Способы использования эффективных методов путем предоставления налоговых льгот для поддержки предпринимателей

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
91-95
58
4
Поделиться
Нормурзаев, У. (2021). Способы использования эффективных методов путем предоставления налоговых льгот для поддержки предпринимателей. Экономика И Образование, (3), 91–95. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/7191
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В Республике Узбекистан особое внимание уделяется обеспечению необходимого уровня сбора налогов и других обязательных платежей, разработке четких критериев и механизмов предоставления льгот, оценке эффективности льгот и преференций

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 3-сон

91

PhD Нормурзаев Умид Холмурзаевич -

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

ҳузуридаги Фискал институти

ТАДБИРКОРЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШДА СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИНИ БЕРИШ

ОРҚАЛИ САМАРАЛИ УСУЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ

Аннотация:

Ўзбекистон Республикасида солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар йиғилувчанлигининг зарур

даражасини таъминлаш, имтиёзлар бериш борасида аниқ мезон ва механизмларни ишлаб чиқиш, берилаётган
имтиёзлар ва преференцияларнинг самарадорлигини баҳолашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Калит сўзлар:

пандемия, бюджет сиёсати, инқироз, бюджет, солиқ имтиёзлари, солиқ маъмурчилиги,

тадбиркорлик

субъектлари,

солиқ

ҳисоботи,солиқ

тушумлари,

солиқ

имтиёзлари,

солиқ,

солиқ

ставкаси,преференциялар.

PhD Нормурзаев Умид Холмурзаевич -

Фискальный институт при Государственном налоговом

комитете Республики Узбекистан

СПОСОБЫ ИСПОЛЬЗОВАНИЯ ЭФФЕКТИВНЫХ МЕТОДОВ ПУТЕМ ПРЕДОСТАВЛЕНИЯ

НАЛОГОВЫХ ЛЬГОТ ДЛЯ ПОДДЕРЖКИ ПРЕДПРИНИМАТЕЛЕЙ

Аннотация:

В Республике Узбекистан особое внимание уделяется обеспечению необходимого уровня сбора

налогов и других обязательных платежей, разработке четких критериев и механизмов предоставления льгот,
оценке эффективности льгот и преференций.

Ключевые слова:

пандемия, бюджетная политика, кризис, бюджет, налоговые льготы, налоговое

администрирование, субъекты хозяйствования, налоговая отчетность, налоговые поступления, налоговые льготы,
налог, налоговая ставка, преференции.

PhD Normurzaev Umid Kholmurzaevich -

Fiscal Institute under the State Tax Committee

of the Republic of Uzbekistan

WAYS TO USE EFFECTIVE METHODS BY PROVIDING TAX INCENTIVES

TO SUPPORT ENTREPRENEURS

Annotation:

Particular attention is paid to ensuring the required level of collection of taxes and other mandatory

payments in the Republic of Uzbekistan, the development of clear criteria and mechanisms for granting benefits, assessing the
effectiveness of benefits and preferences.

Keywords:

pandemic, budget policy, crisis, budget, tax breaks, tax administration, business entities, tax reporting, tax

revenues, tax breaks, taxes, tax rates, preferences.

Кириш.

Жаҳон амалиётида солиқ имтиёз-

ларини қўллаш, уларнинг самарадорлигини

таъминлаш орқали иқтисодий фаолиятни тар-

тибга солиш дастакларидан кенг фойдаланил-

моқда. “Биргина Россия Федерациясида солиқ

тўловчиларга 2018 йилда 3,095 трлн. рубль

миқдорида солиқ имтиёзлари берилган. Бу

кўрсаткич 2019 йилда 3,194 трлн. рублга, 2020

ва 2021 йилларда мос равишда 3,286 трлн.

рубль ва 3,361 трлн. рублга кўтарилиши кутил-

моқда”. Солиқ имтиёзларидан фойдаланиш са-

марадорлиги аниқ натижадорликка асосланган

бўлиши заруратга айланган бўлиб, тадқиқот-
лар шуни кўрсатмоқдаки, “Буюк Британияда

34,8 фоиз, Германияда 25,0 фоиз ва Франция

18,7 фоиз солиқ имтиёзлари самарали, мос ра-

вишда 30,2, 25,0 ва 36,9 фоизи самарасиз имти-

ёзлар деб тан олинган”. Бундан кўринадики, ри-

вожланган ва ривожланаётган мамлакатлар со-

лиқ сиёсатида солиқ имтиёзлари рағбатланти-

рувчи омил сифатида қаралмоқда.

Адабиётлар шархи.

Мавзу доирасида

асосий ўрганилувчи иқтисодий категория со-

лиқ имтиёзлари тушунчаси бўлиб, сoлиқ им-

тиёзлaригa нисбaтaн бeрилгaн тaърифлaргa бa-

тaфсил тўхтaлсак.

Александров[1] фикрича, солиқ имтиёзи –

солиқ тўловчига (субъектига) бошқа солиқ тў-

ловчига нисбатан солиқ миқдорини камайти-

риш ёки афзаллик тақдим этиш деб тушуни-

лади.

Aлeксaндрoв[2] ― Сoлиқ имтиёзи – бу

сoлиққa тoртиш миқдoрини кaмaйтириш ёки

сoлиқнинг субъeктигa бoшқa сoлиқ тўлoвчигa

нисбaтaн aфзaллик тaқдим этишдир.

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 3-сон

92

Eфимoвa вa Пoспeлoвa[3] (2014) сoлиқ

имтиёзлaрини мoҳияти қуйидaги тaрздa ифo-

дaлaйди:

Сoлиқ имтиёзлaри - сoлиқ бaзaсини кa-

мaйтиришгa қaрaтилгaн имтиёзлaр;

сoлиқ стaвкaсини кaмaйтириш: сoлиқ кe-

чиктириш; инвeстициoн сoлиқ имтиёзлaри.

Милякoвa[4] ―сoлиқ имтиёзи – сoлиқ тў-

лoвчилaрнинг aлoҳидa тoифaлaригa бoшқa сo-

лиқ тўлoвчилaр билaн тaққoслaгaндa aфзaл-

ликлaр тaқдим этиш, жумлaдaн сoлиқ ёки йи-

ғимни тўлaмaслик ёки улaрни oзрoқ миқдoрдa

тўлaш имкoнияти.

Рaхмaтуллaeвa[5] сoлиқ имтиёзигa кaтe-

гoрия сифaтидa қуйидaгичa тaъриф бeргaн: ˗

имтиёзлaр - бу иқтисoдиётни дaвлaт тoмoни-

дaн тaртибгa сoлиш вa ижтимoий вaзифaлaрни

ҳaл этиш мaқсaдидa сoлиқ тўлoвчининг сoлиқ

мaжбуриятлaрини қoнун тoмoнидaн бeлгилaн-

гaн шaклдa бутунлaй ёки қисмaн кaмaйтириш-

нинг йўллaри, ҳуқуқлaри вa мaжбуриятлaри

мaжмуидир.

Курбaнoв вa Aкрaмoв[6] сoлиқ имтиёзлa-

рини мoҳиятини oчиш мaқсaдидa уни нaзaрий

жиҳaтдaн уч гуруҳгa бўлиб ўргaнишгaн:

– сoлиқдaн тўлиқ ёки қисмaн oзoд этиш;

– сoлиқдaн чeгирмaлaр;
– сoлиқ крeдитлaри (сoлиқлaр вa мaжбу-

рий тўлoвлaр бўйичa узoқ муддaтли кeчикти-

рилгaн мaжбуриятлaр).

Завалишина[7] Солиқ имтиёзи – деганда

солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига

бошқа солиқ тўловчилар билан қиёслаганда

солиқлар тўғрисидаги қонун хужжатларида на-

зарда тутилган афзалликлар берилиши, шу

жумладан солиқ (йиғим) тўламаслик ёҳуд кам

ҳажмда тўлаш имконияти тушинилади.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Солиқ имтиёзлари самарадорлигини монито-
ринг ва назорат қилиш бўйича таъсирчан ти-

зимни жорий этиш орқали имтиёзларнинг со-

лиқ тўловчининг молиявий фаолиятига таъси-

рини таҳлил қилиш ҳамда самарасиз ва мақсад-

сиз берилган солиқ ҳамда божхона имтиёзлари-

ни бекор қилиш бўйича бир қанча меъёрий-

ҳуқуқий ҳужжатларга, шу жумладан Солиқ

кодексининг тегишли моддаларига ўзгартириш

ва қўшимчалар кирилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 август-

даги “2020-2024 йилларда Ўзбекистон Респуб-

ликаси давлат молиясини бошқариш тизимини

такомиллаштириш стратегиясини тасдиқлаш

тўғрисида” 506-сонли қарори билан Стратегия

тасдиқланиб, Сратегиянинг 5.4-бандида солиқ

турлари базасини такомиллаштириш, ресурс

солиқларини самарадорлигини ошириш. Солиқ

имтиёзларини мақбуллаштириш жараёнини
якунлаш орқали фаолиятнинг барча иштирок-

чиларига бир хил шароит яратиш ва рақобатни

ривожлантириш ҳамда 6.2-бандида алоҳида

корхоналар ва иқтисодиёт тармоқларига бе-

рилган солиқ имтиёзлари ва преференциялар

миқдори тўғрисидаги маълумотларни ошкор

қилиш лозимлиги ва солиқ имтиёзлари ва пре-

ференциялар бериш натижасида Давлат бюд-

жети даромадларининг камайган қисми тўғри-

сидаги маълумотлар амалдаги солиқ-бюджет

сиёсати ва давлат сектори фаолиятини тўлиқ-

роқ баҳолаш имконини бериши кўрсатилди.

Қарорнинг 57-бандида Солиқ харажатлари бў-

йича маълумотларни ошкор этиш мқсадида со-

лиқ имтиёзлари ва преференциялари ҳисобини

юритиш методологиясини ишлаб чиқиб, бюд-

жетнома таркибида асосий солиқ имтиёзлари

ва преференциялари тўғрисидаги маълумот-

ларни акс эттириш вазифаси юклатилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти-

нинг 2020 йил 6 июлдаги “Рақобат муҳитини

янада ривожлантириш ва иқтисодиётдаги дав-

лат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча

чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6019-сон

Фармонига асосан Давлат кўмагини кўрсатиш-

нинг монополияга қарши тартибга солиш воси-
талари мавжуд эмаслиги берилаётган имтиёз

ва преференцияларнинг самарасизлиги ва ра-

қобат муҳитига салбий таъсир камайтиш мақ-

садида Ўзбекистон Республикаси Монополияга

қарши курашиш қўмитасига қуйидаги вазифа-

ни амалга ошириш яни солиқ имтиёзлар, пре-

ференциялар ва фаолиятни амалга ошириш

учун эксклюзив ҳуқуқлар шаклида кўрсатила-

ётган давлат кўмагининг самарадорлиги усти-

дан давлат назоратини амалга ошириш ҳамда

улар рақобат муҳитига салбий таъсир этган

тақдирда, уларни бекор қилиш бўйича таклиф-
лар киритиш вазифаси юклатилди. Бундан таш-

қари, Фармон билан қўмитага тадбиркорлик

субъектларининг маъмурий юки ва харажатла-

рини, иқтисодиётда давлат иштироки даража-

сини камайтириш ва давлат кўмагини кўрсати-

лишини тартибга солиш учун имтиёзлар ва

преференциялар берилишида монополияга

қарши органнинг олдиндан розилигини олиш-

ни назарда тутувчи механизмни жорий қилиш-

ни, имтиёз ва преференцияларнинг реестрини

жорий этиш ва уларнинг самарадорлигини ба-

ҳолаш мезонларини ишлаб чиқишни ҳамда дав-

лат томонидан берилган имтиёз ва преферен-

цияларнинг самарадорлигини таҳлил қилиш

вазифаси юклатилди.

Хориж мамлакатлари тажрибаси таҳлили-

га кўра, солиқ имтиёзларининг самарадорлиги

турлича бўлиб, самарасиз имтиёзларининг улу-

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 3-сон

93

ши юқори ҳисобланади. Масалан, Буюк Брита-
ния, Германия ва Франция давлатларида ўрга-

нилган солиқ имтиёзларининг мос равишда

30,2, 25,0 ва 36,9 фоизи самарасиз эканлигини

кўриш мумкин. Самарасиз солиқ имтиёзлари-

нинг кўплиги жиҳатидан Франция ажралиб

турибди. В.Г.Пансковнинг фикрича, “солиқ

имтиёзларининг самарадорлигини баҳолаш

барча мамлакатларда ўтказилади. Францияда

2010 йилда солиқ имтиёзларининг самарадор-

лигини баҳолаш бўйича қўмита тузилган бў-

либ, унга ҳукумат таркибининг масъулиятли

вакиллари кирган. Ўрганишлар натижасида 385

турдаги солиқ имтиёзларидан 72 тури ёки 18,7

% самарали, 171 тасини самараси етарли эмас

ва 42 турдаги солиқ имтиёзлари самарасиз деб

тан олинган”. Россия Федерацияси ҳукумати

2019 йил 12 апрелда “Россия Федерацияси

солиқ харажатлари рўйхатини шакллантириш

ва солиқ харажатларини баҳолаш Қоидаларини

тасдиқлаш тўғрисида”ги 439-сон қарорини

қабул қилди. Ушбу ҳужжатга асосан солиқ им-

тиёзларининг самарадорлигини баҳолаш қуйи-

дагиларни ўз ичига олади: а) солиқ имтиёзла-

рини мақсадлилигини баҳолаш; б) солиқ им-

тиёзларининг

натижавийлигини

баҳолаш.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги,
Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат статистика

қўмитаси томонидан солиқ имтиёзларининг

самарадорлик даражасини баҳолаш бўйича

меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқиш долзарб

ҳисобланади.

Хўжалик юритувчи субъектларга берил-

ган имтиёз ва преференцияларнинг самарадор-

лигини баҳолаш ва уни мониторингини амалга

оширишда қуйдагиларни инобатга олиш керак:

Асосий тушунчалар:

ижтимоий самарадорлик – ижтимоий

инфратузилма ва бизнесни ривожлантириш,
аҳоли турмуш даражасининг оширилиши,

унинг ижтимоий ҳимояси, аҳоли бандлигини

таъминлаш учун қулай шароитлар яратилиши-

ни тасдиқловчи имтиёзлар самарадорлиги кўр-

саткичлари;

иқтисодий самарадорлик – мамлакат

иқтисодий ривожланишининг устувор йўна-

лишларидан келиб чиққан ҳолда берилган

имтиёзларнинг корхоналарни хўжалик фаолия-

тига (ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши, товар

(иш, хизмат)ларнинг сотилиши, таннархини

пасайиши, ишлаб чиқариладиган товар (иш,

хизмат)ларнинг турларини кенгайтирилиши,

даромадларни кўпайиши ва бошқаларга таъси-

рини баҳолаш;

имтиёзлар – хўжалик юритувчи субъект-

ларга, юридик шахслар бирлашмаларига, ноти-

жорат ташкилотларга, шу жумладан, хорижий

корхоналарга берилган солиқ, божхона имтиёз
ва преференциялари;

имтиёз олувчилар – товар (иш, хизмат)

ларни ишлаб чиқариш, сотиб олиш ва сотиш

билан шуғулланадиган хўжалик юритувчи

субъектлар, юридик шахслар бирлашмалари,

хорижий корхоналар;

самарадорликни баҳолаш бўйича вако-

латли орган;

имтиёзларнинг самарадорлигини баҳо-

лаш - иқтисодий, бюджет ва ижтимоий самара-

дорлик ҳамда рақобатга таъсири кўрсаткичла-

рини ҳисобга олган ҳолда хўжалик юритувчи

субъектлар, юридик шахслар бирлашмалари,

хорижий корхоналарга берилган имтиёзлар-

нинг самарадорлигини баҳолаш тартиб-тао-

миллари;

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ ко-

декси, ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар-

да амалда қўлланиладиган бошқа тушунчалар

ва атамаларни кўриб чиқиш;

Самарадорликни баҳолаш қуйидаги им-

тиёзлар бўйича амалга оширилади:

- солиқ ва йиғимлар;

- солиқ ва йиғимлар бўйича қарзларни

ҳисобдан чиқариш;

- божхона божлари ва тўловлари;
- субсидиялар ва нарх преференциялари;

- товарлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб

чиқаришда ва реализация қилишда эксклюзив

ҳуқуқлар бериш.

Самарадорликни баҳолашда қуйидаги

мезонлар ва кўрсаткичлардан фойдалани-

лиш тавсия этилади:

- солиқ ва йиғимлар турлари, ставкаси;

- ҳисобот даврига солиқ ва йиғимлар бў-

йича солиқ солиш базаси;

- имтиёзли солиқ ставкаси;

- ҳисобот йили учун камайтирилган солиқ

суммасининг базаси;

- имтиёзлар бериш натижасида солиқ

тўловчиларнинг имтиёзлари ҳисобига олинган

маблағларни мақсадларга ишлатиши;

- ҳисобот даврига асосий фондларнинг

қиймати;

- ҳисобот даврига иш ҳақи фонди;

- бюджетга ҳисобланган солиқлар миқ-

дори;

- бюджетга тўланган солиқ ва йиғимлар

миқдори;

- ҳисобланган божлари ва тўловлари миқ-

дори;

- бюджетга тўланган божхона тўловлари

миқдори;

Солиқ имтиёзларнинг иқтисодий сама-

радорлигини таҳлили қуйидаги маълумот-

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 3-сон

94

ларга асосан амалга ошириш мақсадга муво-
фиқ:

- товар (иш, хизмат)ларнинг асосий тури

бўйича ишлаб чиқариш ҳажмининг пулдаги

ифодаси, сотишдан тушадиган соф тушумни

ўсиши;

- янги турдаги товар (иш, хизмат)лари

ишлаб чиқариш ҳажмининг пул ёки натурадаги

ифодаси;

- экспорт ҳажмининг пул ифодаси, эск-

портнинг ўсиши;

- янги технология, ускуналар, ишлаб чи-

қариш қувватларини (ишлаб чиқариш корхо-

налар учун) миқдорий кўрсаткичлари, асосий

воситаларнинг қолдиқ қийматининг ўсиши;

- фаолиятга янги кашфиётлар, патентлар

ва саноат намуналарини жорий этилганлиги;

- ишлаб чиқариладиган (олиб келинади-

ган) товар (иш, хизмат)ларнинг таннархини па-

сайтиришга эришилганлиги, фойданинг ўсиши.

Имтиёзларнинг рақобат муҳити ва тад-

биркорлик фаолиятига таъсири таҳлили қу-

йидаги маълумотлар асосида амалга ошири-

лади:

- товар (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқа-

риш ва етказиб беришда берилган эксклюзив

ҳуқуқлар натижасида бозор иштирокчилари-
нинг сонини чекланиши, камайиши ёки бозор-

дан чиқиб кетиши;

- субъектларнинг бозорда рақобатлашиш

қобилиятини пасайиши, чекланиши ёки бозор-

га киришга тўсиқ яратилганлиги;

- бозор иштирокчиларини ҳамда баъзи

етказиб берувчиларнинг бошқа етказиб берув-

чиларга нисбатан ишлаб чиқариш ҳаражатла-

рини сезиларли даражада ошишига сабаб бўл-

маслиги ва бошқалар.

Имтиёзларнинг иқтисодий самарадорли-

гини баҳолаш таҳлил қилинган давр учун қу-
йидаги формулага мувофиқ хўжалик юритувчи

субъектларнинг бешта (ҳар бири 1 балл) иқти-

содий кўрсаткичи бўйича баллар йиғиндиси-

нинг ўртача кўрсаткичи сифатида ҳисобланади:

Кэ.э. = ∑ОПэ.э./5,

бу ерда:

Кэ.э. - иқтисодий самарадорлик коэффи-

циенти;

∑ОПэ.э. - қуйидаги бешта иқтисодий кўр-

саткич бўйича умумий балл:

- товар (иш, хизмат кўрсатиш) ишлаб чи-

қариш ҳажмининг ўсиши (ўсишга эришилган

бўлса – 1, акс ҳолда - 0);

- товар (иш, хизмат)лар сотишдан туша-

диган соф тушумнинг ўсиши (ўсишга эришил-

ган бўлса – 1, акс ҳолда - 0);

- асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати-

нинг (янги технология, ускуналар, ишлаб чиқа-

риш қувватларини янгилаш ҳисобига) ўсиши

(ўсишга эришилган бўлса – 1, акс ҳолда - 0);

- товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти-

нинг ўсиши (ўсишга эришилган бўлса – 1, акс

ҳолда - 0);

- товар (иш, хизматлар) нархларини ўзга-

риши (пасайишга эришилган бўлса – 1, акс

ҳолда - 0).

Агар Кэ.э. = 1 бўлса, имтиёзлар юқори

иқтисодий самарага эга.

Агар Кэ.э. ≥ 0,5 бўлса, имтиёзлар ўртача

иқтисодий самарага эга.

Агар Кэ.э. < 0,5 бўлса, имтиёзлар паст

иқтисодий самарага эга.

Имтиёзларнинг бюджет самарадорлиги-

ни баҳолаш бюджет самарадорлиги коэффици-

енти бюджетга мутлақ ўсишига нисбати сифа-

тида ҳисобланади.

Кб.э. = ОСЛt / (СНт - СНт-1) ,

бу ерда:

Кб.э. - бюджет самарадорлиги коэффици-

енти;

ОСЛt - охирги ҳисобот йили учун қўлла-

нилган имтиёзларнинг умумий миқдори;

СНt - охирги ҳисобот йили учун бюджетга

ва давлатнинг мақсадли жамғармаларига

тушган солиқлар ва тўловларнинг умумий

суммаси;

СНt-1 - охирги ҳисобот йилидан ўтган

ҳисобот йили учун бюджетга ва давлатнинг

мақсадли жамғармаларига тушган солиқлар ва

тўловларнинг умумий суммаси.

Бюджет самарадорлигининг салбий кўр-

саткичида Кб.э. = 0 коэффициенти қабул қили-

нади.

Тақдим этилган имтиёз юқори самарага

эга ва бюджет самарадорлиги коэффициенти

Кб.э. = 1 ташкил этади, агар бюджет самарадор-

лиги имтиёзларни беришдан хўжалик юритув-

чи субъект томонидан ижтимоий вазифаларни

амалга оширишни бевосита молиялаштириш

учун ажратилган бюджет маблағларини тежа-

ганида намоён бўлса.

Тадбиркорлик субъектларга берилган

имтиёзларнинг ижтимоий самарадорлигини

баҳолаш ижтимоий самарадорлик коэффи-

циент Кс.э.орқали қуйидагича ҳисобланади:

Кс.э. = ∑ОПс.э./5,

бу ерда:
Кс.э. - ижтимоий самарадорлик коэффи-

циенти, ∑ОПс.э. - бешта кўрсаткич бўйича уму-

мий балл.

Хўжалик юритувчи субъектларга берил-

ган имтиёзларни ижтимоий самарадорлик кўр-

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 3-сон

95

саткичлари сифатида қуйидагилар кўриб чи-
қилади:

- қўшимча иш ўринлари (яратилган бўлса

– 1, акс ҳолда - 0);

- ишчи ва ходимларни иш ҳақи (оши-

рилган бўлса – 1, акс ҳолда - 0);

- меҳнат шароитлари ва меҳнат муҳофа-

засини яхшилашга маблағлар йўналтирилган-

лиги (йўналтирилган бўлса – 1, акс ҳолда - 0);

- ижтимоий инфратузилмани ривожлан-

тиришга маблағлар йўналтирилганлиги (йў-

налтирилган бўлса – 1, акс ҳолда - 0);

- экологик хавфсизликни кўпайтиришга

маблағлар йўналтирилганлиги (йўналтирилган

бўлса – 1, акс ҳолда - 0).

Имтиёзлар юқори ижтимоий самарага эга

бўлади, агар ижтимоий самарадорлик коэффи-

циенти Кс.э. = 1 бўлса.

Имтиёзлар ўртача ижтимоий самарага эга

бўлади, агар ижтимоий самарадорлик коэффи-

циенти Кс.э. ≥ 0,6 бўлса.

Имтиёзлар паст ижтимоий самарага эга

бўлади, агар ижтимоий самарадорлик коэффи-

циенти Кс.э. < 0,4 бўлса.

Имтиёзлар ижтимоий самарага эга бўл-

майди, агар ижтимоий самарадорлик коэффи-

циенти Кс.э. = 0 бўлса.Тақдим этилган маълу-
мотлар ва ўтказилган таҳлиллар асосида вако-

латли орган томонидан таҳлилий ҳисобот

тайёрланади.

Хулоса ва таклифлар.

Амалдаги қонун

хужжатларга мувофиқ хўжалик юритувчи субъ-

ектларга бериладиган солиқ имтиёзлари бўша-
ётган маблағларни мақсадли вазифаларни ба-

жариш учун йўналтириш шарти билан ва бў-

шаётган маблағларни мақсадли ишлатиш на-

зарда тутилмаган ҳолда берилади. Солиқ имти-

ёзларнинг мақсадли ишлатилганлигини масо-

фадан туриб назорат қилиш тизими яратилма-

ганлиги сабабли, солиқ имтиёзларининг мақ-

садли ишлатилганлиги фақатгина солиқ ау-

дити жараёнида аниқланиши мумкин. Солиқ

имтиёзларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўл-

ган солиқ тўловчилар реестрини шаклланти-

риш. Шакллантирилган реестрдаги корхоналар

томонидан қўлланилган солиқ имтиёзлари-

нинг берилишига қараб мақсадли ва мақсадсиз

тоифаларга ажратиш тизимини яратиш ҳамда

айрим солиқ имтиёзлари солиқ тўловчи фао-

лиятини ташкил этгандан бошлаб муайян муд-

датга берилади. Солиқ тўловчида мазкур имти-

ёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи юзага келган ва

тугаш вақтини солиқ тўловчилар кесимида

юритилиш тизимини яратиш лозим. Солиқ

имтиёзларидан бўшаган маблағларни мақсадли

ишлатилиши юзасидан назорат тизимини яра-

тиш. Имтиёзлардан бўшаган маблағлар мақсад-

ли йўналтирилганлиги юзасидан солиқ тўлов-

чилар томонидан тақдим қилиниши лозим
бўлган солиқ ҳисоботлари шаклларини тако-

миллаштириш. Ҳисоботларни топширмаган ёки

ишончсиз ҳисобот тақдим қилган солиқ тўлов-

чилар имтиёзларини бекор қилиш тизимини

яратиш лозим.

Манба ва адабиётлар:

1.

Александров И.М. (2007) Налоги и налогообложение: Учебник.–7-e. изд., перераб. И доп..- Издательско-

торговая корпорация «Дашков и Ko». – 314 с.

2.

Александров И. М. (2009) Налоги и налогообложение: Учебник / И. М. Александров. — 10-е изд., перераб. и

доп. — М.: Издательско- торговая корпорация «Дашков и К, 228 с.

3.

3. Ефимова Е.Г.,Поспелова

Е.Б.(2014) Налоги и налогообложение: Учебное пособие. - М.: МИИР, - 235с.

4.

Милякова Н.В. (2008) Налоги и налогооблажение. Учебник. 7-е изд. Перераб. И доп.–М.:ИНФРА, С.33 Milyakova

N.V. (2008)

5.

Рахматуллаева Ф. (2016) ―Солиқ имтиёзларининг моҳияти ва иқтисодиётни рағбатлантиришдаги роли.

Молия илмий журнали №2/ 108 бет.

6.

А Курбанов З., Акрамов Ф. (2015) ―Солиқ имтиёзларининг молиявий ҳисобини такомиллаштириш

масалалари. Бизнес-эксперт илмий журнали №9

7.

Завалишина И.А. (2005) Солиқлар: назария ва амалиёт. Ўқув қўлланма. –Т.: “Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси”

нашриёт уйи. -14 б.

8.

Сравнение

эффективности

налоговых

льгот

в

индустриально

развитых

странах.–

http://council.gov.ru/media/files/41d4df1fc7427347f5a7.pdf. 2.10.2019.

9.

https://www.vestifinance.ru/articles/103651. 04.10.2019.

10.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси- Тошкент: Ғафур Ғулом нашриёт уйи 2020.- 640 б.

11.

Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси маълумотлари. www.soliq.uz.

12.

Слагода В.Г (2010) Краткий словарь экономических терминов / сост. – М.: ФОРУМ. – 128 с.

13.

Тютюрюков Н.Н., Тернопольская Г.Б., Тютюрюков В.Н. (2009) Налоговые льготы и преференции: цель -

одна, а механизм - разный // Налоговая политика и практика. N 10. С. 18-23.

14.

Милякова Н.В. (2008) Налоги и налогооблажение. Учебник. 7-е изд. Перераб. И доп.–М.: ИНФРА, С.33

Milyakova N.V.

15.

Постановление Правительство Российской Федерации от 12 апреля 2019 г. № 439, Москва Об

утверждении Правил формирования перечня налоговых расходов Российской Федерации и оценки налоговых расходов
Российской Федерации.

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР

Библиографические ссылки

Александров И.М. (2007) Налоги и налогообложение: Учебник.-7-е. изд., перераб. И доп..- Издательско-торговая корпорация «Дашков и Ко». -314 с.

Александров И. М. (2009) Налоги и налогообложение: Учебник / И. М. Александров. — 10-е изд., перераб. и доп. — М.: Издательско- торговая корпорация «Дашков и К, 228 с.

3. Ефимова Е.Г.,Поспелова Е.Б.(2014) Налоги и налогообложение: Учебное пособие. - М.: МИИР, - 235с.

Милякова Н.В. (2008) Налоги и налогообложение. Учебник. 7-е изд. Перераб. И доп.-М.:ИНФРА, С.ЗЗ Milyakova N.V. (2008)

Рахматуллаева Ф. (2016) —Солиц имтиёзларининг моцияти ва ицтисодиётни рагбатлантиришдаги роли. Молия илмий журнали №2/108 бет.

А Курбанов 3., Акрамов Ф. (2015) —Солик; имтиёзларининг молиявий цисобини такомиллаштириш масалалари. Бизнес-эксперт илмий журнали №9

Завалишина И.А. (2005) Солш^лар: назария ва амалиёт. Укув кулланма. -Т: "Ицтисодиёт ва хукуъ дунёси" нашриётуйи. -146.

Сравнение эффективности налоговых льгот в индустриально развитых странах.-http://council.gov.ru/media/files/41 d4dflfc7427347f5a 7.pdf. 2.10.2019.

https://wwvv.vestifinance.ru/articles/!03651. 04.10.2019.

Узбекистан Республикаси Солиц кодекси- Тошкент: Рафур Рулом нашриётуйи 2020.- 640 б.

Узбекистан Республикаси давлат соли к; кумитаси маълумотлари. www.soliq.uz.

Слагода В.Г (2010) Краткий словарь экономических терминов / cocm. - М.: ФОРУМ. - 128 с.

Тютюрюков Н.Н., Тернопольская Г.Б., Тютюрюков В.Н. (2009) Налоговые льготы и преференции: цель -одна, а механизм - разный // Налоговая политика и практика. N10. С. 18-23.

Милякова Н.В. (2008) Налоги и налогообложение. Учебник. 7-е изд. Перераб. И доп.-М.: ИНФРА, С.ЗЗ Milyakova N. V.

Постановление Правительство Российской Федерации от 12 апреля 2019 г. № 439, Москва Об утверждении Правил формирования перечня налоговых расходов Российской Федерации и оценки налоговых расходов Российской Федерации.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов