Объективная необходимость налогов в регулировании экономики и их роль в развитии экономики страны

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
53-65
21
8
Поделиться
Бозоров, А. (2017). Объективная необходимость налогов в регулировании экономики и их роль в развитии экономики страны. Экономика и инновационные технологии, (2), 53–65. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9219
Акмал Бозоров, Академия государственного управления при Президенте Республики Узбекистан

Исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье исследованы вопросы истории развития налогов, их роли в урегулировании экономики, разъяснения учёными-экономистами налогов, анализ места и роли налогов в доходах бюджета, действующие в нашей стране налоги, формы и приёмы управления государством экономикой посредством налогов, а также определение направлений регулирования экономики нашей республики при помощи налогов.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

1

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ИҚТИСОДИЁТНИ ТАРТИБГА СОЛИШДА СОЛИҚЛАРНИНГ

ОБЪЕКТИВ ЗАРУРЛИГИ ҲАМДА МАМЛАКАТ ИҚТИСОДИЁТИ

РИВОЖИДА ТУТГАН ЎРНИ

Бозоров Акмал Амонович,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ДБА тадқиқотчиси

Email:

akesh_1988@mail.ru

Аннотация:

Ушбу мақолада, солиқларнинг ривожланиш тарихи,

иқтисодиётни тартибга солишда уларнинг зарурлиги, иқтисодчи олимлар
томонидан солиқларнинг изоҳланиши, мамлакатимизда амал қилаётган
солиқлар, солиқларнинг бюджет даромадларидаги ўрни ва таҳлили, давлатнинг
солиқлар орқали иқтисодиётни бошқаруви усул ва шакллари, солиқлар
воситасида иқтисодиётни тартибга солиш йўналишларини белгилашда
республикамиз иқтисодиётига хос бўлган ҳолатлар тадқиқ этилган.

Аннотация:

В данной статье исследованы вопросы истории развития

налогов, их роли в урегулировании экономики, разъяснения учёными-
экономистами налогов, анализ места и роли налогов в доходах бюджета,
действующие в нашей стране налоги, формы и приёмы управления
государством экономикой посредством налогов, а также определение
направлений регулирования экономики нашей республики при помощи налогов.

Abstract:

This article explores the history of the development of taxes, their

role in the regulation of the economy, the explanation of taxes by economists, the
analysis of the place and role of taxes in budget revenues, the taxes, forms and
methods of administering the state in the economy through taxes in our country,
Economy of our republic with the help of taxes.

Калит сўзлар:

солиқ, солиқлар, даромад, ставка, иқтисодиёт, давлат,

давлат бюджети, давлат иқтисодиёти, солиқлар зарурлиги, иқтисодиётни
тартибга солиш, солиқ тизими.

Кириш

Солиқлар бевосита давлатнинг пайдо бўлиши билан боғлиқдир, яъни

давлат ўз вазифаларини бажариш учун молиявий манба сифатида солиқлардан
фойдаланади. Солиқларнинг амал қилиши бу объективликдир, чунки жамиятни
ташкил этувчи барча субъектлар ҳам реал секторда, яъни ишлаб чиқариш
соҳасида фаолият кўрсатмайди. Жамиятда бошқалар томонидан рад этилган ёки
фаолияти иқтисодий самарасиз бўлган соҳалар ҳам мавжудки, булар
солиқларни объектив амал қилишини талаб этади. Аниқроқ қилиб айтганда
жамиятни норентабель (мудофаа, медицина, фан, маориф, маданият ва бошқ.)
ва рентабель соҳага ажралиши ҳамда норентабель соҳани молиялаштиришнинг
табиий зарурлиги солиқларни объектив амал қилишини зарур қилиб қўяди,
ваҳоланки, норентабель соҳанинг ижтимоий хизматлари асосан давлат
томонидан амалга ошириладики, уларни молиялаштириш усули сифатида юзага
чиқувчи солиқлар ҳам шу туфайли бевосита давлатга тегишли бўлади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

2

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Тарихда солиқ турларининг кўпайиши, солиқ босимининг кучайиб

бориши билан давлатнинг молиявий таназзулга юз тутиши кўп кузатилган.
Кўплаб асоссиз, оғир солиқларнинг жорий қилиниши аҳоли иқтисодий
фаоллигини сўниши уларнинг тинка мадорини қуритишига олиб келган. Бу эса
ўз навбатида давлатнинг иқтисодий қудратини пасайтирган. Халққа солинган
оғир солиқлар ҳокимият учун салбий оқибатлар олиб келишини
ҳукмдорларнинг ўзлари ҳам тан олишган. Хусусан, рус императори Екатерина
II нинг “Солиқлар давлат учун кемага елкан каби керак. Улар кемани ўз юки
билан босиб қўйиши ёки ҳар доим очиқ денгизда ушлаб туриш ва охир-
оқибатда гирдобга келтириш учун эмас, балки уни тезроқ бандаргоҳга киритиш
учун хизмат қилиши лозим” деган фикрларидан, солиқлар давлат қўлидаги
эҳтиёткорликни талаб қиладиган нозик қурол эканлигини англаш мумкин [1].

Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва

фуқаролик жамиятини ривожлантиришда солиқларнинг роли янада ортиб
бормоқда. Миллий иқтисодиётда солиқлар қуйидаги учта муҳим вазифани
бажаради:

- давлат харажатларини молиялаштириш (фискал вазифаси);
- ижтимоий тангликни юмшатиш (ижтимоий вазифаси);
- иқтисодиётни тартибга солиш (тартибга солиш вазифаси).
Солиқларнинг амал қилишини бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида

икки ҳолат билан ифодалаш мумкин: биринчидан, давлатнинг қатор
вазифаларини маблағ билан таъминлаш зарурлиги, иккинчидан, бозор
иқтисодиёти қонун-қоидалари.

Фикримизча солиқ муносабатларини ташкил қилиш борасида давлат

қуйидаги функцияларни амалга оширади:

солиқ ва мажбурий тўловларни жорий қилади;

солиқ ва мажбурий тўловларни бекор қилади;

солиқларнинг объект ва базасини белгилайди;

солиқларнинг ставкаларини ўрнатади;

солиқ тўлаш муддатларини белгилайди;

солиқ имтиёзларини жорий қилади;

солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди;

Ваколатли давлат идоралари (ходимлари)нинг ваколат, ҳуқуқ ва

мажбуриятларини белгилайди.

Давлатнинг бажарадиган функциялари ва вазифалари кўп бўлиб, бозор

иқтисодиёти ривожлана бориши билан баъзи ижтимоий ҳимояланган бозор
муносабатларига мос келмайдиган вазифалар йўқола борса, янги вазифалар
пайдо бўла бошлайди. Буларга республикамизда кам таъминланганларга
ижтимоий ёрдам кўрсатиш, бозор иқтисодиёти инфратузилмасини ташкил
қилиш кабилар киради. Давлат кучли ижтимоий-сиёсий тадбирларни амалга
ошириш учун пенсионерлар, талабалар, кўп болали оналар ва бошқаларни
маблағ билан таъминлаш зарурлигини англаб, айрим чекланган товарлар
баҳосидаги фарқни бюджет ҳисобидан қоплайди ва ундан ташқари
маҳаллаларда ижтимоий ҳимояга муҳтож кам таъминланганларга моддий ёрдам


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

3

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

кўрсатади. Шу билан бирга, давлат жамият аъзолари осойишталигини сақлаш
мақсадида ўзининг мудофаа қобилиятини сақлаб ва мустаҳкамлаб туришга ҳам
маблағ сарфлайди, қолаверса, давлат фуқаролар хавфсизлигини сақлаш,
мамлакатда тартиб-интизом ўрнатиш, уни бошқариш функцияларини бажариш
учун ҳам кўплаб маблағ йўналтиришга мажбурдир. Бундай харажатларни
амалга оширишнинг мажбурийлиги улар учун манба бўлган солиқларни
объектив зарур қилиб қўяди.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Солиқлар тўғрисидаги қарашлар тарихан объектив ва субъектив

омилларнинг таъсирида шаклланган. Солиқларга доир турли таърифларни
таҳлил қилиш уларнинг аниқ иқтисодий-ижтимоий тараққиётлар жараёнидаги
моҳиятини асослаш, солиқларнинг иқтисодий ролини ва солиқ қонунчилигига
асос бўлган солиқ тамойилларини белгилаш ҳамда солиқ тизимида, жамият
тараққиётида мавжуд бўлган солиқларнинг тутган ўрнини аниқлаш зарурдир.
Чунки, давлат пайдо бўлиши билан солиқлар жамиятдаги иқтисодий
муносабатларнинг зарурий талабларидан бири бўлиб ҳисобланган. Давлат
тузилиш шаклларини ривожланиши билан бир вақтда солиқ тизими ўзгарган ва
такомиллаштирилган. Солиқ тизимининг ўзгариши ва такомиллаштирилиши
солиқнинг тури, миқдори ва йиғиб олиш усуллари хилма-хил бўлганлиги билан
асосланиб келинган. Давлат фаолиятининг барча йўналишларини маблағ билан
таъминлашнинг асосий манбаларидан бири ва давлат устуворлигини амалга
оширишнинг иқтисодий воситаси солиқлардир.

Айни вақтда шуни ҳам айтиш керакки, юртимизда солиқ тизимининг

пайдо бўлиши тарихи узоқ асрларга бориб тақалиши илм-фанда ўз исботини
топган. Хусусан, давлатчиликнинг асосларидан бири бўлган солиқ йиғимлари
улар Европада пайдо бўлишидан анча илгари – буюк Амир Темур бобомиз
даврларида жорий қилинганлиги эътироф этилди. Буюк соҳибқирон Амир
Темур тузукларида таъкидланишича “Солиқлар давлатнинг иқтисодий
таянчидир” [2]. Демак, иқтисодиётни тартибга солишда солиқлар муҳим ўрин
эгаллайди.

Айрим иқтисодчилар солиқларни миллий даромадни тақсимлаш ва қайта

тақсимлаш воситаси сифатида, “Солиқлар – миллий даромадни тақсимлаш ва
қайта тақсимлаш жараёнида унинг бир қисмини давлат ихтиёрига олиш
шаклидир” [3] деб изоҳлаганлар.

Н.И.Тургенев ўзининг “Солиқ назарияси тажрибаси” номли китобида

(1818 йил) шуни таъкидлайдики, [4] “Билимли бўлишнинг муваффақиятлари
уларнинг халқлар урф-одатларига фойдали таъсири даражасига қараб солиқлар
тизимининг такомиллашувига ҳам таъсир этган”, “…солиқлар билимга эга
бўлиш билан бирга пайдо бўлиб, унинг белгиси бўлиб қолди. ….Солиқларнинг
тайинланиши, тақсимланиши ва йиғилиш усулига қараб халқ орасида тарқалган
маълумотлар тўғрисида; йиғиладиган солиқлар миқдорига қараб унинг
бойлиги ҳақида фикр юритиш мумкин, бу билимлилик ва маърифатни
англатадиган иккита энг асосий хусусиятдир” бу сўзлардан яна бир бор амин
бўлиш мумкинки, солиқлар қадимий молиявий институтлар ҳисобланиб,
давлатнинг пайдо бўлиши билан юзага келган. Солиқлар давлат органларини


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

4

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

таъминлаш ва улар олдида турган вазифаларни бажарилишини моддий
таъминлашнинг манбаси сифатида хизмат қилган. Давлатнинг ривожланиши
билан унинг вазифа ва функциялари янгича хусусиятларга эга бўлди. Лекин
солиқларнинг давлатни ва унинг органларини молиялаштиришда манба
сифатидаги роли ўзгармай қолди.

Солиққа тортиш тизими ривожланиши билан бир қаторда солиққа тортиш

назарияси ҳам аста-секин шакллана борди.

Солиқлар қадимги даврлардан

эътиборан олинган, аммо у вақтларда солиқлар озод ва эркин бўлмаган
кишининг белгиси бўлиб хизмат қилган. Шотландиялик иқтисодчи Адам Смит
(1723-1790) ўзининг “Халқлар бойлигининг сабаблари ва табиатлари” номли
китобида (1776) илк бор солиқ тамойилларини асослаб берди.

Ўз навбатида А.Смит томонидан яратилган солиқлар назариясини маълум

даражада ривожлантирган Д.Рикардо “Солиқлар - ҳокимият ихтиёрига келиб
тушадиган ер маҳсулоти ва мамлакат меҳнатининг бир қисмини ташкил этади
ва охир-оқибатда улар капитал ҳисобидан ёки мамлакат даромади ҳисобидан
тўланади” [5] деб солиқлар моҳиятини ёритиб берган.

Яна бир мақбул таъриф С.Г.Пепеляев томонидан берилган: “Солиқ –

оммавий ҳокимият субъектларининг тўлов қобилиятини таъминлаш мақсадида
жисмоний ва юридик шахслар мулкларини бегоналаштиришнинг мажбурийлик,
якка тарзда холисона, қайтармаслик, давлатнинг мажбурлаши билан
таъминланганлик асосларида ва жазо ёки контрибуция характерига эга
бўлмаган қонунда белгиланган ягона шаклидир” [6].

Иқтисодий адабиётларда солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва объектив

зарурлигини ўрганишга бағишланган қатор илмий ишлар чоп этилган масалан,
“Сиёсий иқтисод” изоҳли луғатида солиқлар “...корхона, ташкилот ва аҳолини,
мамлакат

молиявий

ресурсларини

ташкил

этишдаги

иштирокини

характерловчи мажбурий тўловлар тизими” [7] деб изоҳланади.

Профессор Д.Г.Черникнинг фикрича “Солиқлар – давлат томонидан

хўжалик субъектлари ва фуқаролардан қонуний тартибда ўрнатилган
ставкаларда ундириб олинадиган мажбурий йиғимларни ўзида акс
эттиради” [8].

Ш.Гатаулин “... солиқлар ўзи нима, улар нимага керак” деган саволга

қуйидагича жавоб беради: “Солиқлар – бу давлат сарф харажатларининг асосий
манбаи

бўлиб,

иқтисодиётни

тартибга

солувчи

ва

даромадларни

барқарорлаштирувчи воситадир. Солиқлар давлат бюджети даромадларини
ташкил этувчи асосий манба ва иқтисодиётни бошқарувчи муҳим қурол
ҳисобланади” [9] деб ўз фикр мулоҳазаларини билдирган.

Шуни таъкидлаш керакки, профессор О.Олимжоновнинг фикрига кўра

солиқлар қуйидагича таърифланса, солиқларнинг моҳияти кенгроқ ёритилади
ва мақсадга мувофиқ бўлади. “Солиқлар – Давлат ва жамиятнинг пул
маблағларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида қонун томонидан
белгилаб қўйилган ҳажмда ва ўрнатилган муддатда жисмоний ва ҳуқуқий
шахслардан давлат ихтиёрига мажбурий равишда ундириб олинадиган
тўловлардир” [10].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

5

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Солиқларга доир фикрларга эътибор қаратадиган бўлсак, улар асосан

давлат хазинасини тўлдирувчи восита сифатида қаралган ва иқтисодий фикрлар
шаклланиши ва ривожланишида уларнинг фискал жиҳатидан келиб чиққан
ҳолда баҳо берилган. Лекин жамият иқтисодий жараёнидаги кўплаб ўзгаришлар
кўплаб муаммоларни ҳам келтириб чиқарди, ўз навбатида ушбу муаммоларни
бартараф этишга қаратилган янги-янги назариялар пайдо бўла бошлади.
Давлатнинг иқтисодиётга аралашишини, уни тартибга солиш лозимлигини
асослаган кейнсчилик назарияси ва унинг асосчиси Джон Мейнорд Кейнс ўз
навбатида солиқларни асосий тартибга солувчи восита деб қарайди ва
солиқларнинг фискал аҳамиятига эътибор қаратилиши билан уларнинг тартибга
солувчи аҳамияти ҳам ўрганила бошланди. Нобель мукофоти соҳиби Пол
Самуэльсон

ҳам

солиқларга

иқтисодиётни

тартибга

солувчи

ва

рағбатлантирувчи асосий воситалардан бири сифатида қарайди [11].

Ғарб

иқтисодчиларининг

назариялари

англиялик

иқтисодчи

Ж.М.Кейнснинг концепциясига асосланади. Бy концепцияга кўра, солиқлар
фискал функциясидан ташқари иқтисодиётни тартибга солиш, рағбатлантириш
ва даромадларни бошқариш воситаси функцияларига эга, солиқнинг бу
функциялари уни иқтисодиётни тартибга солиш ва иқтисодий барқарор ўсишни
таъминлаш воситаси сифатида фойдаланиш зарурлигидан келиб чиқади [11].

Неокейнсчилик йўналиши вакиллари бўлган Л. Харрот, Н. Кальдор, А.

Хансен ва П.Самуэльсонларнинг фикрига кўра, солиқлар иқтисодиётни
тартибга солиш функциясига эга. Улар солиқ ставкаларини ўзгартириш ва
турли имтиёзлар бериш йўли билан бу функцияни бажариш мумкин деб
ҳисоблайдилар [11].

Инглиз иқтисодчиси С.Паркинсон сўзи билан айтганда: “Солиқлар

кўҳнадир – худди дунёдек, унинг юзага келишида қачондир бир маҳаллий
қўмандон ўз ҳудудида жойлашган дарё ёки тоғдан савдогар ҳамда саёҳатчи ўтса
улардан ҳақ олиши сабаб бўлган” [12].

Мамлакатимиз Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг таъкидлашларига

кўра “Солиқлар хазинани тўлдириш сиёсатини асосий унсури бўлиб, давлат
бюджетининг даромад қисми энг муҳим умумдавлат, халқ хўжалиги
вазифаларини ҳал этиш учун зарур бўлган миқдорда шаклланишини
таъминлаши лозим [13].

Солиқларнинг белгилари борасида иқтисодчи олимлар томонидан турли

хил фикрлар мавжуд. Масалан, профессор Қ.Яҳёев солиқларни умумий
белгилари сифатида қуйидагиларни кўрсатади [14].

1. Солиқлар ва йиғимлар мажбурий бўлиб, бунда давлат солиқ

тўловчининг бир қисм даромадларини мажбурий бадал сифатида бюджетга
олиб қўяди. Бу мажбурийлик Олий Мажлис тасдиқлаб берган Солиқ
кодексининг қоидалари асосида амалга оширилади. Демак, мажбурийлик
белгиси ҳуқуқий жиҳатдан давлат томонидан кафолатланади.

2. Солиқлар хазинага давлат бюджетига тушади. Аммо бошқа турдаги

тўловларнинг жамғармаларга тушиши солиқ муносабатларини акс эттирмайди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

6

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

3. Солиқлар қатъий белгиланган ва доимий ҳаракатда бўлади. Тарихан

асрлаб ўзгармай ҳаракатда бўлган солиқлар мавжуд. Унинг илмий асоси қанча
чуқур бўлса, шунча қатъий ва узоқ йиллар ўзгармасдан ҳаракат қилади.

4. Давлатга тўланган солиқ суммаси тўловчининг ўзига тўлиқ қайтмайди,

яъни у эквивалентсиз пул тўловидир.

.

Солиқлар узоқ давр мобайнида жамият томонидан яратилган

маҳсулотнинг бир қисмини давлат бюджети даромадларини шакллантириш
учун ундириладиган асосий молиявий манба ҳисобланади. Шунингдек,
солиқлар давлатнинг барча давлат миқёсидаги чора-тадбирларини амалга
ошириш учун зарур бўлган асосий молиявий манбалардан бири бўлиб мамлакат
иқтисодий тараққиётида ва белгиланган ислоҳотларни амалга оширишда асосий
воситадир [15].

Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида солиқлар деганда солиқ

кодексида белгиланган, муайян миқдорларда ундириладиган, мунтазам,
қайтариб берилмайдиган ва беғараз хусусиятга эга бўлган, бюджетга
йўналтириладиган мажбурий пул тўловлари тушунилади [16].

Солиқларга олимлар томонидан берилган бир қанча таърифларни ўрганиб

чиқдик. Шу ўринда бу таърифлар маълум маънода бир-бирини такрорлаб,
тўлдириб ва бойитиб келмоқда. Юқоридаги таърифлар солиқларни тўлиқ ва
аниқ ёритиш, уларнинг барча жиҳатларини батафсил қамраб олмайди. Шунинг
учун солиқ категориясини ҳар томонлама кенгроқ ва батафсилроқ, шунингдек
унинг моҳияти ва аҳамиятини, иқтисодиётни ривожлантиришдаги роли ва ўрни,
солиқларнинг назарий жиҳатларини аниқроқ ва тўлиқроқ ёрита оладиган
таърифни ишлаб чиқиш муаммоси мавжуд.

Демак, солиқлар – бу бюджетга тушадиган пул ва қонунда белгиланган

мажбурий муносабатлардир. Солиқларнинг мажбурийлиги Олий Мажлис
томонидан тасдиқланган ҳуқуқий ва меъёрий қонунлар билан таъминланади.
Шундай экан, солиқларни тўламасликка, солиқ объектини яширишга, солиқ
суммасини камайтириб кўрсатишга солиқ тўловчиларнинг ҳаққи йўқ.

Шундай қилиб, Республикамизда бюджет даромадларини шаклланишини

таъминлаш ва халкаро солиқ сиёсати муаммолари ўзаро умумийлик ҳамда
ўзига хосликка эга эканлигини ҳисобга олган ҳолда, хулоса қилиш мумкинки,
билвосита солиқлар улушининг ошиши жараёнига бир томонлама баҳо бериш
мумкин эмас. Аслида солиқ тизимларининг такомиллашиб бориши шуни
кўрсатмокдаки, билвосита солиқка тортиш талаб ва таклиф механизмига таъсир
этиши орқали рақобатни издан чиқарувчи омил саналади. Бизга маълумки,
рақобатли бозор тизими ресурсларни шундай товар ва хизматлар ишлаб
чиқаришга йўналтирадики, уларга ҳаммадан кўра кўпроқ жамият эҳтиёж
сезади, айнан шу фаолият ривожига билвосита солиқка тортиш механизми
салбий таъсирга эга бўлади.

Тадқиқот методологияси

Ушбу мақолада Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар иқтисодчи

олимларининг иқтисодиётни тартибга солишда солиқларнинг зарурлиги ҳамда
мамлакат иқтисодиёти ривожида тутган ўрни бўйича илмий асарлари ҳамда
фикр мулоҳазалари ўрганилган. Давлатнинг солиқлар орқали иқтисодиётни


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

7

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

бошқаруви усул ва шакллари, солиқлар воситасида иқтисодиётни тартибга
солиш йўналишларини белгилашда республикамиз иқтисодиётига хос бўлган
ҳолатлар тадқиқ этилган. Бундан ташқари, солиқларга таъриф берилишида,
Ўзбекистонда солиқларнинг давлат бюджетидаги ўрни ҳамда солиқлар орқали
иқтисодиётни тартибга солиш йўналишлари бўйича тадқиқотлар олиб
борилган.

Таҳлил ва натижалар

Мамлакатимиз иқтисодиётини ривожланган давлатлар қаторида

юксалтириш ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, тадбиркорлик субъектлари
фаолиятини ривожлантириш, ишлаб чиқариш жараёнини янада кенгайтиришда
муҳим дастаклардан бири ҳисобланган солиқ механизмини мақбуллаштириш
аҳамиятли масалалардан биридир.

Хорижий мамлакатларда амалга оширилган солиқ соҳасидаги ислоҳотлар

амалиёти шундан далолат берадики, солиқ юкини камайтиришга қаратилган
чора тадбирларнинг амалга оширилиши дастлабки босқичида бюджет
даромадларининг камайишига олиб келган. Кейинчалик, ушбу чора-тадбирлар
натижасида иқтисодий ўсиш суръатларининг жадаллашуви ҳамда корхоналар
ва аҳоли томонидан даромадларини яшириш ҳолатидан чиқарилиб,
қонунийлаштирилиши ҳисобига давлат бюджети тушумларининг тикланиши
юз берган. Демак, мамлакатимизда оқилона солиқ сиёсатининг юритилиши
ҳамда солиқ юкининг пасайтирилиши солиқ тўловчиларнинг айланма
маблағлари кўпайишига олиб келади ва бунинг натижасида мамлакатда
иқтисодиётни самарали таъминлаш имкони яратилади.

Юқорида таъкидлаганимиздек, солиқлар давлатни молиявий ресурслар

билан таъминлаш манбаи сифатида шаклланган. Бугунги кунга келиб давлат
иқтисодиёти солиқ тизими билан узвий алоқада бўлиб, иқтисодиётдаги
ўзгаришлар солиқ тизимида туб ўзгаришларни амалга оширишга сабаб бўлади
ва аксинча. Яна шу нарса маълумки ер юзидаги барча давлатлар ўз функция ва
вазифаларининг узлуксиз ва тўлиқ равишда амалга ошириш орқали
тараққиётини таъминлаш учун зарур маблағларни шакллантиришда солиқларга
мурожаат қилади. Шунингдек, бозор иқтисодиёти асосида ривожланган
мамлакатларда давлатнинг иқтисодиётни тартибга солиш дастакларидан бири
сифатида солиқлардан фойдаланади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда амал қилаётган солиқлар таркибини

қуйидаги жадвал маълумотлари орқали кўришимиз мумкин.

1-жадвал

Ўзбекистон Республикасида амал қилаётган солиқлар

Умумдавлат солиқлари

Маҳаллий солиқлар

1) юридик шахслардан олинадиган фойда
солиғи;
2) жисмоний шахслардан олинадиган даромад
солиғи;
3) қўшилган қиймат солиғи;
4) акциз солиғи;
5) ер

қаъридан

фойдаланувчилар

учун

солиқлар ва махсус тўловлар;

1) мол-мулк солиғи;
2) ер солиғи;
3) ободонлаштириш ва ижтимоий
инфратузилмани

ривожлантириш

солиғи;
4) транспорт воситаларига бензин,
дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик
учун олинадиган солиқ.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

8

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

6) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун
солиқ.

Соддалаштирилган солиқлар:

1) ягона солиқ тўлови;
2) қатъий белгиланган солиқ.

Соддалаштирилган солиқ:

1) ягона ер солиғи;

Манба: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 23-моддаси


Солиқлар ялпи ички маҳсулот ва миллий даромадни қайта тақсимлаш

жараёнида муҳим ҳал қилувчи ролни ўйнайди. Шу боисдан ҳар бир солиқ
тизимининг хусусияти, тараққиётининг характерловчи қатор шартлари, яъни
мамлакат иқтисодиётининг ҳолати, миллий анъаналар, ташкилий жиҳатларига
боғлиқ бўлади.

96,1

3,9

91,7

8,3

88

12

90

10

96,1

3,9

88,4

11,6

0

20

40

60

80

100

Россия

АҚШ

Германия

Франция

Қозоғистон

Ўзбекистон

Солиқ тушумлари

Бошқа даромадлар

1-расм. Айрим мамлакатлар давлат бюджети даромадлари таркиби

(% да) [17]


Қайд этиш мумкинки, аксарият дунё мамлакатларида солиқ тушумлари

юқори салмоққа эга, шунингдек, бюджетни тўлдирувчи асосий манба саналади.

Давлатнинг солиқлар орқали иқтисодиётни бошқаруви турли усул ва

шаклларда олиб борилиши мумкин.

мамлакат иқтисодиёти учун энг мос бўлган солиққа тортиш тизими ва

структурасини ишлаб чиқиш;

махсус ёки алоҳида солиқ режимларини ўрнатиш;

солиқ ставкаларини табақалаштириш, ўзгартириш;

солиқдан имтиёз ва преференциялар бериш;

ҳар бир солиқ базасига кирувчи элементлар таркибини белгилаш.

Солиқлар

воситасида

иқтисодиётни

бошқариш

йўналишларини

белгилашда республикамиз иқтисодиётига хос бўлган қуйидаги ҳолатларни
эътиборга олиш лозим.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

9

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

-

бозорни бошқариш ва шунга мос равишда солиққа тортиш

тажрибасининг нисбатан камлиги;

-

иқтисодиётни эркинлаштириш жараёнининг сустлиги;

-

мамлакатда ишлаб чиқаришнинг ва молиявий барқарор бўлган

корхоналарнинг камлиги;

-

мулкчиликка бўлган эскича муносабатларнинг қисман сақланиб

қолинганлиги,

мулкчилик

турларининг,

хусусий

секторнинг

яхши

шаклланмаганлиги;

-

бозор иқтисодиёти қонунларининг амалда тўлиқ ишламаётганлиги

(талаб ва таклиф, рақобат, моддий манфаатдорлик);

-

иқтисодиётни бошқаришда эски усул унсурларининг сақланиб

келинаётганлиги ва моддий манфаатдорликнинг тўлиқ шаклланмаганлиги;

-

микроиқтисодий даражада (солиқ имтиёзлари берилган тақдирда ҳам)

молиявий

маблағларнинг

камлигидан

инвестицион

имкониятларнинг

чегараланганлиги ва бошқалар.

Қуйидаги жадвал маълумотлари асосида мамлакатимизда сўнгги беш йил

мобайнида давлат бюджети даромадларининг солиқлар ва бошқа мажбурий
тўловлар асосида шаклланиш кўрсаткичларини кўришимиз мумкин.

2-жадвал

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари таркибида

солиқлар ва бошқа тўловларнинг ўрни, (%да)

Кўрсаткичлар

2012

йил

2013

йил

2014

йил

2015

йил

2016

йил

1

2

3

4

5

6

Даромадлар жами

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

Бевосита солиқлар:

25,4

24,2

23,4

24,1

24,0

Юридик шахслардан олинадиган фойда
солиғи

4,7

4,0

3,5

3,2

3,0

Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари
учун ягона солиқ тўловидан Давлат
бюджетига ажратмалар

3,0

3,2

3,0

3,3

3,7

Ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига
ажратмалар, шу жумладан микрофирмалар
ва кичик корхоналардан ажратмалар

2,8

2,9

3,1

3,3

3,5

Жисмоний

шахслардан

олинадиган

даромад солиғи

10,8

10,4

10,3

10,4

10,1

Тадбиркорлик

фаолиятининг

айрим

турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ

1,5

1,6

1,7

1,9

2,0

Ободонлаштириш

ва

ижтимоий

инфратузилмани ривожлантириш солиғи

2,6

2,3

1,8

2,0

1,8

Билвосита солиқлар:

49,0

51,1

53,1

52,6

51,5

Қўшилган қиймат солиғи

28,0

28,8

29,9

29,7

29,0

Акциз солиғи

14,9

15,9

15,6

15,4

15,3

Божхона божи

3,6

3,8

4,2

4,1

3,5

Транспорт воситалари учун бензин, дизель
ёқилғиси ва суюлтирилган газни истеъмол
қилганлик учун солиқ

2,5

2,6

3,4

3,4

3,7

Ресурс тўловлари ва мол-мулк солиғи:

15,6

14,8

13,6

13,2

12,9


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

10

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Мол-мулк солиғи

3,5

3,9

4,0

3,8

4,0

Ер солиғи

2,3

2,2

2,0

2,1

2,4

Ер қаридан фойдаланганлик учун солиқ

9,5

8,4

7,2

6,9

6,1

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун
солиқ

0,3

0,4

0,4

0,4

0,4

Бошқа даромадлар

10,0

9,8

9,9

10,1

11,6

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги маълумотлари (www.mf.uz

sayti) асосида муаллиф томонидан тайёрланди.


Қайд этиш керакки, бевосита солиқ тушумларининг пасайишининг сўнгги

йилларда саноат ишлаб чиқаришда фаолият олиб бораётган кичик бизнес
субъектлари сонининг ўзгариши натижасида кўпчилик умумбелгиланган
тартибда солиқ тўловчиларнинг соддалаштирилган тартибда солиқ тўлаш
тартибига ўтиши, шунингдек, умумбелгиланган тартибда солиқ тўловчиларга
нисбатан қўлланилаётган солиқ имтиёзлари ва преференциялар натижаси
сифатида изоҳланади.

Давлатнинг мазкур субъектлар фаолиятига инвестицияларни жалб этишни

рағбатлантириши ҳамда жамғармаларни кенгайтиришда солиқ дастагидан
унумли фойдаланиши келгусида иқтисодий ўсишни таъминлашнинг омили
эканлиги, солиқ ставкаларининг пасайтирилиши иқтисодиётда ялпи таклифга
ижобий таъсир этиб, аҳоли ва тадбиркорларнинг даромади кўпайишига,
натижада эса, жамғармаларнинг ошишига ҳамда капиталнинг жамланишига,
аксинча, солиқ ставкаларининг меъёрдан ошиши иқтисодиётда меҳнат ва
иқтисодий фаолликнинг пасайишига, жамғармаларнинг иқтисодиётдан
четлашишига, хуфёна иқтисодиётнинг ривожланишига олиб келиши
исботланган [18].

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги

“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар
стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли фармонига мувофиқ, 2017 – 2021
йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор
йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясининг учинчи устувор йўналиши
3.1 банди таркибий қисми сифатида “Солиқ юкини камайтириш ва солиққа
тортиш тизимини соддалаштириш сиёсатини давом эттириш, солиқ
маъмурчилигини такомиллаштириш ва тегишли рағбатлантирувчи чораларни
кенгайтириш”га алоҳида эътибор қаратилган[19].

Мазкур стратегияга асосан, солиқ маъмурчилиги сифати ва

самарадорлигини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш
мақсадида солиққа тортишни такомиллаштириш борасида қуйидагилар назарда
тутилган:

1) солиқ қонунчилигини танқидий ўрганиш ва таҳлил қилиш, ҳуқуқни

қўллашда ортиқча ва мураккаб нормаларни бартараф этиш, солиққа тортиш
базасини ҳисоблаш жараёнини соддалаштириш, ягона базадан ундириладиган
солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни унификация қилиш, шунингдек, солиқ
қонунчилиги барқарорлигини таъминлаш;

2) солиқ юкини, шу жумладан:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

11

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

якка тартибдаги тадбиркорлардан ундириладиган қатъий белгиланган

солиқ миқдорини, шу жумладан, фаолият кўрсатиш (масалан, узоқ ва бориш
қийин бўлган) жойларини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш;

йирик корхоналарга бўлган солиқ юкини мақбуллаштириш ҳисобига

изчил пасайтириш.

Республикамизда солиқ ислоҳотларининг бош мезони сифатида

тадбиркорлик субъектлари зиммасидаги солиқ юкини енгиллаштириш,
солиқларни ҳисоблаш механизми ва ҳисоботларини соддалаштириш ҳамда
солиқ сиёсатини эркинлаштириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар
солиқ назоратига бошқача ёндашувни талаб қилмоқда.

Хулоса ва таклифлар

Умуман олганда, Ўзбекистонда солиқ тизимини эркинлаштиришни

изчиллик билан амалга ошириш пировардида бюджет тизими бюджетларининг
тегишли молиявий маблағ билан таъминлашда илғор хориж тажрибасини чуқур
ўрганиш, уларнинг ютуқлари ва йўл қўйган камчиликларини тўғри баҳолаган
ҳолда “ўзбек модели” тамойилларига мос ҳолда истиқболда солиқ тизими
тараққиётининг устувор йўналиши бўлиши мақсадга мувофиқ. Бунда шуни
алоҳида эътибор қаратиш керакки, ривожланган давлатларда иқтисодиёт асосан
ишлаб чиқаришга таянади, яъни иқтисодиёт бир мунча саноатлашган,
республикамизда бу борада ислоҳотларни амалга оширишда ана шу жиҳатни
эътибордан қочирмаслик керак, шунингдек, ривожланган давлатларда
“виждонли” солиқ тўловчилар деган ибора оммалашган. Шу ҳисобдан олиб
қараганда республикамизда қонунчиликда, солиқ тўловчилар ўртасида мазкур
тушунчани оммалаштириш борасида ишларни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ
бўлади. Албатта, мазкур ҳолатда миллий иқтисодиётимиз хусусиятларини,
ижтимоий-иқтисодий тараққиёт даражасини, аҳолининг меҳнат маданиятини,
иш ҳақи тўлови даражаси ва шарт-шароитлари каби омилларни ҳисобга олиш
муҳим аҳамиятга эга.

Фикримизча қуйидаги йўналишларда солиқларнинг таъсирчанлигини

ошириш мамлакат иқтисодиёти ривожида ўзининг ижобий натижасини беради:

ресурсларни оптимал тақсимлаш;

давлат даромадини ошириш;

аҳолининг даромадларини ошириш;

инвестицион фаолликни рағбатлантириш;

барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш;

нархнинг турғунлигини сақлаб туриш;

миллий валюта курсининг барқарорлигини таъминлаш;

инфляция даражасини жиловлаб туриш;

тўлиқ бандликка эришиш ва уни ушлаб туриш.

Юқоридаги иқтисодчи олимлар фикр-мулоҳазаларидан келиб чиққан

ҳолда

солиқлар

– уларни тўлаш мажбуриятига эга бўлган шахслар томонидан

давлат, жамият, халқ ҳамда ўз манфаатини кўзлаган ҳолда бюджет
даромадларини шакллантиришга йўналтириладиган, мажбурийлик хусусиятига
эга бўлган, холисона тўланадиган пул тўловидир деб

ўз фикримизни

билдиришимиз мумкин.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

12

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Ушбу фикримизни атрофлича асослайдиган бўлсак, солиқлар давлатнинг

маълум бир вазифаларини бажаришга хизмат қилиши унинг давлат
манфаатларини кўзлашидан далолатдир.

Ўзбекистон миллий энциклопедиясида,

жамият

— кишиларнинг тарихан

қарор топган ҳамкорлик фаолиятлари мажмуи. Жамиятдаги ҳамма нарса
(моддий ва маънавий бойликлар, инсонлар ҳаёти учун зарур бўлган шарт-
шароитларни яратиш ва б.) муайян фаолият жараёнида амалга ошади. Инсонлар
фаолияти ва улар ўртасидаги ижтимоий муносабатлар жамиятнинг асосий
мазмунини ташкил этади дейилгани, ҳамда

жамиятнинг сиёсий тизими

давлат сифатида ташкил топган жамиятнинг муайян сиёсий вазифаларни амалга
оширувчи ижтимоий муассасалари мажмуи. Давлат, партия, уюшмалари, диний
ташкилотлар, шунингдек, сиёсий мақсадларни кўзловчи барча ташкилот ва
ҳаракатларни ўз ичига олади деб эътироф этилган. Демак, солиқлар жамият ва
халқ манфаатларини ҳам кўзлаган ҳолда тўланиши табиий ҳолатдир.

Солиқлар солиқ тўловчиларнинг ўз манфаатларини кўзлаган ҳолда

тўланишини асослайдиган бўлсак, бу борада етук иқтисодчи олим А.Смит
солиқларнинг аҳамиятини ёритиб, уларни давлатга тўлаш қуллик эмас, балки
эркинлик аломати эканлигини асослаб берди. Демак, солиқ тўловчилар эркин
яшаши, фаолият юритиши шунингдек, тўлаётган солиқлари келажакда ўзига
қайтиши бу албатта ўз манфаатини кўзлашдир.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ниязметов И. Солиқ юкини оптималлаштириш: назария, услубият ва

амалиёт. Монография. – Тошкент: Молия, 2016. – 192 б.

2.

Темур тузуклари. Т.: Чўлпон, 1991 й. 98 б.

3.

Ўлмасов А., Шарифхўжаев М. Иқтисодиёт назарияси. Т.: “Меҳнат”,

1995 й. 377-б.

4.

Тургенев Н.И. Солиқ назарияси тажрибаси.- Санктпетербург – 1818 й.

5.

Рикардо Д. Сочинения Т. I. Начало политической экономики и

налогового обложения. Пер. с англ. - М.: Госполитиздат, с 360.

6.

Пепеляев С.Г. Основый налогового права. М.: 1995, с 496.

7.

Политическая экономия. Тольковый словарь. М.: Политиздат, 1990. с

330.

8.

Черник Д.Г. Налоги в рыночной экономике//Финансы. – 1992. – №3 с

161.

9.

Гатаулин Ш. Солиқлар ва солиққа тортиш. Т.: 1996 й.

10.

Олимжонов О. Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида солиқ сиёсати.

Ҳаёт ва иқтисод, 1992.

11.

Жўраев А., Мейлиев О., Сафаров Ғ. Солиқ назарияси. Ўқув қўлланма.

– Т.: Тошкент Молия институти, 2004. – 166 б.

12.

Паркинсон С. Закон и доходы. – М.: ПКК. Интерконтакт, 1992 – с 100.

13.

Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари. – Тошкент. Ўзбекистон,

1998 й. 358 б.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

13

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

14.

Яҳёев Қ. Солиққа тортиш назарияси ва амалиёти. Т.: Ғафур Ғулом,

2000 й. 10-бет

15.

Алимардонов М.И., Худойқулов С.К., Юсупов О.А., Агзамов А.Т.,

Юридик шахсларни солиққа тортиш. Дарслик. Тошкент-2013

16.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси: расмий нашр – Ўзбекистон

Республикаси Адлия вазирлиги.-Т.: Адолат, 2016 й.- 428 бет.

17.

http://analytic.nalog.ru/portal/index.ru-

RU.html

,

http://treasury.gov/about/budget-

performance/FY14Factsheet.pdf

,

http://minfin.gov.kz/irj/

,

http://bundesfinanzminister

ium.de/Web/EN/Issues/

http://mf.uz

сайтлари маълумотлари

18.

Санакулова Б.Р. Кичик тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш

механизмини такомиллаштириш орқали иқтисодий ўсишни таъминлаш.
Докторлик диссертацияси автореферати – Тошкент 2016., - 30 б.

19.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги

“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар
стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли фармони.

Библиографические ссылки

Ниязметов И. Солик юкини оптималлаштириш: назария, услубият ва амалиёт. Монография. - Тошкент: Молия, 2016. - 192 б.

Темур тузуклари. Т.: Чулпон, 1991 й. 98 б.

Улмасов А., Шарифхужасв М. Иктисодиёт назарияси. Т.: “Мохнат”, 1995 й. 377-6.

Тургенев Н.И. Солик назарияси тажрибаси.- Санктпстсрбург - 1818 й.

Рикардо Д. Сочинения Т. I. Начало политической экономики и налогового обложения. Пер. с англ. - М.: Госполитиздат, с 360.

Пепеляев С.Г. Основый налогового права. М.: 1995, с 496.

Политическая экономия. Тольковый словарь. М.: Политиздат, 1990. с 330.

Черник Д.Г. Налоги в рыночной экономике//Финансы. - 1992. - №3 с 161.

Гатаулин Ш. Соликлар ва соликка тортиш. Т.: 1996 й.

Олимжонов О. Бозор иктисодиётига утиш даврида солик сиёсати. Х,аёт ва иктисод, 1992.

Жураев А., Мейлиев О., Сафаров F. Солик назарияси. Укув кулланма. - Т.: Тошкент Молия институти, 2004. - 166 б.

Паркинсон С. Закон и доходы. - М.: ПКК. Интерконтакт, 1992 - с 100.

Каримов И.А. Узбекистан буюк келажак сари. - Тошкент. Узбекистан, 1998 й. 358 6.

Ях,ёсв К- Соликка тортиш назарияси ва амалиёти. Т.: Гафур Гулом, 2000 й. 10-бет

Алимардонов М.И., Худойкулов С.К., Юсупов О.А., Агзамов А.Т., Юридик шахсларни соликка тортиш. Дарслик. Тошкент-2013

Узбекистан Рсспубликаси Солик кодекси: расмий нашр - Узбекистан Республикаси Адлия вазирлиги.-Т.: Адолат, 2016 й.- 428 бет.

http://analytic.nalog.ru/portal/indcx.ru-

RU.html, http://treasury.gov/about/budget-

pcrformancc/FY 14Factshcct.pdf, http://ininfin.gov.kz/irj/, http://bundesfinanzministerium.de/Web/EN/Issues/ http://mf.uz сайтлари маълумотлари

Санакулова Б.Р. Кичик тадбиркорлик субъектларини соликка тортиш механизмини такомиллаштириш оркали иктисодий усишни таъминлаш. Докторлик диссертацияси автореферати - Тошкент 2016., - 30 б.

Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Узбекистан Рсспубликасини янада ривожлантириш буйича хдракатлар стратегияси тугрисида’Ти ПФ-4947-сонли фармони.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов