврида
туғилган авлодларнинг ҳозирги пайтда меҳнат ёшига кириб келишлари меҳнат
ресурсларининг улуши юқори бўлишига олиб келди. Натижада меҳнат
ресурсларига бўлган болалар юки йилдан йилга камайиб бормоқда (5-жадвал).

5-жадвал

Қуйи Амударё минтақасида меҳнат юки кўрсаткичларининг динамикаси,

фоизда (умумий Ўзбекистон кўрсаткичларига таққосан) [4,6,7,8]

Ўзбекистон

Республикаси

Шу жумладан:

Қорақалпоғистон

Республикаси

Хоразм вилояти

1

2

3

4

1991

2000 2010 1991

2000

2010 1991

2000 2010

Болалар

юки

коэффициенти

87,7

75,1

51,1

99,1

74,6

51,8

100,3

76,0

54,1

Қариялар

юки

коэффициенти

15,8

13,7

12,5

14,0

11,6

11,1

14,5

12,1

10,7

Умумий

юк

коэффициенти

103,5

88,8

63,6

113,1

86,2

62,9

114,8

88,1

67,8

Меҳнат ёшидан катта
аҳоли улуши

7,8

7,3

7,6

6,6

6,2

6,8

6,7

6,4

6,5


1991 йилдан 2010 йилгача меҳнат ресурсларига бўлган меҳнат юкининг

умумий коэффициенти Ўзбекистон бўйича 103,5 дан (яъни, ижтимоий меҳнатда
қатнашувчи 100 кишига 103,5 та болалар ва қариялар тўғри келган) 63,6 гача
камайган. Шу жумладан, Қуйи Амударё минтақаси ҳудудларида ҳам худди
шундай тарзда умумий меҳнат юкининг камайиши юз берган. Масалан, Хоразм
вилоятида ушбу даврда умумий меҳнат юки 114,8 дан 67,8 гача
Қорақалпоғистонда 113,1 дан 62,9 гача камайган [2].

Қуйи Амударё минтақаси аҳоли таркиби ва меҳнат салоҳиятини таҳлил

қилиб қуйидагича хулоса чиқариш мумкин:

- иқтисодиёт тармоқларида банд бўлганларнинг маълумоти бўйича

тақсимланиши шуни кўрсатадики, 1991-2010 йиллар давомида банд аҳоли
ичида олий маълумотга эга бўлганлар ҳиссаси кўпайган, ўрта махсус
маълумотга эга бўлганлар улуши эса қисқариб борган;

- минтақа иқтисодиёти тармоқларида банд бўлганларнинг таркибини

таҳлил қилганимизда уларнинг асосий қисми қишлоқ хўжалигида банд бўлиб,
у умумреспублика кўрсаткичидан анча баланддир.

- меҳнат ресурсларига бўлган болалар юки йилдан йилга камайиб

бормоқда. 1991 йилдан 2010 йилгача меҳнат ресурсларига бўлган меҳнат
юкининг умумий коэффициенти Ўзбекистон бўйича 103,5 дан 63,6 гача
камайган. Шу жумладан, Қуйи Амударё минтақаси ҳудудларида ҳам худди
шундай тарзда умумий меҳнат юкининг камайиши юз берган;

- яқин вақтларгача аҳоли сони ўсиши суръатларига нисбатан меҳнат


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

ресурсларининг ўсиш суръатлари икки баробар юқори бўларди. Кейинги
йилларда туғилиш даражасининг пасайиб кетганлиги натижасида ҳозирги
кунда меҳнат ресурсларининг сони ўсиши ҳам анчагина пасайиб қолди;

- олиб борилган таҳлиллар меҳнат ресурслари таркибида иқтисодий фаол

аҳоли сони ва улушининг иқтисодий нофаол аҳолига нисбатан юқори суръатда
ўсиб бораётганлигини кўрсатмоқда;

- иқтисодий нофаол аҳоли таркибида бўлган таълим олаётган ёшларнинг

сони йилдан-йилга ошиб бормоқда.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Абдурахманов Қ.Х. Меҳнат иқтисодиёти. Дарслик. Т: «Меҳнат», 2004.

57 б.

2. Садуллаев А. Қуйи Амударё минтақасининг демографик ривожланиши.

Монография. Урганч, 2014.

3. Экономика и социология труда: Учебник для вузов / Б.М.Генкин.- 7-е

изд.доп. – М.: Норма, 2007. – С.386.

4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза

қилиш вазирлиги маълумотлари

5. Труд и занятость в Узбекистане. Статистический сборник. Ташкент 2011.
6. Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари
7. Хоразм вилояти статистика бошкармаси маълумотлари
8. Хоразм вилояти меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш

бошқармаси маълумотлари.

Библиографические ссылки

Абдурахманов К-Х- Мехнат иктисодиёти. Дарслик. Т: «Мехнат», 2004. 57 6.

Садуллаев А. Куйи Амударё минтакасининг демографии ривожланиши. Монография. Урганч, 2014.

Экономика и социология труда: Учебник для вузов / Б.М.Генкин,- 7-е изд.доп. - М.: Норма, 2007. - С.386.

Узбекистон Республикаси Мехнат ва ахолини ижтимоий мухофаза килиш вазирлиги маълумотлари

Труд и занятость в Узбекистане. Статистический сборник. Ташкент 2011.

Узбекистон Республикаси давлат статистика кумитаси маълумотлари

Хоразм вилояти статистика бошкармаси маълумотлари

Хоразм вилояти мехнат ва ахолини ижтимоий мухофаза килиш бошкармаси маълумотлари.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов