Механизм управления организацией дошкольного образования

CC BY f
44-56
70
17
Поделиться
Салихов, Н. (2020). Механизм управления организацией дошкольного образования. Экономика И Образование, 1(4), 44–56. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4477
Нодир Салихов, Бухарский государственный университет

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье подробно описаны особенности управления системой дошкольного образования и существующей дошкольной организацией, теоретические сходства и различия концепций образования, педагогического и дидактического менеджмента, функции управления, принципы и методы, используемые в управлении дошкольного образования.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

44

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИНИ БОШҚАРИШ МЕХАНИЗМИ

Салихов Нодир Джамолович -

Бухоро давлат университети таянч докторанти

Аннотация.

Мақолада мактабгача таълим тизими ва унда амал қилаётган мактабгача таълим

ташкилотини бошқариш хусусиятлари, таълим, педагогик ва дидактик менежмент тушунчаларининг назарий
ўхшаш ва фарқли жиҳатлари, мактабгача таълим ташкилоти бошқарувида қўлланиладиган менежмент
функциялари, тамойиллари ва усуллари батафсил баён қилинган.

Калит сўзлар:

Таълим менежменти, педагогик менежмент, дидактик менежмент, мактабгача таълим,

мактабгача таълим тизимини бошқариш, мактабгача таълим ташкилотини бошыариш, менежмент
функциялари, менежмент тамойиллари, менежмент усуллари.

Аннотация:

В статье подробно описаны особенности управления системой дошкольного образования и

существующей дошкольной организацией, теоретические сходства и различия концепций образования,
педагогического и дидактического менеджмента, функции управления, принципы и методы, используемые в
управлении дошкольного образования.

Ключевые слова:

Управление образованием, педагогический менеджмент, дидактический менеджмент,

дошкольное образование, менеджмент системы дошкольного образования, менеджмент организации дошкольного
образования, функции менеджмента, принципы менеджмента, методы менеджмента.

Abstract:

The article describes in detail the features of the management of the preschool education system and the

existing preschool organization, the theoretical similarities and differences of the concepts of education, pedagogical and
didactic management, management functions, principles and methods used in the management of preschool education.

Keywords:

Education management, pedagogical management, didactic management, preschool education,

management of the preschool education system, management of the preschool education organization, management functions,
management principles, management methods.

Кириш.

Туркистонда дастлабки давлат болалар

боғчалари 1918 йилнинг иккинчи ярмида

ташкил этила бошланди. 1918 йил 20 октя-
брда Туркистон Маорифи Халқ Комиссарли-

ги қошида Республикадаги мактабгача тар-

бия соҳасида барча тадбирларни амалга
ошириш учун маъмурий орган сифатида

мактабгача тарбия бўлими ташкил қилинди.
Худди шу йилда вилоят халқ маорифи бў-

лимларининг қошида мактабгача тарбия ки-
чик бўлимлари ташкил қилинган. “Мактаб-

гача тарбия бўлими тўғриси”да Низом қабул
қилинган ва унда “бўлим 3-ёшдан 8-ёшгача

бўлган мактабгача тарбия ёшидаги болалар
тарбия муассасаларига бошчилик қилади,

мавжуд муассасалар ишининг боришини ку-
затади, янги болалар боғчалари, яслилар,

болалар уйлари, мактабгача ёшдаги болалар
учун умумий ётоқхоналар, болалар ёзги

колониялари болалар боғчалари раҳбарлари,

энагалар ва кадрлар тайёрлаш мақсадли
курслари ташкил қилади” дейилади.

Ўзбекистоннинг туб жой аҳолиси бола-

ларини мактабгача тарбия муассасаларига

жалб этиш учун кураш жуда мураккаб ва
қийин шароитда олиб борилди. 1918 йилда

Тошкентнинг собиқ эски шаҳар қисмида
ўзбек болалари учун 4-та боғча очишга

муваффақ бўлинди.

Ўзбекистонда илк мактабгача таълим

муассасаларининг шаклланиши ва кейинча-

лик Собиқ Иттифоқ даврида мактабгача таъ-

лим тизимини бошқариш маъмурий-буйруқ-
бозлик усулида амалга оширилиб, бунда ҳу-

куматнинг турли маъмурий таъсир восита-
ларидан фойдаланилган.

Бу даврда АҚШ ва Европанинг қатор

мамлакатларида менежментнинг анча сама-
рали воситаларини жорий қилиш бошланган

эди. Иқтисодиёт тармоқларида саноатла-
шиш жараёнининг жадал бориши ташкилот-

ларни, шунингдек, улардаги ходимлар фао-
лиятини бошқаришда илмий ёндашувлар

бошлангани аҳамиятга молик.

Тадқиқотчи Сафаров О.А. таълим ме-

нежменти ғоясининг 2000 йиллардан бош-
лаб давр ўтиши билан “етакчилик” ғоясига

ўзгариб боришининг жиддий сабаблари
шундан иборатки, бугунги кун талаблари

юқори бошқарув органи қуйи поғона бошқа-
рув бўғинига маъмурий-буйруқбозлик усу-

лидан эмас, балки менторлик (қўллаб-қув-

ватлаш, ўргатиш, кўмаклашиш ва ҳ.к.) вази-
фаларни амалга оширишни тақозо этишини

таъкидлайди. Бундай бошқарув ёндашуви
эса бошқарув самарасини бир мунча ошиши-

га олиб келади (Сафаров, 2018).

Ўзбекистон Республикасида бошлан-

ғич таълим тизимини бошқаришда ҳукума-
тимиз етакчилик вазифасини ўз зиммасига

олган бўлсада, мактабгача таълим муассаса-
ларини ташкил қилиш ва бошқаришда, таъ-

лим ва тарбия бериш фаолиятини назорат

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

45

қилиш ва йўналиш бериш мақсадида тизим-
га таъсир кўрсатиб бормоқда. Мустақиллик-

нинг илк давридан ҳозирги қунга қадар мак-
табгача таълим тизими инсонпарварлик, де-

мократия тамойилларига асосланган ҳолда,
ёш бола шахсини ривожлантиришга йўнал-

тирилди.

Ўзбекистон таълим тўғрисидаги қо-

нунчиликда мактабгача таълим мазмуни бў-

йича анча етарли фикрлар, мамлакат мак-
табгача таълим тизимини бошқариш йўна-

лишлари кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим

тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддасида
мактабгача таълимнинг мазмуни қуйидаги-

ча кўрсатилган: “Мактабгача таълим бола
шахсини соғлом ва етук, мактабда ўқишга

тайёрланган тарзда шакллантириш мақсади-
ни кўзлайди. Бу таълим олти-етти ёшгача

оилада, болалар боғчасида ва мулк шакли-
дан қатъий назар, бошқа таълим муассаса-

ларида олиб борилади” (Қонун, 1997). Демак,

мактабгача таълим бола таълим олиш жа-
раёнининг дастлабки босқичи бўлиб, бу жа-

раённинг асосий мақсади болани соғлом ва
етук, шунингдек, мактабда ўқишга тайёр

ҳолатда шакллантириш бўлиб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг “Мак-

табгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Қо-
нунида “мактабгача таълим ва тарбия” ту-

шунчаси янада батафсил ёритилган: “мак-
табгача таълим ва тарбия-болаларга таълим

ва тарбия беришга, уларни интеллектуал,
маънавий-ахлоқий, этик, эстетик ва жисмо-

ний жиҳатдан ривожлантиришга, шунинг-
дек, болаларни умумий ўрта таълимга тайёр-

лашга қаратилган узлуксиз таълим тури”

(Қонун, 2019). Ушбу талқин мактабгача таъ-
лим ва тарбия болани баркамол шахс қилиб

тарбиялаш жараёнининг дастлабки босқичи
эканлигини билдириб, умумий ўрта таълим-

га тайёрлаш вазифасини бажарувчи таълим-
нинг дастлабки тури сифатида белгиланган.

