Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust
www.e-itt.uz
81
ИМПОРТ ЎРНИНИ БОСУВЧИ САНОАТ СИЁСАТИНИНГ ХАЛҚАРО ТАЖРИБАСИ ВА
УНДАН ЎЗБЕКИСТОН ШАРОИТИДА ФОЙДАЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ
Абдувохидов Акмал Абдулазизович
Гулистон давлат университети
,
Тошбоев Бекзод Бахтиёрович
Гулистон давлат университети
Аннотация.
2022-
2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт
стратегиясида миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш ва ялпи ички маҳсулотда
саноат улушини оширишга қаратилган саноат сиёсатини давом эттириб, саноат
маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини 1,4 бараварга ошириш, Республиканинг экспорт
салоҳиятини ошириш
орқали 2026 йилда республика экспорт ҳажмларини 30 миллиард АҚШ
долларига етказиш кўзда тутилган. Бундай мақсадларнинг амалга оширилиши ўз навбатида
чуқур ва пухта ўйланган саноат сиёсатини амалга оширишни тақозо этади. Мазкур мақолада
импорт ўрнини босувчи саноат сиёсатини амалга оширишнинг хориж тажрибаси тадқиқ
қилинади.
Калит сўзлар:
миллий иқтисодиёт, рақобатбардошлик, барқарор ривожланиш,
иқтисодиётнинг реал сектори, саноат тармоқлари, саноат сиёсати, импорт ўрнини босувчи
ишлаб чиқариш, маҳаллийлаштириш, бандлик, экспорт, валюта тушумлари.
МЕЖДУНАРОДНЫЙ ОПЫТ ПРОМЫШЛЕННОЙ ПОЛИТИКИ ИМПОРТОЗАМЕЩЕНИЯ
И ПУТИ ИСПОЛЬЗОВАНИЯ В УСЛОВИЯХ УЗБЕКИСТАНА
Абдувохидов Акмаль Абдулазизович
Гулистанский государственный университет,
Тошбоев Бекзод Бахтиерович
Гулистанский государственный университет
Аннотация.
Новая стратегия развития Узбекистана на 2022
-
2026 годы предусматривает
доведение объемов экспорта республики до 30 миллиардов долларов США в 2026 году за счет
увеличения объемов производства промышленной продукции в 1,4 раза, увеличения экспортного
потенциала республики, продолжения промышленной политики, направленной на обеспечение
стабильности национальной экономики и увеличение доли промышленности в валовом
внутреннем продукте. Реализация таких целей, в свою очередь, предполагает проведение
глубокой и хорошо продуманной промышленной политики. В этой статье будет изучен
зарубежный опыт реализации политики импортозамещения в промышленности.
Ключевые слова:
национальная экономика, конкурентоспособность, устойчивое развитие,
реальный сектор экономики, отрасли промышленности, промышленная политика,
импортозамещающее производство, локализация, занятость, экспорт, валютные поступления.
IV SON - AVGUST, 2023
81-92
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust
www.e-itt.uz
82
INTERNATIONAL EXPERIENCE OF INDUSTRIAL POLICY OF IMPORT SUBSTITUTION
AND WAYS OF USE IN THE CONDITIONS OF UZBEKISTAN
Abduvokhidov Akmal Abdulazizovich
Gulistan State University,
Toshboev Bekzod Bakhtiarovich
Gulistan State University
Annotation.
The new development strategy of Uzbekistan for 2022-2026 provides for bringing the
volume of exports of the republic to 30 billion US dollars in 2026 by increasing the volume of industrial
production by 1.4 times, increasing the export potential of the republic, continuing industrial policy aimed
at ensuring the stability of the national economy and increasing the share of industry in the gross domestic
product. The implementation of such goals, in turn, involves the implementation of a deep and well-
thought-out industrial policy. In this article, the foreign experience of implementing the policy of import
substitution in industry will be studied.
Keywords:
national economy, competitiveness, sustainable development, the real sector of the
economy, industries, industrial policy, import-substituting production, localization, employment, exports,
foreign exchange earnings.
Кириш.
2022 йилнинг май ойида Жаҳон банки иккинчи марта Ўзбекистон учун мамлакатнинг
тизимли диагностик тадқиқотларини эълон қилди. Унда ҳукумат учун хусусий сектор
ўсишидаги борасидаги тўсиқларни олиб ташлаш, давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини
чеклаш, инсон капиталини ривожлантириш ва мамлакатни “яшил” иқтисодиётга ўтиш бўйича
тавсиялар мавжуд (World Bank Group, 2022). Тадқиқотда келтирилган тавсиялардан
Ўзбекистонни 2022
-
206 йилларда ривожлантиришнинг Тараққиёт стратегиясида кўзда
тутилган мақсад ва вазифаларни тўлдириш, уларнинг натижадорлигини оширишда
фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Тадқиқотда келтирилишича, сўнгги 30 йил ичида Ўзбекистонда иқтисодий ўзгаришлар
секин
-
аста ривожланди. Режали иқтисодиёт даврида мавжуд бўлган институтлардан атиги бир
неча институтлар ўзгаришга учраган. Иқтисодий фаолиятнинг муҳим қисми ҳали ҳам
марказлашган давлат муассасалари томонидан бошқарилади. Иқтисодиётни таркибий
ўзгартириш ҳали ҳам ўзининг дастлабки босқичида (World Bank Group, 2022). Мамлакат
иқтисодиётида қишлоқ хўжалигининг улуши 2022 йилда ЯИМнинг қарийб 26 фоизини ташкил
этгани ҳолда, бу кўрсаткич Европа ва Марказий Осиё минтақасида энг катта кўрсаткични
ташкил қилади. Кўпгина ривожланган иқтисодиётларда фаровонлик воситаси бўлган
хизматларнинг улуши дунёдаги энг паст кўрсаткичлардан бири ва минтақадаги бошқа барча
мамлакатларнинг кўрсаткичларидан ҳам пастроқдир. Ўзбекистон шаҳарлари бошқа
мамлакатлардаги ўхшаш шаҳарларга нисбатан, ички меҳнат ҳаракатчанлиги суръатларининг
дунё кўрсаткичларидан пастлиги, урбанизация даражасининг секинлашиши сабабли аҳоли сони
ва маҳсулдорлик жиҳатдан мақбуллик талабларига жавоб бермайди. Умуман олганда,
Ўзбекистоннинг тўлақонли бозорга ўтиши, мамлакат иқтисодиётини таркибий жиҳатдан
ўзгартиришнинг якунланиши ҳақида гапиришга ҳали жуда эрта.
Мабодо, Ўзбекистон 2030 йилга келиб ўртача даромаддан юқори мамлакатлар қаторига
киришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган экан, у ҳолда аҳоли жон бошига реал ЯИМнинг ўсиши
йилига ўртача 10 фоизни ташкил қилиши лозим. Кейинги беш йил мобайнида қашшоқликни
тенг
ярмига камайтириш иш ўринларини тезроқ яратишни ва айниқса ёшлар, аёллар ва
ногиронларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтиришни талаб қилади. Аммо иш
ўринларини яратиш суръатлари кўп жиҳатдан ресурслардан янада самаралироқ ва барқарор
фойдаланиш мақсадида уларни қайта тақсимлашга боғлиқдир. Бу ўз навбатида давлатнинг
иқтисодиётга аралашувини чеклаш, хусусий секторни жадал ривожлантиришни кўзда тутади.
Бундан ташқари, ҳукуматдан инсон капиталига, кучли ижтимоий ҳимоя тизимига ва яшил ўсиш
моделига изчил
тарзда сармоқ киритиш талаб қилинади. Ушбу жиҳатдан олганда, Жаҳон банки
қуйидаги йўналишларда ислоҳотларни жадаллаштиришни тавсия қилади: хусусий секторнинг
бозор ўзгаришларига таъсирини қўллаб
-
қувватлаш, бозорларни ривожлантириш, инсон
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust
www.e-itt.uz
83
капиталига инвестиция киритиш ва барқарор келажак ва фаровонликни таъминлаш борасида
давлатнинг ўрни ва аҳамиятини кучайтириш.
Адабиётлар шарҳи.
Импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва шу асосда миллий
иқтисодиётда иқтисодий ўсишни таъминлаш муаммосининг долзарблигига қарамай, мазкур
муаммо атрофлича ўрганилмаган. Импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни ташкил этиш
асосида мамлакатда иқтисодий ўсишни таъминлашнинг баъзи бир жиҳатлари Итуелл (
2004),
Пребиш (
1981)
каби хорижлик олимларнинг илмий асарларида ўз аксини топган. Мазкур
иқтисодчи
-
олимларнинг илмий асарларида импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни
ташкил этишга асосланган саноат сиёсати ва шу асосда миллий хўжаликда иқтисодий ўсишни
таъминлаш масалалари таркиб топган бозор иқтисодиёти шарт
-
шароитлари нуқтаи назаридан
қараб чиқилган.
Мамлакатимиз иқтисодчи олимларидан Чепель (
2014
)
миллий иқтисодиётнинг барқарор
ўсишини таъминлашнинг тизимли таҳлили масалалари билан шуғулланган бўлса, саноат
сиёсатини амалга оширишда инвестициялардан самарали фойдаланиш йўллари Маматов
(2019)
томонидан кенг ўрганилган ва бошқаларнинг мазкур соҳага даҳлдор илмий
-
тадқиқот
ишларини келтириш мумкин.
Шу билан бирга, ўрганилган ишларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, импорт ўрнини босиш
хусусияти, уни таснифлаш белгилари ва ўтиш даври иқтисодиётидаги рағбатлантириш
механизмлари каби масалалар ҳал этилмаган ва мамлакатнинг иқтисодий ривожланишини
яхшилаш бўйича кўплаб таклифлар ҳали ҳам мунозарали бўлиб қолмоқда. Бундан ташқари,
импорт ўрнини босувчи иқтисодий ўсишни таъминлашнинг шартлари, устуворликлари ва
механизмлари умуман ўтиш иқтисодиёти шароитлари тўлиқ ва чуқур ўрганилмаган.
Тадқиқот методологияси
.
Тадқиқот жараёнида статистик таҳлил, умумлаштириш, гуруҳлаш, таснифлаш ва ўзаро
қиёслаш каби усуллардан фойдаланилди.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Жаҳон амалиётида иқтисодий тизимларнинг ривожланиши шуни кўрсатадики,
давлатнинг фаол аралашувисиз ҳар қандай инқироз ва унинг оқибатларини енгиб ўтиш мумкин
эмас. Шуни таъкидлаш керакки, бундай аралашувнинг чуқурлиги, биринчи навбатда, юзага
келадиган муаммолар даражасига боғлиқ. Сабаб
-
оқибат алоқалари усули ёрдамида ишлаб
чиқаришнинг трансформацион инқирозига нима сабаб бўлганлиги ва унинг оқибатлари қай
даражада эканлигини аниқлаш мушкул эмас. Трансформацион инқироз ва унинг
оқибатларининг сурункали циклик ишсизлик, ишлаб чиқариш секторида кузатилувчи
турғунлик, миллий иқтисодий тузилманинг деиндустриаллашув кўринишидаги мўртлашуви,
аҳоли жон бошига тўғри келувчи даромадлар даражасининг пастлиги, меҳнат ресурсларининг
катта қисмининг мажбурий миграцияси,
импортга боғлиқликнинг юқори даражаси ва шу
кабилар кўринишидаги сабаб
-
оқибат алоқалари давлатнинг иқтисодиётни тартибга солиш
борасидаги ўрни ва иқтисодий сиёсати билан боғлиқ чора
-
тадбирлар мажмуини амалга ошириш
зарурлигини кўрсатади. Бошқача қилиб айтганда, ушбу оғир вазиятда давлатнинг роли ишлаб
чиқаришнинг трансформацион инқирозини енгиб ўтиш борасида кўрилган чора
-
тадбирларнинг амалда қай даражада ўз ижобий таъсирини кўрсатишида намоён бўлади. Бу эса,
ўз навбатида юқорида қайд этилган салбий ҳолатларнинг мамлакат иқтисодиёти ва
аҳолисининг турмуш даражасига таъсирини имкон қадар юмшатиш ва янгидан вужудга келиши
мумкин бўлган хатарларнинг олдини олишда давлат ролининг кучайишини англатади. Шу
сабабли иқтисодиётни бозор институтлари билан таъминлаш ва уларнинг барқарор
фаолиятини йўлга қўйиш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Шуни инобатга олган ҳолда,
Нестеренко (2008)
бозор тизимида иқтисодий ўсиш иқтисодий институтлар, яъни муассасалар
ва ташкилотларнинг иқтисодий фаолиятини ташкил этиш тамойилларининг умумийликдаги
ҳаракати натижаси эканлигини алоҳида қайд этиб ўтади.
Импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни ташкил этишга асосланган иқтисодий ўсиш
билан боғлиқ жараёнларни давлат томонидан тартибга солиш Лотин Америкаси, Ҳиндистон,
Хитой ва шу каби давлатларда етарлича кенг қўлланилган. Ушбу мамлакатларда импорт ўрнини
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust
www.e-itt.uz
84
босувчи иқтисодий ўсишни рағбатлантириш амалиёти ушбу жараёнга ҳукуматнинг фаол
аралашувисиз самарали натижаларга эришиш мумкин эмаслигини кўрсатади. Ушбу
аксиоманинг бошланғич нуқтаси сифатида шундай омил майдонга чиқадики, унга кўра
бевосита давлатнинг хоҳиш
-
иродаси ва у томонидан бир қатор чора
-
тадбирлар мажмуининг
қўлланилиши асносида амалга оширилувчи импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни
ташкил этишга асосланган иқтисодий ўсиш “импорт қилинувчи товарларни мамлакатда ишлаб
чиқаришни кенгайтириш мамлакатнинг савдо шерикларига нисбатан савдо шароитларининг
яхшиланишини таъминлайди” (Киреев,
2001). Хорижий давлатлар тажрибаси шуни
кўрсатадики, мамлакат иқтисодиётининг тикланиши, барқарорлашиши ва истиқболда
тараққий этиши кўп жиҳатдан такрор ишлаб чиқариш жараёнларини тартибга солиш
борасидаги давлатнинг ролига боғлиқдир. Шундан келиб чиққан ҳолда, Янги Ўзбекистоннинг
Тараққиёт стратегиясида Давлат бошқарувини номарказлаштириш ишларини жадаллаштириш
ҳамда давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор
қаратилган бўлиб, бунда иқтисодиёт тармоқларига маъмурий таъсирни қисқартириш ва
бошқарувнинг бозор механизмларини кенгайтириш борасида изчил чора
-
тадбирларни амалга
ошириш кўзда тутилган. Ушбу йўналишда хусусий сектор самарали фаолият кўрсатаётган
соҳаларда давлат иштирокидаги тижорат ташкилотларини тузишни чеклаш ва амалдаги давлат
корхоналарини қайта ташкил этиш; иқтисодий фаолиятда давлат иштирокининг аниқ бозор
механизмларини ишлаб чиқиш; ижтимоий
-
иқтисодий масалаларни ҳал қилишда ижтимоий
ҳамда давлат
-
хусусий шерикликнинг ҳуқуқий ва институционал базасини такомиллаштириш;
айрим давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш каби вазифаларни амалга ошириш
белгилаб берилган.
Ўз табиатига кўра, миллий иқтисодиёт ишлаб чиқариш кучларининг шаклланиши,
биринчи навбатда, уларнинг иқтисодий мустақиллиги ва хавфсизлигини таъминлашга хизмат
қилувчи диверсификациялаш билан боғлиқ. Шу маънода илгари бошқа мамлакатлардан олиб
келинган маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича ички имкониятларни ишга солиш, шунингдек,
импорт ўрнини босиш стратегиясига мос келадиган озиқ
-
овқат, ёқилғи
-
энергетика ресурслари
ва бошқалар билан ўзини ўзи таъминлаш борасидаги вазифалар иқтисодий жиҳатдан ўзини
оқлайди.
Жаҳон бозорларида рақобатнинг кескин тус олиши шуни ку рсатмоқдаки, эндиликда
корхоналар у з мақсад ва вазифаларини белгилашда нафақат маҳсулотга бу лган оддии талаб ва
таклифдан келиб чиқишлари керак, балки биринчи навбатда, салоҳиятли истеъмолчиларининг
эҳтие жлари, ҳоҳиш-истаклари ҳамда мақсадларини доимо диққат марказда тутиб, уларни чуқур
у рганишлари ва шу шароитга мос келадиган стратегияни амалга оширишлари муҳим бу либ
қолмоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда, Тараққие т стратегиясида иқтисодиётнинг етакчи
тармоқларини модернизация ва диверсифакация қилиш ҳисобидан
ишлаб чиқарилаётган
маҳсулотларнинг рақобатдошлилигини ошириш, мамлакат экспорт салоҳиятини кучайтириш
,
биринчи
навбатда,
экспортга
мўлжалланган
маҳсулотларни
юқори
даражада
маҳаллийлаштиришга
йўналтирилган
иқтисодиётнинг
истиқболли
соҳаларини
ривожлантириш
бош вазифа қилиб қўйилган
.
Албатта, миллий манфаатларга жавоб берадиган импорт ўрнини босишга асосланган
ишлаб чиқаришларни ташкил этиш мамлакат иқтисодиётининг ташқи қарамлик даражасининг
пасайишига олиб келади.
Ривожланаётган мамлакатларда импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни ташкил
этишга асосланган иқтисодий ўсиш дастурларини амалга ошириш ва саноатлаштиришда
давлатнинг ўрнини қараб чиқар эканмиз, шуни таъкидлаш керакки, миллий иқтисодиётлар
шаклланишининг
дастлабки босқичларига хос бўлган мамлакатларнинг мустамлакачилик
зулмидан озод бўлиши ва аҳоли асосий қатламлари истеъмолининг ўта пастлиги шароитида
унинг ўрни сезиларли даражада катта бўлган. Ривожланаётган мамлакатларда камбағаллик
бирламчи эҳтиёж товарларига одатланиш билан чекланади. Ушбу ҳодиса, одатда аҳоли
камбағал қатламининг маҳаллий ишлаб чиқаришни афзал кўриши ва шу боис истеъмол
саватчасининг
ночорлиги
билан
изоҳланади.
Ривожланаётган
мамлакатларда
мустамлакачиликдан кейинги ривожланишнинг дастлабки босқичларида бу ҳолат ҳукуматга
баъзи ҳаракатлар эркинлигини берди. Аҳоли чет эл товарларига у ёки бу даражада кўникиши
шароитида мамлакатга импорт товарларининг кириб келишини чеклаш анча мураккаблашади.
Шубҳасиз, бу хуфёна бозорнинг гуллаб яшнашига, пировард натижада эса, хуфёна иқтисодиёт
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust
www.e-itt.uz
85
кўламларининг кенгайишига олиб келиши мумкин. Жаҳон иқтисодиётида кузатилаётган
глобаллашув жараёнлари ва трансмиллий компаниялар (ТМК) таъсирининг кенгайиши ҳам бу
таъсирни кучайтириши мумкин.
Мексикада ва Бразилияда импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни ташкил этишга
асосланган иқтисодий ўсиш ўз моҳиятига кўра енгил ва мураккаб босқичларни бошидан
кечирди. Импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ўзининг енгил босқичида
асосий эътибор истеъмол товарларини ички ишлаб чиқаришни ривожлантиришни
рағбатлантиришга қаратилган. Импорт ўрнини босишнинг мураккаб босқичида ушбу
мамлакатлар ҳукуматининг саъй
-
ҳаракатлари ишлаб чиқариш аҳамиятидаги товарлар, яъни
ишлаб чиқариш воситаларини ишлаб чиқаришга йўналтирилган эди.
Мазкур мамлакатларда импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни ташкил этишга
асосланган иқтисодий ўсиш дастурларини амалга ошириш даври асосан ўтган асрнинг 50
-60
йилларига тўғри келади. Ривожланаётган мамлакатларда, айниқса Лотин Америкаси
мамлакатларида импорт ўрнини босувчи иқтисодий ўсиш стратегияси Р.Пребиш ва бошқа
олимлар томонидан ишлаб чиқилган концепция асосида амалга оширилган. Ушбу концепцияга
кўра ривожланаётган мамлакатларнинг хомашё сектори маҳсулотларига бўлган талаб даромад
бўйича эгилувчанликнинг паст даражасига эга бўлгани ҳолда, айни пайтда ривожланган
мамлакатларда саноат товарларига талаб юқори даражада эгилувчанлиги билан тавсифланади.
Айнан шу сабабли, ривожланаётган мамлакатлар муқаррар равишда алмашинув
шароитларининг ёмонлашувига дуч келишлари мумкин (Lora Eduardo,
2012).
Мексикада импорт ўрнини босувчи иқтисодий ўсиш стратегиясининг амалга оширилиши,
импорт қилинувчи қисқа муддатли фойдаланишдаги товарларни маҳаллий ўхшаш товарлар
билан тезликда алмаштириш 1940
-
1954 йилларда амалга оширилганлигини кўрсатади.
Импорт ўрнини босишнинг биринчи босқичи сифатида тавсифланган ушбу даврда, давлат
енгил, озиқ
-
овқат ва кимё саноати, шунингдек, қурилиш материаллари ва металлга ишлов
бериш саноатида янгидан ташкил этилаётган корхоналарга солиқ имтиёзларини жорий этиш
асносида фаол протекционистик сиёсат олиб борган ҳолда, маҳаллий корхоналарни ҳар
томонлама қўллаб
-
қувватлашга ҳаракат қилди. Маҳаллий товар ишлаб чиқарувчиларни солиқ
имтиёзлари орқали рағбатлантириш билан бир қаторда, Мексика ҳукумати урушдан кейинги
даврда якуний истеъмол учун мўлжалланган импорт товарлар учун юқори бож тўловларини
жорий этди ва шу билан биргаликда хомашё, машина ва ускуналар импортини божхона
тўловларидан озод қилиш механизмини амалда кенг қўллади. Мексикада импорт ўрнини босиш
стратегиясининг биринчи босқичи тармоққа йўналтирилган селектив протекционизм
механизмларидан фойдаланиш билан тавсифланди.
Мексикада импорт ўрнини босиш стратегиясининг иккинчи босқичи 1954
-
1970 йилларни
ўз ичига олади. Ушбу даврда импорт ўрнини босиш ишлаб чиқариш аҳамиятидаги оралиқ
товарлар, ишлаб чиқариш ускуналари ва узоқ муддатли фойдаланишдаги товарларга нисбатан
ҳам қўлланила бошланди. Мазкур жараёнлар асосан хусусий инвестицияларининг ўсиши
ҳисобига амалга оширилган саноатлаштириш билан бирга амалга ошганлигини алоҳида қайд
этиб ўтиш лозим. Шунга қарамай, давлат ҳусусий секторнинг ривожланиши ва фаолият
кўрсатиши учун
шарт
-
шароитлар яратиш борасида ўз мавқеини ва асосий ролини сақлаб қолди.
Ушбу давр, шунингдек, инфляцион жараёнларни келтириб чиқарган давлат харажатларининг
номутаносиб ўсиши билан тавсифланади, шунга боғлиқ ҳолда ҳукуматда қатъий бюджет
-
солиқ
ва пул
-
кредит сиёсатини амалга ошириш зарурати туғилди.
Бироқ, амалга оширилган барча саъйи ҳаракатларга қарамасдан, Мексика саноат
товарлари билан ўзини ўзи таъминлай олмади. 1954 йилдан то ҳозирги кунга қадар истеъмол
қилинадиган узоқ муддат фойдаланиладиган буюмлар ва саноат маҳсулотларининг импорти
катта улушни ташкил қилади (60
-
йилларнинг бошидан бошлаб машина ва асбоб
-
ускуналарнинг
40% дан ортиғи импорт қилинган). Дастлаб, бу мамлакат тўлов балансига жиддий таъсир
кўрсатмаган бўлсада, унинг салбий таъсири ўтган асрнинг 70
-
йилларига келиб яққол сезила
бошлад. 1950
-
1960 йилларда Мексика қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг соф экспортчиси
бўлган бўлса, ўтган асрнинг 70
-
йилларига келиб нефт нархи кескин тушиб кетди. Устига
-
устак,
1976-
1983 йилларда жиддий молиявий инқирозлар Мексикани ўз домига тортди
(
Колесов
, 2009).
Импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш капитал сиғимининг
катталиги
импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни ташкил этишга асосланган иқтисодий
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust
www.e-itt.uz
86
ўсиш дастури иккинчи босқичининг
муваффақиятсизлиги сабабларидан бири
ҳисобланади.
Истеъмол ва саноат товарларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш катта маблағларни талаб
қилиши
,
миллий иқтисодиётда бўш ресурсларнинг мавжуд
бўлишини тақозо қилади.
Ҳукуматнинг ресурсларни жалб қилиш борасидаги саъй
-
ҳаракатлари иқтисодиётга ортиқча юк
бўлгани ҳолда, хорижий инвесторларга берилган имтиёзлар эса, амалда салбий натижа ва
оқибатларга олиб келди.
1976 йилга келиб, хорижий инвесторлар Мексикадан ўзлари киритган сармояга нисбатан
икки баравар кўпроқ маблағни олиб чиқиб кетишга муваффақ бўлишди. Шу сабабли, ҳукумат
аввал ички бозорда, сўнгра халқаро банклардан маблағларни фаол жалб қила бошлади (агар
1960 йилда давлат қарзи 0,8 миллиард долларни ташкил этган бўлса, 1970 йилда 3,2 миллиард
долларни, 1981 йилда эса
-
42,6 миллиард долларни ташкил қилгани ҳолда, мазкур йилда
мамлакатнинг умумий қарзи 75 миллиард долларга етган). 1982 йил августда Мексика ўз
мажбуриятлари бўйича дефолт эълон қилди. Мазкур воқеа ва жараёнлар натижасида мамлакат
иқтисодий сиёсатида ўзгаришлар юз берди ва импорт ўрнини босиш стратегиясидан деярли воз
кечилди.
Умуман олганда, Мексикада импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни ташкил
қилишга асосланган иқтисодий ўсиш саноат ўсишини рағбатлантиришга қаратилган стратегия
сифатида ушбу вазифани амалда бажарди. 1940
-
1970 йиллар давомида Мексика дунёга ўзининг
“иқтисодий мўжизасини” намойиш этди: ЯИМ йилига ўртача 6,6%, аҳоли жон бошига нисбатан
эса
-
3,3% га ўсди; мазкур давр мобайнида саноатнинг ўртача йиллик ўсиш суръати 8% ни
ташкил этди; мамлакат иқтисодиётида таркибий ўзгаришлар юз берди; 1970 йилда қайта
ишловчи
саноатнинг улуши 34,5%, хизматлар соҳасининг улуши 50% дан ортиқни ташкил
қилди (Жихарева, 2016
).
Бразилия ХХ асрнинг 40
-
йилларида ўзининг импорт ўрнини босувчи ишлаб
чиқаришларни ташкил этишга асосланган иқтисодий ўсишни рағбат
-
лантириш дастурини
бошлади. Ўз мазмунига кўра, ушбу даврни Бразилияда импорт ўрнини босувчи иқтисодий
ўсишни таъминлаш дастурини амалга оширишнинг биринчи босқичи сифатида тавсифланиши
мумкин, бунда асосан қисқа муддатли фойдаланишдаги товарлар (кийим
-
кечак, поябзал, озиқ
-
овқат маҳсулотлари ва бошқалар)нинг импорти ўрнини босиш масалалари диққат марказида
бўлган. Иккинчи босқичда, асосан 1956 йилдан 1961 йилгача бўлган даврда Бразилия ишлаб
чиқариш ускуналари ва узоқ муддатли истеъмол товарларини ишлаб чиқарувчи тармоқларни
жадал ривожлантиришга ҳаракат қилинган. Ушбу босқичда Бразилияда автомобил йиғиш,
кемасозлик, машинасозлик, металлургия, нефтни қайта ишлаш, целлюлоза
-
қоғоз ишлаб
чиқариш корхоналари фаолияти йўлга қўйилган. Биринчи ва кейинги босқичларда ҳам, давлат
силлиқ протекционистик сиёсат юритиш орқали импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни
ривожлантиришга ҳисса қўшувчи хўжалик юритувчи субектларни қўллаб
-
қувватлайди.
Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган узоқ муддатли
фойдаланишдаги товарларига бўлган талабни таъминлаш учун Бразилия ҳукумати аҳолининг
ўрта қатламлари учун арзон истеъмол кредитлари бериш тизимини яратди. Ушбу ҳаракатлар
натижасида 1969
-
1973 йилларда узоқ муддатли фойдаланишдаги товарлар ишлаб чиқарувчи
соҳаларда ишлаб чиқаришнинг жадал суръатлар билан ўсиши кузатилди. Шу билан бирга, якка
тартибда элита турар
-
жойларининг қурилиши бошланди. Ушбу даврда иқтисодий ўсишнинг
ўртача йиллик суръати ўртача 10 фоизни, маиший техника ишлаб чиқаришнинг ўсиши 22
фоизни, оралиқ маҳсулотлар ишлаб чиқариш 15,5 фоизни ташкил этди. Ушбу даврда қисқа
муддатли фойдаланишдаги истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажмининг
йилига ўртача
12,5
фоизга ўсиши кузатилди. Шуни қайд
этиш лозимки, 1967 йилда
ялпи ички маҳсулотда
инвестицияларнинг улуши қарийб 17,6% ни ташкил этган бўлса, 1972 йилда бу кўрсаткич 24,5%
гача етди (Виландт
, 2009).
Шу билан бирга, Бразилия ҳукумати нефт саноатига, йўллар қуришга, электроэнергетика
,
транспорт ва алоқани
ривожлантиришга катта сармоялар киритиш борасида барча чора
-
тадбирларни кўрди.
Импорт ўрнини босиш стратегиясини амалга ошириш даврида Бразилия иқтисодиётини
саноатлаштиришда чет эл капитали катта рол ўйнайди, бунинг натижаси
ўлароқ, 1950 йилларда
аксарият бразилия автомобилсозлик компаниялари трансмиллий корпорациялар
фаолият
юритиш географиясининг кенгайиб бориши доирасида
ташкил топди. Кейинги босқичларда,
Бразилия ҳукумати қайта ишлаш саноатининг барча тармоқларига хорижий инвестицияларни
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust
www.e-itt.uz
87
жалб этишни эркинлаштириш бўйича муҳим чораларни кўрди. Бундай чора
-
тадбирларни
амалга ошириш натижасида ўтган асрнинг 60
-
йилларининг охири ва 70
-
йилларининг
бошларида трансмиллий корпорациялар (ТМК)нинг кенгайиши доирасида хорижий капитал
оқимининг ўсиши ҳисобига саноат, айниқса узоқ муддатли фойдаланишдаги товарларни ишлаб
чиқаришнинг жадал суръатлар билан ривожланиши таъминланди. Бунга албатта, хорижий
инвестицияларни жалб қилиш борасида давлат томонидан амалга оширилган фаол
рағбатлантирувчи чора
-
тадбирлар натижасида эришилди. Инвестиция жараёнларида
давлатнинг рағбатлантирувчи таъсирининг моҳияти шундан иборат эдики, унга кўра қопланиш
муддати узоқ давр талаб қилувчи инвестицион лойиҳалар, айниқса нефт ва электроэнергетика
саноати тармоқларига тегишли бўлган лойиҳаларда давлат трансмиллий компанияларнинг
иштирокини ҳар томонлама қўллаб
-
қувватлайди (Мадиярова,
2011).
Худди шу сценарийлар асосида бошқа ривожланаётган мамлакатлар ҳам, ўзларининг
импорт ўрнини босиш жараёнларини жадаллаштириш бўйича моделларини ишлаб чиққанлар
ва ривожлантирганлар. Импорт ўрнини босиш стратегиясини қабул қилган ривожланаётган ҳар
бир мамлакатда саноат ишлаб чиқариш қувватлари асосан иккинчи босқичда яратилган. Ушбу
даврда ишлаб чиқариш ўзлаштирилган кўплаб саноат товарларига талаб бир ёки бир нечта
ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари билан қопланган. Ушбу корхоналар товар
айланмасининг нисбатан пастлиги шароитида юқори даромад олиш мақсадида бозорни бўлиб
олиш бўйича ноқонуний битим тузадилар. Соғлом рақобат муҳитининг йўқлиги ёш саноат
корхоналарини технологик ва ташкилий инновациялар борасидаги ҳар қандай
рағбатлантиришдан маҳрум қилди.
Одатда, бундай шароитда биргина иқтисодий ўсиш суръатлари ва бандлик даражасини
сақлаб туриш учун жуда катта қўшимча инвестициялар талаб этилар эди. Шу билан бирга,
саноат протекционизмининг узоқ давом этувчи тавсифга эга эканлиги бошқа бир қатор соҳа ва
тармоқларнинг камситилишига олиб келди. Давлат кўмагига таянган ҳолда, саноат аграр сектор
билан тармоқлараро рақобатда қўшимча устунликларни қўлга киритган эди. Кўпчилик
мамлакатларда, мутлоқ фискал мақсадларни кўзлаган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
четга олиб чиқиш борасида белгиланган юқори бож тўловлари, шунингдек ички бозорни озиқ
-
овқат маҳсулотлари билан тўлдириш мақсадида экспортга ўрнатилган чекловлар аграр сектор
учун қўшимча депрессант сифатида хизмат қилди.
Мазкур мамлакатлар ҳукуматларининг бундай уринишларига қарамай, аввалдан ўйланган
ва қўйилган мақсадларга эришилмади. Хусусан, импорт ўрнини босувчи саноат ишлаб
чиқаришини йўлга қўйиш борасида илк қадам қўйган ва етакчи бўлган Мексика ва Бразилияда
ўтган асрнинг 50
-
60 йилларида иқтисодий самарадорликнинг реал ўсиши амалда деярли нолга
тенг бўлди (Виландт, 2009).
Таъкидлаш жоизки, Мексика ва Бразилияда импорт ўрнини босиш стратегияси доирасида,
енгил саноатдан тортиб автомобил ишлаб чиқаришгача бўлган соҳа ва тармоқларни ўз ичига
олувчи замонавий саноат секторига асос солинди, бу эса ўз навбатида, ўтган асрнинг 80
-90
йилларининг охирларида глобаллашув талабларига мослашиш учун асос бўлиб хизмат қилди.
Ички бозорни божхона тизими орқали ҳимоя қилиш шароитида Мексика ва Бразилияда
саноатнинг шундай бир қисми шаклландики, бунинг натижасида Мексика ўтган асрнинг 90
-
йилларида автомобиллар экспортини йўлга қўйишга муваффақ бўлган бўлса, Бразилия текстил
саноати ва оёқ кийимлар ишлаб чиқаришда жаҳонда ўз мавқеини мустаҳкамлашга эришди.
Хитойда иқтисодий ривожланишнинг биринчи босқичида импорт ўрнини босувчи
иқтисодий ўсиш нафақат ички бозорни тўлдиришга йўналтирилган қайта ишлаш саноатини
ривожлантириш, балки оғир саноатни яратиш билан ҳам тавсифланади. ХХ асрнинг 40
-
йиллари
охири ХХ асрнинг 50
-
йиллари ўрталаригача, Хитой собиқ социалистик лагер мамлакатлари
билан иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга катта эътибор қаратди. Ўтган асрнинг 60
-70
йилларига қадар Хитой жаҳон хўжалиги алоқаларидан деярли узилган ҳолда фаолият кўрсатиб
келди. Шунга қарамай, халқаро ҳамкорликнинг дастлабки етарлича қисқа даври мамлакатни
саноатлаштириш жараёнларининг бориши ва унинг тавсифига сезиларли даражада катта
таъсир кўрсатди.
Хитойда импорт ўрнини босувчи саноат ишлаб чиқаришларини ташкил этишга асосланган
иқтисодий ўсишнинг биринчи босқичи билан таққослаганда, иккинчи босқич жуда
ҳайратланарли натижаларни берди. Иқтисодий ўсиш суръатлари ошди, ички бозор шакллана
бошлади, марказлаштирилган моддий
-
техник таъминот ва карточкалар бўйича тақсимлаш
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust
www.e-itt.uz
88
соҳаси қисқара бошлади. Хитой етарлича тўйиб овқатлан
-
майдиган ва бир сўз билан айтганда
камбағалликда кун кечирувчи аҳоли сонини кескин қисқартиришга муваффақ бўлди. Жаҳон
банкининг маълумотларига кўра, Хитойда бугунги кунга келиб 850 миллион киши қашшоқлик
чегарасидан чиқарилди. Хитойда камбағаллик даражаси 1981 йилда 88 фоизни ташкил этган
бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич 0,7 фоизни ташкил этди. Бу кўрсаткич ривожланган
мамлакатлардаги камбағаллик даражаси билан тўла мос тушади, хусусан камбағаллик даражаси
АҚШда (1%), Швецияда (0,61%), Германияда (0,19%), Италияда (1,5%)ни ташкил этади (
WBG,
2020)
42
.
Ушбу ижобий ҳолатлар
натижасида Хитойнинг ички бозори ривожлана бошлади. Саноат
товарларининг янги турлари, биринчи навбатда, узоқ муддатли фойдаланишдаги товарларни
ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.
Йигирманчи асрнинг 80
-
йилларида Хитой ҳукумати импорт ўрнини босиш сиёсатини
изчил давом эттирди. Ушбу мақсадлар учун чет эл ускуналари ва технологиялари сотиб олинди,
бу эса истеъмол товарлари ишлаб чиқаришнинг жадал ўсишини таъминлашда муҳим рол
ўйнади
.
Импортнинг ўрнини босиш стратегиясининг амалда қўлланилиши Хитой иқтисодиётига
хорижий инвестициялар оқимининг ўсишига замин яратиб берди. Агар амалга оширилаётган
ислоҳотларнинг дастлабки даврла
-
рида бундай инвестицияларнинг ўрни аҳамиятсиз бўлган
бўлса, аммо ислоҳотларнинг иккинчи босқичида вазият уларнинг фойдасига ўзгарди. Хорижий
инвестицияларнинг асосий қисми арзон ишчи кучидан фойдаланган ҳолда мамлакатнинг жаҳон
бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлашга йўналтирилди.
Бундай шароитда, Хитой ҳукумати долзарб муаммоларни ҳал қилиш, хусусан экспортга
йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришга хорижий инвестицияларни жалб қилишни
рағбатлантириш борасида хорижий инвестицияларнинг кенг имкониятларидан фойдаланишга
интилди.
Шуни таъкидлаш керакки, ҳатто мустамлака даврида ҳам Ҳиндистонда енгил саноат
корхоналари (тўқимачилик, чарм, шакар ва бошқалар) ташкил этилиши билан бир қаторда,
мамлакатда нисбатан малакали ишчи кучи ва тадбиркорлар қатлами ҳам мавжуд эди.
Ҳиндистонлик ишлаб чиқарувчилар билан биринчи навбатда, инглиз ишлаб чиқарувчилари
ўртасида шиддатли рақобат кураши борар эди, шунинг учун маҳаллий ишлаб чиқарувчилар
давлатдан протекционистик ҳимоя олишга кучли иштиёқ билан ёндашар эдилар. Ички бозор
эҳтиёжларини қондириш учун Ҳиндистон ҳукумати оғир саноатни ривожлантириш, бозор
инфратузилмасини такомиллаштириш борасида қатор чора
-
тадбирларни амалга ошириш
асносида ишончли ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга замин яратди. Ушбу
умуммиллий чора
-
тадбирлар натижасида Ҳиндистон иқтисодиётининг хусусий секторида
анъанавий тармоқларда фаолият кўрсатувчи корхоналар сони сезиларли даражада кўпайди.
Кейинчалик, уларнинг ёрдамида рақобат устунликлари протекционистик чора
-
тадбирлар
билан янада мустаҳкамланган саноат товарлари ишлаб чиқаришнинг сезиларли даражада
ўсиши кузатилди. Пировард натижада саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши
ички истеъмол талабларини қондира бошлади. Йигирманчи асрнинг 60
-
йилларида Ҳиндистон
импортидаги истеъмол товарларининг улуши 4 фоиз, оралиқ маҳсулотлар бўйича
-
8 фоиз ва
оғир саноат маҳсулотлари бўйича эса
-
21 фоиздан ошмаганлигини кўришимиз мумкин.
Буларнинг барчаси миллий иқтисодиётни ишлаб чиқариш ва савдо соҳасида ташқи рақобатдан
муносиб ҳимоя қилиш натижасида рўй берди. Ҳиндистон ҳукумати ва хусусий секторнинг саъй
-
ҳаракатлари билан мамлакат миллий саноат базасини кенгайтиришга муваффақ бўлди
(
Губина
,
2019)
. Кўриб чиқилган мамлакатларнинг тажрибаси умумий кўринишда 1
-
расмда акс
эттирилган.
Мазкур мақола доирасида импорт ўрнини босувчи саноат ишлаб чиқаришларини ташкил
этишга асосланган иқтисодий ўсишни рағбатлантиришнинг хорижий тажрибаси бу борада дунё
мамлакатларида тўпланган бой тажрибани атрофлича ўрганиш ва ундан миллий иқтисодиётда
самарали фойдаланиш мақсадида ўрганиб чиқилди. Гап шундаки, биз кўриб чиққан Лотин
Америкаси, Хитой ва Ҳиндистон тажрибаси шундан далолат берадики, давлатнинг ушбу
вазиятда тузилмавий ва барқарорлаштириш сиёсати механизмлари ҳаракатларини
https://www.worldbank.org/en/publication/poverty-and-shared-prosperity
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust
www.e-itt.uz
89
мувофиқлаштирганлиги боис, маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали импортни
босқичма
-
босқич қисқартириш мақсадига эришилган.
Шундан келиб чиққан ҳолда, таъкидлаш керакки, иқтисодий ислоҳотларнинг ҳозирги
босқичида Ўзбекистон шароитида бу масалага ҳам жиддий эътибор қаратиш зарур. Мамлакат
иқтисодиёти тараққиётининг ҳозирги ривожланиш босқичида таркиб топган реал вазият шуни
кўрсатадики, иқтисодий жараёнларни давлат томонидан тартибга солиш борасида амалга
оширилаётган чора
-
тадбирлар самарадорлигига эришиш талаб қилинади.
Биринчидан, турли мамлакатлар, шу жумладан биз кўриб чиққан мамлакатларнинг бу
борадаги тажрибаси шуни кўрсатадики, хусусий сектор
-
нинг иқтисодиётда катта улушга эга
бўлишига қарамасдан, турли хил тартиб
-
га солиш ва таъсир кўрсатиш механизмларига эга
бўлган давлат ижтимоий
-
иқтисодий ривожланишни таъминловчи асосий омил сифатида
майдонга чиқади.
1-
расм. Жаҳон тажрибасида импорт ўрнини босишни амалга оширишнинг
умумий тавсифи
43
43
муаллифлар ишланмаси
Импорт ўрнини босиш сиёсатини амалга оширишнинг жаҳон
тажрибасининг умумий тавсифи
Амалга
ошириш
босқичлари
Биринчи босқич
Иккинчи босқич
Умумий тавсиф
Воситалар
Протекционизм
механизмларидан
фойдаланиш,
хорижий капитални
жалб қилиш,
корхоналарни
реструктуризация
қилиш
Асосий тармоқларга
нисбатан
протекционизм
механизмларидан
фойдаланиш, илғор
технологияларни жалб
қилиш, саноат
инфратузилмасини
ривожлантиришни
давлат томонидан
қўллаб
-
қувватлаш
Саноат тармоқла
-
рини модренизация
қилиш, маҳсулот
сифатини оширишни
давлат томонидан
қўллаб
-
қувватлаш
сиёсати, экспортни
рағбатлантириш,
протекционизм
механизмларини
амалга ошириш
Иқтисодиёт
тармоқлари
Енгил ва озиқ
-
овқат саноатини
ривожлантириш,
халқ истеъмоли
товарларини ишлаб
чиқаришни йўлга
қўйиш
Нефтни қайта ишлаш,
машинасозлик, халқ
истеъмоли товарлари
ишлаб чиқаришни
ривожлантириш
Транспорт
машинасозлиги, кимё
саноати,
электроникани
ривожлантириш
Натижалар
ЯИМнинг ўсиши,
саноат ишлаб
чиқариш
ҳажмининг юқори
суръатлари,
маҳсулот
экспортида
машинасозлик
улушини ошириш
ЯИМнинг ўсиши,
меҳнатни
ташкиллаштиришн
инг
такомиллашуви,
ички бозорни
ривожлантириш,
технологияни
модернизациялаш
ЯИМнинг ўсиши,
иқтисодиётни
диверсфикациялаш,
камбағалликнинг
сезиларли даражада
қисқариши, юқори
технологияли
тармоқларни
ривожлантириш
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust
www.e-itt.uz
90
Давлат томонидан тартибга солиш бозор фаолиятининг салбий оқибатларини бартараф
этишнинг зарурий ва муқаррар механизми сифатида қаралади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам,
иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишни амалга оширишнинг асосий мақсади
-
ўз
навбатида, мамлакатнинг иқтисодий ўсиши сифатига боғлиқ бўлган аҳолининг юқори турмуш
даражасини таъминлашдан иборатдир.
Иккинчидан, давлатнинг иқтисодий сиёсати асосан пул
-
кредит ва бюджет
-
солиқ
йўналишларида амалга оширилади. Шуни инобатга олган ҳолда, П.Самуэльсон давлат фискал ва
пул
-
кредит сиёсатини амалга ошириш орқали макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий
ўсишни таъминлашини таъкидлаб ўтади.
Учинчидан, пул массасининг хўжалик юритувчи субектларнинг эҳтиёжларини қай
даражада қондиришини аниқламасдан туриб, импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни
ташкил этишга асосланган иқтисодий ўсишни таъмин этишнинг иложи йўқ. Шунинг учун пул
-
кредит сиёсатининг асосий вазифаси банкноталарни чиқариш ва пул бозоридаги вазиятни
мониторинг қилишдан иборатдир. Пул
-
кредит сиёсати механизмлари орқали давлат банк
тизими фаолиятига бевосита ва билвосита таъсир қилади. Бундай таъсир чоралари
иқтисодиётни кредитлаш кўламларини кенгайтириш ёки қисқартириш орқали иқтисодий
ўсишга таъсир кўрсатади. Бундай тартибга солиш пул эмиссияси, мажбурий заҳира меъёрлари,
қайта молиялаштириш ставкаси ва очиқ бозорларда операциялар ўтказиш орқали амалга
оширилади. Ушбу воситаларнинг барчаси пул
-
кредит сиёсатини амалга оширишнинг унсурлари
ҳисобланади. Таъкидлаш жоизки, иқтисодиётнинг мустаҳкам ривожланиши кўп жиҳатдан
фундаментал ва таркибий ислоҳотларга боғлиқ бўлиб, фақатгина Марказий банкнинг пул
-
кредит сиёсати инструментларини қўллаш орқали ишлаб чиқариш омиллари самарадорлигини
оширишга ёки технологик ривожланишга тўғридан
-
тўғри таъсир қилиб бўлмайди.
Шунингдек, маълум бир тармоқларни фақатгина кредитлар билан қўллаб
-
қувватлаш ва
марказлашган инвестицияларни йўналтириш мамлакатда барқарор иқтисодий ўсишни
таъминлаш учун етарли эмас.
Тўртинчидан, бюджет
-
солиқ (фискал) сиёсати
-
бу давлатнинг даромад олиш ва
харажатларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш қобилиятини белгилайдиган
макроиқтисодий нисбатларни тартибга солиш бўйича чора
-
тадбирлар мажмуини ифода этади.
Солиқ тизими ва давлат харажатлари солиқ
-
бюджет сиёсатининг асосий воситалари
ҳисобланади.
Давлат даромадларини таъминлаш муаммосини ҳал қилиш ва унинг асосида солиқ
сиёсатини амалга оширишнинг устивор йўналишларини аниқлаштириш иқтисодий ўсишни
рағбатлантириш борасида муҳим аҳамият
касб этади. Миллий иқтисодиётнинг меъёрда
фаолият кўрсатиши учун давлат харажатларининг етарлилигини таъминлаш солиқ тизимининг
макроиқтисодий аҳамиятини белгилаб беради. Ушбу ҳолатда, солиқ тўловчиларнинг иқтисодий
фаолиятига путур етказмаслик мақсадида уларни етарлича молиявий ресурслар билан
таъминлаш лозимлигини ҳам кўздан қочирмаслик лозим.
Бешинчидан, инвестиция ва/ёки инвестиция сиёсати иқтисодий ўсишни давлат
томонидан рағбатлантиришнинг яна бир муҳим омили ҳисобланади. Иқтисодий ўсишнинг ҳар
қандай кўринишида, у хоҳ ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши ёҳуд сифат кўрсаткичларининг
яхшиланиши бўлсин, қўшимча инвестиция манбаларига эҳтиёж сезилади. Ўз табиатига кўра,
инвестициялар иқтисодий ўсишни ҳаракатга келтирувчи асосий омиллардан бири ҳисобланади.
Иқтисодий ўсиш омили сифатида инвестицияларга депозитлар ва ссудалар бўйича фоиз
ставкаси, фонд бозорининг фаолият кўрсатиши, банк секторининг ривожланиши, қулай
инвестиция муҳитини яратиш каби омиллар таъсир кўрсатади. Бошқача айтганда,
инвестицияларнинг ўзи ҳам ўз табиатига кўра, давлатнинг иқтисодий сиёсатига кўп жиҳатдан
боғлиқдир.
Олтинчидан, импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни ташкил қилишга асосланган
иқтисодий ўсишни давлат томонидан тартибга солишни барқарорлаштириш чоралари билан
бир қаторда, тузилмавий иқтисодий сиёсатни амалга ошириш ва уни рағбатлантириш орқали
импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни ривожлантиришнинг катта имкониятлари
мавжуд. Давлат импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни ташкил қилишга асосланган
иқтисодий ўсиш дастурлари доирасида тузилмавий сиёсатни амалга оширган ҳолда, иқтисодиёт
тармоқларини мутлақо мақбул ривожланиш йўлига йўналтириши мумкин. Бошқача қилиб
айтганда, тузилмавий сиёсатни амалга ошириш орқали давлат ишлаб чиқариш омилларини
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust
www.e-itt.uz
91
иқтисодиётнинг энг муҳим тармоқларига йўналишига имконият яратиб беради, бу эса ўз
навбатида ёндош тармоқларнинг занжир реакция асосида ривожланишига катта туртки беради.
Таъкидлаш жоизки, айрим бозор институтлари (фонд бозорининг амалда фаолият
кўрсатиши,
бозор
муносабатларининг
етарлича
эркинлаштирил
-
маганлиги,
бозор
инфратузилмасининг ривожланмаганлиги ва бошқалар) мавжуд эмаслиги шароитида импорт
ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни ташкил қилишга асосланган иқтисодий ўсишни
таъминлашда давлатнинг тузил
-
мавий ва барқарорлаштириш сиёсатини уйғунлаштириш талаб
қилинади. Миллий иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш манфаатларини уйғунлаш
-
тирмасдан, барқарорлаштириш сиёсатининг
ҳар қандай шакли уни амалга ошириш давомида
кутилган ижобий самара бермайди. Фақатгина давлат томонидан тартибга солинадиган
механизмларнинг келишилган ҳолда амалга оширилиши мамлакатнинг ривожланиш
мақсадларига эришилишини таъминлайди.
Трансформацион таназзул оқибатларини бартараф этиш шароитида, республика
иқтисодиёти маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантиришга эҳтиёж сезганда, умумий
таркибий ва барқарорлаштириш сиёсати механизмларини уйғунлаштириш импорт ўрнини
босувчи иқтисодий ўсишни таъминлайди ва миллий иқтисодий аҳамиятга эга кўплаб
муаммоларни ҳал қилади ва иқтисодиётни барқарор иқтисодий ривожланиш йўлига олиб
чиқади.
Хулоса ва таклифлар.
Миллий иқтисодиётнинг етарлича ривожланмаганлиги шароитида импорт ўрнини босиш
стратегиясини амалга ошириш бир қатор ижтимоий
-
иқтисодий муаммоларни, хусусан,
ишсизликни қисқартириш, ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланмаслик, табиий ва
иқтисодий ресурслардан оқилона фойдаланиш, савдо шароитларини яхшилаш ва миллий ишлаб
чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигини оширишга имкон беради.
Ўтиш даври билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш ҳажмининг етарлича эмаслиги
шароитида ижтимоий
-
иқтисодий муаммоларни ҳал қилишнинг ягона ва энг тўғри йўналиши
-
бу импорт ўрнини босувчи ва маҳаллийлаштириш асосланган саноат сиёсатини амалга
оширишдир. Ушбу сиёсатни амалга оширишни кечиктириш керак эмас, аксинча, давлат
иқтисодий сиёсатнинг барча таркибий қисмларини такомиллаштириш орқали ушбу жараённи
янада тезлаштириши талаб этилади. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, ўз табиатига кўра, импорт
ўрнини босувчи ишлаб чиқаришга асосланган саноат сиёсати яхлит ишлаб чиқариш
салоҳиятидан тўлақонли фойдаланишга таянади, аста
-
секинлик билан ишлаб чиқаришни
техник ва технологик жиҳатдан қайта қуроллантириш орқали ишлаб чиқарилаётган маҳсулот
сифатининг яхшиланишига олиб келади.
Иқтисодий ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида Ўзбекистон миллий иқтисодиётининг
саноат сектори иқтисодий ўсишнинг экстенсив омилларидан фойдаланган ҳолда, импорт
ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш ва шу йўсинда иқтисодий хавфсизлик
даражасини ошириш имкониятини беради.
Импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни ташкил этишга асосланган иқтисодий
ўсишнинг асоси сифатида саноат секторининг ривожини таъминлаш саноат соҳасида барча
турдаги тадбиркорликни ривожлантиришни кўзда тутади. Айнан тадбиркорликнинг барча
шаклларини ривожлантириш ва кенгайтириш, банд бўлмаган меҳнат ресурсларини муносиб иш
ўринлари билан таъминлашда кенг имкониятларни тақдим қилади. Бу ўринда кичик ва ўрта
бизнесни ривожлантириш алоҳида ўрин
тутади.
Адабиётлар /Литература/Reference:
Lora Eduardo. (2012) Structural Reforms in Latin America: What Has Been Reformed and How to
Measure It (Updated version) // Inter-American Development Bank Working Paper. -. -
№ 346.
World Bank Group, (2022)
Всемирный банк. //На пути к процветающему и инклюзивному
будущему Узбекистан: Вторая систематическая диагностика страны. 2022
Абдувохидов А. А. и др. (2021) ПАНДЕМИЯ ВА ПАНДЕМИЯДАН КЕЙИНГИ ДАВРДА ЎЗБЕКИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИДА ИМПОРТ ЎРНИНИ БОСУВЧИ ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ МОДЕЛИ //Журнал Инновации
в Экономике. –
Т. 4. –
№. 6.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust
www.e-itt.uz
92
Абдувохидов, А., Эшпўлатов, Д., Нурмухаммедова, М., & Қаршибоев, О. (2022). ИННОВАЦИОН
ИҚТИСОДИЁТДА ИМПОРТ ЎРНИНИ БОСУВЧИ САНОАТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
МАСАЛАЛАРИ.
Iqtisodiyot Va taʼlim,
23(6), 23
–
33. https://doi.org/10.55439/ECED/vol23_iss6/a806
Виландт Г. (2009) Латинская Америка: сегодняшний день и перспективы // Мировая
экономика и международные отношения.
-
№ 2.
Губина М.А. (2019) Импортозамещение и/или экспортная ориентация: опыт
фармацевтической промышленности Индии. Вестник Санкт
-
Петербургского университета.
Экономика. Т. 35. Вып. 2. С. 197
-222.
Жихарева А.А.
(2016)
Аспекты развития импортозамещения в ХХ веке // Научно
-
методический электронный журнал «Концепт». –
Т. 5. –
С. 44–
49.
–
URL: http://e-
koncept.ru/2016/56147.htm.
Импортозамещающий и экспортоориентированный экономический
рост // Экономическая теория / Под ред. Дж. Итуэлла
—
М.: Инфра
-
М,.
Киреев А.П.
(2001)
Международная экономика. В 2
-
х ч. Международная микроэкономика:
движение товаров и факторов производства. Учебное пособие для вузов.
-
М.: Международные
отношения,.
-
416с.
С.
- 141.
Колесов В.П.
(2009)
Международная экономика. М.: Инфра
-
М,
-
474с.
С. 93
-100.
Мадиярова Д.М.
(2011)
Мировой опыт в политике привлечения иностранного капитала в
экономику страны
.
// Вестник Евразийского национального университета имени Л.Н. Гумилева.
,
№ 3 С. 82
-94.
Маматов М.А. (2019) “Инвестицияларнинг иқтисодий ўсиш сифатига таъсирини
оширишнинг назарий асосларини такомиллаштириш” Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа
доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация автореферати.
-
Т.
Нестеренко
А.
(2008)
Экономический
рост
на
основе
институционалных
изменений.
//Вопросы экономики.
-
№ 7.
-
С. 279
-293.
Пребиш Р. (
1981)
Периферийный капитализм: есть ли ему альтернатива? –М.: ИЛА, 1992. —
337 с. (Capitalismo periferico. Crisis y transformacion)
Чепель, С.В. (
2014)
Системный анализ и моделирование перспектив устойчивого развития
национальной экономики Узбекистана: монография. —
Ташкент: IFMR,.
-
316 с
