Авторы

  • Нодир Салихов
    Бухарский государственный университет

Биография автора

  • Нодир Салихов, Бухарский государственный университет

    базовый докторант

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.economy_education.7104

Ключевые слова:

Управление образованием дошкольное образование управление системой дошкольного образования управление организацией дошкольного образования оценка рейтинга организации образования оценка деятельности руководителя организации образования рейтинг организации образования

Аннотация

В статье подробно описана оценка менеджмента системы дошкольного образования и существующей организации дошкольного образования, оценка деятельности руководителей и персонала, оценка рейтинга по полученным результатам.

background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

181

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ БОШҚАРИШНИНГ БАҲОЛАШ УСЛУБИЁТИ

Салихов Нодир Джамолович -

Бухоро давлат университети таянч докторанти

Аннотация:

Мақолада мактабгача таълим тизими ва унда амал қилаётган мактабгача таълим

ташкилотини бошқаришни баҳолаш, раҳбар ва ходимлар фаолиятини баҳолаш, олинган натижалар асосида рейтинг
баҳолаш бўйича раҳбатлантириш батафсил баён қилинган.

Калит сўзлар:

Таълим менежменти, мактабгача таълим, мактабгача таълим тизимини бошқариш,

мактабгача таълим ташкилотини бошқариш, таълим ташкилотини рейтинг баҳолаш, таълим ташкилоти
раҳбари фаолиятини баҳолаш, таълим ташкилотлари рейтинги.

Аннотация:

В статье подробно описана оценка менеджмента системы дошкольного образования и

существующей организации дошкольного образования, оценка деятельности руководителей и персонала, оценка
рейтинга по полученным результатам.

Ключевые слова:

Управление образованием, дошкольное образование, управление системой дошкольного

образования, управление организацией дошкольного образования, оценка рейтинга организации образования, оценка
деятельности руководителя организации образования, рейтинг организации образования.

Abstract:

The article describes in detail the assessment of the management of the preschool education system and the

existing organization of preschool education, the assessment of the activities of managers and staff, the assessment of the rating
based on the results obtained.

Key words:

Education management, preschool education, preschool education system management, preschool

education organization management, educational organization rating assessment, performance assessment of the educational
organization head, educational organization rating.

Кириш.

Мактабгача таълим жараёни-

нинг шаклланиши қадим замонларга, давлат-
чиликнинг юзага келиши билан боғлиқ. Ёш

болаларга таълим ва тарбия бериш сарой
амалдорларининг ёш фарзандларига дунёвий

ва диний билимларни, давлатни бошқариш
сир-асрорларини ўргатишдан бошланган.

Ўзбекистонда илк мактабгача таълим

муассасаларининг шаклланиши ва кейинча-

лик Собиқ Иттифоқ даврида мактабгача таъ-
лим тизимини бошқариш маъмурий-буйруқ-

бозлик усулида амалга оширилиб, бунда ҳу-
куматнинг турли маъмурий таъсир восита-

ларидан фойдаланилган.

Ўзбекистон Республикасининг “Мактаб-

гача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Қонуни-

да “мактабгача таълим ва тарбия” тушунчаси
янада батафсил ёритилган: “мактабгача таъ-

лим ва тарбия-болаларга таълим ва тарбия
беришга, уларни интеллектуал, маънавий-

ахлоқий, этик, эстетик ва жисмоний жиҳат-
дан ривожлантиришга, шунингдек, болалар-

ни умумий ўрта таълимга тайёрлашга қара-
тилган узлуксиз таълим тури” (Қонун, 2019).

Ушбу талқин мактабгача таълим ва тарбия
болани баркамол шахс қилиб тарбиялаш

жараёнининг дастлабки босқичи эканлигини
билдириб, умумий ўрта таълимга тайёрлаш

вазифасини бажарувчи таълимнинг дастлаб-

ки тури сифатида белгиланган.

МТМ (мактабгача таълим муассасала-

ри) фаолиятини ўрганиш, мониторингини
ўтказиш, МТМ раҳбарининг бошқарувчилик

қобилиятига баҳо бериш кўплаб хорижий

адабиётларда, илмий тадқиқот ишларида
кўзга ташланади.

Мактабгача таълим тўғрисида кўплаб

қонун ҳужжатлари қабул қилинган ҳамда

олимлар мактабгача таълим ташкилотлари
фаолияти бўйича илмий тадқиқот ишларини

олиб бораётган бўлсаларда, мактабгача таъ-
лим тизимини самарали бошқариш, мактаб-

гача таълим ташкилотлари ўртасида рақобат
муҳитини шакллантириш ва бунинг натижа-

сида мактабгача таълим ва тарбия сифатли
хизматини таклиф қилиш, мактабгача таъ-

лим ташкилотида раҳбарларнинг менежмент

илмини чуқур билмасликлари оқибатида, ёш
авлоднинг таълим ва тарбия масаларида

кўплаб камчилик ва нуқсонлар учрайди.

Илмий тадқиқот ишимизда мактабгача

таълим менежментининг моҳиятини чуқур
англаган ҳолда, мактабгача таълим тизими-

ни самарали бошқариш ҳамда мактабгача
таълим ташкилоти раҳбари фаолиятини ба-

ҳолаш ҳамда таълим ташкилотлари ва улар-
нинг ходимлари рейтинг натижалари бўйича

рағбатлантириш йўналишларини кўрсатиб
бердик.

Материаллар.

Илмий тадқиқот мате-

риаллари сифатида мактабгача таълим тўғ-

рисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонун-

лари, Ўзбекистон Республикаси фармонлари,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкама-

сининг қарорлари, шунингдек, олимларнинг
менежмент ва педагогика, таълим менежмен-

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

182

ти ва педагогик менежмент, мактабгача таъ-

лим ташкилотини бошқариш ҳақидаги
илмий, илмий-услубий ишларидан фойдала-

нилди.

Тадқиқот усуллари.

Назарий тадқиқот

усуллари сифатида таққослама анализ,
илмий ва илмий-услубий ишларни (фикрлар-

ни) умумлаштириш, индукция ва дедукция,

илмий билиш усуллари қўлланилди.

Натижалар.

Вақт ўзгариши билан мак-

табгача таълим тизими замонавийлашиб, жа-
даллик билан ўзгараётган жамиятда таълим-

га қўйилаётган талабларга мослашиб бор-
моқда. Тизим ташкилотларида раҳбарлик-

нинг иш услублари, бошқарув маданияти, пе-
дагогик жараёнлар жуда тез ўзгариши билан

биргаликда, бошқарув ва педагогик жараён-
ларнинг замон билан ҳамнафас бўлишини

таъминлашга кўмак берувчи ахборот ресурс-
ларининг шакллари ва миқдори ортиб, мак-

табгача таълим тизимининг сифатини юқори
даражада бўлишини таъминловчи имконият-

лар яратилган.

Мактабгача таълим ташкилоти раҳбар-

ларидан менежмент билимини эгаллаганлик,

ташкилотчилик, яратувчилик каби фазилат-
ларнинг ўзида мужассам қилиб, раҳбарлик

масъулиятини юқори бўлишини тақозо қил-
моқда. Раҳбар маънавияти, юксак маданияти

ва халқпарварлиги жамоани бошқариш,
ташкилот мақсади томон етаклашида зарур

бўлиб ҳисобланмоқда. Замонавий мактабгача
таълим ташкилотида кадрларни танлаш,

уларнинг билим ва малакаларини мунтазам
ошириб боришда сўнгги йиллардаги билим

ва тажрибани ўзлаштириб бориш асосий
шартлардан биридир.

Кўплаб тадқиқотлар шуни кўрсатмоқ-

даки, олимлар МТМ фаолиятини ўрганиш,
раҳбар ва ходимлар меҳнат натижасига баҳо

беришда ҳудуд, ўзлари яшайдиган минтақа
хусусиятидан келиб чиққанлар. Масалан, С.С.

Белых фикрича, “Бозор иқтисодиёти шаро-
итида фаолият юритаётган МТМ ўз фаолият-

ларини маиший хизматлар манфаатларига
бўйсинувчи долзарб талабларга эътибор қа-

ратади”. Олима МТМ фаолиятини тўлиқ бо-
зор муносабатларига қаратиб, аҳолининг

мактабгача таълим хизматларини сотиб
олиш имкониятларини, уларнинг МТМ хиз-

матларига қўяётган талабларини хизматлар
нархлари билан таққослайди ҳамда ҳозирги

вақтда Россия аҳолиси қандай нархдаги хиз-

матларни сотиб олиши мумкинлиги ҳақида
хулосаларини билдиради (С.С. Белых, pp. 107-

110).

Шунингдек, Е.Г. Григорьева МТМ фао-

лиятини баҳолашда маъмурий, иқтисодий
таъсир воситаларининг Россия қонунчилиги-

га боғлаб ўрганган ҳамда аҳоли ва МТМ
ходимларидан ташкилот фаолияти бўйича

фикрларини ўрганиш бўйича ўтказилган сў-
ровномадаги аксарият саволлар Россия ҳуку-

мати томонидан қабул қилинган қонун ва

қонун ости ҳужжатларига муносабати мазму-
нида бўлган (Е.Г.Григорьева, pp. 116-122).

Юқорида келтирилган ва бошқа олим-

ларнинг МТМ ва унинг раҳбарлари фаолияти-

ни баҳолашда ҳар бир мамлакат иқтисодий
ривожланиш даражаси, аҳолининг маънавия-

ти, маданий қадриятларини инобатга олган
ҳолда, МТМ хизматлари ҳажми ва нархи,

аҳолининг МТМ хизматларини сотиб олиш
имконияти, маънавий ривожланиш даража-

сини инобатга олиб, МТМ ва унинг раҳбари
фаолиятини баҳолашда ҳудудий ёндашиш

маъқул деб ҳисоблаб, мустақил баҳолаш
услубиётини ишлаб чиқдик.

Мактабгача таълим тизими ва тизимда

фаолият юритаётган ташкилотлар фаолият
йўналишларига мос баҳолаш меъзонларини

ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилишда
ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган

меъёрий ҳужжатларда белгиланган талаб-
ларни, макон ва амалий жиҳатларини ҳисоб-

га олиш зарур бўлади.

Мактабгача таълим тизимини бошқа-

риш натижаси тизим ташкилотларининг
фаолияти, мактабгача таълим ёшидаги бола-

ларнинг соғлом, баркамол қилиб тарбиялаш-
да намоён бўлади. Мамлакатимиз мактабгача

таълим тизими ва унда фаолият кўрсатаёт-
ган ташкилотлари олдига ҳукуматимиз томо-

нидан муҳим вазифалар қўйилган, аввалам-

бор, 2030 йилгача тизим фаолияти натижа-
лари Ўзбекистон Республикаси Президенти-

нинг “Ўзбекистон Республикаси мактабгача
таълим тизимини 2030 йилгача ривожланти-

риш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги
Қарорида батафсил ёритилган бўлиб, белги-

ланган вазифаларнинг ўз муддатида сифатли
бажарилиши тизимнинг самарали ишлагани-

ни кўрсатиб беради (Қарор, 2019).

Ўзбекистон Республикаси Президенти-

нинг “Ўзбекистон Республикаси мактабгача
таълим тизимини 2030 йилгача ривожланти-

риш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги
Қарорида концепция доирасида амалга оши-

риладиган тадбирлардан қуйидаги натижа-

ларга эришиш кутилмоқда:

Концепцияни амалга оширишдан қуйи-

даги натижалар кутилмоқда:

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

183

барча болаларга сифатли мактабгача

таълим олиш учун бир хил имкониятларни
таъминловчи мактабгача таълимнинг сама-

рали инновацион тизимининг шаклланиши;

мактабгача таълимни инсоннинг бутун

ҳаёти давомидаги узлуксиз таълимнинг
биринчи босқичи сифатида белгилаш, болани

шахс сифатида жисмоний, интеллектуал ва

ахлоқий жиҳатдан баркамол қилиб тарбия-
лашда унинг роли оширилиши;

мактабгача таълим муассасаларининг

намуна ва турлари хилма-хиллиги асосида

мактабгача таълим тизимида институционал
ўзгаришлар амалга оширилиши, мазкур соҳа-

да соғлом рақобат муҳитининг яратилиши;

замонавий энергия ва ресурс тежовчи

технологияларни жорий этиш асосида мак-
табгача таълим муассасаларининг бино ва

иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш
ва капитал таъмирлашнинг кенгайтирили-

ши, уларнинг ўқув-методик, дидактик мате-
риаллар, ривожлантирувчи ўйинлар ва ўйин-

чоқлар, бадиий адабиётлар, мебель, компью-

тер техникаси, ўқув ускуналари билан жиҳоз-
ланиши;

мактабгача таълим соҳасига хусусий

секторнинг жалб қилиниши, унинг ижти-

моий жавобгарлиги оширилиши, молиялаш-
тириш манбаларининг кенгайтирилиши ва

мактабгача таълим хизматлари турларининг
кўпайиши;

мактабгача таълим тизимини молия-

лаштиришнинг кўпайтирилиши, мактабгача

таълим хизматларини кўрсатишда бюджет
маблағларидан фойдаланиш самарадорлиги-

нинг оширилиши, педагог ходимлар меҳна-
тига муносиб ҳақ тўлашнинг таъминланиши;

мактабгача таълим сифатини бошқа-

ришнинг ижтимоий-давлат тизими жорий
этилиши;

олти ёшли болаларнинг мажбурий бир

йиллик бепул умумий бошланғич таълимга

тайёрлаш билан тўлиқ қамраб олинишининг
таъминланиши;

3-7 ёшгача болаларнинг 80,8 фоизини

мактабгача таълим билан қамраб олиниши-

нинг таъминланиши;

мактабгача таълим муассасаларида пе-

дагог ходимлар сони 247,7 мингтагача етка-
зилиши.

Ушбу Қарорнинг 2-иловасида Ўзбекис-

тон Республикаси мактабгача таълим тизи-

мини 2030 йилгача ривожлантириш концеп-

циясини амалга ошириш бўйича «Йўл хари-
таси» кўрсатилган бўлиб, Концепция эри-

шилган натижалар, мақсадли кўрсаткичлар

ва тегишли даврга мўлжалланган асосий

йўналишлардан келиб чиққан ҳолда ҳар йили
тасдиқланадиган алоҳида «Йўл харитаси»

асосида босқичма-босқич амалга оширилиши
ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги томони-

дан Концепциянинг амалга оширилишини
тизимли мониторинг қилиш, умумий муво-

фиқлаштириш, республикада мактабгача

таълимнинг ривожланишига тўсқинлик қи-
лувчи муаммоли масалаларни тезкор кўриб

чиқиш ва ҳал қилиш, Концепцияни амалга
ошириш мониторинги кўзда тутилган тад-

бирларни ўз вақтида, сифатли ва тўлақонли
бажариш бўйича ваколатли органлар фао-

лиятини баҳолаш индикаторлари асосида
амалга оширилиши белгилаб қўйилган

(Қарор, 2019).

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим

тўғрисида”ги Қонуни 41-моддасида таълим
ташкилоти рейтингини амалга ошириш қў-

йидагича ёритилган:

Таълим ташкилотларининг рейтинги:

таълим ташкилотлари ўртасида соғ-

лом рақобат муҳитини шакллантириш;

илмий-педагогик фаолият даражаси-

нинг ўсишини ва сифатининг ошишини рағ-
батлантириш;

педагог-ходимларнинг илмий сало-

ҳиятидан самарали фойдаланиш;

ўқитиш сифатининг юкори кўрсат-

кичларига эришиш;

мехнат бозорида талаб юқори бўлган

малакали кадрлар тайёрлаш мақсадларида

белгиланади.

Рейтингни белгилаш учун таълим таш-

килоти томонидан тақдим этилган маълу-
мотларнинг ишончлилиги учун таълим таш-

килотининг раҳбари шахсан жавобгар булади

(Қонун, 2020).

Ушбу Қонуннинг 42-моддасида таълим

тизимидаги мониторинг тўғрисида сўз юри-
тилиб, давлат органлари мунтазам таълим

ташкилотида таълим сифатини назорат қи-
либ боришни мониторингини ўтказишлари,

Қонуннинг 43-моддасида таълим сохасидаги
давлат назорати муҳим эканлиги кўрсатилиб,

таълим ташкилотлари таълим сифатини
ошириб бориш учун масъул эканликлари,

таълим сифати пасайган ташкилотлар фао-
лияти тўхтатилиши белгилаб қўйилган

(Қонун, 2020).

Мунозара.

Ўзбекистон Республикаси-

нинг мактабгача таълим тўғрисидаги қонун

ҳужжатларида келтирилган баҳолаш индика-
торларини, шунингдек, мактабгача таълим

тизими фаолиятига оид ҳукуматимиз томо-

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

184

нидан қабул қилинган меъёрий ҳужжатларни

ўрганиб чиқиш натижасида, ҳудуд мактабга-

ча таълим ташкилотларини баҳолашнинг

қўйидаги кўрсаткичларини таклиф қиламиз:

1.

Мактабгача бўлган ёшдаги болаларни таълим муассасаларига қамраб олиш даражаси (К

1

)

2.

(1);

3.

Нодавлат мактабгача таълим муассасалари улуши (К

2

)

(2);

4.

Нодавлат мактабгача таълим муассасаларига қатнайдиган болалар улуши (К

3

)

(3);

5.

Гуруҳларни тўлдириш кўрсаткичи (К

4

)

(4);

6.

МТМдаги олий маълумотлилар улуши (К

5

)

(5);

7.

Сўнгги 3 йил ичида малака оширган МТМ ходимлари (К

6

)

(6);

8.

МТМда бўлган вақти юқумли касаллик юқтирган болалар улуши (К

7

)

(7);

Ўрганилаётган ҳудуд МТМларида тадқиқот муддати бўйича болалар неча марта

касалланишидан қатъий назар, бир марта касалланган деб ҳисобланишади. Бу ҳисоблаш

боланинг индивидуал жисмоний ривожланиши, организмда касалликка қарши курашиш

қобилияти инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилди.

9.

МТМда бўлган вақти овқатдан касалланган болалар улуши (К

8

)

(8);

Ўрганилаётган ҳудуд МТМларида тадқиқот муддати бўйича болалар неча марта

касалланишидан қатъий назар, бир марта касалланган деб ҳисобланишади.

10.

МТМда бўлган вақти жароҳат олган болалар улуши (К

9

)

(9);

Ўрганилаётган ҳудуд МТМларида тадқиқот муддати бўйича болалар неча марта жароҳат

олишидан қатъий назар, бир марта касалланган деб ҳисобланишади. Бу ҳисоблашда бола

организмининг соғломлиги, жисмоний ривожланганлиги инобатга олинган ҳолда ишлаб

чиқилди.

11.

МТМ хоналарининг замонавий ахборот воситалари билан таъминланганлиги (К

10

)

(10);

Ҳудудлардаги мактабгача таълим муассасаларини юқоридаги кўрсаткичлар асосида ўрганиш

натижасида, кўрсаткичлар миқдори аниқланади ва ҳудуд МТМ тизими ривожланганлиги

кўрсаткичи геометрик ўртача миқдорда қўйидагича ҳисоблаб чиқарилади:

(11);

Ҳудудлар МТМлари фаолиятини ҳар

бир кўрсаткичи ҳамда умумий, яъни ҳудуд

МТМ тизими ривожланганлиги кўрсаткичи-
ни аниқ кўриш ва таҳлил қилиш мақсадида

натижалар жадвалга жойлаштирилади (1-
жадвал).

Ҳудудлардаги МТМлар фаолиятлари

таҳлил қилингач, олинган натижага асосан,

қўйидагича баҳоланади:

1.

Максимал баллнинг 65,0-100 фоизи-

даги натижага эга ҳудудлар мактабгача таъ-

лим бўлими фаолияти «аъло»;

2.

Максимал баллнинг 51,0-64,9 фоизи

натижага эга бўлган ҳудудлар мактабгача
таълим бўлими фаолияти “ўрта”;

3.

Максимал баллнинг 41,0-50,9 фоизи

натижасига эга бўлган ҳудудлар мактабгача

таълим бўлими фаолияти “қониқарли”;

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

185

4. Максимал баллнинг 0-40,0 фоизи

натижасига эга ҳудудлар мактабгача таълим

бўлими фаолияти “қониқарсиз” деб ҳисобла-

нади.

1-жадвал

Ҳудудлар МТМлар фаолиятини рейтинг баҳолаш натижалари

т.р.

Шахарлар ва

туманлар номи

М

ак

таб

гача

бўл

ган

ёш

даг

и

б

ол

алар

н

и

таъ

л

и

м

м

уасс

ас

алар

и

га

қа

м

р

аб

о

л

и

ш

дар

ажас

и

(

К

1

)

Нод

авл

ат

м

ак

таб

гача

таъ

л

и

м

м

уасс

ас

алар

и

ул

уш

и

(

К

2

)

Нод

авл

ат

м

ак

таб

гача

таъ

л

и

м

м

уасс

ас

алар

и

га

қа

тн

ай

ди

ган

б

ол

алар

ул

уш

и

(

К

3

)

Гу

р

уҳ

л

арн

и

тў

л

дириш

к

ўр

сатк

и

ч

и

(

К

4

)

М

ТМ

даг

и

о

л

и

й

м

аълу

м

отл

и

л

ар

ул

уш

и

(

К

5

)

Сўн

гг

и

5

й

и

л

и

ч

и

да

м

алак

а

ош

и

р

ган

М

ТМ

хо

димл

ари

6

)

М

ТМ

да

бўл

ган

в

ақ

ти

ю

қум

л

и

к

ас

алл

и

к

ю

қт

и

р

га

н

б

ол

алар

ул

уш

и

(

К

7

)

М

ТМ

да

бўл

ган

в

ақ

ти

о

вқа

тдан

к

ас

алл

ан

га

н

бо

л

алар

ул

уш

и

(

К

8

)

М

ТМ

да

бўл

ган

в

ақ

ти

жаро

ҳат

ол

ган

б

ол

ал

ар

ул

уш

и

(

К

9

)

М

ТМ

х

он

алар

и

н

и

н

г

зам

он

авий

ах

бо

р

от

во

си

талар

и

б

и

л

ан

таъ

м

и

н

л

ан

га

н

л

и

ги

(

К

1

0

)

ҳуд

уд

М

ТМ

ти

зими

р

и

во

жл

ан

га

н

л

и

ги

к

ўр

са

тк

и

ч

и

, К

М

ТМ

р

и

в.

Шаҳарлар

1.

2.

....

n

Туманлар

1.

2.

n

Манба:

Муаллиф тадқиқотлари натижасида ҳисобланди.

Икки ва ундан ортиқ ҳудуд МТМлари

натижалари бир хил бўлган вазиятда бирин-

чи, яъни мактабгача бўлган ёшдаги болалар-
ни таълим муассасаларига қамраб олиш

даражаси (К

1

) муҳимлигини инобатга олиб,

бу кўрсаткич миқдори юқори бўлган ҳудуд

юқори ўринга жойлаштирилади.

Мактабгача таълим ташкилоти раҳба-

рининг бошқарув фаолияти ва педагогик

ходимларнинг фаолиятини фарзандлари
МТМга қатнайдиган ота-оналар берадиган

баҳоларидан аниқлаш мумкин бўлади ва бу
фаолият Давлат мактабгача таълим ташкило-

ти кузатув кенгаши томонидан амалга оши-
рилади.

Ўзбекистон Республикасининг “Мактаб-

гача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Қонуни

50-моддасида Давлат мактабгача таълим
ташкилоти кузатув кенгаши тўғрисида қуйи-

даги фикрлар билдирилган:

Давлат мактабгача таълим ташкилоти-

да болани тарбиялаш, ривожлантириш ва
унга таълим беришга кўмаклашиш мақсади-

да кузатув кенгаши ташкил этилиб, унинг
таркиби ушбу ташкилотга борадиган бола-

ларнинг қонуний вакиллари, ўз ходимлари,
шунингдек нодавлат нотижорат ташкилот-

ларининг ҳамда фуқаролик жамияти бошқа
институтларининг

вакиллари

орасидан

шакллантирилади.

Давлат мактабгача таълим ташкилоти-

нинг кузатув кенгаши:

давлат мактабгача таълим ташкилоти-

ни ривожлантиришнинг устувор йўналишла-

рини белгилайди;

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача

таълим вазирлигига келишиб олишга кири-
тиш учун туман (шаҳар) мактабгача таълим

бўлими томонидан тавсия этилган номзод-
лар орасидан давлат мактабгача таълим таш-

килоти раҳбарини белгилайди, шунингдек
уни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш

юзасидан таклифлар киритади;

давлат мактабгача таълим ташкилоти

раҳбарининг ушбу ташкилот фаолиятини
такомиллаштириш юзасидан кўрилаётган

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

186

чора-тадбирлар, молия-хўжалик ҳолати, да-

ромадлар ва харажатлар, бюджет маблағла-
ридан, бюджетдан ташқари, ҳомийлик ва

бошқа маблағлардан фойдаланиш тўғрисида-
ги ҳисоботларини эшитади;

давлат мактабгача таълим ташкилоти

раҳбарининг ва бошқа ходимларининг фао-

лиятига тааллуқли ижтимоий сўровлар ўтка-

зади;

туман (шаҳар) мактабгача таълим бў-

лимларига давлат мактабгача таълим ташки-
лоти раҳбарларини ва бошқа ходимларини

рағбатлантириш тўғрисида таклифлар кири-
тади.

Давлат мактабгача таълим ташкилоти-

нинг кузатув кенгаши қонун ҳужжатларига

мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга
ошириши мумкин.

Давлат мактабгача таълим ташкилоти

кузатув кенгашининг фаолиятини ташкил

этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси
Мактабгача таълим вазирлиги томонидан

белгиланади.

Юқоридаги фикрлардан кўриш мумкин-

ки, Давлат мактабгача таълим ташкилоти

кузатув кенгаши МТМ фаолиятини назорат

қилиб боришда, ташкилот раҳбари ва ходим-
лари фаолиятини ўрганиб бориш, уларга пе-

дагогик, психологик ва молиявий жиҳатдан
йўналишларни белгилашда муҳим роль ўй-

найди. Мактабгача таълим ташкилоти раҳба-
ри ва ходимларининг фаолиятини ўрганиб,

баҳолаб бориш, уларнинг меҳнат фаолиятла-

рини рағбатлантириш ва интизомий жазо
қўллаш таклифи давлат мактабгача таълим

ташкилоти кузатув кенгаши зиммасига юкла-
тилган. Қонуннинг юқорида ёритилган 50-

моддаси 5-бандида давлат мактабгача таъ-
лим ташкилоти кузатув кенгаши давлат мак-

табгача таълим ташкилоти раҳбарининг ва
бошқа ходимларининг фаолиятига тааллуқ-

ли ижтимоий сўровлар ўтказиши белгилаб
қўйилганлиги, ташкилот раҳбари ва ходим-

лар фаолиятини ўрганишда анкета сўрови
ўтказишни кузатув кенгаши орқали амалга

ошириш имкониятини яратади.

Тадқиқот

ишимизда

фарзандлари

МТМга қатнаётган ота-оналарнинг МТМ фао-

лиятига баҳо беришларини аниқлаш мақса-
дида анкета сўрови ишлаб чиқилди.

МТМ фаолиятини ўрганиш бўйича

АНКЕТА

Саволларга тўғри, ҳаққоний жавоб беришингиз МТМлар фаолиятида турли

муаммоларни бартараф қилишга ёрдам беради. Сиз берган жавобларнинг сир сақланиши
кафолатланади.

1.

Ёшингиз: а) 20-30; б) 31-40 в) 41-50 г) 51-60;

2.

Жинсингиз: а) эркак б) аёл;

3.

Оилада нечта фарзандингиз мавжуд? а) 1; б) 2; в) 3; г) 4 ва ундан ортиқ;

4.

Маълумотингиз: а) ўрта; б) ўрта махсус; в) олий.

5.

МТМга қатнайдиган фарзандингизнинг ёши: а) 1-2; б) 3; б) 4; в) 5; г) 6; д) 7.

6.

Сизнинг фарзандингиз билан олиб борилаётган ўқув-тарбиявий ишларни қандай

баҳолайсиз? а) қониқарсиз; б) қониқарли; в) ўрта; г) олий.

7.

Болангизнинг МТМ машғулотларидан хабардормисиз? а) йўқ; б) ҳа; в) қисман.

8.

Сизнинг болангизга МТМ ходимларининг муносабати қандай?

а) ёмон б) ўртача в) яхши.

9.

МТМдаги таълим хизматига баҳо беринг (1 дан 5 баллгача):

а) 1; б) 2; в) 3; г) 4; д) 5.

10.

МТМдаги ўйинчоқлар, адабиёт, техник воситаларга баҳо беринг:

11.

а) 1; б) 2; в) 3; г) 4; д) 5.

12.

Фарзандингиз МТМ вақтидан ташқари қандай таълим хизматлари олмоқда?

_______________________________________________________________________

13.

Фарзандингиз бу хизматни қаерда олмоқда?

а) МТМда; б) МТМдан бошқа муассасада.

14.

Ҳар ой МТМ учун қанча пул сарфлайсиз? __________________________________ минг сўм.

15.

Имкониятингиздан келиб чиқиб, ҳар ой МТМ ва фарзандингиз таълим ва тарбияси учун

қанча пул миқдорини сарфлашни хоҳлайсиз? _____________________________________ минг сўм.

16.

Фарзандингиз қатнайдиган МТМ ижобий жиҳатини белгиланг:

а) шу ҳудудда машҳур;
б) ҳовуз мавжудлиги;

в) фарзандимга оид психологик хизмат яхши;

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

187

г) мактабга тайёрлов курси юқори даражада ташкил қилинган;

д) мен яшайдиган уйга яқин жойлашган.
е) МТМ ходимлари таниш;

ж) фарзандим тарбиячилари билан яхши муносабатда;
з) таълим ва тарбияда хилма-хил датурлари кўп;

и) педагогик ишларнинг яхши ташкил қилинганлиги;
к) материал-техник базаси бой;

л) ўйин майдончаси фарзандим учун ажойиб;

м) болани овқатлантириши яхши;
н) бола соғлиги яхши парвариш қилинади;

о) сифатли қўшимча таълим хизматлари таклиф қилинади;
п) таълим ва тарбия тўлиқ бола ривожланишига қаратилган;

р) бошқа ижобий томони __________________________________________________
17. МТМ фаолияти бўйича қандай таклифингиз бор? __________________________

________________________________________________________________________
18. МТМда фарзандингиз таълим ва тарбияси учун яна қандай хизматлар бўлишини

хоҳлайсиз? ______________________________________________________________
________________________________________________________________________

Жавобларингиз учун раҳмат!

МТМ фаолиятини холисона ўрганишда

фарзандлари МТМга қатнайдиган ота-оналар

Респондентлар фикрларини замонавий ахбо-

рот воситаларидан бири ҳисобланган интер-
нет саҳифалари ва ижтимоий тармоқлар

ёрдамида йиғиб оламиз.

Раҳбарнинг бошқарув маҳоратини ўрга-

ниш МТМ фаолиятига баҳо беришда зарур
жараён бўлиб, раҳбарнинг бошқарув, мене-

жерлик фаолиятини МТМ ходимларидан
ўтказилган анкета сўрови орқали аниқлаш

имконияти ҳосил бўлади. Ўтказилаётган ан-

кета сўровидаги саволлар мазмуни раҳбар-
нинг замонавий бошқарув усулларидан фой-

даланиши, менежмент функциялари ва та-
мойилларининг тўғри белгиланганлигига қа-

ратилди.

МТМ раҳбари фаолиятини ўрганиш бўйича

А Н К Е Т А

1. Сизнинг мактабгача таълим ташкилотингиз раҳбарингиз жинси:

а) эркак; б) аёл.
2. Сизнинг мактабгача таълим ташкилотингиз раҳбарининг ёши:

А) 20-30; б) 30-39; в) 40-49; г) 50-59; д) 60 ёшдан катта;
3. МТМ раҳбарингиз маълумоти:

а) ўрта; б) ўрта махсус; в) олий; г) илмий даража.

4. МТМ раҳбарингизнинг раҳбарликдаги иш стажи неча йил?
а) 0-1; б) 1-3; в) 3-5; г) 5-10; д) 10-20; е) 20-30.

5. МТМ раҳбарингизнинг мутахассислиги:
а) педагог б) иқтисодиёт в) бошқа мутахассислик ___________________________

6. МТМ раҳбарингиз сўнгги 5 йилда менежмент бўйича қўшимча маълумот олганми?
а) ҳа; б) йўқ.

7. МТМда мақсад ва вазифалар аниқ белгилаб олинганми?
а) ҳа; б) қисман; в) йўқ.

8. МТМда меҳнат жамоаси тўлиқ шакллантирилганми?
а) ҳа; б) қисман; в) йўқ.

9. МТМ раҳбари жамоани меҳнатга тўлиқ даъватлантира оладими?
а) ҳа; б) қисман; в) йўқ.

10. МТМ ходимлари фаолияти тўлиқ ўрганилиб, меҳнат қонунчилиги билан
мувофиқлаштириб бориладими?

а) ҳа; б) қисман; в) йўқ.

11. МТМда менежментнинг қайси тамойиллари намоён бўлади?

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

188

а) масъулият; б) интизом; в) рағбатлантириш; г) сўз ва иш бирлиги; д) ходимларга нисбатан

эътибор, ҳурмат; е) вазифаларнинг бирин-кетин, аниқ тақсимланиши; ж) бошқалар
______________________________________________________________

12. МТМда менежментнинг қайси усуллари кўпроқ қўлланилади?
а) ташкилий; б) маъмурий; в) иқтисодий; г) ижтимоий-психологик;

13. МТМда ходимлар меҳнати қайси иқтисодий усулларда рағбатлантирилади?
а) умуман рағбатлантирилмайди; б) тариф ставкалари оширилади; в) устама ҳақлар

белгиланади; г) пул ва моддий ёрдамлар берилади; д) мукофот.

14. МТМ меҳнат жамоасида психологик муҳит қандай?
а) ёмон; б) яхши; в) чидаб ишласа бўлади.

15. МТМда ходимларнинг шахсий имкониятларини рўёбга чиқариш учун имконият мавжудми?
а) ҳа; б) қисман; в) йўқ.

16. МТМда ходимлар фаолиятини назорат қилиш мақсадида, рақамли технологиялар
(компьютер, камералар ва бошқалар) қўлланиладими?

а) ҳа; б) йўқ.

Жавобларингиз учун раҳмат!

МТМ раҳбарлари тўғрисида олинаётган

сўровнома раҳбарнинг менежмент йўнали-

шида эгаллаган билим даражаси, меҳнат жа-
моасини бошқариш қобилиятига баҳо бериб,

ҳудудлардаги мактабгача таълим ташкилот-
лари раҳбарларининг замонавий менежмент

воситаларидан самарали фойдаланиши бўйи-
ча рейтингини тузиб чиқиш имкониятини

беради.

Хулоса.

Таълим менежменти педагогик

ва дидактик менежментдан фарқли равишда,
таълим тизими ва унда амал қилаётган таш-

килотларни ҳамда таълим жараёнини сама-
рали бошқаришни англатади.

Бошланғич таълим менежменти педа-

гогика, психология ва социология фанлари

кўплаб жиҳатлари билан уйғунлашган ме-

нежментнинг муҳим соҳаси сифатида, асосий
мақсад инсоннинг дастлабки йилларидан

бошлаб, мактаб ёшига қадар комил инсон
сифатида тарбиялаш жараёнини самарали

бошқариш бўлиб ҳисобланади.

Мактабгача таълим ташкилоти раҳбари

педагогик билимлар билан биргаликда
менежментнинг сир-асрорларидан, айниқса,

ҳозирги бозор иқтисодиёти муносабатлари
жадал ривожланиб бораётган, корхона ва

ташкилотлар ўзларининг инновацион фао-
лиятларига катта эътибор қаратаётган жара-

ёнда мактабгача таълим муассасасини сама-
рали бошқариш, унинг келгусида тараққий

қилиб бориш йўл-йўриқларини пухта эгалла-

ши талаб қилинади. Мактабгача таълим таш-
килоти менежмент билимини қай даражада

эгаллаганлиги мактабгача таълим ташкило-
ти фаолияти натижаларида, ҳудудда рақобат

да енгиб чиқишида, нуфузида маълум бўлади.

Мактабгача таълим тизими ва тизимда

фаолият юритаётган ташкилотлар фаолият

йўналишларига мос баҳолаш меъзонларини
ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилишда

ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган
меъёрий ҳужжатларда белгиланган талаб-

ларни, макон ва амалий жиҳатларини ҳисоб-
га олиш зарур эканлигини инобатга олиб,

мактабгача таълим тизими ва мактабгача
таълим ташкилотини рейтинг баҳолаш услу-

биётини ишлаб чиқдик. Бунда мактабгача
таълим тизими ва ташкилоти фаолиятини

акс эттирувчи ўндан ортиқ кўрсаткичлардан
фойдаландик.

МТМ фаолиятини холисона ўрганишда

фарзандлари МТМга қатнайдиган ота-оналар

Респондентлар фикрларини замонавий ахбо-

рот воситаларидан бири ҳисобланган интер-
нет саҳифалари ва ижтимоий тармоқлар ёр-

дамида йиғиб ҳозирги кунда рақамли техно-
логиялардан фойдаланиш сўров ўтказиш ва

натижаларни ҳисоблаш ишларини осонлаш-
тиради.

Раҳбарнинг бошқарув маҳоратини ўрга-

ниш МТМ фаолиятига баҳо беришда зарур

жараён

бўлиб,

раҳбарнинг

бошқарув,

менежерлик фаолиятини МТМ ходимларидан

ўтказилган анкета сўрови орқали аниқлаш
имконияти ҳосил бўлади. Ўтказилаётган ан-

кета сўровидаги саволлар мазмуни раҳбар-
нинг замонавий бошқарув усулларидан фой-

даланиши, менежмент функциялари ва тамо-

йилларининг тўғрилигига қаратилди.

Ҳудудлар МТМлари рейтингини ҳар чо-

ракда ёки йилда бир марта ҳисоблаб бориш
ва натижаси юқори бўлган ҳудуд мактабгача

таълим бўлимига «Намунали мактабгача таъ-
лим бўлими» номи билан тақдирлаш ва ҳу-

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

189

дуддаги кўрсаткичлари юқори бўлган МТМга

«Намунали мактабгача таълим ташкилоти»
номини бериб, моддий ва маънавий рағбат-

лантиришни йўлга қўйилса мақсадга муво-
фиқ бўлар эди. Ўрганилган ҳудудларнинг

паст натижага эришган МТМларига замона-

вий менежментнинг юқори самарали таъсир-

га эга усулларини жорий қилиш орқали,
муассаса фаолиятини яхшилаш тадбирлари

ишлаб чиқилади. Бу фаолият кўрсатаётган
мактабгача таълим ташкилотларини бошқа-

ришнинг самарали воситаси ҳисобланади.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1.

Баева Л. В. An Introduction to early years Education in England [Book]. - Москва : Прометей, 2012.

2.

Белых Светлана Сергеевна “Управление развитием дошкольного образования в Республике Коми в условиях

рыночной экономики” [Диссертация]. - Сыктывкар, 1998.

3.

Веракса Н.Е., Комарова Т.С., От рождения до школы. Основная общеобразовательная программа дошкольного

образования [Book]. - Москва : Мозаика-Синтез, 2010.

4.

Гамаюнов В.Г., Шемяков А.Д. Механизмы управления образованием [Journal] // Открытое образование. -

Москва : [s.n.], 2017 йил. - 21(5). - pp. 63-71.

5.

Григорьева Евгения Гербовна “Регулирование рынков дошкольных услуг” [Диссертация]. -Красноярск : 2008.

6.

Джураев Р.Х., Турғунов С.Т. "Таълим менежменти" умумий ўрта таълим муассасалари директорлари учун

қўлланма [Book]. - Тошкент : Ворис-нашриёт, 2006. - pp. 14-16.

7.

Квасникова Н.М. Управление инновационной деятельностью в учрежденияхдошкольногои общего

образования. - Санкт-Петербург : Череповецкий государственный университет, 2012 йил.

8.

Михеева С. А. Управление образованием и педагогический менеджмент: терминологический аспект

[Journal] // Управление образованием: теория и практика. - Москва : [s.n.], 2018 йил. - 30. - pp. 11-22. - 2.

9.

Омельченко Е.А., Зверкова А.Ю., Чеснокова Г.С. Дошкольное образование в условиях ФГОС: управление,

методическая деятельность, психолого-педагогическое сопровождение [Book]. - Новосибирск : ООО ЦСРНИ, 2015.

10.

Петряков П.А. Концепции и стратегии образовательного менеджмента ВУЗа в отечественной и

зарубежной педагогике // Автореферат. - Великий Новгород, Россия : ИПЦ НовГУ, 2013 г.. - Т. стр. 21.

11.

Сафаров О. С. Замонавий менежмент ёндашувлари асосида халқ таълими тизимини бошқаришни

такомиллаштириш. - Тошкент : "Академия ноширлик маркази" Давлат унитар корхонаси, 2018 йил. - p. 13.

12.

Сафонова О.А. Управление качеством образования в дошкольном образовательном учреждении. - Москва :

МПГУ, 2004 йил.

13.

Семина Т.М. Совершенствование модели повышения квалификации руководителей дошкольных

образовательных учреждений. - Новосибирск : Новосибирский педагогический университет, 2006 йил.

14.

Смолин О. С. Управление учреждением образования в контексте образовательной политики: правовый

аспект [Journal] // Право и образование. - Москва : [s.n.], 2006 йил. - 2.

15.

Ўзбекистон Республикасининг "Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида"ги Қонуни. - Тошкент : "Халқ

сўзи" газетаси, Қонун, 2019 йил. - pp. 1-2.

16.

Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонуни. - Тошкент : Халқ сўзи газетаси, Қонун, 2020

йил. - pp. 1-2.

17.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030

йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори. -Тошкент : Халқ сўзи газетаси, Қарор,
2019 йил. - pp. 1-2.

18.

Фалюшина Л.И. Управление качеством в макросистемах дошкольного образования . –М.: УлГТУ, 2005 йил.

19.

Фильченкова И.Ф. Образовательный менеджмент инновационной деятельности педагогических

исследований [Journal] // Вестник Мининского университета. - Нижний Новгород : Мининский университет, 2019
йил. - 4 : Vol. 7. - p. 3.

20.

Ш. Шодмонова Мактабгача таълим педагогикаси [Book]. - Тошкент : Фан ва технология, 2008.

ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК АСОСИДА ТАЪЛИМ ХИЗМАТЛАРИ

СИФАТИНИ ОШИРИШНИНГ ХОРИЖ ТАЖРИБАЛАРИ

Навруз-Зода Бахтиёр Негматович

-

Бухоро давлат университети, и.ф.д., профессор

Тохиров Жавлон Рахимович

-

Бухоро давлат университети, таянч докторант

Аннотация:

Ушбу мақола таълим хизматлари сифатини оширишда Давлат-хусусий шерикликни қўллаш

ҳолати ва ривожлантирилишига бағишланган. Мазкур мақолани ёзишда Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва
Жанубий Африка Республикаси мамлакатларининг олий таълим муассасаларда таълим хизматлари сифатининг
рейтинг кўрсаткичлари таҳлил қилинган. Давлат-хусусий шериклик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда таълим

хизматлари сифатини ошириш борасидаги хулосалар берилган.

Калит сўзлар:

Давлат ва хусусий шериклик, давлат сектори, хусусий сектор, таълим, таълим сифати,

BRICS, QS, таълим хизмати.

ТАЪЛИМ

Библиографические ссылки

Баева Л. В. An Introduction to early years Education in England [Book]. - Москва: Прометей, 2012.

Белых Светлана Сергеевна "Управление развитием дошкольного образования в Республике Коми в условиях рыночной экономики" [Диссертация]. - Сыктывкар, 1998.

Веракса Н.Е., Комарова Т.С., От рождения до школы. Основная общеобразовательная программа дошкольного образования [Book]. - Москва : Мозаика-Синтез, 2010.

Гамаюнов В.Г., Шемяков А.Д. Механизмы управления образованием [Journal]// Открытое образование. -Москва: [s.n.], 2017 йил. - 21(5). - рр. 63-71.

Григорьева Евгения Гербовна "Регулирование рынков дошкольных услуг" [Диссертация]. -Красноярск: 2008.

Джураев Р.Х., Турсунов С.Т. "Таълим менежменти"умумийурта таълим муассасалари директорлари учун кулланма [Book]. - Тошкент: Ворис-нашриёт, 2006. - рр. 14-16.

Квасникова Н.М. Управление инновационной деятельностью в учрежденияхдошкольногои общего образования. - Санкт-Петербург: Череповецкий государственный университет, 2012 йил.

Михеева С. А. Управление образованием и педагогический менеджмент: терминологический аспект [Journal]//Управление образованием: теория и практика. - Москва: [s.n.], 2018 йил. - 30. - рр. 11-22. - 2.

Омельченко Е.А., Зверкова А.Ю., Чеснокова Г.С. Дошкольное образование в условиях ФГОС: управление, методическая деятельность, психолого-педагогическое сопровождение [Book]. - Новосибирск: ООО ЦСРНИ, 2015.

Петряков П.А. Концепции и стратегии образовательного менеджмента ВУЗа в отечественной и зарубежной педагогике // Автореферат. - Великий Новгород, Россия : ИПЦ НовГУ, 2013 г.. - Т. стр. 21.

Сафаров О. С. Замонавий менежмент ёндашувлари асосида халц таълими тизимини бошцаришни такомиллаштириш. - Тошкент : "Академия ноширликмаркази"Давлатунитар корхонаси, 2018 йил. - р. 13.

Сафонова О.А. Управление качеством образования в дошкольном образовательном учреждении. - Москва: МП ГУ, 2004 йил.

Семина Т.М. Совершенствование модели повышения квалификации руководителей дошкольных образовательных учреждений. - Новосибирск: Новосибирский педагогический университет, 2006 йил.

Смолин О. С. Управление учреждением образования в контексте образовательной политики: правовый аспект [Journal] // Право и образование. - Москва: [s.n.], 2006 йил. - 2.

Узбекистан Республикасининг "Мактабгача таълим ва тарбия тугрисида"ги Конуни. ■ Тошкент: "Халц сузи” газетаси, Конун, 2019 йил. - рр. 1-2.

Узбекистан Республикасининг "Таълим тугрисида"ги КДнуни. - Тошкент: Халк; сузи газетаси, Конун, 2020 йил. - рр. 1-2.

Узбекистан Республикаси Президентининг "Узбекистан Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасди^лаш тугрисида"ги КДрори. -Тошкент : Халк, сузи газетаси, КДрор, 2019 йил. - рр. 1-2.

Фалюшина Л.И. Управление качеством в макросистемах дошкольного образования . -М.: УлГТУ, 2005 йил.

Фильченкова И.Ф. Образовательный менеджмент инновационной деятельности педагогических исследований [Journal]// Вестник Мининского университета. - Нижний Новгород: Мининский университет, 2019 йил. - 4: Vol. 7. - р. 3.

Ш. Шодмонова Мактабгача таълим педагогикаси [Book]. - Тошкент : Фан ва технология, 2008.