Оценка результатов методов управления, реализованных в дошкольном образовании

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
322-329
13
13
Поделиться
Салихов, Н. (2021). Оценка результатов методов управления, реализованных в дошкольном образовании. Экономика И Образование, (4), 322–329. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/7633
Нодир Салихов, Бухарский государственный университет

Докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье описаны эффективность управления дошкольным образованием, региональный рейтинг систем дошкольного образования, значение экономических методов в управлении дошкольным образованием, взгляды воспитателей и родителей дошкольников на управление дошкольным образованием, выводы исследователя управления дошкольным образованием. на основе анализа управления дошкольным образованием


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

322

5.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Профессионал таълим тизимида дуаль таълимни

ташкил этиш чора-тадбирлари ҳақида” ги 163-сонли қарори, 2021 йил 29 март.

6.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва

ўрта махсус профессионал таълим тизимини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш
тўғрисида”ги 466-сонли қарори, 2020 йил 7 августь.

7.

Авлиякулов. А “Дуаль таълим принципларини жорий этиш” модули бўйича ўқув-услубий мажмуа. – Т.: 2020

йил, 60 б.

8.

Proyecto de ley sobre educación dual avanza con nuevo texto: Ahora qué dice? Semanario Universal. (2019) Retrieved

from https://semanariouniversidad.com/pais/proyecto-de-ley-sobre-educacion-dual-avanza-con-nuevo-texto-ahora-que-dice/.

9.

Bravo J. (2019) Diputados aprueban proyecto de educación dual. La Nación. Retrieved from

https://www.nacion.com/el-pais/educacion/

diputados-aprueban-proyecto-de-educacion-

dual/7lsnh4jtiravdehxbc4vc3xlfa/story/ conalep.

10.

2020 Dual Education in Latin America: Challenges and Opportunities 23 Inter-American Development Bank (IDB).

2013. (n.d.). Support for the Implementation of the Impact Evaluation Program and Blockchain pre-pilot in the Bahamas.

Retrieved from https://www.iadb.org/en/project/ BH-T1063 Institute for Apprenticheship. (n.d.). Route panels. Retrieved from
https://www.instituteforapprenticeships.org/about/route-panels/ International Labor Organization (ILO).

11.

Dual education in montenegro Practical training in three-year educational programmes. © European Training

Foundation and International Labour Organization, 2020. р. 56. https://www.etf.europa.eu/sites/default/files/2020-

09/dual_education_in_montenegro.pdf

12.

Дудырев, Ф.Ф., Романова О.А., Шабалин А.И “Дуальное обучение в российских регионах: модели, лучшие

практики, возможности распространения” Вопросы образования / Educational Studies Moscow, 2018. No 2, с. 117-138.
DOI: 10.17323/1814-9545-2018-2-117-138

13.

Эшпўлатов К.А ―Замонавий иқтисодиётда меҳнат бозори ва касбий таълим узвийлигини таъминлашни

такомиллаштириш‖ диссертация автореферати. Тошкент. 2018 йил, 59 б.

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ БОШҚАРУВИДА ЖОРИЙ ҚИЛИНГАН МЕНЕЖМЕНТ

УСУЛЛАРИНИНГ НАТИЖАЛАРИНИ БАҲОЛАШ

Салихов Нодир Джамолович -

БухДУ докторанти

Аннотация:

Мақолада мактабгача таълим тизими бошқарувининг самарасини аниқлаш, мактабгача таълим

бўйича ҳудудлар рейтинги, мактабгача таълим тизимини бошқарувида иқтисодий усулларнинг аҳамияти,
мактабгача таълим менежментига тарбиячи ходимларнинг ва тарбияланувчи болалар ота-оналарнинг фикрлари,

таҳлиллар асосида мактабгача таълим менежменти бўйича тадқиқотчи хулосаси баён қилинган.

Таянч сўзлар:

мактабгача таълим, мактабгача таълим ташкилоти, таълим менежменти, мактабгача

таълим тизими, менежмент иқтисодий усуллари.

ОЦЕНКА РЕЗУЛЬТАТОВ МЕТОДОВ УПРАВЛЕНИЯ, РЕАЛИЗОВАННЫХ

В ДОШКОЛЬНОМ ОБРАЗОВАНИИ

Салихов Нодир Джамалович -

Докторант БухГУ

Аннотация:

В статье описаны эффективность управления дошкольным образованием, региональный

рейтинг систем дошкольного образования, значение экономических методов в управлении дошкольным образованием,
взгляды воспитателей и родителей дошкольников на управление дошкольным образованием, выводы исследователя
управления дошкольным образованием. на основе анализа управления дошкольным образованием.

Ключевые слова:

дошкольное образование, организация дошкольного образования, управление образованием,

система дошкольного образования.

EVALUATION OF THE RESULTS OF MANAGEMENT METHODS

IMPLEMENTED IN PRESCHOOL EDUCATION

Salixov Nodir Djamolovich -

BukhSU doctoral student

Abstract:

The article describes the effectiveness of preschool education management, regional ranking of preschool

education systems, the importance of economic methods in preschool education management, the views of educators and parents

of preschool children on preschool education management, the findings of the researcher on preschool education management
based on analyses of preschool education management.

Keywords:

preschool education, preschool education organization, education management, preschool education system,

economic methods of management.

ТАЪЛИМ ВА ФАН


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

323

Кириш.

Ўзбекистон мактабгача таълим

тизими бошқарувида замонавий менежмент

механизми ва воситалари жорий қилинмоқда ва

бу ислоҳотлар сўнгги йиллар ҳудудларда таш-

кил қилинаётган кўплаб мактабгача таълим

ташкилотлари ҳамда улардаги ходимлар фао-

лиятини самарали ташкил қилиш ва бошқариш,

натижада, таълим ва тарбия жараёнидаги ижо-

бий сифат ўзгаришларида яққол кўринаяпди.

Мактабгача таълим тизимини бошқарув

фаолияти самарасини ўрганиш ва жорий ҳола-

тига баҳо бериб бориш мавжуд ютуқ ва камчи-

ликларни аниқлаш, келгусида амалга оширили-

ши керак бўлган чора-тадбирларни белгилаб

олишга ёрдам беради.

