“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил
1
№ 4, 2017
ЎЗБЕКИСТОНДА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ИШ ҲАҚИДАН
ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИНИ ИҚТИСОДИЙ-МАТЕМАТИК
УСУЛЛАРДА ИФОДАЛАШ
Бозоров Акмал Амонович,
Солиқ академияси ўқитувчиси
Email:
Аннотация:
Ушбу мақолада жисмоний шахсларнинг иш ҳақидан
олинадиган даромад солиғининг жорий этилиш асослари, иқтисодий аҳамияти,
амалиётга татбиқ қилиниши юзасидан иқтисодчи олимларнинг фикр ва
мулоҳазалари, уни ҳисоблашда ўсиб борувчи (прогрессив) ставкаларнинг
қўлланилиш хусусиятлари, солиқ ставкаларининг пасайтирилиши натижасида
фуқаролар ихтиёрида қоладиган маблағлар динамикаси, унинг давлат
бюджетидаги салмоғи каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилган. Бундан
ташқари, мақолада Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг иш ҳақидан
олинадиган даромад солиғини ортиб борувчи якун бўйича ҳисоблаш амалиёти
иқтисодий-математик усуллар орқали ифодаланган.
Аннотация:
В данной сатье тщательно рассмотрены вопросы такие
как основы ведения налога на доходы физических лиц, экономическое значение,
мнения и размышления экономических учёных по ведению в практику данного
налога, особенности применения нарастающей (прогрессив) ставки в его
исчислении, динамика средств остающей в распоряжении граждан в
результате снижения налоговой ставки и его доля в государственном
бюджете. Кроме этого, в сатье отражена практика экономически-
математических методов исчисления налога на доходы физических лиц
нарастающим итогом.
Annotation:
In this essay, questions such as the basics of taxation of personal
income, economic significance, opinions and reflections of economic scientists on the
practice of this tax, the specific application of the progressive (progressive) rate in its
calculation, the dynamics of the means remaining at the disposal of citizens as a
result decrease in the tax rate and its share in the state budget. In addition, the
practice reflects the practice of economic-mathematical methods for calculating the
tax on personal income by the cumulative total.
Таянч сўзлар:
солиқ, иш ҳақи, даромад солиғи, прогрессив ставка, давлат
бюджети, пенсия жамғармаси, асосий иш жойи, солиқ агенти, иқтисодий-
математик усуллар.
Кириш
Ўзбекистонда бозор иқтисодиётини модернизациялаш шароитида
иқтисодий ислоҳотларга мос равишда солиқ тизимида чуқур ўйланган чора
тадбирлар, шу жумладан, жисмоний шахсларнинг даромадларини солиққа
тортишда қатор ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Давлат солиқлар
ёрдамида фуқароларнинг даромадлари ва турмуш даражасини тартибга солиб
туради. Ушбу таъсирнинг қанчалик даражада бўлиши жисмоний шахсларнинг
даромадларини
легаллаштиришни,
хусусий
тадбиркорликка
бўлган
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил
2
№ 4, 2017
қизиқишларни ва мулкнинг қайси ҳолатда сақланишини белгилаб беради.
Жаҳон амалиёти кўрсатишича, агар таъсир даражаси ҳам, солиқ юки ҳам юқори
бўлса даромадларни кўпроқ яширишга мойиллик ортади, даромад олишга
бўлган қизиқишлар бир мунча сўнади, аксинча, солиқ юки кам бўлса акс ҳолат
юз беради.
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бюджет-солиқ
муносабатларининг кичик тизими сифатида, хусусан, уларнинг даромадларидан
бир қисмини давлатнинг марказлаштирилган фондини ташкил этиш учун
давлат бюджетига олиб қўйиш жараёнида юзага келган муносабатларни ўзида
акс эттиради.
Бу борада, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти
И.Каримов ўз асарида «Жисмоний шахслардан олинадиган солиқлар, бир
томондан, ходимларни ўз меҳнати билан ижтимоий ишлаб чиқаришда фаол
иштирок этишга рағбатлантириши, иккинчи томондан, иш ҳақи даражаси
сарфланган меҳнат самарасига мутаносиб бўлишга ёрдам кўрсатиши,
меҳнаткашларнинг даромадларидаги тафовут асоссиз равишда катта бўлишига
олиб келмаслиги лозим» (Каримов И. 1998) деб таъкидлаганлар.
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг жисмоний
шахслар даромад солиғи бўйича бир қанча ҳуқуқий асослар яратилди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 51-моддасида
фуқароларнинг қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни
тўлашга мажбурийлиги белгилаб қўйилди.
Ўзбекистон Республикасида аҳоли даромадларини солиққа тортиш
тизими Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралдаги “Ўзбекистон
Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаганларни
солиққа тортиш тўғрисида”ги 227-XII-сонли қонуни асосида жорий қилинди.
Ҳозирги кунда, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига оид
муносабатлар, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг махсус қисмига
тегишли 6-бўлими, 29-33 боблари, 167-188 моддаларида ўз аксини топган.
Маълумки, жисмоний шахслар меҳнат фаолияти эвазига даромад олиш
имкониятига эгадирлар. Даромадлар турли манбалардан ташкил этилиши,
уларнинг даромадларига нисбатан чегараланган солиқ муносабатларини жорий
этилиш заруратини келтириб чиқаради. Бу борада шуни ҳам таъкидлаб ўтиш
зарурки, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи фақат бюджет
даромадларини оширишга хизмат қилиш билан чегараланмаслиги, балким кенг
халқ оммасининг турмуш даражасини, даромад тўлов қобилиятларини
оширишга ҳам хизмат қилмоғи лозим.
Бугунги кунда, Ўзбекистонда жисмоний шахслар ўзлари оладиган иш
ҳақлари (даромадлари)дан тўлайдиган солиқ миқдорини аниқлаш бўйича бир
қанча қулайликлар яратилган, бироқ уларнинг даромадларидан даромад
солиғини ортиб борувчи якун бўйича ҳисобланиши инобатга олинмаган.
Шунинг учун, жисмоний шахсларнинг даромадларига нисбатан даромад
солиғини ортиб борувчи якун бўйича ҳисоблаш механизми иқтисодий-
математик усуллардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилиши муҳим аҳамият
касб этувчи масалалардан биридир.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил
3
№ 4, 2017
Мавзуга оид адабиётлар таҳлили
Аҳолининг даромадларидан ундириладиган солиқ бўйича кўплаб
иқтисодчи олимлар ўзларининг илмий қарашларида фикрларини баён этганлар.
Иқтисодий тафаккур вакиллари (Ж.М.Кейнс, Д.Локк, В.Петти ва
бошқалар)нинг илмий ишларида келтирилишича жисмоний шахсларга
прогрессив солиқ солиш энг баланд даражада ижтимоий адолатга эришиш ва
даромадлар ўртасида фарқнинг камайиши ҳақида хулосалар келтирилган.
Аммо шу билан бирга, бошқа олимлар, жумладан Р.Масгрейв, П.Масгрейв,
И.В.Горский, В.Г.Пансков ва бошқалар таъриф беришича фақат прогрессив
шкалани жорий этиш муаммонинг ечимини топишда ягона мазмунга эга бўлган
ҳаракат бўла олмайди. Ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ечишда даромадга
солиқ солишнинг қайта тақсимлаш салоҳиятидан фаол фойдаланувчи
давлатларнинг тажрибаси шуни кўрсатадики, адолат принципларини қарор
топтириш учун солиқнинг прогрессив ставкасини солиқ чегирмаларидан кенг
тарзда фойдаланган ҳолда ишлатиш энг афзал йўлдир (Изотова, 2014).
Ўзбекистон иқтисодчи олимлари А.В.Вахобов ва А.С.Жўраевларнинг
фикрларига кўра, жаҳон амалиётида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахслар
учун солиқ имтиёзлари ва юқори даромад олувчи шахслар учун прогрессив
ставкалар белгилаш ҳам қўлланади, яъни аҳолининг кам даромад оладиган
қисмини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида даромадларни бир қисми қайта
тақсимланиши эътироф этилган (Вахобов ва Жўраев, 2009).
Иқтисодий адабиётларда солиққа иқтисодий тушунча сифатида кўплаб
таърифлар, ҳамда унинг турли хил талқинларини учратиш мумкин. Жисмоний
шахсларга даромад солиғини солиш – бу яна янги яратилган қийматнинг
маълум бир қисмини олиш ва қайта тақсимлашдир (Романовский ва бошқ.,
2008).
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг оптимал
шкаласини аниқлаш замонавий оптимал солиқ солиш назариясининг асосий
масалаларидир, унинг ривожланиш асоси 1971 йилда Нобель мукофоти
лауреати Ж.Миррлиснинг мақоласида ўз ифодасини топган (Mirrlees, 1971).
Ушбу мақолада у Ф.Рамсейнинг таҳлилий таърифномасини умумийлаштирди
ва кенгайтирди (Ramsey, 1927) ва бу соҳадаги кейинги тадқиқотларга асос
бўлган математик моделни илгари сурди.
Миррлис моделининг даромад солиғига берган таърифида ҳукумат
мақсади сифатида жамият фаровонлигини максималлаштириш ётади. Ҳукумат
мақсади – солиқ шкаласини шундай танланиши керакки, умумий тушумнинг
бир мунча берилган миқдорини йиғишдир.
Миррлис ишидан кейин чоп этилган Е.Садка (Sadka, 1976) мақоласида
ҳайратда қолдирадиган даражада ва баҳсли натижаларни ифода этадиган фикр
билдирилган, кейинчалик Н.Стерн (Stern, 1976) ва Ж.Сид (Seade, 1977)
томонидан уларга мантиқий тушунтириш берилди: даромад шкаласининг энг
юқори нуқтасида солиқ ставкаси нолга тенг бўлиши керак. Шубҳасиз, ушбу
шароитда солиқ шкаласини яратиш мумкин эмас. Шу маънода, Миррлис ва
унинг издошлари ижтимоий фаровонлик бўйича солиқларнинг соддалаштириш
таҳлилларини олиб боришган. Уларнинг ёндашувига кўра, жисмоний
шахсларнинг даромадларини ошириш жараёнида солиқларни чизиқли ва
пропорционал шкалаларга ажратиш муҳимлигига урғу берилган. Шунингдек,
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил
4
№ 4, 2017
даромад солиғининг табақаланиш тизимига алоҳида эътибор қаратган
(Sheshinski, 1972).
Иқтисодчи олимларнинг фикр-мулоҳазаларига эътибор қаратадиган
бўлсак, хорижлик олимлар томонида мавзу доирасида кўплаб илмий
изланишлар олиб борилган. Бироқ, ўзбек иқтисодчи олимларининг илмий
изланишларида жисмоний шахсларнинг даромадларига нисбатан даромад
солиғини ортиб борувчи якун бўйича ҳисоблаш механизми иқтисодий-
математик усуллардан фойдаланган ҳолда ифодаланиши деярли учрамайди.
Тадқиқот методологияси
Ушбу мақолада Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар иқтисодчи
олимларининг жисмоний шахсларнинг иш ҳақидан олинадиган даромад
солиғини иқтисодий-математик усулларда ифодалашга бағишланган илмий
асарлари ўрганилган. Ўзбекистонда жисмоний шахслардан олинадиган даромад
солиғини ҳисобловчи математик формулалар ишлаб чиқилган. Бундан ташқари,
Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги фуқароларнинг шахсий жамғариб
бориладиган пенсия ҳисобварақларига ажратиладиган мажбурий бадал
(ФШЖБПҲАМБ)лари
суммасини
ҳисоблаш
математик
ифодаланган.
Келтирилган формулалардан жисмоний шахслар бевосита фойдаланиб ўз
даромадларидан ушлаб қолинадиган даромад солиғи миқдорини ўсиб борувчи
тартибда соддароқ тарзда аниқлаш имконияти яратилган.
Таҳлил ва натижалар
Жисмоний шахсларнинг даромадларини солиққа тортиш билан боғлиқ
кўрсаткичларни ифода этган ҳолда, солиқни ҳисоблаш амалиётига математик
ёндашиш учун айрим маълумотларга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ.
1-жадвал
Ўзбекистонда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи
ставкалари (2006-2017 йиллар)
Энг кам ойлик
иш ҳақининг
даражаси
2006
йил
2007-
2008
йиллар
2009
йил
2010
йил
2011
йил
2012
йил
2013
йил
2014
йил
2015
йил
2016 -
2017
йиллар
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
1
баробари
13%
13%
12%
11%
10%
9%
8%
7,5%
0%
0%
2
баробари
8,5%
7,5%
3
баробари
4
баробари
5
баробари
6
баробари
20%
18%
16%
16%
16%
16%
17%
17%
7
баробари
17%
17%
8
баробари
9
баробари
10
баробари
10
баробаридан
юқори
29%
25%
22%
22%
22%
22%
22%
22%
23%
23%
Солиқларни ундиришда прогрессив ставканинг қўлланилиши солиққа
тортишнинг адолатлилиги принципининг амалиётга татбиқ қилинишида намоён
бўлади.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил
5
№ 4, 2017
Даромад солиғида прогрессивлик, оилавий аҳвол каби тушунчалар ўз
аксини топади. XX асрнинг бошларига келиб даромад солиғи ва прогрессив
солиқ солиш, солиқ тизимининг гулдастаси деб тан олинди десак хато
бўлмайди.
Солиқнинг прогрессив ставкасида даромад ёки бошқа объект қиймати
ошиб бориш билан бирга солиқ ставкаси ҳам ошиб боради. Масалан,
Ўзбекистон солиқ қонунчилигида жисмоний шахсларнинг даромадига солиқ
бўйича шундай ставка қўлланилади. Алоҳида таъкидлаш жоизки,
республикамизда 2017 йилда жисмоний шахслардан олинадиган даромад
солиғи ставкалари 2016 йилдаги ҳолатда сақлаб қолинди (ПҚ-2699).
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, 2013 йилнинг 1 январидан бошлаб,
солиқ солиш шкаласи йил бошидаги энг кам ойлик иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори
(2017 йил учун (149 775 сўм))дан келиб чиқиб аниқланади ва энг кам иш ҳақи
миқдорининг йил давомида ўзгаришига қарамасдан қайта кўриб чиқилмайди.
Белгиланган ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланган, бюджетга
тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси
ФШЖБПҲАМБига ўтказиладиган, жисмоний шахслардан олинадиган даромад
солиғи солинадиган даромадларидан "0" ставка бўйича солиқ солинадиган
даромад (энг кам иш ҳақининг бир баравари) чегирилган ҳолда 1% миқдорида
ҳисоблаб чиқариладиган ҳар ойлик мажбурий бадаллар суммасига
камайтирилади.
112,3
81,3
93,5
121,8
186,4
95
119,8
235,4
0
50
100
150
200
250
2009
2010
2011
2012
2013
2014
2015
2016
1-расм. Даромад солиғи ставкалари пасайтирилиши натижасида
фуқаролар ихтиёрида қоладиган маблағларнинг 2009-2016 йиллардаги
ўзгариши динамикаси (млрд.сўмда).
Манба: Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг
йил якунлари ва янги йил учун белгиланган устувор вазифаларга бағишланган
маърузалари маълумотлари асосида тайёрланди.
Даромад солиғини ҳисоблашда “0” даражали ставка киритилиши кам
даромад олувчи жисмоний шахсларни ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган.
Шунингдек 2016 йилда 2015 йилдаги даромад солиғининг иккинчи шкаласи
8,5 фоиздан 7,5 фоизга туширилганлиги ҳисобига улар ихтиёрида 2016 йилда
235,4 млрд.сўмдан ортиқ маблағ қолиши назарда тутилган.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил
6
№ 4, 2017
3-расм. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг давлат
бюджетидаги ўрни
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги маълумотлари асосида
муаллифлар томонидан тайёрланди.
Бугунги кунда жисмоний шахслар тўлаётган солиқ ва йиғимлар бюджет
даромадларининг қарийиб 10-11 фоизини ташкил этмоқда.