Мактабгача таълим тўғрисида кўплаб

қонун ҳужжатлари қабул қилинган ҳамда

олимлар мактабгача таълим ташкилотлари
фаолияти бўйича илмий тадқиқот ишларини

олиб бораётган бўлсаларда, мактабгача таъ-
лим тизимини самарали бошқариш, мактаб-

гача таълим ташкилотлари ўртасида рақо-
бат муҳитини шакллантириш ва бунинг на-

тижасида мактабгача таълим ва тарбия си-

фатли хизматини таклиф қилиш, мактабгача
таълим ташкилотида раҳбарларнинг менеж-

мент илмини чуқур билмасликлари оқиба-

тида, ёш авлоднинг таълим ва тарбия маса-
ларида кўплаб камчилик ва нуқсонлар

учрайди.

Мақоламизда таълим менежментининг

моҳиятини чуқур англаган ҳолда, таълим ме-
нежменти, педагогик менежмент ва дидак-

тик менежмент тушунчаларининг ўхшашлик

ва фарқланишини белгилаб, мактабгача таъ-
лим тизимини самарали бошқариш ҳамда

мактабгача таълим ташкилоти раҳбари би-
лиши зарур бўлган менежментнинг асосий

жиҳатлари менежмент функциялари, тамо-
йиллари ва усулларини кўрсатиб бериш

саъй-ҳаракатларни қилганмиз.

Материаллар.

Илмий тадқиқот мате-

риаллари сифатида мактабгача таълим тўғ-
рисидаги Ўзбекистон Республикаси қонун-

лари, Ўзбекистон Республикаси фармонлари,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳка-

масининг қарорлари, шунингдек, олимлар-
нинг менежмент ва педагогика, таълим ме-

нежменти ва педагогик менежмент, мактаб-

гача таълим ташкилотини бошқариш ҳақи-
даги илмий, илмий-услубий ишларидан фой-

даланилди.

Тадқиқот усуллари.

Назарий тадқи-

қот усуллари сифатида таққослама анализ,
илмий ва илмий-услубий ишларни (фикр-

ларни) умумлаштириш, индукция ва дедук-
ция, илмий билиш усуллари қўлланилди.

Натижалар.

XX асрнинг 80-йилларида

бошқарув илмида янги “таълим менежмен-

ти” атамаси шаклланди ҳамда таълим тизи-
ми иқтисодий ривожланишга чуқур таъсир

ўтказувчи соҳа сифатида бошқариш зарурли-
ги англаб етилди. 80-йилларда бу тушунча

билан биргаликда, “таълимда менежмент”,

“педагогик менежмент”, “таълимни бошқа-
риш”, “таълим тизимини бошқариш”, “таъ-

лимда бошқарув” ва “таълимдаги етакчилик”
каби деярли синоним тушунчалардан фойда-

ланила бошланди. Аста-секинлик билан ту-
шунчаларнинг қўлланилиши “таълим ме-

нежменти” тушунчасининг бошқа термин-
ларга нисбатан кенг мазмунга эга эканлиги-

ни кўрсатиб берди. Шу билан биргаликда,
янги назарий йўналишда тадқиқот объекти

сифатида таълим тизими, ўқув ташкилотла-
ри ва ўқув жараёнини бошқарув фаолияти

деб аниқлаштирилди. Бу даврдаги асосий
жиҳат шундан иборатки, таълим менежмен-

ти таълим тизими доирасида амалга ошири-

ладиган асосий фаолият ёш авлодни ўқитиш
ва ривожлантиришни самарали бошқаришга

йўналтирилган бошқарув фаолияти сифати-

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

46

да бошқарув таълим жараёни билан чеклан-
ган эди (Петряков, 2013).

XX 90-йилларини “таълим менежмен-

ти” тушунчасидан фойдаланиш чегаралари-

ни кенгайтириш даври деб аташ мумкин.
Атама мазмуни таълим тизимидаги менеж-

мент доирасидан ташқарига чиқади ва асо-

сий вазифаси фойда олишдан иборат бўлган
турли хил ташкилотлар фаолиятини, шу

жумладан тижорат ташкилотларидаги ўқув
жараёни ёки таълим борасида ташкилотлар

ўртасидаги манфаатли муносабатларини
бошқариш даражасига кўтарилди. Таълим

менежменти концепциясининг чегаралари
кенгайиб, таълим ташкилотлари ўртасидаги

рақобатда енгиб чиқишда инсон омили му-
ҳим эканлиги белгиланиб, таълим ресурсла-

ридан фаол фойдаланишда кадрлар масала-
си юқори поғонага кўтарилди. Таълим ме-

нежментининг мақсади ностандарт вазифа-
ларни ҳал қилишга қодир ва ташқи муҳит-

нинг талабларига жавоб бера оладиган, бо-

зорга йўналтирилган таълим хизматларини
кўрсатиш бўлиб ҳисобланди.

XXI асрнинг дастлабки ўн йилликлари

“таълим менежменти” атамасини барқарор-

лаштириш, табақалаштириш ва аниқлашти-
риш босқичи сифатида илмий билимларни

умумлаштириш натижасида илмий муомала-
га чуқур кириб бориш жараёни сифатида қа-

ратилади. Таълимни бошқариш корпоратив
таълимни бошқариш сифатида қаралади

ҳамда таълим олувчига ташкилий ва педаго-
гик шарт-шароитларни яратиш, таълим фао-

лиятини ривожлантириш асосий мақсад қи-
либ белгиланади. Таълим ресурсларини

фаоллаштириш ва ўқув жараёнини самарали

бошқариш орқали ҳар хил турдаги корхона-
лар ва ташкилотларнинг инновацион фао-

лиятини ривожлантиришни ўз зиммасига
олди. Таълим менежменти жуда кенг доира-

да қўлланила бошландики, энди атамани
кенг ва тор маънода қўллаш зарурати туғил-

ди. Кенг маънода таълим менежменти бош-
қарувнинг шахсий, ишлаб чиқариш, ижти-

моий-маданий ва ташкилий жиҳатдан бош-
қаришни англатади.

Тор маънода таълим менежменти фа-

қат соҳага тегишли бўлиб, “таълим тизим-

ини бошқариш” тушунчасининг синоними
сифатида қўлланила бошланди. Бу аниқлаш-

тириш тушунчани тармоқ даражасига туши-

ради ҳамда аниқ бир таълим соҳасини ёки
таълим муассасасини, масалан, мактабгача

таълим тизими ва мактабгача таълим таш-

килотини бошқариш маъносини англатади.

Россиялик олимлар С.А. Беляков,

А.Т.Глазунов, В.А. Симонов ва бошқалар наза-
рияда “педагогик менежмент” иборасини

қўллашни маъқуллаб, бу тушунча ўқув ва
ўқув-тарбиявий жараёнларнинг самарадор-

лигини оширишга қаратилган таълим жара-

ёнининг бошқарувида технологик усуллар
ва ташкилий шакллар, усуллар ва тамойил-

лар мажмуи деб изоҳлашади.

Таълим менежментининг кўп қиррали

эканлиги бу йўналишда тадқиқот олиб бор-
ган олимларнинг тушунчани турли маъно-

ларда қўллашларига сабаб бўлган. Хорижий
олимлар Ж. Мўрфи, К.С. Луис, Ж. Доналд,

Р. Донмойер, К. Деисвууд, М. Фуллан, Е.А.
Князев ва бошқа олимлар таълим менежмен-

тини таълим тизими ва муассасаларини
бошқариш фаолияти сифатида қўллайдилар.

Россиялик олим А.Б.Вифлеемский ва

унинг сафдошлари таълим менежментини

таълим муассасасини шаклланиши, фаолия-

ти ва ривожини таъминлаш бўйича таълим
муассасалари бошқарув субъектларининг

фаолияти деб ҳисоблайдилар.

Россиялик олима И.Ф.Фильченкова

таълим менежменти фанлараро билим соҳа-
си эканлигини таъкидлаб, таълим менеж-

ментига комплекс ёндашиб, унинг таркибий
қисми сифатида педагогик менежмент ҳамда

ҳозирги вақтда педагогларнинг таълим жа-
раёнидаги инновацион фаолияти таълим ме-

нежментининг асосий тадқиқот объекти си-
фатида қарайди (Фильченкова, 2019). Шу-

нингдек, олима таълим соҳасида қўлланила-
диган менежментнинг уч тоифасини ёрқин

кўрсатади:

1.

Таълим менежменти;

2.

Педагогик менежмент;

3.

Дидактик менежмент.

Мамлакат таълим тизимини модерни-

зациялаш орқали таълим соҳасидаги муам-
моларни қисқа муддатда ҳал қилиш, иқти-

содиёт соҳаларига керакли кадрларни тайёр-
лаш имконини берувчи таълим менежменти

кенг мазмунли тушунча сифатида эътироф
этилади. Педагогик ва дидактик менежмент

унинг таркибий қисми сифатида қаралади
ҳамда педагогик менежмент таълим бериш

ва таълим олиш жараёнининг бошқарувини
ўзида акс эттирса, дидактик менежмент тар-

бия бериш, инсонни таълим олувчи, қола-

верса, жамиятнинг аъзоси сифатида шакл-
лантириш жараёнининг бошқарувини ифо-

далайди.

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

47

Россиялик олима С.А. Михеева таълим

менежменти тушунчаси ҳақидаги фикрлари

билан аксарият олимлар фикрларини тушу-
нарсиз деб изоҳлайди. Олима А.И. Барановс-

кий, П.С. Краснов, П.А. Петряков, В.Е. Цибуль-
никова, М.Н. Певзнер ва В.И. Жигирь каби

олимларнинг “таълим менежменти ўзида пе-

дагогика, психология, социология, менеж-
мент ва маркетинг фанларининг элементла-

рини мужассамлаштирган бошқарувнинг
алоҳида соҳаси” мазмунидаги фикрларини

рад қилиб, таълим менежменти таълим соҳа-
сида ташкилот сифатида амал қилаётган

мактаб, олий таълим муассасаси, олий таъ-
лимдан кейинги, малака ошириш, қўшимча

таълим олиш муассасаларини бошқариш си-
фатида қўллаш мақсадга мувофиқлигини

ҳамда педагогика, психология ва социология
фанларига алоқаси бўлмаган менежмент фа-

нининг бир қисми эканлигини таъкидлайди.
Менежмент турли фаолият соҳаларида қўл-

ланилганда соҳа фанлари билан аралашиб

мазмунини йўқотмаслигини, масалан, ме-
нежмент соғлиқни сақлаш соҳасида қўлла-

нилганда, тиббиёт фанлари, енгил саноат со-
ҳасида қўлланилганда, енгил саноат фанла-

ри, меҳмонхона хўжалиги соҳасида қўлла-
нилганда, туризм фанлари билан аралашмас-

лиги зарур, деб тушунтирилади. Педагогик
менежмент тушунчаси ўзида таълим жараё-

ни ва таълим билан банд бўлган ходимлар
фаолиятини бошқаришни тўлиқ ифодалайди

ҳамда қамраб олади (Михеева, 2018). С.А. Ми-
хеева фикрларига қўшилмаган ҳолда, айти-

шимиз мумкинки, ҳар бир соҳа бошқаруви
ўзига хос бўлиб, таълим менежменти менеж-

мент фани билан биргаликда, педагогика,

психология, социология ва маркетинг фан-
лари тушунчаларидан, қонуниятларидан

ҳамда тадқиқот услубларидан фойдаланила-
ди ҳамда педагогик менежмент бевосита

таълим жараёнининг бошқаруви сифатида
таълим менежментининг таркибий қисми

таъкидлаймиз.

Бу борада ватандошларимиз Р.Х. Джу-

раев, С.Т. Турғунов фикрларини келтириб
ўтиш жоиз деб ҳисобладик: “Таълим муас-

сасаси раҳбарларининг бошқарув фаолияти-
ни иккита субъектнинг, яъни раҳбар билан

таълим тизимининг ўзаро боғлиқ фаолияти
сифатида қараш мумкин. Бундай ҳолатда

раҳбарнинг бошқарув объекти бошқариш ва

ўзини-ўзи бошқариш каби зарурий хусусият-
ларга эга бўлган таълим тизими ҳисобла-

нади”. (Джураев Р.Х., Турғунов С.Т., 2006).

Шунингдек, ушбу олимлар таълимни бошқа-
риш ва педагогик менежмент тушунчалари

синоним сифатида қўлланилиши мумкин
эмас, таълим менежменти кўпроқ таълим

муассасасини бошқариш тушунчасига мос
келади деган фикрни илгари сурадилар.

Лекин таълим муаасасаларини бошқариш

таълимни бошқаришдан фарқ қилади, чунки
таълим муассасасида фақат таълим-тарбия

жараёнини ташкил этиш ва уни бошқариш
вазифалари амалга оширилмайди.

Таълим-тарбия жараёнини илмий асос-

да ташкил этишнинг ўзи бир қанча вазифа-

ларни бажарилишини, яъни таълим-тарбия
жараёни иштирокчиларига зарурий шароит-

ларни яратиш, уларнинг фаолиятини таш-
кил этиш, мувофиқлаштириш, назорат қи-

лиш, таҳлил қилиш ва баҳолаш, шунингдек,
мазкур жараённи амалга ошириш учун мод-

дий-техника базасини яратиш ва мустаҳкам-
лаб бориш, янги педагогик ва ахборот техно-

логиялари билан қуроллантириш, юқори

малакали мутахассислар билан таъминлаш
каби қатор бошқа вазифаларни ҳам амалга

оширишни назарда тутади. Таълим муасса-
сасида бошқарув фаолиятини ташкил этувчи

раҳбарлар нафақат педагогик тажрибага,
балки бошқарув функциялари ва уларнинг

вазифалари, бошқарув методлари ва улардан
фойдаланиш, бошқарув алгоритми ва унинг

моҳияти, бошқарув қарорлари ва уларни қа-
бул қилиш йўллари ҳамда раҳбарлик услуб-

лари ва уларни қўллаш каби қатор тушун-
чаларга ҳам эга бўлмоғи лозим.

Мактабгача таълим менежментининг

объекти мамлакатнинг мактабгача таълим

тизимини яхлит қамраб олиб, унинг тарки-

бига давлат ва нодавлат мактабгача таълим
тизими ҳамда мактабгача таълим муассаса-

ларига қамраб олинган ва олинмаган мак-
табгача ёшдаги болалар учун амалга ошири-

ладиган турли дастурларни амалга оширув-
чи муассалалар киради (1-расм). Жамиятда

мактабгача таълим тизимининг ўрнини ба-
ҳолаш ҳамда унинг таълимнинг бу босқи-

чини ривожлантириб бориш, самарали бош-
қариш учун менежмент ва социология фан-

ларини чуқур ўзлаштириш зарур бўлади.

Давлат ва нодавлат таълим тизими

мулкчилик шаклидан қатъий назар мамла-
катда амал қилаётган барча мактабгача таъ-

лим муассасалари ҳамда уларнинг фаолияти-

ни тартибга солувчи ёки уларга хизмат кўр-
сатувчи давлат ва нодавлат ташкилотларни

қамраб олиб, мамлакатимизда Ўзбекистон

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

48

Республикаси мактабгача таълим вазирлиги
бу муассаса ва ташкилотлар фаолияти учун

масъул орган бўлиб ҳисобланади.

1-расм. Мактабгача таълим тизими бошқаруви объекти

Мактабгача таълим менежменти объ-

ектининг кейинги таркибий қисми мактаб-

гача таълим муассасаларининг бошқаруви
бўлиб, кўплаб олимлар бу таркибий қисмни

педагогик тизим ҳамда таълим гуруҳларини
ёки бевосита таълим ва тарбия жараёнининг

дидактик тизим деб таъкидлашган (Гамаю-
нов В.Г., Шемяков А.Д., 2017). Мактабгача

таълим муассасасини бошқариш турли кор-
хона ва ташкилотлар бошқарувидан фарқ

қилиб, мактабгача таълим муассасасини
бошқаришда ёш боланинг қизиқишлари,

истеъдодини рўёбга чиқариш, уларни соғлом
ва баркамол қилиб вояга етказиш сир-асрор-

ларини, умуман, педагогика фанини чуқур
ўрганиш талаб қилинади. Шунингдек, бево-

сита мактабгача таълим муассасаси гуруҳла-

рида фаолият кўрсатиш, машғулотларни қи-
зиқарли олиб бориш учун гуруҳдаги ҳар бир

бола дунёқарашини чуқур ўрганиш, психо-
логия фанини чуқур ўрганиш зарур бўлиб

ҳисобланади.

Бошқарув аниқ натижага эришиш учун

мақсадга йўналтирилган, англаб етилган
фаолият бўлиб, объект, жараён ва унда иш-

тирок этувчи одамларга таъсир кўрсатиш
жараёни бўлиб, мамлакатимиз мактабгача

таълим тизимини бошқариш келажак авлод-
ни тарбиялаш масаласининг долзарблигини

инобатга олиб, ҳукумат даражасидаги маса-
ла сифатида қаралади.

Мамлакатимизнинг таълим қонунчи-

лигида мактабгача таълим ва тарбия соҳаси-
даги давлат сиёсатининг рўёбга чиқарили-

шини амалга оширувчи органлар қуйидаги-
лар деб белгиланган:

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамаси;

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини

назорат қилиш давлат инспекцияси;

-

Ўзбекистон Республикаси Мактаб-

гача таълим вазирлиги;

-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни

сақлаш вазирлиги;

-

ўз тасарруфида мактабгача таълим

ташкилотлари бўлган бошқа давлат ва
хўжалик бошқаруви органлари;

-

маҳаллий давлат ҳокимияти орган-

лари

.

Юқоридагилардан ташқари бошқа дав-

лат органлари ўз ваколатлари доирасида
мактабгача таълим ва тарбия соҳасида дав-

лат сиёсатини амалга оширишлари мумкин
(Қонун, 2019). Мактабгача таълим тизими

ёш авлодга таълим ва тарбия беришдек му-
ҳим фаолиятни амалга оширишини инобатга

олиб, юқорида кўрсатиб ўтилган давлат таш-
килотларининг қонунчиликда тизимни бош-

қаришда ваколатларини ўрганиш натижа-

сида, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача
таълим вазирлигининг ваколатлари, белги-

ланган вазифаларига асосан, вазирлик мак-
табгача таълим ва тарбия соҳасида давлат

сиёсатини амалга оширувчи асосий масъул
давлат органи деб айтишимиз мумкин.

Мамлакат мактабгача таълим тизими-

ни бошқариш мактабгача таълим муассаса-

сини ташкил қилишдан бошланади ва дав-
латнинг мактабгача таълим муассасалари

ташкил қилишининг мажбурийлиги таълим
қонунчилигимизда қуйидагича баён қилин-

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

49

ган: Давлат мактабгача таълим ташкилот-
лари: шаҳарлар, шаҳарчалар ва бошқа аҳоли

пунктлари ташкил этилганда; турар жой
мажмуалари қурилганда; тегишли ҳудудда

мактабгача бўлган ёшдаги болаларнинг
қонун ҳужжатларида белгиланган чекланган

сони ошганда мажбурий тартибда ташкил

этилади.

Бир нечта кўп квартирали уйдан ёки

якка тартибдаги уйлар гуруҳларидан иборат
бўлган янги турар жой мажмуаларини лойи-

ҳалаштириш ва қуришда кўп квартирали уй-
ларнинг биринчи қаватларида ёхуд алоҳида

бино тарзида ҳар бир икки юзта квартира
ёки якка тартибдаги уйлар учун камида эл-

ликта ўриндан келиб чиққан ҳолда, мактаб-
гача таълим ташкилотининг мавжуд бўлиши

шартлиги назарда тутилади (Қонун, 2019).
Мактабгача таълим муассасалари давлат ва

нодавлат мулкчилик шаклларида ташкил
қилинади, баъзи ҳолатларда нодавлат мак-

табгача таълим ташкилотлари давлат – хусу-

сий шериклик асосида ташкил қилиниши
ҳамда фаолият кўрсатиши мумкин. Шунинг-

дек, қонунчилигимиз асосида, мактабгача
таълим ташкилотида сиёсий партиялар ва

диний ташкилотларнинг ташкилий тузилма-
лари ташкил этилишига ҳамда фаолият юри-

тилишига йўл қўйилмаслигини ҳам айтиб
ўтишимиз жоиз.

Мактабгача таълим муассасасини бош-

қариш қонунчилигимизда қўйидагича баён

қилинади: “Давлат мактабгача таълим таш-
килотини бошқаришни қуйидагилар амалга

оширади:

педагогик

кенгаш;

кузатув

кенгаши;

давлат

мактабгача

таълим

ташкилоти раҳбари.

Нодавлат мактабгача таълим ташкило-

тини бошқариш тартиби унинг таъсис ҳуж-

жатларида белгиланади” (Қонун, 2019). Уш-
бу Қонуннинг 49-моддасида давлат мактаб-

гача таълим ташкилотининг педагогик кен-
гаши педагог ходимлардан иборат бўлган,

унинг педагогик фаолияти билан боғлиқ ма-

салаларни муҳокама қилишга доир ваколат-
ларни амалга оширадиган давлат мактабга-

ча таълим ташкилотининг коллегиал бошқа-
рув органи эканлиги қайд қилиниб, ташки-

лотнинг педагогик кенгашда мактабгача
таълим муассасасида таълим ва тарбия жа-

раёнига алоқадор масалаларни кўриб чиқи-

лиши, педагогик ходимларнинг юкламаси,
уларнинг фаолияти, таълим ва тарбия соҳа-

сидаги илғор тажрибалар ўрганилиши, раҳ-
бар ҳамда педагогларнинг ҳисоботлари

тингланиши батафсил кўрсатилган (Қонун,
2019).

Директор давлат мактабгача таълим

ташкилотининг раҳбари бўлиб, давлат мак-

табгача таълим ташкилотининг фаолиятига
жорий раҳбарликни амалга ошириши ҳамда

давлат мактабгача таълим ташкилоти ди-
ректорининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нор-

матив-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат мактабга-
ча таълим ташкилотининг устави, шунинг-

дек меҳнат шартномаси билан белгиланиши

Ўзбекистон Республикасининг “Мактабгача
таълим ва тарбия тўғрисида”ги Қонунининг

51-моддасида кўрсатилган.

Мактабгача таълим ташкилоти раҳба-

ри педагогик билимлар билан биргаликда
менежментнинг сир-асрорларидан, айниқса,

ҳозирги бозор иқтисодиёти муносабатлари
жадал ривожланиб бораётган, корхона ва

ташкилотлар ўзларининг инновацион фао-
лиятларига катта эътибор қаратаётган жа-

раёнда мактабгача таълим муассасасини са-
марали бошқариш, унинг келгусида тарақ-

қий қилиб бориш йўл-йўриқларини пухта
эгаллаши талаб қилинади.

Мактабгача таълим муассасасини бош-

қариш муассасанинг бир қатор функцияла-
ридан вужудга келади (2-расм). Муассаса

мақсад ва вазифасини белгилаб олиш асосий
ва дастлабки функция бўлиб, ёш авлодни

соғлом тарзда вояга етказиш, сифатли таъ-
лим ва тарбия бериш асосий мақсад ҳисобла-

нади.

2-расм. Мактабгача таълим муассасасини бошқариш функциялари

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

50

Мактабгача таълим муассасасини бош-

қариш, қўйилган мақсадга эришиш, муассаса

фаолиятини барқарор ривожлантириб бо-
ришда меҳнат жамоасини шакллантириш

муҳим ҳисобланиб, бу жараён кадрлар сиё-
сати, меҳнатни илмий асосланган ҳолда таш-

кил этиш билан боғлиқ.

Қўйилган мақсадга эришиш борасида

меҳнат жамоасига самарали таъсир кўрсатиб

бориш зарур бўлади, ходимлар меҳнатини
рағбатлантириб бориш, муассаса ҳар бир

ходимига ташкилот мақсад ва вазифаларини
тўғри тушунтириш, муассасада ходим ўрни

ва аҳамиятини билдириш, унинг ҳатти-ҳара-
катлари билан жамоа, қолаверса ташкилот

мақсадини уйғунлаштиришга эришиш зарур.

Мактабгача таълим муассалари бошқа-

рувида қўлланиладиган менежмент тамо-
йиллари умумий ва хусусий кўринишларига

ажратилади. Менежментнинг умумий тамо-

йиллари масъулият, иерархия, интизом, ком-
петенция, рағбатлантириш, мақсадга йўнал-

тирилганлик, марказлашган ва марказлаш-
маган бошқарув бўлиб, ҳар бир тамойил тур-

ли ташкилот ва муассаларда турлича дара-
жада амал қилади (3-расм).

3-расм. Менежмент умумий тамойиллари

Корхона ва ташкилотларда масъулият-

ни ҳис қилган ҳолда, раҳбарлик лавозим по-
ғоналарига (иерархия) амал қилиб, интизом

билан меҳнат қилаётган юқори компетен-
цияли ходимлар фаолиятини рағбатланти-

риб бориб, улар фаолиятини ташкилот мақ-
садига йўналтириб, марказлашган ва марказ-

лашмаган бошқарув тамойили асосида фао-

лият кўрсатиши муассаса барқарор фаолия-

тини таъминлайди.

Ташкилотларда менежментнинг уму-

мий тамойилларидан ташқари, хусусий та-
мойиллари ҳам амал қиладики, улар ҳар

муассасадаги раҳбар ва меҳнат жамоаси ўр-
тасидаги муносабатлар асосида шаклланади

(4-расм).

4-расм. Менежментнинг хусусий тамойиллари

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

51

Мактабгача таълим муассасасида вази-

фаларнинг аниқ кетма-кет қўйилганлиги ва

уларнинг бирин-кетин ижросининг амалга
оширилиш тамойили, раҳбар ҳамда ходим-

лардаги сўз ва ишнинг бирлиги, жавобгар-
ликни ҳис этиш, ҳар бир ходим, айниқса, тар-

биячиларга ҳурматли ва эътиборли бўлиш,

раҳбар ўзига ва ходимларга нисбатан талаб-
чанлиги муассасанинг самарали фаолият

кўрсатишини таъминлайди.

Менежментда бошқарув усуллари му-

ҳим аҳамиятни касб этиб, раҳбарнинг меҳнат

жамоасини қўйилган мақсад томон ҳаракат-
ланишига ундовчи восита бўлиб ҳисоблана-

ди. Менежмент усуллари бу ташкилот раҳба-
рининг қўйилган мақсад йўлида ходимлар

фаолиятини мувофиқлаштиришга қаратил-
ган таъсир кўрсатиш усуллари ва йўллари

ҳисобланади. Мактабгача таълим муассаса-

ларида менежментнинг тўрт усули амал қи-
либ, ташкилий, маъмурий, иқтисодий ва иж-

тимоий-психологик усуллар ёрдамида муас-
саса ходимлари фаолияти мувофиқлаштири-

либ, тартибга солиб борилади (5-расм).

5-расм. Мактабгача таълим муассасасида менежмент усуллари

Баъзи иқтисодий адабиётларда менеж-

ментнинг бешинчи, ҳуқуқий усуллар ҳам

қайд қилиниб, мамлакатимиз мактабгача
таълим тизими муассасаларида меҳнат ва

бошқарув фаолияти ҳукуматимиз қонунчи-
лиги асосида тартибга солинишини инобат-

га олиб, менежментнинг бу усулига эътибор
қаратмадик. Мамлакатимиз мактабгача таъ-

лим қонунчилигида, айниқса, Ўзбекистон
Республикасининг “Мактабгача таълим ва

тарбия тўғрисида”ги Қонунда мактабгача

таълим муассасалари фаолиятини ташкил
этиш, бошқариш ҳамда мактабгача таълим

ташкилоти иш режими, молиялаштириш,
шунингдек, ташкилотдаги таълим-тарбия

жараёни иштирокчилари ҳуқуқ ва мажбу-
риятлари батафсил ёритилган.

Менежментнинг ташкилий усуллари уч

гуруҳдан ташкил топади: раҳбарият тарки-

бини шакллантириш, меҳнат жамоасини ту-
зиш ҳамда тадбирларни ташкил этиш ва ўт-

казиш (6-расм).

6-расм. Менежментнинг ташкилий усулларининг асосий кўринишлари

Давлат мактабгача таълим ташкилоти

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари

ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органла-
ри муассислари асосида юридик шахс шакли-

да ташкил этилади ва ўз фаолиятини устав
асосида амалга оширади. Нодавлат мактабга-

ча таълим ташкилоти Юридик ва жисмоний
шахслар муассислиги асосида юридик шахс

шаклида ташкил этилади ва ўз фаолиятини

устав ҳамда мактабгача таълим ва тарбия со-

ҳасидаги лицензия асосида амалга оширади.

Мактабгача таълим муассасаси раҳбари

ҳамда раҳбарият таркибининг аниқлаб оли-
ниши менежментнинг биринчи ташкилий

усули ҳисобланади. Бунда шаҳар ва туман
мактабгача таълим бошқармаси томонидан

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

52

мактабгача таълим муассасасига тайинлан-
ган раҳбар раҳбариятга лойиқ ходимларни

белгилаб олади, ходимларнинг маълумоти,
касбий кўникмалари ва тажрибаларини ино-

батга олган ҳолда лавозимларга тайинлайди.

Раҳбар меҳнат жамоасини шаклланти-

ради, уларнинг меҳнат фаолиятини таҳлил

қилиб бориши, қонунчилик асосида меҳнат
меъёрларига кўра меҳнат жамоаси таркиби-

ни янгилаб боради. Муассаса ходимлари фао-
лиятлари доирасида тадбирларни ташкил

қилади ва ўтказади, раҳбар ҳар бир ходим-
нинг лавозимига мос вазифалар билан та-

ништиради, кўрсатмалар беради ҳамда вази-
фаларнинг ўз муддатида бажарилишини на-

зорат қилади.

Мактабгача таълим муассасасида ме-

нежментнинг маъмурий усули раҳбар томо-
нидан ходимни бирор топшириқни бажа-

ришга мажбурлаш ёки мажбурлаш муҳитини
яратиш, муассасада маълум бир ходимлар-

нинг устунлиги ва бошқаларининг мартаба

бўйича ўсиш имкониятларини чеклаш муҳи-
ти вужудга келтириш ҳамда шу муҳит асо-

сида ходимларни лавозимларга кўтарили-
шини таъминлаш, ходимлар турли вариант-

лари бўлмаган, аниқ, бажарилиши шарт бўл-
ган кўрсатмалар, топшириқлар бериш, муас-

саса фаолиятида объектив эмас, балки субъ-
ектив омилларнинг устун бўлишини, ходим-

лардан ташаббускорликни эмас, балки ижро-
чиликни талаб қилиниши кўринишида на-

моён бўлади (7-расм).

Барчага маълумки, бошқарувда маъ-

мурий усуллар қисқа муддатда ижобий сама-

ра бериши мумкин, узоқ муддат учун қўлла-
ниладиган маъмурий усуллар ходимларнинг

меҳнатга муносабати салбий бўлиши, меҳнат
жараёнидан узоқлашиши, натижада, кадрлар

қўнимсизлигидек салбий ҳолатга олиб кели-

ши мумкин. Кадрлар қўнимсизлигида мак-
табгача таълим муассасасидан юқори сало-

ҳиятли, билимли ва тажрибали ходимлар-
нинг ишдан бўшаши ҳамда уларнинг ўрнига

ёш, тажрибасиз ходимлар ишга келиши, бу-
нинг оқибатида, муассасада иш сифати ёмон-

лашуви кузатилади. Раҳбар менежментнинг
маъмурий усулларидан меъёридан ошмаган

ҳолда, фойдаланиши зарур.

Мактабгача таълим муассасасида ме-

нежментнинг иқтисодий усулларидан кенг
фойдаланиб, асосан, муассаса ходимларига

устама ҳақлари, мукофот пуллари, меҳнатга
ҳақ тўлашнинг замонавий усулларини қўл-

лаш, натижада, меҳнат жараёнида рағбат-

лантирувчи муҳитни шакллантиришга эри-
шилади.

Мактабгача таълим муассасаларида ме-

нежментнинг иқтисодий усуллари ходим-

ларга фақат мақсадни тушунтирган ҳолда,
уларга билвосита таъсир кўрсатиш, ишнинг

ўз вақтида ва сифатли бажарилганлиги учун
меҳнат натижаларига кўра пул мукофотлари

белгилаш, юқори билим ва тажрибага эга хо-
димларни қўллаб-қувватлаш кўринишлари-

да намоён бўлади (8-расм).

7-расм. Мактабгача таълим муассасасида қўлланиладиган

менежментнинг маъмурий усуллари

Ходимларни меҳнатларига яраша адо-

лат билан моддий ва маънавий рағбатлан-
тириб бориш уларда ўзлари меҳнат қилаёт-

ган ташкилотлари, меҳнат жамоаларига, қо-

лаверса, ўз касблари ва бажараётган ишла-

рига вужудга келадиган илиқ меҳрлари на-
тижасида ташаббускорлик ва юқори фаол-

лик кузатилади.

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

53

8-расм. Мактабгача таълим муассасаларида қўлланиладиган

менежментнинг иқтисодий усуллари

Мактабгача таълим муассасаси менеж-

ментининг ижтимоий-психологик усуллари

икки гуруҳга ажратилади: меҳнат жамоасида

қулай ижобий психологик муҳитни шакллан-
тириш ва ҳар бир ходимнинг имкониятла-

рини рўёбга чиқариш тадбирлари (9-расм).

9-расм. Мактабгача таълим муассасасида менежментнинг

ижтимоий-психологик усуллари

Муассасанинг барқарор ва самарали

фаолият кўрсатиши учун ходимларнинг

кўтаринки кайфияти муҳим бўлиб, бу ҳолат
меҳнат жамоасидаги ижтимоий-психологик

вазиятга боғлиқ.

Мунозара.

Таълим менежменти фан-

лараро янги билим соҳаси сифатида менеж-
мент ва педагогика йирик йўналишларни

ўзида жамлаб, психология, социология, иқти-
содиёт, фалсафа ва бошқа шу каби фанлар

чегарасини кесиб, ўзига хос назарий ва ама-
лий тадқиқотлар олиб бориладиган янги йў-

налишни белгилаб беради. Педагогик соҳада

менежментдан фарқли равишда, якка ва
жамоавий билим бериш жараёнини ташкил

этишни, таълим муассасалари, корхона ва
жамоат ташкилотларида таълим беришни

такомиллаштириш масалалари асосий эъти-
борда бўлади.

Таълим менежментининг иқтисодий

жиҳати жараённинг иқтисодий мақсадга му-

вофиқлиги, таълим жараёнини оқилона бош-
қарув, ташкил этиш, маркетинг фаолияти

билан боғлиқ. Таълим менежменти фанлар-
аро билим соҳаси сифатида бўлиб, менеж-

мент ва педагогик-психология назариялари-
нинг синтези асосида илмий назариялар,

қонуниятлар, тамойиллар, функция ва усул-
лар мажмуидир. Бу таърифда таълим менеж-

менти ўзида педагогика, психология, социо-
логия, менежмент ва маркетинг фанларини

қамраб оладиган алоҳида соҳани ифодалай-

ди. Юқоридаги фикрлардан кўриниб туриб-
дики, таълим менежменти таълим ташки-

лотлари фаолиятини бошқариш, тартибга
солиб бориш жараёнини тўлиқ қамраб ола-

ди. Шунингдек, мамлакат даражасида таъ-
лим менежменти тушунчасини ишлатар

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

54

эканмиз, мамлакат миқёсида таълим тизи-
мини бошқариш унинг таркибий қисмлари

ва уларда содир бўлаётган жараёнларни
ташкил этиш, бошқариш, назорат қилиш

ҳамда таълимнинг жамият ижтимоий-иқти-
содий ҳаётининг ижобий ривожланишини

таъминлаш бўйича амалга ошириладиган

тадбирларнинг барчасини ўз ичига қамраб
олади.

Таълим тизимининг асосий ва дастлаб-

ки бўғини ҳисобланган бошланғич таълим

инсонни шакллантириш, инсонни жамият-
нинг комил инсони сифатида тарбиялаш ва

бунинг натижасида, жамият тараққиёти ва
мамлакатнинг барқарор ижтимоий-иқтисо-

дий ривожланишига олиб келувчи куч сифа-
тида бу тизимни самарали бошқариш ва тар-

тибга солиш долзарб жараён ҳисобланади.

Бошланғич таълим менежменти педа-

гогика, психология ва социология фанлари
кўплаб жиҳатлари билан уйғунлашган ме-

нежментнинг муҳим соҳаси сифатида, асосий

мақсад инсоннинг дастлабки йилларидан
бошлаб, мактаб ёшига қадар комил инсон

сифатида тарбиялаш жараёнини самарали
амалга ошириш бўлиб ҳисобланади.

Мактабгача таълим ташкилоти раҳба-

ри бошқарув жараёнида педагогик билимла-

ри билан биргаликда, менежмент функция-
лари ва менежмент усулларини, ходимларга

таъсир кўрсатиш воситаларини билиши
зарур. Менежментнинг мувофиқлаштириш

функцияси раҳбар ходим фаолиятини на-
зорат қилган ҳолда, муассаса меҳнат меъёр-

ларига ходим ҳаракатини мувофиқлаштири-
шини англатади. Ходимлар фаолиятини

мувофиқлаштириш меҳнат қонунчилиги,

жамоа ва меҳнат шартномасига таянган
ҳолда, муассасада раҳбар томонидан қабул

қилинган ҳар бир буйруқ ва фармойишга
асосан назорат қилинади ва меҳнат меъёр-

ларига мувофиқлаштирилади. Раҳбарнинг
ҳар бир ходим фаолиятини чуқур ўрганиши,

таҳлил қилиб бориши ва назорат қилиши
ходимлар меҳнат натижаларини ошишига,

муассаса самарали ва барқарор фаолият
кўрсатишининг гаровидир.

Баъзи иқтисодчи олимларнинг менеж-

мент тўғрисидаги адабиётларида менеж-

ментнинг назорат функцияси алоҳида кўрса-
тилиб, меҳнат ва ишлаб чиқариш жараёнини

назорат қилиб бориш фаолияти алоҳида ёри-

тиб берилади. Мактабгача таълим муассаса-
сида асосий фаолият ишлаб чиқариш корхо-

насидагидан фарқ қилиб, доимий равишда,

бевосита ходимлар фаолияти билан боғлиқ
бўлгани боис, назорат функциясини ходим-

лар фаолиятини мувофиқлаштириш функ-
цияси таркибида ифодаладик.

Мактабгача таълим муассасасини бош-

қаришда қўлланиладиган менежментнинг

махсус инновацион, педагогик, кадрлар, мо-

лиявий ва ахборот функциялари ҳам мав-
жудки, бу менежмент функциялари муассаса

хусусиятидан келиб чиқиб, ҳудуд ва замон
миқёсида ўзгарувчан хусусиятга эга. Кейин-

ги илмий тадқиқотларимизда замонавий
менежмент ёндашувлари асосида мактабга-

ча таълим муассасаларининг бошқарувини
тадқиқ қилиш мақсадида, муассаларда инно-

вацион, кадрлар ва молиявий менежмент
функцияларини тадқиқ қиламиз.

Замон ўзгариши билан ҳудудларда

жойлашган мактабгача таълим ташкилотла-

рини бошқаришда баъзан раҳбар ва ходим-
ларнинг ўзларига боғлиқ ҳолда, фойдалани-

ладиган алоҳида менежмент функциялари

ҳам борки, булар муассаса фаолиятини бар-
қарор амалга ошириш мақсадида, раҳбар ва

ходимларнинг муносабатига асосланиб рўёб-
га чиқади.

Мактабгача таълим муассасаси раҳбари

менежмент функцияларини жамоа муҳити-

дан келиб чиққан ҳолда, пухта ишлаб чиқил-
ган менежмент тамойиллар асосида амалга

ошириб боради. Менежмент тамойиллари
жамият ва ишлаб чиқариш кучларининг ри-

вожланиш даражасига боғлиқ ҳолда бошқа-
рув жараёнидаги муносабатларда намоён бў-

лувчи қонунчилик, меъёр, қоидалар мажмуи
бўлиб, мақсад сари боришда ва қўйилган

вазифаларни қисқа фурсатда бажаришга

юқори даражада таъсир қилади. Мактабгача
таълим муассасаси раҳбари ўз салоҳияти ва

жамият тараққиёти, жамоа муҳитидан келиб
чиқиб, муассасани бошқарувида менежмент

тамойилининг самаралисини танлаб қўл-
лашга ҳаракат қилади. Менежмент тамойил-

лари бошқарув тизими, ташкилий тузилма
ва ташкилот таркибини белгиловчи раҳбар-

лик қоидалари сифатида қаралади.

Давлат мактабгача таълим тизими

ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш мамлакат
қонунчилиги билан тартибга солиб борила-

ди. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 март-

даги “Давлат мактабгача таълим тизими

ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари

тўғрисида”ги 135-сонли қарори билан тас-

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

55

диқланган “Давлат мактабгача таълим тизи-
ми ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг ба-

завий тариф ставкалари миқдорлари” амал
қилмоқда.

Мактабгача таълим муассасалари хо-

димларининг меҳнатига ҳақ тўлаш, ходим-

ларнинг билими, иш кўникмаси ва тажри-

басига асосланган ҳолда табақалаштирил-
ганлиги, муассаса педагог ходимларининг

юқори маълумотга ва иш кўникмасига эга
бўлишларини рағбатлантиради.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 январ-

даги “Давлат мактабгача таълим тизими
ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини

такомиллаштириш тўғрисида”ги 10-сонли
Қарори билан тасдиқланган “Давлат мактаб-

гача таълим тизими ходимлари меҳнатига
ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатланти-

риш тартиби тўғрисида”ги Низом 3-боб 8-
параграфида “Давлат мактабгача таълим

муассасаларининг ўз хизмат вазифаларини

виждонан бажарган, ташаббускор ва юқори
малакали ходимларини моддий рағбатлан-

тириш давлат мактабгача таълим муассаса-
ларида ташкил этиладиган Бюджет муасса-

салари ва ташкилотлари ходимларини мод-
дий рағбатлантириш махсус жамғармаси

маблағлари ҳисобидан амалга оширилади”
деб белгилаб қўйилган. Бу эса муассасада

виждонан, ҳалол, юқори интизомда меҳнат
қилаётган ходимларга кўрсатиладиган ҳур-

мат ва эътибор бўлиб, раҳбар қонунчилиги-
мизда белгиланган ушбу кўрсатмаларни

бирор-бир камчиликсиз ўзи раҳбарлик қила-
ётган муассаса фаолиятига жорий қилиб бо-

риши талаб қилинади.

Менежментнинг ташкилий, маъмурий

ва иқтисодий усуллари тўлиқ амал қилаёт-

ган ҳолатда, жамоада ходимлар ўртасида
юзага келаётган низолар, турли келишмов-

чиликлар, лавозим ва иш ўринларини эгал-
лаш бўйича тортишувлар меҳнатга муноса-

батни салбий ҳолатга олиб келади. Бундай
вазиятда раҳбар ижтимоий-психологик усул-

лардан фойдаланиб, ҳар бир ходимга инди-
видуал ёндашув, уларнинг қизиқишлари ва

эҳтиёжларини инобатга олиши, жамоавий
дам олишлар, турли тадбирлар уюштириш,

кўнгилочар жойларга саёҳатлар муассаса-
даги ижтимоий-психологик вазиятни яхши-

лайди.

Хулоса.

Сўнгги йилларда таълим ме-

нежменти тушунчаси кўп адабиётларда қўл-

ланилаётган бўлсада, кўплаб олимларнинг
фикрларида тушунмовчиликлар мавжуд.

Бизнинг фикримизча, таълим соҳасида

бошқарув жараёнига жуда мос тушунча таъ-

лим менежменти бўлиб, бошқа тушунчалар-
га нисбатан мазмунан бой бўлиб ҳисоблана-

ди. Фан нуқтаи-назаридан, таълим менеж-

менти педагогика, психология, иқтисодиёт
ва социология фанларининг уйғунлашуви

натижасида содир бўлган фаннинг янги бир
йўналиши ҳисобланади. Амалий жиҳатдан

таълим менежменти мамлакатдаги таълим
тизимига таъсир кўрсатиш орқали жамият

ижтимоий-иқтисодий ҳаётини кескин ўзга-
ришига сабаб бўлувчи менежментнинг маъ-

лум бир соҳаси сифатида қараш керак. Таъ-
лим менежментининг асосий мақсади мам-

лакатда таълим кўрсаткичларини ошириш,
мактабгача таълим ташкилотида сифатли

таълим ва тарбия кўрсатиб, ташкилот иқти-
содий имкониятларини ошириш ҳисобла-

нади.

Педагогик менежмент якка ва жамоа-

вий таълим жараёнини бошқаришни англа-

тиб, асосий мақсад таълим сифатини, ўқув-
чи, талаба ва тингловчиларнинг билим олиш

даражаси, ўзлаштириш даражасининг орти-
ши деб қаралади.

Дидактик менежмент ёш авлодни ко-

мил инсон қилиб тарбиялаш жараёнини

бошқариш фаолиятини англатиб, сифатли
тарбия хизмати кўрсатиш асосий мақсад

қилиб олинган.

Мактабгача таълим ташкилотининг

бошқарувида менежментнинг бир қатор
функцияларини англаб олиш муҳим ҳисоб-

ланади. Булар мақсад ва вазифаларни бел-

гилаш, меҳнат жамоасини шакллантириш,
жамоани мақсад сари даъватлантириш ҳам-

да ходимлар фаолиятини мувофиқлашти-
риш кабилардир.

Мактабгача таълим ташкилоти бошқа-

рувида жамоадаги вазиятдан келиб чиқиб,

амал қиладиган тамойиллари мавжуд бўлиб,
ташкилот раҳбари бу тамойилларни ташки-

лотни самарали бошқариш мақсадида қўл-
лайди. Менежмент тамойилларининг ижо-

бий самараси раҳбарга ташкилотни осон
бошқариб, мақсад сари интилишига кўмак-

лашади.

Ташкилот раҳбарининг меҳнат жамоа-

сига таъсир кўрсатишида менежмент усул-

ларидан самарали фойдаланиш талаб қили-
нади. Мактабгача таълим ташкилотида ме-

нежментнинг ташкилий, маъмурий, иқтисо-

ТАЪЛИМ

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

56

дий ҳамда ижтимоий-психологик усуллари-
нинг ҳар биридан меҳнат жамоасидаги ва-

зиятдан келиб чиқиб, меъёрида фойдаланиш
ходимларнинг меҳнат фаоллигини оширади.

Менежмент усулларини қўллашда меъёр-
нинг бузилиши ходимларнинг интизомни

бузишлари ёки кадрлар қўнимсизлигига

олиб келиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси мактабгача

таълим тизимининг аксарият қуйи ташки-
лотлар раҳбарлари педагогика мутахассис-

лигига эга бўлишиб, менежмент фанининг

сир-асрорларидан бехабарликлари икки жи-
ҳатда яққол кўринади:

1.

Мактабгача таълим ташкилотлари-

да рақобат муҳитининг шаклланмаганлиги,

боқимандалик кайфиятининг мавжудлиги;

2.

Мактабгача таълим ташкилотида

кўрсатилаётган хизмат сифатини яхшилаш-

дан ташкилот раҳбари ва ходимлари ман-
фаатининг йўқлиги, мактабгача таълим си-

фати ҳукумат талабига мослиги юқори ор-
ганларнинг назорати асосида барқарорлаш-

тириб борилади.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1.

Баева Л. В. AN INTRODUCTION TO EARLY YEARS EDUCATION IN ENGLAND [Book]. - Москва : Прометей, 2012.

2.

Веракса Н.Е., Комарова Т.С., От рождения до школы. Основная общеобразовательная программа

дошкольного образования [Book]. - Москва : Мозаика-Синтез, 2010.

3.

Гамаюнов В.Г., Шемяков А.Д. Механизмы управления образованием [Journal] // Открытое образование. -

Москва : [s.n.], 2017 йил. - 21(5). - pp. 63-71.

4.

Джураев Р.Х., Турғунов С.Т. "Таълим менежменти" умумий ўрта таълим муассасалари директорлари

учун қўлланма [Book]. - Тошкент : Ворис-нашриёт, 2006.

5.

Квасникова Н.М. Управление инновационной деятельностью в учрежденияхдошкольногои общего

образования. - Санкт-Петербург : Череповецкий государственный университет, 2012 йил.

6.

Михеева С. А. Управление образованием и педагогический менеджмент: терминологический аспект

[Journal] // Управление образованием: теория и практика. - Москва : [s.n.], 2018 йил. - 30. - pp. 11-22. - 2.

7.

Омельченко Е.А., Зверкова А.Ю., Чеснокова Г.С. Дошкольное образование в условиях ФГОС: управление,

методическая деятельность, психолого-педагогическое сопровождение [Book]. - Новосибирск : ООО ЦСРНИ, 2015.

8.

Петряков П.А. Концепции и стратегии образовательного менеджмента ВУЗа в отечественной и

зарубежной педагогике // Автореферат. - Великий Новгород, Россия : ИПЦ НовГУ, 2013 г.. - Т. стр. 21.

9.

Сафаров О. С. Замонавий менежмент ёндашувлари асосида халқ таълими тизимини бошқаришни

такомиллаштириш. - Тошкент : "Академия ноширлик маркази" Давлат унитар корхонаси, 2018 йил. - p. 13.

10.

Сафонова О.А. Управление качеством образования в дошкольном образовательном учреждении. - Москва :

МПГУ, 2004 йил.

11.

Семина Т.М. Совершенствование модели повышения квалификации руководителей дошкольных

образовательных учреждений. - Новосибирск : Новосибирский педагогический университет, 2006 йил.

12.

Смолин О. С. Управление учреждением образования в контексте образовательной политики: правовый

аспект [Journal] // Право и образование. - Москва : [s.n.], 2006 йил. - 2.

13.

Ўзбекистон Республикасининг "Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида"ги Қонуни. - Тошкент : "Халқ

сўзи" газетаси, Қонун, 2019 йил. - pp. 1-2.

14.

Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонуни. - Тошкент : Халқ сўзи газетаси, Қонун, 1997

йил. - pp. 1-2.

15.

Фалюшина Л.И. Управление качеством в макросистемах дошкольного образования. -Москва: УлГТУ, 2005.

16.

Фильченкова И.Ф. Образовательный менеджмент инновационной деятельности педагогических

исследований [Journal] // Вестник Мининского университета. - Нижний Новгород : Мининский университет, 2019
йил. - 4 : Vol. 7. - p. 3.

17.

Ш. Шодмонова Мактабгача таълим педагогикаси [Book]. - Тошкент : Фан ва технология, 2008.

ФАН, ТАЪЛИМ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИНГ УЗВИЙ

АЛОҚАДОРЛИГИ АГРАР

СОҲАНИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШИНИНГ АСОСИ

Ашурметова Нигора Азатбековна –

Тошкент давлат аграр университети, и.ф.н., доцент

Aннотация.

Аграр

соҳани инновацион ривожлантириш, инновацион технологияларни яратиш ва самарали

жорий этиш фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро чамбарчас боғлиқ ҳамкорлигисиз мумкин эмас. Мақолада
илм-фан, таълим ва бизнеснинг чуқур интеграциялашуви орқали ўз университетларининг илмий-маърифий
фаолиятини такомиллаштирган қишлоқ хўжалиги ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибаси ёритиб
берилган. Инновацион корпоратив ҳамкорлик масалалари Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари мисолида
кўриб чиқилган ва фан-таълим-ишлаб чиқариш циклини ташкил этишга тўсқинлик қилувчи муаммолар
аниқланган.

Калит сўзлар:

аграр соҳа, инновация, интеграция, фан, таълим, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги,

иқтисодиёт, самарадорлик.

ТАЪЛИМ

Библиографические ссылки

Баева Л. В. AN INTRODUCTION TO EARLY YEARS EDUCATION IN ENGLAND [Book]. - Москва : Прометей, 2012.

Веракса Н.Е., Комарова Т.С., От рождения до школы. Основная общеобразовательная программа

дошкольного образования [Book]. - Москва : Мозаика-Синтез, 2010.

Гамаюнов В.Г., Шемяков А.Д. Механизмы управления образованием [Journal] // Открытое образование. -

Москва : [s.n.], 2017 йил. - 21(5). - pp. 63-71.

Джураев Р.Х., Турғунов С.Т. "Таълим менежменти" умумий ўрта таълим муассасалари директорлари

учун қўлланма [Book]. - Тошкент : Ворис-нашриёт, 2006.

Квасникова Н.М. Управление инновационной деятельностью в учрежденияхдошкольногои общего

образования. - Санкт-Петербург : Череповецкий государственный университет, 2012 йил.

Михеева С. А. Управление образованием и педагогический менеджмент: терминологический аспект

[Journal] // Управление образованием: теория и практика. - Москва : [s.n.], 2018 йил. - 30. - pp. 11-22. - 2.

Омельченко Е.А., Зверкова А.Ю., Чеснокова Г.С. Дошкольное образование в условиях ФГОС: управление,

методическая деятельность, психолого-педагогическое сопровождение [Book]. - Новосибирск : ООО ЦСРНИ, 2015.

Петряков П.А. Концепции и стратегии образовательного менеджмента ВУЗа в отечественной и

зарубежной педагогике // Автореферат. - Великий Новгород, Россия : ИПЦ НовГУ, 2013 г.. - Т. стр. 21.

Сафаров О. С. Замонавий менежмент ёндашувлари асосида халқ таълими тизимини бошқаришни

такомиллаштириш. - Тошкент : "Академия ноширлик маркази" Давлат унитар корхонаси, 2018 йил. - p. 13.

Сафонова О.А. Управление качеством образования в дошкольном образовательном учреждении. - Москва :

МПГУ, 2004 йил.

Семина Т.М. Совершенствование модели повышения квалификации руководителей дошкольных

образовательных учреждений. - Новосибирск : Новосибирский педагогический университет, 2006 йил.

Смолин О. С. Управление учреждением образования в контексте образовательной политики: правовый аспект [Journal] // Право и образование. - Москва : [s.n.], 2006 йил. - 2.

Ўзбекистон Республикасининг "Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида"ги Қонуни. - Тошкент : "Халқ сўзи" газетаси, Қонун, 2019 йил. - pp. 1-2.

Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонуни. - Тошкент : Халқ сўзи газетаси, Қонун, 1997 йил. - pp. 1-2.

Фалюшина Л.И. Управление качеством в макросистемах дошкольного образования. -Москва: УлГТУ, 2005.

Фильченкова И.Ф. Образовательный менеджмент инновационной деятельности педагогических

исследований [Journal] // Вестник Мининского университета. - Нижний Новгород : Мининский университет, 2019 йил. - 4 : Vol. 7. - p. 3.

Ш. Шодмонова Мактабгача таълим педагогикаси [Book]. - Тошкент : Фан ва технология, 2008.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов