Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr
www.e-itt.uz
322
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚЛАРНИ УНДИРИШ МЕХАНИЗМИНИ
ТАКОМИЛЛАРШТИРИШДА ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАРНИНГ ИЛҒОР ТАЖРИБАЛАРИ
PhD
Махмадустов Жалол Махмадустович
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Аннотация.
Мақолада жисмоний шахслар учун солиқ солинадиган базани белгилашдаги
услубий муаммоларни кўриб чиқилади. Ҳуқуқий базаларни, даромадларни таснифлаш, чегирмалар
ва риоя қилишни таҳлил қилиб, солиқ органлари дуч келадиган мураккабликларни ўрганади.
Халқаро стандартларнинг қиёсий таҳлили ва келажакдаги тенденцияларга назар ташлаш
сиёсатчилар ва солиқ мутахассислари учун қимматли тушунчаларни беради. Ушбу муаммоларни
тушуниш адолатли ва самарали индивидуал солиқ тизимини ривожлантириш доирасида
иқтисодчи олимларнинг тадқиқотлари ўрганилиб, хулоса ва таклифлар шакллантирилди.
Калит сўзлар:
боқиманда қарздорлик, банкрот, ер солиғи, кўчмас мулк, маҳаллий бюджет,
маҳаллий бюджет даромадлари, маҳаллий ҳокимият органлари, маҳаллий солиқлар, ресурс
солиқлари, солиқ, бюджет, солиқ ставкаси, солиқ ҳисоботи, солиқ тушумлари, солиқ имтиёзлари.
ПЕРЕДОВОЙ ОПЫТ ЗАРУБЕЖНЫХ СТРАН ПО СОВЕРШЕНСТВОВАНИЮ МЕХАНИЗМА
ВЗИМАНИЯ НАЛОГОВ С ФИЗИЧЕСКИХ ЛИЦ
PhD
Махмадустов Жалол Махмадустович
Ташкентский государственный экономический университет
Аннотация.
В статье рассматриваются методологические проблемы определения
налоговой базы для физических лиц. Исследует сложности, с которыми сталкиваются
налоговые органы, путем анализа законодательной базы, классификации доходов, вычетов и
соблюдения требований. Сравнительный анализ международных стандартов и взгляд на
будущие тенденции дают ценную информацию политикам и специалистам в области
налогообложения. Для понимания этих проблем в рамках разработки справедливой и
эффективной системы индивидуального налогообложения были изучены исследования
экономистов, сформулированы выводы и предложения
.
Ключевые слова:
долг, банкротство, земельный налог, недвижимость, местный бюджет,
доходы местного бюджета, органы местного самоуправления, местные налоги, ресурсные
налоги, налог, бюджет, налоговая ставка, налоговая отчетность, налоговые поступления,
налоговые кредиты.
BEST PRACTICES OF FOREIGN COUNTRIES IN IMPROVING THE MECHANISM OF TAX
COLLECTION FROM INDIVIDUALS
PhD
Makhmadustov Jalal Makhmadustovich
Tashkent State University of Economics
Abstract.
The article considers the methodological problems in determining the tax base for
individuals. Explores the complexities facing tax authorities by analyzing legal frameworks, income
classification, deductions and compliance. A comparative analysis of international standards and a look at
future trends provide valuable insights for policymakers and tax professionals. To understand these
problems, within the framework of the development of a fair and effective individual tax system, the
researches of economists were studied, and conclusions and proposals were formulated.
Key words:
debt, bankruptcy, land tax, real estate, local budget, local budget revenues, local
authorities, local taxes, resource taxes, tax, budget, tax rate, tax reporting, tax revenues, tax credits.
VII SON - NOYABR, 2023
UO‘K: 336.226.111
322-328
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr
www.e-itt.uz
323
Кириш.
Бугунки кунда жисмоний шахслардан олинадиган солиқ маъмуриятчилигини
такомиллаштириш борасида қатор илмий йўналишларда тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Жисмоний шахсларни солиққа тортишни пайдо бўлиш манбаларини аниқлаш, солиқ
маъмуриятчилигини такомиллаштириш, солиққа тортишнинг халқаро стандартларини
қўллаш, мазкур жараёнларнинг мониторингни юритиш, автоматлаштириш, дастурлаш ва
рақамлаштириш орқали ҳисоб ва назорат самарадорлигини ошириш, солиққа тортишни
замонавий усулларини жорий этиш муҳим тадқиқот йўналишларидан ҳисобланади. Жумладан,
ресурслардан фойдаланишда иқтисодий механизмларга устуворлик берилиши орқали улардан
фойдаланишни тартибга солиш механизми яратилди ва бу жараён даврга мос равишда
такомиллашиб
бормоқда. Ресурслардан самарали фойдаланишга қаратилган иқтисодий
механизм элементларининг энг муҳими –
бу албатта солиққа тортишдир. Бу ўз навбатида турли
даражадаги бюджетлар ва бюджетдан ташқари фондларни шакллантириш учун зарур
Адабиётлар шарҳи.
Жисмоний шахслардан ундиралидан солиқлар базасини аниқлашнинг методлогик
масалалари мавзусига оид қисқача адабиётлар шарҳини келтирамиз.
Aбрамовнинг
(2009)
фикрига кўра “Жисмоний шахслардан солиқларни ҳисоблаш ва
ундириш усуллари: манбадан ушлаб қолиш, декларация бўйича ўз
-
ўзини ҳисоблаш, кадастр
усулида ундиришда ҳисоб
-
китобларни аниқ белгилашдан иборат ва уларни такомиллаштириш
йўналишлари, солиқ маъмурияти
жараёнини бирлаштириш, солиқ тўловчини рўйхатдан
ўтказиш жойида шахсий даромад солиғини олиш, мулкни сотишдан олинадиган даромад солиғи
маъмуриятини такомиллаштиришдан иборат”.
Франтсуа Кене
(2008)
“Давлат харажатларини қоплашда жисмоний шахслардан солиқ
ундириш йўналишида эр эгаларидан ундириладиган солиқ ва уй ёки кўчмас мулкни ижарага
беришдан олинган даромадларни солиққа тортиш орқали давлат харажатларини қоплаш
йўлларидан бири сифатида эътироф этган. Бундай даромад олиш усули солиқ тўловчи учун
ортиқча ҳаражат ва оғир меҳнатга асосланмаган фойдани ташкил қилишини таъкидлаб ўтди”.
Delyagin (2009)
“Жамиятнинг ўзбошимчалик ва талон
-
тарож қилганларга бўлиниб
кетишини бартараф этиш, бозор муносабатларини маданиятли тарзда мустаҳкамлаш учун
жисмоний шахслардан компенсацион солиқларни ундиришни жорий этиш мақсадга мувофиқ
деб ҳисоблайди”.
Жисмоний шахслардан солиқларни ундириш нуқтаи назаридан олим Aронов
(2004)
“Агар
солиқ ундиришнинг ҳаддан ташқари оғир усуллари танланса, солиқ ҳисоби ва ҳисоботининг кўп
шакллари кераксиз равишда белгиланган бўлса, унда асоссиз қатъий солиқ назорати
воситаларидан фойдаланиш керак бўлиши мумкин” деб таъкидлаган”.
Михина
(2005)
эса ўзининг қарашларида кўчмас мулк солиғини жорий қилишнинг
маҳаллий бюджет даромадлари базасига таъсирини таҳлил қилиб тегишли тавсияларни берган.
Кузнецов
(2008)
“Жисмоний шахсларни шахсий даромадларни солиққа тортиш тизимини
ислоҳ қилишда кўпинча адолат тамойили бузилади, солиқ имтиёзларининг иқтисодий
асосланган миқдорларини аниқлаш воситаларидан тўлиқ фойдаланилмайди, солиқларнинг
ижтимоий йўналтирилган роли кам
баҳоланади, бу ривожланган хорижий мамлакатлар
бюджетларида этакчи ўринни эгаллайди. Жамиятда амалдаги солиққа тортиш тартиби нафақат
солиқ тўловчиларнинг турли гуруҳлари ўртасидаги ижтимоий тафовутни юмшатади, балки
аксинча, ижтимоий ва мулкий чекланиш ва ижтимоий зиддиятларни кучайтиради. Натижада
солиқ тўловчилар ва давлат манфаатлари ўртасида қарама
-
қаршилик, солиқ ундиришнинг паст
даражаси мавжуд бўлиб, бу амалдаги қонунчиликнинг бузилиши билан боғлиқ”деб ҳисоблайди.
Селезнев, Доценко
(2006)
нинг фикрига кўра “Маҳаллий бюджетларнинг реал
молиялаштириш тақчиллиги муаммоси билан боғлиқ ҳолда маҳаллий бюджетлар
даромадларини шакллантириш тизимида жисмоний шахслардан солиқларни ундириш
-
муҳим
макроиқтисодий вазифа” деб ҳисоблайдилар.
Сухарев
(2020)
эса “Барча даражадаги бюджет даромадлари манбаларини тубдан
ўзгартириш, бюджет механизмини рағбатлантиришга йўналтирилган харажатларни самарали
фаолият натижаларни жорий этиш тизимида жисмоний шахслардан солиқларни ундириш
механизмини илгари суради”.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr
www.e-itt.uz
324
Тадқиқот методологияси.
Таҳлил жараёнида маълумотларни статистик гуруҳлаш, қиёсий ва трендли таҳлил
усулларидан фойдаланилди. Мақолада жисмоний шахслардан олинадиган солиқларни ундириш
механизмини такомиллаштириш йўлларини таъминлашга қаратилган илмий
-
назарий
қарашлари қиёсий таҳлил қилинган.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Турли соҳлардаги тадбиркорларда солиқ юкининг нотекис тақсимланишига асосий
сабаблар корхоналарнинг турларига, уларнинг фаолиятига қараб турли хил солиқ
ставкаларининг жорий қилинишидадир. Барча моделларнинг умумий белгилари сифатида
ривожланган қонунчилик
базаси, вужудга келадиган мунозара, вазифалар ва вазиятларни ҳал
этишнинг ҳуқуқий ва иқтисодий воситалари, механизм ва усуллари ҳамда солиқ идораларининг
солиқ тўловчилари олдида ишончга ва юксак обрўга эга эканлиги, юқори иш ҳақи, ахборот
базасининг юқорилиги, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлиги,
шунингдек, вазирликлар ва идоралар вазифалари аниқ чегаралаб қўйилганлиги ва улар ишида
бир
-
бирини такрорлаш йўқлиги ҳамда ҳукуматнинг вакили бўлган ва унинг номидан иш олиб
борадиган солиқ
агенти (инспектор)нинг катта аҳамиятга ва обрўга эгалиги, кадрларни таҳлил
этиш, ўрганиш, олдиндан белгилаш, ўқитиш, солиқ тўловчилар билан алоқалар бўйича
институтларнинг мавжудлиги, айниқса ахборот билан алмашиниши соҳасида молия органлари
солиқ идоралари ва банк тизими билан чамбарчас боғланган
Хорижий тажрибаларни таҳлил қилганимизда қуйдагилар аниқланди. Буюк Британияда
эса солиқ тўлашдан бўйин товлаш учун жарималар етарлича эҳтиёткорлик чораларини
кўрадиган бўлсак, солиқ органларига хато ҳақида хабар берган бўлсангиз жарима
белгиланмайди. Эҳтиёткорлик чораларини кўрмаган бўлса ёки солиқ суммасини тўламаган
бўлсангиз, 30 %
-
гача, агар хато қасддан қилинган бўлса, 70 %гача, агар хато қасддан қилиниб
уни яширишга ҳаракат қилган бўлса, 100 %гача белгиланган тартибда жарима солишга сабаб
бўлади. Энг оғир жазо ҳукми эса 3 йилдан 17 йилгача озодликдан маҳрум қилиш тартиби
белгиланган.
Литва давлатида солиқ судаси шартномаси тузилади. Бунда солиқ судаси шартномаси —
солиқ қарзини тўлашни кечиктиришнинг турлари бўлинади (график асосида, маълум муддатга
кечиктириши мумкин). Мазкур солиқ судаси шартномасининг 86
-
моддасига асосан солиқ
органини рухсати билан мавжуд солиқ қарзини бошқа алоқадор солиқ тўловчига юклаш
мумкин. Шартноманинг 88
-
моддасига асосан, солиқ тўловчи фаолиятига молиявий қийинчилик
келтириб чиқариш ҳолати кўзатилса, шартнома (солиқ кредити) тузган ҳолда солиқ қарзини
тўлаш муддатини узайтириш мумкин. Бунда, Фуқаролик кодексига мувофиқ гаров, кафиллик
билан таъминланади. Шартноманинг 107
-
моддасида солиқ қарзини ундириш даври 5 йил этиб
белгиланган.
Австралия давлатида солиқ қарзини тўлаш учун кўпроқ вақт ажратиш учун солиқ
тўловчиларнинг сўровларига жавобларни автоматлаштирадиган реал вақтда қарзни бошқариш
тизимини яратиш учун сунъий ақл билан бирга башоратли моделлаштиришни қўллайди. Тизим
солиқ тўловчилар томонидан белгиланадиган тўлов шартларини белгилайди, уларнинг
прогнозлаштирилган мойиллиги ва тўлов қобилияти асосида белгиланади.
Маълумки, давлат тузилиши нуқтаи
-
назаридан АҚШ федерал
(
Шамситдинов,
Шамситдинова
, 2011)
давлат ҳисобланиб, унинг солиқ тизими ҳам уч поғона: федерал солиқлар,
штат солиқлари ва муниципал маҳаллий солиқлардан иборат. АҚШда аҳолидан олинадиган
даромад солиғи «personal income tax» ёки «individual income tax» солиғи деб аталади ва у тўрт
турга бўлинади:
1. Федерал даромад солиғи (Federal income tax).
2. Штатлар даромад солиғи (State income tax).
3.
Социал ҳимоялаш солиғи (Social Security tax yoki Social Insurance tax).
4. Тиббий суғурта учун тўловлар (Medicare tax).
Федерал даромад солиғи (Federal income tax) бутун давлат миқёсида бир хил тартибда
прогрессив солиқ ставкаларини қўллаган ҳолда ундирилади. Аммо бу солиқ айрим (масалан,
Аляска, Флорида, Невада, Южная Дакота, Техас, Вашингтон, Янги
-
Гемпшир ва Теннесси)
штатларда ундирилмайди, яъни бу штатларда яшовчи аҳоли фақат федерал даромад солиғини
тўлайдилар. Бироқ бу штатларда даромад солиғи ўрнини босадиган бошқа солиқлар, масалан
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr
www.e-itt.uz
325
Невада штатида қимор ўйинлари ва шоу бизнесдан олинадиган махсус солиқлар (gambling tax)
ундирилса (айниқа Лас
-
Вегас шаҳрида), Янги
-
Гемпшир ва Теннесси штатларида аҳолидан
банкдаги депозитларидан олган фойдаси ҳамда диведендлардан оладиган даромадларидан 5
-6
фоизлик солиқ ундирилади
(
Худойқулов, Бабаев
ва бошқ
., 2016).
Cингапурда бизнес юритувчи тадбиркорлар (резидент ва норезидентлар)дан олинган
даромадлари пайдо бўлганда ва чет элдан олинган даромадлар Сингапурга ўтказилганда ёки
ўтказилган деб ҳисобланганда солиққа тортилади. Норезидентлар, агар улар Сингапурда пайдо
бўлган деб ҳисобланса, айрим турдаги даромадлар (масалан, фоизлар, роялти, техник хизмат
тўловлари, кўчар мулк ижараси) бўйича УҚС (ушлаб қўйилган солиқлар) тўланади. Жисмоний
шахс Cингапурда резидент бўлишидан қатъий назар, даромад ҳисобланган ёки ундан олинган
бўлса солиққа тортилади. Cингапурдан ташқаридаги манбалардан олинган даромад, агар у
Cингапурда резидент жисмоний шахс томонидан Cингапурдаги ҳамкорлик орқали олинган
бўлсагина солиққа тортилади. Резидент жисмоний шахслар маълум шахсий нафақалар олиш
ҳуқуқига эга ва уларга 0 %дан 22 %гача бўлган босқичма
-
босқич солиқ ставкалари қўлланилади
(2024 йилги баҳолаш йилидан 24%). Норезидент жисмоний шахслар ҳеч қандай шахсий нафақа
олиш ҳуқуқига эга эмаслар ва 22% миқдоридаги ягона ставка бўйича солиққа тортиладилар
(2024 йил ҳисобланган йилдан бошлаб 24%). Имтиёз сифатида норезидентларни иш билан
таъминланишидан олинадиган даромад 15% юқори белгиланган ставкада ёки резидент
ставкасида шахсий нафақаларни ҳисобга олган ҳолда яхлитланади.
Жисмоний резидентнинг солиққа тортиладиган даромади (шахсий нафақалар
ҳисоблангандан кейин) прогрессив ставкалар бўйича даромад солиғи ҳисобланади. 2022 йилдан
2024 йилгача (даромад йиллари 2021 йилдан 2023 йилгача) баҳолаш йиллари учун жорий
ставкалар 2
-
жадвалда кўрсатилган.
Норезидент жисмоний шахсларга эса 22% (баҳолаш
йилидан бошлаб 24%) бир текис ставка бўйича солиқ солинади, бундан мустасно, бандлик
даромадига 15% текис ставка ёки шахсий имтиёзлар билан резидент ставкалари бўйича солиқ
солинади, қайси
бири юқорироқ солиқни келтирса. Норезидент директорнинг мукофоти
пасайтирилган ставкага тааллуқли эмас ва 22% (2024 йил ҳисобланган йилдан 24%) ушлаб
қолинган солиқ (УҚС) норезидент агентига тўланган мукофотдан ушлаб қолиниши керак.
1-
жадвал
Сингапурда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи
Солиқ солинадиган даромад
(SGD)
Солиққа тортиш йиллар
(2022 йил ва 2023 йил)
2024 йилда солиққа
тортиш
Юқори меъёрлари
(1-
устун бўйича)
Юқори меъёр
бўлмаган
1-
устунда
солиқ (
SGD)
Оширилган
фоиз (%)
1-
устунда
солиқ (
SGD)
Оширилган
фоиз (%)
0
20 000
-
-
-
-
20 000
30 000
-
2,0
-
2,0
30 000
40 000
200
3,5
200
3,5
40 000
80 000
550
7,0
550
7,0
80 000
120 000
3 350
11,5
3 350
11,5
120 000
160 000
7 950
15,0
7 950
15,0
160 000
200 000
13 950
18,0
13 950
18,0
200 000
240 000
21 150
19,0
21 150
19,0
240 000
280 000
28 750
19,5
28 750
19,5
280 000
320 000
36 550
20,0
36 550
20,0
320 000
500 000
44 550
22,0
44 550
22,0
500 000
1 000 000
84 150
22,0
84 150
23,0
1 000 000
194 150
22,0
199 150
24,0
1-
жадвалда Сингапур давлатида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини
шкалаларга ажратилган ҳолда 2022 йил ва 2023 йилларда бўлган солиқ ставкалари
даромадларни миқдорига қараб белгиланади. Шунингдек, Сингапурда 3 йилга мўлжалланган
солиққа тортиш тизими мажуд бўлиб, 2022
-
2024 йилларга мўлжалланган солиқ ставкалари
олдиндан белгилаб, солиқ тўловчиларга маълумот сифатида ахборот бериб борилади. Бундан
148
https://taxsummaries.pwc.com/singapore/individual/taxes-on-personal-income
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr
www.e-itt.uz
326
ташқари Сингапурда индивидуал чегирмалар меъёрлари келтирилган. Бунда асосан иш билан
боғлиқ харажатлар, агар улар тўлиқ ва фақат Сингапур ҳудудида олинган даромад ишлаб
чиқаришга сарфланган бўлса, иш билан боғлиқ даромаддан чегириб ташлаш мумкин. Ушбу
харажатлар ходим томонидан ўз хизмат вазифаларини бажариш учун қилинган бўлиши керак
ва иш берувчи томонидан қопланиши мумкин эмас, яъни капитал хусусиятга эга ёки жамоат
транспортида амалга оширилади.
Худди шунингдек, шахсий чегирмалардан одатда, тасдиқланган хайрия ташкилотлари,
жамғармалар ва грант берувчиларга малакали хайриялар учун 250% чегирма талаб қилиниши
мумкин. Ипотека чегирмаси сифатида фоиз харажатлари, агар у тўлиқ ва фақат солиққа
тортиладиган даромадни ишлаб чиқаришда амалга оширилса, чегириб ташланиши мумкин.
Шундай қилиб, ипотека фоизлари фақат тегишли мулк даромади бўйича чегириб ташланади.
Абонент тўловлари бўйича жисмоний шахс ишга жойлашиши шарти билан аъзолик талаб
қилинадиган касбий институтлар ёки жамиятларга йиллик обуналарни чегириб ташлаши
мумкин. Касбий янгиланишлар, билим ва алоқаларни олиш учун йирик ташкилотларга ёки
жамиятларга обуна бўлиш одатда чегирма сифатида, шунингдек, бу шахснинг иш
мажбуриятлари билан боғлиқ бўлса,
рухсат этилади. Ҳар қандай ундирилмаган савдо
йўқотишлари ёки капитал тўловлари мавжуд қоидаларга риоя қилган ҳолда солиқ тўловчининг
келажакдаги даромадидан тўлиқ фойдаланилгунга қадар келгуси йилларга ўтказилиши
мумкин. Фойдаланилмаган ҳар қандай хайриялар солиқ тўловчининг келажакдаги даромадидан
компенсация қилиш учун кўпи билан беш йилгача бўлган йилларга ўтказилиши мумкин.
Ҳиндистонда
жисмоний шахсларни солиққа тортишда асосан шахсий даромад солиғига
алоҳида аҳамият берилади. Бунда Ҳиндистонда жисмоний шахсларга солиқ солиш, биринчи
навбатда, тегишли солиқ йилида уларнинг яшаш ҳолатига асосланади. Жисмоний шахсларнинг
яшаш ҳолати ҳар бир солиқ йили учун мустақил равишда белгиланади ва тегишли солиқ йили
ва ўтган йиллар давомида Ҳиндистонда (турар жойида яшаши) жисмоний мавжудлиги асосида
аниқланади. Жисмоний шахс учун турар
-
жойнинг қуйидаги турлари кўзда тутилган:
-
Ҳиндистонда яшовчи (булар ҳам икки тоифага бўлинган):
Резидент ва оддий резидент (РОР).
Резидент, лекин оддий резидент эмас (РОРE).
-
Ҳиндистонда (НР) норезидент.
Ҳиндистоннинг
солиқ қонунларига кўра, солиққа тортиш доираси жисмоний шахснинг
яшаш жойига қараб фарқланади:
-
РОРлар Ҳиндистонда
қаэрда бўлишидан қатъий назар, бутун мамлакатлар бўйлаб
даромадларидан солиққа тортилади;
-
РОРEлар фақат Ҳиндистондан келиб чиққан ёки Ҳиндистонда жойлашган бизнес ёки
касбдан Ҳиндистонда олинган ёки олинган деб ҳисобланган даромадга нисбатан солиққа
тортилади.
Америкада федерал бюджет даромадларининг асосий қисмини аҳолидан олинадиган
даромад солиғи ташкил қилади. Унинг субъекти бўлиб жисмоний шахслар, юридик шахс
статусига эга бўлмаган якка тартибдаги корхоналар ва шерикликка асосланган корхоналар
ҳисобланадилар. Энг кам иш ҳақи соатига 8
-
10 долларни ташкил этади. АҚШ Президенти Б.
Клинтон режасига асосан киритилган жисмоний шахслар даромад солиғи ставкалари қуйидаги
жадвалда келтирилган. АҚШнинг 50 штатидаги солиқ даромадлари тузилмаси федералдан
жиддий фарқ қилади. Тўлиғича жисмоний шахслардан солиқ тушумлар умумий
даромадларнинг тахминан 80 фоизини ташкил қилади, қолган 20 фоизи эса –
федерал
субсидиялардир. Умумий ҳажмда якка тартибдаги тадбиркорлар сотувидан олинадиган солиқ
тушумлари улуши 30
-
40 фоизга этади. Унинг солиққа тортиш объекти бўлиб, товар ва
хизматларнинг қиймати ҳисобланади. Солиқ ставкалари штатлар томонидан белгиланади ва 4
-
8 фоиз оралиғида бўлади. Аҳолидан олинадиган даромад солиғи 44 штатда олинади,
қолганларида у маҳаллий ўз
-
ўзини бошқариш ташкилотларига ўтади. Солиқ ставкаси 2
-10
фоизгача оралиқда бўлади ва ушбу солиқнинг солиққа тортиш объектлари фарқланади. Аммо
фойдаланишнинг бир хил ва қулай бўлиши учун кўпчилик штатлар ўз ставкаларини манбайи
сифатида, федерал солиқнинг маълум фоизини асос қилиб оладилар. Бунда штатлар солиқ
декларациясининг ўз шакли бўлиб, уларда тўланган солиқ суммаси субъектларнинг федерал
солиқ бўйича солиққа тортиш мажбуриятлари аниқланганда чегириб ташланади. Қарийб барча
штатларда жисмоний шахслар қаторида юридик
шахслардан ҳам мол
-
мулк солиғи ундирилади.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr
www.e-itt.uz
327
Германияда жисмоний шахсларнинг жами даромадлари солиққа тортиш базаси
ҳисобланади. Солиқ декларацияси асосида ёки тоифа асосида яъни даромаднинг қишлоқ ва
ўрмон хўжалигида ишлашдан, ҳунармандчилик фаолиятидан, мустақил фаолиятидан, ёлланма
меҳнатидан, мол
-
мулкни ижарага беришдан ва бошқалардан даромад солиғи сифатида
тўланиши мумкин. Ҳар бир тоифага нисбатан ўз чегирмалари қўлланилиши мумкин. Уйдан ишга
қатнашдаги жамоат транспорти ҳаражатлари чегирилади. Ижтимоий суғурта фондлларидан
бериладиган тўловлар,
давлат ижтимоий ёрдами солиққа тортилмайди.
Италияда даромад солиқларини ундириш усуллари солиқларни тўғридан
-
тўғри бюджетга
ўтказиш, суммалар тўлаш вақтида солиқларни ушлаб қолиш, улпон рўйхати —
солиқ реэстри
воситасида солиқ ундириш тарзида таснифланади. Италияда солиқларни ундириш чоғида солиқ
реэстридан солиқ тўловчи солиқни тўғридан
-
тўғри тўлаш ёки суммани тўлаш вақтида ушлаб
қолиш воситасида тўланмаган ҳолларда фойдаланилади. Бундай ҳолларда солиқ бошқармалари
тўловни махсус реэстрда —
ундирув рўйхатида қайд этиш йўли билан таъминлайдилар. Реэстр
маҳаллий солиқ бўлмаса, чет эллик юридик шахслар фойдасига ўтказиладиган фоизлар,
дивидендлар ва бошқа тўловларни банк қабул қилмайди. Бу тартиб бекор қилиниб, солиқ ушлаб
қолмаганлик учун 50,0 дан 300,0% гача жарима солиш жорий этилган
Испания бюджетининг асосий даромад қисми жисмоний шахслардан олинадиган даромад
солиғи таминлайди. 1995 йилда бу турдаги солиқлар Федерал бюджет даромадининг 38
фоизини ёки 5399 млрд. песетни ташкил қилди. Кўпчилик Эвропа мамлакатларига нисбатан
Испанияда солиққа тортиш базаси кенг бўлиб, ойлик иш ҳақидан олинадиган солиқдан
ташқари, тадбиркорлик ва касбий фаолиятидан олинган даромаддан, капитал сармоядан
олинадиган дивиденд, ҳамда пенсия ва ишсизлик учун олинадиган нафақалар ҳам киради.
Лекин касаллик нафақаси, давлат стипендиялари, лоторея ютуқлари, ишдан бушаётгандаги бир
марталик нафақалар даромад солиғига тортилмайди.
Хулоса тариқасида жисмоний шахслардан олинадиган солиқларни ундиришда хорижий
тажрибалардан АҚШ, Германия, Италия, Испания, Ҳиндистон, Цингапур, Белоруссия ва
Озарбайжон далватларини тажрибалари асосида солиққа тортиш тизими юзасидан илмий
-
тадқиқот ишимизни бойитганмиз. Бунда асосан солиққа тортишни декларация усулида АҚШ,
Германия, Италия, Испания тажрибаларидан ва жисмоний шахсларни тўлов манбаида солиққа
тортиш Ҳиндистон ва Цингапур тажрибаларидан, шунингдек, Белоруссия ва Озарбайжон
давлатларининг жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб
-
китоблари бўйича
тажрибаларидан кенг фойдаланилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб қуйидагиларни таклиф қиламиз:
Жисмоний шахслардан солиқ ундириш самарадорлиги ва самарадорлигини ошириш
мақсадида қуйидаги таклифлар тавсия этилади:
Жараёнларни соддалаштириш ва солиқ тўловчилар учун қулайликни ошириш учун солиқ
топшириш, тўлаш ва алоқа қилиш учун кенг қамровли рақамли платформани жорий қилиш.
Солиқларни онлайн тарзда топшириш учун интуитив ва қулай интерфейсни ишлаб чиқиш,
бу эса жисмоний шахсларнинг махсус билимга муҳтож бўлмасдан тизимда осонгина
ҳаракатланишини таъминлаш.
Жисмоний шахсларга ўз смартфонларидан қулай тарзда декларация топшириш,
билдиришномалар олиш ва тегишли солиқ маълумотларидан фойдаланиш имконини берувчи
солиқ бошқаруви учун мобил иловаларни жорий этиш.
Солиқ тўловчилар томонидан тақдим этилган маълумотларни ўзаро текшириш,
хатоларни камайтириш ва қасддан ёки қасддан ноаниқликлар хавфини камайтириш учун
автоматлаштирилган маълумотларни текшириш воситаларидан фойдаланиш.
Жисмоний шахсларни эрта топшириш, аниқ ҳисобот бериш ва риоя қилиш муддатларига
риоя қилиш учун мукофотлаш учун босқичли рағбатлантириш тизимини жорий этиш.
Рағбатлантириш солиқ имтиёзлари, чегирмалар ёки бошқа моддий имтиёзларни ўз ичига
олиши мумкин.
Даромад даражасини ҳисобга оладиган, юқори даромад олувчиларнинг адолатли
ҳиссасини таъминлаган ҳолда, паст даромадли шахсларга ёрдам берадиган прогрессив солиқ
ставкалари тузилиши имкониятларини ўрнатиш.
149
http
://wо
rldtaxes.ru
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr
www.e-itt.uz
328
Ушбу таклифларни биргаликда амалга ошириш янада самарали, шаффоф ва солиқ
тўловчилар учун қулай бўлган якка тартибдаги солиқларни ундириш механизмини яратишга,
қонунчиликнинг ихтиёрий бажарилишини рағбатлантиришга ҳамда адолатли ва адолатли
солиқ тизимини таъминлашга хизмат қилади.
Aдабиётлар/Литература/Reference:
Maxmadustov J. (2023) Jismoniy shaxslardan olinadigan soliqlarni undirish mexanizmini
takomillashtirish: (PhD) ilmiy darajasini olish uchun yozilgan diss. avtoreferati.
–
Toshkent.
Normurzaev, U. (2021) "Puti effektivnogo ispolzovaniya nalogovыx lgot dlya podderjki
predprinimateley."
Ekonomika
i
innovatsionnыe
texnologii,(4):
355
-362.
https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11954
Абрамов А.П., (2009) Совершенствование методов исчисления и взимания налогов с
физических лиц. М.: Вестник томского государственного университета,. № 320, 146 с.
Аронов А.В., Кашин В.А. (2004) Налоги и налогообложение. М.: Экономистъ, 560 с.
Делягин М.Г. (2009) Как самому победить кризис. Наука экономить, наука рисковать:
простые советы!
-
М.: АСТ: Астрель,
-
477 с. (Красная обложка) ISBN 978
-5-17-058456-7.
Кене, Ф. (2008) Физиократы. Избранные економические произведения/ Ф. Кене, А.Р.Ж. Тюрго,
П.С. Дюпон де Немур. [тарж. франс., англ., нем.] –
М.: Ексмо, –
1200 б.
Кузнецов А.В. (2008) Перспективы изменения системы уплаты налога на доходы
физических лиц // Налоговая политика и практика. № 8.
Михина Е.В. (2005) Налог на недвижимост и перспективы его развития в регионе. и.ф.н.
илмий даражасини олиш учун тайёрланган диис. автореферати.
-
М.: б.
-6.
Нормурзаев U. (2021). Анализ эффективности налоговых льгот и преференций в поддержке
определенных секторов с целью дальнейшего повышения инвестиционной привлекательности в
Узбекистане. Economics and Education, (6), 82–
86. https://doi.org/10.55439/ECED/vol_iss6/a285
Нормурзаев, У. (2021). Способы использования эффективных методов путем
предоставления налоговых льгот для поддержки предпринимателей. Экономика И Образование,
(3), 91
–95. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/7191.
Нормурзаев, У. (2022). Hукуматимиз томонидан солиқ маъмурчилиги бўйича 2018
-2022
йилларда амалга оширилган солиқ ислоҳотлари натижалари. Иқтисодиёт ва инновaцион
технологиялар, 10 (5), 325–
330. https://doi.org/10.55439/EIT/vol10_iss5/a35
Нормурзаев, У. (2023). Ўзбекистонда солиқ сиёсатини такомиллаштириш ва унинг
барқарорлигини таъминлаш йўллари. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 1(6), 177–
182.
https://doi.org/10.60078/2992-877X-2023-vol1-iss6-pp177-182
Селезнев А., Доценко Н. (2006) Доходный потенциал регионов и его общегосударственное
значение / Экономист.
- N 9. -
С. 12
-22.
Сухарев И.Р., Сухарева О.А. (2020) Учет налога на прибыль. М.: ИД ФБК
-
ПРЕСС.
Худойқулов С.К., Бабаев Ш.Б., Ражапов Ш.З., (2016) Жисмоний шахсларнинг даромадларини
солиққа тортишнинг хорижий тажрибаси ва унинг афзалликлари «Иқтисодиёт ва инновацион
технологиялар» илмий электрон журнали. № 1, январь
-
февраль.
Шамситдинов Ф.Ш., Шамситдинова Ф.Ш. (2011) //Чет мамлакатлари солиқ тизими.
Дарслик. –Т.