Жадвал маълумотларидан, сўнгги йилларда жисмоний шахслардан
олинадиган даромад солиғи тушумининг Давлат бюджети даромадларидаги
фоизли улуши камайиб боришини кўриш мумкин, лекин шунга қарамасдан
даромад солиғининг суммадаги улуши ортиб бормоқда. 2006 йилги давлат
бюджети параметрлари бўйича ушбу солиқ давлат бюджети даромадларининг
14,9 фоизини, ташкил этган. 2015 йилда ушбу кўрсаткич 10,4 фоизни ташкил
этган. Бу кўрсаткичлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини
бюджет даромадлари таркибида аҳамиятли эканлигидан дарак беради.
Юқорида
келтирилган
1-жадвал
маълумотларидан
фойдаланиб,
жисмоний шахсларнинг ойлик иш ҳақидан олинадиган даромад солиғи
суммасини ҳисоблаш формуласини қуйидагича ифодалаш мумкин:
K
M
K
M
K
K
K
M
K
M
K
K
M
K
K
M
K
M
K
K
M
K
M
K
M
K
M
d
10
%,
1
%
5
,
7
4
%
17
5
%
23
10
,
10
5
%,
1
%
5
,
7
4
%
17
5
,
5
%,
1
%
5
,
7
,
0
,
0
;
(1)
бу ерда,
K
M
d
;
– жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси,
M
–
жисмоний шахснинг ойлик иш ҳақи,
K
– энг кам иш ҳақи миқдори.
(1) формулани ихчамлаб, фоизлар сонга ўгириб ёзилса, жисмоний
шахснинг ойлик иш ҳақидан олинадиган даромад солиғини ҳисоблайдиган
формулага эришилади:
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил
7
№ 4, 2017
.
10
,
14
,
1
22
,
0
,
10
5
,
54
,
0
16
,
0
,
5
,
065
,
0
065
,
0
,
0
,
0
;
K
M
K
M
K
M
K
K
M
K
M
K
K
M
K
M
K
M
d
(2)
Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги ФШЖБПҲАМБ суммасини
ҳисоблаш формуласи эса қуйидагича ифодаланади:
K
M
K
M
K
M
K
M
p
%,
1
,
0
,
0
;
(3)
ёки
K
M
K
M
K
M
K
M
p
,
01
,
0
,
0
,
0
;
(4)
бу ерда,
K
M
p
;
– ФШЖБПҲАМБ суммаси.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 186-моддасига асосан,
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш учун
солиқ ставкасини қўллаш мақсадида энг кам иш ҳақи миқдори йил бошидан
ортиб борувчи якун бўйича (йил бошидан тегишли даврнинг ҳар бир ойи учун
энг кам иш ҳақларининг суммаси) ҳисобга олинади. Бунда жисмоний
шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасини, шунингдек энг кам иш
ҳақининг каррали миқдорларида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб
чиқариш учун энг кам иш ҳақи миқдорининг жорий йилнинг 1 январидаги
ҳолати инобатга олинади.
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш
ва ушлаб қолиш солиқ солинадиган база ҳамда ставкалардан келиб чиққан
ҳолда даромад ҳисобланишига қараб, йил бошидан ортиб борувчи якун бўйича
ҳар ойда жисмоний шахснинг асосий иш жойи бўйича солиқ агенти томонидан
амалга оширилади.
Демак, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 186-моддасига
асосан (2) формулани умумий ҳолда қуйидагича ифодалаш мумкин:
1
;
;
;
;
;
;
1
1
1
n
K
i
M
n
K
i
M
d
n
K
M
d
n
i
n
i
d
(5)
бу ерда,
12
...,
,
2
,
1
n
,
M
– жисмоний шахснинг
n
-ойдаги ойлик маоши миқдори,
K
– энг кам иш ҳақи миқдори,
n
i
i
M
1
– жисмоний шахснинг
n
та ойдаги жами
ойлик маоши суммаси,
1
1
n
i
i
M
– жисмоний шахснинг
1
n
та ойдаги жами ойлик
маоши суммаси,
1
;
;
1
1
n
K
M
d
n
i
i
ва
n
K
M
d
n
i
i
;
;
1
ларнинг қиймати (6) формула
ёрдамида топилади,
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил
8
№ 4, 2017
.
10
,
14
,
1
22
,
0
,
10
5
,
54
,
0
16
,
0
,
5
,
065
,
0
065
,
0
,
0
,
0
;
;
1
1
1
1
1
1
1
1
nK
M
nK
M
nK
M
nK
nK
M
nK
M
nK
nK
M
nK
M
n
K
M
d
n
i
i
n
i
i
n
i
i
n
i
i
n
i
i
n
i
i
n
i
i
n
i
i
(6)
(6) формула жисмоний шахснинг
n
та ойдаги меҳнат ҳақига олган жами
даромадидан олинган даромад солиғи миқдорини ҳисоблаш формуласи.
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ҳисоблаб
чиқарилган суммаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жисмоний
шахсларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига
ўтказиладиган ҳар ойлик мажбурий бадаллар суммасига камайтирилади (Солиқ
кодекси, 2016).
Демак, (4) формулани умумий ҳолда қуйидагича ифодалаш мумкин:
1
;
;
;
;
;
;
1
1
1
n
K
M
p
n
K
M
p
n
K
M
p
n
i
i
n
i
i
(7)
бу ерда,
12
...,
,
2
,
1
n
,
M
– жисмоний шахснинг
n
-ойдаги ФШЖБПҲАМБ
суммаси,
K
– энг кам иш ҳақи миқдори,
n
i
i
M
1
– жисмоний шахснинг
n
та
ойдаги жами ФШЖБПҲАМБлар суммаси,
1
1
n
i
i
M
– жисмоний шахснинг
1
n
та
ойдаги жами ФШЖБПҲАМБлар суммаси,
1
;
;
1
1
n
K
M
p
n
i
i
ва
n
K
M
p
n
i
i
;
;
1
ларнинг қиймати (8) формула ёрдамида топилади.
.
,
01
,
0
,
0
,
0
;
;
1
nK
M
nK
M
nK
M
n
K
M
p
n
i
i
(8)
Мисол учун, битта жисмоний шахснинг 2017 йил давомида оладиган
ойлик иш ҳақига нисбатан ҳисобланган даромад солиғи ва ФШЖБПҲАМБни
қуйидаги жадвал маълумотлари орқали кўришимиз мумкин.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил
9
№ 4, 2017
2-жадвал
Битта жисмоний шахснинг 2017 йил давомида оладиган ойлик иш ҳақига нисбатан ҳисобланган даромад солиғи
ва фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ажратиладиган мажбурий бадаллар
(ФШЖБПҲАМБ)и (сўм ҳисобида)
№
Ойлар
Иш ҳақи
Жами
ойлик
даромад
ЭКИҲ
Ўсиб
борувчи
умумий
даромад
солиғи*
Ўсиб
борувчи
даромад
солиғи
Ўсиб
борувчи
ФШЖБП
ҲАМБ
Ҳар ойда
алоҳида
ФШЖБПҲ
АМБ
Ҳар ойда алоҳида
бюджетга
тўланадиган
даромад солиғи
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
1
Январь
1800000
1800000
149775
241758,75
225256,5
16502,25
16502,25
225256,5
2
Февраль
1750000
3550000
299550
472017,5
439513
32504,5
16002,25
214256,5
3
Март
1500000
5050000
449325
644776,25
598769,5
46006,75
13502,25
159256,5
4
Апрель
1950000
7000000
599100
921035
857026
64009
18002,25
258256,5
5
Май
1900000
8900000
748875
1185793,75
1104282,5
81511,25
17502,25
247256,5
6
Июнь
1550000
10450000
898650
1370052,5
1274539
95513,5
14002,25
170256,5
7
Июль
1800000
12250000
1048425
1611811,25
1499795,5
112015,8
16502,25
225256,5
8
Август
2400000
14650000
1198200
1991570
1857052
134518
22502,25
357256,5
9
Сентябрь
2450000
17100000
1347975
2382828,75
2225308,5
157520,3
23002,25
368256,5
10
Октябрь
2400000
19500000
1497750
2762587,5
2582565
180022,5
22502,25
357256,5
11
Ноябрь
2800000
22300000
1647525
3234346,25
3027821,5
206524,8
26502,25
445256,5
12
Декабрь
2500000
24800000
1797300
3637105
3407078
230027
23502,25
379256,5
*
Ўсиб борувчи умумий даромад солиғи – ўсиб борувчи даромад солиғи ва ўсиб борувчи ФШЖБПҲАМБи йиғиндисини ифодалайди.
Манба: Муаллиф томонидан мустақил равишда тайёрланди.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил
10
№ 4, 2017
2-жадвалдаги жисмоний шахснинг даромад солиғи ва ФШЖБПҲАМБ
суммалари (5)-(8) формулалардан фойдаланган ҳолда шакллантирилган.
Бундан ташқари, унинг бир йиллик даромад солиғини (6) формуладан
фойдаланиб топишимиз мумкин. Бир йиллик даромади
24800000
12
1
i
i
M
га
тенг.
Бу даромад
17973000
149775
12
10
24800000
12
1
i
i
M
лигини аниқлаймиз. Демак,
бир
йиллик
даромад
солиғи
миқдори
12
;
149775
;
24800000
d
3407078
149775
12
14
,
1
24800000
22
,
0
сўмга тенг бўлар экан.
Жами йиллик ФШЖБПҲАМБи суммаси эса,
12
;
149775
;
24800000
p
230027
01
,
0
)
149775
12
24800000
(
сўмга тенг.
Корхонадаги ходимларнинг иш ҳақларидан давлат бюджетига тушадиган
бир йиллик жами даромад солиғи суммасини аниқлашни кўриб чиқайлик.
Корхонанинг барча
N
нафар ходимларининг ойлар давомида ёки йиллик иш
ҳақларидан олинадиган жами даромад солиғи суммасини ҳисоблаш қуйидаги
формула ёрдамида амалга оширилади:
K
Y
n
n
n
M
M
M
K
Y
n
n
n
n
M
D
n
i
i
n
i
i
n
i
i
4
3
2
1
4
1
3
1
2
4
3
2
1
14
,
1
54
,
0
065
,
0
22
,
0
16
,
0
065
,
0
;
;
,
,
,
;
4
3
2
(9)
бу ерда,
4
4
2
4
1
3
3
2
3
1
2
2
2
2
1
1
1
2
1
1
4
3
2
1
...,
,
,
,
...,
,
,
,
...,
,
,
,
...,
,
,
n
n
n
n
M
M
M
M
M
M
M
M
M
M
M
M
M
–
барча
ходимларнинг ойлик ёки йиллик иш ҳақлари миқдори,
j
n
j
M
–
j
-
шкалага
тушадиган
j
n
-ходимнинг
жами ойлик ёки йиллик иш ҳақлари,
N
n
n
n
n
4
3
2
1
,
Y
– ойларнинг сони,
K
– энг кам иш ҳақи миқдори.
Энди бирор хўжалик юритувчи субъектида фаолият кўрсатадиган
ходимларнинг ойлик иш ҳақларидан олинадиган жами даромад солиқлари
суммасини ҳисоблашга доир мисол кўриб чиқамиз.
Корхонанинг 50 нафар ходими 2017 йил давомида жами 649 728 400 сўм
миқдорида даромад олишган. Ходимларнинг 3 нафариники 1-шкала (0
фоиз)га, 17 нафариники 2-шкала (7,5 фоиз)га, 20 нафариники 3-шкала (17
фоиз)га ва қолган 10 нафариники 4-шкала (23 фоиз)га тушади ва уларнинг
шкалаларга тушадиган жами иш ҳақлари мос равишда 3 674 400 сўм,
110 842 000 сўм, 285 972 000 сўм ва 249 240 000 сўмга тенг. Корхона ходимлари
даромадидан ундирилган жами даромад солиғи суммасини аниқланг.
(9) формуладан фойдаланиб, корхона ходимларининг йиллик жами
даромадларидан давлат бюджетига ундирилган жами даромад солиғи суммаси
аниқланади:
5.
,
65906973
149775
12
10
14
,
1
20
54
,
0
17
065
,
0
249240000
22
,
0
285972000
16
,
0
110842000
065
,
0
149775
;
12
;
10
,
20
,
17
,
3
;
M
D
Демак, корхонадаги фаолият кўрсатадиган барча ходимларнинг йиллик
даромадларига нисбатан қўлланиладиган даромад солиғи миқдори 65 906 973,5
сўмни ташкил қилар экан.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил
11
№ 4, 2017
Хулоса ва таклифлар
Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг иш ҳақидан олинадиган даромад
солиғини иқтисодий-математик усуллар асосида ҳисоблаш ҳамда амалиётга
қўллаш бўйича қуйидаги хулоса ва тавсияларни келтириш мумкин:
➢
ҳар бир даромад олувчи жисмоний шахслар ўзлари оладиган
даромадлари ва улардан ушлаб қолинадиган солиқ миқдорини қулай, содда
усуллар орқали аниқлаши, шунингдек фуқаролар Ўзбекистон Республикаси
Халқ банкидаги шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига
ажратиладиган мажбурий бадалларнинг мазмун-моҳиятини англашлари, у
сумма қайси манбадан шаклланишини аниқ билишлари ижобий натижа беради.
➢
таҳлиллар натижасида шуни тавсия қилиш мумкинки, мақолада
келтирилган корхона ходимлари тўлайдиган умумий даромад солиғи
миқдорини аниқлаш механизмини нафақат корхона, балки бутун республика
миқёсида ҳам қўллаш;
➢
ушбу мақолани давом эттирган ҳолда келтирилган формулаларга барча
таъсир этувчи омилларни инобатга олиб, республика миқёсида жисмоний
шахслардан олинадиган даромад солиғи тушумини прогноз қилиш учун
қўллаш;
➢
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини
ортиб борувчи
якун бўйича
ҳисобланиши бўйича интерактив хизматлар тизимини янада
кенгайтириш мақсадга мувофиқ.
Юқорида келтирилган фикрларимизни умумлаштирган ҳолда айтиш
мумкинки, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг тўғри
ҳисобланиши ва прогноз қилиниши бюджетга солиқ тушумларини ўз вақтида
тушишига, солиқни ҳисоблашда оптимал усуллардан фойдаланиш ҳамда солиқ
ставкасининг
мақбул
вариантини
амалиётга
қўлланилиши
аҳоли
фаровонлигини таъминлашга ҳизмат қилади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси: расмий нашр – Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлиги.-Т.: Адолат, 2016 й.- 428 бет.
2.
Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари. -T.: Ўзбекистон, 1998.
360-бет.
3.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги
“Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий
кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги
ПҚ-2699-сонли қарори.
4.
Изотова О.И. Перспективы реформирования налога на доходы
физических лиц как инструмента социальной политики государства.
Диссертация на соискание ученой степени кандидата экономических наук.
Москва-2014.
5.
Романовский М.В., Врублевская О.В., Сабанти Б.М. Финансы. – М.:
Юрайт, 2008. – 504 с.
6.
Mirrlees J.A. An Exploration in the Theory of Optimum Income Taxation.
Review of Economic Studies. 1971. No. 38. P. 175-208.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил
12
№ 4, 2017
7.
Ramsey F.A. Contribution to the Theory of Taxation // Economic Journal.
1927. No. 37. P. 47-61.
8.
Sadka E. On Income Distribution, Incentive Effects, and Optimal Income
Taxation// Review of Economic Studies. Vol. 43. P 261-268, 1976.
9.
Seade J. On the Shape of Optimal Tax Schedules// Journal of Public
Economics. 1977. Vol. 7. P. 203-236.
10.
Sheshinski E. The Optimal Linear Income Tax// Review of Economic
Studies. 1972. Vol. 39. P. 297-302.
11.
Stern N.H. On the Specification of Models of Optimum Income Taxation//
Journal of Public Economics. 1976. Vol. 6. P. 123-162.
12.
Vahobov A.V., Jo‘rayev A.S. “Soliqlar va soliqqa tortish” «Sharq»
nashriyot-matbaa aksiyadorlik kompaniyasi bosh tahririyati Toshkent-2009.
448 b.