Мактабгача таълим тизими бошқарувида

менежментнинг бозор иқтисодиётига хос бўл-

ган тамойиллари ва усулларини жорий қилиш,
тизимда амал қилаётган менежментнинг воси-

таларини таҳлил қилиш, бошқарув самарасига

баҳо бериш долзарб бўлиб ҳисобланади. Мак-

табгача таълим тизими бошқаруви натижалари-

ни таҳлил қилиш ва бошқарув самарасига баҳо

беришда содда, бир томонлама ёндашувдан воз

кечган ҳолда, кўп томонлама ёндашув, яъни

ҳукумат, мактабгача таълим ташкилотлари хо-

димлари ва тарбияланувчи болалар ота-онала-

ри нуқтаи назаридан қарашга, бошқарув фао-

лиятини чуқур таҳлиллар асосида ўрганишга

қарор қилдик.

Кўплаб тадқиқотларда мактабгача таълим

мазмуни, болаларга берилаётган таълим ва тар-

биянинг сифати ўрганилган бўлиб, мактабгача

таълим бошқарувида менежмент тамойил, усул

ва воситалари самараси ўрганилмаганлиги тад-

қиқот долзарблигини асослайди.

Тадқиқотда мактабгача таълим тизимида

замонавий менежмент тамойиллари, усуллари

ва воситалари жорий қилиниши таъсирида мам-

лакат ҳудудлари мактабгача таълим ташкилот-

лари сони ва мулкчилик шакли, мактабгача таъ-

лим мазмуни, ёш авлодга эътиборнинг ортиши,

мактабгача таълим билан ёш авлодни қамраб

олиш ишлари ўрганилди.

Тадқиқот методологияси.

Мақолада

мантиқий фикрлаш, индукция ва дедукция, ста-

тистик гуруҳлаш, эконометрик моделлаш, ман-

тиқий таҳлил усулларидан фойдаланилган бў-

либ, назарий ва методологик асоси мактабгача

таълим тизими ривожланишига оид республи-

када ишлаб чиқилган умумий стратегия, мамла-
катимиз Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг мак-

табгача таълим ва тарбияга доир қабул қилган

фармонлари ҳамда тадқиқот мавзусига оид

илмий-методологик адабиётлар бўлиб ҳисобла-

нади. Ахборот базаси сифатида Ўзбекистон Рес-

публикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва

Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитаси-

нинг маълумотларидан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар.

Ҳукумат нуқтаи-

назаридан ҳудудларнинг мактабгача таълим ти-

зимининг бошқарув фаолияти самарасини ҳу-

дудлар мактабгача таълим ташкилотлари амал

қилишининг натижавий кўрсаткичлари, ёрда-

мида аниқлашга ҳаракат қилинди:

1.

Мактабгача бўлган ёшдаги болаларни таълим муассасаларига қамраб олиш даражаси (К

1

)

(1);

2.

Нодавлат мактабгача таълим муассасалари улуши (К

2

)

(2);

3.

Нодавлат мактабгача таълим муассасаларига қатнайдиган болалар улуши (К

3

)

(3);

4.

МТМдаги олий маълумотлилар улуши (К

4

)

(4);

5.

Сўнгги 3 йил ичида малака оширган МТМ ходимлари (К

5

)

(5);

Ҳудудлардаги мактабгача таълим муасса-

саларини юқоридаги кўрсаткичлар асосидаги

таҳлиллар натижасида, кўрсаткичлар миқдори

аниқланади ва ҳудуд мактабгача таълим тизими

ривожланганлиги кўрсаткичи геометрик ўртача

миқдорда қўйидагича ҳисоблаб чиқарилади:

√∏

(6);

Маълумки, нисбий кўрсаткичларнинг ўр-

тача миқдори геометрик ўртача миқдор асосида

ҳисобланиб, нисбий миқдорлар бўйича ҳисобла-

надиган геометрик ўртача миқдор бошқа ўртача

ТАЪЛИМ ВА ФАН


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

324

миқдорларга нисбатан аниқроқ натижа беради.

Ўзбекистоннинг Бухоро вилояти мактаб-

гача таълим бошқаруви натижаларини таҳлил

қилдик ва мактабгача таълим тизими бошқару-

вини рейтинг баҳолаш услубиёти ёрдамида ви-

лоят мактабгача таълим тизимини ривожлан-

ганлик кўрсаткичи 32,8 баллга тенг бўлишини

аниқладик:

√∏

Вилоятнинг 13 ҳудудлари ҳар бирининг

мактабгача таълим тизими ривожланиш кўрсат-

кичларини ҳисоблаш ишлари давом эттирилди

ва ҳудудларнинг ушбу кўрсаткич натижаларига

асосан, кетма-кетликда жойлашув рўйхати иш-

лаб чиқилди (1-жадвал).

Жадвал маълумотларидан кўриш мумкин-

ки, Бухоро вилояти ҳудудларида мактабгача

таълим тизимига баҳо беришда фойдаланилган
бешта кўрсаткичлар натижасида Қоракўл тума-

ни (36,5 коэффциент) энг юқори ва Қоровул-

бозор тумани (12,5 коэффциент) энг кам нати-

жага эга бўлишган. Бухоро вилояти мактабгача

таълим тизими 2020 йилга вазият тегишли кўр-

саткичлар асосида баҳолаб 32,8 коэффциентни

ташкил қилмоқда. Бухоро вилояти мактабгача

таълим тизимини ривожланганлик кўрсаткичи

ҳудудлар бўйича ўртача 29,3 баллни ташкил

қилиб, ҳудудларнинг ушбу кўрсаткич бўйича ўр-

тача квадратик фарқланиши 7,1 га тенг бўл-

моқда.

Ҳудудлардаги мактабгача таълим тизими-

ни ривожланганлик ҳолатига берилган баҳола-

рини вилоят кўрсаткичи билан таққослаш нати-

жасида, ҳудудларни икки йирик гуруҳларга аж-

ратиш мумкин:

1-жадвал

Ҳудудларнинг мактабгача таълим тизими фаолияти баҳолаш натижалари

Ҳудудлар

Мактабгача

бўлган ёшдаги

болаларни

таълим муасса-

саларига

қамраб олиш

даражаси (К1)

Нодавлат

мактабгача

таълим

муассаса-

лари улуши

(К2)

Нодавлат

мактабгача

таълим муасса-

саларига

қатнайдиган

болалар

улуши (К3)

МТМдаги

олий

маълумотли

лар улуши

(К4)

Сўнгги 5

йил ичида

малака

оширган

МТМ

ходимлари

(К5)

Ҳудуд МТМ тизими

ривожланганлиги

кўрсаткичи

Кўрсаткич

миқдори,,

К

МТМ рив.

Вилоят
кўрсат-

кичига

нисбатан

+,-

Қоракўл т.

25,7

52,9

57,4

35,4

23.5

36,5

3,7

Жондор т.

29,4

44,1

45,7

35,8

26,3

35,4

2,6

Пешку т.

45,0

38,4

41,4

26,5

28,6

35,2

2,4

Ромитон т.

40,2

40,1

43,7

30,2

24,2

34,9

2,1

Шофиркон т.

20,3

51,7

57,6

29,9

24,8

33,9

1,1

Вобкент т.

39,9

35,3

37,2

25,3

31,2

33,4

0,6

Ғиждувон т.

38,8

35,2

37,4

24,1

29.8

32,6

-0,2

Олот т.

16,4

25,3

28,5

67,0

33,5

30,5

-2,3

Когон т.

24,9

38,7

41,2

20,5

21.3

28,0

-4,8

Бухоро т.

32,8

19,6

21,4

36,8

22,5

25,8

-7

Бухоро ш.

69,7

6,8

5,3

44,6

35,8

20,9

-11,9

Когон ш.

55,5

8,0

6,5

25,2

25,2

17,9

-14,9

Қоровулбозор т.

57,2

3,3

2,1

34,9

22,3

12,5

-20,3

Бухоро вилояти

40,3

31,0

32,4

32,7

28,9

32,8

0

Манба:

Муаллиф тадқиқотлари натижасида тайёрланган маълумотлар.

Биринчи гуруҳ, вилоят кўрсаткичидан

юқори кўрсаткичга эга ҳудудлар, бу гуруҳга

Қоракўл (+3,7), Жондор (+2,6), Пешку (2,4),

Ромитан (+2,1), Шофиркон (+1,1) ва Вобкент

(+0,6) туманлари киради.

Иккинчи гуруҳ, вилоят кўрсаткичидан

паст кўрсаткичга эга ҳудудлар, бу гуруҳга Ғиж-

дувон (-0,2), Олот (-2,3), Когон (-4,8), Бухоро (-

7,0), Қоровулбозор (-20,3), туманлари ва Бухоро

(-11,9) ҳамда Когон (-14,9) шаҳарлари киради.

Биринчи гуруҳ Қоракўл, Жондор, Шофир-

кон ва Вобкент туманларидаги мактабгача таъ-

лим тизимини ривожланганлиги кўрсаткичи-

нинг юқори бўлишига сабаб, ҳудудларда нодав-

лат мактабгача таълим муассаларини ташкил

қилишга бўлган катта эътибор бўлса, гуруҳдаги

Пешку ва Ромитан туманларида ушбу кўрсат-

кичнинг юқори бўлишига асосий сабаб, мактаб-

гача таълим ёшидаги болаларни таълимга қам-

раб олиш даражасининг юқори ҳисобланади.

Иккинчи гуруҳ Бухоро ва Когон шаҳарла-

ри, Қоровулбозор ва Ғиждувон туманларида бо-

лаларни мактабгача таълимга қамраб олиш да-

ражаси вилоят кўрсаткичидан нисбатан юқори

ТАЪЛИМ ВА ФАН


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

325

бўлиб, ҳудудларда нодавлат мактабгача таълим

муассасаларини ташкил этиш бошқа ҳудудларга

нисбатан суст борганлиги мактабгача таълим

тизимини ривожланганлик кўрсаткичининг

паст миқдорда бўлишига сабаб бўлди. Алоҳида

қайд этиш жоизки, аҳоли зич жойлашган шаҳар

ҳудудларида аҳоли ўз фарзандларини етарли

даражада мавжуд бўлган давлат мактабгача

таълим муассасаларига юборишади ҳамда бун-

дай муассасаларнинг кўплиги натижасида, бола-

ларни давлат мактабгача таълим муассасалари-

га қамраб олиш даражаси қишлоқ ҳудудларига

нисбатан юқорироқдир.

Олот, Когон ва Бухоро туманларида ёш

авлодни мактабгача таълим муассасаларига

қамраб олиш даражаси кескин пастлиги ва но-

давлат мактабгача таълим муассасалари таш-

кил этилганлиги ҳамда бундай муассасаларга
болалар қатнови даражасининг бошқа ҳудуд-

ларга нисбатан пастлиги ушбу ҳудудларда мак-

табгача таълим тизими ривожланганлик дара-

жаси паст бўлишига олиб келган.

Ҳудудларнинг мактабгача таълим тизи-

мига баҳо бериш ишлари Бухоро вилоятида

Қоракўл тумани энг намунали мактабгача таъ-

лим тизими ва Қоровулбозор тумани энг қолоқ

мактабгача таълим тизими натижаларини қайд

қилишган. Ушбу баҳолаш натижаси мактабгача

таълим тизими ривожланганлик кўрсаткичи

вилоят даражасидан юқори бўлган ҳудудларда-

ги мактабгача таълим тизими кўрсаткичларини

таҳлил қилиш асосида ижобий натижага эга

жиҳатларини намуна сифатида қабул қилиш

ҳамда вилоят даражасидан паст натижага эга

ҳудудларда камчиликларни аниқлаш ва ушбу

камчиликларни бартараф қилиш чора-тадбир-
ларни ишлаб чиқиш тавсия қилинади.

Олот ва Шофиркон туманларида болалар-

ни мактабгача таълимга қамраб олиш даража-

сини ошириш, туман маҳаллаларида оилавий,

давлат-хусусий шерикликдаги мактабгача таъ-

лим муассасалари ташкил этиш мақсадга муво-

фиқ бўлиб ҳисобланади. Бухоро ва Когон шаҳар-

лари туб аҳолиси эҳтиёжларига мос, замонавий,

болалар учун қулай, электрон воситалар билан

етарли даражада жиҳозланган мактабгача таъ-

лим муассасалари ташкил қилишга эътибор

қаратиш мақсадга мувофиқ. Ғиждувон тумани

ва Когон шаҳрида мактабгача таълим муассаса-

лари педагог ходимлари маълумотлилик дара-

жасини ошириш, жамоада олий маълумотлилар

улушини ортиб боришига аҳамият бериш зарур.

Мамлакатимиз ва ҳудудлардаги мактабга-

ча таълим тизимини бошқарув самарасига фар-

зандлари мактабгача таълимга қатнайдиган

ота-оналар фикрларини ўрганишга батафсил

тўхталиш ва ота-оналар фикрларини ҳозирги

замон электрон технологиялар (интернет сайт-

лари) ёрдамида ижтимоий сўров ўтказиб, ўрга-

нишга ҳаракат қилдик.

Мактабгача таълим ташкилоти фаолияти,

кўрсатаётган хизматларига баҳо бериш бораси-

да мактабгача таълим тарбияланувчиларнинг

ота-оналари фикрини ўрганиш учун тайёрлан-

ган анкетага мамлакатимизнинг турли ҳудудла-

рида истиқомат қилаётган 450 нафар фуқаро-

ларнинг жавоблари олинди ва таҳлил қилинди.

Анкета сўрови

http://docx.google.com

сайти ор-

қали ўтказилган бўлиб, фуқароларнинг берган

жавоблари дастурнинг ўзида тўпланди ва таҳ-

лил қилиш жараёнида қулайлик ҳосил қил-

ди[16].

Фарзандлари мактабгача таълимга қат-

найдиган ота-оналарга “Фарзандингизга юқори

сифатли таълим ва тарбия бериш борасида мак-

табгача таълим фаолиятини ривожлантириш
учун қандай таклифлар билдирасиз?” мазмуни-

даги саволимизга энг кўп жавоблар “тарбиячи-

ларнинг олий маълумотли бўлишлари” ҳамда

“Барча МТМларда инглиз ва рус тили ўқитувчи-

лари мавжуд бўлиши” ва “МТМларда ўйин май-

дончалари ва ўйинчоқларни кўпайтириш” маз-

мунида бўлишган, баъзи респондентлар 2-3 та

жавоб ёзганликлари боис, жавоблар сони рес-

пондентлар сонидан ортиқча бўлган. Биз сўров-

да қатнашган 450 нафар респондентнинг жавоб-

ларини алоҳида келтирмасдан, мазмуни ўхшаш

бўлган жавобларни маълум бир гуруҳларга

бирлаштирдик (2-жадвал).

Жадвал маълумотларидан кўриш мумкин-

ки, ота-оналар юқоридагилардан ташқари, яна

мактабгача таълим билан қамраб олиш ёш бола-

ларнинг 2 ёшга тўлганларидан бошлаб амалга

оширишни таклиф қилишган. Шунингдек, тар-
биячиларнинг иш ҳақларини ошириб бориш,

ҳар бир машғулот доимий кузатувда бўлиши, гу-

руҳлардаги болалар 15 нафардан оширилмас-

лиги, МТМларда спорт заллари кераклиги,

болаларнинг саломатлиги ва овқатланишини

доимий назорат қилиш, қиш мавсумида бинони

иситиш, ҳар бир хонани телевизор билан таъ-

минлаш каби фикрларни билдиришган. Респуб-

ликамиздаги ҳар бир ҳудудда мавжуд ва янги

ташкил қилинаётган МТМлар раҳбарлари ота-

оналарнинг ушбу фикрларини инобатга олиш-

лари зарур бўлиб ҳисобланади.

Берилган жавоблар ота-оналар фарзанд-

ларининг МТМга қатнаши учун ота-она тўлови

миқдори ҳақида фикр билдирмаганликлари уш-

бу тўлов миқдори улар учун мақбул эканлигини,

инсонпарварлик тамойили асосида ишлаб чи-

қилганлигини англатади. Шунингдек, ота-она-

лар МТМ ходимлари фаолиятларидан шикоят

қилмаганликлари, МТМ ходимлари ўз касблари-

ни сидқидилдан бажараётганликлари, тарбия-

чиларнинг маълумотлилик даражаларини оши-

ТАЪЛИМ ВА ФАН


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

326

ришлари бўйича берилаётган таклифлари эса

МТМларда ёш авлодга берилаётган таълим ва

тарбия сифатини оширишга бўлган уринишлар

деб ҳисоблаш мумкин.

2-жадвал

“Фарзандингизга юқори сифатли таълим ва тарбия бериш борасида МТМ фаолиятини

ривожлантириш учун қандай таклифлар билдирасиз?” мазмунидаги саволга

респонденлар томонидан билдирилган фикрлар

Респондентларнинг фикрлари

Респондентлар

сони, киши

Улуши, %

Барча тарбиячилар олий маълумотли бўлсин

138

26,8

Чет тили (инглиз ва рус тиллари) ўқитувчилари керак

113

22,0

Ўйин майдончалари ва ўйинчоқларни кўпайтирсинлар

86

16,7

МТМларга 2 ёшли болаларни қабул қилишсин

59

11,5

Тарбиячиларнинг иш ҳақи оширилса, ишига меҳр қўяди

43

8,4

Ҳар бир машғулотни кузатиб туриш зарур

26

5,1

Гуруҳлардаги болалар сонини 15 нафардан оширишмасин (баъзан гуруҳларда

болалар 30 нафардан ошади).

19

3,7

Спорт зали керак

12

2,3

Овқатланиш доим назорат қилиб борилсин

6

1,2

Чет тили тўгараги ҳар бир МТМда бўлсин

5

1,0

Қишда бинони иситиш яхши бўлсин

3

0,6

Болалар саломатлигига эътибор кўпайсин

2

0,4

Ҳар бир гуруҳ хонаси телевизор билан таъминлансин

2

0,4

Жами:

514

100,0

Манба:

Муаллиф ўтказган ижтимоий сўров натижалари асосида тайёрланган.

Республикамиз

ҳудудларида

фаолият

юритаётган МТМлар раҳбарларининг бошқарув

салоҳияти, қўлланилаётган менежмент усулла-

ри, бошқарув самарасини МТМ таълим ва тар-

бия жараёнида банд бўлган ходимларнинг

фикрлари ёрдамида ўрганишга ҳаракат қилдик.

Ҳар бир ташкилотда раҳбарнинг бошқарувчи-

лик салоҳияти, бошқарув бўйича эгаллаган би-

лим ва кўникмалари, бошқарув жараёнида қўл-

ланиладиган менежмент тамойиллари, усулла-

ри корхона фаолияти натижаларида, меҳнат

жамоасидаги муҳит, ходимлар меҳнатининг на-

тижасида ўз аксини топади.

Мактабгача таълим муассасаларда раҳбар

ва унинг бошқарув фаолиятига ходимларнинг

муносабатини ўрганиш мақсадида, ижтимоий

сўров ўтказдик.

Ижтимоий сўров замонавий электрон во-

ситалари ёрдамида

https://docs.google.com

ин-

тернет сайтидаги махсус дастурлар асосида

амалга оширилиб, ижтимоий сўровга мамлака-

тимиз ҳудудларидаги мактабгача таълим муас-

сасалар таълим ва тарбия жараёнида меҳнат қи-

лаётган 165 нафар ходимлар иштирок этишди

[17]

.

63,0 фоиз респондентлар фикрига асосан,

мактабгача таълим муассасаларида ходимлар-

нинг мақсад ва вазифалари аниқ белгилаб бе-

рилган (3-жадвал).

3-жадвал

"Мактабгача таълим муассаса барча ходимларининг мақсад ва вазифалари аниқ

белгиланганми?" ва "Мактабгача таълим муассаса раҳбари жамоани меҳнатга даъват

қила оладими?" саволларига респондентларнинг фикрлари

"Мактабгача таълим муассаса барча ходимларининг

мақсад ва вазифалари аниқ белгиланганми?"

саволига жавоблар

"Мактабгача таълим муассаса раҳбари жамоани

меҳнатга даъват қила оладими?" саволига

жавоблар

Жавоблар

Респондентлар

Жавоблар

Респондентлар

Сони, киши

Улуши, %

Сони, киши

Улуши, %

Ҳа

104

63,0

Ҳа

98

59,4

Йўқ

36

21,8

Йўқ

33

20,0

Қисман

17

10,3

Қисман

22

13,3

Жавоб бермаганлар

8

4,8

Жавоб бермаганлар

12

7,3

Жами:

165

100,0

Жами:

165

100,0

Манба:

Муаллиф ўтказган ижтимоий сўров натижалари асосида тайёрланди.

Ушбу вазият мактабгача таълим муассаса

меҳнат жамоасидаги вазиятнинг ижобий экан-

лиги, яъни барча ходимлар ўзларининг лаво-

зимлари бўйича бажарадиган функцияларини

англаган ҳолда, топшириқларни ўз вақтида ба-

жариб борадилар.

21,8 респондентларнинг фикрларига кўра,

мактабгача таълим муассасаларда ходимлар ўз

мақсад ва вазифаларини билмайдилар. Бу ачи-

нарли вазият бўлиб, ходимларнинг ўз лавозим-

лари доирасида мақсад ва вазифаларни англа-

масликлари ходимларда иш ўрнидан бегонала-

ТАЪЛИМ ВА ФАН


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

327

шув ва лоқайдлик, шунингдек, меҳнатга нати-

жаларининг пасайишига олиб келади.

59,4 фоиз респондентлар мактабгача таъ-

лим муассаса раҳбари жамоани меҳнатга, топ-

шириқ ва вазифаларни бажаришга даъват қила

олади. 20,0 фоиз респондентлар мактабгача таъ-

лим муассаса раҳбари ходимларни меҳнатга

даъват қила олмаслигини билдиришгани сал-

бий ҳолат бўлиб, мамлакатимиз 20,0 фоиз мак-

табгача таълим муассасаларида раҳбар меҳнат

жамоасини бошқара олмаслигини кўрсатади.

Респондентларнинг 51,5 фоизи мактабга-

ча таълим муассаса бошқарувида ташкилий,

16,4 фоизи ижтимоий-психологик, 14,5 фоизи

иқтисодий, 4,5 фоизи маъмурий менежмент

усуллари қўлланилади деган фикрни билди-

ришган (4-жадвал).

Мамлакатимиз мактабгача таълим муас-

сасаларида меҳнатни рағбатлантириш ҳолатига

эътибор қаратадиган бўлсак, афсуслар билан

айтиш мумкинки, 27,9 фоиз респондентлар

“Умуман рағбатлантирилмайди” жавобини бел-

гилашган ва 16,4 фоиз респондентлар ушбу са-

волга жавоб беришмаган.

Маълумки, корхона молиявий имконият-

ларидан келиб чиқиб, ходимлар меҳнатини мод-

дий ва маънавий рағбатлантиришни амалга

ошириб борилиши ходимлар фаоллигини оши-

риб, меҳнат натижаларининг сифат ва миқдор

бўйича ошишини таъминлайди. Респондентлар-

нинг 23,6 фоизи бир марталик мукофотлар,

9,1 фоизи тариф ставкалари оширилишини,

8,5 фоизи пул ва моддий ёрдам берилишини,

7,3 фоизи устама ҳақлар белгиланишини ва

7,3 фоизи бошқа хил куринишда рағбатланти-

ришлар амалга оширилишини билдиришган.

Бу кўрсаткичлар қониқарли ҳолатда бў-

либ, респондентларнинг 55,8 фоизи мактабгача

таълим муассасаларда турли кўринишдаги

иқтисодий рағбатлантиришлар мавжудлигини
қайд қилишган ва 44,2 фоиз респондентлар мак-

табгача таълим муассасаларда меҳнатни рағбат-

лантириш амалга оширилмаётганлигини кўрса-

тишган.

4-жадвал

"Мактабгача таълим муассаса бошқарувида, асосан, қандай усуллар қўлланилади?" ва

"Мактабгача таълим муассаса ходимларининг меҳнатини рағбатлантиришда қайси

иқтисодий усуллар қўлланилади?" саволига жавоблар

"Мактабгача таълим муассаса бошқарувида,

асосан, қандай усуллар қўлланилади?"

саволига жавоблар

"Мактабгача таълим муассаса ходимларининг меҳнатини

рағбатлантиришда қайси иқтисодий усуллар

қўлланилади?" саволига жавоблар

Жавоблар

Респондентлар

Жавоблар

Респондентлар

Сони, киши Улуши, %

Сони, киши

Улуши, %

Ташкилий

85

51,5

Бир марталик мукофот

39

23,6

Ижтимоий- психологик

27

16,4

тариф ставкалари оширилади

15

9,1

Иқтисодий

24

14,5

Пул ва моддий ёрдам берилади

14

8,5

Маъмурий

8

4,8

Устама ҳақлар белгиланади

12

7,3

Жавоб бермаганлар

21

12,7

Бошқа хил кўринишда

12

7,3

Умуман рағбатлантирилмайди

46

27,9

Жавоб бермаганлар

27

16,4

Жами:

165

100,0

Жами:

165

100,0

Манба:

Муаллиф ўтказган ижтимоий сўров натижалари асосида тайёрланди.

Бу эса мактабгача таълим муассаса раҳ-

барлари ходимлар меҳнатини моддий рағбат-

лантириб боришларини йўлга қўйишлари за-

рурлигини кўрсатади. "Мактабгача таълим

муассаса меҳнат жамоасида психологик муҳит

қандай?" саволига аксарият мактабгача таълим

муассаса ходимлари “Дўстона” ва “Иш юзасидан

муносабатлар”

жавобларини

билдиришган

(5-жадвал).

5-жадвал

"Мактабгача таълим муассаса меҳнат жамоасида психологик муҳит қандай?"

саволига жавоблар ва "Сизга тўланаётган иш ҳақи ва моддий рағбатлантириш

миқдори маъқулми?" саволига жавоблар

"Мактабгача таълим муассаса меҳнат жамоасида

психологик муҳит қандай?" саволига жавоблар

"Сизга тўланаётган иш ҳақи ва моддий рағбатланти-

риш миқдори маъқулми?" саволига жавоблар

Жавоблар

Респондентлар

Жавоблар

Респондентлар

Сони, киши

Улуши, %

Сони, киши

Улуши, %

Аъло

15

9,1

Маъқул

29

17,6

Дўстона

66

40,0

Қисман

44

26,7

Иш юзасидан муносабатлар

42

25,5

Йўқ

79

47,9

Ёмон

25

15,2

Жавоб бермаганлар

13

7,9

Жавоб бермаганлар

17

10,3

Жами:

165

100,0

Жами:

165

100,0

Манба:

Муаллиф ўтказган ижтимоий сўров натижалари асосида тайёрланди.

ТАЪЛИМ ВА ФАН


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

328

9,1 фоиз респондентлар “Аъло” ва 15,2

фоиз респондентлар “Ёмон” жавобини белги-

лашган. Ушбу саволга жавоб бермаганлар 17

нафар ёки респондентларнинг 10,3 фоизини

ташкил қилишган. Шу ўринда айтиш жоизки,

тарбиячилар ва мактабгача таълим муассаса-

нинг бошқа ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва

меҳнатларини моддий рағбатлантириш юқори

даражада ташкил қилиниши мактабгача таълим

муассасалар меҳнат жамоаларида психологик

муҳит аъло даражада эканлигини билдирадиган

респондентлар улуши 9,1 фоиздан анча юқори

улушни эгаллашарди.

"Сизга тўланаётган иш ҳақи ва моддий

рағбатлантириш миқдори маъқулми?" саволига

респондентларнинг 47,9 фоизи “Йўқ”, 26,7 фои-

зи “Қисман”, 17,6 фоизи “Маъқул” жавобларини

белгилашган ва 7,9 фоиз респондентлар ушбу
саволга жавоб бермаганлар. Респондентларнинг

ушбу саволга берган жавобларини ижобий кў-

ринишда деб бўлмайди, бу эса яқин келажакда

мактабгача таълим тизими бошқарувига вако-

латли ташкилотлар раҳбарлари мактабгача таъ-

лим муассаса ходимлари иш ҳақларини ошириш

ва меҳнатни моддий рағбатлантиришга эъти-

бор қаратишлари мақсадга мувофиқ.

Хулоса.

Мактабгача таълим тизими бош-

қаруви саамарасини таҳлил қилиш ҳудудлар

кесимида эришилаётган ютуқлар ва йўл қўйила-

ётган камчиликларни кўрсатиб беради.

Ўзбекистон Республикаси Бухоро вилояти

мактабгача таълим тизими ривожланишини

рейтинг баҳолаш услубиёти бўйича баҳолагани-

мизда, вилоятнинг Олот, Когон ва Бухоро туман-

ларида ёш авлодни мактабгача таълим муасса-

саларига қамраб олиш даражаси кескин пастли-
ги ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари

ташкил этилганлиги ҳамда бундай муассасалар-

га болалар қатнови даражасининг бошқа ҳудуд-

ларга нисбатан пастлиги ушбу ҳудудларда мак-

табгача таълим тизими ривожланганлик дара-

жаси паст бўлишига олиб келган.

Ҳудудларнинг мактабгача таълим тизи-

мига баҳо бериш ишлари Бухоро вилоятида

Қоракўл тумани энг намунали мактабгача таъ-

лим тизими ва Қоровулбозор тумани энг қолоқ

мактабгача таълим тизими натижаларини қайд

қилишган. Ушбу баҳолаш натижаси мактабгача

таълим тизими ривожланганлик кўрсаткичи ви-

лоят даражасидан юқори бўлган ҳудудлардаги

мактабгача таълим тизими кўрсаткичларини

таҳлил қилиш асосида ижобий натижага эга

жиҳатларини намуна сифатида қабул қилиш

ҳамда вилоят даражасидан паст натижага эга

ҳудудларда камчиликларни аниқлаш ва ушбу

камчиликларни бартараф қилиш чора-тадбир-

ларни ишлаб чиқиш тавсия қилинади.

Бухоро вилоятининг Олот ва Шофиркон

туманларида болаларни мактабгача таълимга

қамраб олиш даражасини ошириш, туман маҳал-

лаларида оилавий, давлат-хусусий шерикликда-

ги мактабгача таълим муассасалари ташкил

этиш мақсадга мувофиқ бўлиб ҳисобланади.

Бухоро ва Когон шаҳарлари туб аҳолиси эҳтиёж-

ларига мос, замонавий, болалар учун қулай,

электрон воситалар билан етарли даражада

жиҳозланган мактабгача таълим муассасалари

ташкил қилишга эътибор қаратиш мақсадга му-

вофиқ. Ғиждувон тумани ва Когон шаҳрида мак-

табгача таълим муассасалари педагог ходимла-

ри маълумотлилик даражасини ошириш, жамоа-

да олий маълумотлилар улушини ортиб бори-

шига аҳамият бериш зарур.

Мамлакатимиз ва ҳудудлардаги мактаб-

гача таълим тизимини бошқарув самарасига

фарзандлари МТМларга қатнайдиган ота-она-
лар фикрларини ўрганиш натижасида, кўплаб

ота-оналар болаларига берилаётган таълим ва

тарбиянинг сифатини оширишни, яъни олий

маълумотли тарбиячилар кўпайишини, фар-

зандларига хорижий тиллар ўргатилишини ва

таълим ташкилотларининг моддий-техник ба-

засини бойитишни сўрашган.

Шунингдек, ота-оналар мактабгача таъ-

лим муассасаларига ёш болаларнинг 2 ёшга тўл-

ганларидан бошлаб қабул қилишларини, тар-

биячиларнинг иш ҳақларини ошириб бориш,

ҳар бир машғулот доимий кузатувда бўлиши,

гуруҳлардаги болалар 15 нафардан оширилмас-

лиги, МТМларда спорт заллари кераклиги, бола-

ларнинг саломатлиги ва овқатланишини дои-

мий назорат қилиш, қиш мавсумида бинони

иситиш, ҳар бир хонани телевизор билан таъ-

минлаш каби фикрларни билдиришган. Респуб-
ликамиздаги ҳар бир ҳудудда мавжуд ва янги

ташкил қилинаётган МТМлар раҳбарлари ота-

оналарнинг ушбу фикрларини инобатга олиш-

лари зарур бўлиб ҳисобланади.

Мактабгача таълим ташкилотлари ходим-

ларидан ўзлари меҳнат қилаётган ташкилот

бошқаруви тўғрисида фикрлари ўрганилганда,

“Мактабгача таълим муассасада ходимларнинг

мақсад ва вазифалари аниқ белгиланмаган”,

“Мактабгача таълим муассаса раҳбари меҳнат

жамоасини меҳнатга даъват қила олмайди”,

“Мактабгача таълим муассасада жуда кўп низо-

ли вазиятлар содир бўлади” мазмунидаги жа-

воблар берган ва мактабгача таълим муассаса

раҳбарининг бирор ижобий жиҳатини кўрсата

олмаган респондентлар ўзларининг мактабгача

таълим муассасалари раҳбарларининг ёшини 34

ёшдан кичик ва 55 ёшдан катта деб белгилаш-

ган, мактабгача таълим муассаса раҳбарининг

маълумоти ўрта махсус, мутахассислигини педа-

гогика ва иқтисодиётдан бошқа мутахассислик-

лар деб белгилашган.

ТАЪЛИМ ВА ФАН


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

329

Хулоса сифатида айтиш жоизки, мактабга-

ча таълим муассаса раҳбарининг ёши 35-55

ёшларда, олий маълумотли, иқтисодиёт ёки

педагогика мутахассислигига эга, аёл жинсида-

ги раҳбар бўлиши мактабгача таълим муассаса

бошқарув фаолияти самарали кечиши, меҳнат

жамоаси юқори натижаларга эришиб бориши

мумкин. Мактабгача таълим муассасаларидаги

кузатув кенгашлари мактабгача таълим муасса-

сасига раҳбарликка номзод тавсия қилаётган

вақтларида ушбу меъзонларга эътибор қара-

тишлари мақсадга мувофиқ.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1.

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 16 декабрдаги 595-сонли “Мактабгача таълим ва тарбия

тўғрисида”ги Қонуни, Халқ сўзи, 2019 йил 17 декабрь 260-сони.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 майдаги ПҚ-4312-сонли “Ўзбекистон Республикаси

мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори. Халқ
сўзи, 2019 йил 9 май 95-сони.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, Халқ сўзи

газетаси 2020 йил 30 декабрь сони 1-2 бетлар.

4.

Белых С.С. “Управление развитием дошкольного образования в Республике Коми в условиях рыночной

экономики” дисс. Сыктывкар, Россия. СыктГУ, 1998.

5.

Muminov Kh.I., Jurayev A. (2019) Forecasting economic growth by multi-factored model. Journal Economics and

Innovative Technologies, No 5, september-october pp. 83-89 http://iqtisodiyot.tsue.uz

6.

Muminov Kh.I., Jurayev A. (2020) The Impact of the coronavirus pandemic on exports to the economic growth of

Uzbekistan. Trans Asian Journal of Marketing & Management Research (TAJMMR), Vol. 9, No 11, November 2020, pp. 19-26,
https://www.indianjournals.com

7.

Муминов Х.И. (2020) Прогнозирование экономического роста на основе временных рядов и многофакторной

модели, (Forecasting of economic growth on time series and a multi-factor models), Научные вести, No 4(23), стр. 117-128,
http://www.nvesti.ru/%d0%b0%d1%80%d1%85%d0%b8%d0%b2/

8.

Набиева С. ва б. “Мактабгача таълимда буюк мутафаккирлар ва тарихий ёдгорликлар” Ўқув қўлланма.

ҚўқонДПИ. 2008.

9.

Нуркелдиева М. “Мактабгача ва коррекцион педагогика” Ўқув қўлланма. Т. ТДПУ, 2013 й.

10.

Шодмонова Ш. “Мактабгача таълим педагогикаси” Ўқув қўлланма. Т. “Фан ва технология” н. 2008 й.

11.

Петряков П.А. “Концепции и стратегии образовательного менеджмента ВУЗа в отечественной и

зарубежной педагогике” автореферат. Великий Новгород, Россия, ИПЦ НовГУ, 2013.

12.

Сафаров О.А. “Замонавий менежмент ёндашувлари асосида халқ таълими тизимини бошқаришни

такомиллаштириш” автореферат, Тошкент, 2018. «Академия ноширлик маркази» Давлат унитар корхонаси н. 13-б.

13.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги маълумотлари, www.mdo.uz

14.

Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси маълумотлари www.stat.uz

15.

Тадқиқотчи томонидан ўтказилган ижтимоий сўров натижалари.

16.

https://docs.google.com/forms/d/1-q7O2718-liwmhbKK0Pk_sLEARsuf_ELygusJ8wJcs0/edit

17.

https://docs.google.com/forms/d/1OF57hAD77qfxjlodtH4JSFnXKSxEJMVmiDbUl7gI_Dg/edit

ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШНИНГ

КОНСЕПТУАЛ АСОСЛАРИ

Дусанов Салим Мамарасулович -

Тошкент давлат иқтисодиёт университети,

Мустақил тадқиқотчи

Маллабоев Абдуллоҳ -

Ўзбекистон халқаро ислом академияси,

Манбалар хазинаси мудир ўринбосари


Аннотация:

Мақолада диний таълим муассасаларини молиялаштириш, молиявий ресурслардан файдаланиш

самарадорлиги, мударрис(профессор-ўқитувчилар) ва талабаларни молиявий қўллаб-қувватлаш механизмлари,
молиялаштириш мотивацияларининг аҳамияти ва роли каби долзарб масалалар ёритилган. Диний таълим
муассасалари молиялаштиришнинг аҳамияти ва уни ривожланиш босқичлари борасида ўзбек ва хориж олимларининг

таҳлилий ёндашувлари ўрганилди. Мақолада монографик ва эксперт ҳамда тизимли таҳлил натижаларига
асосланиб, молиялаштиришнинг тарихий аҳамияти ва бугунги кундаги ҳолатининг қиёсий таҳлиллари кўрсатиб
берилган.

Калит сўзлар:

давлат таълим муассасалари, динга оид таълим, қиссалар, саводхонлик, мударрис, талабалар,

мактаб, муаллим, муаддиб (одоб берувчи, тарбиячи, мураббий), масжид, мадраса, вақтбай маош, ўқувчилик нафақаси
(маоши), қозилар, Байтул-ҳикма, Фотимийлар, Низомул-мулк, Низомия, жоиза, мукофот, мақтов, рағбатлантириш,
шижоатлантириш (қўллаб-қувватлаш), адабий мукофот, махсус диний таълим, расмий диний таълим электрон
портали.

ТАЪЛИМ ВА ФАН

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикасининг 2019 йил 16 декабрдаги 595-сонли "Мактабгача таълим ва тарбия тугрисида"ги К^онуни, Халк, сузи, 2019 йил 17 декабрь 260-сони.

Узбекистан Республикаси Президентининг 2019 йил 8 майдаги ПК-4312-сонли "Узбекистан Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини macdutyiaiu тугрисида"ги КДрори. Халк, сузи, 2019 йил 9 май 95-сони.

Узбекистан Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, Халц сузи газетаси 2020 йил 30 декабрь сони 1 -2 бетлар.

Белых С.С. "Управление развитием дошкольного образования в Республике Коми в условиях рыночной экономики"дисс. Сыктывкар, Россия. СыктГУ, 1998.

Muminov Kh.l., Jurayev А. (2019) Forecasting economic growth by multi-factored model. Journal Economics and Innovative Technologies, No 5, september-october pp. 83-89 http://iatisodiyot.tsue.uz

Muminov Kh.l., Jurayev A. (2020) The Impact of the coronavirus pandemic on exports to the economic growth of Uzbekistan. Trans Asian Journal of Marketing & Management Research (TAJMMR), Vol. 9, No 11, November 2020, pp. 19-26, https://www. indianiournals. com

Муминов Х.И. (2020) Прогнозирование экономического роста на основе временных рядов и многофакторной модели, (Forecasting of economic growth on time series and a multi-factor models). Научные вести, No 4(23), стр. 117-128, http://www.nvesti.ru/%d0%b0%d1%80%d1%85%d0%b8%d0%b2/

Набиева С. ва б. "Мактабгача таълимда буюк мутафаккирлар ва тарихий ёдгорликлар" Укув кулланма. КукрнДПИ. 2008.

Нуркелдиева М. "Мактабгача ва коррекцией педагогика" Укув кулланма. Т. ТДПУ, 2013 и.

Шодмонова Ш. "Мактабгача таълим педагогикаси” Укув кулланма. Т. "Фан ва технология" н. 2008 й.

Петряков П.А. "Концепции и стратегии образовательного менеджмента ВУЗа в отечественной и зарубежной педагогике" автореферат. Великий Новгород, Россия, ИПЦ НовГУ, 2013.

Сафаров О.А. "Замонавий менежмент ёндашувлари асосида халц таълими тизимини бош^аришни такомиллаштириш"автореферат, Тошкент, 2018. «Академия ноширликмаркази» Давлатунитар корхонаси н. 13-6.

Узбекистан Республикаси Мактабгача таълим вазирлигимаълумотлари, www.mdo.uz

Узбекистан Республикаси Давлат Статистика кумитаси маълумотлари www.stat.uz

Тадцицотчи томониданутказилган ижтимоий суров натижалари.

https://docs.google.eom/forms/d/l-a702718-liwmhbKK0Pk sLEARsuf ELygusl8wlcs0/edit

https://docs.google.com/forms/d/10F57hAD77(ifylilodtH4ISFnXKSxEIMVmiDbUl7gl Dg/edit

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов