Формирование и развитие управления системой дошкольного образования

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
186-191
29
8
Поделиться
Салихов, Н. (2020). Формирование и развитие управления системой дошкольного образования. Экономика И Образование, 1(3), 186–191. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4435
Нодир Салихов, Бухарский государственный университет

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье описывается становление системы управления дошкольным образованием, теория управления образованием, изменения в управлении системой начального образования с течением времени, характер дошкольного образования в период независимости.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

186

Олий таълим муассасаларининг инно-

вацион инфратузилмасини: кичик иннова-

цион корхоналар, технологияларни узатиш
марказлари, бизнес-инкубаторлар, жамоавий

фойдаланиш марказлари ва бошқалар яра-
тиш таълим соҳасида давлат-хусусий шерик-

лик алоқаларини ривожлантиришга боғлиқ.

Олий таълим соҳасида ДХШда вужудга кел-
ган давлат ва хусусий сектор имкониятлари-

нинг ноёб уйғунлиги ДХШ доирасида таълим
инфратузилмасини яратишга инновацион ён-

дашувларнинг юқори салоҳиятини белгилаб
беради.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1. Завьялов Д.В., Нагалин В.Ю., Завьялова Н.Б. Государственное предпринимательство в национальной экономике //

Российское предпринимательство. –2016. –№ 20. –с. 2755-2764. – doi: 10.18334/rp.17.20.36653.

2. Хайкин В.Л. Руководство по масштабному внедрению частно-государственного партнёрства в образовании. –М.: МАКС-

Пресс, 2010.

3. Смотрицкая И.И., Сагинова О.В., Шарова И.В. Государственное предпринимательство как новое направление подготовки

кадров // Человеческий капитал и профессиональное образование. –2014. –№ 4. –C. 75-81.

4. Еремин В.Л. Государственно-частное партнёрство в образовании // Научно-аналитический журнал «Актуальные

проблемы социально-экономического развития России», 2-10 № 2. Официальный сайт Российского союза промышленников и
предпринимателей [Электронный ресурс] – Режим доступа: http://www.rspp.ru – (Дата обращения: 16.08.2016)

5. Миндич Д. Тройная спираль по-шведски. // Эксперт № 35(768) от 5 сентября 2011 г.
6. Гришин А.И., Мельников М.С., Строганов И.А. Социальное предпринимательство и социальные проекты бизнеса в рамках

концепции устойчивого развития // Вестник Академии. - 2015. - № 1. - C. 9-15.

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТИЗИМИ БОШҚАРУВИНИНГ

ШАКЛЛАНИШИ ВА ТАРАҚҚИЁТИ

Салихов Нодир Джамолович -

БухДУ таянч докторанти

Аннотация:

Мақолада мактабгача таълим тизими бошқарувининг шаклланиши, таълимни менежменти

назарияси, даврлар бўйича бошланғич таълим тизими бошқарувидаги ўзгаришлар, мустақиллик даврида
мактабгача таълим хусусиятлари баён қилинган.

Таянч сўзлар:

мактабгача таълим, мактабгача таълим ташкилоти, таълим менежменти, мактабгача

таълим тизими.

Аннотация:

В статье описывается становление системы управления дошкольным образованием, теория

управления образованием, изменения в управлении системой начального образования с течением времени, характер
дошкольного образования в период независимости.

Ключевые слова:

дошкольное образование, организация дошкольного образования, управление образованием,

система дошкольного образования.

Abstract:

The article describes the formation of the management of the preschool education system, the theory of

education management, changes in the management of the primary education system over time, the nature of preschool
education in the period of independence.

Keywords:

preschool education, preschool education organization, education management, preschool education

system.

Кириш.

Инсон қалбининг илк даврла-

ридан бошлаб яхшилик, инсонпарварлик,

одамгарчилик, ақл-идроклилик, одоб-ахлоқ-

лилик, меҳнатсеварлик, ватанпарварлик, ҳа-
лоллик, поклик, хушсўзлилик, илмли бўлиш

каби олийжаноб ҳислатлар билан бойитиш
қадимдан инсон камолотининг меъёри бўлиб

келган. Ўзбекистон Республикаси Президен-
ти Шавкат Мирзиёев 2020 йилнинг 24 ян-

варидаги Олий Мажлисга Мурожаатномала-
рида мактабгача таълимни устувор масала

сифатида белгилаб, тизимни ривожланти-
риш бўйича қўйидагиларни билдирдилар:

“Биз 2020 йил номида белгиланган соҳалар-
ни устувор даражада ривожлантириш ва ис-

лоҳ этиш бўйича кенг кўламли ишларни
амалга оширишимиз лозим. Хусусан, боғча

ёшидаги болаларни мактабгача таълим би-

лан қамраб олиш даражасини жорий йилда
60 фоизга етказишимиз зарур. Ушбу мақсад-

ларга шу йилнинг ўзида бюджетдан қарийб

1,8 триллион сўм маблағ ажратилади.

Бу йилдан бошлаб, тарихимизда илк

бора 6 ёшли болаларни мактабга тайёрлаш
тизими жорий қилинади. Бунга бюджетдан

130 миллиард сўм ажратилиб, бу жараёнда
хусусий мактабгача таълим муассасалари ҳам

бевосита иштирок этади” [3, 2-б.].

Ёш авлодни баркамол инсон даражаси-

да шакллантириш учун инсоннинг туғилган
вақтидан бошлаб, сифатли таълим ва тарбия

бериш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бу жара-
ёнда мактабгача таълим ва тарбиянинг аҳа-

мияти юқорилиги мактабгача таълим тизими
ва бу тизимни самарали бошқариш тўғриси-

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

187

даги тадқиқот ишлари долзарблигини асос-
лайди.

Асосий қисм.

Ўзбекистон Республика-

сининг “Мактабгача таълим ва тарбия тўғ-

рисида”ги Қонунида “мактабгача таълим ва
тарбия” тушунчаси қуйидагича баён қилин-

ган: “мактабгача таълим ва тарбия-болаларга
таълим ва тарбия беришга, уларни интеллек-

туал, маънавий-ахлоқий, этик, эстетик ва
жисмоний жиҳатдан ривожлантиришга, шу-

нингдек, болаларни умумий ўрта таълимга
тайёрлашга қаратилган узлуксиз таълим

тури” [1, 1-бет]. Ушбу талқин мактабгача таъ-
лим фаолияти болани баркамол шахс қилиб

тарбиялаш жараёнининг дастлабки босқичи
эканлигини билдириб, умумий ўрта таълим-

га тайёрлаш вазифасини бажарувчи таълим-
нинг дастлабки тури сифатида белгиланган.

Қонуннинг 3-моддасида мактабгача

таълим ташкилоти ҳақида фикр билдирилиб,

мактабгача таълим ташкилоти мактабгача

таълим ва тарбия соҳасида таълим ва тарбия
хизматлари кўрсатувчи давлат ва нодавлат

ташкилоти деб белгилаб қўйилган [1, 3-б.].
Мактабгача таълим ташкилоти мактабгача

бўлган ёшдаги болаларга таълимнинг даст-
лабки, мактабгача таълим ҳамда тарбия хиз-

матлари кўрсатувчи ташкилот ҳисобланиб,
мулкчилик шакли давлат, давлат-хусусий ше-

риклик асосида ҳамда хусусий кўринишида
бўлади.

Ёш авлод таълим ва тарбиясига бўлган

юқори эътибор қадим замонлардан шакллан-

ган бўлиб, Юсуф Хос Хожиб, Аҳмад Югнакий,
Аз-Замахшарий, Абу Наср ал-Фаробий, Абу

Райҳон Беруний, Абу Али Ибн Сино, Амир
Темур, Улуғбек, Алишер Навоий, Заҳириддин

Муҳаммад Бобур каби буюк аждодларимиз-
нинг одоб-ахлоқ, таълим-тарбия ҳақидаги

фикрлари халқимизнинг ёш болаларга таъ-
лим ва тарбия бериш жуда муҳимлигини кўр-

сатиб беради [6, 14-б; 8, 65-б.].

Х аср охири XI аср бошларида яшаган

буюк мутафаккир Абу Али Ибн Сино Ибн
Сино тарбияни ақлий, ахлоқий, жисмоний,

меҳнат, нафосат, тарбияси нутқий баркамол-

ликнинг мажмуаси деб билади, бола тарбия-
сига алоҳида диққат қилиб, ўзининг "Тиб

қонуни" асарида боланинг соғлиғини сақ-
лашнинг асосий омили жисмоний машқ экан-

лигини айтади.

Ибн Сино "Тадбири манозил" асарида

болаларнинг мактабда гуруҳ бўлиб, бирга-
ликда ўқишини маъқуллайди, бу жараённи

уларда ўқишга қизиқиш уйғотиши, фанни

эгаллашга ёрдам беришини таъкидлайди:
“Гуруҳ бўлиб ўқитиш жамиятга катта фойда

келтиради. Ўзаро суҳбатда ўқувчилар бир-би-
рига китобдан ўқиб олганларини, катталар-

дан эшитганларини ҳикоя қиладилар, баҳсла-
шадилар, бир-бирларини ҳурмат қиладилар,

дўстлашадилар. Яхши одобларни қабул қила-
дилар. Амир Темур саройидаги болалар -

шахзодалар тўрт ёшидан бошлаб ўқитилган.
Дастлаб савод ўргатилган, кейин 4-8 ёш ора-

сида уларга махсус қиссахонлар халқ қисса-
ларини, достонларини айтиб берганлар, бо-

лалар қаҳрамонлик, ботирлик, поклик руҳида
тарбияланганлар, уларнинг зеҳни, идроки-

нинг шаклланишига эътибор қилганлар.

Алишер Навоий асарларидаги таьлим-

тарбия ғоясининг негизи инсон ва унинг
камолотини ифода этишдан иборат бўлиб,

уларда инсоний фазилатлар: инсонпарвар-
лик, одамийлик, дўстлик, биродарлик, ўзаро

ёрдамлашиш, меҳр-оқибатли, хайр-эхсонли

бўлиш ҳақида, одобли-ахоқли, инсоф-диёнат-
ли бўлиш, сабр-тоқат, қаноат, камтарлик ҳа-

қида чуқур фалсафий фикр юритилади.

Буюк аждодларимизнинг таълим-тар-

бияга доир фикрлари, ўгитлари таълим ва
тарбияни мактабгача таълимдан бошлаб

ўргатиш, ёш авлоднинг билимли бўлиши би-
лан биргаликда, нутқини ўстириш, одоб-аҳ-

лоқли этиб тарбиялаш зарурлигини кўрсата-
ди. Мактабгача таълим жараёнининг шакл-

ланиши қадим замонларга, давлатчиликнинг
юзага келиши билан боғлиқ. Ёш болаларга

таълим ва тарбия бериш сарой амалдорла-
рининг ёш фарзандларига дунёвий ва диний

билимларни, давлатни бошқариш сир-асрор-
ларини ўргатишдан бошланган.

Расмий мактабгача таълим муассасала-

ри аввал Европанинг кўплаб мамлакатлари-

да, сўнгра Россияда ибодатхоналарда етим,
камбағал оилаларнинг фарзандларини тўп-

лаб, уларга таълим ва тарбия бериш гуруҳ-
лари кўринишида юзага келган. Бундай гу-

руҳлар бой зодагонлар маблағлари ҳисобига
молиялаштирилиб борилган. Россияда даст-

лабки бепул, яъни камбағал оилаларнинг

фарзандалари ёки етим болалар учун ҳуку-
мат томонидан ташкил қилинган илк бола-

лар боғчаси 1866 йил Санкт-Петербургда
ташкил қилинган.

Ўрта Осиёда XIX асрнинг 80-90 йилла-

рига келиб, болалар мактабгача ижтимоий

тарбияси ғоялари етила бошланди. Ўша давр-
да тараққийпарварлик кайфиятидаги маҳал-

лий зиёлилар меҳнаткаш аёлларнинг оғир

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

188

аҳволини ва болалар назоратсизлигини кў-
риб, уларнинг қисматини енгиллаштиришга

интила бошладилар. Бу зиёлилар 1872 йилда
Туркистонда тузилган “Жамияти хайрия”

ташкилоти вакиллари бўлиб, ташкилот томо-
нидан мискинлар уйлари, тунаш жойлари,

туғруқ жойлари билан бир қаторда ота-онаси
бўлмаган болалар учун етимхонларни таш-

кил этилган [7, 5-б.].

Камбағалларнинг болалари учун Тош-

кентда, Самарқанд, Сирдарё, Наманганда
етимхоналар ташкил этилган. Бу етимхона-

лар оз сонли, бутун Туркистонда тахминан
150-200 болаларни ўз ичига олди. Ушбу етим-

хоналарда ясла ёшли болалардан тортиб,
мактаб ёшидаги болаларга таълим ва тарбия

берилган. Тошкент ва Самарқанд шаҳарла-
рида болалар боғчалари каби айрим боғчалар

юзага келди. 1909 йилдан бошлаб хусусий
боғчалар пайдо бўлиб, бу боғчаларда 6-ёшдан

катта болаларни гимназияга ўқишга тайёрла-

нар эди. Бундай болалар боғчалари хусусий
уйларда очилар ва тўлиқ ота-оналар таъми-

нотида бўлган. Мазкур болалар боғчалари
фақат бадавлат ота-оналарнинг эҳтиёжини

қондирган, боғчаларда маълумотга эга бўл-
ган ва чет тилларини биладиган ўқимишли

хонимлар тарбиячи эдилар. Давлат томони-

дан ижтимоий болалар боғчалари 1917 йил-
дан кейингина ташкил этилган. 1917 йил 20

ноябрда Халқ Комиссарлари томонидан
“Мактабгача тарбия юзасидан Деклорация”

қабул қилиниб, унда “Болаларни ижтимоий
текин тарбиялаш боланинг биринчи туғил-

ган кунидан бошланади” – деб ёзилган эди.

Мактабгача тарбия бутун халқ маорифи

тизимининг биринчи бўғини ва таркибий
қисми бўлиб қолди. 1920 йилда Туркистон

Республикасида 71 та болалар боғчаси, шу
жумладан, маҳаллий аҳоли болалари учун 16

та боғча ва 12 та болалар майдонлари таш-
кил этилиб, булардан 4 тасида ўзбек ва бош-

қа маҳаллий миллатларнинг болалари тар-
биялана бошланди. Ўша даврда мактабгача

тарбия муассасаларида ҳаммаси бўлиб 6394
бола тарбияланар эди. 1921 йилга келиб, бо-

лалар боғчаларининг сони 105 тага, шу жум-
ладан, маҳаллий миллатларнинг болалари

учун боғчалар 32 тага етди. Болалар боғча-

ларида тарбияланувчиларнинг сони қарийб
8000 кишига етди. Кейинги йилларда бола-

лар боғчалари ҳамда болалар майдончала-
рининг миқдори йил сайин ошиб бориб,

уларга қатнайдиган болалар миқдори 10-15
йил оралиғида 50 баробардан ошди (жадвал).

Жадвал

1923-1940 йиллар оралиғида Ўзбекистон давлат бюджетидан

молиялаштириладиган болалар муассасаларининг ўсиши

[7, 6-бет]

Йиллар

Болалар

боғчалари

миқдори

Боғчалардаги

болалар

миқдори, нафар

Мудира ва

тарбиячилар

миқдори, нафар

Болалар

майдончалари

Майдончадаги

болалар

миқдори, нафар

1923-1924

12

687

24

-

-

1927-1928

49

2547

123

-

-

1929-1930

410

20739

1196

170

10470

1933-1940

780

33800

2473

316

7900

Жадвал маълумотлари 1923-1940 йил-

лар оралиғида болалар боғчаларининг миқ-
дори 12 донадан 780 донагача, боғча тарбия-

ланувчиларнинг миқдори 687 нафардан
33800 нафаргача, боғча тарбиячиларининг

миқдори 24 нафардан 2473 нафаргача ошди.
Мактабгача таълим муассасаларидаги бундай

кескин ўзгариш, ўша даврда саводхонликни
тугатиш, болаларга таълим ва тарбия бериш-

га қаратилган эътибор билан изоҳланади.
1944 йил 9 январь Халқ Комиссарлари Сове-

тининг “Болалар боғчалари тармоқларини
кенгайтириш ва уларнинг ишини яхшилаш

тадбирлари тўғрисида”ги қарорида болалар-
ни болалар боғчаларига юбориш халқ мао-

рифи бўлимлари томонидан расмийлаштири-

лиши белгиланади. Шунингдек, камида 100

нафар бола тарбияланадиган болалар боғча-

лари бир нафар медицина ҳамшираси билан
таъминланиб, болалаларга медицина хизма-

ти кўрсатиш вазифаси қайд этилган.

Собиқ Иттифоқ даврида таълимни бош-

қариш маъмурий-буйруқбозлик асосида, бу
бошқарув шаклининг турли восита ва усул-

ларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш тарзида
амалга оширила борди.

Бу даврда ғарбий ва шарқий Европа-

нинг кўплаб ривожланган мамлакатларида

“таълим менежменти” тушунчаси шаклланиб,
тўхтовсиз ривожланиб борди. Менежмент-

нинг илк назарий асослари Адам Смитнинг
меҳнат тақсимоти назарияларида шакллан-

ган бўлсада, XX асрнинг 20-30 йилларида “ил-

мий бошқарув”нинг шаклланиши билан жа-

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

189

дал ривожланиш босқичига ўтди. Вақт ўтиши
билан менежментнинг тадқиқот объекти ўз-

гармас шаклда қолган бўлсада, “Пост-индуст-
рия”, “Фордизм”, “Пост-фордизм”, “Ахборот

технологиялари”, “Билимлар иқтисодиёти”,
“Макдонализация ёки ишлаб чиқариш ҳамда

сервис ўртасидаги фарқнинг камайиши” каби
иқтисодиётнинг жадал ривожланиш босқич-

ларида компаниялар рақобатда енгиб чиқиш
мақсадида, бошқарувда эътибор берадиган

жиҳатлар янгиланиб борди.

XX асрнинг 80-йилларида бошқарув

илмида янги “таълим менежменти” атамаси
шаклланди ҳамда таълим тизими иқтисодий

ривожланишга чуқур таъсир ўтказувчи соҳа
сифатида бошқариш зарурлиги англаб етил-

ди. 80-йилларда бу тушунча билан биргалик-
да, “таълимда менежмент”, “педагогик ме-

нежмент”, “таълимни бошқариш”, “таълим
тизимини бошқариш”, “таълимда бошқарув”

ва “таълимдаги етакчилик” каби деярли си-

ноним тушунчалардан фойдаланила бошлан-
ди. Аста-секинлик билан тушунчаларнинг

қўлланилиши “таълим менежменти” тушун-
часининг бошқа терминларга нисбатан кенг

мазмунга эга эканлигини кўрсатиб берди. Шу
билан биргаликда, янги назарий йўналишда

тадқиқот объекти сифатида таълим тизими,
ўқув ташкилотлари ва ўқув жараёнини

бошқарув фаолияти деб аниқлаштирилди. Бу
даврдаги асосий жиҳат шундан иборатки,

таълим менежменти таълим тизими доира-
сида амалга ошириладиган асосий фаолият

ёш авлодни ўқитиш ва ривожлантиришни са-
марали бошқаришга йўналтирилган бошқа-

рув фаолияти сифатида бошқарув таълим
жараёни билан чекланган эди [9, 21-б.].

XX 90-йилларини “таълим менежменти”

тушунчасидан фойдаланиш чегараларини

кенгайтириш даври деб аташ мумкин. Атама
мазмуни таълим тизимидаги менежмент

доирасидан ташқарига чиқади ва асосий ва-
зифаси фойда олишдан иборат бўлган турли

хил ташкилотлар фаолиятини, шу жумладан
тижорат ташкилотларидаги ўқув жараёни

ёки таълим борасида ташкилотлар ўртасида-

ги манфаатли муносабатларини бошқариш
даражасига кўтарилди. Таълим менежменти

концепциясининг чегаралари кенгайиб, таъ-
лим ташкилотлари ўртасидаги рақобатда

енгиб чиқишда инсон омили муҳим эканлиги
белгиланиб, таълим ресурсларидан фаол

фойдаланишда кадрлар масаласи юқори по-
ғонага кўтарилди. Таълим менежментининг

мақсади ностандарт вазифаларни ҳал қилиш-

га қодир ва ташқи муҳитнинг талабларига
жавоб бера оладиган, бозорга йўналтирилган

таълим хизматларини кўрсатиш бўлиб ҳисоб-
ланди.

XXI асрнинг дастлабки ўн йилликлари

“таълим менежменти” атамасини барқарор-

лаштириш, табақалаштириш ва аниқлашти-
риш босқичи сифатида илмий билимларни

умумлаштириш натижасида илмий муомала-
га чуқур кириб бориш жараёни сифатида қа-

ратилади. Таълимни бошқариш корпоратив
таълимни бошқариш сифатида қаралади ҳам-

да таълим олувчига ташкилий ва педагогик
шарт-шароитларни яратиш, таълим фаолия-

тини ривожлантириш асосий мақсад қилиб
белгиланади. Таълим ресурсларини фаол-

лаштириш ва ўқув жараёнини самарали бош-
қариш орқали ҳар хил турдаги корхоналар ва

ташкилотларнинг инновацион фаолиятини
ривожлантиришни ўз зиммасига олди. Таъ-

лим менежменти жуда кенг доирада қўллани-

ла бошландики, энди атамани кенг ва тор
маънода қўллаш зарурати туғилди. Кенг маъ-

нода таълим менежменти бошқарувнинг
шахсий, ишлаб чиқариш, ижтимоий-маданий

ва ташкилий жиҳатдан бошқаришни англата-
ди. Тор маънода таълим менежменти фақат

соҳага тегишли бўлиб, “таълим тизимини
бошқариш” тушунчасининг синоними сифа-

тида қўлланила бошланди.

Сўнгги йилларда режалаштиришнинг

барча кўринишларидан воз кечиб, янги таъ-
лим йўналишлари ва мутахассисликларни

ташкил қилишда, таълим стандартлари ва
ўқув дастурларини ишлаб чиқишда иш бе-

рувчиларнинг талабини мунтазам ўрганиш
авж олди. Таълим муассасалари таълим бозо-

рида юқори улушга эга бўлиш учун курашни
бошладилар, реклама фаолияти, юқори ил-

мий салоҳиятли педагогларни жалб қилиш,
зарур таълим йўналишлар ва мутахассис-

ликни ташкил қилиш, таълим олувчиларга
қулай шароитлар яратишга катта эътибор

қарата бошладилар.

Таълимнинг дастлабки босқичлари ҳи-

собланган мактабгача ва ўрта таълим бос-

қичларида ходимларнинг билим ва малака
даражасига аҳамият бериш, таълим берувчи-

лар ота-оналар ҳамда таълимнинг кейинги
босқичи талабларини юқори даражада ўрга-

ниш ва уларга мослашиш, мактабгача таълим
муассасалари орасида вужудга келаётган ра-

қобатда енгиб чиқиш, шунингдек, ҳукумат
қуяётган талабларга қатъий риоя қилиш иш-

лари шаклланди ва анча ривожланди.

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

190

Россиялик олимаси С.С. Белых фикрича,

мактабгача таълим тизимини бошқариш ре-

жалаштириш ва маъмурий-буйруқбозлик
шаклидан янги бошқарув механизмига мар-

казлаштириш, монополизацияни камайти-
риш, демократия ҳамда самарали иқтисодий

воситаларни жорий қилиш асосида ўтила
бошланди [4, 42-б.].

Ҳозирги вақтда мактабгача таълим

тизими бошқарувида XXI асрда шаклланган

“етакчилик” ғояси амал қилаётган бўлсада, бу
бошқарув шакли маъмурий-буйруқбозлик

шаклидаги бошқарувдан анча фарқ қилади.

Тадқиқотчи Сафаров О.А. таълим ме-

нежменти ғоясининг 2000 йиллардан бошлаб
давр ўтиши билан “етакчилик” ғоясига ўзга-

риб боришининг жиддий сабаблари шундан
иборатки, бугунги кун талаблари юқори бош-

қарув органи қуйи поғона бошқарув бўғинига
маъмурий-буйруқбозлик усулидан эмас, бал-

ки менторлик (қўллаб-қувватлаш, ўргатиш,

кўмаклашиш ва ҳ.к.) вазифаларни амалга
оширишни тақозо этишини таъкидлайди.

Бундай бошқарув ёндашуви эса бошқарув
самарасини бир мунча ошишига олиб келади

[5, 13-б.].

Мамлакатимизда бошланғич таълим

тизимини бошқаришда ҳукуматимиз етакчи-
лик вазифасини ўз зиммасига олган бўлсада,

мактабгача таълим муассасаларини ташкил
қилиш ва бошқаришда, таълим ва тарбия бе-

риш фаолиятини назорат қилиш ва йўналиш
бериш мақсадида тизимга таъсир кўрсатиб

бормоқда. Мустақилликнинг илк давридан
ҳозирги қунга қадар мактабгача таълим ти-

зими инсонпарварлик, демократия тамойил-
ларига асосланган ҳолда, ёш бола шахсини

ривожлантиришга йўналтирилди.

Мактабгача таълим тизимини инсон-

парварликка йўналтирилганлигини мамла-
катимиз қонунчилигида яққол кўринади.

Мактабгача таълим ва тарбия олишга доир
давлат кафолатлари Ўзбекистон Республика-

сининг “Мактабгача таълим ва тарбия тўғри-
сида”ги Қонунининг 6-моддасида ҳар бир бо-

ла мактабгача таълим ва тарбия олиш ҳуқу-

қига эгалиги, давлат ҳар бир боланинг уму-
мий ўрта таълим ташкилотига ўқишга кири-

шидан бир йил олдин давлат мактабгача таъ-
лим ташкилотларида умумий ўрта таълимга

мажбурий бир йиллик тайёргарликдан ўтиш-
га бўлган ҳуқуқини кафолатлаши ҳамда бола-

нинг мактабгача таълим ва тарбия олишига
доир давлат кафолатлари давлат мактабгача

таълим ташкилотлари негизида мактабгача

таълим ва тарбия хизматларини кўрсатиш,
шунингдек таълим ва тарбия беришнинг му-

қобил шаклларини ташкил этиш орқали таъ-
минланиши шаклида ёритиб берилган [1,3-б].

Ушбу Қонуннинг 4-моддасида кўрсатилган
мактабгача таълим ва тарбиянинг асосий

принциплари мамлакатимизда мактабгача
таълим ва тарбиянинг юқори даражада ин-

сонпарварликка йўналтирилганлигини на-
моён қилади.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда мак-

табгача таълим тизимида катта ҳажмдаги ис-

лоҳотлар амалга оширилмоқда. Президенти-
миз таъкидлаганларидек, мактабгача таъ-

лимни ривожлантириш борасида бошланган
ислоҳотлар натижасида 2019 йили 5 минг

722 та давлат, хусусий, оилавий болалар боғ-
чалари ташкил этилди. Шунинг ҳисобидан,

мактабгача таълим ёшидаги болаларни мак-
табгача таълим билан қамраб олиш даражаси

бир йил давомида 38 фоиздан 52 фоизга кў-

тарилди [3, 2-б.].

Ҳукуматимиз диққат марказида мак-

табгача таълим тизимини ривожлантириш
асосий масала эканлигини яна бир маротаба

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил 8 майдаги “Ўзбекистон Республи-

каси мактабгача таълим тизимини 2030 йил-
гача ривожлантириш концепциясини тасдиқ-

лаш тўғрисида”ги қарори асосида англаш
мумкин. Ўзбекистон Республикаси мактабга-

ча таълим тизимини 2030 йилгача ривожлан-
тириш Концепцияси қуйидаги устувор йўна-

лишларни назарда тутади:

мактабгача таълим соҳасидаги нор-

матив-ҳуқуқий базани янада такомиллашти-
риш;

мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳар

томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик

ва жисмоний ривожланиши учун шарт-ша-
роитлар яратиш;

болаларнинг сифатли мактабгача

таълим билан қамровини ошириш, ундан

тенг фойдаланиш имкониятларини таъмин-
лаш, мазкур соҳада давлат-хусусий шерикли-

гини ривожлантириш;

мактабгача таълим тизимига инно-

вацияларни, илғор педагогик ва ахборот-

коммуникация технологияларини жорий
этиш;

мактабгача таълимни бошқариш

тизимини такомиллаштириш, мактабгача

таълим муассасалари фаолиятини молиялаш-
тириш шаффофлиги ва самарадорлигини

таъминлаш;

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

191

мактабгача таълим тизимига мак-

табгача таълим тизими ходимларини тайёр-

лаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш,
танлаб олиш ва ривожлантиришга мутлақо

янги ёндашувларни жорий этиш;

мактабгача таълим муассасаларида

болаларнинг соғлом ва баланслаштирилган
овқатланишини, сифатли тиббий парвариши-

ни таъминлаш [2, 1-2 б.].

Кўрсатилган устувор йўналишлар ҳам-

да булар бўйича бажариладиган тадбирлар
ёш авлодни соғлом, баркамол тарбиялашга

қаратилган бўлиб, мактабгача таълим шахсга
йўналтирилган, инсонпарварлик тамойилла-

ри асосида амал қилаётганини кўрсатади.
Шунингдек, ушбу қарорда белгиланган вази-

фаларни бажариш муддатлари, “Йўл харита-
си” ишлаб чиқилган бўлиб, бажарилган иш-

ларни баҳолаш индикаторлари батафсил кўр-
сатиб берилган. Ишонч билан айтишимиз

мумкинки, мамлакатимиз мактабгача таълим

тизимини бошқарув механизми ҳукумати-
мизнинг шахсга йўналтирилган, инсонпар-

варлик тамойилларига асосланган ҳолда на-
моён бўлиб, бу эса ёш авлодни баркамол ин-

сон сифатида шаклланишига замин яратади.

Хулоса.

Таълимни бошқариш фаолияти

таълим жараёни билан бир вақтда шакллан-
ган бўлсада, назария ҳамда тадқиқот объекти

сифатида ўтган асрнинг 80-йилларидан ву-
жудга келди. “Таълим менежменти” атамаси

вақт ўтиши билан мазмунан кенгайиб борди
ва ҳозирги вақтда тушунчани фақат таълим

жараёни билан чеклаб қўйиш нотўғри бўла-
ди. Таълим менежменти бугунги кунда иқти-

содиётнинг жадал ривожига юқори даражада
таъсир кўрсатувчи фаолият бўлиб, таълим

жараёни ва таълим тизими бошқариш орқали
иқтисодиётнинг барча жабҳаларига таъсир

кўрсатишни англатади.

Ёш авлодга таълим ва тарбия бериш

жараёни қадим замонларда вужудга келиб,

даврлар оша ривожланиб борган бўлсада,
Европа ва кейинчалик Россияда XIX асрнинг

80 йилларида расмий боғчалар вужудга кела
бошлади. Ўрта Осиёда бу даврда етим бола-

ларни, кейинчалик бой хонадон болаларини
алоҳида гуруҳ шаклида таълим ва тарбия бе-

риш ишлари ташкил қилина бошлади ва би-
ринчи боғча 1917 йилда ташкил қилинган.

Собиқ Иттифоқ даврида мактабгача таълим
тизими маъмурий-буйруқбозлик шаклида

бошқарилиб келинган бўлса, мустақиллик
даврида ҳукуматнинг инсонпарварлик тамо-

йили, шахсга йўналтирилган таълим асосида,
ҳар бир боланинг соғлом ва баркамол бўлиб

шаклланиши, қизиқиши, истеъдоди ва инти-
лишларини рўёбга чиқаришга шароит яра-

тилмоқда. Бу эса ҳукуматнинг мактабгача
таълим тизимини бошқариш етакчилик шак-

лида жуда адолатли ва ҳар бир мактабгача

таълим ёшидаги боланинг манфаатларини
кўзлаган ҳолда амалга оширилаётганлигини

намоён қилади.

Ҳукумат томонидан мактабгача таъ-

лимга берилаётган эътибор ёш авлодни бар-
камол инсон қилиб вояга етказишга, улар-

нинг сифатли таълим ва тарбия олишларига,
мактабгача таълим ташкилотларида ёш бо-

лаларнинг саломатлигига ғамхўрлик қилини-
шига, замонавий инновацион ва ахборот-

коммуникацион технологияларни қўллани-
лишига ижобий таъсир қилиб, мактабгача

ёшдаги барча болаларнинг сифатли таълим
ва тарбия олиш имкониятларини ошириб,

уларнинг ҳар бирига шахсий ёндашиш нати-
жасида, қобилиятлари, қизиқишлари, истеъ-

додларини рўёбга чиқариш имкониятини
оширмоқда.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1.

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 16 декабрдаги 595-сонли “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Қонуни,

Халқ сўзи, 2019 йил 17 декабрь 260-сони.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 майдаги ПҚ-4312-сонли “Ўзбекистон Республикаси мактабгача

таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори. Халқ сўзи, 2019 йил 9 май 95-
сони.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, Халқ сўзи газетаси 2020

йил 25 январь 19-сони.

4.

Белых С.С. “Управление развитием дошкольного образования в Республике Коми в условиях рыночной экономики” дисс.

Сыктывкар, Россия. СыктГУ, 1998.

5.

Сафаров О.А. “Замонавий менежмент ёндашувлари асосида халқ таълими тизимини бошқаришни такомиллаштириш”

автореферат, Тошкент, 2018. «Академия ноширлик маркази» Давлат унитар корхонаси н. 13-б.

6.

Набиева С. ва б. “Мактабгача таълимда буюк мутафаккирлар ва тарихий ёдгорликлар” Ўқув қўлланма. ҚўқонДПИ. 2008.

7.

Нуркелдиева М. “Мактабгача ва коррекцион педагогика” Ўқув қўлланма. Т. ТДПУ, 2013 й.

8.

Шодмонова Ш. “Мактабгача таълим педагогикаси” Ўқув қўлланма. Т. “Фан ва технология” н. 2008 й.

9.

Петряков П.А. “Концепции и стратегии образовательного менеджмента ВУЗа в отечественной и зарубежной

педагогике” автореферат. Великий Новгород, Россия, ИПЦ НовГУ, 2013.

ТАЪЛИМ

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 16 декабрдаги 595-сонли “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Қонуни,

Халқ сўзи, 2019 йил 17 декабрь 260-сони.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 майдаги ПҚ-4312-сонли “Ўзбекистон Республикаси мактабгача

таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори. Халқ сўзи, 2019 йил 9 май 95-

сони.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, Халқ сўзи газетаси 2020

йил 25 январь 19-сони.

Белых С.С. “Управление развитием дошкольного образования в Республике Коми в условиях рыночной экономики” дисс.

Сыктывкар, Россия. СыктГУ, 1998.

Сафаров О.А. “Замонавий менежмент ёндашувлари асосида халқ таълими тизимини бошқаришни такомиллаштириш”

автореферат, Тошкент, 2018. «Академия ноширлик маркази» Давлат унитар корхонаси н. 13-б.

Набиева С. ва б. “Мактабгача таълимда буюк мутафаккирлар ва тарихий ёдгорликлар” Ўқув қўлланма. ҚўқонДПИ. 2008.

Нуркелдиева М. “Мактабгача ва коррекцион педагогика” Ўқув қўлланма. Т. ТДПУ, 2013 й.

Шодмонова Ш. “Мактабгача таълим педагогикаси” Ўқув қўлланма. Т. “Фан ва технология” н. 2008 й.

Петряков П.А. “Концепции и стратегии образовательного менеджмента ВУЗа в отечественной и зарубежной

педагогике” автореферат. Великий Новгород, Россия, ИПЦ НовГУ, 2013.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов